Текст книги "Шаҳарлар марказини шакллантириш. Методик қўлланма"
Автор книги: Ибадулла Байджанов
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 1 страниц)
Шаҳарлар марказини шакллантириш
Методик қўлланма
Ибадулла Самандарович Байджанов
© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016
© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016
Корректор Икрам Маякубович Хажиев
ISBN 978-5-4483-2440-6
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
И. С.БайджановТақризчилар: Архитектура номзоди М.Б. СедмаматовТехника фанлари номзоди : Б.Рахманов. Урганч Давлат Университетининг архитектура ва қурилиш кафедраси қарори асосида чоп этишга тавсия этилди
Кириш
Шаҳар марказлари бу мавзу, меъморий матбуот сахифаларидан тушмайдиган мавзудир.
Бунга социологлар ва географлар, иқтисодчилар, шаҳар хўжалиги мухандислари, меъморлар ва режаловчилар, дизайнерлар ва ландшафт мухандислари мурожаат этадилар.
Бизнинг мамлакатда, хорижда хам, шаҳар марказларини ўрганадилар.
Бу мавзу жиддий эътиборни ўзига тортганлиги билан ҳамма томонлама ўз ечимини топди ва бу борада ишлашни хожати йўқ деган фикрни илгари суриб бўлмайди. Шаҳар марказлари аввалгидек аниқланмаган сирли бўлиб, мураккаб муаммоларни ўсиб бораётганлигини доимий равишда топмоқда, меъморий қурилиш, фазо маконни ташкиллаштириш функцияларини аниқламоқда. Бу холат бир ходиса бўлмасдан агар шаҳар, жамият ривожида шаҳар маданият юксаклиги бўлса, у холда шаҳар маркази ижтимоий тараққиётга янада динамик ва жуда сезиларли даражада, бизнинг хозирги кунимизда эса замонавий урбанизмни мураккаб қурилишини тўлиқ кўрсатади. Бу эса жамият ривожидаги шаҳар марказларини боғлиқликни битмас туганмас муаммолардан эканлигини англатади.
Шаҳар ва марказни, унда, бўлаётган ўзгаришлардан ҳоли ҳолда қарашлар ўтган замонда қолди. Шаҳарларга вақт нуқтаи назаридан қараш, тўхтовсиз ўзгарувчанлиги инсон учун оддий умум тан олинган холатига айланди.
Шаҳарларнинг ўзгарувчанлик сабаблари ўрганилмоқда, бу жараёнларни бошқариш учун турли йўл ва воситалар таклиф этилмоқда. Шаҳар марказларининг ўзгарувчанлиги кўп образли ва мураккаб қурилишга эга бўлиб ҳали тўла ўз ечимини топмаган, шаҳарсозлар ишини эса такомиллаштириш имконини беради.
Шаҳар марказларини худудий кенгайтириш масалаларида халиям хис туйғулар ва хато камчиликлар, қарама – қаршиликлар ва ўзбилармон тушунтиришлар берилмоқда, асосийси эса, марказларни вақт бўйича ривожланишдаги меъморий қиёфаларини амалий масалаларини ечими турли моделлар фазо маконини ташкиллаштириш мунозара тортишувларда ўз ифодасини топмоқда.
Шаҳар маркази тўғрисидаги умум қабул килинган тушунча бугунги кунга қадар йўқ.
Шаҳар марказлари билан бўлган бу холат, хориж тажрибасида бўлибгина қолмасдан собиқ совет шаҳарлари тақдрида ҳамдир. Мамлакатимизнинг тарихий ривожида, бир қатор йирик шаҳарлар, кейинги ўн йилликда шуни кўрсатмоқда.
Шаҳарларнинг бош режалари ҳисоб муддатига етмасдан ўзгармоқда. Индивидуал шаҳарлар қурилиши тўғрисида кўп чақриқлар қиламиз, лекин кўп холларда амалда шаблондаги узоққа чиқа олмаймиз.
Комплекс қурилишни муҳимлигини тан ола туриб, уникал объектларни қурилишини эса бўлакланган холда олиб борамиз ва хоказалар.
Собиқ совет шаҳарларини қуриш ва қайта қуриш хақиқатдан ҳам катта масштабларда амалга оширилмоқда
Лекин, турли ташқи кўринишлари, атрибутлари билан кўзга ташланаётган дастурлар, ҳаммаси ҳам кўп миллионли маблағлар билан қўллаб қувватланади деб бўлмайди, чунки режаларни кам ҳаётийлиги бунга сабабдир.
Лойиҳалардан чеккага чиқишни буюртмачилар хатоси деб қараш оддий кўринишдир, бош режа билан ва шаҳарни манфаати билан ҳисоблашмасдан шаҳарсозлик тартибини бузиб, шаҳарни перспектив ривожланишига ва шаҳарсозларни фикрига қарши зарарли қурилишлар олиб борилиши оддий кўриниш бўлиб қолди. Кўп холларда бундай холатларни сабаби, бош режаларни ва марказларни, деталь лойиҳа режаларини асосланмаганлиги ва эгилувчанмаслигидир, ваҳоланки, булар шаҳар ривожининг умумий мақсадларини, хамма томонларнинг манфаатларини ҳисобга олмаганлигидир.
Натижада, режаловчиларнинг ғояси шаҳар учун ўлик бўлиб, маблағларнинг йўналиши тўғри ишлатилмасди.
Саноат корхоналарини шаҳар ташқарисига чиқариш ўрнига, мавжуд саноат майдонларини кенгайтириш амалга ошириларди, кўзга кўринарли ансамбелларни пайдо бўлиши ўрнига бир бириси билан боғланмаган объектлар, эски шаҳарнинг фрагментларини сақлашини кўзда тутилган жойларда, янги турар жой бинолари ва хоказолар қуриларди, яъни лойиҳада мўлжалланган объектларга ва тадбирларга маблағлар хамма вақт ҳам берилмасди.
Натижада, лойиха шаҳар ривожланишини бошқаришга қаратилган инструмент бўлмасдан, режалаштиришни мутлақ обрўсизлантиришга олиб келади.
Кўп ҳолларда бош режа ва деталь лойиҳа режа ўз кучини йўқотади, чунки шу дақиқани иқтисодий воситаси принципи ишга тушади, бунда асосан молиявий имкониятларни чегараланганлиги ёки ишчи кучларни режалаштирилган қурилишни бажаришга етишмаслиги сабаб бўларди.
Юқоридаги факторларнинг аралашуви, шаҳар ва марказ ўзгаришларини йўлини харакатга келтириш имконини яратади. Режаловчилар белгиланганидек қурилиш тез бўлмасада бошқа йўналишларга кетарди.
Айтилганлар шуни кўрсатадики, бунда кучли буюртмачилар ҳамма вақт ҳам хақ, шаҳарсозлар эса доимо айбдордир, лекин, зарур талабчанлик билан улардан озод бўлиш мумкин.
Зарур мақсадга етиш жуда мураккаб, қачонки унда «асосланган» яъни қаттиқ босим таъсирида бузилиш ва режалардан оғмоқ йўқ бўлиши керак, аслида эса режаларни ўзи ҳаётий бўлиши лозим.
Шаҳар марказларини лойиҳалаш тажрибаси шуни кўрсатадики, меъморлар (адрессига) номига айтилган таъналар адолатлидир, чунки лойиҳаларда кўп ҳолларда яхши ният билан чегараланиш учрамоқда, ваҳоланки, бу ерда хақиқий аниқ ҳисоблар, йирик масштабли композицион ғояларга кўпроқ, шикоятлар, аниқ тасаввурларни ижтимоий иқтисодий механизмлари шаҳар марказларини шакллантириш жараёнларини бошқаруви билан чекланган. Айтилганларга ишонч хосил қилиш учун 60 йилларда 20—25 йилга ишланган лойиҳалар тақдирини эслаш мумкин. Бугунги кунда хақиқатда ҳаётга тадбиқ этилган бирон бир лойиҳани топа олмаймиз, йирик фазо маконни ташкиллаштиришни, гигант ўқ композипциялар, алоҳидаги кўча ва кварталларга, алоҳидаги майдон ва ансамблларга катта ёки кичик изоляцияланган жамоат объектларига алмаштирилади.
Пиёдалар зоналарини ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлган кўп ғояларда, транспорт тизимини радикал яхшилашга қаратилган, марказий
районларни ва бошқа функционал вазифаларни тартибга келтириш билан боғлиқ ишлар бажариламасдан қолди.
Хозирги кунда иккита, кўп нарсаларда бир бирисига тўғри к
...
конец ознакомительного фрагмента
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?