Текст книги "Шаҳарларни режалаштиришда транспорт. Услубий қўлланма"
Автор книги: Ибадулла Байджанов
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 1 страниц)
Шаҳарларни режалаштиришда транспорт
Услубий қўлланма
Ибадулла Самандарович Байджанов
© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016
© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016
Редактор Икрам Матякубович Хажиев
Редактор Баходир Рахманов
Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров
Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров
ISBN 978-5-4483-2615-8
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Шаҳарларни режалаштиришда транспорт
Тақризчилар: Архитектура номзоди. Седмаматов М.
Меъмор. Атамуратов. А. Техника фанлари номзоди. Хаджиев. И
Байджанов И. С. Архитектура номзоди
Шаҳарларни режалаштиришда транспорт
услубий қўлланма
Кўча йўл ва транспорт майдонларини лойихалашни асосий принциплари яратилади, режалаштиришни унификациялашган чизмалар асосида транспорт ва пиёдалар харакатини ташкиллашти-риш қараб чиқилади. Турли типдаги йўловчи транспортини такомиллаштириш йўллари ва улардан қўлланиш кўрсатилади. Ташқи транспорт тўғрисидаги (автомобил, темир йўл, сув, хаво) уларни қурилмаларини жойлаштириш, ахоли жойларини режалаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга боғлиқ асосий тушунчалар берилади.
Қўлланма меъморчилик олийгохларида ва факультетларида ўқиётган талабалар учун
Урганч Давлат Университетининг архитектура ва қурилиш кафедраси қарори билан чоп этишга тавсия этилди
Кириш
Шаҳарсозлик муаммолари муҳим фунқционал, техник ва композицион вазифаларни мураккаб комплекс ечимлари билан боғлиқ.
Траспортни асосий вазифаси бўлиб, тўлиқ ва ўз вақтида халқ хўжалигини ва аҳолини ташишни эффектив ва сифатли транспорт тизимини иши билан зарур эхтиёжни қондириш.
Ушбу мақсадларни бажариш учун: ташиш жараёнларини ва бошқарувни т ашкиллаштиришни т акомиллаштириш; транспорт техник воситаларни фойдаланиш даражасини ишончли таъминлаш;
Ҳамма турдаги транспорт воситаларини коррдинациялаш ишини яхшилаш ва халқ хўжалигини бошқа соҳалари ўзаро ҳаракатини, ташиш технологиясини янада такомиллаштирил– ганини амалда қўллаш келгусида транспорт ишини режалашти– ришни такомиллаштирилишини таъминлаш, норационал юкларни ва ортиқча узоққа ташишни бекор қилиш ортиқча солиштирма транспорт сарф харажатларни камайтириш шунингдек, йўловчиларни ва юкларни ташиш учун ресурсларни ҳам, – янги транспорт воситаларини қўллашни соҳасини юк ташишда кенгайтириш, шунингдек, шаҳар ва шаҳардан т а ш қ а р и д а й ў л о в ч и л а р х а р а к а т и н и; ҳ а м м а т у р д а г и транспортларда йўловчиларга хизмат кўрсатишни сезиларли даражада яхшилаш; ҳаракат хавфсизлигини ошириш, атроф муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтириш чораларини кўриш.
Шаҳарлар ва посёлкалар ишлаб чиқариш зоналарини рационал комплекс ташкиллаштиришни назарда тутмоғи лозим, турар жой районлари, жамоат ва маданий муассасалар тармоқи, маиший корхоналар, транспорт мухандислиги жихозлари ва энергетика, меҳнат, яшаш ва одамларни дам олиш учун энг қулай яхши шароитларни таъминлаши керак.
Юкларни ва транспорт ишининг размери аҳоли турар жойини катта кичиклигига боғлиқ.
Юқоридаги масалалар ўрганиш стадиясида, қисман қўллашда, ва кейинги ривожлантиришни талаб этади.
Районни режалаштириш ишловида айрим аҳоли жойларини вазифалари билан чегараланиб қолмай, тизимли аҳоли пунктлари, шаҳарларни режалаштиришни иқтисодий жойлашув структураси ва шундай районни тўлақонли географияси билан ҳам боғлаш лозим.
Шаҳар аҳолисининг ўсиши билан унинг худуди ва узоққа ташиш катталашади.
Жойлашув радиуснинг катталашуви билан пиёдалар ҳаракати камаяди, транспортда юриш сони ошади.
Кичик шаҳарларни пиёдалар ҳаракатлари катта шаҳарлар режалаштиришдан мутлоқ фарқ қилади, шаҳарнинг бош режасида йўловчилар транспортини яппасига қулай ташкиллаштиришни назарда тутилади.
Йўловчилар ташиш транспортини ишини ўсиши шаҳар аҳолисини ўсилишидан анча илдамлаб юради.
1 млн. Аҳолиси бор шаҳарни йўловчилар ташиш транспортининг иш холати 40—50 баробар каттадир 100 минг аҳолига сонига тенг шаҳардан.
Йўловчилар вақтини тежаш мақсадида янги типдаги тезюрар транспорт иншоотларини қуриш шу мақсадда катта маблағлар сарфлаш, янги режалаштиришни усулларини қўллаш зарур.
2млн. Яшовчисига эга битта шаҳар хар бири 200 минг аҳолиси сони бўлган 10 та шаҳардан тўрт баробар кўп транспорт воситаларини талаб этади
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда транспорт масаласи бўйича шаҳарлар размерини аҳоли сонини 100—200 минг доирасида чегаралаш мақсадга мувофиқдир.
Саноат ва селетеба худудларини ўзаро жойлашувига транспорт талаблари катта таъсир ўтказади.
Йирик саноат комплексларни жойлаштиришда аҳоли ҳаётини санитария гигиена шароитларига зарар етказувини инобатга олиб уларни 12—15 км ва аҳоли жойларидан 20—25 км узоқликда жойлаштириш зарур бўлади. Ишга боришда ушбу масофаларни босиб ўтиш учун йўловчи транспорт воситаларини тез юрар турларидан юқори ташиш қобилиятларидан ва иншоотларни катта қийматидан зарурати туғилади, транспортга капитал маблағларни размерини камайтириш учун, йўловчилар оқимини мақсадга мувофиқ равишда узоқлашган саноат районига битта йўналиш бўйича концентрациялаш лозим.
Бундай транспорт чизиғининг йўналиши асосий режалаш ўқи бўлиб қолади, унинг узунаси бўйича саноат ва селетеба районлари жойлашуви бўйлама композицияда бўлади.
Зарарсиз саноатини жойлашувида мақсадга мувофиқ те скари с елетеба қурилишини режада уларга пара ллел жойлаштириш лозим. Бу эса транспорт окимларнинг тарқалишига имкон бериб уларни ўзаро кўндаланг алоқасини таъминлайди.
Шаҳар худуди бўйича зарарсиз саноат корхоналарини тенг текис жойлашуви бир неча саноат районларида кооперациялашуви транспорт ишларини сезиларли даражада камайишига ёрдам беради. Аҳолини иш жойларига кет адиган вақтларини камайтиради.
Аҳолини ишга ва ишдан қайтишига бўлган харакатини умумий хажми (размери) қачон кам бўлади, қачонки, саноат ва турар жой районларини размери кичик бўлса, шаҳар худуди бўйича тенг текис жойлашса.
Транспорт талаблари қуйидагиларга катта таъсир ўтказади: шаҳарлар жойлашувини ва уларни размерларини танлаш; худуднинг конфигурацияси ва композицион ечими; жойлашув шароити; умумшаҳар ва районлар марказлари ва иш жойлари жойлашуви; магистраллар тизими курилиши, йўллар майдонлар, чорраҳалар магистраллар аро худудлар ва бошқа объектлар.
Жамоат транспорти маршрутининг тизимини қуриш, пересадкасиз транспорт алоқасини йўналишига жуда кам вақт сарфлаш қулайлигини таъминлаши керак.
Жамоат транспорти маршрутининг тизимини, шахарнинг куча тармоқларини режалаш – тиришига таъсир ўтказади, магистраллараро зарур масофани аниқлайди максимал рухсат этилган масофани бекатлар йуловчиларни кесишув ва бекатлар ёнидаги қурилишни концентрациялайди.
Шахарнинг размери қанча катта бўлса, транспорт оқими шунча катта бўлади шунинг учун хам, шахар катталашуви билан магистрал кўчаларнинг узунлиги хам ошади ва улар орасидаги масофа кичраяди.
Магистраллараро масофаларни кичрайиш зарурати автомобил транспортини ривожланиши сабабли, шахарнинг марказий районларида хам пайдо бўлади.
Йуловчилар оқимининг ўсиши транспортини юқори ташиш имкониятларидан фойдаланишни заруратини туғдиради ва ташиш тиркамларини катта сиғимлисини қўллашни келтириб чиқаради.
Шаҳар размерларини катталашуви, йўловчиларни узоққа ташиш катта харакатдаги ташишларни ва йуловчилар оқимини катталашуви эса кўча транспортидан ташқари қимматли қурилишларни талаб этади.
Транспортнинг ҳар бир тури кўча тармоқларининг режалаштиришда ўзининг талабларини қўяди: йўлнинг авто транспорт юрадиган қисмини зарур кенглиги ёки рельсли йўлларни бурилиш радиуслари, йўлдаги иншоотларни техник нормалари, юриш қисмига тушадиган оғирлик катталиги ва сунъий иншоотларига, ер ости тармоқларни жойлашуви кўкаламзорлаш– тириш ва бошқалар, кўчадан ташқаридаги келгуси қурилиш чизиғи, йирик шаҳарларда мисол учун метрополитен, резерв учун махсус 30—45 метр кенгликда узун ер бўлаги на ер ости на ер устида иншоотлардан холи бўлиши лозим, бу эса метрополитен чизиғини (линиясини) қурилишини тезлаштиради қийматини анча камайтиради.
Метрополитен линиясини ва станциясини борлиги кўчалар тармоқи ва турар жой районларини режалаштиришни бошқа принципларини аниқлайди, станция яқинидаги қурилишларни максимал концентрациялаш, ҳамма микрарайонлар билан алоқани ер устидаги транспортда пересадкасиз ташувчи маршрутларни ташкиллаштиради, метрополитен станцияси тортади, станцияга олди майдонини эркинлигини таъминлайди.
Автомобил транспортини ривожланиши шаҳарлар қурилиши ва режалаштирилишига қўйилган транспорт талабларини келгусида ўсишига олиб келади. Енгил автомобил йўловчисининг ҳар бирига, автобус йўловчисининг биттасига қараганда 15 баробаридан кўп юриш қисми майдони тўғри келади.
XIX– аср охирида биринчи автомобиллар пайдо бўлди, шаҳарсозликда, шаҳарларни қуриш ва режалаштиришда уларни ҳисобга олиш мумкин эмасди.
1950– йилларда капиталистик мамлакатларда автомобил– ларнинг умумий сони 66 т млн етганди.
1960-йилда -122 млн; 1970 йилда -230 млн.
1980 йилга прогноз бўйича 300 млн, белгиланганди. Шаҳарлар режалаштирилишнинг тўла номутаносиблиги, кўчалар ҳаракатининг ўсиб келаётган талабларига ва автомобиль транспортини кўпайиши ҳаракат тезлигини пасайишига олиб келди, тиқилинч пайдо қилди, катта зарарга олиб келди автомобилларни туриши учун жойларни йўқлиги эса автомобиллар– дан фойдаланиш имкониятини бермади.
Кўп эски йирик капиталистик шаҳарлар кўча ҳаракатини тўла фалаж бўлиш олдида қолдилар ёки мураккаб кўп ярусли йўл ва боғланишлар қурилиши кераклигини, шаҳарни қисмларга бўлувчи катта стратегик даражада урбанизм сифатларига ва шаҳарда яшаш санитария гигиена шароитларига таъсир этишни англадилар.
Аввалги мавжуд анъаналарда кўчаларни режалаштириш, шаҳарлар чорраҳалари ва майдонлари замонавий размерларда, транспорт ва пиёдалар ҳаракатини ташкиллаштиришига мос келмайди.
Кўча тармоқининг эски формаси мазмунан унинг замонавий талабига мос келмайди: чорраҳаларни ҳаддан ташқари яқинлиги майда кварталлар билан транспорт ўтувини қийинлаштиради ва ҳаракат т
...
конец ознакомительного фрагмента
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?