Электронная библиотека » Диёра Эргашева » » онлайн чтение - страница 1

Текст книги "БОҒИМ БОР"


  • Текст добавлен: 16 мая 2023, 13:45


Автор книги: Диёра Эргашева


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 1 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Диёра Эргашева
Боғим бор

ЎЗБЕКИСТОН

 
Ватанда туғилдик,
Туғилдик унда.
Ҳаётбахш наволар,
Тингладик унда.
 
 
Яхшилик қилди у,
Биз нима қилдик?
Дўстлар қўшайлик ҳисса,
Ватан учун минг бора.
 
 
Ватанимни кўрдим-у,
Кўзим қувнаб яшнади.
«Ўзбекистон» дедим-у,
Қалбим нурга бошлади.
 
 
Ватаним, жон ватаним,
Сендан асло кечмайман.
Ғанимларга қўшилиб,
Она тилим сотмайман.
 
 
Шу Ватанда туғилдик,
Шу Ватанда улғайдик.
Мени қийнар бир савол:
Ватанга биз не бердик?
 

ВАТАНИМ

 
Кўз очиб кўрганим,
Боғу бўстоним.
Азиз диёримсан,
Ўзбекистон ватаним.
 
 
Тоғларинг виқор-ла турар,
Дарёларинг шарқираб оқар.
Ҳар ким ҳавас-ла боқар,
Ўзбекистон ватаним.
 
 
Чарақлаб қуёш нур сочар,
Боғларинг бағрин очар.
Ёмонлик сендан қочар,
Ўзбекистон ватаним.
 
 
Меҳрибон инсонларинг,
Турмушлари фаровон.
Завққа тўламан ҳар он,
Ўзбекистон ватаним.
 
 
Онамдайин ягона,
Сендай ватан бир дона.
Азизимсан, дурдонам,
Ўзбекистон ватаним.
 

ОНАЖОН

 
Туни билан ухламай,
Бешигимни тебратган.
Эзгуликни уқтириб,
Саодатга етказган.
 
 
Мени ўйлаб куйинар,
Ютуқ олсам суюнар.
«Болажоним» деб мени
Доим эркалаб, суяр.
 
 
Дуо қилиб тинмайди,
Биз деб тиним билмайди.
Бизни суйиб доимо,
Меҳнат қилиб толмайди.
 
 
Гоҳида қадрин билиб,
Баъзида билмай қадрин.
Уларни хафа қилиб,
Ҳатто синабмиз сабрин.
 
 
Иш буюрсалар баъзан,
Лабимиз ҳам бурибмиз.
Уларнинг сўзин бўлиб,
Юзни буриб кетибмиз.
 
 
Биздан узоқ бўлсалар,
Орзиқиб кетар кўнглим.
Бир зум ўтмай соғиниб,
Жуда келади кўргим.
 
 
Эй, азизлар доимо,
Онангизни эъзозланг.
Ҳозир қадрини билмай,
Кейин афсус-ла қолманг.
 

ЭЙ АВЛОД!

 
Эй авлод, келажак сеники,
Қуёш ҳам порлайди йўлингда.
Бу олам, бу жаҳон бизники,
Юртнинг эртаси сени қўлингда.
 
 
Мана қалам, дафтар ва китоб,
Нур сочишар гўёки офтоб.
Бунда мозий берар акс садо,
Сен ҳамиша унга бергин жавоб.
 
 
Ўқи, ўрган барча ўғил-қиз,
Давлатнинг эртаси фақат биз.
Барча бирлашса бўлиб бир бош,
Қўшиладур азиз ёшга ёш.
 
 
Ой, юлдузлар турар чарақлаб,
Офтоб ҳам мислсиз ярақлаб.
Тоғлар турар бизни шарафлаб,
Мадҳияни куйла баралла!
 

ГЎЗАЛ

 
Узун кипригинг соясида,
Қора кўзинг дам олар.
Қора холинг остида,
Лабингдан бол томилар.
 
 
Найза-найза кипригинг,
Юрагимга гўё ниш.
Сенинг ҳусн-жамолинг,
Мен учун бир туш.
 
 
Ғунча лабингдир болли,
Ой юзинг қора холли.
Сочларинг ҳам хиллоли,
Майда-майда тиллоли.
 
 
Жон олар бу кўзларинг,
Ширин-ширин сўзларинг.
Қачон насиб этгайдир?
Гулгун ҳусн-жамолинг.
 

СОАТ

 
Соатга қараб доим,
Хаёл суради Олим.
Бу думалоқ бир шиша,
Турар жойда ҳамиша.
 
 
Югуриб ҳеч чарчамас,
Тиқ-тиқ этар, тўхтамас.
Ишлаб ҳеч тиним билмас,
Югурар, аммо елмас.
 
 
Буни кўриб Аҳмаджон,
Кулади отиб хандон.
«Буни билмасдан аҳмоқ,
Ўқиб юрибсан қандоқ?
 
 
Ўйлаб кўр ахир бундоқ,
Ахир, бу соат ўртоқ,
Китоб ўқисанг кўпроқ,
Буни билардинг ҳар чоқ».
 

КАМТАРЛИК

 
Камтарга доим камол,
Манманга нега завол?
Камтар сиғар ҳар эшикка,
Манман сиғмас тешикка.
 
 
Камтарлик келтирар бахт,
Чунки унда бор мақсад.
Манманда фақат иллат,
Бу жуда ёмон кулфат.
 
 
Доимо бўлгин камтар,
Шунда кўрмайсан хатар.
Манман бўлсанг сен агар,
Омадинг қўлдан кетар.
 

ДЎСТЛИК

 
Энг яхши йўлдошинг,
Бу дўстинг бўлар.
Яхши, ёмон кунингда,
Беминнат қўллар.
 
 
Ёмон кунларингда,
Суянган тоғинг,
Бахтли онларингда,
Яшнатар боғинг.
 
 
Дўстлик – сирларингни
Сақловчи сандиқ.
Ўзгаларга ечилмас,
Занжирдир қаттиқ.
 
 
Беморликда далда
Бергувчи инсон.
Сен учун заҳмат,
Чеккувчи ҳар он.
 
 
Биз учун муқаддас,
Бу дўстлик бўлар.
Уни асрамаганлар,
Армонда қолар.
 

УСТОЗЛАР

 
Онамдайин меҳрибон,
Билим бериб толмайди.
Эзгуликни уқтириб,
Саодатга чорлайди.
 
 
Қуёш каби нур сочар,
Ёмонлик ундан қочар.
Илм калити билан,
Билим сандиғин очар.
 
 
«Қизим» деб бошим силар,
Менга эзгулик тилар.
Аъло баҳолар олиб,
Яна ўқигим келар.
 
 
Устозларим кўп мени,
Тарихни мен севаман.
Адабиётни ўқиб,
Тўла маъно оламан.
 
 
Биологияда ҳужайра,
Алгебрада мисоллар,
Физикада формула,
Фақат ақлни чархлар.
 
 
Турли-туман фанлар бор,
Барчаси жуда қизиқ.
Ҳаммаси ҳам мазмундор,
Очилмаган бир сандиқ.
 
 
Устозларим бор экан,
Фақат яхшилик бўлар.
Билим тўлиб жаҳонга,
Илм чироғи ёнар.
 

СЕНИ СЕВАМАН…

 
Сен борсан гўзал ҳаёт,
Сенга битай минг баёт,
Сен бор ўзга менга ёт,
Жоним, сени севаман.
 
 
Сени қаро кўзингга,
Тикилсам гар ёнаман.
Сен бўлмасанг бу ҳаётда,
Ёлғизланиб қоламан.
 
 
Сени айтар сўзингга,
Муштоқман, парвонаман.
Сени ёнингда бўлсам,
Бахт ичра ягонаман.
 
 
Сен бўлсанг керак эмас,
Оқ отдаги шаҳзода.
Сен мени дилим оғритсанг,
Юрагим бўлар зада.
 
 
Ширин сўзлар оғушида,
Бўлмагайман сархуш-маст.
Севгим гар жавобсиз қолса,
Сендан олгум барибир қасд.
 
 
Шер нигоҳингга чидолмай,
Кўзим олиб қочаман.
Қалбимдаги муҳаббатни,
Дунё бўйлаб сочаман.
 
 
Муҳаббатнинг синовига,
Бир умр берурман дош.
Фақатгина сен ҳеч қачон,
Кўзимдан оққизма ёш.
 
 
Лабларим ҳам кўзларим,
Сенга жуда ёқади.
Барча бизга доимо,
Ҳавас билан боқади.
 
 
Тонгда тушган шабнамдай,
Менинг севгим беғубор.
Бу севги шеърим ўқисанг,
Тезроқ жавобинг юбор…
 

СОҒИНИБ КЕТДИМ…

 
Энди қоронғудир дунё кўзимга,
Ҳеч ким ишонмайди айтар сўзимга,
Ҳамма ачиниш-ла боқар юзимга,
Бугун сизни жуда соғиниб кетдим.
 
 
«Қайт» деёлмайман тилим бормайди,
Бу сўзни айтишга ғурур қўймайди,
Тақдир ишларидан кўнглим тўлмайди,
Бугун сизни жуда соғиниб кетдим.
 
 
Юрагим яралаб кеттингиз қаён,
Хаёлларим ҳамиша сиз билан ҳар он,
Агар дардларимни айласам баён,
Бугун сизни жуда соғиниб кетдим.
 
 
Фарҳод Ширин учун тоғларни бузган,
Мажнун саҳроларни телбадай кезган,
Сиз эса бир бора ҳолим сўрмайсиз,
Бугун сизни жуда соғиниб кетдим.
 
 
Майли, мени телбаларча Мажнундек севманг,
Майли-да мардларча Фарҳоддай севманг,
Розиман мени эркалаб – суйманг,
Бугун сизни жуда соғиниб кетдим.
 
 
Қаерда қолди Отабек, Кумушлар,
Чин севги белгиси Анвар, Раънолар,
Наҳотки энди улар шунчаки тушлар,
Бугун сизни жуда соғиниб кетдим.
 
 
Доим давом этар дардли мавзулар,
Севги деб тўкилган аламли ёшлар,
Сохтага айланган гўзал туйғулар,
Соф севгини жуда соғиниб кетдим…
 

АРМОНЛИ СЕВГИ…

 
Юрагим ёнмоқда, ёнмоқда ҳамон,
Сени кўрганимда жоним, севгилим.
Мен сени ўйлайман хаёлда шу он,
Сенга аталганди беғубор севгим.
 
 
Юрагим, ҳаётим, соғинчим ўзинг,
Аммо

...

конец ознакомительного фрагмента

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> 1
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю

Рекомендации