Электронная библиотека » Хамидулла Абдуллаев » » онлайн чтение - страница 3

Текст книги "Қўқон хонлари"


  • Текст добавлен: 20 ноября 2017, 17:20


Автор книги: Хамидулла Абдуллаев


Жанр: Биографии и Мемуары, Публицистика


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 11 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Бу ҳолатни ғанимат ҳисоблаган хон ўзбек ва сартидлардан аввал йигирма минг, кейинроқ ўттиз мингдан иборат лашкар тўплаб жадаллик билан урушга тайёргарлик кўради, қисқа муддат ичида тайёргарликни якунлаб Хўжандга юриш қилади, деярли қаршиликка учрамай Хўжанд вилоятини қўлга киритиади. Вилоятга ўз ноибларини тайинлаб, маҳаллий раҳбарларга совға-саломлар бериб, иззат-икром билан уларга ҳам ҳар хил лавозимларни тақсимлаб беради.

Яна бир йил ўтиб, пухта тайёргарлик кўриб Ўратепа вилоятига юриш қилади, қисқагина жангдан сўнг Ўратепа ҳам Қўқон хонлиги тасарруфига ўтади. Бир қанча муддат ўтиб Қўқонга қайтади. Ҳарбий муваффақиятлардан руҳланган Абдураҳимхон бўлажак катта жангларга тайёргарлик кўра бошлайди, бир қанча муддат ичида лашкар сонини ва жанговар ҳолатини ошириб, Самарқанд томонга юриш бошлайди.

Бир неча кунлик шиддатли жангу жадаллардан сўнг Самарқанд шаҳри ҳам Қўқон хонлигига тобеликни тан олади. Ғолибликни қўлга киритган хон шаҳарнинг уламо ва умароларини тўплаб уларга инъому совғалар бериб бир қанча фурсат ўша ерда қолиб кетади. Ғалабани мустаҳкамлаш ниятида Шаҳрисабз ҳокими Олимбек Ваннавмийга элчи юбориб, унниг қизини ўзига талаб қилади. Олимбек хон илтимосига розилик билдириб элчиларни иззат ва икром билан кузатади. Бир неча кунлик тўй-томошалардан сўнг Абдураҳимбий Олимбекнинг қизига уйланиб ўз юрти Қўқонга қайтиб келади.

Бир томондан Хива хони, иккинчи томондан Қўқон хонлиги тарафидан кучайиб бораётган хавф-хатардан таҳликага тушиб қолган Бухоро амири қисқа муддат ичида жон-жаҳди билан Самарқандга юриш қилиб уни қўлга киритади.

Бу хабардан воқиф бўлган Абдураҳимбий ўз лашкарлари билан Хўжандга боради, Бухоро амири бу томонларга юриш қилишга ботина олмайди. Самарқандни қўлга киритиш билан кифояланиб орқага қайтади.

Абдураҳимхон Хўжандда анчагина фурсат қолиб кетади, чунки Бухоро амирининг Хўжанд вилоятини қайтариб олиш учун юриш қилиш эҳтимоли бор эди.

Хўжандда бир мунча вақт қолиб кетган Қўқон хонининг тўсатдан вафот этиши ҳаммани ажаблантириб қўяди, аслида хон номаълум одамлар томонидан заҳарлаб ўлдирилган эди. Бу воқеа 1146 хижрий, 1733 милодий йилда содир бўлган. Қўқоннинг иккинчи хони Абдураҳимбий * 12 йил хонлик қилиб, дунёдан кўз юмди, таажжубли жойи шундаки, унинг ўлими сирлилигича қолаверда, яна бир ўхшашлик отасидек 12 йил тахт вориси бўлиш насиб қилди.


Муддати салтанати ўн икки йил бўлибдур,

Тарихи вафоти Муҳаммад Раҳимхон.

Чун Раҳимхон ба мулки Фарғона

Соҳиби тахт, тожи афсар шўд.

Баъдаз шоҳи дах ду сол,

Мулки фоний бирав муқаррар шўд.

Рафт аз олам у бадаст таҳи,

Золи Фартут, арус дигар шўд.

Гўр таърихи у хирад ҳам чун,

Дили жонаш қарин мутаҳҳар шўд.

(Абдураҳимбий даврида Хўжанд, Ўратепа, Самарқанд, Шаҳрисабз, Марғилон, Андижон музофотлари бўйсундирилиб Қўқон хонлиги таркибига қўшиб олинди)

ТАРИХИ ШОҲРУҲИЙДАН

У тахтга ўтирибоқ, отаси ният қилиб бошлаб берган, яъни шаҳарни бунёд этиш ташвишларини давом эттиришни энг олий мақсад деб билди ва уни обод ва кўркам пойтахтга айлантириш учун астойдил бел боғлади. Ҳукмдор яна бир масалани улуғ мақсадларидан бири деб билди ва бу мақсадни амалга ошириш учун жиддий киришди. Биринчидан отасидан қолган мулкни янада кенгайтириш бўлса, иккинчидан Фарғонада улкан давлатни юзага келтирмоқ эди. Абдураҳимбийнинг мана шу мақсади минглар шажарасининг келгусидаги ҳукмдорлари учун энг асосий шиор ва дастуриламал бўлиб қолди.

«Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил» деган гапни кўп такрорлар эди. Чиндан ҳам Абдураҳимбий кўпгина воқеа ва муаммоларни кўрмай ва эшитмай англай олиш қобилиятига эга эди. Кўп ҳолатларда индамай қўя қолиб сукут сақлар ёки «шундайми» дея кифояланар эди. Бирор гапни маъқуллаш ёки эътироз билдиришга асло шошилмас, ҳар қандай қувончу қайғуларни хотиржамлик билан қабул қилар эди.

Ўзи хусусидаги гапларни четлаб ўтирди, бу хусусияти билан сохта мақтовлардан ҳоли қоларди. Унинг яна бир безаги сохталик ва хушомадни ёқтирмас, хушомаднинг тагида манфаатдорлик ва худбинлик яширинганини кўп таъкидлар, мақтов ҳумдорни издан чиқаришини биларди.

Давр тўфонлари барча нарсаларни ўз комига тортиб йўқотади ёки ҳалок қилади, лекин эзгулик ҳар доим барҳаёт. Эзгу ишларни қила олсак бизлар ҳам барҳаёт қоламиз. Мансабдор ва мулкдор кишилар ҳар ҳолда фаровон ҳаётга эришганлар, бизларнинг вазифамиз оддий ёки ҳимоясиз кишилар фаровонлиги учун қайғурмоқлик бўлиши керак, дер эди у.

Абдаруҳимхон жуда кўп амалга оширган ишлар қатори мунтазам ва жисмонан чиниққан ҳарбий қўшинлар тузишга киришди ва бу мақсадига қисқа муддат ичида эриша олди.

«Тарихи Шоҳруҳий»дан лавҳа

«Қўқон хони Абдураҳимбий 1733 санада рақобатчилар томонидан уюштирилган суиқасд натижасида ёруғ дунёдан кўз юмди». Баъзи манбаларда укаси Абдукаримбий томонидан ўлдирилган дейилади. У 32 йил умр кўрди.

Энди Қўқон хонлиги Бухоро Амирининг қўлдан кетган ўлжаси эмас, аксинча унга хавф соладиган кучли душманга айланган эди.

АБДУЛКАРИМХОН (УЧИНЧИ ХОН)

Абдураҳимхон вафотидан кейин Шоҳруҳхоннинг иккинчи ўғли Абдулкаримхон Қўқон тахтига ўтиради. Абдулкаримхон кўпроқ ободончилик ва қурилишлар билан шуғулланади. Унинг даврида кўпгина бинолар, работу мадрасалар қурилади.

Шу давргача хонларнинг қароргоҳи «Кўк тўнлик азизлар» мавзесида жойлашган эди. Хонлик даврининг олтинчи йили яъни 1739 йилда эски ўрда ўрнига янги «Ўрдаи рафъи» қурдиради ва атрофини баланд қалъа билан ўратади.

Қалъанинг атрофига бир нечта дарвозалар ўрнатилиб улар қуйидаги номлар билан аталади:

1. Дарвозаи «Қатағон».

2. Дарвозаи «Марғинон» (Марғилон шаҳри шундай деб аталган).

3. Дарвозаи «Тошканд».

4. Дарвозаи «Ҳайдарбек».

Дарвозалар ўша даврда шу номлар билан маълум ва машҳур эди.

«Тарихи Абдулкаримхон»да шундай дейилади:

«Бу тоза зотли шоҳ, бу мулкни обод қилди, эски Ўрда биносини таъмир қилишга у сабабчи бўлди, чиройли кўринишга эга Арки олий бунёд қилди, шаҳар атрофига эса қалъа қурди». Абдулкаримхон ўн саккиз йил хонлик қилди, бу давр Қўқон тарихидаги осойишталик ва тинчлик йиллари эди, дейилади. Аслида шу йилларда Қўқонга қалмоқлар бостириб келади (Ўинҳ-манжур босқини). Анчагина жангу жадаллардан сўнг сулҳ тузилиб, қалмоқлар Абдураҳимбийнинг ўғли Бобобекни гаров сифатида олиб кетадилар. Жунғор қалмоқларининг босқинчилиги ҳақида кейинги сонларда батафсилроқ гаплашамиз.

1164 йил хижрий 1750 милодий йилда хон вафот қилди.

«Тарихи Туркистон» китобида у ҳақда шундай ёзув келтирилган:

Абдулкаримхон ибн Шоҳруҳхон, Худо берган бир (улуғ) Мир эди.

Ўн саккиз йил ҳукумат сўргандан сўнг, Ғайбдан «Иржи» (қайт) нидосини эшитди.

Вафотининг тарихини билмоқчи бўлсанг, Хирад (ақл) «сар бо қазо» деб айтди.

Қўқоннинг учинчи хони Абдулкаримбийни босиб ўтган қисқача йўли шулардан иборат.

Абдукаримбий ҳукмдорлигининг кейинги йилларида, Ўрта Осиёда, айниқса, Фарғонада сезиларли даражада яна жангу жадаллар бошланди. 1740 йилга келиб Бухоро хонлигидаги иқтисодий ва сиёсий тангликлардан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Балҳни босиб олгач, Бухоро томон қўшин тортди. Худди шу пайтда Самарқанд ва Шаҳрисабз музофотларида Абдукаримбийнинг оғаси томонидан тайин этилган ноиблар бош кўтариб, алоҳидалик иштиёқида ажралиб чиқишга интилдилар.

1745 йиллар атрофида Чин (Ўинҳ) – Манжур давлатининг ҳукмдорлари Шарқий Туркистоннниг шимолий ҳудудларига бир неча бор ҳарбий юришлар уюштирди. Шундай юришлар натижасида қалмоқларнинг Жунғор хонлиги қаттиқ зарбага учраб, тор-мор бўлди. Натижада қалмоқ кўчманчиларининг бир қисми Шимолий Ғарбга йўналиб, қозоқларнинг Кичик ва Ўрта Жуз хонликларини босиб олди, иккинчи қисми Ғарб томон юриб, Фарғона томонга юриш қилди. 1746 йилда Марказий ва Жанубий Тян-Шон ҳудудларида истиқомат қилувчи қирғиз уруғлари ерини босиб олди.

Қуллик асоратига тушиш хавфидан сақланиб қолиш умидида қирғиз уруғлари ёппасига Фарғонанинг чўл ва тоғ этакларига кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар. Ўз навбатида бу воқеалар янги зиддиятлар келтириб чиқарган бўлсада, қалмоқларга қарши кураш учун бирлашиш зарурати қирғизлар билан иттифоқ тузишга олиб келди.

Фурсатни тўғри англаган Абдукаримбий қалмоқ ойротларига қарши биргаликда курашиш шартномаси тузиб, қирғизларнинг водийдаги чўл ҳудудларида жойлашишларига рухсат берди.

Туйқусдан ҳужум уюштирган Жунғор қалмоқлари ўзларини мустақил ҳисоблаб келган Наманган ва Чуст бекларини бир зарбадаёқ тор-мор этдилар ва Хўқанд сари йўл олдилар. Бундай нохуш воқеадан хабар топган Абдукаримбий уларга қарши Қипчоқ Бачча қўмондонлиги остидаги қўшинни юборди. Лекин қўшин енгилиб қўмондон ўлдирилади, жангчилар пароканда бўлиб ҳар томонга қочиб кетадилар. Қалмоқлар юришда давом этиб, Хўқанд остоналарига яқинлашиб қоладилар.

Жуда хавфли вазият вужудга келган эди, буни тўғри тушунган миллат ва элатлар Қўқон хонлиги атрофида жипслаша бошладилар. Теварак-атрофдан ёрдамга қўшинлар кела бошлади. Айниқса, қирғиз ўғлонлари ва Ўратепа доруғаси Фозилбийнниг лашкарлари ёрдамга шошилди. Абдукаримбий бошчилигидаги Хўқанд остонасида бўлган жангда қалмоқлар қақшатқич зарбага учраб чекинадилар, йўналишларини шимолга буриб, Тошқандни (Тошкент) босиб олдилар. Бундай улкан муваффақият ва вазиятдан тўғри фойдаланган Абдукаримбий Наманган ва Чуст устига қўшин тортиб, ўзбошимча бек ва бекзодаларни жазолайди. Бу ерларни хонлик ерларига бутунлай қўшиб олади. Абдукаримбийнинг тўғри саъй-ҳаракатидан мамлакат яна ўзининг яхлит ҳолига қайтди.

У жами бўлиб 47 йил умр кўрди.


АБДУРАҲМОНХОН (ТЎРТИНЧИ ХОН)

1740-йиллар атрофида бутун, Ўрта Осиёда, айниқса, Фарғонада жангу жадаллар кучайиб борарди. Бухоро хонлигидаги иқтисодий ва сиёсий тангликлардан фойдаланган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Балҳни босиб олгач, Бухоро сари қўшин тортишни давом эттирди. Бундай парокандаликдан фойдаланмоқчи бўлган Самарқанд ва Шаҳрисабз музофотларида Қўқон хонлигига қарши кучлар бош кўтарди. Хонликнинг шимолий-шарқий томонидан жунғор қалмоқлари Тян-Шон ҳудудларида истиқомат қилувчи қирғиз уруғларининг ерларини босиб олди. Қирғиз уруғлари ўз юртини ташлаб Фарғонанинг тоғ этакларига кўчиб ўтдилар. Абдулкаримнинг вафотидан кейин унинг ўғли Абдураҳмонбий хонлик тахтига ўтирди.

Қалмоқ жунғорлари бу даврга келиб Фарғонага бостириб келди. Юқорида зикр қилганимиздек, сулҳ тариқасида олиб кетилган Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли Бобобекхонни қалмоқлар хон қилиб кўтаришни талаб қилдилар.

Аъёни вилоят узоқ кенгашиб Эрдонабийни хон қилиб кўтардилар. Абдураҳмонбийни Ёрмозорга элтиб Марғилонга ҳоким этиб тайинладилар. Бу воқеа 1751 (милодий) йилда содир бўлган эди. Қўқоннинг тўртинчи хони Абдураҳмонхон ҳаммаси бўлиб 9 ой хонлик тахтида ўтирди холос. Соддадил йигитча Абдураҳмонбий бу даврда пайдо бўлган ҳаёт-мамот жангларини бошқариш лаёқати йўқлиги аниқ эди. Давр бениҳоя қалтис эканлигини тушуниб етган миллат ва элатлар бирлаша бошладилар, жунғор қалмоқларига қарши бирлашган қўшинлар сафи кундан кун кўпайиб катта кучга айланиб борар эди.

1749 йилда Абдукаримбий дунёдан кўз юмди. Бесаранжомлик ва ташвишли кунлар бошланди. Хоннинг вафоти сабабли вазият кескинлашиб тахт ворислари ўртасидаги кураш авж олди. Хонларнинг ўлими ҳам янги хон тайинланиши ҳам, юрт бошига кўргилик бўлиб ёпирилади. Маълум муддат тахт даъвогарларининг кураши азоб берса, яна бир муддат янги ҳукмрон ўз ифодасини топгунича тўполон ва хунрезлик бўлиши тайин. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

1745-50 йиллар атрофида бутун Ўрта Осиёда, айниқса, Фарғонада жангу жадаллар кучайиб борарди.

Қобилияти жуда чекланган Абдураҳмонбий салтанатни бошқаришда лаёқатсиз эканлиги кўриниб қолди. Давр бениҳоя қалтис эканлиги аёнлашиб борарди, бир ёқдан Жунғор қалмоқларининг тажовузи тугамаган бўлса, иккинчи томонда Чин-Манжур давлати водий ерларига кўз олайтира бошлаган. Соддадил йигитча Абдураҳмонбий бундай ҳаёт-мамот масалалари ҳал бўлаётган даврда, ҳукмронлик қила олмаслиги аниқ эди.

Даврнинг қалтис эканлигини тушунган миллат ва элатлар бирлашиб уларнинг сафи кундан-кун кўпайиб катта кучга айланиб борар эди.


ЭРДОНА (БЕШИНЧИ ХОН)

Ўтмишнинг ноқис асоратларини даволаш билангина бахтли келажакка эришиш мумкин.

1750 (милодий) йил Муҳаммад Раҳимхоннинг тўнғич ўғлини хон қилиб кўтардилар. Ўта сезгир, нозик табиат, лекин тошбағир бўлган Эрдона болалик чоғини Ўрдада ўтказди. Зеҳни унчалик ўткир бўлмаган ўйинқароқ шаҳзода махсус мураббий қўлида тарбия олиб савод чиқарди. Ёш болалигидан «уруш-уруш» ўйинига қизиққан Эрдона, кейинчалик отаси Абдураҳимбий билан ёнма-ён урушларда қатнашиб жанг усулларини анчагина ўрганган эди. Эрдонабек хушбичим ва хушруй йигит бўлгани сабабли, Ўрда амалдорларининг қизлари унга суқланиб қарашарди. Аммо у хезсифатроқ бўлиб, нозанин гўзалларга парвойи фалак бўлиб, табиатан уларни хуш кўрмас эди. Уйланишни хаёлига ҳам келтирмаган Эрдонабек дўстлари билан майхўрлик қилар, зиёфатларга қатнашишга ўч эди. Ҳатто бўзахона ва такяхоналарга бориб ичкиликбозлик ҳам қилар эди. Ўғлининг бундай ножўя ва саёқ юришларидан хабар топган Абдураҳимбий зудлик билан уни уйлантириш тараддудига тушди. Ўн етти ёшида Ўрда амалдорларидан бўлмиш, парвоначининг қизи Гулсумга никоҳлаб, эл-юртга бир ҳафта ош бериб, тўб томошалар ўтказди.

Эрдонабек фақат битта орзу билан яшар эди, у ҳам бўлса отасидан сўнг ҳокимиятни ўз қўлига олиш. Абдураҳимбий вафотидан кейин ҳокимият унга эмас Унинг амакисига тегди. Орадан ўн олти йил ўтиб у ниҳоят орзусига эришди. Унинг ҳокимият тепасига келган даврида тахт талашишлар ниҳоятда зўрайган, кўпгина музафот ва шаҳарларда ўзбошимчалик авжга чиқиб, марказий ҳокимият билан ҳисоблашмай қўйишлар авж олган, Ўратепа ва Исфара хонликка бўйсунмай қўйган эди.

Эрдонабий ўзининг ўтмишдошлари каби қаттиқ қирғирбарот жанглар эвазига музофотлар ўзбошимчалигига чек қўйиб, ҳокимиятни тиклашга эришди. Юртда узундан-узоқ давом этган алғов-далғов, серташвиш дамлар, жангу жадаллар, тожу тахт талашишлар ҳамма ёқни вайронагарчиликка олиб келган эди. Эрдонабек тахтга ўтиргандан сўнг барча ҳокиму бекларни алмаштириб ўзига яқин кишиларни атрофига тўплай бошлади. Лекин Қайнар томондан бостириб кела бошлаган қалмоқларнинг хуружини пасайтириш мақсадида ноилож Муҳаммад Раҳимхоннинг тўнғич ўғли Бобобекни хон қилиб кўтардилар. Бу воқеа 1752 йилда содир бўлиб Эрдонабек хонлик даврининг биринчи палласи эди.


БОБОБЕК (ОЛТИНЧИ ХОН)

Шер бошқараётган қўйлар тўдаси, қўй бошқараётган шерлар тўдасини енга олади.

Наполеон Бонапарт

1752 йилда аъёни вилоят ноилож Муҳаммад Раҳимхоннинг катта ўғли Бобобекни хон қилиб кўтардилар.

Бобобек табиатан беғубор ва соддадил бўлиб, жуда ишонувчан, қобилияти чекланган бўлиб, давлатни бошқаришга лаёқатсиз эди. Оқил вазир ва надимларнинг жон куйдиришлари бефойда бўлиб, устма-уст хатоликларга йўл қўяр, атрофда кўз олайтириб турган душманлар учун ўзи билмаган ҳолатда қулайликлар яратиб, хонликни инқироз томон олиб борарди.

Хоннинг бундай ожизлиги тахт учун жонини беришга тайёр турган Бобобекни обрўсизлантира бошлади. Сарой аъёнларини ўз томонига огдириб, совға-саломлар билан сийлар, мавқеи баланд кишиларга ваъдалар бериб ўзи томонга оғдириб оларди.Озгина фурсат ичида Бобобек хонлик учун лаёқатсиз эканлиги аён бўлиб қолди.

Бир машварвт баҳонаси билан Бобобек Бешариқ мавзеига жўнайди, уни муҳофаз ақилиб бораётган лашкарларнинг аксарият кўпчилиги Эрдонабекка қарашли йигитлар эди.

Бешариқ мавзеига кираверишда кутиб турган кичкина жосуслар гуруҳи уларга ҳужум қилишлари билан Эрдонабек йигитлари атайлаб тум-тарақай қочиб кетадилар.

Атиги уч-тўрт йгити билан ёлғизланиб қолган Бобобекни кўз очиб юмгунча қилич билан чопиб ташлайдилар. Шундай қилиб, атиги бир йилгина хон бўлиш насиб қилган Бобобек 1753 йилда Эрдонабекнинг одамлари томонидан ўлдирилди.

Бу Эрдонабекнинг айнимуддаоси эди. Иш у кутганидан ҳам мувффақиятли ижро этилиб, янги тахт ворисига йўл очилган эди.

Янги урушлар бўлиши аёнлашиб, Қўқон осмонида қора булутлар қуюқлаша бошлаган, тахтга қаттиққўл, ҳарбий ишлардан хабардор одам лойиқ эканлиги шундоққина кўриниб турар эди.

Даврнинг қалтис эканлиги тушунган миллат ва элатлар бирлашиб уларнинг сафи кундан-кун кўпайиб катта кучга айланиб борар эди.

* * *

Бордию жаннатлардан бири ер юзига тушириладиган бўлса унга Фарғона водийси энг муносиб жой бўларди. Бу ернинг мевазор боғлари, таърифга сиғмайдиган яйловлари, тоғлардан оқиб келадиган жилғалар, кўзни қамаштирадиган ҳайвонот олами, ранг-баранг сайроқи қушлари бетакрордир. Бу гўзал водийнинг кишилари ҳам ўз масканларига монанд гўзал, одми ва камтарин кишилар, айниқса, бағрикенглик, меҳмондўстлик энг хуш кўрган сифатларидан биридир.

Ривоят қилишларича, юртларидан қувилган Можор қалмоқлари водийнинг бўсағасига ўрнашадилар, ишонувчан водий одамлари уларга раҳми келиб бошпана берадилар, дастурхон ёзиб меҳмон қиладилар. Қалмоқлар бу соддадилликдан фойдаланиб яширинча бирлашиб водий одамларини қириб ташламоқчи бўладилар. Ўртада катта жанглар бўлиб ўтади, қалмоқлар водийнинг ичкарисига кира олмай чекинадилар. Қиш бошланишини кутган қалмоқлар молларини сўйиб нимталайдилар, иссиқ гўшт тошга тегиши билан музлаб унга ёпишиб, бу пайдо бўлган зинапоядан тоққа кўтарилиб, қайишлар ёрдамида пастга туша бошлайдилар. Кутилмаганда ҳужум қилиб кўпчиликни қириб ташлайдилар. Омон қолган аёлу кексалар, болалар ва қизлар худога ёлвориб омон қолишни сўрабдилар. Уларнинг илтижолари ижобат бўлиб барча мазлумлар лайлакка, душманлар илонга айланишибди ва лайлаклар илонлардан ўч олибди.

Иккинчи ривоят. Ўз ерларидан айрилган қалмоқларнинг катта бир гуруҳи Фарғона водийсига кириб келади. Сўлим ерларни кўриб бу ерларни забт қилиш учун уруш бошлайдилар. Хўқанд салтанати халқи келгиндиларга қарши курашга отланади.

Қалмоқларнинг сон-саноғи йўққа ўхшар, от устида улар жуда моҳир жанг қилардилар. Бунинг устига отлари ҳам беҳисоб кўп экан. Қаттиқ ва шиддатли жанг узоқ давом этади, ҳал қилувчи фурсат келгач бирданига от кишнаши янграй бошлайди, устма-уст давом этган бу кишнашдан жанг майдонидаги барча отлар устларидаги суворийларни йиқитиб, тўқай ичига чопиб кетадилар. От устида жанг қилишга ўрганиб қолган қалмоқлар, пиёда жанг қилишга мутлақо яроқсиз эканлар. Уларни ҳимоячилар бутунлай қириб ташлашади.

Бу ривоятлар шуни кўрсатадики, соддадил, кўнгли оқ водийликлар ҳар доим келажакка ишониб, умид билан яшаганлар, ҳар доим бардош билан кўргиликларни енгиб келганлар.


ЯНА ЭРДОНАБЕК

Тарих ўтмишнинг гувоҳи, ҳақиқат нури, тирик хотира, ҳаёт мураббийси, келажак жарчиси.

Цицерон.

XVI асрнинг бошларида кўчманчи ўзбеклар хони Шайбонийхон вафот этди. Унинг ўлимидан бир қанча фурсат ўтиб шоҳ авлодлари ўртасида Бухоро тахти учун курашлар қизиб кетди, узоқ муддатли курашлардан сўнг ғалабага эришган Абдуллахон II хонлик тахтига отаси бўлмиш Искандархонни ўтказиб, ўзи узоқ вақтлардан буён тинчимаётган курашларга барҳам беришга киришди. Бир неча йиллик қирғин-барот жанглардан сўнг, у Бутун Мовароуннаҳрни бирлаштириб, марказлашган Бухоро хонлигини тузишга эришди.

Эрон шоҳи Тахмасп, Ёрқанд хони Султон Саидхон, Бадахшон ҳокими темурий Сулаймоншоҳлар бирлашиб Мовароуннаҳрни парчалаб забт этишни кўзлаган эдилар. Ана шундай ўзаро жангу жадаллар маконига айланган Мовароуннаҳр давлатининг бир тарафида Чин-Манжур давлати зўрайиб борар, кучига-куч қўшилиб, ўз сарҳадларини кенгайтиришда давом этарди.

1757-1958 йилларда Қалмоқ-Жунғор хонлигининг ҳудудларини Чин-Манжур давлати батамом босиб олди. Унинг кетидан Қошғар, Ёрқанд, Хўжанд шаҳарлари ҳам забт этилди.

Ўз ерларидан ажралган қалмоқ-жунғорларнинг катта бир гуруҳи Фарғона водийсига ҳужум қилди. Бу урушдан ҳам Чин давлати манфаатдор бўлиб, водийнинг кучсизланишини кутар ва фурсат келиши билан ҳужум қилиб бу ҳудудларни босиб олишни режалаштирар эди.

1762 йилда Чин ҳукмдори Ўян Лун ўз элчиларини Фарғонага юбориб Туркистон шаҳридан тортиб, то Самарқандгача бўлган ҳудудларга юриш қилиб у ерларни босиб олмоқчи эканлигидан огоҳ қилиб, қўрқитмоқчи бўлади. Эрдонабийдан ҳарбий юриш учун одам, от арава ва озиқ-овқат беришни талаб қилади.

Бу ният шунчаки пўписа эмаслигини билган Эрдонабей қаттол душман билан уруш бўлишини англаб, шошилинч чоралар кўришга кириша бошлади.

Нафақат Фарғона водийси балки бутун Мовароуннаҳр устига қора булутлар ёпирилиб кела бошлаган эди. Олдинда улкан ҳаёт-мамот жанги бўлиши аниқ эди. Бундай яқинлашиб келаётган офатни даф қилиш учун Эрдонабек ўзида етарли куч борлигини англаб, энг тўғри йўлни танлай билди. Жамики теварак-атрофга вакилларини жўнатиб келаётган хавф ва хатардан огоҳ қилди. Унга қарши бир тан бўлиб бирлашиш лозимлигини уқтирди. Атроф ҳокимлари саросимага тушмай шароитни тўғри баҳолай олдилар ва ўз қўшинлари билан Қўқон хонлиги томон шошилдилар. Ўш, Ўзган, Марғилон, Хўжанд, Ўратепа, Исфара каби шаҳарларнинг қўшинлари жанговор ҳолатда бирлаша бошладилар. Буларга қўшимча мадад сифатида қирғиз уруғлари ҳам келиб қўшилади. Хўжанд ҳокими Фозилбийнинг таклифига биноан Қандаҳор ҳукмдори Аҳмадшоҳ ҳузурига ёрдам сўраб элчилар жўнатилди. Шароитни тўғри баҳолаган Аҳмадшоҳ эллик минглик қўшинини иттифоқчилар ихтиёрига жўнатди. Бу сараланган қўшин, жуда кўп жангларда тобланган катта тажрибага эга бўлган жангчилардан юборган эди. Афғонистондан етиб келган мадад кучларининг кириб келиши Эрдонабекни жуда қувонтириб юборди, энди унинг ихтиёрида бир ярим лак (юз эллик минг) жангчи бор. Бу муваффақият душманнинг йўлини тўса оладиган кучнинг пайдо бўлиши эди.

Эндиги навбат бостириб келаётган ёвнинг умумий ҳисоби, қандай қурол-аслаҳа билан қуролланганлиги, қайси йўл билан бостириб келиши ва жанг қилиш усулларини аниқлашдан иборат ҳамда хонликнинг амалдаги ҳарбий имкониятини ҳисобга олган ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўриш.

Эрдонабек айрим лашкарбошиларнинг фикр-мулоҳазаларини аниқлаб олиш учун яна бир йиғилиш чақирди. Йиғилишга йирик шаҳар ва қабила бийлари, музофот доруғалари, танилган ҳарбий саркардалар таклиф қилинди. Кенгашда ёвга қарши жангда иттифоқ қўшинининг жорий имкони ва душманни қаерда ва қай тарзда қарши олиш мақсадга мувофиқ, деган муаммолар мунозарага ташланди.

Душман томонига ҳар хил жосуслар юборилди, жангчиларнинг руҳий ҳолатини кўтариш масалалари ҳал қилинди.

Эрдонабий заррин устбошларини ечиб, одми кийиниб олди-да, аслзодаларга ҳам шундай буйруқ берди. Душман Ватан остонасида турган чоғда ҳеч ким ўз роҳат-фароғатини ўйламаслиги, бутун вужуди ва хоҳиши ғалабага қаратилиши, ҳеч бир одам кайфу сафо қилмаслиги, ҳар доим ҳушёр туриши ҳақида таъқидлади. Мамлакат ягона мудофаа кучига айланиши ҳақида барча чораларни қўллади. Оддий жангчидан тортиб зобитлар, жамики кишилар бир мақсад йўлида бирлашиб енгилмас тўлқинга айланишди. Ёвнинг кириб келиш йўллари шундай тахмин қилинди.

Андижон, Ўш атрофидаги карвон йўллари орқали Эргаштом-Сариқтой, Кўксув дарёсини кечиб, ниҳоят Кўкорт довони орқали.

– Жанг бизнинг юртимизда бўлади, бу биринчи афзаллагимиз, – деб уқтирди Эрдонабек. – Йўл азобидан ҳориб-толиб келган ёвни дам олишга имкон бермай саваласак, иккинчи афзаллигимиз бўлади. Бир неча манбалардан олинган маълумотларга биноан чинлар қўшинининг сони юз эллик мингдан иборат, демак кучлар сон жиҳатдан тенг, бу ёғи қандай уруш қилишга боғлиқ.

Ўин Манжур ҳарбий қўмондонлигининг саркардаси Юн Гуйю ўзининг катта қўшини билан водий йўналишида ғалабага мутлақ ишонган ҳолда одимлар эди. У мудофаачиларнинг бирор-бир жиддий қаршилик кўрсатишларига ишонмас, чунки унинг ихтиёридагидек қўшин ҳеч бир хонлик ихтиёрида йўқ эканлигини билар эди. Бундай катта ҳарбий куч билан фақат Чингизхонгина бу юртга бостириб кирган холос.

Тарихи жуда узоқларга бориб тақалган кўҳна Ўзган ҳамиша Фарғонанинг ажралмас бир қисми бўлиб келган. Кейинги пайтларда Хўқанд хонларининг эътиборидан четда қолган бу ўлка ўзини мустақил ҳисоблаб босқинчиларга қарши алоҳида курашга отланди. Ўн минг кишилик қўшини бор бу кичкина ўлка балодай ёпирилиб келаётган душманнинг ҳужумига биринчи бўлиб учради. Ҳар қанча мардонавор курашга отланган ўзганликлар бу шафқатсиз жангда мағлуб бўлдилар. Шаҳар ҳукмдори Абдумажидхон асир олиниб бир неча кундан кейин душманлар томонидан қатл қилинди.

Чин қўшини икки қисмга бўлиниб биринчи гуруҳга Жио-Хой қўмондонлик қилар эди. Тоғ ёнбағрида мудофаачиларнинг жойлашиб олганлигини сезиб қолган босқинчилар фурсатдан фойдаланиб қолишни фаҳмлаб, илкис ҳужумга ўтдилар. Аввалига замбараклардан тинимсиз ўққа тутиб, сўнгра ёпирилиб ҳужумга ўтдилар. Тоғ ёнбағрига сон-саноқсиз жангчилар тармашиб чиқа бошладилар. Бирданига момақалдироққа ўхшаган товуш келиб юқоридан тоғ бўлакларининг кўчиб қулаши ҳамма ёқни даҳшатга сола бошлади. Юқоридан ўқ ва саноқсиз тош парчалар дўлдек юмалаб ёғилар, бақир-чақир, дод-вой остида босқинчилар ҳалок бўлишар, омон қолишнинг асло иложи йўқ эди. Қандайдир тасодиф билан омон қолганларни ён томондан ҳужумга етиб келган мудофаачилар қира бошлашди. Бу мутлақо кутилмаган ҳарбий ҳийла эди, кичкинагина гуруҳ тоғ бағридан атайлаб ўзини фош қилиб яширин ғор орқали қочиб кетишган, душман ҳеч кимса йўқ жойга тинимсиз замбараклардан ўқ узиб, сўнгра ерга тоғ бағирлаб ҳужумга ўтган. Тоғ тепасига жойлашиб яхшигина тайёргарлик кўрган мудофаачилар фурсат етилиши билан тоғ жинсларини қулата бошлашган, ҳамма иш кўнгилдагидек бажарилгандан сўнг, тоғнинг ён томонига жойлаштирилган қўшин пистирмадан чиқиб қочиб кетаётган душман қисмига ҳужум қилган. Бу катта урушнинг биринчи зарбаси бўлиб, душман учун ҳам руҳий ҳам жисмоний талофат эди.

Биринчи мағлубиятдан қаттиқ ғазабланган қўмондон Юн Гуйю қасос олиш учун асосий кучларни олдинга ташлади.

«Қоранғўлот» деб аталган қўшадир ўртаси кенг текисликдан иборат, йўлнинг ўнг томонида ғўласимон адирча бўлиб, кунчиқар томондан пастлаб бориб жарликка туташади.

Ана шу адирнинг ўртасидан ўтаётган тоғ бўсағаси томондан мудофаачилар қўшини пайдо бўлиб кутилмаганда ҳужумга ўтишди. Сон жиҳатдан унчалик катта бўлмаган бу қўшинни душманлар аста-секин мағлуб қила бошлашди, бир неча соатга чўзилган шиддатли жанг душман фойдасига ҳал бўлиб, мудофаачилар чекина бошладилар. Фурсатдан фойдаланиб қолишни кўзлаган қўмондон дара бўсағасига етай деб қолганда, катта хатога йўл қўйганини сезиб қолди. Тоғ шароитида жанг қилиш усулини яхши эгаллаган қирғиз ва афғон жангчилари адирнинг икки томонидан ёпирилиб кела бошладилар. Руҳий ва жисмоний толиққан душман устига янги куч билан бошланган мудофаачилар ҳужуми душманни бутунлай довдиратиб қўйди, чекинишга йўл йўқ бўлган қопқоннинг ичида чор томондан ўраб олинган душман ҳаёт-мамот жанг қилишдан бошқа чораси қолмаган эди. Жанг қош қорайгунча давом этиб душманнинг тўла мағлубияти билан якунлана бошлади. Қамални ёриб ўтишга бўлган уриниш уч кун давом этди. Талофат устига талофат кўрган душманнинг қолган қисми асирга тушиб енгилганини тан олди.

Мовароуннаҳр замини Темирхон давридан буён бундай катта жангни кўрмаган эди. Қўқон хонлигининг бу ғалабаси, юртни қуллик асоратида асраб қолган билан биргаликда бир неча ўн йилларга юрт осойишталигини ва тинчликни таъминлай олди. Узоқ йиллик жангу жадаллардан сўнг халқнинг кўкрагига шабода теккан эди. Боболари барпо қилган юртни асраб қолишда ўз зиммасидаги буюк вазифани уддалай олган Эрдонабек 1762 йилда вафот этди. Юртнинг ишончини ортиғи билан уддалай олган Қўқон хони ана шундай оғир йўлни босиб ўта олди. Кишилар қайғу ва ҳасрат билан уни охирги йўлга кузатдилар.

Ҳурматли китобхон, Эрдонабекнинг хонлик даврини ёритиш учун унга тегишли жуда кўп ёзув ва китобларни ўрганиб, ўқиб чиқишимга тўғри келди. Мен бу ёзувлардан фойдаландим ва айрим лавҳаларни шундайлигича зикр қилдим. Эрдонабекни юртимизнинг асл фарзандлари қаторига қўшсак бўлаверади, эҳтимол бу жуда зарур муаммодир.

Биринчидан у хотинбоз бўлмаган боболарининг анъаналарига содиқ бўлиб, хонлик ҳарамини барпо қилишга қарши бўлган. Иккинчидан жуда довюрак, иродаси мустаҳкам бўлиб, ҳарбий ишларни чуқур ўзлаштирган. Қисқача ёритилган унинг фаолияти ҳақидаги менинг ёзувларим етарли эмас, бу мавзуни мутахассислар чуқурроқ ўрганиб мукаммал асарлар яратишади деган умиддаман. Юртимизнинг оғир кунларида катта жасорат кўрсатган бу шахсни янги қирраларини ёритиш жуда зарур. Қўқон хонларининг ичида унинг тақдирига жуда кўп синовлар ёзилган ва у шу синовлардан ўта олган.

Бу заминга не-не жаҳонгирлар кўз тиккан, қанча-қанча заҳматлар етказган. Доро, Искандар, Ибн Қутайба, Чингизхондек босқинчилардан азоб чеккан бу заминда ўз юртини, шаънини ҳимоя қилган мард ўғлонлар Спитамен, Таробий, Мангуберди, Темурмалик каби фидоийлар чиққан. Эрдонабек ҳам ана шундай ўғлонлардан эди.


Яна Эрдонабек Бобобек ўлдирилгандан сўнг 1753 йилдан 1762 хонлик қилган. Жами 10 йил хукмронлик қилган.

47 ёшида вофот этган.


ТАРИХИ ШОҲРУҲИЙДАН

Шундай қилиб 1753 йилдан бошлаб Абдураҳимбийнинг ягона ўғли Эрдона иккинчи маротаба тахтга ўтирди. Бу даврга келиб Чин-манжур давлати қалмоқжунғор хонлигининг ҳудудларини катта қирғин барот жанглар эвазига бутунлай босиб олди. Бир йил ўтмасдан Қошғар, Ёрқанд, Хўтанд шаҳарлари Чин-манжур ҳукуматининг тасарруфига бутунлай ўтди. (Чинларнинг) ниҳоятда зўрайган ҳарбий куч-қудратидан чўчиган Эрдонабий ноқулай вазиятдан вақтинча қутилиш мақсадида чин ҳомийлигини қабул қилишга мажбур бўлган. Очкўзлик режасини амалга ошириш учун қатъий киришган Чин ҳукдори Сян Лун Фарғонага элчиларини юбориб, Туркистон шаҳридан тортиб то Самарқандгача ҳарбий юриш қилмоқчи эканлигини билдиради. Фарғона вилоятига бениҳоя қаттол душман кўз олайтирган эди. Бу жиддий ҳавф-ҳатарни тўғри баҳолай олган Эрдонабий барча ҳоким ва бекларни атрофига тўплаб, катта ҳарбий куч туза бошлади.

Қисқа муддат ичида Ўш, Марғилон, Хўжанд, Ўратепа музофотларидан янги кучлар тўплана бошлади. Буларга ихтиёрийравишда қирғиз уруғлари ҳам келиб қўшилди. Чин давлатининг қудрати жуда катта эди. Ҳар хил манбалардан олинган маълумотларга қараганда уларнинг лашкар сони 140 мингдан ошиқ эди.

Хўжанд ноиби Фозилбийнинг таклифига биноан Афғонистон (Кандаҳор) ҳукмдори Аҳмалшоҳдан ҳарбий ёрдам сураш режалаштирилди. Хавф-хатарни тўғри баҳолаган Аҳмадшох илтимосни ижобий баҳолаб беш тумандан (эллик минг)дан иборат жангчи юборилди. Бу жуда катта куч эди. Энди мудофаачилар ихтиёрида ҳам 140 мингдан ортиқроқ жангчи бор эди.

Энди икки оғиз сўз азиз ўқувчилар сизлар учун қимматли бўлган Чин давлати ҳақида.

Чин (Син) давлатининг қисқача тарихи шундан иборат. Шарқ деб номланган бепоён ўлкада, Амур дарёси қуйи оқимларининг атрофларида ҳаёт кечириб келган туркий қавмларга мансуб ҳалқлар ўзларини Манжур деб атаганлар.

Вақтлар ўтиб улуғ қувват ва шавкат эгасига айланган бу қавмлар Хитой ҳудудлари томон юриш уюштирди. Орадан маълум вақт ўтиб Хитой ерларини забт қилиб, бу ўлкада кўп вақтлардан бери ҳокимиятни бошқариб келган «Мин» сулоласига бутунлай барҳам бериб Хитойдек катта ўлкани босиб олдилар. Улар ўз ҳокимиятини «Чин давлати» деб атадилар.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации