Текст книги "Изқувар Пуаро"
Автор книги: Агата Кристи
Жанр: Зарубежные детективы, Зарубежная литература
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 7 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]
БОЙВАЧЧАНИНГ ҚАСРИ
Бутазор билан ўралган хиёбон бурилишида икки киши пайдо бўлди.
– Ниҳоят етиб келдик, – деди Реймонд Уэст. – Хорейс Биндлер эса чексиз ҳаяжонда.
– Э Худо, кўзларимга ишонмайман! – Аввалига унинг овози ҳаяжонли, кейин эса бирдан тушкун ҳолда янгради. – Ишониш қийин. Ажойиб санъат асарининг ўзи.
– Сизга ёқишини билгандим, – деди хурсандчилигини яширолмай Реймонд Уэст.
– Ёқиши ҳам гапми?! – деди Хорейс ҳовлиқиб сўз тополмасдан. У фотоаппарати ғилофини ечишга киришди. – Бу коллекциянинг дурдонаси бўлади, – деди бахтиёр қиёфада. – Коллекция йиғишга доимо қизиқиб келаман. Ҳайратга соладиган бундай мўъжизани охирги бор Генуядаги Кампо-Сантода учратганман. Лекин буниси бўлакча. Дарвоқе, у қандай аталади?
– Билмадим, – деди Реймонд.
– Барибир унинг қандайдир номи бўлиши керак-ку.
– Албатта, бўлиши керак. Фақат бу ерни ёнатрофдаги одамлар «Ғалати Гриншоу» деб аташларини эшитганман.
– Гриншоу уни қурган одамми?
– Ҳа, тахминан 1860–1870 йилларда. Жулдур кийинган бир болакайдан бундай машҳур киши етишиб чиққанлиги ҳақидаги қизиқарли ҳикоя. У нима учун бу уйни қурганлиги тўғрисида ҳар хил баҳс-мунозаралар бор: бировлар унинг бойлиги ошиб-тошиб кетгани учун бу ишга қўл урган дейишади, айримлар эса сармоядорларни жалб этиш учун шундай қилган деб айтишади. Аксига олиб, у сармоядорларнинг эътиборига туша олмади. Охир-оқибат унинг ишлари юришмаган ва касодга учраган бўлса керак. «Ғалати Гриншоу» ҳам шунга ишорадир балки.
– Ана бўлди, – деди қониқиш билан Хорейс фотоаппаратини чиқиллатиб. – Менга қачон бўлмасин коллекциядаги 310 рақамлисини кўрсатишни эслатинг, бу Италия услубидаги бетакрор камин. – У уйга бир назар ташлади-да, яна қўшимча қилди.
– Тасаввур қилолмаяпман, жаноб Гриншоунинг хаёлига бундай фикр қаердан келдийкин?
– Буни тушуниш қийинмас, – жавоб қилди Реймонд. – У Лаура қасрида бўлган. Мана бу миниатюраларга бир эътибор беринг-а. Кейин Шарққа саёҳат қилган. Ўз-ўзидан Тожмаҳал унда кучли таассурот қолдиргани шундай сезилиб турибди. Анави мавританча деворлари ва Венеция саройига хос безаклар ҳам ёмонмас.
– Қизиқ, у ўзининг барча ғояларини рўёбга чиқариш учун меъморни қаёқдан топдийкин?
Реймонд елка қисди.
– Бу унчалик қийин иш бўлмаса керак. – Бу ерда ишлаган меъмор умрининг охиригача етгулик мўмайгина ҳақ олган. Бироқ унга ҳақ тўлайвериб бечора қария Гриншоу хонавайрон бўлган.
– Бошқа томондан ҳам томоша қилсак бўладими? – деди Хорейс. – Бу билан хусусий мулкка дахл қилмаймизми?
– Албатта, шундай, – жавоб қилди Реймонд. – Лекин энди бунинг аҳамияти йўқ.
У уйнинг бурчагига етиб бурилди ва йўл бошлади, Хорейс унинг ортидан эргашди.
– Ҳозир бу уй кимга қарашли? Етимларга бошпанами? Ё меҳмонхонами? Ҳар ҳолда, мактаб бўлмаса керак. Чунки болалар майдончаси кўринмайди. Уларнинг шовқини ҳам эшитилмайди.
– Бу уй ҳалиям Гриншоуники. Унинг ўзи касодга учрагани билан, уй сақланиб қолди. Уйни катта Гриншоунинг ўғли мерос қилиб олди. У ўтакетган зиқна одам бўлиб, шу атрофда яшаган. Умри давомида бир тийин ҳам сарфламаган. Ҳозир бу уйда унинг турмушга чиқмаган қизи туради. Қандайдир ғалати ва сирли қариқиз.
Реймонд ана шуларни айта туриб, меҳмонга «Ғалати Гриншоу»ни кўрсатиш фикри хаёлига келганидан хурсанд бўлди. Адабиётчиларнинг барчаси шунақа, ўзларини табиат жинниси қилиб кўрсатишади-ю, шаҳарни тарк этишлари биланоқ зерикиб қолишади. Бугун эса Хорейс Биндлернинг машҳур коллекциясини тўлдириш учун «Ғалати Гриншоу»ни кўрсатишга кетаётганидан, Реймонд Уэст мамнун эди.
Улар бинони айланиб ўтиб, қаровсиз қолган майсазорга чиқишди. Ўтлоқ ёнида тошлардан кўтарилган тепачалар, ажойиб боғ бор эди. У ерда энгашганча бир аёл ишлаётганди.
Уларни кўрган ҳалиги аёл қўлида боғбонлар куракчасини қўймасдан ўрнидан турди. У нисбатан анча бўйдор экан. Оқ оралаган, таралмаган сочлари елкасига тушган, бошидаги похолдан тўқилган шляпаси худди Италияда отларга кийгизиб қўйиладиган қалпоқчаларга ўхшаб кетарди. Гулли чит кўйлаги тўпиғигача тушган. Аёлнинг юзларида, шамол ялаган ғуборли кўзларида қувлик аломати зоҳир.
– Қўққисдан бостириб келганимиз учун узр, мисс Гриншоу, – деди унга яқинлашаркан Реймонд Уэст. – Биласизми, менинг меҳмоним Хорейс Биндлер, – Хорейс шляпасини ечиб, эгилиб таъзим қилди, – қадимги тарихга… яъни меъморий обидаларга жуда қизиқади. – Реймонд Уэст ўзини худди ҳамма нарса унга мумкиндай, гўё машҳур одамдек тутарди. У орқасига – ҳашаматли қасрга бир қараб олди.
– Ростдан ҳам жуда ажойиб бино, – деди ғурур билан Гриншоу хоним. – Уни бувам мен туғилмасимдан олдин қурган. Айтишларича, бувам маҳаллий аҳолини лол қолдиришни жуда-жуда истаган экан.
– Хоним, менимча, бувангиз мақсадига эришган, – деди Хорейс Биндлер.
– Жаноб Биндлер – таниқли адабиётшунос, – қўшиб қўйди Реймонд Уэст.
Мисс Гриншоунинг адабиёт ихлосманди эмаслиги кўриниб турарди. У Реймонднинг сўзларини охиригача бепарво эшитди.
– Бу уйни бувамнинг даҳосига тикланган ёдгорлик деб ҳисоблайман, – деди мисс Гриншоу. – Уйни нега сотмаслигим ёки ижарага бермаслигим ҳақида жуда кўп одамлар келиб сўрашади. Квартирада нима қиламан. Уй меники бўлса, мен унда яшасам. – Мисс Гриншоу ўз ўтмишини эслаб, жим бўлиб қолди. Сўнгра яна сўзлай бошлади:
– Биз оилада уч киши эдик. Лаура узоқда яшайдиган руҳоний ёрдамчисига турмушга чиқди. Отам руҳонийларга боқий дунё неъматлари ёт, деб уларга ҳеч қандай бойлик бермади. Лаура тўлғоқ пайтида оламдан ўтди. Бола ҳам ўлди. Нетти эса бир отбоқар билан қочиб кетди. Отам уни ҳам меросдан маҳрум қилди. Унинг эри – Флетчер жудаям келишган бўлса-да, ярамас одам эди. Флетчер билан кетиб Неттининг бахти очилди, деб ўйламайман. Шундоғам кўп яшамади. Улардан бир ўғил қолди, холос. Баъзи-баъзида ўша боладан менга хат келиб туради. Шундай бўлса-да, у Гриншоулар авлодидан эмас. Мен – бу авлоднинг сўнгги вакилиман.
У букчайган елкасини кибр билан кўтариб, похол шляпасини чаққонлик билан тўғрилаб қўйди. Кескин бурилиб:
– Ҳа, миссис Крессуэлл, нима гап? – деди.
Уй томондан келган аёл, айниқса, ёнма-ён турганда, мисс Гриншоуга сираям ўхшамасди. Миссис Крессуэллнинг ҳафсала билан бўялган сочлари ажойиб йўсинда турмакланганди. У гўё катта бир тантанага тайёргарлик кўрган француз хонимларидек ясаниб олибди. Эгнидаги қора кўйлак ипакдан тўқилгандек туюлса-да, бу кўйлак яқиндан қараганда сатиннинг бир тури экани маълум бўларди. Унинг овози салобатли эшитиларкан.
– Треска балиғидан олиб келишни Альфредга айтгандим, у боришни хоҳламади.
– Хоҳламади, дейсизми?
– Хоним, Альфред жуда димоғдор-да.
Кутилмаганда мисс Гриншоу лой бўлган икки бармоғини лабига яқинлаштириб, қулоқни қоматга келтиргудек ҳуштак чалди. Шундай қилиб у Альфредни чақирди.
Ҳуштак овозини эшитиб боғ бурчагидан қўлида белкурак ушлаган ўспирин чиқиб келди. Унинг чеҳраси очиқ, мулойим эди. Яқинлашаркан, миссис Крессуэллга бошқача қараб қўйди.
– Мени чақирдингизми?
– Ҳа, Альфред. Нима гап ўзи? Нега балиқ олиб келишга бормадинг?
– Сиз айтсангиз, бораман, мисс, – деди ийманиб Альфред. – Фақат буюрсангиз бўлгани.
– Ҳа, мен шуни хоҳлайман. Кечга балиқ ейишни истайман.
– Хўп бўлади, мисс.
У миссис Крессуэллга ёвқараш қилди-ю, нимадир деб тўнғиллади.
– Меҳмонларнинг келиши худди биз кутгандек бўлди, – деди Гриншоу хоним. – Шундай эмасми, миссис Крессуэлл?
Миссис Крессуэлл шошиб қолди:
– Кечирасиз, хоним, тушунолмадим.
– Жуда яхши тушуниб турибсиз, – деди бошини қимирлатиб мисс Гриншоу.
– Номига васиятнома ёзилаётган одамнинг унга аралашишга ҳаққи йўқ. Тўғрими? – деди у Реймонд Уэстга юзланиб.
– Тўғри, – тасдиқлади Реймонд.
– Мен қонунларни яхши тушунаман, сизлар ҳам бундан мустасно эмасдирсиз, деб ўйлайман. – У қўлидаги куракни саватга ташлади. – Мен билан кутубхонага чиқиш сизларга малол келмайдими?
– Бундан жуда хурсанд бўлардик, – дадил жавоб берди Хорейс.
Уй соҳибаси олдинга қараб йўл бошлади. Улар француз услубидаги дераза олдидан узун сариқ-олтинранг меҳмонхонадан ўтиб, кенг даҳлизга чиқишди. Зинапоя орқали эса учинчи қаватдаги хонага кўтарилишди.
– Бувамнинг кутубхонаси, – изоҳ берди мисс Гриншоу.
Хорейс эса теварак-атрофни роҳатланиб томоша қилди. Унинг фикрича, бу уй ғаройиб нарсалар билан тўлган. Мебелларнинг ҳеч кутилмаган жойларида сфинксларнинг бошлари кўриниб қоларди. Худди тасаввурдагидек, мисдан ясалган улкан жуфтлик – авлиё Павел билан Биби Марям сиймоси кўзга ташланади. Бундан ташқари, яна у ерда ниҳоятда катта, безакланган, мисдан ясалган қадимги соат ҳам бор эди.
– Ажойиб китобларни кўряпсизми? – деди мисс Гриншоу.
Реймонд аллақачон китобларни варақлашга тушиб кетганди. Бундай қараганда, бу ерда бирорта ҳам қизиқарли ва ўқилмаган китоб йўқ, деган хулоса чиқариш мумкин. Китобларнинг барчаси дабдабали қилиб муқоваланган, тўқсон йил илгариги боёнларнинг кутубхонасини эслатарди. Улар орасида алоҳида эски романлар ҳам учраб қолар, бироқ бу асарлар саҳифаларига умуман қўл теккизилмаганди. Мисс Гриншоу кенг ёзув столининг ғаладонларини титкилаб, пергаментга ёзилган бир парча ҳужжатни топиб олди.
– Менинг васиятномам, – деди у. – Ахир, кимгадир шунча бойликни қолдириш керак-ку. Агар васиятнома қолдирмасам, буларнинг бари анави от жаллобининг ўғлига қолади. Херри Флетчер истараси иссиқ кўринганди, аммо ундай бўлиб чиқмади. Мен унчалик тушунмадим: нега энди ҳамма нарса унга мерос бўлиб қолиши керак экан? Йўқ, меросни Крессуэллга ёзиб қолдираман. Қарорим қатъий.
– Иш юритувчингизга қолдирмоқчимисиз?
– Ҳа, унга ҳаммасини тушунтирдим. Бисотимдаги бор нарсамни унга васият қилиб қолдираман-у, аммо бир чақа ҳам тўламайман. Бу бўлғуси харажатларимни тежайди ва ҳамёнимни тўлдиради. Энди у ўзи хоҳлаган пайтида ҳисоб-китоб қилиб кетолмайди. Сиз жуда кўп фронтларда қатнашгансиз ва кўпгина таниқли инсонларни кўргансиз. Унинг отаси оқибатли, диёнатли қувур тузатгич эди.
Мисс Гриншоу пергаментни ағдариб кўрди ва патқаламни сиёҳдонга ботириб олиб, ўзининг исм-шарифини ёзди: Кэтрин Дороти Гриншоу.
– Ана, кўрдингизми, мен қандай имзо чекдим, – деди у. – Энди барчангиз имзо чекишингиз шарт, шундагина у қонуний бўлади.
Гриншоу патқаламни Реймонд Уэстга тутқазди. У бирдан қайрилиб, имзоси муҳим эканлигини сезиб, имзо чекди.
Хорейс унинг қўлидан патқаламни олди ва қисқагина имзо чекди.
– Марҳамат, тайёр, – деди у. Мисс Гриншоу китоб жавонлари олдидан ўтиб тўхтади-ю, истаристамас Реймонд ва Хорейсга бир қараб қўйди. Сўнгра китоб жавонини очиб, у ердан битта китобни олиб, ичига керакли пергаментни қўйди.
– Менинг махфий жойим, – деди у.
У китобни қўяётганда, Реймонд Уэст китобга кўз ташлаб: «Леди Одлининг махфий жойими?» – деди. Мисс Гриншоу эса заҳарханда қилиб кулди.
– Ўз даврида у жуда машҳур эди, – деди Реймонд.
– Бироқ сизнинг асарларингиздаймас.
У Реймондни дўстона қучиб бурчакка олиб борди. «Китоб ёзишимни қаёқдан билдийкин?» – ҳайрон бўлиб ўйлади Реймонд. Реймонд Уэстнинг ёзувчилигини ҳамма ҳам билавермасди. Аммо унинг машҳур эканлигига шубҳа йўқ эди. У ўз асарларида ҳаётнинг муҳим қирраларини тасвирлар, шунинг учун ҳам Реймонд ўсмирларни ўзига жалб қила бошлаганди.
– Ана шуларни суратга туширсам, ажойиб иш бўларди, – деди ҳаяжонланиб Хорейс.
– Хоҳишингиз, – жавоб берди мисс Гриншоу. – У Париждаги кўргазмалардан сотиб олинганга ўхшайди!
– Балки, шундайдир, – деди-ю, Хорейс уларни суратга тушира бошлади.
– Бувам вафот этганидан буён бу уйга ҳеч ким кирмаган, – деди мисс Гриншоу. – Мана бу ёзув столи эса унинг кундаликлари билан тўла. Жуда қизиқ бўлса керак. Уларни мен ҳам ўқимаганман. Чунки кўзим яхши кўрмайди. Нашриётга топширишдан олдин синчиклаб таҳрир қилиш керак.
– Сиз бу ишни кимгадир топшироласизми? – сўради Реймонд Уэст.
– Тўғри айтдингиз, мен ҳам шу фикрдаман.
Реймонд Уэст соатига қаради.
– Энди бизга рухсат берсангиз, кетайлик.
– Сиз билан учрашганимдан ғоятда хурсандман, – миннатдорчилик билдирди мисс Гриншоу. – Ҳали бу ёққа келаётганингизни кўриб, қандай полициячи экан, деб ўйловдим.
– Нега энди айнан полициячи? – қизиқиб савол берди Хорейс.
– Соат нечалигини билмоқчи бўлсангиз, полициячидан сўранг, у сизга аниқ жавоб беради, – деди мисс Гриншоу. Бу кутилмаган жавоб Хорейсни кулгисини қистатди.
* * *
– Бугун жуда ажойиб кун бўлди, – деди Хорейс уйига қайтаётиб. – Бу уйда тирик жондан бўлак ҳамма нарса бор. Кутубхонада истаган китобларингиз, ҳаттоки, қадимий саргузашт романлар ҳам борлигини айтмасам ҳам бўлаверади. Хоҳлаган асарларингиз мавжуд. Биласизми, эски романларда талайгина қотилликлар айнан мана шундай кутубхоналарда содир бўлади.
– Агар сизни қотиллик мавзуси қизиқтирса, – деди Реймонд, – унда Жейн хола билан бир бор суҳбатлашсангиз бўларкан.
– Жейн холангиз биланми? Сиз мисс Марпл ҳақида гапиряпсизми? – Хорейс бироз саросимага тушди.
– Ҳа, албатта, – деди Реймонд. – Қотиллик ҳақидаги гапларни у яхши кўради.
– Вой Худойим-ей! Қандай қизиқарли-а! Сиз нималарни назарда тутяпсиз?
– Мен шуни айтмоқчиманки, – деди Реймонд, – кимдир қотиллик содир этади, бошқалар эса унинг бевосита сабабчиси бўлади.
– Нималар деяпсиз? Ҳазиллашяпсизми?
– Йўқ, сира ҳам ҳазиллашмаяпман. Хоҳласангиз, сизни Скотланд-Ярднинг собиқ раҳбари, бир неча констеблларга бош33
Констебль – Англияда полициячиларнинг қуйи унвони.
[Закрыть] ва жиноий-тергов бўлими инспекторига жўнатишим мумкин.
* * *
Хорейс: «Мен ҳозир қизиқарли воқеаларни билиб келаман», – деб чиқиб кетди. Ошхонада эса Реймонднинг хотини Жоан Уэст, унинг жияни Луиза Оксли ва кекса мисс Марпл йўқолган нарсалар ҳақида фикрлашишаётганди.
– Нима бўлганда ҳам даҳшатли ҳодисалар рўй берган, – деди Хорейс. – Энди иш юритувчига қийин бўлади. У маргимушни чойнакка солиб ичаверсин. Хўжайини унинг номига васиятнома ёзганини ҳар ким ҳам билавермайди.
– Жейн хола, сиз айтинг-чи, бу ерда қотиллик содир этилганми, йўқми? Сиз нима деб ўйлайсиз? – сўради Реймонд.
– Сизга бундай ишларда ҳазил қилиш ярашмас экан, – деди мисс Марпл. – Маргимушни топиш қийин эмас, ундан саройда тўлиб ётибди.
– Ҳа, тўғри, – майин сўзлади Жоан Уэст.
– У мерос қолдириб жуда ажойиб иш қилган, – деди Реймонд. – Бечора кампир мана бу ҳайбатли уйдан бошқа нимани ҳам қолдирарди. Уй кимга ҳам керак?
– Балки у киночиларга ёки бирор-бир ташкилотга керак бўлиб қолар, – деди Хорейс.
– Агар улар буни текинга олишмаса, – гапни бўлди Реймонд. Мисс Марпл бошини чайқади.
– Реймонд иккаламиз бу масалада келишолмас эканмиз. Мен айтмоқчи бўлган нарса маблағ билан боғлиқ. Отахонга Худо бойлик берган-у, ақлдан сал қисган экан-да! У зарар кўриши ҳам мумкин эди-ку! Бироқ у бир амаллаб бойлик тўплаган. Агар шундай қилмаганида ўғлига ҳеч нарса йиғолмасди-да. Ўғли эса отасининг акси. Бир тийин учун жонини берадиган ўта хасис одам. Менимча, у бутун умрини бойлик тўплаш билан ўтказган. Мисс Гриншоу ҳам уларнинг бир тури. Пул сарфлашни ёмон кўради. Унинг бир замонлар яширган мўмайгина даромади бор.
– Мен Луиза ҳақида ҳам шундай фикрдаман, – деди Жоан Уэст.
Улар печка ёнида жимгина ўтирган Луизага қарашди.
Жоан Уэстнинг жияни Луиза яқинда турмушга чиққанди. Унинг икки нафар фарзанди бўлиб, мўмайгина маблағи ҳам бор экан. Энди гап ўша қўлга киритилган маблағни сақлашда экан.
– Мен ана шуни назарда тутяпман, – сўзини давом эттирди Жоан. – Агар мисс Гриншоу ҳақиқатдан ҳам кимнидир кундалигини олиб, уни китоб қилиб чоп этишни хоҳласа…
– Бу ҳали хом хаёл, – деди Реймонд.
Луиза:
– Бу ишни қойиллатиб бажариш қўлимдан келади, – деди. – Ўйлайманки, бу иш менга ёқади, – қўшимча қилди у.
– Унга шундай деб ёздираман, – деб ўрнидан турди Реймонд.
– Қизиқ, бу кекса хоним полициячи ҳақида нима демоқчи ўзи?
– Ҳа, бу шунчаки ҳазил.
Мисс Марпл бошини сарак-сарак қилиб:
– Бу менга жаноб Нэйсмитни эслатади, – деди.
– Ким у жаноб Нэйсмит деганлари? – қизиқиб сўради Реймонд.
– Асаларичилик билан шуғулланади, – деди Мисс Марпл. – У якшанба кунидаги газетада ажойиб классик шеър эълон қилдирди. У одамларни чалғитишни яхши кўради. Баъзи пайтлар бу унга омад ҳам келтиради.
Даврада ўтирганлар жаноб Нэйсмит ҳақида фикр юритишди-да, кейин жим бўлиб қолишди. Баҳс тугагунча, кекса Жейн хола қарилик сабаб баъзи бир нарсаларни чалкаштириб юборди…
* * *
Хорейс Бандлер ўз коллекциясига ҳеч қандай янгилик киритолмасдан, Лондонга қайтиб кетди. Реймонд Уэст эса мисс Гриншоуга хат ёзиб, мисс Луиза Окслига ишонч билдирганини, эсдаликлар устида иш олиб боришга қодир эканлигини билдирди. Бир неча кундан сўнг чумоли юргандек ёзувда жавоб келди. Мисс Гриншоу мисс Окслининг олдига келиб, у билан учрашишини айтибди. Луиза таклифномани қабул қилиб, Гриншоу билан учрашиб, ишни бошлаб юборди.
– Сиздан беҳад миннатдорман, – деди у Реймондга. – Менга жудаям яхши бўлди. Болаларни мактабга элтаман, кейин эса «Ғалати Гриншоу»га бораман. Қайтишда эса болакайларни уйга олиб қайтаман. Ишларимни бундай тез юришиб кетганига ақлим бовар қилмайди. Ҳалиги кампирни худди тушимда кўргандайман. Уни яна бир кўришим керак-да.
Кечқурун ишдан уйга қайтиб, Луиза таассуротлари билан ўртоқлашди.
– Иш юритувини бирров кўрдим, холос, – деди илтифот билан Луиза. – Соат ўн икки яримда қўлида бир финжон қаҳва ва бир бўлак торт билан ноз ила олдимга кирди-да, лом-мим демай чиқиб кетди. Унга мени ёмонлашгани ёқмаяпти, шекилли, менимча, боғбон Альфред билан улар ўртасида адоват борга ўхшайди. У ишёқмас маҳаллий болалар билан гаплашмас экан. Мисс Гриншоу шундай деди: Мен эсимни таниганимдан бери боғбон ва уй хизматкори ўртасида низо бор. Бувам пайтида ҳам аҳвол шундай эди. У замонлар боғда уч киши ва бир бола, уйда эса саккиз оқсоч хизмат қиларди. Улар орасида доимо келишмовчиликлар бўлиб турарди.
Эртаси куни Луиза жуда хурсанд ҳолда уйга қайтди.
– Биласизми, мисс Гриншоу мендан жиянига қўнғироқ қилишни сўради.
– Жиянингами?
– Ҳа, у актёр. Ёз мавсумида Борхэмда ўтказиладиган труппада ўйнайди. Театрга қўнғироқ қилиб, эртага тушда боришимни айтиб қўйишларини илтимос қилдим. Қизиқ-да, тўғрими? Кампир бу ҳақда иш юритувчи билишини хоҳламайди. Мисс Крессуэлл унинг жаҳлини чиқариш учун бирон-бир гап айтганга ўхшайди.
– Эртага энг зўр серияларидан бири бўлади, – дея тўнғиллади Реймонд.
– Ростданам кўп серияли фильмга ўхшайди-а? Жиянини муросага келтириш ва қон тўкилмаслиги учун васиятнома қайта ёзилади. Жейн хола, сиз жудаям жиддийлашиб кетибсиз.
– Шунақами?
– Сен, азизим, полиция ҳақида бошқа ҳеч нарса эшитмадингми?
Луиза ўзини ноқулай сезди.
– Полиция ҳақида ҳеч нарса билмайман.
– Танбеҳ бериши-ю, койиши – бу унинг огоҳлантириши, – деди мисс Марпл. – Аммо нимадир бўлиши керак эди.
Эртаси куни Луиза ишга аъло кайфиятда келди. У ўз хонасига фақат байрамлардагина очиладиган эшикдан кириб борди. Уйнинг эшик ва деразалари доимо очиқ турарди. Бундан фақат мисс Гриншоугина хабардор эди. У қулфбузар ўғрилардан қўрқмасди. Чунки уйда бир тоннача ҳар хил арзимас матоҳлардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Йўлакда унга Альфред тўқнаш келди. Альфред хаёл суриб ўтирарди. Луиза яқинлашиши билан зарда қилиб супургини олди-ю, ердаги хазонларни супура бошлади. Болакай бекорчи бўлса-да, бироқ анча одобли эди. Унинг юз тузилиши кимнидир эслатди. Луиза зал орқали ўз хонасига ўтди. Кейин эса зинапоялардан юриб кутубхонага борди. Натаниелнинг ҳурмат тахтасидаги тошга ишланган чиройли катта портретига қаради. Суратда Натаниель Гриншоу ҳашаматли оромкурсида ястаниб ўтирар, қўлларида эса олтин соатнинг занжири кўзга ташланиб турарди.
Луиза портретга бошдан-оёқ разм соларкан, миясига, унча ёмонмас экан-ку, деган фикр келди. У Альфредга бироз ўхшаб кетаркан…
Луиза учинчи қаватдаги кутубхонага чиқиб эшикни ёпди ва ёзув машинкаси ёпқичини олиб ташлади. Хона бурчагидаги ёзув столидан кундалик дафтарни олди. Луиза кўз қири билан дераза ойнасидан пастга қараб, тўқ-қизил кўйлак кийган мисс Гриншоуни кўрди. У гулзордаги гулларнинг бегона ўтларини юлиш билан овора эди.
Икки кун тинмай ёққан ёмғир гулларни ўтлардан тозалашга имкон бермасди.
Луиза шаҳарлик қиз эмасми, ўзи ҳақида ўйлай бошлади. Унинг қачондир ўз боғи бўладими? Дарахтларни парваришлаш осон эмас. Бунинг учун қаттиқ меҳнат қилиш керак. Луиза шуларни ўйлади-ю, яна ўз ишига шўнғиб кетди.
Мисс Крессуэлл ўн икки яримда кутубхонага патнисда қаҳва кўтариб кирди. Бир қарашда у нохуш хабарни айтмоқчидек эди-ю, аммо айтмади. У қўлидаги патнис билан столга урилди ва хуш кайфиятда шундай деди:
– Тушликка меҳмон чақирилган, бироқ уйда ҳеч вақо йўқ. Нима қилишим керак, шуни билмоқчи эдим. Альфреднинг ҳозир қаердалигини билмайман. Мен бу томонга келаётганда, у йўлакларни супураётганди.
– Сиз тўғри гапиряпсизми, демак, мукофотга лойиқсиз.
Мисс Крессуэлл хонадан чиқиб, эшикни ёпди. Луиза ўзича кулимсираб қўйди. У нимани ўйлаётгани номаълум, бироқ уни Гриншоунинг жияни қизиқтираётгани эҳтимолдан холи эмас.
Луиза қаҳва ичиб, ўз иши билан машғул бўлди. Вақт эса ўтиб борарди. Натаниель Гриншоу талвасага тушмай, очиқчасига кундалик тутарди. Қўшни шаҳарлик официант ҳақида мароқ билан ёзилган жойни қайта ёза туриб, Луиза бу жой ҳали жиддий таҳрирга муҳтож экан, деб ўйланиб қолди.
Унинг бу ширин хаёлларини боғ томондан қўққисдан келган нохуш овоз бўлиб юборди. Луиза сесканиб кетиб, сакраб ўрнидан турди ва дераза томонга қаради. Мисс Гриншоунинг боғ томондан шошилмай одимлаб келаётганини кўрди. У қўлини кўкрагига босиб олган, бармоқлари орасидан найзанинг учи чиқиб турарди. Шу алпозда ҳушидан кетиб қолди. Ўзига келгач эса қўлида найза борлигини сезди. Бошидаги ғижимланган шляпаси сирғалиб кўкрагига тушди. У Луизага илтижо қилиб шундай деди:
– Отди… у мени отди… найзада… Ёрдам беринглар! – Луиза эшикни очмоқчи бўлиб тутқични бураганди, эшик очилмади. У эшикни очишга қанчалик ҳаракат қилмасин, бефойда эди. Шундан кейин эшик қулфланиб қолганига амин бўлди.
У югуриб дераза олдига бориб бақира бошлади.
– Мен бу ердаман, қулфланиб қолганман.
Мисс Гриншоу Луизага тескари ўгирилиб, қўшни хонадаги иш юритувчига шундай деди:
– Полицияга қўнғироқ қилинг… Телефон…
Мисс Гриншоу маст кишидек у ёқ-бу ёққа чайқала бошлади. Кейин эса бирданига ғойиб бўлди. Биринчи қаватдаги меҳмонхонада қанақа қилиб йиқилиб тушганига ақл бовар қилмайди. Бироздан сўнг чинни идишларнинг чил-чил синаётган овози эшитилди. Бирпасдан кейин эса жимиб қолди. Луиза ўтириб ўзича ўйлай кетди. Мисс Гриншоунинг боши айланган ва чой ичиладиган столга қоқилиб тушган.
Луиза кутубхонани бошига кўтариб ёрдамга чақира бошлади. Деразадан тушишнинг ҳеч иложи йўқ.
Ниҳоят, у эшикни уришдан тўхтаб, дераза олдига келди. Шу пайт қўшни хонадаги деразадан иш юритувчи бошини чиқарди.
– Мени қутқаринг, мисс Оксли, қулфланиб қолганман.
– Мен ҳам.
– Вой Худо, бу қандай даҳшат! Мен полицияга қўнғироқ қилдим. Мисс Оксли, бу ердаги телефонлар бир-бирига уланган, ҳеч фойдаси йўқ. Бизни ким қулфлади? Эшикни кимдир қулфлаганини эшитганим йўқ. Сиз-чи?
– Мен ҳам ҳеч нарсадан бехабарман. Худойимей, энди нима қиламиз? Балки Альфред бизга ёрдам берар. – Луиза бор овози билан «Альфред, Альфред» дея бақирди.
– Альфред овқатлангани кетган бўлса керак. Соат неча бўлди?
Луиза соатига қаради.
– Ўн иккидан йигирма беш дақиқа ўтди.
– Жиноятчи қочиб кетиши мумкин. Тезроқ ҳаракат қилиш керак.
– Сиз ўйлайсизки… Сиз ўйлайсизки…
Луиза: «Сиз ўйлайсизки, у ўлганми?», – деб сўрамоқчи бўлди. Бироқ айтмоқчи бўлган гапи бўғзида қолаверди.
Кутишдан ўзга чора йўқ. У дераза токчасига чиқиб ўтирди. Бу кутиш унга жуда чўзилиб кетгандек туюлди. Уй муюлишида беўхшов темир қалпоқ кийган полиция констеблининг гавдаси кўринди. Луиза деразадан кўриниш берди. Буни полициячи пайқади-ю, юзини кафти билан қуёшдан бекитиб бақириб юборди:
– Бу ерда нима бўляпти ўзи? – қатъий сўради у. Луиза ва миссис Крессуэллар бу уйда рўй берган воқеалар хусусида тушунтиришга шошилишарди.
Констебл қалам ва ёзув дафтарини олиб ёза бошлади.
– Хоним, сиз иккинчи қаватга чиқиб қулфланиб қолибсиз-да! Исмингиз нима эди, хоним?
– Бизларни кимдир қулфлаб қўйди. Тезроқ юқорига чиқинг-да, бизни қутқаринг!
Констебл эса жаҳл билан «Шошилманг», деди-ю, биринчи қаватдаги деразадан уй ичига кириб ғойиб бўлди.
Вақт жуда секин ўтарди. Бир соатдан кейин машиналарнинг овози эшитилди. Дақиқалар ичида полиция сержанти аввал миссис Крессуэллни, сўнгра Луизани озод қилди.
– Мисс Гриншоу-чи? – Луизанинг овози бўғилди. – Унга нима бўлди?
Сержант томоғини қириб қўйди.
– Хоним, қайғули бўлса ҳам сизга айтиб қўйишим керак: Мисс Гриншоу вафот этди.
– Уни кимдир ўлдириб кетибди, – деди миссис Крессуэлл. – Яъни, қотиллик содир этилган.
Сержант ўзича тахмин қила бошлади:
– Балки, бу бахтсиз ҳодисадир? Ёки кимдир отганмикин?
Машинанинг овози эшитилди.
Сержант: «Ҳойна-ҳой, врач келган бўлса керак», деди-да, пастга тушиб кетди.
Шундан сўнг Луиза ва миссис Крессуэлл зинапоядан пастга тушишди. Улар эшикдан нотаниш йигит кириб келганини ва талмовсираб ўзини Луизанинг яқин танишидек кўрсатиб, овозини Гриншоуга ўхшатиб: «Кечирасизлар, бу ерда мисс Гриншоу яшайдими?» – деб сўради.
– Марҳамат қилиб фамилиянгизни айтсангиз, – деди сержант унга яқинроқ бориб.
– Флетчер, – деди ёш йигит. – Аниқроғи, Нэт Флетчер, мисс Гриншоунинг жияниман.
– Сизни тушундим, жаноб. Сизга қийин бўлди-да.
– Нима бўлди? – сўради Нэт Флетчер.
– Бахтсиз ҳодиса рўй берган. Холангизнинг кўкрагига ўқ тегибди.
– Холангизни ўлдириб кетишибди, ана, нима бўлди. Тушундингизми?
* * *
Инспектор Уэлш столга яқин ўтириб, хонадаги тўрт кишини кузата бошлади. У миссис Луиза Оксли кўрсатмасини яна бир бор тасдиқлаш учун Уэст олдига борди.
– Отди, у мени отди, дея ёрдам сўраганига аниқ ишонасизми?
Луиза бош ирғади.
– Соат неча эди?
– Соатга орадан бироз вақт ўтгач қарадим. Ўн иккидан йигирма беш дақиқа ўтганди.
– Соатингиз тўғри юрадими?
– Ўша заҳотиёқ девордаги соатга ҳам қарагандим.
Луизанинг бу сўзлари ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмади.
Реймонд «Ғалати Гриншоу»да бўлган воқеалардан қисқача сўзлаб берди.
– Сизнинг бу кўрсатмангиз масалани ҳал қилиши мумкин, – деди Уэлш. – Мисс Гриншоу васиятномани миссис Крессуэлл фойдасига ҳал бўлишини сизга аниқ айтган, шундай эмасми? Худди шундай, агар борди-ю, у вафот этса, иш юритувчиси фойданинг маълум қисмини мисс Крессуэллга бермаслиги ҳам мумкин.
– У менга худди шундай деди.
– Миссис Крессуэллнинг бу воқеалардан хабари борми? Сиз нима деб ўйлайсиз?
– Ҳа, албатта, у билади. Миссис Гриншоуга нотариал идора ходими васиятни гувоҳсиз қолдириш мумкин эмаслигини айтди. Миссис Крессуэлл гап нима ҳақида бораётганини жуда яхши биларди. «Биз у билан ҳаммасини келишиб қўйганмиз», – деганди мисс Гриншоу.
– Бу эса миссис Крессуэлл учун ҳам жуда қизиқ эди. Бунинг учун унда асос бор эди. Агар шундай бўлмаганида, у энг олдинги гумондорлардан бири ҳисобланади. Ёки у ўз уйида қамалиб қолмаганда ҳам уни эркак киши отган.
– Унинг ўз хонасида қамалиб қолгани аниқмикин?
– Ҳа, бўлмасам-чи! Уни сержант Кейли қутқарди. Эшикларда катта эски қулф солинган бўлиб, калит унда қолдирилганди. Албатта, эшикни ичкаридан қандайдир йўллар билан қулфлаш мумкин эди. Ишонч билан шуни айтишим мумкинки, миссис Крессуэлл уйда қамалиб қолган ва у хонадан чиқиб кетолмаган. Бундан ташқари, уйда на камон, на ўқ бор эди. Қизиқ, мисс Гриншоуни қандай отишганийкин, деразада ҳам бирон-бир тирқиш йўқ…
Уэлш бироз жим турди-да, сўнгра сўзида давом этди:
– Айтинг-чи, сизнингча, мисс Гриншоу бу хусусда бирор ҳийла ишлатиши мумкинми?
Мисс Марпл ўтирган жойида узоқ хаёлга чўмиб қолди.
– Демак, васиятнома миссис Крессуэлл фойдасига ҳал бўлмаган экан-да, – деди мисс Марпл.
Инспектор Уэлш бошини кўтариб, унга ажабланиб қаради.
– Хоним, бу пухта режа асосида амалга оширилган иш, – деди у. – Ҳақиқатан ҳам миссис Крессуэлл васиятномада меросхўр сифатида тилга олинмаган.
Мисс Марпл бошини қимирлатди.
– Мисс Гриншоу унга бутун бойлигини қолдирмоқчи бўлган ва бунда ўзига тўла ишонган. Нима учун «Леди Одлининг сири»да васиятномани яшириб хурсанд бўлганини, мана, энди тушундик.
– Яхшиямки, мисс Оксли васиятноманинг қаердалигини айтиб берди, – деди инспектор. – Бўлмаса, биз анча овора бўлардик.
– Викториядаги кулгили воқеаларга ўхшайди, – деди Реймонд Уэст.
– У, энг аввало, ўз жиянига маблағ қолдириши керак эди, – деди Луиза.
Инспектор бошини қимирлатиб:
– Йўқ, бундай эмас, – деди. – Нэт Флетчерга бир тийин ҳам қолдирмаган. Гарчи бу ерга энди келган бўлсам-да, у ҳақдаги шов-шувлар менгача етиб келди. Мисс Гриншоунинг синглиси билан илгаридан муносабати яхши эмас экан. Маблағни ёш ва чиройли синглисига қолдирган. Йўқ, у ўз пулларини жиянига ҳам қолдирмаган… У барча маблағларни Альфредга мерос қилиб қолдирган.
– Боғбон Альфредгами? – ҳайрон бўлиб сўради Жоан.
– Ҳа, миссис Уэст, Альфред Поллокка.
– Нега? – дея Луиза ҳаяжонланди. Мисс Марпл йўталиб тез гапирди:
– Балки мен адашаётгандирман, бу ерда бир сир борга ўхшайди. Оилавий можаро бўлса керак.
– Эҳтимол, шундайдир, – деди инспектор. Қишлоқда барчага таниш Томас Поллок, Альфреднинг бобокалони, кекса жаноб Гриншоунинг никоҳсиз туғилган фарзанди.
Бу гапни Луиза ҳаяжонланиб тасдиқлади. У Альфредни четлаб туриб уйга кирди ва кекса Гриншоунинг қиёфасини кўрди.
– Менимча, – деди мисс Марпл, – у ўйлаганки, Альфред бу уй билан фахрланган. Ҳаттоки, бу хонадонда, агар хоҳласа, яшаши ёки дуч келган одамга сотиб юбориши мумкин эди. У актёр-ку, шундай эмасми? У ҳозир қайси пъесада роль ўйнаяпти?
«Кекса леди энди гап ташийди, шекилли», – ўйлади инспектор Уэлш. Кейин у шундай деди:
– Менимча, хоним, улар бу мавсумда Жеймс Бэррининг пеъсасини қўйиши керак.
– Бэрри?! – ўзича ғудранди мисс Марпл.
– Ҳа, «Аёл нимани ҳам биларди», – инспектор шундай деб бирдан тутақиб кетди. – Пъесанинг номи шундай. Мен буни ўзимча тўқиганим йўқ. Ўтган ҳафта хотиним кўрган экан, – қўшиб қўйди инспектор.
– Бэрри жуда кўп ажойиб пъесаларни ёзган, – деди мисс Марпл. – Бэрриевлик қадрдон дўстим генерал Истерли билан «Кичкина Мэри»ни кўргани борганимизда уятдан ерга кириб кетгудек бўлдик.
«Кичкина Мэри» пъесаси унга нотаниш бўлган инспектор ўзини йўқотди.
Мисс Марпл бир талай исмларни санаб ташлади. Инспектор эса ўзини бутунлай йўқотиб қўйганди.
– У «Гўзал Кричтон», «Роуз Мэрри» каби пъесаларни ёзган. Жуда яхши эслайман. Мен бу асарларни кўрганимда қаттиқ ҳаяжонланганман, ҳаттоки кўзимдан ёш ҳам чиқиб кетган. «Кўча зодагонлари» пъесаси менга унчалик ёқмайди. Бироқ «Шумшук қизнинг бўсаси» пеъсаси ниҳоятда яхши ёзилган.
Инспектор Уэлшнинг спектакль кўришга тоқати йўқ эди. У гапни бошқа ёққа буриб ажабланиб:
– Қизиқ, – деди. – Васиятни унга қолдирганини Альфред Поллок билармикин? Унинг бундан хабари бор. Альфред Поллок Борхэмдаги камончилар клубининг аъзоси. Бунинг устига у жуда яхши мерган ҳам.
– Ҳаммаси тушунарли, – деди Реймонд Уэст. – Эшиклар қандай қулфланганлигини энди тушундим. У бу икки аёл қайси хонадалигини билган.
Инспектор унга ачиниб қараб, чуқур хўрсинди-да, шундай деди:
– Айбдорни аниқлаш керак.
Реймонд Уэст эса:
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?