Электронная библиотека » ЙЎЛДОШ Қозоқбой » » онлайн чтение - страница 1


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 11:20


Автор книги: ЙЎЛДОШ Қозоқбой


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 1 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ЁЗУВЧИ АБДУЖАЛОЛ РАҲИМ ҚАЛАМИГА МАНСУБ “АБУ АЛИ ИБН СИНО” РОМАНИНИНГ ИККИНЧИ КИТОБИ ҚЎЛЁЗМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЙЛАРИМ

Тарихий йўналишда ижод қилиш қаламкашдан ҳамиша алоҳида масъулият ва тайёргарлик талаб қилади. Чунки ижодкор тасвир объектининг замондан узоқлигидан ташқари, табиат тасвири, персонажлар тили, макон ва замон ифодаси, маиший материаллар ҳаққонийлиги сингари бир қатор қўшимча ифодавий машаққатлар олдида қолади. Лекин тарихий мавзунинг алоҳида бир оҳанрабоси борки, барча қийинчиликларга қарамай, санъаткорни ўзига чорлаб, жалб қилиб тураверади. Негаки, тарихнинг таркибида ҳамиша бугун, ҳаттоки, эрта ҳам бўлади. Ёзувчи айни шу жиҳатлар учун тарихни тасвирлашга қўл уради.

Абдужалол учун Ибн Сино шахсияти ўзида ҳам бугун ва ҳам эртани уйғунлаштирган ана шундай тарихий сиймо сифатида кўпдан буён эътиборини тортиб келаётганидан хабарим бор. Лекин ёзувчининг журъат билан бу қадар масъулиятли ишга қўл ура олишига, рости унчалик ишонмаган эдим. Бултур битказган “Табиб” романи хато қилганимни, А. Раҳим мен ўйлагандан кўра журъатли ва қобилиятли ижодкор эканини кўрсатганди. Бултурги қўлёзмани ўқиш асносида ҳали Абдужалолнинг бу борада айтадиган анчагина гапи борлигини сезгандим-у, лекин ибн Сино тўғрисида иккинчи китобга ҳам қўл уради, деб ўйламагандим. Ёзувчилар уюшмаси наср кенгаши менга жўнатган қўлёзма билан танишгач билдимки, бу сафар ҳам хато қилибман ва ёзувчи бултурги битигини дилогияга айлантириб улгурибди.

Энди бу жўнда бирор нарса дейиш тугул ўйлашга ҳам қўрқиб турибман. Балки Абдужалол романини трилогия ёки тетралогияга айлантирар ёки аллақачон бунга киришгандиру ўзининг оғир-босиқ феълига яраша биз ўқирманларга шошилмай, битта-битта кўрсатаётгандир. Лекин бадиий объект пенталогияга ҳам тортиши аниқ. Ибн Синодай юртдошимиз бўлгани ҳолда ҳалигача у ҳақда қаторлаштириб роман, қисса, драмалар яратилмагани айб аслида.

Энди қўлёзманинг ўзи хусусида. Қўлёзмадаги кичик эскартмада “бешинчи вариант” деган ёзув борлиги асар устида муаллифнинг қанчалик масъулият билан кўп ишлаганини кўрсатади. Буюк ибн Сино ҳаётининг Хоразмдаги Беруний билан ёнма-ён кечирилган етти йили акс этган иккинчи китобда даҳонинг авжи балоғат даври тасвирланган. Ёзувчи қаҳрамони ҳаёти, тутумлари, касби-кори сирлари, табобатда қўлланиладиган асбоблар, турли доривор ўтларнинг оти, уларнинг тиббий хусусиятлари, ҳар хил касалликлар, уларнинг симптомлари, турли жониворлар, заҳарли даррандалар ва уларга ёндашувнинг ҳар хиллиги сингари жиҳатларни атрофлича ўрганган. Айрим ўринларда Абдужалол ёзувчидан кўра табибга кўпроқ ўхшаб кетади. Бу ҳол ёзувчининг ибн Сино табобатини анча пухта ўргангани ва ўзлаштирганини ҳам кўрсатади.

Ёзувчи романни ўқишли қилиш учун унга саргузашт унсурларини киритишга жазм қилади. Қандайдир “қотили зархарид” отлиғ сирли мафиоз гуруҳ, унинг ғазнавийлар томонидан қувватланиб турилишига доир тасвирлар романга экстрим ҳаво олиб киради. Даҳонинг ҳаёти ҳар дақиқада хатар остида экани шундай бўлишига қарамай, бу ҳолнинг ибн Синодаги касал одамларни ҳаётга қайтариш истаги ва интилиши олдида ожиз қолаётгани қиёсий тасвир сабаб яққол кўзга ташланган.

Романдаги “Аммо Абу Али бунга айтарли аҳамият бермади. Ҳамсоянинг дили оғриши мумкинлигини ўйлаб, қайта сўрамади” тарзидаги қаҳрамон табиатига хос жиҳатни айтмай кўрсатган ўринлар тимсолга хос жиҳатларни теранроқ ҳис қилишга имкон берган. Қўлёзмадаги “ҳеч ким Қадамбойга карвонбошининг буйруғини етказмади. Карвонда бундай буйруқлар турфа рангли туғларни кўтариш билан ифодаланарди” сингари тасвирлар муайян ҳолат изоҳига кўп сўз сарфламай, тўла англатиши жиҳатидан эътиборга лойиқ.

Асарда “Туфугини сачратган туяларнинг “о-о-ах” дея ғўриллаган товушлари ҳаммаёқни тутиб кетди” йўсинидаги тасвир ҳаққонийлиги таъминланган ўринлар ҳам анчагина.

Ўз ишига қаттиқ берилиб кетган ибн Сино ҳолатининг “Ҳатто вужуди қулоққа айланиб, бу мард йигитнинг томиридаги қоннинг оқишини эшитар эди. Юзи, қўллари, баданидаги, ҳар бир мушакларидаги нозик бир тит

...

конец ознакомительного фрагмента

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> 1
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю

Рекомендации