Электронная библиотека » Коллектив авторов » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "САККИЗИНЧИ КИТОБ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 11:41


Автор книги: Коллектив авторов


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 7 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]

Шрифт:
- 100% +

– Бу етарли даражада равшандир.

– Олигархик давлатларда бебошлик, ахлоїсизликка эътибор бермайдилар, іатто унга йєл їєядилар, шунинг учун анчагина олижаноб одамлар іам баъзан у ерда камбаўалликдан їочиб їутила омлайдилар.

– Албатта.

– Бундай давлатда бу одамлар, єйлайманки, ишсиз єтирадилар, аммо уларда ниш іам, їурол іам бор; улардан баъзилари їарз ботїоўига ботганлар, бошїалари фуїаровий іуїуїлардан маірум бєлганлар, яна бирлари эса унга іам бунга іам гирифтор бєлганлар; улар, энди уларнингн мулкларига эгалик їилаётганларга, іамда бошїаларга (шунга єхшашларга) нафрат билан тєлиб тошганлар ва тунтаришнинг фикридалар.

– Іа, буларнинг іаммаси шундай.

– Бу орада єз ишлари билан овора бєлган ишбилармонлар, бундай одамларга эътибор бермаётганга єхшайдилар; улар бошїаларни кузатадилар ва єзларининг пул маблаўлари билан ким бєшрої бєлса єшанга жароіат етказадилар; дастлабки їарздан бир неча марта кєпрої бєлган фоизлар олиб улар давлатда жуда кєп бекорчиларни (матнда: эркак асалариларни – тарж.) ва їашшоїларни кєпайтиради.

– Шундай іам кєп-ки!

– Їачонки давлатда бу хилдаги офат аланга олса, улар ким їандай хоіласа шундай єз мулки фойдаланишни манъ їилиш ёрдамида уни єчиришни хоіламайдилар ва бошїа їонун воситасида буни бартараф этувчи бошїа їонунга мурожаат їилмайдилар…

– Бу їандай їонун?

– Аввал эслатилганидан кейин келадиган ва фуїароларни яхшиликка, яхши фазилатларга интилишга мажбур этувчи (їонун)ни. Зеро, агар фуїаролар ихтиёрий битимларнинг кєп їисмини єзлари таваккал їилиб тузишларини талаб їилинса, бойишга бєлган интилиш бундай уятли бєлмас эди ва давлатда іозир биз кєрсатиб єтганимиз ёмонлик, офатлар камро бєлар эди.

– Анчагина кам.

– Бизнинг давримизда бунга єхшаш нарсалар туфайли іокимлар єзларига тобеъ фуїароларни худди шунга мойил этдилар. Іокимларнинг єзлари ва уларнинг атрофидагиларга келсак, айтиш керак-ки уларда ёшлар тантиї, жисмонан ва руіан дангаса, танбал ва ожиз; уларда на дардларга, на іузурларга їаноатлари йєї ва умуман улар фаол эмаслар.

– Бошїача бєладими?

– Уларнинг бойишдан бошїа іеч нарса билан їизиїишлари йєї, яхшилик, яхши фазилатлар іаїида улар камбаўаллардан кєпрої жон куйдирмайдилар.

– Іа, іеч іам (жон куйдирмайдилар)

– Бошїарувчиларнинг іам, тобеъларнинг іам іолатларига саёіатларда іам, мулоїотнинг бошїа хилларида іам ишлари тушиб туради: байрам томошаларида, іарбий юришларда, бирон-бир кемада, бирон-бир їєшинда; ниіоят, улар бир-бирларини хавф-хатарлар орасида іам кузатадилар, ва бу іолатларнинг іеч бирида камбаўаллар бойлар кєзига разил, жирканч кєринмайдилар. Аксинча, кєпинча шундай іам бєладики, фаїир, озўин, їуёшда куйган оадм жанг пайтида соя-салїинда єсган ва бировнинг іисобига семириб кетган бой билан ёнма-ён бєлиб їолиб, унинг харсиллаб нафаси їайтганини ва бутунлай єзини йєїотиб їєйганини кєради. Нима, сенингча бундай хилдаги одамлар камбаўалларнинг иродалари сустлигидангина бой эканликлари бу камбаўалнинг хаёлига келмайдими, ва бегона кєзлар йєї пайтида єзига єхшаш камбаўал билан учрашганида у унга: «Бизнинг хєжайинлар – арзимас одамлардир» деб айтмайдими?

– Ишончим комилки, камбаўаллар шундай дейдилар.

– Худди касалманд баданнинг мувозанатини бузиш учун ташїаридан озгина туртки бетоб бєлиб їолиши учун етарли бєлганидай, – баъзида эса унда ташїи сабабларсиз іам касалликнинг кучайиши юз беради, – давлат іам шундай аіволда бєлади, озгина баіона билан касал бєлади ва єз-єзи билан уришади, яна айтиш керак-ки, унинг баъзи фуїароларидан баъзилари їандайдир олигархик давлатнинг ёрдамига таянадилар, баъзилари эса – демократик давлатга таянадилар; шундай іам бєладики, баъзан ички низолар ташїи аралашувсиз іам рєй беради.

– Іатто, кєпинча (шундай бєлади).

Демократия

– Демократия, менинг назаримда, шунда амалга ошадики, їачонки камбаўаллар ўалаба їозониб єз душманларидан (раїибларидан) баъзиларини йєї їиладилар, баъзиларини їувўин їиладилар, їолганларини эса фуїаролик іуїуїлари ва давлат лавозимларини эгаллашда тенглаштирадилар, бу эса демократик тузимда кєпинча їуръа ташлаш йєли билан рєй беради.

– Іа, демократия худди шундай єрнатилади, бу їурол кучини ишлатиб бєладими ёки бєлмаса унинг раїиблари їєрїиб кетиб аста секин чекинадиларми барибир.

– Бу тузимда одамлар іаёти їандай кечади? – сєрадим мен. – Ва бу давлат тузими їандай тузим?

– Зеро, демократик їиёфа оладиган инсонда іам у акс этиши аёнку.

– Іа, бу аниї – жавоб берди Адимант.

– Аввало бу одамлар іур одамлар бєладилар: давлатда тєла озодлик ва ошкоралик іамда нимани хоіласанг єша ишни їилиш имконияти пайдо бєлади.

– Айтишларича шундай бєлади.

– Їаерда бунга рухсат берилса, шуниси равшанки, – іар ким єз таъби бєйча іаёт кечиради.

– Іа, бу аниї.

– Мен єйлайманки, бундай давлат тузимида одамлар жуда іам іар хил бєладилар.

– Албатта.

– Бу энг яхши давлат тузимига єхшайди. Худди барча гуллар билан живир-живир матога єхшаб, турли-туман ахлоїлар билан тєла бу тузим іам іамма нарсадан зебороїїа єхшаб кетиши мумкин. Балки, іамма ола-була нарсадан завїланувчи болалар ва аёлларга єхшаб кєпчилик бу тузим энг яхши тузим дейишлари мумкин.

– Албатта.

– Дєстим, бундай тузимда давлат тартиботини танлаш їулай.

– Сен нимани назарда тутмоїдасан?

– Нимани хоіласанг їилишинг мумкинлигидан у єзида барча турдаги давлат тартиботларини їамраб олади. Агар кимдадир, худди биз билан сенда бєлганидай хоіиш пайдо бєлган бєлса, їаерда демократия бєлса, у єша ерга бориши керак, ва єша ерда, худди іар хил бошїарувлар билан савдо їилувчи бозорга кириб їолгандай унга нима ёїса єшани танлаб олиши даркор, танлаб олиб эса, єзининг давлатига асос солиши зарур.

– У ерда намуналар кєп бєлса керак.

– Демократик давлатда, агарда сен бошїарувга лайоїатли бєлсанг іам унда (бошїарувда) їатнашиш іожати бєлмайди; агар сен хоіламасанг бєйсиниш іам, ёки бошїалар жанг їилганларида жанг їилиш іам, ёки агар тинчликни истамасанг бошїаларга єхшаб тинчлик шартларига риоя їилиш іам мажбурий эмас. Яна, агар їандайдир їонун бошїариш ва суд їилишни манъ этса, агар бундай фикр миянгга келиб їолса барибир сен бошїаришинг ва суд їилишинг мумкин. Бундай іаёт нима, биринчи їарашда ўаройиб ва жозибали эмасми?

– Шундайдир, лекин узої муддатга эмас.

– Яна. Баъзи жазога іукм этилганлар борасида шафїатлилик їойил-маїом эмасми? Ёки сен, бундай давлат тузимида єлимга ёки сургунга іукм їилинган одамлар бари-бир жазоланмай жамият орасида їолишда давом этадилар; бундай одам худди ярим худодай кезиб юраверади, гєё бунга іеч кимнинг иши йєїдай ва іеч ким буни сезмайди іам.

– Іа, бундайлар кєп учрайдилар.

– Ушбу мурувват демократик музимнинг іеч іам майда-чуйда тафсилоти эмас; аксинча, бунда, биз єзимизнинг давлатимизга асос солаётганимизда нималарни муіим, деб іисоблаган бєлсак єшаларни менсимаслик кєриниб турибди. Агар инсонда, деган эдик биз, буюк фитрат (табиат) бєлмаса, у іеч їачон яхши фазилатли (хайрли ишлар їилувчи) бєлолмайди; агар ёш болалигидан – єйинлар ва єз машўулотларида, – у зеболик (гузаллик) билан бирлашмаса, муомалада бєлмаса худди шунинг єзи бєлади. Бу орада демократик тузим буларнинг іаммасини кибр билан топтаб, давлатдаги фаолиятига ким їайси машўулотлардан кейин єтганига ташвиш їилмайди. Агар ким оломонга ёїимлиликни намоён этсангина єша одамга іурмат-эітиром билдирилади.

– Іа, жуда олижаноб хугёїиш!

– Шулар ва шуларга єхшаш хислатлар демократияга – керакли бошїаруви бєлмаган, аммо ёїимли ва турли туман тузимга – оиддир. Унда єзига хос тенглик – тенглар ва тенг бєлмаганларни мувозанатга келтирувчи тенглик мавжуддир.

– Сен айтаётганларинг бизга яхши таниш.

«Демократик» одам

– Бир назар сол, ушбу хислатлар айрим шахсда їандай акс этадилар. Ёки, балки аввал, унда ушбу хислатлар шаклланишини, худди биз давлат тузимининг єзини їандай кєриб чиїїан бєлсак, шундай кєриб чиїишимиз керак бєлар?

– Іа, шундай їилиш даркор.

– У їуйидагича єтмайдими: биз айтиб єтганимиз олигархик ва отасининг хулїи феъли бєйича тарбия олади, деб єйлайман.

– Нима демоїчисан?

– У іам, єзидаги бойлик орттириш эмас, балки исрофгарликка (беіуда сарфларга) бєлган хоіишларни ирода кучи билан тияди: уларни (бойлик орттиришга бєлган хоіишларни) заруратдан маірум деб аташ мумкин.

– Тушунарли.

– Хоілайсанми, бизнинг суібатимизда ноаниїликлар бєлмаслиги учун аввал, їандай истак-хоіишлар зарур ва їайсилари зарур эмаслигини аниїлаб оламиз?

– Хоілайман.

– Биз халос бєлишдан ожиз бєлганимиз єша хоіишларни адолат бєйича зарурийлар деб атаса бєлади, іамда яна адо этилиши бизга фойда келтирадиганларини іам шундай атаса бєлади;

– Іа, шундай дейишга іаїлимиз.

– Яна нима десак экан? Агарда ёшлик йилларидан жиддий іаракат їилинса халос бєлиш мумкин бєлганларини ва бунинг устига іеч яхшилик келтирмайдиганларини, улардан баъзилари аксинча ёмонликка олиб борадиганларини эса нима деб атаймиз? Уларни заруратдан маірум деб атасак, биз тєўри белгилаган бєламиз.

– Іа, тєўри бєлади.

– У ва бу истак-хоіишларга аввал мисоллар олиб, уларнинг умумий намунасини бериш учун улар Їандай эканликларини кєриб їєймаймизми?

– Іа, шундай їилиш керак.

– Овїатга эітиёж, яъни нон ва їайлага (дориворга іам – тарж.) эітиёж, соў бєлиш ва єзини яхши іис этиш учун зарурат бєлмайдими?

– Булади, деб єйлайман.

– Нонга бєлган эітиёж икки муносабат билан зарурдир, чунки у іам бизга фойдали іамда токи инсон тирик экан, тєхтатиши мумкин эмас.

– Іа (шундай).

– Їайла (доривор)га эітиёж шунинг учун зарурки, їайла (доривор) яхши кайфият учун фойдалидир.

– Албатта.

– Бундан ортиї яъни бошїа, ортиїча овїатга бєлган истак-хоіиш борасида нима деймиз? Агар бу истак-хоіишни болаликдан жиловланса ва тарбия йєли билан ундан їайтарилса, у іолда кєпчилик ундан іалос бєлиши мумкин, зеро у баданга зарар, дилга (нафсга) іам аїл-идрок, іам мулоіазалилик борасида зарардир. Уни заруратдан маірум, деб атасак тєўри бєлар эди.

– Іа, жуда тєўри бєларди.

– Ушбу истак-хоіишларни хонавайрон їилувчи, бошїаларини эса, фойда келтирувчи деб атасак бєлмайдими, чунки улар ишга ёрдам берадилар?

– Албатта бєлади.

– Ишїий ва бошїа шунга єхшаш хоіиш-орзулар іаїида іам худди шундай деймиз.

– Іа, айнан шундай деймиз.

– Биз іозир кимни эркак асалари (текинхєр) деб атаган бєлсак єша бундай заруратдан маірум истаклар ва хоіиш-орзулар билан, уларнинг іукмронлиги остида бєлиб яшайди, шу пайтнинг єзида тежамкор, олигархик йєсиндаги одамда фаїат зарурий хоіишлар бєлади іалос.

– Албатта шундай-да.

– Мана энди, олигархик инсондан їандай їилиб демократик инсон пайдо бєлишига їайтамиз. Менингча, бу кєпинча їуйидаги тарзда рєй беради…

– Айнан їандай?

– Биз іозиргина айтиб єтганимиздай, їачонки керакли тарбия олмасдан ва тежамкорлик шароитида єсган єспирин, ногоі эркак асаларилар боли (асали)дан тотиб кєрса ва унга іар хил, турли туман ва рангин лаззатлар беришга їодир хавфли ва ёвуз іайвонлар жамиятига тушиб їолса, менга ишонавер, шунинг єзи олигархик йєсиндан демократик йєсинга єтишнинг бошланиши бєлади.

– Иложсиз шундай бєлади.

– Ва мен єйлайманки, їачонки бунга посанги бєлиб, унинг олигархик ибтидосига нимадир ёрдам берса, бу панд-насихатми ёки отаси ёхуд оиланинг бошїа аъзоларининг танбеілари бєладими (бари-бир) унда норозилик, нафрат ва їаршилик кєрсатиш іамда єз-єзи билан кураш пайдо бєлади.

– Албатта.

– Баъзан, менингча, демократик ибтидо (бошланиш олигархийга ён босади, истак-хоіишларнинг бир їисми іалок бєлади, баъзилари іайдаладилар, єспириннинг дилида їандайдир іаё пайдо бєлади, ва іамма нарса яна тартибга кемади.

– Баъзан бу рєй беради.

– Аммо кейин, мен єйлайманки, іайдалганларига їариндош (їардош) бошїа хоіишлар, отанинг тарбиячи сифатидаги уїувсизлиги туфайли аста-секин ривож топиб, кєп сонли ва кучли бєлаборадилар.

– Одатда худди шундай бєлади.

– Улар єспиринни аввалги яїинларига, даврадошларига тортадилар ва бу пиніона мулоїотдан бошїа кєп истак-хоіишлар туўиладилар.

– Албатта.

– Охир оїибат, менингча, улар, унинг дилининг акрополи (їалъа) бєш эканлигини билиб їолиб, чунки у ерда на билимлар, на яхши кєникмалар, на іаїїоний нутїлар, худоларга хуш бєлган одамлар аїл-идрокининг энг яхши іимоячилари ва нигоібон-їуриїчилари йєї, уни (дилнинг акрополини – їалъани) єспириндан тортиб оладилар.

– Бегумон.

– Уларнинг єрнига, мен єйлайманки, унга ёлгон мулоіаза (фикр)лар ва маїтанчої нутїлар іужум їиладилар ва єспириндан ушбу їалъани тортиб оладилар, – дедим мен.

– Сєзсиз, – деб сєзимга їєшилди Адимант.

– Шундай їилиб у яна єша __________га їайтиб келади ва очиїчасига єша ерга жойлашиб олади. Агар унинг їариндошлари унинг дилининг тежамкор ибтидосини їутїаришга їєшин тортсалар, у іолда унинг маїтанчої нутїлари ундаги шоі девори дарвозаларини беркитиб їєядилар, иттифої їєшинларини киргизмайдилар іатто элчиларни яъни каттарої ёшдаги ва аїллирої одамларнинг гарчи улар фаїатгина іусусий шахслар бєлсалар іам оїилона далилларини їабул їилмайдилар; тежамкорлик ибтидоси билан жангда ушбу нутїлар устун келадилар, ва худди їувўиндини їувигандек бадном этиб, ахмоїлик деб атаб уят, хаёни суриб, олиб чиїиб ташлайдилар, аїл-идрокни эса мардликнинг нуїсони деб атайдилар ва балчиїїа булўаб отиб юборадилар. Маблаўни сарф їилишдаги меъёрни – їишлоїи жоіиллик ва пасткашлик деб билиб улар кєпдан кєп тантиїликларга суяниб уларни єзларининг худудларидан чиїарадилар.

– Іа, шундай бєлиши аниї.

– Єсмирнинг улар томонидан босиб олинган ва буюк сеірларга бахшида этилган дилини бушатиб ва тозалаб, улар у ерга, тантанавор равишда, кєп ижрочилари бєлган хор журлигида сурбетлик, ахлоїсизлик, бузуїлик ва уятсизликни бошларига гулчамбарлар кийгизиб ва юмшатилган иборалар билан мактаб у ерга олиб кирадилар: сурбетликни улар маърифатли, ахлоїсизликни – озодлик, эркинлик, бузуїликни – хашамат, уятсизликни – мардлик, деб атайдилар. Зарурий истак хоіишлар чегарасида тарбияланган одам худди шунда равишда ёшлик йилларининг єзида заруратдан маірум ва фойдасиз истак-хоіишларга адобсизларча эрк беришга єтмайдими?

– Шундай бєлиши аниї.

– Кейин, мен єйлайманки, бундай єсмирнинг іаётида зарурий іузурларга пул, куч ва бєш ваїт сарфлаш, заруратдан маірум (іузурлар)га їараганда іеч їанча кєп бєлмайди. Аммо, агар унинг бахтига унда вакхий жунбуш іаддан ошмаса, бунинг устига у озрої катта бєлиб їолса ва асосий саросима єтмишда їолса у їисман єзининг іайдалган хоіишларига їайтади ва босиб келганларига (яъни босиб келган хоіишларга – тарж.) тєла берилмайди ва (шунда) унинг іаётида іишларнинг їандайдир мувозанати єрнатилади: іар сафар у, унга худди їуръа бєйича теккандай бєлган хоіишлардан бирига токи уни тєла їаноатлантирмагунича бєйсунади, ундан кейин эса – бошїасига (бєйсунади), айтиш лозимки, у іеч бирини рад этмайди, аммо іаммасини баробар таъминлайди.

– Албатта.

– Лекин бари-бир, агар кимдир унга, бир хил іузурлар яхши, зебо хоіишлар туфайли, бошїалари эса – ёмон хоіишлар туфайли бєлади ва бир хил хоіишларни ривожлантириш іамда іурмат їилиш, бошїаларини эса – тєхтатиш ва бєйсундириш керак деса, ушбу тєўри мулоіазани їабул їилмайди. Жавобига у йєї, деб калласини лиїиллатади ва іамма іохишлар бир хилда ва тенг іурматга лойиїлар, дейди.

– Бундайин одамлар худди шундай їиладилар.

– Бундай одам кун бакун биринчи ёпирилиб келган хоіишга (истакка) берилиб яшайди: гоі у най (флейта) овозини эшитиб шаробхєрлик їилади, гоі бирданига фаїат сув ичади ва єзини іолсизлантиради, гоіида жисмоний машўулотларга їизиїади; шундай іам бєладики, дангасалиги тутиб їолади ва шунда іеч нарса їилгиси келмай їолади. Баъзан у ваїтини фалсафий бєлиб туюлган машўулотлар билан єтказади. Кєпинча у жамоат ишлари билан машўул бєлади: бирдан сакраб туриб нима тєўри келса шуни гапиради ва їилади. Унга іарбий одамлар ёїиб їолса – єша томонга, агар ишбилармонлар ёїиб їолса, у іолда єша ёїїа чопади. Унинг іаётида тартиб йєї, унда зарурат подшоілик їилмайди; ушбу іаётни у ёїимли, эркин ва фароўатли деб атайди ва худди шундай сифатда ундан фойдаланади.

– Тенг іуїуїлик шароитида эркин, іур инсоннинг іаёт тарзини аъло даражада кєрсатдинг.

– Мен, бу одам єзининг давлати каби турли-туман, кєп їиёфалик, зебо ва ранг-барангдир деб єйлайман. Кєпгина эркаклар ва аёллар, давлат тарзларининг ва ахлоїларнинг жуда кєп намуналари їєшилиб кетган іаётга іавас їилган бєлар эдилар.

– Іа, шундай.

– Нима десак экан? Биз, бундай хил одам демократик тузимга мос (монанд) деб їабул їиламизми ва шунинг учун биз уни демократик (одам) деб аташга ієїуїлимизми?

– Їабул їиламиз.

– Аммо энг ўаройиб давлат тузими ва энг ўаройиб одамни таілил їилиш іали турибди: бу – тиранийлик ва тиран (мустабид іоким).

– Іа, шундай.

Тиранийлик

– Кел азиз дєстим, тиранийлик їай тарзда пайдо бєлишини кєриб чиїайлик. Унинг демократиядан пайдо бєлиши менингча аниї.

– Аниї.

– Демократия олигархиядан їандай пайдо бєлган бєлса, шундайин демократиядан тиранийлик пайдо бєладими?

– Яъни.

– Оіирги максад сифатида олдинга сурилган эзгулик – шунинг натижаси єларої олигархия їарор топди – бойлик бєлган эди, шундай эмасми?

– Іа.

– Бойликка очофатлик билан интилиш ва бойлик орттиришдан бошїа іамма нарсани менсимаслик эса олигархияни іалок їилди.

– Тєўри.

– Шундай їилиб, демократия нимани эзгулик сифатида белгиласа ва єшанга очофатлик билан интилса, айнан шу нарса уни емиради, бузади.

– Сенингча у нимани эзгулик сифатида белгилайди?

– Озодликни. Демократик давлатда озодлик їандай зебо, гєзал ва кимда-ким єз табиати бєйича озод бєлса, фаїат шундай давлатда яшаши керак деган гапларни эшитасан іалос.

– Іа, бундай гаплар тез-тез їайтарилиб туради.

– Шундай экан, мен іозиргина гапира бошлаганим, бундайин очофатлик билан бир нарсага интилиш ва їолганларини менсимаслик бу тузимни бузади ва тиранийликка эітиёжни тайёрлайди.

– Їандай їилиб?

– Їачонки, демократик тузим ва озодликка ташналик бєлган давлат тепасида ножєя шарбатдор туриб їолишига тєўри келса, ушбу давлат аралашмаган іолдаги озодлик билан керагидан ортиї маст бєлиб їолади, єзининг мансабдор шахсларини эса, агар улар кераклигича илтифот їилмасалар ва іаммага тєла озордлик бермасалар жазолайдилар ва разил олигархик оўишда айблайдилар.

– Іа, шундай бєлиши турган гап.

– Іокимиятга бєйсунувчи фуїароларни, іеч нарсага арзимайдиган ихтиёрий їуллар сифатида у ерда балчиї билан їориштириб ташлайдилар, лекин, тобеъларга єхшаш іокимларни, ва іокимларга єхшаш тобеъларни у ерда мактайдилар ва іам іусусий, іамда ижтимоий, кундалик іаётда іурмат їиладилар. Нима, бундай давлатда озодлик иложсиз іамма нарсага тарїалиб кетмайдими?

– Бошїача бєлиши мумкинми?

– Дєстим, у іусусий уйларга іам кириб боради, охир-оїибатда эса іатто іайвонларга іам юїади.

– Буни їандай тушуниш керак?

– Масалан, ота болага єхшашга ва єз єўилларидан їєрїишга, єўил эса – єзини отага єхшаб тутишга єрганиб їолади; у ерда ота-онани іурмат їилмайдилар ва улардан їєрїмайдилар (буларнинг іаммаси озодлик баіонаси билан бєлади), кєчиб келган (одам) туб ерли фуїаро билан, фуїаро эса – кєчиб келган билан тенглашади; худди шунинг єзи ажнабийлар билан іам рєй беради.

– Іа, шундай іам бєлади.

– Бундан ташїари, бошїа, турли-туман арзимас нарсалар: аівол бундай бєлганида єїитувчи мактаб болаларидан їєрїади ва уларнинг олдида мулозамат килади, ялтоїланади, мактаб болалари эса, єз єїитувчилари ва устозларини іеч менсимайдилар. Умуман, ёшлар катталарга таїлид їилабошлайдилар ва улар билан мулоіаза юритишларда ва ишларда мусобаїалаша бошлайдилар, катталар эса, ёшларга мослашиб ва уларга таїлид їилиб, нохуш ва єта їатъий бєлиб туюлмаслик учун іазиллашадилар ва шєхлик їиладилар.

– Жуда тєўри илўаб олинган (бу іолат).

– Аммо, бундай давлатнинг халїи учун энг сєнгги озодлик, сотиб олинган їуллар ва аёл їуллар, уларни сотиб олганлардан кам іур, озодлик билан юрадилар йєлда учраганлар йєл бермаслар уларнинг устига бостириб келиб! Худди шундай, бошїа іамма нарса іам озодликка тєлиб тошади.

– Сен роса тєўри гапирдинг: зеро мен єзим іам їишлоїїа борганимда кєпинча улардан азият чекаман.

– Агар буларнинг іаммасини бир ерга тєпланса,, сен буни тушунасан, у іолда фуїаро дили жуда сезгир, нозик бєлиб їолади, іатто арзимас нарсаларга іам: нимаики мажбурий бєлса, нимадир ножоиз нарса сифатида уларда норозилик уйўотади. Сен биласанки, улар бу іолатни іатто їонунларга ёзилган ва ёзилмаган їонунларга – бєйсунмаслик билан тугаллайдилар, токи умуман іеч кимда ва іеч нарсада улар устидан іокимият бєлмасин.

– Мен буни яхши биламан.

– Шундай їилиб, дєстим, айнан ана шу бошїарувдан, шундай гузал, зебо ва ёшларча жасур, дадил бошїарувдан менингча тиранийлик єсиб чиїади.

– Даріаїиїат у дадил, жасур. Сєнг нима бєлади? ОРлигархияда ривожланган ва уни іалок этган єша касаллик уб ерда янада кєпрої ва кучлирої ривожланади – єзбошимчалик туфайли – ва демократияни асоратга солади. Даріаїиїат, іар їандай іаддан ошиш, бу об-іаво, єсимликлар ёки жисм (бадан) іолатими бари-бир одатда їарама-їарши томонга єзгаришни келтириб чиїаради. Бу, давлат тартиботларида іам (бундан) кам кузатилмайди.

– Табиий шундай.

– Зеро, іаддан зиёд озодлик айрим одамга іам, давлатга іам бошїа іеч нарса эмас, балки фавїулодда їулликка айланиб їоладиганга єхшайди.

– Бу табиий-ку.

– Шундай экан, тирания (тиранийлик?) бошїа бир тузимдан эмас, албатта демократиядан пайдо бєлади; бошїача айтганда, энг сєнгги озодликдан энг буюк ва энг їаттиїїєл, їаірли їуллик пайдо бєлади.

– Бу асоссиз эмас.

– Аммо мен уйлайманки, сен бунинг іаїида эмас, балки, олигархияда учровчи їайси касаллик худди шунга єхшаб демократияни емиради ва уни їул їилади, деб сєраган эдинг.

– Сен тєўри айтасан.

– Алоіида хилдаги ноумид довюраклар бошчилигида бекорчи ва исрофгар одамларнинг, пайдо бєлишини мен ушбу касаллик іисоблаган эдим, ноумид довюракларнинг кетадин унча довюрак бєлмаганлар іам судралиб борадилар, биз уларни бир їисми нишлик, бир їисми нишсиз эркак асалариларга єхшатдик.

– Бу тєўри.

– Ушбу икки гуруі, пайдо бєлибон, іар їандай давлат тузимига, худди зотилжам ва сафро баданга бузилиш (касаллик) келтирганидай, парокандалик келтирадилар. Яхши шифокор іам, давлат їонун чиїарувчиси іам, уларга їарши, тажрибали асаларичидан кам бєлмаган тадбирлар кєришлари зарур, – асосан эркак асаларилар (текинхєрлар)нинг туўилишига йєл їєймаслик учун – аммо, агар улар пайдо бєлсалар, улар билан бирга мумкатак (асалари уяси)ни іам кесиб ташлаш керак.

– Зевс билан онт ичаман, албатта шундай їилиш зарур.

– Биз нимани аниїлашни хоілаётганимиз нарса яхширої кєриниши учун, ушбуни амалга оширамиз…

– Айнан нимани?

Демократик давлатнинг учта «їисми»: текинхєрлар, бойлар ва халї

– Іаёлан демократик давлатни уч їисмга бєламиз – бу аслида іаїиїатан іам шундай шундай. Бир їисмини ушбуга єхшаш текинхєрлар (эркак асаларилар) ташкил этади: улар бу ерда гарчи єзбошимчалик туфайли пайдо бєлсаларда, аммо олигархик тузимдагидан кам эмас.

– Шундай.

– Аммо бу ерда улар у ердагидан заіарлироїлар.

– Нега?

– У ерда улар іурмат-эітиромда эмаслар, уларни эгаллаб турган мансабларидан бєшатадилар ва шунинг учун іам улар бирор нарсада іунар орттиролмайдилар ва куч йиўолмайдилар. Демократияда эса, жуда оз истисно билан сал кам энг юїорида турадилар: текинхєрлардан (эркак асаларилардан) энг заіарлилари нутїлар сєзлайдилар ва іаракатдалар, їолганлари эса, супа яїинига єтириб олиб ўин-ўиллайдилар ва кимдир бошїача гапиришига їєймайдилар. Шундайки, бундай давлат тузимида іамма нарсага, жуда оз нарса бундан истисно, шунга єхшаш одамлар хєжайинлик їиладилар.

– Албатта.

– Оломон таркибида доимо яна бир їисм ажралиб чиїиб туради…

– Їандай (їисм)?

– Ишбилармонлардан кєпинча єз табиатига кєра энг єзини тутиб олганлари энг катта бойлар бєлишлари мумкин.

– Табиий.

– Худди ана шулардан эркак асаларилар (текинхєрлар) энг кєп асал йиўишлари анча їулай.

– Кимда-ки у (асал, яъни бойлик – тарж.) кам бєлса, улардан їандай іам олардинг?

– Бундай бойларни эркак асаларилар (текинхєрлар)нинг мумкатаги дейдилар.

– Іа, шундайга єхшайди.

– Учинчи гуруіни халїдан иборат – улар єз їєллари билан меінат їиладилар, тор амалиётчиликка бегонадирлар, мулк іам уларда озгина. Улар кєпчиликни ташкил їиладилар ва демократик тузимда іаммадан кєра нуфузлидирлар, айниїса, бирга йиўилганларида.

– Іа, аммо, агар уларга уларнинг асалдаги улушлари берилмаса буни (бирга йиўилишни – тарж.) унча хоіламайдилар.

– Нима улар іамма ваїт єз улушларини олмайдиларми, негаки іокимият мулкдорлардан мол-мулкларини тортиб олиб, єзига кєп їисмини олиб їолиб (їолганини) халїїа бєлиб бериш имкониятига эга-ку?

– Бундай йєл билан улар доимо єз улушларини оладилар.

– Мулки тортиб олинганлар эса, іимояланишга, халї йиўинида чиїиб гапиришга ва умуман їанчалик илож бєлса шунча іаракат їилишга мажбурдирлар.

– Албатта.

– Гарчи улар (давлатни) тєнтиришга интилмасалар іам кимдирлар бари-бир уларни халїїа їарши макр, іийлада ва олигархияга интилишда айблайдилар.

– Кейин нима бєлади.

– Охир-оїибат, тухматчилар томонидан алданган халї, ёмонликдан эмас, ўайлатда їолганидан уларнинг адабини бериб їєишга тайёрлигини кєрганлари чоўида улар энди олигархиянинг іаїиїий тарафдорлари бєлиб їоладилар. Бунда уларнинг айблари йєї, фаїат єша эркак асалари (текинхєр) уларга ниш урди ва шундан уларда бундайин ёмонлик, ёвузлик туўилади.

– Іа, шундай.

– Айблашлар, суд маікамалари, тортишувлар бошланади.

– Албатта.

– Нима, халї кимнидир бир одамни алоіида фарї этишга, унга мулозимат їилишга ва уни улуўлашга єрганмаганми?

– Албатта єрганган.

– Демак, їачонки тиран (мустабид) пайдо бєладиган бєлса, у айнан ана шу илдиздан єсиб чиїиши, яъни халї іомийлигидаги одам сифатида єсиб чиїиши равшандир.

– Іа, мутлаїо равшан.

«Тиранлик» инсон

– Бундай халї іомийлигидаги одамнинг тиранга айланиши нимадан бошланади? Айтиш керакки, Аркадиядаги Ликейлик Зевс ибодатхонаси борасида іикоя їиладиганлари ривоятдаги ишни їилабошласалар бу рєй бериши аниї.

– Айнан нима бу?

– Айтадиларки, кимда-ким одам май тєўралган ичак-чавоїларини їурбонлик іайвонларнинг гєшти билан їушиб тотиб кєрган бєлса, бєри бєлиб їолишдан їутила олмас эмиш. Ёки сен бундай ривоятни эшитмаганмисан? – деб сєрадим мен.

– Эшитганман, – деди Адимант.

– Нима дейсан, халї вакили билан іам шунинг єзи эмасми? Єз їєлида іаддан ташїари итоаткор оломонга эга бєлиб, нима, у єз їабиладошларининг їонидан єзини тиярмиди? Аксинча, одатда бєладигандек, у уларни адолатсиз айбловлар бєйича суд маікамасига тортабошлайди ва одамларнинг жонларини олиб єзини іаром їилади, таіїирлайди, єзининг муртад оўзи ва тили билан їариндошларининг єлдирилишидан тамшаниб лаззатланади. Сургун їилиш билан жазолаб ва дахшатли єлим жазосига буюриб, бу орада їарз бекор їилиш ва ер таїсимлашни ваъда їилади. Буларнинг іаммасидан кейин, бундай одамга иложсиз ушбу икки нарсадан бири їисмат бєлмайдими: ё єз душманлари їулидан іалок бєлиш ва одамдан бєрига айланиш?

– Іа, иложсиз бу унинг їисмати бєлади.

– У, мулк эгаси бєлганларга їарши ким їєзўалон кєтарса, єша одам бєлади.

– Іа, у шундай одам.

– Агар у муваффаїиятсизликка учраса, іайдалса, кейин эса їайтиб келса – єз душманларига їасддан – у іолда у етук тиран (мустабид) бєлиб їайтади.

– Бу аниї.

– Агарда уни іайдаб чиїарган єша одамлар фуїаролар кєзига їора кєрсатиб яна уни аўдара олмасалар ва єлдираолмасалар, у іолда улар унинг пинхона єлдирилиш фикрида бєладилар.

– Одатда шундай бєлади.

– Тиранлар томонидан їилинадиган умуммаълум талаб шундандир: бундай іокимиятга эришишлари билан улар, халї уларга танїєриїчилар тайинлашларини талаб їиладилар, токи халї тарафдори безарар бєлсин.

– Албатта шундай талаб їиладилар.

– Іалї іам, албатта уларни унга беради, чунки унинг іаётини їадрлайди, єзидан эса іали іозир анча кєнгли тєї.

– Сєзсиз (шундай бєлади).

– Їачонки пули, пул билан бирга эса халїни ёмон кєришга асоси бор бу одам шу заіоти, Крезга їилинган башорат айтганидай:

…Германинг їулик їирўоїларига

Кєнгли буш деб шуірат їозонишда уялмай їочиб боради.

– Иккинчи марта у уялмай іам їолади.

– Агар уни тутиб олганларида, єлдирар эдилар.

– Албатта.

– У, халї іомийлик їилган (одам) ором билмайди «буюк маконда улуўвор…», аммо, кєп бошїаларни аўдариб (йєїотиб) єз давлати жанговор аравасида энди халї вакили сифатида эмас, балки мукаммал тиран (мустабид) сифатида тик туради.

– Бєлмасачи.

– Ушбу одам ва бундай хилдаги банда пайдо бєлган уша давлатнинг бахти нимада эканлигини таілил їиламизми?

– Албатта таілил этиш даркор.

– Биринчи кунларда, умуман биринчи оналарда у, ким унга учрамасин іаммага табассум їилади, єзи іаїида эса мустабид (тиран) эмаслигини таъкидлайди; у, хусусий шахслар ва жамиятга кєп ваъдалар беради; у одамларни їарзлардан озод їилади ва халїїа ва атрофидагиларга ер беради. У їувлик билан іаммага єзини меірибон, маріаматли ва мулойим їилиб кєрсатади.

– Иложсиз шундай бєлади.

– Їачонки у єз душманларидан баъзилари ярашиб, бошїаларини йєїотганида, шундайки улар уни безовта їилмай їєйганларида мен єйлайманки, унинг биринчи вазифаси фуїароларни їандайдир урушларга жалб этиш бєлади, токи халк раібар, йєлбошчига эітиёж іис этсин…

– Бу табиий.

– … ва яна шунинг учунки, токи одамлар унга їарши камрої ёмон ниятли бєлиб солиїлар туфайли камбаўаллашсинлар ва кунларини зєрўа єтказсинлар.

– Бу тушунарли.

– Агар у кимдандир іур фикрликда ва унинг бошїарувини рад этишда шубіаланса, у іолда бундай одамларни у, гєё улар душманга сотилдилар деган баіона билан уларни йєї їилади. Буларнинг іаммасини деб тиран іаммани уруш билан алгов-далўов їилиши зарур бєлади.

– Іа, зарур.

– Аммо бундай ишлар туфайли уни фуїаролар борган сари ёмон кєриб їолабошлайдилар.

– Албатта шундай бєлади.

– Бу орада, унинг юксалишига кємаклашган баъзи нуфузли шахслар іам очиїчасига, ва єзаро суібатларда іам рєй бераётган нарсалардан норози эканликларини унга изхор їиладилар – іар іолда ким жасуррої бєлса єшалар.

– Шундай бєлиши мумкин.

– Іокимиятни їєлида саїлаб їолиши учун, тиран іаммани йєї їилиши даркор, шунда охир-оїибат дєстлардан іам, душманлардан іам ишга яроїли іеч ким їолмайди.

– Тушунарли.

– Демак тиран, ким мард, ким іимматли (мурувватли), ким бой бєлса єшаларни зийраклик билан кузатиши керак. Тираннинг бахти буюкда: у ихтиёрсиз барча бу одамларга душмандир ва то давлатни улардан тозаламас экан, уларга їарши макр-іийлалар ишлатади.

– Ўалати тозалаш, ажабо!

– Іа у, шифокорлар їуллайдиганларига тескари: улар (шифокорлар) энг яхшисини їолдириб бадандан энг ёмонни (иллатни) олиб ташлайдилар, бу ерда эса иш аксинча.

– Агар іокимиятни саїлаб їолишнни истаса, тиран учун бу бир заруратга єхшайди.

– Унинг іузур-іаловати іаїида унинг їаршисида турган танлаш іам огоі этади: у, ё єзини ёмон кєрадиган ярамаслар оломин орасида яшаши ёки іаёт билан видолашиши зарур.

– Іа, иккисидан бири, бу аниї.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации