Электронная библиотека » Акмал Саидов » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 16 августа 2023, 23:29


Автор книги: Акмал Саидов


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 8 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Умрининг сєнгги йиллари


(1823 – 1832)


1825 йил 5 ноябрда Гётенинг Ваймарга келганига эллик йил тєлади. Кєп йиллардан буён у єзининг іар бир иш кунини соатма-соат таїсимлашга єрганган, бу эса унга ёши бир жойга етган чоўида іам мислсиз даражада сермаісул ишлай олиш имконини берарди. Албатта у кундалик ёзиб боришни іам іеч канда їилмас эди. «Бажарган ишинг билан єтган умрингнинг іар бир кунига бир назар ташласанг, аввало, фаолиятингдан їониїиб, єзинг шодланасан, бу эса виждонлилик, инсоф-мурувват сари етаклайди. Іар бир лаіза тарихга айланар экан, биз уни муносиб баіолаш ва їадрлашни іам єрганиб борамиз.»

1827 йилда Шарлотта фон Штайн, 1828 йилда Карл Август, 1830 йилда эса унинг рафиїаси Луиза хоним вафот этади. Гёте айникса, дєсти Карл Август єлимидан їаттиї изтироб чекади. У дафн маросимларида їатнашади, июлдан то сентябргача бєлган ваїтни эса Дорнбургда ёлўизликда єтказади. У ерда у бундан ярим аср муїаддам Карл Август билан бирга ажойиб кунларни бошидан кечирган эди.

Гёте єзининг сєнгги туўилган кунини набиралари Валтер ва Вольфганг билан Илменауда єтказади, Кикеліан тоўи чєїїисидаги ёўоч уйчага чиїади. Бир пайтлар у уйчанинг жанубга їараган деразаси олдида туриб, деворга їалам билан єзининг машіур «Ueber allen Gipfeln ist Ruh»8  номли шеърини битган эди. 82 ёшга кирган шоир ушбу сатрларни їайта єїиркан, беихтиёр кєзларига ёш келади. «Ja, warte nur», такрорлайди у сєнгги сатрларни, «balde ruhest du auch»9 .

Унинг 1832 йил 25 февралда ёзган мактубларидан бирида шундай сатрларни єїиш мумкин:

«Мен іамиша англаш, билиш ва їєллаш мумкин бєлган барча нарсаларни тушуниш іамда эгаллашга іаракат їилдим ва камина мамнуният билан, шунингдек, бошїаларнинг эътирофига кєра іам шуни айтишим мумкинки, бу борада кєплаб муваффаїиятларга эришдим. Шундай їилиб, энди паймона іам тєлган кєринади, бошїалар, чунончи, билимдан кєп нарса талаб їиладиганлар умидсизликка тушсалар, мен бунга ишона бошлаяпман.»

1832 йилнинг 16 мартида Гёте грипп билан оўриб, єпкаси яллиўланади. 19-нчидан 20-нчига єтар кечаси безовталаниб, оўриїдан азоб чекади. Кейинги оїшом саломатлиги янада ёмонлашади. Дам каравотдан тушиб, оромкурсига єтирса, дам яна єринга чєзилади. Оттилия кечаю кундуз унинг ёнида бєлиб, іолидан хабардор бєлиб турарди. Оўриї бир кучайиб, бир пасаяр эди. Тонгга яїин, у бир оз тинчланади. Сана 22 март эканлигини билгач: «Демак, баіор бошланибди, энди дам олсак іам бєлар экан», дейди. Шундан сєнг, орадан іеч їанча ваїт єтмай у Оттилия їєлида жон беради .

Клаус Зееіафер, немис ёзувчиси, 1947 йилда Алсфелд/Іессенда туўилган. Китоб савдоси ва кутубхоначилик иши бєйича Штутгартдаги махсус олийгоіни битирган. Їатор журналистик ишлар, адабий асарлар ва антологиялар муаллифи. 1998–1999 йиллар мобайнида Гёте іаёти ва ижодига оид биографик асарлар эълон їилган. Унинг їаламига мансуб ушбу рисолада єз ижоди билан жаіон адабиёти хазинасига салмоїли іисса їєшган улуў шоир ва мутафаккир, табиатшунос ва давлат арбоби Йоіанн Вольфганг Гётенинг іаёти іамда ижодий фаолияти іаїида їисїа ва лєнда іикоя їилинади (1999 Интер Национес Бонн).

Гёте іикматлари бугун Германиядаги жами дорилфунунлардан іам кєра кєпрої мураббийлар тайёрлаб бераётган бєлса ажаб эмас.

Іуго фон Іофманнстал

(«Дєстлар китоби», 1922)

 1 Рантье – їарзга берилган пулдан, їимматли їоўозлардан келадиган даромадлар іисобига яшовчи судхєр.

 2 Крейцер – їадимги танга пул.

 3 Талер – эски немис тангаси.

 4 Идиллия – табиат їучоўида єтадиган роіат ва фароўатли турмушни тасвирловчи шеърий асар.

 5 Метаморфоза – єзгариш, турланиш, янги шакл олиш; эволюция натижасида асосий организмлар шаклининг єзгариши, єсимликлар ва жониворларнинг бир босїичдан иккинчи босїичга, бир шаклдан иккинчи шаклга єтиши.

 6 Уч император уруши – 1805 йилда Аустерлицда бєлиб єтган жанг.

 7 Уремия – буйрак касалланиши сабабли тєпланиб їолган моддалар таъсирида организмнинг заіарланиши.

 8 Uber allen Gipfeln ist Ruh (нем.) – Барча чєїїилар узра жимлик іукмрон.

 9 Ja, warte nur balde ruhest du auch (нем.) – Іа, сабр їил бирпас, тинарсан сен іам.

* Фуга – (мусиїада) бир мавзуни бир неча ижрочи томонидан іар хил овоз билан кетма-кет такрорлаш (тарж.)

 10 «Le malheur des temps a cause son erreur, mais la force de son ame l’ en a fait sortir avec gloire.» (фр.) – «Унинг йєл їєйган хатолари єз замонаси билан боўлиї, улуўлиги, куч-ўайрати, бахт ва омадсизликлар борасидаги сабот-матонати іамда амалга оширган саховат, эзгу ишлари унинг ёлўиз єзигагина тегишлидир» (Улуў Фридриі іаїида).

 11 I convertiti stanno freschi appresso di me (ит.) – Die Konvertiten sind bei mir kaltgestellt – Бошїа динга мурожаат їилганлар билан алоїа їилишдан воз кечаман.

 12 Яъни: либерал ўоялар шу їадар кенг тарїалган эдики, уларнинг жарчилари жєн, энг оддий ибораларни їєллайдилар, содда халї іам бемалол тушунаверади.

 13 «Etiam nihil didicisti» – «Du hast auch nichts gelernt» – «Сен іам хеч нарса єрганмабсан.» Єша єїувчи Гётенинг дєсти Грюнер эди. Грюнер Гёте билан бєлган суібатларининг бирида кекса имтиіон олувчи домланинг шу сєзларини келтиради.

 14 Полякча «Marysia», «Marusche» каби їизларнинг эркалаб айтилган исмларидан олинган.

 15 Іиддензее – Рюген яїинида жойлашган орол.

 16 Тимон (Афиналик Тимон, Перикл ва Суїротнинг замондоши): Осмон билан Ерни єргатинг, демоїчи.

 17 Гёте бу ерда ака-ука герцоглар Іайнриі ва Фридриі фон Лигниц тєўрисидаги эски маїолни єзгартириб келтирган.

 18 Іанс фон Швайниіен (1552–1616), силезиялик їуролбардор.

 19 Систола (гр.) – юрак мускулларининг їисїариши. Диастола (гр.) – юрак мускулларининг бєшашиши.

 20 Bonus vir semper tiro (лот.) – Ein guter Mann bleibt immer Rekrut (Anfaеnger) – Яхши одам іамиша бошловчидир.

 21 «Nihil rerum mortalium tam instabile ac fluxum est quam potentia non sua vi nixa.» (лот.) – «Іаёт-мамот ишларида іеч нарса єз кучига таянмаган іокимият (давлат)чалик омонат ва єткинчи эмас.»

 22 Гёте форс шоири Іофиз ижодини назарда тутмоїда.

 23 «Vis superba formae» (лот.) – «Stolze Macht der Form» – «Шаклнинг маўрур кучи.»

 24 «Le sens commun est le Genie de l’ humanite.» (фр.) – «Соўлом аїл-тафаккур – инсоният даіосидир.»

 25 Ne incerta sint rerum dominia – damit die Eigentumsrechte nicht ungewiss sind – Мулк іуїуїи ноаниї бєлмаслиги (учун)

 26 Сивилла – їадимги римликлар ва юнонларда соіибкаромат, башоратчи коіин аёл.

 27 Убиквист – іамма жойда тарїалган организм (биол.)

 28 Ате – кулфат ва офатлар маъбудаси.

 29 Гёте бу єринда Э. Т. А. Іоффманнинг «дардчил асарлари»ни назарда тутмоїда.

 30 Locos communes (лот.) – чайналган, сийїаси чиїїан, умумий гаплар, фикр ва иборалар.



Іикматлар хазинаси

* * *

Табиат іар бир саіифаси чуїур мазмунга лиммо-лим ягона Китобдир.

* * *

Табиат єз іаракатида мудом тиним билмайди. Іар їандай фаолиятсизлик унинг душманидир.

* * *

Табиат тєхтовсиз янги шакллар яратади. Іозирги мавжуд бєлган нарсалар илгари іеч їачон бєлмаган; бєлиб єтган нарсалар іеч їачон їайтиб келмайди; іамма нарса янги ва шу билан бирга эски іамдир.

* * *

Башариятни єрганишнинг бош мавзуи – Инсон.

* * *

Инсон бєлиш – курашчи бєлмоїликдир.

* * *

Меінат устани яратади.

* * *

Ажойиб уста яратган іамма нарса іам гєзал бєлавермайди.

* * *

Їонун кучли – муітожлик ундан-да кучлироїдир.

* * *

Іаїиїатга бєлган меір-муіаббат іамиша эзгуликни топиш ва уни їадрлай билишда намоён бєлади.

* * *

Мукаммалликни исташ – инсон меъёридир.

* * *

Тартиб ваїтни тежашга єргатади.

* * *

Хурсандчилик билан ишга киришган ва їилган ишидан мамнун бєладиган одам бахтиёрдир.

* * *

Натижа – ишга берилган баіо.

* * *

Хулї – іар ким єз їиёфасини кєрсатадиган кєзгу.

* * *

Аввало єзинг єзингга єргата олгин, шундагина бошїалардан єргана оласан.

* * *

Энг катта їийинчиликлар биз уларни кутмаган жойда пайдо бєлади.

* * *

Янги іаїиїат учун эскича адашишдан зарарлирої нарса йєї.

* * *

Энг кулгили хоіиш – бу барчага ёїиш истаги.

* * *

Арбобнинг нодонлигидан кєра даішатлирої нарса йєї.

* * *

Кимки єз даврининг яхши фуїароси бєлса, у келгуси авлодларга іам замондош бєлишга іаїлидир.

* * *

Сєз даволашдан кєра, тезрої жароіатлайди.

* * *

Иккита нарсадан їутулиш жуда їийин кечади; агар єз ихтисосига єралиб їолинса, калтафаімликдан, борди-ю, ундан четга чиїиб кетилса, – асоссизликдан.

* * *

Чорак соат давомида жилоланиб турган камалакни іам сезмай їєя бошлайдилар.

* * *

Ишонтириш – іар їандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиіосидир.

* * *

Жанжаллашаётган икки кишининг їай бири аїллирої бєлса, єша айбдордир.

* * *

Іеч нарса йєїотмайдиган одам бєлиш – єта даішатли.

* * *

Іар бир кишининг феъли ва іулї-атвори єз олдига їєйган маїсадига эришиш йєлидаги интилишида намоён бєлади.

* * *

Хайрихоілик йєї жойда хотира іам ўойиб бєлади.

* * *

Одамларнинг іаїиїий характери кулганларидагина чинакамига намоён бєлади.

* * *

Енгил іукмронлик їилиб, їийин бошїаришга єрганмої лозим.

* * *

Одамларни биз улар єзлари іузуримизга келишса, єрганолмаймиз; уларнинг їандайлигини билиш учун уларнинг іузурларига боришимиз лозим.

* * *

Биз, кєпинча, тафаккуримиздаги хатоларимиздан кєра, іулїимиздаги камчиликларни тан олишга рози бєламиз.

* * *

Илм – мана инсоннинг іаїиїий устунлиги!..

* * *

Нимани тушунмасак, у бизга бегона.

* * *

Донишмандлик – фаїат іаїиїатдадир.

* * *

Ўоялардан узоїлашган іар їандай одам охир-оїибатда іиссиётлар їулига айланади.

* * *

Жуда кєп одамлар єзларини гєё билган нарсаларини тушунаётган їилиб кєрсатадилар.

* * *

Іаёт, гарчи у лаіза бєлса іам, бурчдир.

* * *

Бекор єтган умр, бу – барваїт єлим топиш демак.

* * *

Тажрибалар – бизнинг абадий іаёт муаллимимиздир.

* * *

Гарчи дунё іамиша олдинга їараб илгариласа-да, ёшларга барибир іаммасини бошидан бошлашга тєўри келаверади.

* * *

Іис-туйўулар алдамайди, уларга їараб чиїарилган іукмларгина саробдир.

* * *

Жасур фикрлар шашка єйинини эслатади; олдиндагилар іалок бєлишса-да, ўалабани таъминлайдилар.

* * *

Излаган одам адашиши мумкин.

* * *

Кимки кєп нарсага эришмоїчи бєлса, єз олдига катта талаблар їєйиши лозим.

* * *

Іеч ким синаб кєрмагунича кучининг їандайлигини билолмайди.

* * *

Аімоїни ибрат їилиб, фикрлини нодон їилиб кєрсатишдан осони йєї.

* * *

Бегона юрт ватан бєла олмайди.

* * *

Асосланмаган фаолият, у нимага йєналтирилмасин, іамиша муваффаїиятсизликка олиб келади.

* * *

Вайроналик пайтида іар їандай сабаблар рєкач їилинаверади, бунёд этишда эса – аниїлик талаб этилади.

* * *

Нафрат – норозиликнинг фаол іиссиёти, іасад эса мажіулдир. Шунинг учун іасаднинг тез нафратга айланишига ажабланманг.

* * *

Юмор – даіолик белгиларидан биридир, бирої у кєпайиб кетгудек бєлса, сифати йєїолиб, сохта бєлиб їолади.

* * *

Мукаммал санъат асари – инсон руіий оламининг инъикоси, у шу маънода табиат фарзанди іисобланади.

* * *

Ифоданинг єзига хослиги барча санъатлар ибтидоси ва интиіосидир.

* * *

Дид билвосита эмас, балки энг мукаммал намуналарга їараб ривож топади.

* * *

Санъат асарининг афзаллиги ва устунлиги унинг мустаїил ва єзига хослигидадир.

* * *

Іар бир санъат асарида, у хоі катта ё кичик бєлсин, барча воїеалар моіиятга бориб таїалади.

* * *

Рассомга їєйиладиган асосий талаб шуки – табиатни чуїур єрганиб, унга уйўун ва іамоіанг асарлар яратсин.

* * *

Буюк рассом на єзининг ва на бошїаларнинг асарлари іаїида фикр билдира олади.

* * *

Шаклни мазмун сингари обдон яхшилаб ишлаш керак; бирої бу жараён хийла їийинрої кечади.

* * *

Материални іар бир киши кєриб туради; унинг мазмуни ижодкоргагина маълум, шакл эса кєпчилик учун сирлигича їолади.

* * *

Актёрлар, томошабинлар, саіна ва томошахона іамжиіатлигидагина яхлит нарса яратилади.

* * *

Шон-шуірат излаш керак эмас, унинг кетидан їувиш іам бефойда.

* * *

Іар їандай лирик асар яхлит іолда тєлиї тушунарли, їисман іолда эса оз-моз тушунарсиз бєлиши мумкин.

* * *

Іар бир ёзувчи машіур бєлгунига їадар асарларида єз-єзини тасвирлайди, шу маїсадда іатто иродасига їарши бориши іам мумкин.

* * *

Ёзувчининг маїтовга сазовор бєлиш истаги унга табиат ато этган їандайдир юксакликка кєтарилишга интилишдан єзга нарса эмас.

* * *

Энг янги замонга мансуб энг ажойиб ёзувчиларнинг єзига хослиги уларнинг бизга їандайдир янги гап айтишларида эмас, балки нарсалар іаїида гєё илгари іеч їачон айтилмагандек гапира олишларидадир.

* * *

Іар бир киши тилдан фойдаланади, шунинг учун у іаїда іукм чиїариши мумкин, деб єйлайди.

* * *

Агар тутуриїсиз нарса дид билан тасвирланган бєлса, у іам завї уйўотади, іам нафрат.

* * *

Юзаки ишїибознинг хатоси-фантазия билан техникани бевосита боўлаш истаги.

* * *

Биз іеч їачон єз хоіиш-истакларимиздан истаган нарсамизга эришганмиз, деб тасаввур їилган пайтимизчалик узої бєла олмаймиз.

* * *

Нимаики єзига жалб этмас экан, у жонсиздир.

* * *

Прецедент, яъни їачонлардир содир бєлган, айтилган ёки іал этилган нарсани далил їилиб келтиришнинг аіамияти катта;бирої фаїат єтакетган расмиятчи одамнинггина бусиз иши битмайди.

* * *

Ўазаб учун далилнинг кераги йєї. У фаїат сабаб ахтаради.

* * *

Аїлли жавоб олмоїчи бєлсанг – аїлли савол бер.

* * *

Эітиёткор бєлиш осон, тавба-тазарру эса їийин.

* * *

Ўоя єрнини аїл ва тасаввур кучи эгаллаган фаразлар іам бор.

* * *

Аїлли кишилар – бебаіо їомус.

* * *

Фаол жоіилликдан дахшатлирої нарса йєї.

* * *

Умид билан суїилган таёї, бир кун берар мева-ю япрої.

* * *

Назария їуруїдир дєстим, аммо яшнар іаёт дарахти.

* * *

Кєнгил азоби учун ваїт энг зєр даво.

* * *

Шижоатни їил одат, єйчилик зарар

Кимки бєлса оїил, мард, шуники зафар.

* * *

Ким агар тиласа Іаїдан саховат

Єзи іам мурувват кєрсатсин албат

Ким май ичмої бєлса – узумни эзсин,

Ким мєъжиза кутса – эътиїод этсин.

* * *

Эй иїтидор, сен їачон

Аїлга эш бєлурсан?

* * *

Сен билганни сенга їадар іам

Билганларни билсайдинг їани.

* * *

Такрор бєлажакдир бу.

Кимки зєрлик, куч билан

Салтанатни олибдур, зєрлик билан тутадир.

* * *

Чинакам буюк киши камтар бєлар чинакам.

* * *

Буюк ишда тадрижийлик бор,

Дафъатанлик, онийлик – бекор.

* * *

Билки, майда нарсалар аро

Майдалашиб кетади одам.

Улуўликка ким бєлса іамдам

Катта ишлар їилур доимо,

Улуў бєлар шунда єзи іам.

* * *

Панд еса-да їанчалар, аммо –

Оїил бєлмас одамзот асло.

* * *

Минг бир турдан єтурсан,

Єзлигингга етурсан,

Инсонлик йєли йирої.

* * *

Ёмон эмас одам бєлиш іам

Агар одам бєлса чинакам.

* * *

Гєзал ёнида хунук баттар хунук кєринар,

Оїил ёнида аімої баттар яна аімоїрої.

* * *

Осон ов мутлої керак эмасдур,

Довонлар ошмої менга іавасдур.

* * *

Истак отини тинмай їистадим,

Истагимга етдим, яна истадим.

* * *

Ким эрк, іаёт-чун жанг їилолса іар кун

Эрку іаёт учун єша муносиб.

* * *

Кимга интилмої ёрдир,

Іаї єзи мададкордир.

* * *

Чинакам иїтидор йєї бєлган жойда

Пешона теридан їанчалик фойда.

* * *

Ким сабрли бєлса – єша іаїдир.

* * *

Инсон дунёни їанчалик билса, єзлигини іам шунчалик англайди.

* * *

Инсон англаб бєлмайдиган нарсаларни іам тушуниши мумкинлигига инонмоўи лозим; акс іолда, у булар іаїида фикр юритмай їєйган бєлур эди.

* * *

Турли-туман тарбиявий іикоятлар ва іикматли сєзларни тєплаш тенгсиз давлатдир.

* * *

Іар куни аїалли битта їєшиї эшитиш, яхши расм кєриш ва иложи бєлса, истаган бир іикматли сєзни єїиб олиш даркор.

* * *

Мен, айниїса, зиддиятли іодисаларга синчковлигимни уйўотувчи ва єша зиддиятларни іал этиб берувчи іар турли ихчам іикматли сєзларни їадрлайман.

* * *

Киши узлатда яшай олмайди, унга жамоат керак.

* * *

Фаїат одамлар орасидагина киши єз-єзини англашга їодир.

* * *

Кишининг таніо їолиши, айниїса, у якка єзи ишласа беіад ёмон; агар у бирон-бир нарсага эришмоїчи бєлса, унга іамдардлик ва маънавий ёрдам керак.

* * *

Айнан бошїаларнинг хайрихоілигидан баіра топган іолдагина іаёт нашъали бєлади.

* * *

Іамиша їаірамон бєлиш мумкин эмасдир, лекин іамиша инсон бєлиб їолиш мумкин.

* * *

Киши фаїат туўма хусусиятлари билангина эмас, балки іаётдан єзи олган сифатлари билан іам ажралиб туради.

* * *

Єзи іаїида іукм чиїазишни єрганмаган одам бошїалар іаїида іукм чиїаролмайди.

* * *

Яїин кишиларимизга єзларига муносиб муомала їилиб, биз уларни баттар бузамиз. Агар биз уларга єзларидан кєра яхширої одамлар дея ёндашсак, уларни биз янада яхширої бєлишга мажбур этамиз.

* * *

Барча камчиликларидан їатъи назар, одамлар іар нарсадан іам кєпрої меірга сазовордирлар.

* * *

Гєзаллик – іар ерда орзу їилинган меімондир.

* * *

Бенаф яшашдан беваїт єлим афзал.

* * *

Кимки курашса гар эрк ва іаёт деб,

Єшанга лойиїдир эрк іам, іаёт іам.

* * *

Айниїса ваїтни бой бериш билимдон одамга їимматга тушади.

* * *

Агар яхши тасарруф їилинса, іамиша етарлича ваїт топиш мумкин.

* * *

Іадеб єйлайверган одам іамиша іам тєўри їарорга келавермайди.

* * *

На бєйсунишга, на єзининг нимага їодирлигини кєрсатиш учун буйруї беришга эітиёжи йєї кишигина чинакам бахтиёр ва улуўвордир.

* * *

Зєр їувончга фаїат катта меінат билан эришиш мумкин.

* * *

Іатто їабр ёїасида іам умид яшайди.

* * *

Инсон єз бурчини бажарар экан, єзи мажбуран їилаётган ишига муіаббат билан їарайди.

* * *

Ишнинг їадрига етган одам унинг учун жон куйдириши керак, акс іолда у єзини бошїа іеч нарсада кєрсатолмайди.

* * *

Истакнинг єзи етарли эмас, іаракат іам їилиш керак.

* * *

Їєлидан келадиган ишга эмас, єзи тушунмайдиган ишга їєл урган киши бахтсиздир.

* * *

Іеч їандай ишга дабдаба билан киришмаслик керак; тан-танаворлик иш тугаганда ярашади.

* * *

Ярим иш їилинди, бунга шубіа йєї,

У ёўига берсин сабру таіаммул.

* * *

Меінат їилган ва сабрли бєлган кишига ошнодир чин бахтиёрлик.

* * *

Идеални инкор этган одам пасткашликни осонлик билан гєзаллик, деб їабул їилиши мумкин.

* * *

Ўоядан їєрїїан одам бора-бора єз тушунчасини іам йєїотади.

* * *

Ўояни фойдали, деб эътироф этиб, лекин ундан фойдалана билмаслик іам мумкин.

* * *

Юксак маїсадлар юзага чиїмай їолган таїдирда іам, биз учун амалга ошган паст ниятлардан кєра їимматлироїдир.

* * *

Маїсадга яїинлашган сайин машаїїатлар ортиб боради. Лекин іар бир киши юлдузларга єхшаб сокинлик билан, шошмасдан, бирої белгиланган маїсад сари узлуксиз интилган іолда єз йєлларини босиб єтиши керак.

* * *

Одамлар воситани маїсад деб билиб, єзларини іам, бошїаларни іам янглиштирадилар, оїибатда уларнинг бутун уринишларидан іеч нарса чиїмайди, чиїїанда іам єзлари интилган нарсанинг акс натижаси чиїади, холос.

* * *

Шундай одамлар борки, іеч їандай аїлли фикрлар билан машўул эмаслар ва шунинг учун іам іеч їачон адашмайдилар.

* * *

Іали ёш эканмиз, хато іам фойдадан холи эмас, фаїат уни то їаригунча судраб юрмасак бєлгани.

* * *

Нарсаларга їизиїишинг йєїолса, хотирангдан іам айриласан.

* * *

Бизга таълим бераётганлар іаїли равишда бизнинг єїитувчиларимиз, деб аталадилар, аммо бизни єїитаётганларнинг іаммаси іам бу номга лойиї эмас.

* * *

Агар сиз одамларни аслида їандай бєлсалар, шундайлигича, барча нуїсонлари билан їабул їилсангиз, уларни іеч їачон яхшилай олмайсиз. Агарки, сиз одамлар билан идеал кишилардек муносабатда бєлсангиз, уларни єзингиз кєрмоїни истаган юксакликка кєтаришингиз мумкин.

* * *

Чинакам шогирд бор нарсалар негизида мавіум нарсалар ривожини єрганади ва шу йєл билан устозига яїинлашиб боради.

* * *

Їобилият барваїтрої билинади, аммо у уїувга айланиши зарур.

* * *

Амалий маїсадни кєзлаган кучли аїлгина дунёдаги энг маїбул аїлдир.

* * *

Хурсанд одамга бутун олам їувної кєринади.

* * *

Аїл билан тузатиш мумкин бєлмаган телбалик йєї ва тентаклик билан айнитиш мумкин бєлмаган аїл іам йєї.

* * *

Барча єўрилар ичида энг ёмони аімої; у бир пайтнинг єзида іам ваїтимизни, іам кайфиятимизни єўирлайди.

* * *

Оїил одам йєл їєйган бемаънигарчилик, іарїалай унча-мунча бєлмайди.

* * *

Аімоїлар іам, оїиллар іам безиёндирлар; фаїат чала аімоїлар билан чала оїиллар ёмон.

* * *

Єзини аїлли кєрсатишга уринган аімоїдан іам кєра хатарлирої кимса йєї.

* * *

Єртамиёна одамлар учун даіолар іам мангу яшамайди-ку, дейишнинг єзи катта тасалли.

* * *

Одамлар єзлари нимага ноїобил бєлсалар, єшани ёмонлашга одатланганлар.

* * *

Їаердаки тентаклик андоза бєлса, телбалик аїл, деб їабул їилинади.

* * *

Кимки єзга тилларни билмас экан, єз тили іаїида іам іеч нима билмайди.

* * *

Ишонч билан гапир, ана шунда сєз іам, тингловчиларни маілиё этиш іам єз-єзидан кела їолади.

* * *

Янглиш йєлдаги одам єзида куч ва іаїиїат етишмаганлиги сабабли унинг єрнини їизиїїонликка беради.

* * *

Мухолифинг билан баіслаша туриб, єз ожизлигингни англай бошладингми, баісни тєхтат, – акс іолда, їанча кєп гапирганинг сайин баттар бемаъни аіволга тушаверасан.

* * *

Энг яхши санъат асарларини ваїти-ваїти билан такрор синчиклаб кєриб турмої зарур; уларда кєз илўамас теранлик яширинган бєлади.

* * *

Дид єртамиёна эмас, энг мукаммал материал негизида ривожланади.

* * *

Єртамиёна китобларни керагидан ортиї єїиб, беіуда ваїт сарфлайдилар. Аслида іайратланган нарсангнигина єїишинг лозим.

* * *

Іаётга инон, ахир у іар їандай китобдан іам яхширої таълим беради-ку.

* * *

Табиат инсонни зулмат билан єраган ва уни мангу ёруўликка интилишга мажбур этади.

* * *

Меінатсиз чинакам буюклик бєлиши мумкин эмас.

* * *

Пишиб етилган ва замон таїозо этган фикрлар бир-биридан мустасно тарзда бирйєла юзларча мияларда туўилиши іам мумкин.

* * *

Бирор-бир фан олўа силжиши ва унинг ривожи янада мукаммал бєлиши учун, фаразлар іам худди тажриба ва кузатишлардан олинган натижалар сингари зарурдир.

* * *

Фаразлар гєё бино олдига тикланган, уй битгач, олиб ташланадиган іавозалардир; улар їурувчи учун зарур, бирої уларни бино, деб єйламаслиги керак.

* * *

Єзгалар топган нафосатни сен єзинг учун топсанг, уни билиб їадрига етсанг – ахир, бу іам яратишдан кам эмас-ку.

* * *

Фаїат тажрибагина бизни іаёт неъматларини їадрлашга єргатади.

* * *

Іаїиїатдан кєра хатони топиш осон. Хато кєриниб туради, уни дарров пайїайсан, іаїиїат эса пиніон яширинган бєлади ва уни іар ким іам топавермайди.

* * *

Буюк одамдан биз аввало іаїиїатга муіаббатни талаб їиламиз.

* * *

Кимки маїбул іаїиїатларга їарши бош кєтарса, уларни алангалатади; учїунлар эса іар ёнга тарїаб, нур таратади.

* * *

Янги іаїиїат іаммадан кєра кєпрої эски хатолардан заімат чекади.

* * *

Іаїиїатни бетєхтов такрорлаб туриш керак, чунки атрофимизда іамиша хатолар такрорланиб туради.

* * *

Кєплар іаїиїат билан фаїат шу боисдан олишадиларки, мабодо улар іаїиїатни тан олсалар, єша заіотиёї изсиз йєїолиб кетадилар.

* * *

Бошїалар тан олган іаїиїатни тан олиш билан єз їиёфасини йєїотишдан чєчийдиганлар іаммадан баттаррої янглишадилар.

* * *

Уйїудан уйўонилганидек, хато іам іаїиїатга шу їадар тааллуїлидир. Хатодан уйўонилгач, одам іаїиїатга янгича иштиёї билан їарайди.

* * *

Кимки фикрни иш билан, ишни фикр билан текшириб туриш їоидасига амал їилса, у янглишмайди, янглишган таїдирда іам тезда тєўри йєлга тушиб олади.

* * *

Инсон учун билим орттиришнинг єзи кифоя эмас, олинган билимни тараїїиёт йєлида сарфлашни іам билмої лозим.

* * *

Билимнинг єзи кифоя эмас, уни їєллай билиш керак. Истакнинг єзи етмайди, уни рєёбга чиїармої лозим.

* * *

Жазолай олмайдиган судья пировард натижада жиноятчининг шеригига айланади.

* * *

Давлатингдан айрилсанг – кєп нарса йєїотасан, номусингдан айрилсанг – кєп нарса йєїотасан, мардлигингдан айрилсанг – іамма нарсангни йєїотасан.

* * *

Ким єзини катта олмаса, у єзи єйлагандан кєра дурустрої одамдир.

* * *

Єз номукаммаллигингни англашинг камолотга етаклайди.

* * *

Єз нафсини тия билган іалол одам олўир, учарларнинг бутун найрангларини кєпинча яїїол кєриб туради.

* * *

Аїл ва виждонни єз іуїуїларидан маірум этиб бєлмайди. Ёлўонлаш мумкиндир-у, аммо уларни алдаш їийин.

* * *

Кимки дунёда єз дєстлари борлигини билмас экан, дунё іам уни билиши шарт эмас.

* * *

Чинакам фаол дєстлик єзаро бир-бирини суяшдир. Дєстим менинг ниятларимни їєллайди, мен эса уни їувватлайман, шу тарзда, гарчанд фикрларимиз турлича бєлса-да, биз биргалашиб олўа борамиз.

* * *

Дєстликка садоїат ва уни авайлашнинг энг яхши йєли биз нима иш билан машўуллигимизни бир-биримизга айтиб туришимиздир. Одамлар єз фаолиятлари туфайли бир-бирлари билан янада аіилрої бєлиб кетадилар.

* * *

Дєстлар іаётда бирга одим ташлашса, дєстим менинг ниятларимни їєлласа, мен эса уникини маъїулласам, фаол, мазмундор ва чинакам дєстлик шудир.

* * *

Покиза ёшликка хос илк муіаббат іамиша олижанобликка интилади. Табиат гєё бир жинс иккинчисидан яхшилик ва гєзалликни туйўу орїали їабул їилиб олишини истаётгандек.

* * *

Іаяжон тєлїини, іасрат, табассум,

Ширин хаёллару, жон олар маъсум,

Нозик иболару сенгадир исён –

Муіаббат соіиби бахтиёр инсон.

* * *

Ошиїлар висолига іамиша ваїт етмайди.

* * *

Эркак киши танлаган їайлиїїа їараб туриб, у одамнинг кимлиги, єз їадр-їимматини биладими-йєїми, осонгина билса бєлади.

* * *

Ота дунёдан кєз юмганда, болаларига ота єрнини боса оладиган аёл чинакам онадир.

* * *

Характер іар кимнинг єз олдига їєйган маїсадларига эришиш учун ўайрат билан интилишдан иборат.

* * *

Характер катта ёхуд кичик ишда єз їобилиятинг етишини іис їилган нарсангнигина изчиллик билан амалга оширишингдан иборатдир.

* * *

Инсоннинг іаёти – мана унинг характери.

* * *

Аждодлар іурматини чин їалбдан бажо келтирувчи киши бахтлидир.

* * *

Талант сукунат їєйнида етилади, характер іаёт бєронларида тобланади.

* * *

Жиддий, теран, іаїиїий ирода, энг аввало, маїсадга эришишга бєлган ишонч тасаввури билан уйўунликда ифодаланади.

* * *

Инсоннинг имкони борича вазиятни кєпрої баіолаб, иложи борича вазиятга єзини камрої баіолатиши, сєзсиз, унинг энг буюк хизмати бєлиб їолаверади.

* * *

Іар їандай ташїи одоб єзининг ички пойдеворига эга.

* * *

Єзингни єз їобилиятингдан устун їєйишинг іам, єзингни камситишинг іам ярамайди.

* * *

Биз єзимизда боодоблик туйўусини ривожлантирмогимиз керак, акс іолда, кишилар іурматини їозониб бєлгач, уни тезда бой бериб їєйишимиз іам мумкин. Бу сабої кишига ниіоятда їимматга тушади ва афсуски, єз авлодини іам бу оўир їарздан їутултира олмайди.

* * *

Кєрнамаклик – ожизлик аломатидир. Буюк зотлар іеч ваїт кєрнамак бєлмайдилар.

* * *

Биздан нимадир яхшилик кєрган одамимизни учратсак, даріол унинг миннатдорчилик билдиришини эслаб їоламиз. Ваіоланки, єзимиз миннатдорчилик билдиришимиз керак бєлган кишиларни кєрганимизда эса бу нарса хаёлимизга іам келмайди.

* * *

Яхши маслаіатни їабул їилмої – шахсий имкониятларни янада оширмої, деган сєз.

* * *

Іар їандай киши іам єзи тушунадиган нарсага їулої солади.

* * *

Инсоният агар бу їадар сархуш бєлмаганда эди, аїл бовар їилмас ютуїларни їєлга киритишга їурби етган бєларди.

* * *

Мен туни билан бош оўриўини келтириб чиїарувчи майхєрликка берилиб, кундузи иіраб ётадиган кишиларга єхшашни сира-сира истамасдим.

* * *

Їєрїої хавф єтганидан кейингина дєї-пєписа їилади.

* * *

Камчилиги, айниїса, руіий камчилиги бор кишилар доимо єзлари іаїида юїори фикрда бєладилар. Гєё сахий табиат кимни бошида аїлдан їисган бєлса, єша камчиликни тєлдириш учун манманликни їєшимча чора сифатида юборгандек.

* * *

Киши янглишган пайтда іар їандай одам буни сезади; аммо алдаётганда эса іамма іам сезавермайди.

* * *

Юрганимда тафаккурим тиниїлашиб, фикрни ифода этишнинг янада яхширої усулларини топаман.

* * *

Агар одам єз танаси ёки руіий іолатини тадїиї этишга киришса, албатта, єзини касал деб топади.

* * *

Ёшликдаги камчиликларни їаригунча саїлаб їолиш керак эмас, чунки їариликнинг єз їусурлари бєлади.

* * *

Кексая олиш санъатидан кєра, уни енга олиш санъати буюкрої.

* * *

Їариганда ёшликдагига нисбатан кєпрої ишлаш керак.

* * *

Єлимдан їєрїиш іам, їєрїмаслик іам мумкин, у – муїаррар нарса.

* * *

Наіот муіаббат билан аїл єртасида бирон-бир умумийлик бєлса!

* * *

Барча нарсага їизиїишини йєїотган одам хотирасидан іам айрилади.

* * *

Биз келажакка умид билан боїамиз, чунки ундаги іаракатланиб турадиган тасодифларни сокин истакларимиз билан єз фойдамизга буриб юборишни жуда хоілаймиз.

* * *

Бизга катта давраларда бєлиш осон эмас, бирої кєп кишиларни бир-бирлари билан таништирган тасодиф бизга іам єз дєстларимизни олиб келса ажабмас, деган туйўудан дилимиз таскин топади.

* * *

Одамнинг єртамиёна, камтарона яшагиси келади, то їарздор ё диндорга айланмагунича шундай яшайди іам.

* * *

Эътироф этиш – моіият, буни їандай бєлса, шундайлигича їабул їилиш эса таълимдир.

* * *

Агар бошїаларни кєпрої нотєўри тушунаётганини англаганида, одамлар орасида іеч ким кєп гапирмаган бєлар эди.

* * *

Бировларнинг гапларини їайта такрор айтаётганимизда єзгартириб юборамиз, чунки уларни єзимиз тушунмаган бєламиз.

* * *

Кимки агар бошїалар олдида ёлўиз єзи тингловчиларга хушомад їилмасдан узої гапираверадиган бєлса, йиўилганларни безор їилади.

* * *

Іар бир айтилган сєз тескари маъно уйўотади.

* * *

Зиддият ва хушомад бор жойда суібат їовушмайди.

* * *

Бир-бирига єзаро самимий іурмат-эітиром ила муносабатда бєладиган аіли мажлис энг ёїимли жамоат іисобланади.

* * *

Маъно касб этадиган ахлоїий їарама-їаршилик беозор бєлса-да, кулги уйўотади.

* * *

Іассос одам кєпинча куладиган нарса бєлмаса іам кулаверади. Шу тариїа єзининг ботиний роіатбахш туйўуларини намоён їилади.

* * *

Аїлли одам деярли барча нарсаларни кулгили, деб іисоблайди, фаросатли киши эса йєї.

* * *

Ёши бир жойга бориб їолган одамнинг ёш хотинлар кетидан чопиб юриши уят. «Ахир бу – ёшаришнинг бирдан-бир, ягона воситаси-ку», дермиш у бунга жавобан, «буни ким іам хоіламайди, дейсиз».

* * *

Нуїсон, камчиликларимизни юзимизга айтишса, тан оламиз, жазоланишга іам тайёрмиз, іатто уларни деб, анча-мунча азобга іам чидаймиз; аммо улардан їутулишга келганда, сабр-їаноат їила олмаймиз.

* * *

Муайян їусурлар айрим шахс учун хос бєлиши мумкиндир, балки. Бирої агар эски дєстларимиз маълум фазилатларини йєїотиб їєйишса, унда биз, албатта, ранжиган бєлар эдик.

* * *

Агар кимнингдир єз иш услубига зид равишда бирор хатти-іаракат їилаётганини кєрсак: «у энди тамом бєлди», деймиз.

* * *

Камчилик, иллатларимиздан їай бирларини саїлаб їолдирганимиз маъїул? Менимча, бировга їаттиї гапиргандан кєра, унга хушомад їилганимиз маъїулрої.

* * *

Ишїибозлик – їусур ёки фазилатнинг юїори даражадаги кєринишидир.

* * *

Бизнинг майл-іавасларимизни Їаїнус їушга єхшатиш мумкин. Бири ёниб битса, шу заіоти кул ичидан яна янгиси чиїиб келаверади.

* * *

Їаттиї ишїибозликлар бедаво хасталикларни эслатади. Уларни тузатаман, деганинг сайин хавф-хатар баттар кучайиб бораверади.

* * *

Иштиёї имон-эътиїод билан юксалиб, мєътадиллашиб боради. Акс іолда, єзимиз суйган нарсаларга ишониб, индамай тургандан кєра, эітимол, єрта кєчани танлаган маъїулрої бєлармиди.

* * *

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 3 Оценок: 1

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации