Текст книги "Қумдаги хотин"
Автор книги: Абэ Кобо
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 11 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
Бирдан даҳшатли гулдурос эшитилди. Эркакнинг нафаси ичига тушиб кетди. Кеча хотин айтганидек шимолий девор тепасидаги қум қояси қурғаб қолиб, ўпирилиб тушган эди. Худди номаълум бир куч човут солгандек бутун уй зорланиб инграрди, унинг изтиробларини намойиш қилгандек бўгот билан деворнинг тирқишларидан кулранг тусдаги қон тирқираб оқа бошлади. Эркакнинг оғзи сув очиб кетди, зарба худди ўзига келиб тушгандек қалтирай бошлади.
Лекин қайси томондан олиб қараманг, барибир ацлга сиғмайдиган, ҳеч бир таомилга тўғри келмайдиган қандайдир бир ҳодиса. Жон боши рўйхатига киритилиб, ишлаб турган, айни вақтда солиқ тўлаб, текин медицина хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган бир одамни сичқон ёки ҳашаротга ўхшатиб тузоққа тушириб олиш мумкинми ахир? Ақл бовар қилмайди. Аллақандай хато юз берганга ўхшайди. Ҳа, албатта, бу хато. Шундай деб айтишдан бошқа йўл йўқ.
Аввал бошдан, улар эркакка нисбатан аҳмоқона бир муносабатда бўлишди. Ахир у от ёки ҳўкиз эмаски, бирон одам зўрма-зўраки куч билан ишлата олса. Модомики шун» дай экан, уни бу қум девор орасида асир қилиб сақлаб ўтиришларидан ҳеч қандай маъно йўқ. Хотин кишинкнг бўйнига бировни боқим қилиб қўйишнинг нима кераги бор ?
Аммо нима учундир кўнглида ишонч йўқ эди… Теварак-атрофини ўраб турган деворни кўздан кечираркан, гарчанд, бу кўнглига сира хуш келмаса-да, унга чиқаман деб беҳуда уринганини сезиб турарди… Деворга ёпишиб қанча типирчиламасин, ҳеч қандай фойдаси йўқ. Шунинг учун ҳам ҳафсаласи пир бўлди қолди… Афтидан, бу қум маҳв этадиган алоҳида бир дунё бўлса керакки, одатдаги андазаларни бунга нисбатан татбиқ қилиб бўлмайди,..
Агар тусмол қилса, тусмол қилиши учун сон-саноқсиз сабаблар бор… Масалан, янги бидонлар билан белкуракнинг унинг ўзига атаб олиб келинганлиги тўғри бўлса, арқон нарвонни жўрттага олиб кетганлари ҳам рост. Қолаверса, юз берган ҳодисани тушунтириб бериш учун хотиннинг ақалли чурқ этиб оғиз очмагани, бунинг аҳволи танглигидан дарак бермайдими? Хотиннинг махкум бир мутелик билан ўз тақдирига хотиржамгина тан бериб юрганлиги эркакнинг ёмон бир аҳволда қолганлигидан дарак бермайдими ахир? Хотиннинг кечаги сўзлари ҳам балки беҳуда айтилган гап эмасдир? Эркак шу сўзлардан бу ерда анча вақтгача қолиб кетажагини пайқаб олиши қийин эмасди.
Яка бир чоғроқ қум кўчкиси кўчди.
Эркак чўчиб уйга қайтиб кирди. У бўйрада ҳамон мук тушиб ётган хотиннинг тепасига келиб, зарда билан унга қўлини кўтарди. Кўзларида кучли нафрат чақнаб, бутун вужудини алам чулғади. Аммо бирдан мажолсизланиб, хотинга тегмай, кўтарган қўлини шилқ этиб ташлади. Уни тарсакилаш қам кўнглида йўқ эмас эди. Хотин ҳам, эҳтимолки, шундай қилади деб ўйлаётгандир? Албатта, шуни кутиб ётибди. Ахир жазо тортиш ҳам қисман бўлса-да, гуноҳни ювиш, деган гап-ку.
Эркак хотинга орқасини ўгириб, ерга чўзилди-да, бошини қўллари билан чангаллаганча оҳисга ингради. Сув очиб кетган оғзидаги сўлакни ютмоқчи эди, ютолмади – томоғига тиқилиб қолди. Шиллик, пардалари қум ҳидини жуда тез сезадиган бўлиб қолган шекилли, бу ерга келгаиига анча бўлиб қолган бўлса ҳа.м сира кўниколмаяпти, Сўлаги оғзининг четларида қўнғир, қуйқа кўпик бўлиб йишлиб қолибди. Сўлагини тупуриб ташларкан, оғзида қолган қумнинг ғўдирлигнни яна ҳам кучлироқ сеза бошлади. У лабларинииг ички томонларини тилининг учи билан ялаб, тупуриб ташламоқчи бўлган эди, иложи бўлмади. Қайтага оғзи қуриб, ҳамма ёғи яллиғланиб кетгандек ачиша бошлади.
Майли, на чора? Хотин билан албатта гаплашиб, бор гапни муфассал айтиб беришга мажбур қилади. Агар аҳвол мутлақо равшанлашса, бир йўлини топади. Ҳаракат қилишдан олдин режа тузиб олинади-да. Ахир шунақанги бемаъни бир аҳволга тушиб кўникиб кетаверадими?.. Борди-ю, хотин жавоб бермаса, нима қилади?.. Индамаслик энг даҳшатли жавоб бўлади-ку! Бундай бўлиши сира ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Хотин яккаш безраяди… Нега энди худди ҳимоясиз бир жабрдийдага ўхшаб тиззаларини йиғиштирганча ғужанак бўлиб ётибди экан?..
Мук тушиб ётган яланғоч хотиннинг важоҳати ғоят даражада шармандали, аллақандай бир ҳайвоний эди. Агар елкасига қўлинг тегса, зумда бу ёққа ўгирилиб оладигандек. Эркак шу фикрнинг ўзиданоқ уялиб кетиб бўғзига алланарса тиқилди. Бирданига хаёли бузилиб, ўзини қумга белашган яланғоч хотиннинг устида кўргандай, уни жаллод каби қийнаётгандай бўлди. Дарҳол сергакланди… Эртами, кечми шундай бўлиши турган гап… Ана унда бирон нарса дея олишга тили қисиқ бўлиб қолади…
Човида бирдан кучли оғрик бошланди.Тарс ёрилиб кетай деяётган қовуғи танг қилмоқда эди.
8
Ёзилиб олган эркак енгил тортиб, бадбўй исни ҳидлаганча турарди… Шу туришида бирон нажот келиб қолишига ишонмасди, албатта. Уйга сира қайтиб киргиси келмасди. Хотиндан узоқда экан, унинг ёнида бўлиш нақадар хафли эканлигини аниқ тушунди. Йўқ гап хотиннинг ўзида эмас, унинг қай ҳолатда ётганлигида, унинг ўша важоҳатида эди шекилли. Бунақа шарманда хотинни сира ҳам кўрмаган эди. Уйга ўла қолса ҳам қайтиб кирмайди. Хотиннинг важоҳати жуда қалтис.
Ўзини ўлганга солади, деган бир таъбир бор. Баъзан ҳашаротлар, жумладан, ўргимчакларнинг баъзи турлари бехосдан тегилса карахт бўлади қолади. Чалакам-чатти тасвир… Диспетчерлар хонаси жиннилар томонидан эгаллаб олинган аэродром… Совуқда карахт бўлиб ётган қурбақалар киш бор-йўқлигидан бехабар бўлганидек, мени чулғаб олган ҳаракатсизлик ҳам шояд бутун дунёдаги бор ҳаракатни тўхтатса, деб ишонгиси келарди.
У хаёл суриб тураркан, қуёш яна ҳам забтига олиб кўйдира бошлади. Эркак қуёш тиғидан ўзини олиб қочмоқчи бўлгандек икки букланганча ғужанак бўлиб олди. Сўнгра бошини чаққонлик билан энгаштириб, кўйлагининг ёқасидан тутди-да, куч билан тортди. Юқоридаги учта тугмаси узилиб кетди. Кўйлагининг ёқасидан кирган қумни қоқаркан, хотиннинг, қум ҳеч қачон қуруқ бўлмайди, у ҳамиша анчагина намхуш бўлади, аста-секин ҳамма ёқни чиритиб юборади, деган гапларини эслади. Эркак кўйлагини тортиб чиқариб, шимини шамоллатиш учун камарини бўшатди. Умуман, шунча безовта бўлишнинг ҳожати бормикан? Беҳоллик қандай туйқусдан пайдо бўлган бўлса, шу қадар тез барҳам еди. Афтидан, қумнинг намлиги ел тегиши билан ўзининг иблисона кучини дарҳол йўқотади шекилли.
Шу пайт жиддий хато қилиб қўйганини пайқаб қолди. Унинг хотин нима учун яланғоч эканлигига берган таъбири ўта бир ёқлама эди. Хотиннинг, эркакни зимдан тузоққа илинтириш нияти бор, деб бўлмайди албатта. Аммо бу нарса хотин ҳаёт кечирадиган шароит туфайли юзага келган бўлиши ҳам ажаб эмас. Маълумки, хотин тонг отгандагина ётади. Одам ухлаётганда беҳудага терлайверади. Модомики, кундуз куни, қолаверса, қизиб ётган қум чуқурда ухлашга тўғри келаркан, ялангоч ётиш мутлақо табиий. Агар имконият бўлса, хотиннинг ўрнида ўзи ҳам шундай ечиниб ётган бўларди.
Енгил шабада киши танасидаги қум билан терни ажратиб қўйганидек, бу кашфиёт ҳам бирдан уни чулғаб олган оғир ҳисларига барҳам берди. Зўр бериб қўрқаверишидан ҳеч бир маъно йўқ. Чинакам эркак пўлат ва темир бетондан қилинган қанчадан-қанча деворларни бузиб қочиб кета олиши мумкин. Қулфга кўзинг тушиши билан, унинг калити бор-йўқлигини суриштирмай туриб, умидсизланиш ярамайди. У қумга бота-бота аста-секин уй томон кета бошлади… Бу гал хотин билан бамайлихотир гаплашиб, зарур нарсаларнинг ҳаммасини билиб олади. Хотинга ўшқирганида чурқ этмай тўғри қилган экан. Балки бечора уялиб кетганидан индамагандир: ахир, эркакка ўзини яланғоч кўрсатиб қўйган эди-да.
9
Қизиб кетган, кўзни қамаштирувчи ярқироқ қумдан сўнг хона ним қоронғи, салқин ва намхуш кўринди. Бадбўй уй ҳавосидан моғор иси келарди. Бирдан, назарида уни қора хаёл элитаётгандек бўлди.
Хотин кўринмасди. Бир лаҳза эркак серрайиб қолди. Топишмачоқ ўйнаш етар! Аммо, умуман олганда топишмачоқ деган нарсанинг ўзи йўқ. Чунки хотин шу ерда. У сувлик бак олдида унга орқа ўгирганича бошини қуйи солиб, индамай турарди.
Хотин кийиниб олган эди. Оч яшил нақшли кимоноси билан чолворидан ялпизли бальзамнинг сарин атри таралаётгандек эди. На чора? У яна хотин ҳақида ўйлай бошлади. Мутлақо ақл бовар қилмайдиган вазиятда, қолаверса, уйқудан қолгани учун ҳар хил хаёлларга бормай иложн йўқ эди.
Хотин бир қўли билан бакнинг четига суянганча, бакнинг ичига тикилиб бармоғи билан аста-секин сув сатҳини чизмоқда. Эркак қум ва тердан вазминлашиб қолган кўйлагини шахт билан силкитганича, қўлига зичлаб ўраб олди.
Хотин орқасига ўгирилиб, сергакланди. Унинг чеҳрасида шундай бирсамимий, сассиз савол, илтижо акс этардики, гўё бир умр худди шундай қиёфада яшагандек. Эркак ўзини мумкин қадар осойишта тутмоқчи бўлиб кўрди.
– Иссиқ-а?… Бунақа иссиқда одамнинг кўйлак кийгиси ҳам келмайди.
Хотин эса унга ҳамон ишонқирамай ер остидан савол назари билан қараб турарди. Ниҳоят, ясама ҳиринглаганча журъатсизгина энтикиб-энтикиб шундай деди:
– Ҳа… рост… кийимда терласанг баданингни қум тепки қоплаб кетади.
– Қум тепки?
– Ҳа.... Одамнинг териси қизариб худди куйганга ўхшаб шилиниб тушади.
– Ҳм, шилиниб тушадими?.. Мен, намиққандан бичилиб кетса керак, дейман.
– Эҳтимол, шундайдир… – Хотин бир оз дадиллашиб, тилга кира бошлади. – Бизлар терлай бошлашимиз биланоқ, устимиздаги бор нарсани ечиб ташлашга ҳаракат қиламиз… Туриш-турмушимизни кўриб турибсиз-ку, биров кўриб қолишидан ҳам истиҳола қилмаймиз.
– Ҳа, албатта… Ростини айтсам, агар малол келмаса, шу кўйлагимни ювиб берсанг, деб илтимос қилмоқчи эдим.
– Дуруст, эртага сув олиб келишади.
– Эртага?.. Эртага, мавриди ўтиб кетади… – Эркак димоқ қоқиб қўйди. У устомонлик билан суҳбатни керакли мавзуга буриб юборишга муваффақ бўлди. – Дарвоқе, мени қачон тортиб олишади?.. Жуда ҳам ноқулай аҳволга тушиб қолдим. Менга ўхшаган хизматчи учун жорий тартибни ҳатто ярим кунгагина бузиш ҳам ғоятда жиддий оқибатларга олиб бориши мумкин. Бир дақиқа вақтим ҳам беҳуда кетмаслиги керак… Қаттиқ қанотлилар – ер бағирлаб учаднган ҳашаротлар… Улар қумликда жуда кўи бўлади, сиз уларнинг туси, турқини биласизми?.. Мен отпуска вақтида шу ҳашаротнинг қандай бўлмасин янги бир турини топишга ҳаракат қилмоқчи эдим…
Хотин лабларини аста-секин қимирлатарди-ю, аммо ҳеч нарса демасди. Афтидан, у «қаттиқ қанотлилар» деган нотаниш сўзни ичида такрорламоқда эди. Аммо эркак унинг яна минғаймас бўлиб олганини аниқ пайқади-да, нохосдан, мавзуни ўзгартирди.
– Сизларда қишлоқдаги бошқа одамлар билан алоқа қилиб туриш учун ҳеч бир восита йўқ экан-да?.. Борди-ю, чунончи, керосин бидонларни чалса нима қилади?
Хотин жавоб бермади. Сувга ирғитилган тош каби, яма ўзининг сукути билан жон сақлай бошлади.
– Ўзи нима гап?.. Нега индамансан? – у бўкириб юборишга ҳам тайёр эди-ю, аммо ўзини аранг тийиб қолди. Нима гаплигига тушунолмай ҳайронман… Агар хато юз берган бўлса, хато юз берибди деб қўя қоламиз, вассалом… Бўлар иш бўлди, ўтди кетди, мен машмаша кўтариб ўтирмоқчи эмасман. Шунинг учун сен сукут сақлаб чакки қиляпсан. Яхши. Худди сенга ўхшаган ўқувчи болалар ҳам бор, мен уларга ҳамиша: қанчалик айбларингга иқрор бўлгандек кўринманглар барибир аслида бу учига чиққан қўрқоқлик бўлади, дейман. Борди-ю, сен ўз хатти-харакатингни бирон нарса билан оқламоқчи бўлсанг, нима гап ўзи, муддаонгни айта қолмайсанми!
– Ахир… – хотин кўзларини олиб қочди, аммо унинг овози фавқулодда катъий эшитилди. – Знди ўзингиз ҳам тушунгандирсиз, дейман?
– Тушунгандирсиз? – Эркак саросимага тушганипи ҳатто яширмади ҳам.
– Ҳа, мен, сиз аллақачон тушунган бўлсангиз керак, деб ўйлаган эдим…
– Мен ҳеч нарса тушунганим йўқ! – Эркак қичқириб юборди: – Қандай тушунаман? Биров ҳеч нарса демаса нимани тушуниашм мумкин?
– Ахир хотин киши ёлғиз боши билан шундай аз$волтирикчиликда кун кечириши қийин-ку…
– Яхши. Аммо вуларнинг менга нима дахли бор?
– Ҳа, мен сизнинг олдингизда гуноҳкорга ўхшайман.
– «Гуноҳкорман» деганинг нимаси?… – Ҳаяжондан эркакнинг тили ғўлдираб қолди. – Бундан чиқдики, каттакон бир фитна уюштирилган экан-да?.. Тузоққа ем – хотин киши қўйилса, мени, худди ит ёки мушукка ўхшаб шартта келиб илинади, деб ўйлаган экансизлар-да…
– Тўғри, аммо ҳадемай шимолдан эсадиган шамол билан қум бўронлари бошланиб кетади – биз улардан жуда қўркамиз… – Хотин ланг очиқ турган эшикка қараб қўйди. Унинг осойишта бўғиқ овозидан кўр-кўрона бир эътиқод сезилиб турарди.
– Бу ҳазил эмас! Бемаънилик хам эви билан-да! Бу ғайри қонуний зўравонликдан бошқа нарса эмас. Чинакам жиноят… Зўравонлик қилмасликнинг иложи йўқми? Хўш чунончи, кунбай йўли билан ишсизлардан ёлласаларингиз бўлмасмиди, улар сон-саноқсиз-ку!
– Ахир, у ёқдагилар бу ердаги аҳволни билиб қолишса, иш чатоқ бўлади-да…
– Мени олиб қолсаларингиз ҳеч нарса бўлмайдими?.. Тутуриқсиз гап!.. Агар шу фикрда бўлсангизлар, қаттиқ янглишасизлар! Афсус ва надоматлар бўлсинки, мен бир дарбадар саёқ эмасман! Солиқ ҳам тўлайман, доимий истиқомат жойим ҳам тайин… Ҳадемай мени қидириб ариза беришадида, ана унда кўрадиганларингни кўрасизлар! Намотки, шундай бир оддий нарсани ҳам тушунмасаларингиз? Қизиқ ўзларингизни нима билан оқламоқчисизлар?.. Шу ишни бошлаган одамни чақириб бер… Мен унга я-а-ахшилаб тушунтириб берай, қанақа бир аҳмоқона иш қилиб қўйганини.
Хотин ерга apao, оҳиста хўрсиниб қўйди. Елкалари эгилиб тушди, аммо қимир этмади. Худди амри маҳол бир иш буюрилган ожиз кучук боланииг дидини берди-қўйди. Бу эса эркакнинг ғазабини баттар оширди.
– Нега имиллайсан, юрагинг дов бермаяптими?.. Гап ёлғиз менинг устимдагяна эмас. Ўзинг ҳам менга ўхшагаи бир банди зкансан-да?.. йўқ дегин-чи! Улар бу ердаги аҳвол-тирикчиликни билиб қолишса ёмон бўлади, деб хозиргина ўз оғзинг билан айтдинг… Ахир шунинг ўзи хам, бундай яшаш мумкин эмас, деб тан олиб турганингни билдирмайдими? Юзингни ҳадеб унақа таҳаммулсифат қиёфага солаверма – ахир сен билан худди қул хотиндек муомала қилишяпти-ку! Сени бу ерга тиқиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ эди!.. Қани, бўл, биронта одамни чақир! Бу ердан чиқиб кетамиз!.. Ҳа, тушундим… Қўрқяпсанми, а?.. Беҳуда гап!.. Нимадан қўрқасан?.. Ёнингда мен бўлсам!.. Менинг газетада ишлайдиган ошналарим бор… Биз буларнинг ҳамасини бир ижтимоий масала сифатила кўтариб чиқамиз… Хўш, нима дединг?.. Нега индамайсан?.. Қўркишингнинг ҳожати йўқ, деяпман-ку, сенга!
Бир оз ўтгач, худди унга тасалли бераётгандек, хотин бирдан шундай деб қолди:
– Овқат қила қолайми?..
10
Хотиннинг картошка артаётганини кўз қири билан зимдан кузатиб турган эркак ич-этини еганча ўй сурарди: у тайёрлаётган овқатни есинми, емасинми?
Ҳозир ғоятда хотиржам ва совуққон бўлиш хонаси… Хотиннинг ниятлари аниқ, хар қандай андишани йиғиштириб қўйиши керак. Қўйнини пуч ёкғоққа тўлдириб ўтирмасдан дадил иш кўриб, бу ердан чиқиб олишнинг пухта чорасини топиши лозим… Ғайри қонуний иш қиляпсизлар, деб айб тақашни кейинроққа қўя туради… Очлик иродасини букиб, руҳини тушириб юборади. Иккинчидан, борди-ю, ҳозирги вазиятини қатъиян инкор этса, унда овқатни ҳам рад этиши керак бўлади. Норозилик изҳор қила туриб овқатни паққос туширавериш кулгили бўлади. Ҳатто ит ҳам овқат бераётганларида суллоҳлик килмай, жим туради.
Аммо-лекин ошиқиш керак эмас. Токи хотиннинг ниятлари нечоғлик жиддий эканлигини билмай туриб, мудофаа позициясини эгаллашининг ҳожати йўқ… Унинг қўлидан бирон нарсани текинга олиш, бирон саҳоватга йўл қўйиш х.ақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас… Еган овқатига мунтазам равишда пул тўлаб боради. Агар пул тўласа, у ўзини сира ҳам бурчли ҳисобламайди. Ҳатто, телевидениедаги бокс шарҳчиси ҳам, ҳужум – ҳимоянинг эпг яхши иули, деб айтган эди.
Шундай қилиб, овқатдан воз кечмасликка ажойиб барона топганидан мамнун бўлиб, енгил тортди. Бирдан кўзи ярқ этиб очилиб кетгандек бўлди. Шу вақтгача тутқич бермаётган фикрнинг ипини ушлаб олди. Унинг бирданбир душмани қум эмасмикан? Модомики, шундай бўлса, олдига ҳуда-беҳудага аллақандай ҳал қилиб бўлмайдиган масалалар қўйиб ўтиришининг ҳожати ҳам йўқ – хўш, чунончи, пўлат тамбани бузиб чиқиб кетаман, яна шунга ўхшаган қатор ишларни қиламан, деб ўтиришининг ҳожати йўқ. Башарти, арқон нарвон олиб қўйилган экан, ёғоч нарвон ясаш мумкин. Қум девор ғоятда тик бўлса, уни қазиб қия қилиш мумкин… Агар мияни сал-пал ишга солинса, ҳамма ишнинг ҳам чорасини топса бўлади… Эҳтимол, бу жуда ҳам содда бир нарсадир, модомики, айни муддао экан, қанча содда бўлса, шунча яхши. Колумбнинг тухум турғизиш2 усулини мисол қилиб олинса, баъзи масалалар кўпинча кулгини қистатадиган даражада содда йўл билан ҳал қилинадн… Агар қийинчиликлардан қўрқмаса… Агар чинакамига курашса… Ҳали ҳеч умидсизланмаса бўлади.
Хотин картошкани артиб бўлиб, тўғради-да, унга пояси билан майдалаб тўғралган турпни аралаштириб, ўчоқдаги катта темир қозонга солди. У полиэтилен халтачадан эҳтиётлик билан гугурт олди-да, ўт қўйиб, гугуртни яна жойига солиб, резинка билан танғиб қўйди. Сўнгра қумини ювиш учун бўлса керак, сузғичга гуруч солиб устидан сув қуя бошлади. Қозондаги овқат биқиллаб қайнай бошлаган ҳам эдики бадбўй турп ҳиди анқиб кетди.
– Сув озроқ қолгану, юзингизни ювиб олсангизмикан?
– Йўқ, юзимни ювгандан кўра ичганим дуруст…
– Вой, кечирасиз… Ичимлик сув бошқа жойда. – У юз ювиладиган жойдаи полиэтиленга ўраб қўйилган каттагина қозонни олди. – Унча муздек эмасу, ичса бўлади, яхшилаб қайнатганман.
– Аммо бакда ақалли озгина сув қолдирилмаса, идишлар ювуқсиз қолади-ку!
Йўқ, мен идиш-товоқни қум билан ишқаб артаман, топ-тоза бўлади. Хотин шундай деб дераза рафидан бир синим қум олиб, қўлида ушлаб турган тақсимчага ташлади-да, бир неча марта айлантириб ишқалади. Эркак тақсимчанинг тоза бўлган-бўлмаганлигига яхши аҳамият бермади-ю, тоза бўлган бўлса керак, деб қўя қолди. Хар қалай, кумнинг бу тарифа татбиқ этилиши унинг қум ҳақидаги аллақачонлардан буёнги тасаввурларига мос келар эди.
У соявон остида овқатлана бошлади. Қайнатилган сабзавот билан қоқ балиқ… Хаммасига ҳам унча-мунча қум аралашган. Агар соявон шифтга осиб қўйилган бўлса, бирга овқатлансак ҳам бўларди, деб ўйлади у. Аммо хотин буни, мен билан яқинлашишга уриняпти, деб тушуниши мумкин. Чой паст бўлгани учун аччиқ қилиб дамланса-да, ниҳоятда бемаза эди.
У овқатланиб бўлгач, хотин ҳам ювинадиган жой яқинига ўтириб олиб бошига бир парча полиэтилен ташладида, аста-секин овқатлана бошлади. Шу ўтиришида у аллақандай ҳашаротга ўхшаб кетарди. Наҳотки, у ўла-ўлгунча шу аҳволда кун ўтказса?.. Сиртдан қаралса, бу жой каттакон ернинг кичкинагина бир парчаси хисобланади-ю, аммо чуқурликдан бепоён қумлик билан осмонгина кўринади, холос… Худди кўз қорачиғида умрбод акс этиб қолгандек, бир маромдаги турмуш… Умри бино бўлиб тузукроқ ҳаёт кечирмаган бу хотиннинг кунлари шундай ўтади. Ҳеч кимдан бир оғиз илиқ-иссиқ сўз ҳам эшитган эмас. Буни туаоққа илинтириб, хотинга айрим бир саховат сифатида тутганларида, юраги худди қизларнинг юрагидек орзиқиб кетган бўлса керак. Унга одамнинг раҳми келади…
Эркакнинг хотинга бир нима дегиси келиб, баҳона топиш учун чекмоқчи бўлди. Дарҳақиқат, бу ерда полиэтилен энг зарур буюм экан. У чақилган гугуртни сигарета учига канча тутмасин сира ҳам тутамади. Жони борича ичига тортар, лекин қанчалик уринмасин дуд таъминигина сезар эди, холос. Никотинли қуюқ тутун тилини қитиқларди-ю, аммо хуморини босмасди. Таъби тирриқ бўлиб, баҳона излаш у ёқда турсин, гаплашишга ҳам ҳафсаласи келман қолди.
Хотин ювуқсиз идишларни йигиб олиб бир ерга тўплади-да, аста-секин унга қум сепа бошлади. Сўнг журъатсизлик билан аранг:
– Биласизми… Том тагидаги қумни пастга ташламаса, бўлмайди, – деди.
– Ташламаса бўлмайди? Ҳа-а, майли, марҳамат… – Бунинг менга нима алоқаси бор, – деб ўйлади эркак локайдлик билан, – тўсинлар чириб устунлар қуласа қулайвермайдими? Менга нима? – Агар сизга халал бераётган бўлсам, бирон ёққа чиқиб кега қолайми?
– Мени кечирасизу, аммо…
Усмоқчилашининг ҳожати йўқ! Сир бой бергиси келмайди-я! Бўлмаса, афти-ангори-ку сасиган пиёз тишлаб кўйгандек бўлиб турибди… Бироқ хотин одатича хотиржамгина чаққонлик билан юзининг пастини икки қават сочиқ билан боғлади-да, қўлтиғига супурги ва бир парча тахта қистириб, бир тавақа эшигигина қолган девордаги жавоннинг рафига чиқди.
Ростини айтганда, агар менинг фикримни билмоқчи бўлсангиз, бунақа уйнинг қулаб йўқ бўлиб кетгани яхши!..
Эркак шундай деб қичқираркан, жини қўзиб кетиб талмовсираб қолди, хотин эса ундан кўра ҳам баттар ҳолатга тушди. Уни қара-я, ҳали тамоман ҳашаротга айланиб қолмаган шекилли…
– Йўқ, айниқса мендан аччиқланаётган экан, деб ўйлама… Ҳамманглар бир бўлиб мени, занжирбанд қилиб олдик, деб қувонаётган бўлсанглар керак. Бунақа фисқ-фасодларга ҳушим йўқроқ. Тушундингми? Бордию, тушунмасанг ҳам менга барибир. Мен сизга бир қизиқ воқеани айтиб берай… Бу бир вақтларда бўлган. Ижарага олиб турган хонамда ҳеч нарсага яроқсиз хонаки бир кўппакни боқардим… Жуни ғоятда аломат, қалин, ҳатто ёзда ҳам тулламас эди… У ҳамиша тунд, шумшайиб юрарди. Шунинг учун жунини олиб ташламоқчи бўлдим. Шундай қилиб жунини қиртишлаб олиб, энди ташлаб юбораман, деб турсам, билмадим, итнинг кўнглига нималар келди-ю, бирдан увиллаб, шу жундан бир тутамини тишлаганча ётадиган жойига қараб уриб қолди. Қирқиб олинган жун танамнинг бир қисми, деб ажралгиси келмадимикан. – Эркак унга, синовчан назар ташлаб қўйди. Хотин эса ҳамон ўша ҳолатда – ғайри табиий эгилганича жавон рафида турарди, ҳатто бу томонга қайрилиб қарагиси ҳам келмади. – Хўп майли… Ҳар каллада бир хаёл… Қум қазишми, ё бошқа бирон ишми – марҳамат, билганларингни қилинглар. Мен эса қатъиян бунга тоқат қилмоқчи эмасман. Бас! Майли, яна бир оз сабр қилай, ана унда изимни топа олармикансизлар… Мени назар-писанд килмай чакки қиляпсиэлар… Агар хоҳласам, бу ердан қочиб кетишим ҳеч гап эмас. Ҳа, мана, қолаверса, сигареталарим ҳам тугабди…
– Сигарета дейсизми? – Хотиннинг соддадиллиги аҳмоқликка ўхшаб кетди. – Бу, сув олиб келганлардан кейин бўлади…
– Сигаретами?… Сигарета ҳам сув олиб келганларидан кейин бўладими?.. – Эркак беихтиёр пиқиллаб кулиб юборди. – Масала бунда эмас… Қирқиб олинган жунда, ҳа, қирқиб олинган жунда… Наҳотки тушунмасангиз?… Мен, қирқиб ташланган жун важидан маш-маша қиллб ўтиришнинг ҳожати йўқ демоқчиман.
Хотин чурқ этмади, ҳатто ўзини оқлаш учун ҳам бир нима демоқчи эмасди. У бир оз эркакнинг гапи тугашини кутиб турди-да, яна тўхтаб қолган ишига киришиб кетди. У жавон тепасидаги туйнук қопқоғини суриб қўйиб, унга белигача суқулиб кирди-да, тирсакларини тираб ноқулай бир ҳолда оёқларини лапанглатганча юқорига чиқа бошлади. У ер-бу ердан бамисоли ингичка ипдек шувиллаб қум қуюла бошлади. Эркак, том тагида одатдан ташқари аллақандай бир ҳашарот яшаса керак, деб ўйлади… Қум ва чириган ёғоч. Йўқ, бас, кўраётган одатдан ташқари ҳисобланган нарсалари бусиз ҳам етиб ортмоқда!
Сўнгра шифтнинг гоҳ у еридан, гоҳ бу еридан қум тасмалари оқа бошлади. Шунча қум оқимининг ерга сассиз келиб қуйилиши жуда ғалати туюларкан. Мижжа қоқиб улгургунча похол тўшалган ерга сертирқиш ва барча кўзанак тешиклари билан тахта шифтнинг акси тушиб қолди. Эркакнинг бурун катакларига, кўзларига қум кирди. Шунинг учун ҳам шоша-пиша ташқарига югуриб чиқиб кетди.
Илк лаҳзада худди гулханга отилиб киргандек, товонлари эриб кетаётгандек бўлди. Аммо ичининг аллақерида шундай жазирамага ҳам бўш келмаётган муз бор эди. Бу хотин худди ҳайвонга ўхшайди-я… Унинг кечаги куни ҳам, ертаги куни ҳам йўқ – шу бугунги кунни билади, холос… Одамни худди қора тахтадаги бўрдек сидириб йўқ қилиб ташлаш мумкин, деган эътиқод ҳукм сураётган бир дунё… Бизнинг замонамизда шундай бир ваҳшийлик ҳукм сураётган ковак бор, деган гап етти ухлаб тушингга ҳам кирмайди… Хўп, майли… Борди-ю, буни у кучли ларзадан ўзига келиб, ниҳоят, яна хотиржам бўла бошлаганининг белгиси, деб қараса, бунақа уялиши унча чакки эмас.
Бироқ вақтни беҳуда ўтказишининг ҳожати йўқ. Бу ишни қоронғи тушгунча амалга оширса чакки бўлмасди. У кўзларини сузиб, худди эриган ойнани эслатувчи юпқа тўр қоплагандек нақшиндор қум деворнинг баландлигини чамалаб кўрди. Унга нечоғлик тикилгани сари шу қадар баланд кўринар эди. Табиатнинг раъйига қарши бориб, кия ёнбағирни тикка қилиш қийин албатта, аммо лекин у тик ёнбағирни қия ёнбағирга айлантирмоқчи холос, вассалом. Ниятидан қайтишига арзийдиган баҳоналар йўқ
Юқоридан бошласа тўғрироқ бўларди-ю, аммо иложи бўлмаганлиги учун пастдан қазий қолади. Аввал энг пастдан керагича қазиб, юқоридаги қум ўпирилиб тушгунча кутиб туради, сўнг яна пастдан қазийди ва яна юқоридаги цум ўпирилиб тушади… Шу тариқа такрорлай-такрорлай тобора баландлаб, ниҳоят, юқорига чиқиб олади. Албатта, бу йўлида уни кўчкилар кутиб туради, қум оқимлари уни пастга олиб тушиб кетади. Зотан, уларни оқим деб атасалар ҳам, ҳар қалай, қум сув эмас. Шу пайтгача ҳеч кимнннг кумда ғарқ бўлганини эшитган эмас.
Белкурак билан бидонлар ташқаридаги девор тағида қатор турарди. Ярим доира қилиб чархланган куракнинг тиғи худди чинни парчасидек ялтирарди.
У анча вақтгача бутун вужуди билан ишга берилиб, тўхтамасдан қазидн. Қум жуда юмшоқ, иш ҳам тез юришиб кетди. Белкуракнинг қумга ҳар бир ботирилиши, унинг ҳар нафас олиши билан баробар борарди. Аммо тез орада унинг қўллари тола бошлади. Назарида аллақачонлардан бери қазиётгандегу, аммо натижаси сезилмаётгандек эди. Фақат тепадаги зич бўлиб қолган қум парчаларигина ўпирилиб туша бошлади. Булар ҳаммаси хаёлида тасаввур қилиб кўрган оддий геометрик схемадан жуда кўп фарқ қиларди.
Ташвишланишига вақт эрта эди, шунинг учун ҳам нафасини ростлаб, мўлжал қилган ҳисобини текшириб кўриш мақсадида чуқурнинг хомаки нусхасини ясаб кўрмоқчи бўлди. БахтиГа, керакли материал жуда сероб. У уй бўғоти тагидаги соя бир жойни танлаб, эллик сантиметр чамасида чуқур қазий бошлади. Аммо унинг қиялигини ўзига керак бўлган қияликдай ясай олишга муваффақ бўлолмасди. Нари борса, қирқ беш даражадан ошириб бўлмасди… Бамисоли оғзи кенгроқ ховончадек…
Чуқурчанинг тагини қазиб кўрмоқчи бўлган эди, ён бағир бўйлаб қум ёйилиб, юзаси ҳамон боягисича қолаверди. Назарида қум мўьтадил бир қиялик даражасига эга эди. Қум зарраларининг вазни билан қаршилиги мутакосиб шекилли. Борди-ю, шундай бўлса, демак у забт этмоқчи бўлган девор ҳам қиялик бурчагига эга экан.
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас… Ё кўзига шуядай кўриняптими, йўқ бундай бўлиши мумкин эмас… Ҳар қанақа қияликка пастдан туриб қаралса, ҳамиша аслидагидан тик бўлиб кўринаверади.
Умуман, бу нарсага балки миқдор масаласи сифатида цараш керакдир?.. Агар миқдорда тавофут бўлар экан, табиийки, босимда ҳам тафовут бўлади. Башарти, босимда тафовут бор экан, бинобарин, вазн билан қаршилик мутаносиби ҳам муқаррар ўзгаради. Бунда қум зарраларининг тузилиши ҳам роль ўйнаса ажаб эмас. Чунончи, қизил тупроқни олиб кўрайлик. Табиий ҳолдаги қизил тупроқ билан қазиб олингандап кейинги қизил тупроқ мутлақо турлича кўламдаги босимга эга бўлади. Бунинг устига намлигини ҳам ҳисобга олиш керак… Шундай қилиб, хомани нусха мутлақо бошқача қонунларга мансуб бўлиши мумкин.
Аммо, ҳар қалай, тажриба фойдасиз бўлмади. У қиялик бурчагининг ўта мўътадил эканлигини тушуниб олдн – шунинг ўзи ҳам чакана самара эмас. Қолаверса, умуман ўга мўътадилликни оддий мўътадилликка айлантириш унча қийин эмас.
Ўта тўйинган эритмани салгина чайқатиб қўйилса, кристаллар барҳам топиб, оддий тўйинган эритмага айланиб қолади.
Бирдан, ёнида аллаким бордек туюлиб, эркак ўгирилиб қаради. Хотин остонадан у томонга тикилиб турарди. Эркак унинг қачон чиққанини ҳам эшитмай қолибди. Бехабар қолганидан саросимага тушибгарангсиганча теварак-атрофига аланглай бошлади. Шарқий қиялик лабидан учта калла қараб турганини у шундагина кўриб қолди. Каллалар сочиқ билан танғилган бўлиб, сочиқларнинг учлари юзларини яшириб турар, эркак шунинг учун ҳам уларнинг кечаги чолларми ё бошқа одамлар эканлигини аниқ билолмади. Аммо ўшаларга ўхшатди. У бир лаҳзагина шошиб қолди, аммо дарров ўзини қўлга олиб, уларга эътибор бермай, ишини давом эттиришга қарор қилди. Кузатиб турганлари унга ҳатто туртки бўлди.
Тер кўзларига қуйилиб, бурнининг учидан чакиллаб томарди. Терини артишга ҳам вақтини аяб кўзини юмиб ! азишда давом этаверди. Сира ҳам қўлига дам бериши керак эмас. Агар улар бунинг чаққонлик билан ишлаётганини кўришса, ўзларининг нақадар бефаросат, қабиҳ одам эканликларини пайқашади.
У соатига қараб, ойнасини шимига артди. Иккидан ўн минутгина ошган эди, холос. Сўнгги марта соатига қараганида ҳам вақт ҳамон иккидан ўн минут ўтган эди. Шунда унинг ўз тезкорлигига ишончи ҳам йўқолиб қолди. Агар шиллиқ қуртнинг кўзлари билан қаралса, қуёш ҳам бейсбол тўпининг тезлигида юрса керак. У яна белкуракни қўлига олиб, қум деворга ёпишди.
Бирдан пастга қараб қум цуюни отилди. Резина буюм отилгандек аллакандай бўғиқ бир овоз эшитилиб, кўкрагидан нимадир босиб тушди. Нима воқеа юз берганини билиш учун бошини кўтариб, юқорига қаради. Аммо юқори қаёқда эканлигини аниқлаёлмади, чунки икки букилганча ўз қусуғига беланиб ётар, теварак-атрофини сут ранг ғира-шира ёруғлик чулғаган эди.
Иккинчи қисм
11
Жаранг, жаранг, жаранг, жаранг,
Бу ниманинг садоси?
Бу қўнғироқ садоси.
Жаранг, жаранг, жаранг, жаранг,
Бу ниманинг овози?
Бу иблиснинг овози.
Хотин эшитилар-эшитилмас хиргойи қилмоқда. У яккаш шу бир жумлани такрорлаб, бакнинг тагидаги қуйқани тозаларди.
Ашула тўхтаб қолди. Кейин хотиннинг шоли туяётгани эшитилди. Эркак оҳиста хўрсинади, ёнбошига ағдарилиб сабрсизлик билан, ҳатто муштоқ бўлиб кутади… Хозир хотин унинг танасини артиб қўйиш учун тоғорада сув кўтариб келса керак. Қум билан тердан териси шу қадар чақа бўлиб кетганки, яллиғланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. У муздек нам сочиқни эслашнинг ўзиданоқ жунжикиб кетди.
Қум босиб қолиб ҳуши кетгандан бери ҳали ўрнидан тургани йўқ. Дастлабки икки кун қарийб ўттиз тўққиз даражали иситма билан ўқчиқ қаттиқ қийнади. Аммо кейин нссиғи қайтиб, нштаҳага кира бошлади. Афтидан, қум тагида қолиб майиб бўлганидан эмас, қуёш тиғида сурункасига узоқ ишлаб ўрганмаганидан шундай бўлган бўлса керак. Хуллас, унчалик хавфли эмас.
Балки шунинг учун ҳам тез тузалиб кетаётгандир. Тўртинчи кунга борганда оёги билан белидаги оғриқ деярли сезилмай қолди. Бешинчи куни, бир оз мадорсизлигини айтмаганда, тузалиб қолди ҳисоб. Аммо у ётган жойидан турмай, ўзини оғир касалга солиб ётаверди. Бунинг ўз сабаблари бор эди, албатта. Яъни қочиш фикридан батамом воз кечмаган эди.
– Уйғондингизми? – деди хотин тортинибгина.
Эркак хотиннинг чолворларидан ҳам билиниб турган тиқмачоқ тиззаларига киприклари орасидан қараганича минғиллаб, ингроқ билан жавоб берди. Хотин сочиқни пачоқ жомга аста-секин сиқа туриб сўради:
– Аҳволингиз қалай?
– Бир нави…
– Елкангизни артамизми?..
Эркак ўзини итоаткорлик билан хотиннинг ихтиёрига топширди, беморлигидан фойдаланиб эмас, бир чеккаси унга бу анча-мунча хуш ёқар эди ҳам… Эсида, у безгак тутиб турган бир боланинг, муздаккина зарқоғозга ўраётганларини туш кўргани ҳақида ёзган шеърини ўқиган эди. Тер билан қум тўсиб димиқиб қолган эти салқин тегиб, аста-секин ором ола бошлади. Жонланган эти орқали вужудига кирган хотиннинг ҳиди уни сал-пал ҳаяжонлантиради ҳам…
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?