Электронная библиотека » Эдгар По » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "Тик қоялар қиссаси"


  • Текст добавлен: 11 июля 2023, 23:40


Автор книги: Эдгар По


Жанр: Классическая проза, Классика


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 8 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]

Шрифт:
- 100% +
АШЕРЛАР ХОНАДОНИ ТАНАЗЗУЛИ

Son coeur est un luth suspendu; Sitot qu’on le touche il resonne [6]6
  Уддир унинг юраги, Тегсанг, чиқар жаранги (фр.).


[Закрыть]
.

Беранже

Кўкни булут қоплаган, кун гўё ниҳояси йўқ дай, кузакнинг симиллаган тунд сукунатида, қовоғи осилган осмон остида ёқимсиз, маҳзун жойлардан от суриб ўтардим. Ниҳоят, қоронғу тушганда кўз олдимда Ашерлар уйи пайдо бўлди. Уйни базўр кўрардим, негадир мени аллақандай, чидаб бўлмас ғамгинлик босганди. Чидаб бўлмаслиги шундаки, озгина ёқимли шоирона маҳзунлик ҳам уни юмшатолмас, табиатнинг энг совуқ манзаралари қалбни ларзага солишига қарамасдан юрагимни қайғу ва ғам тарк этмасди. Кўз олдимда пайдо бўлган уй манзараси, боғ ва бир хилдаги теваракатроф кўзни бирон жиҳати билан қувонтиролмасди: хўмрайган деворлар… бепарво ва совуқ боқувчи деразалар… тарвақайлаб кетган қамишлар… қуриган дарахтларнинг оқарган оғочлари… буларнинг ҳаммаси юракка оғир ботарди, бу туйғуларни нашаванднинг ўз хаёлларидан уйғонишига ўхшатган бўлардим.

Юрагим музлаб, фикрларим қотиб қолди, тасаввурларим эса юрагимни бекорга шоширарди – кўтаринкилик ва муросага келиши учун у жудаям кучсиз эди. Бу қандай ҳолат, дея ўйлаб қолдим, Ашерлар уйига қараганимда пайдо бўлган ситам нимадан? Термилиб фикрга берилганимда, вужудимни қамраб олган бу ақл бовар қилмас ғалаённи қандай бошқаришни, унинг ечимини топиш йўлларини билмай гаранг эдим. Қандайдир йўл билан фикрларни тинчлантиришга тўғри келади, лекин табиатнинг бу устунлигини англаб етишни биз ҳаливери уддалаёлмаймиз. Эҳтимолки, бу манзарага бошқача назар билан қараганимда, юракни сиқадиган ҳолат юмшаган ёки кўздан йўқолиб кетган бўларди; шу боис отни қора ва чиркин кўлнинг тик жарли қирғоғига бурдим. Кўл уй атрофида базўр, хира ялтирюлтир қилади. Пастни кузатдим. Сувда айқашуйқаш қамишлар, ваҳимали дарахт илдизлари ҳамда совуқ, бепарво қўринган деразалар олдинги ҳиссисиётларимни қўзғаб, янада ларзага солди.

Шундай қилиб, бу масканда маъюслик ила бир неча ҳафтани ўтказишим керак эди. Бу хонадоннинг хожаси ёшлигида мен билан бир муддат дўст бўлган Родерик Ашер эди; ўша дамлардан бери, узоқ йиллар давомида бизлар кўришмадик. Мен узоқроқда тураман, яқинда ундан хат олдим – хат пойинтарсойинтар бўлишига қарамай, анча дид билан ёзилибди: у менинг ташрифимни ялинибёлвориб сўраган. Ҳар бир мисрада изтиробли хавотир уфуриб турар ди. Ашер даҳшатли жисмоний хасталик… юраги зиқланганидан безовта бўлаётгани, мен унинг ягона дўсти, кўришишга интизор экани, энг муҳими, менинг улфатчилигим уни бироз тинчлантириб, руҳини енгиллаштириши ҳақида ёзганди. Шулар ва шунга ўхшаган изҳорлар самимий ҳаяжон билан баён қилинган, менинг етиб келишимни чин кўнгилдан сўраганди. Мен, албатта, бундан кейин баҳона тополмай қолдим, гарчи бу таклиф менга ғалатироқ туюлсада, уни қабул қилдим.

Ёшлигимизда ажралмас дўст бўлсакда, дўстим ҳақида унчалик кўп нарса билмасдим. У ҳамиша сипо ва маҳдуд эди. Ашерлар авлоди қадим замонлардан бери тиллардан тушмаган, асрданасрга ўтиб, барча кўтаринки санъатларда мадҳ этилган. Бу оиладагилар мусиқага завқ шавқ билан берилганди. Улар кўпчилик тан олганларни эмас, гўзал, мураккаб ҳамда нафис мусиқий асарларни маъқул кўришарди. Менга оиладаги баъзи бир ҳолатлар аълум эди: Ашерларнинг шажара дарахти қанчалик қадимий, кекса бўлмасин, бу дарахтнинг гуркираб кетган шохлари ҳеч қачон бўлмаган; бошқача айтганда, баъзи бир қисқа муддатли чалкашликларни ҳисобга олмаганда… уруғ бир йўналишда кўпайган. Бунинг сабаби – шохларнинг ёнлама бутоқлари йўқ, исмфамилиялар фақат отадан болага ўтиб келган, ермулкнинг бурунги номи унутилиб, ўрнини мужмаллик, дудмаллик эгаллаганди. Маҳаллий деҳқонлар ҳам уруғ қалъасини, ҳам унинг хожаларини «Ашерлар хонадони» деб аташарди.

Ҳали айтиб ўтганимдай, кўлга қараб илк муд ҳиш таассуротларим янада кучайди. Шубҳасиз, башорат хислати вужудимни тўла эгаллай бошлаганини сезгандай бўлдим (нега буни аниқ қилиб айтмаяпман ўзи?), улар вужудимни тўла қамрамоқда. Шундай, буни аввалдан билардим, барча сезгиларнинг илдизи – бу қўрқинч. Нигоҳимни кўлдаги тасвирдан уйга қаратганимда, ақлимни бошқа бир нарса банд этди – буни яна тағин хотирлашимга сабаб ўша пайтда мени ғамандуҳга солган ҳистуйғуларимни яна бир бор кўрсатиш. Тасаввурларим шу даражага етдики, қаттиқ ишонганимдан қўрғон устида осилиб қолган қора булутлар теваракатроф, макон билан боғланмаган, қўшилмагандай, лекин ярим ўлик дарахтлар, бўзарган деворлар заҳил буғ билан тўйингандай кўринди.

Шайтон васвасасидан узоқлашишга ҳаракат қилдим, диққат билан уйнинг ҳақиқий қиёфасини кўздан кечира бошладим. Биринчи навбатда деворларнинг асрлар оша ранглари бўзариб, оқариб кетган туси диққатимни тортди. Сиртини кўкиш моғор босган. Лекин уйни тамомила нураб қолган деб бўлмасди. Тош қатламларнинг бирон жойига зарар етмаган; бинонинг барча қисмлари қадимий тошларга мутаносиб, бинойи дек турибди. Моғорларни ҳисобга олмаганда, бу уй яшашга ярамайди, деб бўлмасди. Фақат жуда зийрак кишигина томга разм солса, туташ деворларнинг ундабунда ёриқлари илонизи бўлиб пастгача, кўлга туташиб кетганини кўрадию, иморат мустаҳкам эмас, деган хулосага келишади. Мана, шуларнинг ҳаммасини назардан ўтказиб, айқашуйқаш йўлаклардан ўтиб, уй қанотида тўхтадим. Хизматкор отимнинг жиловидан тутди, ҳашамдор даҳлизга кирдим. Сўнг мени бирбиридан ўтадиган эшиклардан, чалкашиб кетган узун йўлаклардан хўжайин кутиб оладиган катта залга бошлаб боришди. Йўлйўлакай кўрганларимдан ҳосил бўлган таассуротлар олдинги маъсум кайфиятимни қайтадан қўзғади. Ўймакор шифтлар, девор бўйлаб осилган тўққорамтир гиламлар, сал ялтираб турган паркет, серҳашам қуроляроғ сувратлари; қуроллар, совутлар жаранги худди қулоқларим остида жаранглаётгандай бўлди. Бу истеҳком худди беланчак каби мени тебратаётгандай, лекин барча нарса таниш; мана шу одатий, оддий жисмлар ортида аллақандай фавқулодда, ғалати нарсалар бордай туюлди. Зинапояда Ашерлар хонадонининг шифокори учради. Унинг юз ифодасида қандайдир дасисаю саросима милт этгандай бўлди. Мени кўриб чўчиб тушган дўхтир эгилиб таъзим бажо келтирди ва ёнимдан тезгина ўтиб кетди. Йўлбошчим эшикларни кенг очиб, хожаси олдига бошлади. Хона анча баланд ва кенг эди. Қора эман полдан бошланган учли, ингичка ўйиб ўрнатилган ромларга чамалаб ҳам, бўйлаб ҳам етиб бўлмасди. Куннинг нимтатир қизғиш нурлари сувратлар солинган ойнадан базўр ичкарига кирарди. Аммолекин ўймакорлик билан ишланган шифт ҳамда кенг хонанинг бурчакбурчагидаги нарсаларни ҳам илғаса бўларди. Девор бўйлаб тўқ қорамтир пардалар осилган экан. Хонадаги буюмларнинг ҳаммаси қадимий, серҳашам ва эскирган. Ҳамма жойда кўплаб мусиқа асбоблари; улар хонага чирой бериши даргумон. Бу ерни буткул мотамсаролик қоплагани мени бироз гангитиб қўйди.

Ичкарига киргандим, Ашер чўзилиб ётган каравотидан қўзғалди ва биз илиқ, кўтаринки руҳда саломлашдик, аввалига унинг хушмуомалалиги менга ennuye[7]7
  Зериккан, димиққан (фр.).


[Закрыть]
, зўрмазўраки, назокатли оқсуякларникидек сохта туюлди. Лекин шу лаҳзада унинг юзига боқиб, тамомила сами мият билан сўрашаётганига ишонч ҳосил қилдим.

Ўтирдик; бир муддат жимлик чўкди, мен унинг юзига бир вақтнинг ўзида ҳам раҳмшафқат, ҳам даҳшат назари билан тикилдим. Йўқ, шу пайтгача, қисқа муддат ичида бирон кимса Родерик Ашердай даҳшатли тарзда ўзгармаган! Бу ғирашира кўланка болалигимдаги дўстим, деб ўзимни аранг ишонтирдим. Ахир, у ҳар доим ўзининг яхши хислатлари билан эътибор қозонган. У нусха кўчираверилиб хира тортган қоғоздай эди; каттакон, тиниқ, ўзгача порлаган кўзлар, қуруқшаган, бироқ жудаям чиройлилаб лар, яҳудийларникига ўхшаш бурун, салпал олдинга чўзилган, бироз журъат етишмаслигидан дарак берувчи ияк, жилокор кокиллар, кенг пешона – ҳақиқатан ҳам бундай чеҳрани эсдан чиқариш осон эмас. Энди бу юзнинг ажиблиги аниқ бўрттирилгандай ўзига хос ифодаси билан ажралиб турарди – биргина шунинг ўзидангина бутун қиёфаси ўзгарганини англаб, мен бошқа одам билан гаплашяпманми, деган шубҳага боргандай бўлдим. Ҳаммасидан ҳам бу мурдасуврат афтангор, ғайритабиий чақноқ кўзлар мени ҳайрон қолдирди ва ҳатто ваҳимага солди. Шойидай товланган сочлари ҳам жуда ўсиб кетиб юзларини худди қора булутдай тўсган; қанча уринмайин, мурданикидек оппоқ бу юздан ҳақир бандаларга хос бирон нарсани англаёлмадим. Эски дўстимнинг гапларидаги, ҳаракатларидаги чалкашчулкашлик, безовталик мени ҳайратлантирди; бунга сабаб асаблари туфайли қўзғалаётган ички ғалаёнларни босиш учун тўхтовсиз кечаётган кучсиз, беҳуда уринишлари эканини тезда тушуниб етдим. Дўстим болалигида ҳам ўзини шундай тутарди, феълатвори, тана тузилишининг ўзи унинг қандайлигини айтиб турарди, мен буни эсимдан чиқармагандим.

У бир қарасанг, хурсанд, бир қарасанг, ғамгин бўлиб қоларди. Овози ҳам ўзгарарди: гоҳ қалтираб (айниқса, руҳий тушкунликка тушганда), гоҳ ишончсиз чиқар, гоҳ жиддий, қатъиятли тус оларди… Ҳатто, нутқи ҳам таъсирчан, жўрттага шошилмасдан гапиргандай, баъзан эса босиқ, бир маромида бўғзидан хушовоз чиқар, баъзан ҳукм оҳангида бўларди – ўлгудай ичган ёки тузалмас хасталикка чалинган кашанда дарди тутганда шундай гапириши мумкин…

Родерик Ашер менинг келишимни жуда истагани, бундан енгил тортишига умид қилиши ҳақида гапирди. У бирдан ўзининг касали ҳақида менга билдириб қўйишга киришди. «Бу авлодаждодимиздан қолган тавқилаънат, бутун Ашерларга теккан касал», – деди, у энди бунга даво қидиришдан умидини узган, руҳан тушкун эди. Шунда яна қўшиб қўйди: бунинг ҳаммаси асабдан, тез орада ўтиб кетади. Бу касаллик кўп лаб ғайритабиий ҳистуйғулардан пайдо бўлади. У барчасини бирмабир, тафсилоти билан шарҳлай бошлади; баъзиларига ўзим ҳам қизиқдим, бошим қотиб қолди, эҳтимол, ҳикоя қилувчининг ҳаракати, гап уқтириши менга таъсир қилгандир. У ҳистуйғулари ортиқча зўриқтирганидан ташвишда; тузсиз, енгил овқатларгагина тоқат қилади; тўғри келган кийимни ҳам киймайди; гулларнинг бўйи унга зуғум қилади; ҳатто, хира нур руҳий азоб беради; фақатгина торли чолғуларнинг оҳангигина унинг нафратини қўзғамайди.

Билишимча, дўстимни енгиб бўлмас ваҳима таъқиб қиларкан.


– Бу бахтиқаролик мени тамоман хароб қилади, – деди у, – жувонмарг бўлишим тайин. Ажалим фақат шундай, фақатгина шундай бўлади. Албатта, келажагимдан хавотирдаман – содир бўлувчи воқеалардан эмас, уларнинг оқибатидан қўрқаман. Ҳар балони кутса бўлади, ҳатто оддий воқеа ҳам қалбингни қийноққа солиши ва доимий азоб бериши мумкин, мени ана шу хаёллар титроққа солади. Ҳа, мени фожианинг ўзи қўрқинчга солаётгани йўқ, буларнинг ҳаммаси – даҳшатнинг ўзгинаси. Ҳозирдан кучмадоримни оляпти, аниқ биламанки, эртамикеч, вақтсоати келиб, бу кўланка – ҚЎРҚИНЧ ҳамласида ҳам ақлидрокимдан, ҳам ҳаётимдан айрилиб қоламан.

Узуқюлуқ гапларидан, кўп маъноли қочиримларидан дўстимнинг яна бир кўнгил ҳолатини ўргандим. Бу тарк этиб кетолмай яшаган макони, қалбини ғалати бидъат эгаллаб олгани билан боғлиқ эди: унга кўринишича, бу масканда қандайдир куч уя қуриб олган, бу унинг ғираширада кўзга ташланган чеҳрасидан билинарди, аждодлардан қолган қалъанинг салобати, ҳатто дарахт, қурилиш қуроли сифатида ишлатилган тош ҳам узоқ йиллар давомида уй эгаси қалбининг ҳукмдорларига айланиб улгурганди; қурилиш жиҳозлари – яланғоч деворлар, кўшк, шулар акс этган кўл унинг ҳаётига, руҳига аллақачонлардан бери таъсир ўтказиб келган. Ашер ўзига азоб бераётган яна бир дард – бирга, ёнмаён яшаб келаётган, узоқ йиллар оғир касалликдан азоб чекаётган охирги жигари – туғишган синглисининг умр адоғи кўринаётганидан азоб чекарди. “У бу дунёни таркэтса, – деди Родерик қизиққонлик билан ма жолсиз аҳволда, – мен уни шунчаки унутиб юборолмайман”, – яъни Родерик қадимдан давом этиб келаётган Ашерлар авлодининг сўнггиси бўлиб қолади. У шуларни гапираётганда леди Мэдилейн (унинг синглисини шундай аташарди) залнинг адоғида бир кўриниб, ғойиб бўлди. Мен унга ўзим билмаган ҳолда ҳам маҳлиёлик, ҳам қўрқинч билан қарадим. Ўзимни йўқотиб қўйиб, уни кўз қирим билан кузатдим. Синглисининг ортидан эшик ёпилиши билан Ашернинг кўзларига назар ташладим; лекин у қўллари билан юзларини ёпиб олганди, мен фақатгина унинг қонсиз, ингичка бармоқлари орасидан қайноқ кўзёш оқаётганини пайқадим.

Леди Мэдилейннинг хасталиги дўхтирларни анчадан бери ташвишга солганди. Улар беморда нега ўзгариш бўлмаяпти, нега ҳамма нарсага бирдай лоқайд, нега кунданкунга сўлиб боряпти, аҳёнаҳёнда тана аъзолари нега совқотади, қолаверса, баъзан нафас олиши тўхтаб қолиши сабабларини билишмасди. У шу пайтгача ўз касалига ён босмас, қаршилик кўрсатиб, бирон илтимосга қулоқ солмас, устига устак, тўшакка ётишга рози бўлмасди; аммо ўша, мен ташриф буюрган куннинг оқшомида (кейинроқ тушуниб бўлмас оҳангда Ашернинг менга айтишича) синглисини дард анча енгиб, ҳолдан тойдирибди.

Кейинги бир неча кунда на Ашер, на камина леди Мэдилейн ҳақида эсладик; шу вақт ичида мен дўстимнинг дарду ғамларини бироз бўлсада тарқатишга ҳаракат қилдим. Биз биргаликда суврат солиш билан машғул бўлдик, қироатла мутолаа қилдик, унинг гитарасидан тараётган наво ларни худди туш кўраётгандай тингладик. Бизнинг дўстлигимиз тобора яқин тус олиб, мен унинг қалб сирларидан кўпроқ хабардор бўлиб, ғамаламларини кўпроқ тушуна бошладим. Ашерлар хонадонининг хўжайини билан ёлғиз ўтириб ўтказган ғамгин соатларимиз хотирамда узоқ вақт сақланса керак. Аммо бу во қеаларга эргашиб сурган ўйхаёлларимни, қилган ишларимни ётиғи билан айтишим тўғри бўлмас. Родерик Ашернинг тўсатдан айтганлари менинг қулоғимда худди мотам куйлари каби узоқ вақтлар жаранглайди, шекилли. Айтиш мумкинки, миямда Вебернинг сўнгги тўфонли вальси оҳанги каби айланарди. Дўстимнинг ҳар мўйқалами текканда тамоман ҳеч ким тушунмайдиган манзара ҳосил бўлар, бу жумбоқдан мени ҳаяжон чулғар, бу ҳаяжон қаердан пайдо бўлаётганини ўзим ҳам тушунмасдим; бу сувратлар ҳозир ҳам кўз олдимдан кетмай турибди, уларни изоҳламоқчи бўлганимда ҳам бунга сўз ожиз. Башарти қачонлардир инсон рангбўёқ ёрдамида ўзининг тоза фикрини матода ифода этган бўлса, бу, шубҳасиз, Родерик Ашердир. Нима бўлганда ҳам, кўнглимдаги кечинмалар, ҳолатлар юзасидан ғалати мавҳумлик пайдо бўлди, буни англаган маҳзун дўстим ичимдагиларни ўз полотносида акс эттиришга, чексиз даҳшатни уйғотишга уринганди.

Ашернинг мўйқалами тегиб ҳосил бўлган тахайюлий манзара, мавҳумроқ тарзда ҳосил бўлган асарларидан бирини сўз билан тушунтиришгаҳаракат қилиб кўраман. Унча катта бўлмаган матога ер остидан ўтказилган узун, охири кўринмас ертўла тасвирланган, ертўланинг шифтлари пастак, сипсиллиқ, оқ деворлари чўзилиб кетган. Мусаввир ишоралар ёрдамида ертўла жудаям чуқурликда жойлашганини тушунтирмоқчи бўлган. Бутун бир узун масофада чиқиш йўлаги кўзга ташланмайди, биронта машъала, биронта милт этган ёруғлик йўқ; шунга қарамай, бутун ертўлани ёруғлик тўлқини қамраб олган ва бунда ваҳимали дабдаба ҳукмрон. Родерик Ашернинг ўткир эшитиш қобилиятини юқорида эслатиб ўтгандим, шу боис у баъзи бир торли чолғулардан бошқа мусиқа овозларига тоқат қилолмасди. У гитаранинг юмшоқ садоси билан қаноатланар – бу унинг ижросидаги асосий хусусиятлардан бири эди. Биргина шу билан у оний кайфиятда пайдо бўлган безовталикни тушунтириб бўлмасди. У шиддатли тахайюлий мусиқасини (у баъзан мусиқий бадиҳагўйлигини шеърлари билан бирга ижро этарди) давом эттирди, шубҳасиз, мен юқорида эслатиб ўтганим – ўша зўриққан кўнгил мувозанати фақатгина сўнгги дақиқалардагина етилиб келганини билмай қоларди. Унинг шундай пайтларда тўсатдан қуйилиб келадиган қўшиқларидан бири ёдимда қолган. Ашер куйлаганда унинг онгишуури омонат эканлиги тезда маълум бўлди, шу сабаб қўшиқлари хотирамда ўрнашиб қолди. Унинг қўшиғи “Арвоҳлар маскани” деб аталади, қўшиқ матни тахминан мана бундай эди:


Малойиклар макони,

Тоғда водий гуллади.

Хоқон идрок бор жойда

Ёруғ сарой қуради.

Бу дунёда ҳеч нарса

Гўзаллигила мутлақ


Соя солиб ўтмаган

Қанотларила ҳеч вақт.

Сариқ байроқ матолар

Гумбаз узра ҳилпирар.

(Шу бугуноқ бўлмаган,

Қачон бўлган, ким билар?) Шамол – меҳмон, қанотин

Ёзиб учар кўшк узра,

Хушбўйликда ёқимли —

Фазоларда у сузар.

Кечалари йўловчи

Нигоҳ ташлар ойнага,

Уйда ғувғув, тинглангчи, Кўринар гоҳ ўйнаган.

Ўта туриб уй бўйлаб

Одамдай аслзода

Князь ўйин кўрар шод,

Гоҳ хушнуд, гоҳ кўп зада.

Эшик лаъл ё сафсарранг,

Тиллоранг қоплама нақш —

Бу тўкинлик ялтироқ

Ичра хор[8]8
  Хор – жўр бўлиб куйлаш маъносида.


[Закрыть]
 руҳ этар бахш.

Ўйнар гоҳо садолар

Водийлару кенгликда,

Шуҳратланар ҳукмдор —

Иқтидори – бойликда…

Руҳлар хафа, қарғадай

Қора, у кўшкка учар —

Князь асирга тушган

(На шафақни у қучар).

Ва олдинги салобат

Ватани учун бўлди,

Ўтган ёди даҳмада —

Мангу ўтмишда қолди.

Бўладики, дарбадар

Диққат билан қарайди,

Тўқ қизил рангда ёнар

Ойнада ким ўйнайди?

Нурсиз эшик тарайди —

Масхараомуз сояни,

Хаёлий бир дарёни…

Кулгу келар, кулгуки, —

Табассумсиз – поёни…

Кейинчалик биз ушбу баллада ҳақида гаплашдик, дўстим ўзининг қарашларини билдирди. Ҳар ҳолда, Родерик Ашернинг тўхтатиб бўлмас тахайюлоти гоҳгоҳ ақлидрок сарҳадларини кесиб ўтарди. Бу қатъият ўша, боболари уйининг пойдеворига қаланган кулранг тош билан боғлиқ эди. У бундай сезувчанлик қобилиятини тошларнинг таркиби, жойлашув тартиби ва яна кўл муҳитида ҳосил бўлган пўпанак ва замбуруғлар, уйни ўраб олган яримжон дарахтлардан оларди. “Ҳа, буларнинг ҳаммасини ўз кўзинг билан кўришинг ва ишонч ҳосил қилишинг мумкин, – деди Ашер (бу сўзларни айтганда, сесканиб кетдим), – ўз кўзинг билан кўришинг мумкин, шубҳасиз, ҳиссиётлар кўл узра қуюқлашиб боради ва уй деворларида ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Бунинг натижасида эса, – сукут сақлаб қўшиб қўйди у, – енгиб бўлмас ва даҳшатли куч бутун Ашерларнинг тақдирини ҳал қилаётир”.

Касалманд дўстим қанча бош қотирган китоб лар унинг ғалати қарашларига тўғри келади. Биз Грессэнинг “Вервер” ва “Ибодатхона”, Макиавеллининг “Бельфегор”, Сведенборгнинг “Жаннат ва дўзах”, Хольбергнинг “Николас ва Климмнинг ерости саёҳати”, Роберд Фладнинг “Хиромантия”, Делашамбр ва Жан д‘Эндажинэ асарлари, Тикнинг “Зангор уфққа саёҳат” ва Кампанеллнинг “Қуёш шаҳри” асарларига мук камиздан кетгандик. Унинг яхши кўрадиган китобларидан бири доминиканлик Эймерик Жеронскийнинг in octavo[9]9
  Инглиз ноширчилигида: бир босма табоқ.


[Закрыть]
 “Директориум Инквизиториум” томлиги эди. Ашер Помпония Мелнинг қадимги Африка сатира ва эгипанлари[10]10
  Эгипан – юнон мифологиясида: Олимп илоҳи – Зевснинг ўғли.


[Закрыть]
 ҳақидаги баъзи саҳифалари устида соатлаб ўтирарди. У яна маза қилиб ўқийдигани ноёб готик нашрлардан бири – Vigiliae Mortuorum Sеcundum Chorum Ecclesiae Maguntinae[11]11
  Магунтин ибодатхонаси хорида марҳумларни хотирлаб сукут сақлаш (лот.).


[Закрыть]
.

Бу китоблардаги жазавага солувчи руҳлар, ғалати ва чиркин одатлар тасвири таъсирчан дўстимнинг бошини айлантирган бўлиши керак, деб ўзимча ўйлаб ҳам қолдим. Кунларнинг бирида у: синглим Мэдилейн энди йўқ, марҳума ертўлалардан бирида дафн этилгунича сақланади, деб қолди. Бу ҳақда бафуржа сўраш учун менда имконият бўлди, лекин ботиниб сўролмадим, гап талашиб қолишдан ўзимни тийдим. Родерикнинг айтишига қараганда, бундай қилишга синглисининг касали, фикридан қайтмайдиган докторлар ва Ашерлар авлоди дафн қилинадиган қабристон уйдан анча узоқлиги, иннайкейин қабристон барча табиий офатлар учун очиқ бўлгани сабаб эди. Кўз ўнгимда уйга ташриф буюрган кунимоқ зинада учраган ваҳимали доктор қиёфаси гавдаланди.

Ашернинг илтимосига биноан вақтинча дафн ишига ёрдам бердим. Майит тобутга олдиндан қўйилган экан, биргаликда пастга олиб тушдик. Ертўла жуда чуқурликда эди, тахминан, менинг ётоқхонам жойлашган уйнинг остида; у ер ҳеч қачон очибёпилмаган, ҳаддан ташқари зах, тор ва озгина бўлса ҳам ҳаво ёки ёруғ кириши учун биронта туйнуги йўқ; зах ҳидидан машъаламиз ўчиб қолай деди, атрофга қараб бирон нарсани илғаёлмадим. Қадимда, феодаллар даврида бу ертўла зиндон вазифасини ўтаган, кейинроқ эса бу қоронғуликда порох ва шунга ўхшаш портловчи нарсалар сақланган, шундан ҳам хулоса чиқариш мумкинки, шу ерга бошлаб келувчи, тахтадан қилинган узун уй даҳлизи йўлагининг бир қисмига мис қоплама ётқизилган. Ёнғиндан сақланиш учун оғир темир эшик ўрнатилган. Ҳаддан ташқари оғир бу эшик ошиқмошиғи ғичирлашига ҳамоҳанг чайқалиб қўярди.

Бу даҳшатли ертўланинг тахтасупасига тобутни қўйдик, тобут қопқоғи ҳали маҳкамланмаган, йўлйўлакай майит юзига бир назар ташладик. Менинг кўзимга ташлангани: ака билан сингил ўртасидаги ўхшашлик ҳайрон қоларли даражада эди; Ашер фикримни уққандай ўзича бир нарсалар деди: тушунишимча, у синглиси Мэдилейн билан эгизак бўлишган ва бутун умр уларнинг руҳи бирбирига боғланган. Нигоҳимиз майитнинг юзида бир неча дақиқа қотиб қолди. Касаллик уни ўн гулидан бир гули очилмаган пайтда лунжлари оққизил тусда, жонсиз лабларида базўр жилмайган табассумини қолдирган ҳолатда хароб қилганди.

Биз яна тобут қопқоғини бурама мих ёрдамида маҳкамладик, темир эшикни бекитдик ва анча қувватсизланиб, уйнинг ҳозиргидай нурсиз, фа риштасиз тураржой қисмига кўтарилдик. Орадан бир неча қайғули кунлар ўтди, хасталанган дўстимнинг кўнгил ҳолатида қандайдир ўзгаришлар сездим. Ўзини тутиши бошқача бўлиб қолганди; асосий ишларини ташлаб қўйди; уй бўйлаб тентираб сандироқлайверди; кўзлари нурсиз; овозида олдингидай ўктамлик сезилмайди. Бундан ҳайратланиш ҳам тўғри эмасди, аксинча, дўстимнинг аҳволи мени ташвишга соларди…

Тўғрироғи, унинг аҳволи юқумли касалликни эслатарди. Бунинг олдини олиб бўлмайди; энди унинг телбалиги, телба хаёллари, миясига ўрнашиб қолган ваҳималари астасекинлик билан менинг ҳам қалбимни эгаллай бошлади. Леди Мэдилейн жасадини ертўлага олиб тушганимизнинг еттинчи куни кечаси тўшакда ётганимда буларнинг ҳаммасини ўзимдан ўтказдим. Оғир соатлар чўзилганданчўзилди. Ақлимни йиғиб безовталикка қарши курашардим. Бу фавқулодда чиркин вазиятда сезгиларим деворга қоқилган матоларга қўшилиб, девор бўйлаб изғимоқда ва кўтарилган тўфон нафаси остида нақшинкор каравотга урилмоқда, деб ўзимни ишонтирардим. Лекин бекорга уринган эканман. Титроқ қанча узоқ давом этса, шунча руҳан чўкардим. Ниҳоят, юрагим ўша тушунтириб бўлмас баттол руҳни суриб ташлади. Жуда катта кучғайрат билан уни чекинтирдим. Болишга суяниб, қоронғуликка кўз тикканча, уни тинглай бошладим, айнан шу лаҳзаларда, ша мол тинган пайтда қаердандир нотинч, ноаниқ овозлар қўзғалди, нима учунлигини ўзим ҳам билмайман, балки ички ҳистуйғуларим жунбишга келгандир. Сабабсиз, чидаб бўлмас даҳшат устимдан хўжайинлик қиларди. Аниқ билдимки, бу кеча бутунлай ухлаёлмайман, тезда устбошимни кийиб, у бурчакданбу бурчакка юра бошладим, шундай қилиб, ўзимга хос бўлмаган заифлигимни енгдим.

Хуллас, хонанинг у ёқбу ёғига бир неча марта борибкелдим, тўсатдан зиналар ортидан кимнингдир енгил қадам товушлари эшитилди. Ашерни қадам товушидан танидим. У хонам эшигини секин тақиллатди ва қўлида фонарь билан кириб келди. Ҳар доимгидай аҳволи чатоқ, юзларида қон йўқ, худди мурдадай, лекин кўзлари телбанамо қувноқ, ҳар бир қилиғида жазавали ҳаяжони билиниб турибди. Ашернинг кўриниши мени қўрқитиб юборди… Нима бўлгандаям, азобли ёлғизликка қараганда шу яхшироқ, унинг кириб келишини кўриб, ҳатто хурсанд бўлиб кетдим.

Бир неча сония у теваракатрофни кўздан кечирди ва қисқалўнда қилиб сўради:


– Ҳа, сен кўрмадингми? Хўш, сен яна кўрмадингми? Сенми, шошмай тур! Ҳозир кўрасан!

Худди шундай сўзлар билан у фонарини авайлаб, деразаларнинг бирига ташланиб қолди ва та бақаларини бўронга пешвоз қилиб ланг очиб қўйди. Шамолнинг кучли тўлқини хонага бостириб кирди, биз ўзимизни зўрға оёқда тутиб қолдик. Ҳақиқатан ҳам бўроннинг авжи баланд, лекин ғаройиб ва ажойиб тун оқшоми ўзининг қаҳрли, ҳайбатли сеҳри билан мени ром этарди. Фикри ожизимча, қўшни ҳудудларда тўфон авж оларди, баъзан шамол йўналиши кескин ўзгарар; қалин, оғир булутлар уй кўшкига тегайтегай деб осилиб турарди, улар шошилинч тезликдан ҳар томондан бостириб келиб уриларди! Булутлар қалин ва тиғиз, на ой, на юлдуз, на чарақлаган чақмоқни кўрардик. Бироқ ердан кўтарилаётган, ваҳимали кўринган буғлар ялтироқ товланиб бутун қасрни ўраб олганди.

– Қарама… Бунга қараш ярамайди, – қалтироқ овозда Ашерга юзландим, уни деразадан узоқлаштириб, оромкурсига ўтқиздим. – Бу ваҳимага солувчи манзара балки табиатнинг одатдаги инжиқлигидир ёки электр қуввати чақиргандир… Сирли хислатларга эга кўлнинг парланиши билан боғлиқ ҳодиса бўлиши ҳам мумкин. Кел, деразани ёпиб қўяйлик… Товонинггача музлатиб юборадиган шамол сен учун жуда хавфли. Мана, сенинг севимли китобларингдан бири. Мен сенга овоз чиқариб ўқиб бераман, бу тунни шундай ўтказамиз.

Мен Ашер севган сэр Ланселот Каннингнинг “Телба ҳасрат” романини қўлимга олдим; тўғрисини айтганда, асар ғализ, аччиқ ичакдай чўзилган. Лекин ёнберимда бошқа китоб йўқ эди; охироқибат, телбаликнинг пайдо бўлиши ҳақида ўқимоқчи бўлдим, бу дўстимнинг касалини бироз бўлсада босади, деб керагидан ортиқ ишонч билдирдим. Ҳар қалай, ўткир, бетоқат диққатталаблик билан қанча муҳокама қилиш керак бўлса, Ашер шунча эътибор билан қулоқ солди, билишимча, ҳикоямнинг ҳар бир сўзига аҳамият қилди.

Мен китобнинг энг қизиқ жойига келдим, у ерда роман қаҳрамони Этелред кўп уринишлардан сўнг дарвешнинг бошпанасига юлқиниб киради. Кўпчилик буни ўқиган, мана, ўша боб: “Мана, ўша ростмана ботирлигини шароб юзага чиқарган Этелред дарвешга вақт сарфлаб ўтирмади, елкасида ёмғир шитирлашию бўрон шиддати бошланиб қолишидан илгарироқ чўқморини кўтариб кучли зарба берди, эшик тирқиши ёрилиб кетди ва унинг темир қўлқопли қўли ичкарига ёриб кирди, у шундай куч билан чўзилиб эшикни парчалаб юбордики, эшикнинг ёрилиши, гумбурлаш овози бутун ўрмон бўйлаб тарқалиб кетди”.

Бу мисраларни ўқиганимда, маълум дақиқага қотиб қолдим, уйнинг узоқроқ буржидан нимадир, худди сэр Ланселот тасвирлаган ўша овозга ўхшаш шарпа ва эшикнинг қарсиллаб ёрилиши қулоғимга чалингандай бўлди. Мен мутолаада давом этдим:

“Музаффар Этелред остонани ҳатлаб ўтганида беаёв жаҳлга минганди, кўз ўнгида дарвеш ўрнига бошданоёғигача тангачалар билан қопланган баҳайбат, олов пурковчи аждар пайдо бўлди; бу махлуқ шу вақтгача олтин кошонани қўриқларкан; хона саҳни кумушдан бўлиб, деворда мисдан ясалган қалқон осиғлиқ турарди, қалқонда шундай ёзув кўзга ташланарди: Ў, сен, бу ерга қадам ташловчи қаҳрамон бў ласан, Аждаҳони енгсанг, қалқонни ўзингники қиласан.

Шундай қилиб, Этелред чўқмори билан аждаҳонинг бошига зарба берди ва аждаҳо унинг олдига гурсиллаб йиқилди, аждаҳо сўнгги бор даҳшатли наъра тортдики, Этелред беихтиёр қўллари билан қулоқларини ёпди”. Мен ҳар томонлама муваффақиятсизликка учраган каби яна мум тишлаб қолдим ва мумкин бўлмаган нарса юз берди: айнан шу пайт қаердандир (қайси томондан эканлигини англолмай қолдим) кучсиз, чўзиқ ҳамда ғалати наърамией, ғижирлаган овозмией эшитилди, бу худди мен ўқиётган романдаги ғайритабиий аждаҳонинг наъраси эди.

Бу ҳайратга соладиган иккинчи ҳолат эди, буларнинг барчасида тушунтириб бўлмас даҳшат мавжуд, шу кайфиятим, ноўрин ўгитларим билан Ашернинг хастаманд туйғуларига зарар етказиб қўймаслик керак. Мен бу ғалати овозни дўстим ҳам пайқаганпайқамаганини билолмасдим; аммо, шубҳасиз, охирги дақиқаларда унинг ўзини тутиши ўзгарганди. Биринчидан, у менга қарамақарши ўтирганди, астасекинлик билан курсини эшик томонга бура бошлади; энди мен уни ёнбошидан кўрардим, лекин унинг лаблари ниманидир тўхтовсиз шивирлагандай титрарди. Боши қуйи эгилиб кўкрагига тушди, лекин ухламаётганди – кўзлари ҳаракатдан тўхтамаган. Йўқ, у аниқ ухламасди; у бир томондан иккинчи томонга чайқалиб ўтирарди. Мен буни унинг бир нигоҳ ташлашидан пайқаб қолдим ва яна китобга тутиндим. Сэр Ланселот қуйидагича давом этарди:

«Паҳлавон мис қалқонга эътибор қаратиши билан баҳайбат махлуқнинг ғазабларидан сақланиб қолди, энди қуролдан сеҳржодулар кетганди. Ботир чўзилиб ётган аждаҳони суриб ташлаб, хонанинг кумуш саҳнига қараб қўяркан, ялтироқ мис қалқон осилган деворга яқинлашди, сеҳрланган қалқон қаҳрамонини кутиб ўтирмасдан, секин садо чиқариб унинг оёғи остига тушди».

Охирги сўзни ифода қилиб бўлмагандим ҳам қаердадир хонанинг кумуш саҳнига оғир мис қалқон тарсиллаб тушди – бирдан сокин, бир зайлдаги металл жаранги жангиллаб тураверди. Мен сапчиб тушдим. Ашер оромкурсисида ўшаўша чайқаларди. Нигоҳлари бир нуқтага қадалган, кўриниши ҳаракатсиз, худди тошдан кўчириб олингандай. Базўр унинг елкасига қўлимни қўйдим, бутун танаси қалтираётганини ҳис қилдим, аламли жилмайиш лабларини қийшайтирди; шунда сездимки, у жимгина ва шошилинч ўзўзича нималарнидир тушуниксиз пичирларди, ҳатто унинг ёнида эканлигимни ҳам пайқамасди. Мен секин эгилдим ва унинг нима деб пичирлаётганини англаб етдим.

– Энди эшитяпсанми?.. Ҳа, анчадан бери эшитяпман. Буни тўхтовсиз…. узоқ… дақиқалар, қанчалаб соатлар, нечалаб кунлардан буён эши таман… Барибир, айтолмадим… О, мен ўшаўша бахтсизман, қўрқоқ ва нотавонман!.. Мен айтолмадим… АЙТОЛМАДИМ! БИЗ УНИ ТИРИКЛА ЙИН КЎМДИК! Мен сезгиларимга қулоқ солишим керак, деб айтмаганмидим? Мана, энди сенга шуни айтай – биринчи марта тобутида қимирлаб қўйганини эшитгандим. Мен буни анча кунлар аввал эшитгандим… Барибир, журъатсизлик қилдим… АЙТОЛМАДИМ! Энди бўлса… бугун… эҳ, даҳшат! Этелред дарвеш кулбасининг эшигини бузди ва аждаҳо ўлими олдидан сўнгги нафасини чиқариб наъра тортди ҳамда қалқон жаранглаб ерга тушди… Яхшиси, айт, синглим тобутининг тахтаси синдими? Унинг зимистонида темир эшикнинг ошиқмошиғи ҳам ғичирлади, ертўланинг мис деворларини урди! Энди мен қаерларга қочаман?! У мени ҳамма жойда таъқиб қилади! Нега шунчалик шошдим?! Зиналарда унинг қадам товушлари!.. Унинг юраги оғир ва даҳшат билан урмоқда! Тентак! – Шу жойда Ашер ўрнидан сакраб турди ва мушкул аҳволда бақирди, ҳаётнинг ўзи уни шу ҳайқириқлар билан тарк этганди гўё: – АҚЛДАН ОЗГАН! СЕНГА АЙТДИМКУ, У ШУ ЕРДА, ЭШИК ОРТИДА!

Бу сўзларга афсун ҳукмининг ақл бовар қилмас кучлари ҳукмронлик қиларди, Ашер кўр сатган қадим эшиклар секинлик билан тутқичжағларини оча бошлади. Ҳув узоқда, ҳақиқатан ҳам, баланд бўйли, кафанга ўранган леди Мэдилейн турарди. Оқ матода қон доғлари, озибтўзиб кетган танасида қаттиқ курашганлик аломатлари бор. Бирмунча фурсат ўтиб, бутун танаси қалтирабчайқалиб у остонада турарди… Сўнгра инграниб чайқалди ва акасининг кўкрагига ўзини ташлади – ўлим талвасасида акасини ҳам ерга ағдарди, энди барчасини ол диндан сезган, ҳамма даҳшатларнинг қурбони бўлган акаси ҳам нафас олмасди. Мени ваҳима босди, ўзимни ташқарига урдим. Эски тош йўлдан ўтганимда довул ҳали шиддатидан тушмаганди. Кетаётганимда тош йўлакчага қаердандир ярқ этган ёруғ тушди, мен ҳайрон қолдим, бу ёруғлик қаердан пайдо бўлди, қаердан нур тараляпти, билмайман, ортимда эса зимистонга чўкиб қолган каттакон уй қолганди. Гоҳ ёрқинлашиб, гоҳ хира тортиб, тўлин ой ўз нурларини қуярди, уй томидан пойдеворигача тўлқинсимон ёриқ энди кўз ўнгимда катталашиб борарди… Тўфоннинг ёвуз шиддати яқинлашди… Кўзни қамаштирувчи ой юзи қаршимда балқди… Қадим деворлар кўз ўнгимда нурай бошлади, ўйхаёлларим лойқаланди… Ҳудди минглаб шаршараларнинг шовқини каби қулоқни қоматга келтирувчи гумбурлаш тарқалди… Оёғим остида ястанган ваҳимали, чуқур кўл Ашерлар уйининг бўлаклари олдида жуда ҳам вазмин эди.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации