Электронная библиотека » Холикназар Ниёззода » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 23:00


Автор книги: Холикназар Ниёззода


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 2 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ТОЙЧОҚ ВА МЕН БИЛАН
ОТАМ ВА ҲАЁТ

 
Кичкина эдим у вақтлар ҳали…
Тоғда яшардик қуришиб ўтов.
Отажоним!…
Бир куни, пешин маҳали
Бир той етаклаб келдилар, осов!…
 
 
Тикка сакраб тортинарди той!
Қочмоқчи бўлиб, пишқириб, кишнаб!
Яқин йўлатмай отамни, ҳатто
Тепар эди, гоҳ оларди тишлаб!
 
 
Бироқ отам ҳам ҳайиқмай тағин
Ёндошардилар тойчоққа томон.
Туёқларидан чиқариб чақин,
Той йўлатмаcди ёнига ҳамон.
 
 
Тойчоқ, ниҳоят, икки оёғин
Жуфтлаб ташланди кейинги марта
Ва туёғила отам бармоғин
Шамширдай кесиб туширди шарта!
 
 
Ми-м!– дедилар отам, қиларкан алам,
Ҳали шундай юввош бўлгинки жонивор!
– Деб бойлаб қўйдилар қозиққа маҳкам.
Ем билан сувга этиб уни зор.
 
 
Тойчоқ қийналди оч қолиб, сувсаб.
Қўлда боқдилар сўнг отам уни.
Ем йейишни у турганда қўмсаб,
Ем берардилар унга ҳар куни
 
 
Той юввош бўлди, ҳойнаҳой мени
Устига миндириб, дедилар отам:
«Сен ҳам осовсан, лекин бир куни
Шу каби юввош бўларкан, бўтам».
 
 
Келажагимни кўролмай ночор
Ҳаётдан барвақт кетдилар отам.
Етимликда кўриб тойчоқдек озор
Йиқилиб-сурилиб улғайдим мен ҳам
 
 
«Шу эканда…” деб ўйлайман ҳозир
Отам гапларини олиб ёдимга.
Тойчоқлигимни этсам гар хотир,
Ҳаёт ўхшаб кетар гўё отамга!..
 
1965

ЕР УЙҚУСИ

 
Ёмғир роса ёғди шу кеча
Замин ила пичирлаб!
Лаби лабига тегмай
қўшиқ айтиб аллалаб.
 
 
Шакаргуфторлик ила
Майин майин шивирлаб.
Ернинг боши, сочига
Дур, гавқардай томчилаб!
 
 
Сўнг ёмғир тиниб қолди,
Саҳар вақти-эрталаб.
Ана қаранг фақир Ер
қаттиқ ухлаб ётипти.
 
 
Ҳалигача уйғонмай,
Устидан кулишса ҳам
Барча қушлар чуғурлаб,
Гул, ғунчалар қиқирлаб!…
 
1967

«ЮЛДУЗ»ЧА

 
«Юлдуз»ча, «юлдуз»ча, ёруғ «юлдуз»ча,
Ҳали ўсиб катта «юлдуз» бўларсан.
Тунларни мунаввар айлаб қундузча,
Орзу осмонида ойдай тўларсан.
 
 
«Юлдуз»ча, «юлдуз»ча, гўзал «юлдуз»ча,
Она-Юрт бағрида соғ омон улғай.
Яхши хулқ, тартибу интизом ила
Доимо ҳурмату шарафга чулған.
 
 
«Юлдуз»ча, «юлдуз»ча, қувноқ «юлдуз»ча,
Ватанга муносиб фарзанд бўлиб ўс.
Ўқишу меҳнатда бўлиб намуна,
Ватан ривожига ўз ҳиссангни қўш!
 
2008

МУСТАҚИЛЛИК ТЕНГДОШЛАРИ

 
Ватанимизнинг Озодлик
              Кунида таваллуд топган,
Осмондаги ҳилол янглиғ
              Жақон узра чирой очган,
Эркинликнинг ҳавосидан
              қониб-қониб нафас олган,
Мустақиллик баҳорининг
              Муаттар бўйларин сочган,
Ўзбекистоннинг ёшлари, –
Мустақиллик тенгдошлари!
Қутлуғ бўлсин байрамингиз!
              бахту шодлик айёмингиз!
 
 
Мустақиллик таълимини
              олиб ўсиб улғайдингиз.
Меҳнат қилиб Ватан обод
              бўлсин-дея тўлғондингиз.
Содиқ Ватандошлар билан
              бир ёқадан бош чиқариб,
озод юртни обод қилиб,
              шон-шуҳратга чулғандингиз!
Ўзбекистоннинг ёшлари
Мустақиллик тенгдошлари!
Қутлуғ бўлсин байрамингиз!
              бахту шодлик айёмингиз!
 
 
Билим олиш, курашларда
    чиниқишиб ўсмоқдасиз.
Изланиш-ижодиётда
сайқалланди онгларингиз.
Ватан тараққиётига
    ҳиссангизни қўшмоқдасиз.
Олдингизда порлоқ эрур
    яна келар тонгларингиз.
Ўзбекистоннинг ёшлари,
Мустақиллик тенгдошлари,
қутлуғ бўлсин байрамингиз!
    бахту шодлик айёмингиз!
 
2009

БАХТ

 
Фашистлар жангида қолганда етим,
Қучоғингга олиб улғайтдинг, Ватан.
Не азоблар билан вояга етдим!…
Чин фарзанд бўлиш-чун ичгандим қасам.
 
 
Қаллобга қўшилиб қаллоб бўлмадим.
Ўғрига қўшилиб бўлмадим ўғри.
Очликда қаноат қилиб, ўлмадим,
Инсонликни оқлаб, яшадим тўғри.
 
 
Юрдим эзгуликка умрим бағишлаб,
Сенга оро бердим бўлганча меъмор.
Энди ўзинг айт ҲАКАМ кўзи-ла қараб,
Мен соғлом инсонми ё эса бемор?
 
 
Одам ўз ўзига беролмас баҳо.
“Кишининг аълоси ичида”, – дерлар.
Уқяпсанми, қалбда этмоқда НИДО,
Ичим “аълоси”дан тўкилган шеърлар.
 
 
Хиёнат, жиноят қилиб кун кўрган
Фирибгар, нокасга сафдош бўлмадим.
Қаллоблар афтига тикка тупурган
Одатим шаҳтидан наҳот ўлмадим?!
 
 
Қуёшу Ой Ер ҳуснига ярашар,
Инсон ҳам ТЕНГИЛА етгай АҲДИга.
Ахир айт, не етсин ҲАЙАТИ БАШАР,
СОҒЛАР ичра яшаб, ишлаш БАХТИГА?!
 
 
ИШҚ игнаси ила сардоблар қазиб,
Чанқоқликни босиб шеърий сўз билан,
Ота-юрт ШАЪНИГА Ойдай ярашиб,
Яшамоқ БАХТ эрур ЁРУҒ ЮЗ билан!
 
2010

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации