Текст книги "Шоҳжаҳоннинг орзуси"
Автор книги: Одина Эъзоз
Жанр: Книги для детей: прочее, Детские книги
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 1 страниц)
Шрифт:
-
100%
+
Одина Эъзоз
Шоҳжаҳоннинг орзуси: болалар учун шеърлар
Китобнинг чоп этилишида ҳомийлик қилган хусусий тадбиркор
Матлубахон Ҳабибуллохон қизига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
ОЙИМ
Ҳаётнинг гули,
Гулнинг булбули,
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – ойим.
Қайси бир она
Яхши ва доно
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – Ойим.
Эртак тўқиган,
Китоб ўқиган,
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – Ойим.
Меҳнатни суйган,
Ҳосиллар уйган,
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – Ойим.
НОННИНГ ДЕГАНИ
Мени ётиб есангиз,
Ушоғимни тўксангиз,
Хафа бўлиб қоламан,
Чуқур ўйга толаман.
Менсиз дастурхон бефайз,
Ширинмас ҳатто майиз.
Увол қилманг ҳеч қачон,
Куч-қувватман ҳар қачон.
Ширмой нонман, ширмой нон,
Мен-ла тўкин дастурхон.
Тандирга қалаб олов,
Ойинг пиширар дарров.
ҚУЁШ
Йўлга қалбим ёқиб чиқаман,
Нур – зирагим тақиб чиқаман.
Ердан қувват, завқ-шавқ оламан,
Кеч тушганин билмай қоламан.
МЕҐНАТСЕВАР
Офтоб чиқди оламга
Нур тўшалди даламга.
Ёрдам бера бошладим
Эрта тонгдан дадамга.
Дадам: – Ишчан ўғлим, – дер.
Мақтови роса ёқар.
Меҳнатимдан қувониб,
Қуёшжон кулиб боқар.
ҚЎҒИРЧОҒИМ
Қўғирчоғим, кулмадинг,
Остонадан жилмадинг.
Сенга шунча гапирдим,
Қулоғингга илмадинг.
Сочларинг узун-узун,
Гул келтирдим сен учун.
Индамай туришингдан
Ўзим айланай, ўзим.
Қўғирчоғим, қўғирчоқ,
Кўзгинанг яшил мунчоқ.
Мактаб борсам синглимга
Бўла қолгин овунчоқ.
НОЗИМАНИНГ ОРЗУСИ
Қор ёғар бўралаб, бўралаб,
Нозима ойнадан мўралаб,
Дер: – Оқ кўйлак кийибди олча,
Гўзаллашиб кетибди анча.
Ойи, ойи, олчага айтинг,
Оқ кўйлагин у бериб турсин.
Боғчамизга бир кийиб борай,
Ўртоқларим шодланиб кулсин.
НИЯТ
Шоҳжаҳоннинг нияти
Учувчи бўлиш.
Юлдузларнинг ёнида
Жилмайиб туриш.
Етса дейди оёғим
Осмонга, ойга.
Юқоридан бемалол
Қарасам сойга.
Оймоманинг бағридан
Гул, чечак терсам.
Уйга қайтиб келганда
Аямга берсам.
КУНГАБОҚАР
Кунгабоқардир исмим,
Дарахтдек адил жисмим.
Сап-сариқ қалпоқларим.
Ям-яшил қулоқларим.
Меҳнат қилиш хўп соз-да,
Парвариш қилинг ёзда,
Пистам билан сийлайман
Шунда кузда, аёзда.
ОЛМА
Мен олмаман, олмаман,
Меваларга холаман.
Мени енг сувга чайиб,
Темир модда бўламан.
АНОР
Анорман дона-дона,
Бағримдир хона-хона.
Саноқни билишингни
Мени санаб, бир сина.
АНЖИР
Япалоқман, мевам мазали,
Увол қилма, хомман мен ҳали.
Етиламан келганда галим,
Йўталмайсан, мени е, Салим.
ЁНҒОҚ
Дум-думалоқ ёнғоқман,
Барглари шапалоқман.
Мағзим қуввату дармон,
Емаган қилар армон.
ЛИМОН
Дардга шифо бўламан,
Сариқ рангга тўламан.
Ширин чой-ла ичсангиз,
Ҳузур бўлар билсангиз.
Шамоллашга мен даво,
Камина – Лимон бобо.
ЖЎХОРИ
Жўхориман, жўхори,
Борим шу – текин дори.
Ишонинглар, чин сўзим.
Бодроқ полвон ҳам ўзим!
БОДРИНГ
Оддийгина бодрингман,
Карсиллаган тарангман.
Муддатим ўтиб кетса,
Рангим сомон, “гаранг”ман.
Кийган тўним тўқ яшил.
Сариқликдан қочаман.
Туз қўшиб есангиз, эҳ,
Иштаҳангиз очаман.
ҚАНОТЛИ ДЎСТЛАР
Келганда қиш
Бечора қуш
Йиқилганда,
Букилганда
Қанотлари
Қайрилди.
Ётар беҳуш,
Жуда нохуш
Ҳалокатда,
Фалокатда
Учмоқликдан
Айрилди.
Нажот керак,
Бўлдим сергак.
Дилдан туйдим,
Уни суйдим,
Даволадим
Ҳузур билан.
Оёқларин,
Қанотларин
Боғлаб қўйдим,
Созлаб қўйдим.
Дон-сув бердим,
Меҳр билан.
БАҐОР
Қиш кетиб, баҳор келди,
Табиат нурга тўлди.
Яшил, оппоқ, ҳарирлик,
Юртимизда хуррамлик.
Қалдирғоч, капалаклар
Беозор учишмоқда.
Тинч диёрни лайлаклар
Энтикиб қучишмоқда.
БАДАНТАРБИЯ
Соат еттига
Урганида бонг,
Бадантарбия
Қиламан ҳар тонг.
Югурсангиз гар
Эринмай, туриб,
Ялқовликни сиз
Кетасиз енгиб.
ТАБРИК СЎЗЛАР
Шоҳжаҳонман, Шоҳжаҳон,
Орзуларим бир жаҳон.
Олти ёшга тўламан,
Энди катта бўламан.
Бир йил ўтса, мактабга
Бора бошлайман ўзим.
Азиз аяжонимга
Ёзаман, табрик сўзим.
КЎМАКЧИМИЗ
Баҳор келса элимизга
Замин яшнаб кетади.
Капалаклар рақсга тушиб,
Дилимиз шод этади.
Бувижонлар сумалаклар
Пиширишар ният қилиб.
Биз уларга қарашамиз
Ишимизни жуда билиб.
ХАФА БУЛУТ
Мисоли бургут
Хафахол булут
Кўкнинг уйида.
Кўзларида ёш,
Жуда ҳам бебош
Ёмғир кўйида.
Заминга қараб,
Нигоҳин қадаб,
Сўзсиз толади.
Қаддини букиб,
Ёмғирлар тўкиб,
Кетиб қолади.
АТИРГУЛ БАЗМИ
Ўтлоқли сой бўйида,
Атиргулнинг уйида,
Капалак бўлган ҳозир,
Болари тайёр нозир.
Пашшахондан йўқ дарак.
Чивин қаёқда қолди?
Келмасалар ҳам керак,
Кўнглига оғир олди.
Парвонадир Булбулжон:
– Гулим хафа бўлмасин.
Бўйнига тақинг маржон,
Ифорлари сўнмасин.
Дермиш Лола дугона:
– Сира олманг хавотир.
Таклифсиз ҳам шодлана
Ой сойда келаётир.
АДАШЛАР
Дадам, ойим, мен
Ҳаммамиз бирга,
Дам олиш куни
Йўл олдик қирга.
Ҳаволар тоза,
Маза қилдик хўп.
Атрофга боқиб,
Ҳузур қилдик кўп.
Ерга юлдуздек
Гул сочилибди –
Лола дашим
Зап очилибди!
ЧАҚҚОН БОЛА
Элбек ўзи беш яшар,
Ойисига қарашар.
Югуришига қаранг,
Кийим-боши ранг-баранг.
Кўрганлар бўлиб хурсанд,
Унга беришади қанд.
Чаққон бола деб мақтар,
Элбекка кулиш ёқар!
ОНАЖОНЛАР БОР БЎЛСИН
Уйларимиз қуёши,
Чиройли қаламқоши,
Юксак сабр-бардоши,
Онажонлар бор бўлсин.
Бошимизда парвона,
Улар бор – уй гулхона,
Такрор айтаман ёна,
Онажонлар бор бўлсин.
Сўзлари болдай ширин,
Билмаймиз бунинг сирин,
Ҳа, севамиз ҳар бирин,
Онажонлар бор бўлсин.
НИЛУФАР ВА НИЛУФАР
Қишлоғимиз сойига
Холам билан боргандим.
Ўша ерда чиройли
Бир гулни ҳам кўргандим.
У банд этиб сув юзин
Маъюс кулиб турарди.
Назаримда мен томон
Аста-секин сузарди.
Ҳаяжондан энтикдим.
Қандай таниб қолдийкин?
Нилуфар эканимни
Кимдан сўраб олдийкин?
ОДАМ БЎЛАМАН
Сабриддин сира тинмас,
Тонгда уйғонар сергак.
Кўчадан бери келмас,
Чопади нуқул лак-лак
– Қачон одам бўласан? –
Бувиси уни койир –
Кеча хафа қилибсан,
Йиғлаб келди-ку Зойир.
Рангин расво этибсан
Қўшни дарвозасини.
Уч марта синдирибсан
Бу қўшни ойнасини.
Сабриддин ҳозиржавоб,
Қилади шундай хитоб:
– Зойирни урмас эдим
Маржонани сўкмаса.
Дўстларининг сўзини
Озроқ қулоққа олса.
Қўшнимиз дарвозасин
Бўялганин билмабман.
Ёмғирда ҳўл бўлган деб
Артиб, хато қилибман.
Футбол ўйнашимизни
Али тоғам билади.
Деразасига “Акфа”
Ўрнатса не қилади?
Буви, мендан ранжиманг,
Ҳозир ахир боламан.
Дада бўлсам бир куни
Одам бўлиб қоларман…
ТОПИШМОҚЛАР
Экинларга хўп ёқиб,
Тоғдан келади оқиб.
(сув)
* * *
У мисоли офтоб
Билим берар ....
(китоб)
* * *
Эрталаб унга
Юзим артаман.
Ичимда эса
Раҳмат айтаман.
(сочиқ)
* * *
Гумбурлаши қўрқинчли,
Ваҳимаси ўткинчи.
(момақалдироқ)
* * *
Қошга қўйса агар қизлар,
Чирой очиб кетар юзлар.
(ўсма)
* * *
Косага ўхшар,
Эмасдир у коса.
Унда иссиқ чой
Ичилар роса.
...
конец ознакомительного фрагментаВнимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!
Страницы книги >> 1
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?Популярные книги за неделю
-
Похождения бравого солдата Швейка
Самое популярное произведение чешской литературы, роман Ярослава Гашека «Похождения… -
Карл Маркс (1818-1883) – выдающийся немецкий политический мыслитель, общественный…
-
Бакалавр медицины Питер Блад, обвиненный в государственной измене за то, что, верный…
-
Вышедший после смерти Теодора Драйзера заключительный роман «Трилогии желания» –…
-
Великолепно оформленное, богато иллюстрированное издание. Яркие, выразительные,…
-
«На маяк» – книга категорически необычная. Два дня, разделенные десятилетним промежутком…
-
«Записки о Галльской войне – это исторические заметки легендарного римского полководца и…
-
Писатель-классик, писатель-загадка, на пике карьеры объявивший об уходе из литературы и…
-
Элизабет Гаскелл – известная британская писательница, вставшая в один ряд с сестрами…
-
Творчество английского поэта-романтика лорда Джорджа Гордона Байрона (1788–1824) сыграло…
-
Ло Гуаньчжуна, ставшего в Китае почти легендой, считают автором 6 классических китайских…
-
Переиздание культового романа. Философия и социальные проблемы мира «без…
-
«Русские женщины» – это сборник поэм и стихотворений Николая Некрасова, классика русской…
-
Известный роман Джеймса Оливера Кервуда «Бродяги Севера» – одно из лучших произведений…
-
Эмиль Золя – основоположник натурализма в литературе, автор двадцатитомной эпопеи…
-
Филип К. Дик – классик научной фантастики, автор-новатор, который добавил жанру новое…
-
Леопард с вершины Килиманджаро
Ленинградская школа фантастики дала жанру многие славные имена. Георгий Мартынов, Илья… -
«…Выворачивать наизнанку базовые категории реальности наподобие пространства и времени…
-
После трагических событий прошлого Изабель не может найти себе места в родном городе. В…
-
Жан Грандье, шестнадцатилетний француз, сказочно разбогатевший в свои 15 лет на Аляске,…
-
Гавайи – рай для туристов, солнце, океан, пальмы… Люди давно забыли, что древние боги,…
-
Ударные военные романы, написанные настоящим знатоком жанра. Российские спецслужбы…
-
«Кто ж ты все-таки, Райнер? Не немец, хотя – целая Германия! Не чех, хотя родился в Чехии…
-
Писатель-классик, писатель-загадка, на пике карьеры объявивший об уходе из литературы и…