Текст книги "Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш"
Автор книги: Ибодулла Бойжонов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 2 страниц) [доступный отрывок для чтения: 1 страниц]
Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш
Ибодулла Самандарович Бойжонов
© Ибодулла Самандарович Бойжонов, 2016
ISBN 978-5-4483-0509-2
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳри гўзал ва обод бўлиши керак. Айни пайтда қишлоқлар ҳам ҳудди шаҳар қиёфасини олиши зарур. Мана шундай эзгу ният билан ёзилган ушбу китоб меъморлар, лойиҳачилар, шаҳар таъмир-ланиши ва янги қурилишлар билан боғлиқ ташкилотлар, қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрлайдиган ўқув юртлари талабалари учун муҳим услубий қўлланмадир.
Тақризчилар :
Меъморчилик фанлари доктори, профессор М. Қ. АҲМЕДОВ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Р. М. АҲМЕДОВ
Урганч қурилиш касб ҳунар коллежи
педагогик кенгаши томонидан
нашрга тавсия қилинган
ДАВРТАЛАБ ТАДҚИҚОТ
(Сўз боши ўрнида)
Меъморчилик аждодларимиз томонидан қайта – қайта сайқал топиб, бойитилиб бизгача етиб келган ва жуда катта қадр -қиммат топиб келаётган ноёб амалий саньат тури хисобланади. Ўрта Осиё меьморчилиги қадим замонларданоқ дунё маданий тараққиётида салоҳиятли ўрин тутиб келганлиги қадим Самарқанд, Бухоро, Хива тарихий обидалари мисолида намоён бўлиб турибди. Айни пайтда замонавий шаҳарсозлигимиз ва меъморчилигимиз ҳам дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бунинг боиси шундаки, замонавий меъморчилигимиз ўзининг теран томирларидан қувват олган ҳолда изчил ривожланмоқда ва тобора такомиллашиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бутун Ўзбекистонимизда қад ростлаган кўплаб замонавий иншоотларда ота-боболаримизнинг меъморчилик касбига муносабатимиз, меҳр-у садоқатимиз, ихлос ва эътиқодимиз мужассам бўлиб яққол кўриниб турибди.
Ҳамкасбимиз И. С. Бойжоновнинг меъморчиликда энг долзарб муаммолардан бири – шаҳарларнинг материал фазовий муҳити, уларни қайта ташкил этишга бағишланган тадқиқоти ҳам нодир касбни улуғлаган ота боболаримизга бўлган чексиз эҳтиромнинг, она юртга бўлган меҳр – муҳаббатнинг, қолаверса ўз касбига бўлган беҳад ихлос-эътиқоднинг намунасидир. Тадқиқотни ўқиб муҳтарам юртбошимизнинг бир кўрсатмаси беиҳтиёр ёдимга келди: «Биздан обод ва озод Ватан қолсин!» Бу ҳикматнинг алоҳида ифодаси эса шаҳарсозлик муаммоларини тўлақонли ҳал этишимиз билан чамбарчас боғлиқ. Ҳамкасбимизнинг узоқ йиллик тадқиқоти асосида ёзилган ушбу китобда шаҳар муҳитида уйсозлик, қурилиш жараёнлари атроф – ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш иморат ва иншоотларни таъмирлаш, безаш, турли замонавий лойиҳалар тайёрлаш ва танлаш, шаҳарларнинг меъморий салоҳиятига оид маданияти каби муҳим масалалар юзасидан қимматли фикр мулоҳазалар билдирилади. Айни пайтда муаллиф бу борада аниқ ва фойдали, қулай таклифларни ўртага ташлайди. Китобда шаҳарсозлик муаммоларига оид эркин ва ишонч билан қимматли фикрлар билдирилганлигини, муаллиф – И. С. Бойжоновнинг меъморчилик соҳасида етарли билимга, иқтидорга малакага эга эканлигидан деб биламан. Мен ҳамкасб сифатида И.С.Бойжоновни яхши меьмор ва изланувчан ташкилотчи ва ташабускор инсон сифатида қадрлайман. У Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Биринчи бўлиб воҳада меъмор-чилик фанлари номзоди унвонига мушарраф бўлган эди. Ўз соҳасини чуқур ва яхши билади. Республикада ўз меҳнати, ижодий изланишлари, ташкилотчилиги билан кўзга кўринган таниқли мутаҳассис, истеъ-додли олим, меъморчилик амалиёти ва унинг махсус таълими соҳасида ташабусскор раҳбар, бунёдкорлик ишларида ўзига хос ўрни бор. Унинг 15 йилдан ортиқ вақт давомида Урганч шаҳар бош архитектори лавозимида ишлаб, воҳа марказини чиройли ва кўркам манзара касб этишида жонкуярлик билан меҳнат қилганидан ҳабардорман.
И. С. Бойжонов 1988 йилдан буён раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш касб ҳунар коллежини республикадаги турдош илм даргоҳлари ичида энг намунали, ибратли билим ва ҳунар маскани сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин. Коллеж тажрибаси республикадаги марказий нашрларда, радио ва телевидениеда мунтазам оммалаштириб келинмоқда. Бу ерда республика миқёсида нуфузли анжуманлар ўтказилган. Ҳорижлик ҳамкасблар ҳам ушбу коллеж фаолиятига ҳавас билан қараб, илиқ фикрлар билдиришган.
Ибодулла Бойжонов «Урганч шаҳар архитектураси», « Диплом лойиҳалаш услуби», «Меъморлар маскани», «Ҳумо қўнган шаҳар», «Мустақиллик меъморлари», «Изланишлар самараси» каби қатор рисола ва монографиялар, республика матбуотида чиққан 150 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. Ҳамкасабимизнинг навбатдаги « Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш» китоби мустақил мамлакатимиз шаҳарларини янада обод, кўркам, ҳушманзара кўриш мақсадида эзгу ният билан яратилган илмий рисоладир. Рисола қадр-қиммати бунёдкорларимизнинг яратувчилик ишларида қўл келади.
Ҳамкасбимизни ҳайрли тадқиқоти билан қутлаб, унинг бу соҳада олиб бораётган бетиним ишларида янада ижодий баркамоллик тилайман.
М. Қ. АҲМЕДОВ,
меъморчилик фанлари доктори, профессор,
Самарқанд Давлат меъморчилик қурилиш
институти проректори.
М У А Л Л И Ф Д А Н
«-Агарки ҳар қайси инсон, бу уй меники, бу шаҳар меники, бу юрт меники, у қандай обод бўлса бу менинг бахтим ва бойлигим, деган фикр билан яшаса, биз ўз мақсад муддаоларимизга тезроқ етамиз. Мен, айнан шундай ҳаётий фалсафа қон – қонимизга, суяк – суякгимизга кириб бориши, қалбимиздан чуқур жой топишининг тарафдориман ва барчангизни, бутун халқимизни шунга даъват этаман.»
Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2005 йил, 22 апрел) да сўзлаган нутқидаги бу ҳаётбахш, дурдона фикрларни меъмор олим сифатида, қолаверса, мамлакатимиз оддий фуқароси сифатида ўзимга дастуриамал билдим.
Қолаверса икки чақириқ бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган кезларимда ҳам юртбошимизнинг юртимизни янада обод ва кўркам бўлиши борасида айтган гапларини эшитиб, бунинг амалдаги ифодасини кўриб, биз меъморлар, қурилиш мутахассислари бунёдкорлар зиммасидаги вазифалар ниҳоятда улкан ва масъулиятли эканлигини ҳар дақиқада ҳис қилиб тураман. Менинг бу ва бундан олдинги илмий ишларимни юзага келишида ана шу масъулият ҳисси мужассам.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим: пойтахтимиздаги Мустақиллик майдони ҳар биримиз учун жуда азиз ва мўътабар. Кейинги йиллларда мамлакатимиз бош майдонида халқимизнинг асрий урф – одатлари, маданияти, қадриятлари ва миллий меъморчилик анъаналари тобора теранроқ акс этиб бормоқда. Истиқлолимиз меъмори – Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида Мустақиллик майдони жазибали масканга, яхлит ва мукаммал мажмуага айланиб бораётганини кўриб, қалбимизда фахр – ифтихор туйғулари жўш урди.
Фақат пойтахтимизда эмас, мамлакатимизнинг барча ви-лоятларида, шу жумладан, қўш соҳил этагидаги бизнинг Хоразм воҳасида ҳам юртбошимизнинг саъй ҳаракатлари, ташаббуси билан рўёбга ошган ва ошаётган бунёдкорлик ишлари элдошларимизга ғурур ва сурур бағишлайди. « Авесто» боғи, Жалоладдин Мангуберди хиёбони, Хоразм Маъмун академияси, яна қанчадан қанча муҳташам иморатлар, гўзал боғ ва хиёбонлар, равон йўллар, кенг кўчалар…
Булар бари мустақиллик шарофати, юртбошимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва бўлмаслигимизнинг ифодаси сифатида олиб борилаётган улуғ ишларга бош бўлаётганлиги-нинг натижасидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 йил 354—11-сон қарорига мувофиқ амалга киритил– ган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси»да жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларниг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари, фуқароларнинг қулай, яхши фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминлаш, умуман шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талаблари очиқ – ойдин кўрсатилиб берилган. Китобни ёзиш жараёнида, ушбу ҳаётбаҳш қарор билан қайта – қайта танишиб чиқдим ва шунга таянган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларимни изҳор этишни бурчим деб билдим.
Китобда ўртага ташланган муаммолар ўз ифодасини топиб, мулоҳазаларим ҳаётга тадбиқ этилса, шаҳарларимиз обод, гўзал, кўркам бўлишига, жаннатмакон Ўзбекистонимиз янада гуллаб – яшнашига оз бўлсада ҳиссам қўшилганидан бахтиёр бўлар эдим. Китоб қўлёзмаси билан танишиб, масла-ҳатлар берган ҳамкасб дўстларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.
ШАҲАРЛАРНИНГ МАТЕРИАЛ ФАЗОВИЙ МУҲИТИ
ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Шаҳар муҳити халқ хўжалигини режалаштириш, қури-лишни қонунчилик негизида тартибга солиш, шаҳарларни материал-техник тузилмасини, лойиҳалашни меъморий режа-лаштиришни, инженер – техник ҳолатини мураккаб жараён-ларини бошқаришни ташкил қилишдаги комплекс тушунчадир.
Материал – фазовий муҳит – шаҳарсозлик фаолиятининг натижасидир. Шаҳар муҳити кўп образлилиги, мазмунан бойлиги билан зарур масалаларни атрофлича ҳал қилишда турли соҳа мутахассисларини бу ишларга жалб қилинишини талаб этади.
Шаҳар муҳитини замон талаби даражасида бўлиши аввало шу шаҳардаги табиий асосларга боғлиқ. Аҳоли пунктининг материал фонди ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга. Чунки шаҳар ўзининг бутун таркибий қисмлари, турар жой бинолари ва жамоат иншоотлари, саноат комплекслари ва техник қурилмалари, магистраллари ва транспорт воситалари билан фазовий материал муҳитини сифатини яхшилайди ёки аксинча ёмон аҳволга олиб келади.
Шаҳар муҳитини ташкил этишда асосий тамойил қилиб тўлиқлик ва бўлинмаслик, унинг ҳамма таркибий қисмларини бир – бириси билан узвий боғлиқлигидир. Жиддий аҳамиятга эга бўлган боғлиқ жиҳатлардан яна бири шундаки, одамлар томонидан бу фаолият доимий бошқариб турилади.
Шаҳар муҳити сифатини таъминловчи ва белгиловчи омиллар нимада? Биринчидан экологик, мувозанатни сақлаш лозим. Иккинчидан, аҳолининг ҳаётий фаолияти, жамиятни ижтимоий – маданий ривожига қўшаётган ҳиссасини эътиборга олиб, уларга яшаш, ишлаш, дам олиш шароитларини тўла – тўкис яратиб бериш зарур. Бу эса одамларнинг ўз ён атрофидаги предметларни, меъморий – фазовий, техник тузилмаларни қадрлаши ва такомиллаштириб бориши билан чамбарчас боғликдир.
Шаҳар шароитида кўпинча антропоген типидаги муҳит устун келади, илмий-техника прогресси аҳолининг ўзига яраша ўсиб бораётган талаблари ва заруриятлари асосида ҳаётий шароитни ташкил қилишга хизмат қилади ва таъсир доирасини ўтказади.
Шаҳарлар ўзининг саноат иншоотлари, зич қурилиш-лари, аҳолининг кўплиги, турлича фаолият билан бандлиги, сунъий инженер – техник қурилмалари билан табиий муҳитни таниб бўлмайдиган даражада кўринишга олиб келади. Янги мураккаб система – биотехниксфера пайдо бўлади. У ўзининг муҳим, ҳали тўла аниқланмаган ва тарихий ўзгарувчан қонуниятлари негизида яшайди ва ривожланади. Одамлар атрофини ўраб турган муҳитни сифат даражасини кўтариш билан боғлиқ масалалар, яъни уни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва қайта ўзгартириш кўпроқ шаҳарсозлик аҳамиятига молик бўлган муҳим давлат вазифаси эканлигини англаб етадилар.
Шаҳар муҳитини меъморий режалаштириш одамлар-нинг ижтимоий фаолиятини оширади. Жамиятнинг тараққий топиши, маданий ривожи, техник имкониятлари ва табиий ресурсларини тобора бойиб, талаб даражасига кўтарилишини ифодалаб беради. Меъморий режалаштириш шу боисдан ҳам муҳим давлат аҳамиятига молик иш деб баҳоланади.
Бизнинг давримизда атроф – муҳитни қайта қуриш масштаби шунча кенг доирадаки у ҳозирги мавжуд экологик жараёнларни бузишга олиб келмайди деб бўлмайди. Экология ва табиатдаги эволюцион мувозанат жараёнларини ўргана бориб, шундай хулосага келиш мумкин: одам яратадиган сунъий муҳит кўпроқ унинг ўзига боғлиқ ва шаҳар маданияти ҳам унинг эҳтиёжи ва талабидан келиб чиқади. Бу масала-ларни ечишда ривожланган шахарсозлик илмини янада пухта эгаллаш лозим.
Бундай ҳолларда муҳими муҳит мувозанатини бузувчи, ифлослантирувчи, табиий ресурсларни йўқ бўлишига олиб келувчи ҳаракатни тўхтатиш тақоза қилинади.
Вазифа шундан иборатки, табиатда шундай биологик тенглик шароитини топиш керакки у инсон маданияти талаблари ривожига ва шунингдек замонавий шаҳарларни фундаментал ташкил бўлишига қарши чиқмаслиги лозим.
Бундай ҳолларда табиий ҳолат ва урбанизм муҳити ўз тўлалигини ҳар томонлама мураккаб бир – бириси билан боғланган системани ташкил этишга хизмат қилмоғи лозим. Шу мақсад юзасидан таъмирлашга қаратилган чора – тадбирлар мақсадга мувофиқ равишда шаҳарларнинг ресурсларини тўғри тақсимлаш ва фойдаланиш, функционал асосларда бир – бириси билан боғлиқ мехнат жойлари, турар жой, шаҳар материал фондини қайта қуриш ва турли аҳамиятга молик қурилган ва шаҳарнинг бўш ҳудудларини ободонлаштириш ва фойдала-нишга хизмат қилиши керак.
Шаҳарни функционал ташкил қилиш масалаларига унинг ҳудудини зоналаштириш, янги ерлар ўлчовларини аниқлаш, зич қурилган шаҳар ичкарисидаги ерлардан фойдаланиш, очиқ ҳудудларни кўкаламзорлаштирилган май-донлар билан, қурилган саноат ва фуқаро (жамоатчилик ва ту-рар жой) бинолари, коммунал техник қурилмалар, транспорт иншоотлари ва ҳакозалар билан тўғри солиштирилиши лозим.
Ҳудудлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш соҳасига турли аҳамиятга молик капитал фондларни бино ва иншоот-ларни қайта қуриш, эски шакллари сақланган бинолардан фойдаланиш характерлари ва янги қурилган фондлардан фойдаланиш, қурилиш зоналарини тартибга солиш, шаҳар ичкариси майдонларидан утилитар ва эстетик нормаларга таянган ҳолда қурилиш қаватларини ва зичлигини ўрнатиш.
Шаҳарларни таъмирлаш жараёнида унинг ҳар бир этапида қурилган ва очиқ майдонларни энг яхши ўзаро нисбат боғланишни таъминлаш лозим.
Шаҳарлар муҳитини қайта қуриш алоҳида олинган амалий фаолиятдир ва бу илмий тартибда учта бир-бириси билан боглиқ қуйидаги гуруҳларга бўлинади :
Биринчи гуруҳ талаби: техник прогрессни негатив томонларини бартараф қилиш, уни ҳолати ва шаҳар муҳити муҳофазаси ва унинг йўқотилган элементларини тиклаш.
Ҳозирги кунда шаҳарларда, шаҳар атмосферасини ифлослантирувчи ва ҳар хил саноат чиқиндиларини тозаламасдан оқар сувларга ва очиқ сув ҳавзаларига ташлаш ҳолатлари, ҳамда юқори шовқин – сурон бор.
Саноат корхоналаридан чиқаётган чиқинди сувлар ҳажми доимо ошиб бормоқда, ҳаракатда бўлган тозалаш иншоотлари эса бизни қаноатлантирмайди. Транспорт гувиллашлари, ушбу ҳолат билан боғлиқ муҳитни соғломлантириш технологик усуллар аҳамияти ҳам ошмокда. Булардан майдонларни мухандис тайёрлаш, сувдан фойдаланишни яхшилаш, чиқиндиларни зарарсизлантириш, ташқи муҳитни ифлослаш-тиришни камайтириш, шовқин чиқадиган манбаларни одамлар бўладиган жойларда ва йўлларда шовқин даражасини пасайтириш энг муҳим жиҳатлардир. Меъморий ва режалаш-тириш воситаси кўп ҳолларда етарли даражада фаоллик билан ишлатилмайди.
Иккинчи гуруҳ талаби: олдиндан шаҳар назоратида бўлган чора-тадбирлар ва бошқа ҳаракатлар орқали камчи-ликларга йўл қўйдирмаслик.
Бир вақтда ишлаб чиқариш жараёнларида, табиий бойликларни ишлатишда хўжасизликка йўл қўйилиши билан боғлиқ бўладиган бузилишларни турли чекловлар янги ва бошқа тур таъсирчан тадбирларни, чораларни ишлаш ва ҳакозалар билан тўхтатилишини таъминлаш лозим.
Шаҳар муҳити сифатини бузилишини олдини олиш чора – тадбирлари технологик ва режалаштириш жараёнларига ҳам тенг даражада таалуқлидир.
Асосий эътибор шаҳар ҳудудини кенгайиши билан боғлиқликдаги санитария ва ободонлаштиришдаги ишларни, шунингдек, турар жой шароитлари, маданий – маиший хизмат соҳаси ривожи ва бошқалар доимий равишда орқада қолишидан, келиб чиқадиган камчиликларни олдини олишга қаратилиши керак.
Учинчи гуруҳ талаби: шаҳарлар муҳитини келгусида материал – техник боғлиқлигини такомиллаштириш ва табиий атроф ландшафтини қайта қуриш. Бунда етакчи ўринларда меъморий – фазовий томонлар, сифат ва эффект, технологик жараёнлар ва уларни юқори гигиеник талаблар билан боғлиқлигини такомиллаштириш, таъмирлаш бирламчи чора тадбирлардир.
Ҳозирги кунда шаҳар муҳитида одамлар саломатлигини яхшилаш муаммоларига катта эътибор қаратилмоқда, оптимал физиологик ва психиологик комфорт ўрнатиш, ташқи муҳитда йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрларни белгилаш таъминланмокда. Тиббий назорат сифати оширилмоқда ва транспорт ҳорғинлигини йўқотиш чоралари қабул қилинмоқда, иммун – биологик активсизланиш камаймоқда, ҳимоя механизмлари кучайтирилмоқда.
Шаҳар муҳити камчиликларини ҳамма жараёнларини тугатишда бир – бирисидан алоҳида олиб қаралган ҳолда ечиш мумкин эмас. Уларни чегаралари ноаниқ, кетма – кет, қаттиқ тартиб асосида амалга ошириш ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Чунки бир-бириси билан ўзаро келишиб янгича ҳолатни ташкил этади.
ШАҲАРЛАР ТАЪМИРЛАНИШИ ВА
ЯНГИЛАНИШИГА СИСТЕМАЛИ ЁНДАШИШ
Шаҳарлар таъмирланиши билан боғлиқ чора – тад-бирлар ҳаётий муҳитни ва материал қисмни кетма-кет қайта қуришни ўз ичига олади. Комплекс лойиҳалаш ишлари авваламбор шаҳарни бутун қисмини ўрганиш, уларни техник иқтисодий таъмирлаш асосларини аниқлаш, бош режа лойиҳасини ва биринчи навбатдаги қурилишни жойлаштириш, шаҳарнинг айрим қисмларини детал лойиҳаларини ишланишини тақозо этади.
Шаҳарларни таъмирлаш ва янгилаш узлуксиз давом этувчи қайта қуриш жараёнидир. Ҳар бир шаҳарнинг ўзига яраша ривожи, перспектив талаблари, қабул қилинган функцияси, халқ хўжалигининг ўсиш суръатлари мавжуд. Бу ҳар бир даврда ўзгариб туради.
Ҳозирги замон шаҳарларнинг ўсиш шароитларида уларнинг функционал структураларини мураккаблаштириш, транспорт системаларининг ўсиш ва аҳолининг ҳаракатчанлик (мобильность) даражасини кўпайиши, меъморий режа-лаштириш ечимларини сифат даражасини ошиши, империк кўрсатмалар замон тақозаси билан ўзгариб туради.
Шунинг учун ҳам бундай ўзгарувчан шароитларда уларни оддий равишда такрорлаш, такрор ишлаб чиқариш ва шаҳарларни аввалги режаларини, қуриш ва ободонлаштириш усули ва услублари етарли бўлмайди, уларни янада такомил-лаштириш зарур. Шундай перспектив мақсадга мувофиқ режалаштириш қарорларини излаб топиш керакки, бу асосда қурилган ҳар бир бино юқори ижтимоий – иқтисодий, маиший -жамоавий ва меъморий – фазовий эффектга эга бўлиши керак ва узоқ йиллар халқимизга хизмат қилиши зарур.
Такомиллашган шаҳар муҳитини ва ривожини бош йўналишларини аниқлашда, изчил изланиш, муаммоларни ҳал қилишда мақсадли программалар асосида, чуқур аҳамиятли ва асосланган натижаларга эришиш, империк кўрсатгичлар ва ижодий туйғулардан асосли равишда баланд бўлмоқ лозим.
Мақсадли система деганда шундай бўлакларни йиғин-дисини тушуниш керакки, у сифатли хосиятларни яратсин, уларни алоҳида олиб қаралганда такрорий ҳолатлар мутлақо сезилмасин. Соҳа масалалари системали олиб қаралганда, уларнинг элементлари ёки бўлаклари тўла даражада қаралиши лозим.
Бу демак мақсадли системага ҳамма бўлаклар тўла бўйсунади дегани эмас. Шунинг учун ҳам турли даражадаги боғланишлар алоҳида бўлакларнинг мураккаб системадаги саволлари пайдо бўлади.
Бу биринчи навбатда шундай бўлакларки, улар йўқ бўлаклардаги алоҳида олинган хусусиятларни мустақил объектлар сифатида яратади. Бундай ҳолларда мураккаб мақсадли системани, кўп омилли муносабатлардан, элементар оддий иерархияга бўйсуниш тошқиндан ажрата билиш керак.
Мақсадли система маълум чегараларга эга бўлиб, бутун бир бирлик шунда таъминланади. Характерли ўзгарувчан ва мустаҳкам барқарорлик улардаги эгилувчан ва тургунлик қобилиятини яратади.
Агар мақсадли система – элементларни таркибий бир-лиги бўлса, берилган муҳит системаси ташқаридан ажралган ва ичкари муносабатларни бирлиги билан боғланган бўлса, у ҳолда система структураси мустаҳкам ва белгиланган фазовий режалаштирилган функционал бўлаклар системасини беради.
Турли сифат даражали системаси (яъни кенг доирада жойлашиш ёки шаҳарнинг ўзида кичик чегарада) ўзининг характер структурасига боғлиқдир.
Системали – структура йўналишидаги асосий принцип, режалаштириш системасидаги турли функционал боғланиш-ларни бир – бири билан ўрнатилишидаги бўлакланишдан иборатдир. Бу бир томондан, режалаштириш структурасини, шаҳар муҳитидаги материал нарсаларни ташкил этишини боғланиши (шаҳар майдони ва уни режалаштиришни ташкил этиш, табиий муҳит, ҳамма турдаги қурилишлар, транспорт ва инженер техник хизматдаги ва ҳакозо); ва бошқа томондан аҳоли фаолиятида кўринадиган турли ижтимоий жамоа боғланишлардир. (Ишлаб – чиқариш, жамоатчилик хизмати, маъмурий – жамоатчилик функциялари ва ҳакозолар) ни, ҳаётийлик ва зарурий мустаҳкамлик структураси уни бош-қариш шартлари билан белгиланади.
Ҳозирги замон шаҳарларининг келгуси ривожи, таъмир-ланиши уларнинг чегаралари доирасида амалга оширилмас-дан, шунингдек (айниқса йирик шаҳарлар шароитида) шаҳар атрофидаги жойлашган аҳоли пунктларини ҳам таъмирлани-шини инобатга олган ҳолда ишланиши зарур. Шунинг учун ҳам шаҳар ривожининг келажак йўналишлари аҳоли пункт-лари системасини қайта қуриш таъмирланаётган шаҳарнинг бир қисми сифатида бирга ишланиши керак.
Мақсадли программа йўналиши системаси, халқ хўжалиги ривожининг асосий ҳисоб анъаналари орқали бош режа лойиҳасига ўз таъсирини ўтказади. Олдига қўйилган вазифаларни конструктив позициядан туриб амалга ошириш даражасини баҳолайди.
Шаҳарлар ривожининг асосий йўналиши бир неча поғоналарда амалга оширилади. Белгиланган перспектив мақсадларнинг амалга ошиши халқ хўжалиги ресурслари негизида алоҳида текширилади.
Амалиёт шуни кўрсатадики, таъмирлашни асосий турлари турлича методик, техник, иқтисодий баҳолашни бир – биридан ажратади. Булар қуйидагича :
1. Экстенсив қурилиш районларини таъмирлаш қулай бўш майдонлар ва шундан инженерлик жиҳозлари бор қурилиш майдонларни;
2. Физик ва олдиндан белгиловчи жиҳатдан эскирган район фондларини таъмирлаш;
3. Транспорт магистралларига тиркалган районларни таъмирлаш;
4. Шаҳар аҳамиятига молик янги объектларни жойлашуви билан боғлиқ районларни таъмирлаш; (маданий ва савдо марказлари, коммунал иншоотлар ва бошқалар;)
5. Санитария ҳимоя зоналарни ташкил қилиш билан боғлиқ районларни таъмирлаш;
Юқорида қайд этилган таъмирлаш турлари озми -кўпми ҳар бир шаҳарда бўлади. Узлуксиз таҳлил усулларини тадбиқ қилиш кўп образли таъмирлаш муаммоларини ягона тўлиқ қилиб кўрсатишга имкон беради, комплексликни кучайтиради, лойиҳа режалаштириш қарорларини мақсадли йўналишини таъминлайди, кўп вариантли муқобил таъмирлаш, узоқ йиллик перспектив шаҳар ривожланишнинг вариантларини ҳисобга олади.
Юқорида кўрсатилган муаммолар, амалий системали таҳлил (АСТ) услубини қўлланганда ўз ечимини топади. АСТ – бу шундай комплекс эффектив танлов услуби ва шундай ечимки, шаҳарсозликни баҳоли ҳисоб – китоблар шароити ечимининг ҳамма мақсадлари ва кўп образли омилларнинг таъсири доирасида уни тўла кўрсата олмайди.
Амалий системали таҳлил шаҳарлар гуруҳи боғланиши умумуслубий режа доирасида ягона функционал фазовий комплекс кўп образли ички ва ташқи структураларни боғлиқлиги, шаҳар янгиланиш жараёнини кетма – кет лойиҳа-ланишини, комплексликни кучайтиради ва таъминлайди, ресурслар асосланганлигини ва таъмирлаш лойиҳаларини мақсадли йўналишни кўрсатади.
Лойиҳалаш (ечимини) қарорини АСТ услуби доирасида ташкил қилиш жараёни кетма – кет этаплардан иборат бўлиб. уларни амалга ошириш натижасида, шаклланган йирик шаҳарларнинг таъмирлаш муаммоларини мукаммал эффектив комплекс қарорлари ишланади.
Эффектив лойиҳа қарорини танлаш ва баҳолашда амалий система таҳлилининг услубий чизмаси қуйидаги этапларни ўз ичига олади :
– шаклланган шаҳарларни конструктив мақсадли таъмирлашни охирини ва ўртасини, шунингдек, баҳолаш мезонини ва унга эришишни;
– муайян далиллар асосида таъмирлашга зарур бўлган ресурсларни аниқлашни;
– қўйилган конструктив мақсадлардан ва бор ресурслардан келиб чиққан ҳолда шаҳарлар таъмирланиши муаммосини топиш ва таҳлил қилишни;
– халқ хўжалигининг анъанавий, конкрет шаҳарсозлик шароити асосида шаҳарлар таъмирланишига ўз таъсирини ўтказишни олдиндан аниқлашни;
– шаҳарлар таъмирланиши йўлида конструктив мақсадларга эришиш учун бир – бирига зид бўлмаган муқобил вариантларни ташкил қилишни;
– комплекс ижтимоий – иқтисодий баҳолаш ва таъмир-лашни энг яхши лойиҳа вариантини танлашни;
– шаҳарларни таъмирлаш, танланган йўналишлар бўйи-ча комплекс дастурни ишлаш ва тадбиқ қилишни белгилайди.
Амалий системали таҳлилни ҳаётга тадбиқ қилиш, фақатгина режалаштирувчи мутахассисларни талаб қилмасдан, шуни билан бир қаторда иқтисодчи, табиатшуносларни, мухандисларни ва бошқаларни ҳам меҳнатини талаб этади.
Амалий системали таҳлил таркибида шаҳарларни эффектив таъмирлаш йўналишини экспорт баҳолаш, муҳим шартлардан бири бўлиб қолмокда.
Шаҳарлар характеридаги автоном ва берк ҳолатларни ўзлаштириш – бу узун, мураккаб ва қарама – қарши жараёндир.
Ҳамма шаҳарларда ҳам бир вақтда амалга ошмасдан, биринчи навбатда фаол ва тез ривожланаётган, яъни аҳамият даражасида дифференциаллашган вақт жараёнида амалга ошади.
Иқтисодий, социал ва техник дастлабки шартлар ва бошқа жиҳатлар жараёни нисбатан тез, вақтидан бурун ўз режаланиш ҳаракатини кўрсатади. Режалаштириш структу-расидаги ўзгариш мустаҳкам ва қийин, секин ҳаётга тадбиқ қилинадиган жараёндир. Халқ хўжалигини ва шаҳарсозлик шароитини, шаҳарларни таъмирлаш анъанаси борасида яқиндан биргаликда қаралиши, жамиятни ишлаб чиқариш кучлари интенсив ривожланиши билан тўла белгиланади. Шаҳарлар таъмирланишини эффектив танлаш қарорини чегаралари, кенг жамоатчилик мақсадларини оптимал даражада, минимал чиқимларга боғлиқ қилмасдан эришил-ганлигидадир.
Амалий систематик таҳлилларни ҳар томонлама шаҳарлар таъмирланиши йўналишида зарурлиги, асосли таъмирлаш муаммоси, тўла сонли аниқлаш амалий мумкин эмаслигини кўрсатади.
Шаҳарлар таъмирланишининг характерли томони сифат характеридир. У сонли таҳлилга ва формализмга ён босмайди. Шаҳарлар таъмирланишидаги йўналишни
танлашдаги бош мезон – ўтказиладиган чора – тадбирларни эффективлигини ошириш ҳисобланади.
Бу муаммоларни ечишни йўли – ҳар томонлама комплекс, шаклланган йирик шаҳарларни интенсив ривожланиш омиллардан системали фойдаланиш, шу чиқимлар ҳисобига таъмирлашни, ёки шаҳар майдонини ўзлаштиришда юқори фойда бирлигига, катта шаҳарсозлик эффектини таъминлашга эришиш орқали ҳал қилинади.
ШАҲАРЛАР ТАЪМИРЛАНИШИНИНГ
АСОСИЙ МУАММОЛАРИ
Таъмирлашнинг муаммосини топиш – демак реал ҳолат билан ташкил қилиниши лозим бўлган фарқни аниқлашдан иборатдир. Ташкил қилиниши лозим бўлган ҳолат комплекс мақсадлар рўёби билан, бор ҳолат эса замонавий параметрлар билан белгиланади. Бир қанча йирик шаҳарларнинг марказий районларидаги замонавий муҳитнинг камчилик томонларидан бири, уларни функционал ташкил қилиниши ёки таъмирла-нишини тўғри потенциал амалга оширилишини кам эффектив-лигидадир. Булардан ташқари ички шароитларни ўзгариши билан боғлиқ. Амалиётда бу сабаблар доимо бир – бирлари билан чамбарчасдир.
Масалан, шаҳар марказий районларининг шаҳар функциялари билан шуғулланишдаги ортиқчалик бу марказ-нинг зиммасига кирмайди ва уни структурасини белгила– майди. Шундай шароитда кам ривожланган транспорт тармоқ-лари шаҳар муҳити сифатини пасайишига олиб келади ва шу муҳитни қайта қуриш вазифаларини мураккаблаштиради.
Шаклланган шаҳарлар муҳитини қайта қуришдаги кўплаган муаммолар ҳозирги замон этапидан келиб чиқиб, шаҳар ривожидаги шароитларни ўзгариши, сифатли илмий техник натижаларининг ҳаракати натижасига қараб белгила-нади. Умумий ишлаб чиқаришни интенсивланиши эса аҳоли эҳтиёжининг динамик ўсиши, унинг ижтимоий ҳаракатчанлиги ва бошқалар билан боғлиқ.
Шунинг учун ҳам шаҳарларни таъмирлаш муам– мосини, техник – иқтисодий таҳлил даврида асосий эътибор, уларни ўзгариши тўғрисидаги ахборотни йиғишга, шаклланган турар жой фондини кўрсатувчи билдиргиларни ҳам эътиборга олишни тақоза этади.
Халқ хўжалиги билан шаҳарсозликни чамбарчас боғлиқлиги унинг мақсадлари кўпқиррали эканлигини бил-диради. Бу юзадан иккита муҳим мақсад – шаҳарнинг иқтисодий базасини эффектив ривожи орқали шаҳарсозликни имконият-лари яратилади ва иккинчидан меҳнат жойлари билан максимал таъминлаш, маиший хизмат объектлари ва дам олиш жойлари имконияти таъминланади.
Ўз навбатида бу мақсадлар кўпроқ меҳнат жойларини танлашни ва дам олишни турли имкониятларини таъминлаш, атроф – муҳитни ва шунга ўхшашларни яхшилашни талаб этади.
Турли мақсадларда таъмирлаш, амалий системали таҳлилда, экспорт баҳолаш асосида «тарози» ёзиш, бу уларни нисбатан муҳимлигини белгилайди. Масалан, йирик шаҳарларнинг марказий районлари учун бундай баҳолаш марказий районларни таъмирлаш мақсадини оранжировка қилиш билан уларни муҳимлиги, мақсадга эришиш даражаси, турли шаҳарларнинг марказий район чегарасидаги функцияси, жойлашиш натижасида белгиланади. Юқоридагиларга асос-ланган ҳолда марказий район ёки у бошқа функция чегара-ларида жойлашиш муҳимлигини афзаллигига баҳо берилади. Масалан, турар жойлар битта функцияли, солиштирилганда конкрет қобилиятли савдо маъмурий ва бошқа функциялар. Ушбу жараёнлар натижасида ўта муҳим мақсадлар ва шу-нингдек, шаҳар маркази функциялари, структура белгиловчилар қилиб тан олинади. Биринчи навбатда таъмирлаш мақсадларини ажратиш айниқса муҳимдир. Бу эса режалаштириш ечимлари-ни реал ўзгаришга имкон берадиган қилиб таъминлайди. Бун-дай ҳолларда мақсадларни ўзгаришига, аралашиб кетишига йўл қўймаслик ва шаҳарлар таъмирланиши воситасидан ҳоли қилиш керак. Мақсадлар асосан социал, иқтисодий – ишлаб чиқариш, экологик ва эстетик талаблардан келиб чиқиши зарур.
Агар мақсадлар ўта умумийлашса, таъмирлаш йўналишини баҳолаш мезонидан фойдалана олмайдилар.
Чунки ҳар бир мақсад ўзини мезонига мос бўлиши лозим. Ана шунда, таъмирлаш йўналиши, берилган амалиётда натижа, уни эришилган даражасини сонли ўлчаш имкони аниқ бўлади.
Таъмирлаш мақсадлари йирик шаҳарларни марказий районларини қайта қуриш вариантларини таъминлашда анча қийин бўлади. Бунда асосий ҳал қилувчи мезон шаҳар марказини системали тўғри функционал иқтисодий – эффектив бўлишидадир.
Амалиётда олдин бир мақсадни амалга оширмасдан туриб, турли йўналишдаги ишларни бирданига бир вақтда киришиш яхши натижаларга олиб келмаслиги кузатилган. Масалан, шаҳар муҳитини соғломлаштириш муаммосини ҳал қилиб, кейин бошқа мақсадларни рўёбга чиқариш тадбирла-рини бажаришга киришиш мумкин бўлади ва ҳакозо.
Шунинг учун ҳам бир бириси билан узвий боғланган яхши ва ёмон томонларини таҳлиллари, шаҳар марказини функционал мақсадлари алоҳида эришган ҳар бир ҳолат кетма-кет экспорт баҳоли ўлчовлар асосида амалга оширилиши лозим.
ШАҲАРЛАРНИНГ ТАЪМИРЛАНИШИ
ШАРОИТИДА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ
АНЪАНАСИ ВА РЕСУРСЛАР ТАЪМИНОТИНИНГ
УНГА ТАЪСИРИ
Халқ хўжалиги шароитидан кенг ва систематик равишда фойдаланиш, шаҳарлар таъмирланишини эффектив танлаш шарти, муҳим йўналишидир. Анъанавий иқтисодий базалар ривожи, шаҳарлар қурилиши ва режалаштирилишига ўзининг кўп томонлама таъсирини ўтказишини инобатга олиш лозим ва шунингдек, шаҳар майдонларини интенсив фойда-ланиш учун йирик шаҳарларнинг иқтисодий базаларини таъмирланишидаги йўналишлар қуйидагиларга ажратилиши мумкин :
– шаклланган иқтисодий базаларни интенсив ривожлани-ши, қайта қуришдаги унинг соҳа тузилмалари, фан соҳасининг актив ривожи, таълим ва саноат соҳаларининг охири (аниқ ва мураккаб машинасозлик, электротехника ва бошқалар) кадрлар сонини камайиши, ишчиларнинг социал касб – ҳунар тузилма-сидаги ўзгаришлари билан; аҳолини жамоат хизмати соҳасини ёппасига ривожи, шаҳарсозлик аҳамиятини олувчи соҳалар;
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?