Электронная библиотека » Ибадулла Байджанов » » онлайн чтение - страница 1


  • Текст добавлен: 16 октября 2020, 06:30


Автор книги: Ибадулла Байджанов


Жанр: Руководства, Справочники


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 1 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Саноат корхоналарини меъморий лойиҳалаш
методик қўлланма
Ибадулла Самандарович Байджанов

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Икрам Матякубович Хажиев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров


ISBN 978-5-4483-2675-2

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

И. С. БАЙДЖАНОВ

САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ

МЕЪМОРИЙ ЛОЙИҲАЛАШ


Тақризчилар: Архитектура номзоди. М. Б. Седмаматов

Меъмор А. А. Атамуратов

Техника фанлари номзоди И. М. Хажиев


Ушбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқтисодий масалалари ва меъморий лойиҳалашни усуллари кўриб чиқилади. Улар асосан чизмаларда, лойиҳаларда ва суратларда ўз ифодасини топган.

Меъморчилик олийгоҳларида ва факультетларида тахсил олаётган талабалар учун.

Урганч Давлат Университетининг архитектура ва қурилиш кафедраси қарори асосида чоп этишга тавсия этилди.

Кириш

Давлатимизнинг кучли қудратли асосини яратишда халқ фаровонлигини кўтаришда саноат қурилиши жуда катта роль ўйнайди

Халқ хўжалигининг бу соҳасига капитал маблағларни асосий ҳажми йўналтирилган. Жамият эҳтиёжлари негизида маҳсулот ишлаб чиқаришни, халқ хўжалигини зарурати ва иқтисодни мақсадга мувофиқ равишда таъминлаш саноат корхоналарини қуришнинг бош мақсадидир.

Саноат корхоналари замонавий шаҳарнинг муҳим таркибий қисмидир, кўп ҳолларда эса уларнинг пайдо бўлишида ва ривожланишида бош омилдир.

Корхоналарни лойиҳалаш жамоанинг биргаликдаги ижодий фаолиятидир, турли касб мутахасисларининг кўп қисмини ўзида мужассамлаштирувчи: технологлар, архитекторлар, конструкторлар, сантехниклар, энергетиклар, климатологлар, врачлар, социологлар дизайнерлар буларни хар бири аниқ ўзига яраша вазифаларни ечадилар. Лекин архитектор бу жамоада ўзининг касб мазмуни бўйича муҳим хусусиятга эга, яъни меҳнат муҳитини комфорт шароитини яратиш ва қурилиш– ни ташкиллаштиришда катта рол ўйнайди.

Унга қурилишни ҳажмий режавий шакллантиришда, уни структурасини ташкиллаштиришда, лойиҳа ғоясини ҳамма ишт– ирокчилари томонидан лойиҳа жараёнларини координациялашда бош роль ажратилади.

Саноат биноларининг меъморий-бадиий қиёфасини яратиш жуда масъулиятли ижодий жараёндир. Бунда меъморий-бадиий ечим билан боғлиқ масалалар конструктив ечим билан узвий боғлик ҳолда ҳал қилиниши талаб қилинади. Бинонинг интерьери (ички кўриниши), бинода қўлланиладиган кўтариш ва транспорт во ситалари, технологик ускуналарнинг ечимлари муҳим аҳамиятга эга. Саноат биноларида меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш, хоналарда зарур санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган муҳитни яратиш ҳам жуда мухим кам моддий ва меҳнат ресурслари сарфлаб катта ишлаб-чиқариш қувватларини яратиш, ишлаб – чиқариш ҳажмини ош– иришга имкон берувчи технологияларни ва ҳажмий-план ечимларини қўллаш техник прогресснинг ҳал қилувчи йўналишидир.

Биноларнинг асосий параметрларини унификациялашга янгича ёндошиш ва уни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Саноат қурилишида кенг қўлланилаётган йиғма темирбетон ва пўлат конструкциялар қаторида монолит бетондан бўлган ечимлар ҳам кўпрок қўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда кўп қўлланилаётган пролётлар (24 м атрофида)

ва қадамлар (бўйлама йўналишда колонналар орасидаги масофа —

6 ва 12 м), узунасига ташкил қилинган ички фазо, технологик юкларни каркаснинг юк кўтарувчи элементларига узатилиши каби ечимларнинг унчалик мақсадга мувофиқ эмаслигини ҳаёт кўрсатмокда.

Шунинг учун, кейинги пайтларда саноат бинолари учун кам таянчли зал хоналардан иборат пландаги ўлчамлари 36х36 м дан

120х120 м гача бўлган хажмий-план ечимлари таклиф қилинмокда.

Айрим ҳолларда колонналар тўри учун 1,5 м дан ўзгарадиган ўлчамлар ҳам (31,5; 33; 34,5; 28,5; 27; ва 25,5 м) мақсадга мувофиқ деб топилмоқда.

Ҳозирги пайтда табиатни – атроф муҳитни саноат корхоналари кўрсатадиган салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш масаласи нафақат маълум бир регион миқёсида, ҳаттоки, халқаро аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Бироқ ҳозирги пайтда жуда кўп экологик муаммолар ҳал қилинмаган. Бундай муаммоларнинг келиб чиқишига, кўпинча, хўжа лик қурилишидаги комплекс мас а ла ларни ечишда раҳб арларнинг масъулиятсизлиги, экология соҳасида савод сизлиги, узоқни кўра билмаслиги, маҳаллийчилик ва лаҳзавий фойда руҳида ёндошиш сабаб бўлмоқда. Экологик муаммоларни ҳал қилиш учун жуда катта сарф харажат талаб қилинади, шунинг учун тадбирларнинг иқтисодий ва ижтимоий самараси юқори бўлиши талаб қилинади.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва соғломланиш борасида шаҳарсозлик фани катта роль ўйнайди. Шаҳарсозликка доир тадбирлардан қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш мумкин:

– Шаҳарлар худудини функционал зоналарга бўлиш асосида унинг план тузилишини такомиллаштириш;

– Шаҳар худудидан оқилона фойдаланишни таъминловчи комплекс саноат худудлари яратиш.

Саноат корхоналарини лойиҳалашдаги экологик тадбирлар меъморий қурилиш ва технологик йўналишларда амалга оширилади.

Саноат корхоналари ва атроф муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғликликларни аниқлаш ва уни ҳисобга олиш энг муҳим экологик тамойилдир.

Ҳозирги пайтда янги саноат корхоналари ва бинолари қурилишига қараганда мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаб такомиллаштиришга катта аҳамият берилмоқда.

Ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилганда, мавжуд бинолар ва иншоотларни кенгайтирмасдан, цехлар ва бошқа асосий, ёрдамчи ва хизматчи объектларни қайта қурилади, ўзгартирилади. Бундан мақсад ишлаб чиқариш қувватини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, маҳсулот ном– енклатурасини ўзгартириш, ишчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилашдир. Бунда, кўпинча ишчилар сони ўзгармасдан қолади.

Ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш янги қўшимча цехлар, асосий, ёрдамчи ва хизматчи объектлар қуришни ва янги ишлаб-чиқариш қувватлари яратишни назарда тутади. Бу иш алоҳида ёки реконструкция билан бирга бажарилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш корхоналарини қайта жиҳозлаш – илғор те– хника ва технологияларни, механизациялаш ва автоматлаштиришни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш асосида, цех, участка ёки алоҳида ишлаб-чиқаришни янги юқори техник– иқтисодий савияга кўтаришни назарда тутади.

Техник қайта жиҳозлашда қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми умумий капитал маблағларнинг 8—10 фойизини ташкил қилади. Бу кўрсатгич реконструкцияда 50—60 фойизни ташкил қилади.

Технологик жараён ҳар қандай саноат биносининг хажмий– план ечимини белгилаб беради. Ишлаб-чиқариш-технология схемаси ўз навбатида технологик жараённи белгилайди.

Корхонанинг технологик схемаси бинолар ва иншоотларнинг бош планда ўзаро жойлашишини, бинолар орасидаги масофани, транспорт ва инженерлик тармоқларининг жойлашиш тартибини кўрсатиб беради

Корхонадаги биноларни жойлаштиришда қуйидаги усуллар

қўлланилади:

1) павильон усули;

2) блоклаштирилган усул.

Тажрибалар кўрсатишича, технологик жараён имкон берган ҳолларда, ишлаб чиқаришни бир бинода блоклаштириш мақсадга мувофиқ. Бунда технологик ускуналарни турли хил вариантларда ўрнатиш, корхона худудини 30—40% га камайтириш, ташқи деворлар узунлигини 50% гача қискартириш, қурилиш нархини

10—15% га пасайтириш имконияти туғилади. Лекин хоналарни табиий ёритиш нархи ортади, томдан ёмғир-қор сувларини кетказиш қийинлашади, одамлар ва юкларни т ашиш мураккаблашади. Блоклаштирилган биноларнинг умумий майдони 30—35 минг м2 дан ошмагани маъқул.

Павильон усулда жойлаштириш технологик жараён талаб қилган ҳолларда мақсадга мувофиқ ҳисобланади (масалан, кўп миқдорда иссиқлик, газ ажралиб чиқадиган жараёнлар).

Корхона структурасини шакллантиришда «модул принципи» асбобсозлик саноатида ўз аф

...

конец ознакомительного фрагмента

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> 1
  • 4.6 Оценок: 5

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации