Электронная библиотека » МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИ » » онлайн чтение - страница 1


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:40


Автор книги: МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИ


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 2 страниц) [доступный отрывок для чтения: 1 страниц]

Шрифт:
- 100% +

МАХПИРАТ НОМИДАГИ ЎРТА ОСИЁ

ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ

МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ

Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

“Фан” нашриёти.

1998

Қўлингиздаги қиссада Ҳусайн Бойқаро, Алишер Навоий иштирокида Абдураҳмон Жомий билан нозик табиатли ғазал шайдоси Мирзо Ҳамдам ораларида бўлиб ўтган ғазал базми ва шеър баҳси ўз ифодасини топган.

Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Форсийдан

Аҳмаджон ҚУРОНБЕКОВ

Ҳайдарбек БОБОБЕКОВ

Мамуд ҲАСАНИЙ

таржимаси.

Масъул муҳаррир Р. С. Қосимов.

Илмий муҳаррир тарих фанлари

доктори Ҳ. Н. Бобобеков

© Махпират номидаги Ўрта Осиё

М 4603010000 – 3-246/98 Рез. 98. халқлари тарихи институти.

М 355(04) 98 © Ўзбекистон Республикаси ФА

“Фан” нашриёти, 1998 йил.

ISBN 5-648-02547-5 © Ҳайдарбек Бобобеков.

МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ

Мирзо Ҳамдам қиссаси халқ орасида кенг тарқалган. У асли форс тилида бўлиб, “Қиссаи Мирзо Ҳамдам”, “Қиссаи Мирзо Ҳамдам ва Мавлоно Жомий”, “Қиссаи Мирзо Ҳамдам ва латойифи Жомий”, “Қиссаи Мирзо Ҳамдамхон” каби ном-лар билан қўлёзма ҳолида ўқиб келинган. Ўзбекистон Респуб-ликаси ФА Шарқшунослик илмгоҳининг қўлёзмалар хазина-сида унинг 19 та қўлёзмаси сақланмоқда. Қисса 1915 йилда Когонда, 1916 йилда эса Тошкентда чоп этилган. 1916 йилда Тошкентда яна унинг форсча матни билан бирга ўзбекча тар-жимаси ҳам эълон қилинган бўлиб, бу таржима машҳур ҳат-тот, шоир ва таржимон Сирожиддин Маҳдум Сидқий Хондай-лиқий томонидан амалга оширилган. Сидқий бу таржима ки-тобни “Сипари ғам, таржимаи қиссаи Мирзо Ҳамдам” (“Мир-зо Ҳамдам қиссасининг таржимаси бўлмиш ғамларни ҳайдов-чи китоб”) деб атайди ва биринчи саҳифасига Жомийни улуғ-ловчи қуйидаги тўртликни илова қилади:

Илм элин Жомий пешвоз эрур,

Ишқ элин Жомий муқтадоси эрур.

Шеъридур завқ элиға бол каби,

Ташна Сидқийға худ зулол каби.

Сидқий бу қиссани нима учун таржима қилганини шеърда қуйидагича баён қилади:

Тамаллуқ қилиб Мулла Акмалхон ул,

Мени индабон айлади меҳмон ул.

Ўшал дам тилаб Ҳислат Эшонни ҳам,

Менга ҳамдам этти ўшал бо карам.

Қилиб ул икков мандин ўқ илтимос,

Дедиларки, эй марди мардоншунос.

Ки бу Мирзо Ҳамдамни турк айлангиз,

Ани чоп этайлук қилиб яхши биз.

Демак, Сидқий ношир Акмалхон ҳамда шоир Хислат Эшоннинг илтимоси билан бу қиссани ўзбекчага ағдарган. Юқорида айтганимиздек, у 1916 йилда Тошкентда чоп этил-ган.

Қиссанинг мазмунига келсак, бир қараганда у кишига ғала-ти туюлади. Гўёки буюк аллома Абдураҳмон Жомий (1414–1492) бир самарқандликнинг хабарига кўра, Мирзо Ҳамдам исмли нозанин йигитга ошиқ бўлиб, Самарқандга жўнайди. Ҳақиқатан ҳам, қиссанинг мазмуни зиддиятли бўлиб, уни қу-йидагича изоҳлаш мумкин.

1. Қисса муаллифи Жомийнинг “ҳамдам” сўзи учрайдиган ғазаллари асосида бу воқеани ўйлаб чиқарган ва бу қисса ор-қали Жомий ғазалларини халқ орасига ёйишни истаган.

2. Сўфийлик таълимотида ёш йигит Аллоҳ ёки пир сифати-да талқин қилинган. Масалан, Навоийнинг ҳам “Тифл” (бола) га нисбатан ошиқона айтган ғазаллари бор. Тасаввуфона ға-залларда бу кўпинча “муғбача” тарзида берилади. Мирзо Ҳамдам орқали Аллоҳга етишиш, унинг гўзаллигини таран-нум қилиш ёки пирнинг топиш истаги баён қилинган.

Қиссанинг бошида Жомий Мирзо Ҳамдамга ошиқ қилиб кўрсатилсада, охирига бориб, Жомийнинг Мирзо Ҳамдамга нисбатан оталарча меҳрибон бир зот эканлиги, ўз ўғлига қай-ғургандек унинг учун қайғуриши, Мирзо Ҳамдамнинг шеъри-ятга ўч экани, ғазалларни ғоят даражада чуқур фаҳмлаши ва қадрлашини Жомий юқори баҳолагани очиб берилади.

Қисса даврлар ўтиши билан қайта ишланиб, кескин ўзга-ришларга учраб бораверган. Унинг ҳар бир қўлёзмаси бир-биридан фарқ қилади. Уларда воқеалар ўрни алмашган, ғазал-лар қисқартирилган ёки тўлдирилган. Ҳусайн Бойқаро эса Ҳиротдан Самарқандга келиб қолган. Бизнингча, бу қисса биринчи марта ёзилган пайтда бутунлай бошқача бўлиб, у ҳам бошқа достонлар каби, давр ўтиши билан қайта ишланиб бор-ганлиги табиийдир.

Жомийнинг Самарқанд ва Тошкентга келгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд. Қиссада Жомий Самарқанд мадрасаси-да мударрис бўлган, деб кўрсатилади. Бундан ташқари, Жо-мий Самарқандда тасаввуф соҳасида “Нақши Мулло” деган йўл ишлаб чиқиб, халқни унга тарғиб қилувчи сифатида тал-қин этилади. Бу зикрга тушишнинг бир йўли бўлиб, халқ унга эргашган эмиш. Аслида бу афсона бўлса керак, чунки Жомий-нинг бу усули ҳақида унинг асарларида маълумот йўқ.

Мирзо Ҳамдам қиссасини биз аввало Ҳ. Бобобековнинг ху-сусий кутубхонасида сақланаётган қадимги қўлёзма асосида форс тилидан ўзбекчага ўгирган ва ундаги ғазалларни ҳам ўзимиз таржима қилган эдик. Таржима тугагач, асар ҳақида маълумот йиғиш учун Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқ-шунослик илмгоҳининг хазинасига мурожаат қилганимизда, юқорида айтилганидек, кўплаб қўлёзма ва босма нусхалари борлиги, бундан ташқари, Сидқий томонидан ўзбекчага тар-жима қилинганининг гувоҳи бўлдик. Матннинг насрий қис-мини биз ўз таржимамизда қолдириб, шеърий лавҳалар ўрни-га Сидқий таржималарини киритишни лозим топдик.

Ҳ. Н. Бобобеков

А. Қурбонбеков

М. Ҳасаний

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ!

Аммо хабарнинг ровийлари ва асарларнинг ноқиллари шундай ривоят қиладиларки, кунлардан бир кун, йиллардан бир йил Ҳазрати Мавлавий Жомий ўз саройларида ўтирар эдилар, уларнинг даргоҳларига бир қаландар кириб салом берди. Ҳазрати Мавлавий Жомий саломига алик олдилар, сўнг Мавлавий Ҳазратлари ундан: “Эй қаландар, қайси ба-ланд ошиёндин биз томон парвоз қилдинг?” – деб сўрадилар. Қаландар айтди: “Эй олампаноҳ, Самарқанд вилоятидан кел-дим”. Мавлавий Жомий Ҳазратлари: “Эй қаландар, Самар-қанднинг ажойиб-ғаройиботларидан қандай сир-синоатларни армуғон келтирдинг?” – дедилар. “Эй, султони олам, Самар-қанд вилоятида бир йигитча оламга келдики, ул нозанининг жамоли шуъласидан қоронғи уйлар мунаввар бўлғуси ва оф-тоб ул йигитча қаршисида хира кўрингуси”. У йигитчанинг таърифини шундай келтирдики, Мавлавий Ҳазратлари ул но-занин йигитчага ғойибона мухлис бўлдилар. Дардли диллари-дан ўтли оҳ отилиб чиқди ва унинг фироқидан нолаю фиғонга тушдилар, қанча ўзларини тутишга интилмасинлар, фойдаси бўлмади. Охири ўринларидан туриб, қаландарнинг қўл-оёғи-ни ўпдилар, ўз ёронлари билан видолашиб, самарқанд вилоя-тига қараб йўл олдилар. Юқори чиқиб, паст тушиб, неча ман-зилдан ошиб, маълум муддатдан кейин Самарқанд дарвозаси-дан кириб келдилар. Самарқанд кўчаларини сайр қилиб юриб, Регистонга етиб келдилар ва Мирзо Улуғбек мадрасасидан хужра олдилар. Кечаси ўша ерда бўлиб, эртаси кун мадраса-дан чиқдилар. Самарқанд пештоқлари ўртасидан бир нонвой-нинг супаси бор эди, ўша ерда ўтирдилар. Бир соатлардан сўнг “кўтар кўтар!” деган овозлар тарқалди. Бозордаги хало-йиқ дўконларини ташлаб, дуч келган томонга қараб қоча бош-лади.

Мавлавий Жомий Ҳазратлари бир кишининг этагидан ту-тиб, нима гап ўзи, нега ҳамманг ҳар томонга қараб қочмоқда-сизлар, деб сўрадилар. Ул киши: “Сен эшитмадингми? Мирзо

Ҳамдам номли йигит келяпти. Ҳусайн Мирзо ҳукм қилиб, кимки Мирзо Ҳамдамга қараса, бошини танасидан жудо қил-гум, деганлар”. Шундай дея у ҳам ғойиб бўлди. Жомий Ҳаз-ратлари ўринларидан туриб, кўча бошига назар ташладилар. Тўққиз нафар занжи болалар нақ юлдузлар каби ва уларнинг орқасидан Мирзо Ҳамдам худди тўлин ойдек чиқиб келдилар. Жомий Ҳазратларининг нигоҳлари шу заҳоти одамлари ора-сидаги Мирзо Ҳамдамга тушди. Эговланган найзасимон, юракни тешувчи бургут патли ўқ таранг тортилган риштадан учиб, Мавлавий Жомий Ҳазратларининг сийнаи сандиқларига санчилди. Мавлавий Жомий Ҳазратлари ўтли оҳ чекиб, хуш-дан кетдилар. Бир муддатдан кейин хушга келдилар, инон-ихтиёрлари қўлдан кетган эди. Ишқдан маст бўлдилар. Ўз-ўзига дедилар: “Алла замонлардан бери бу нозаниннинг чеҳ-раси ишқида дардли эдим, алҳамдулиллоҳ, кўрдим!” Дарҳол бу байтни ўқидилар:

Жон чи бошад казбаройи дўст натвон зон гузашт,

Шоҳ агар ин аст, ҳаққо, метавон аз жон гузашт.

Таржимаси:

Жон на бўлғай ёр учун гар кимса ондин ўтмаюр,

Шоҳ агар шу бўлса, биллоҳ, жондин ўтмоғлиғ зарур.

Унинг лаблари гўё сув берилган ёқут-лаъл, кокиллари ка-малак товланар, суврати кўркам, мислсиз шаклу шамойил, ҳар бир дил унга ошиқ эди.

Алқисса, Мавлавий Жомий Ҳазратлари кўрдиларки, ул но-занин йигитнинг жамоли ниқоб тагида ҳам офтоб билан баҳс-лашади. Улар ақлу ҳушини қўлдан бериб, ерга йиқилдилар ва Мирзо Ҳамдам бу аҳволдан воқиф эдилар. Тулпорнинг жило-вини тортдилар. Жомий Ҳазратлари алла замонлардан кейин ҳушларига келдилар ва бу байтни ўқидилар:

Маҳи ман рўйи худ бо пинҳон карда меояд

Ду лаълашро ба зери ханда пинҳон карда меояд.

Таржимаси:

Манинг моҳим юзини пардада пинҳон қилиб келган,

Табассум бирла лаъли шаккарин хандон қилиб келган.

Мирзо Ҳамдамнинг кўзлари бу қаландарга тушди, қараса-ки, кўринишдан тузуккина қаландар. Мирзо Ҳамдам айтди-лар: “Зинҳор занжи болалар бу қаландарга зарар етказмасин-лар”.

Мирзо Ҳамдам монелик қилдилар. Улар кўрдиларки, бу қа-ландар ошиқона шеърлар ўқимоқда. Мирзо Ҳамдамнинг қаҳ-ри келиб, тиғини хилофдан суғирдилар ва унинг бошини та-насидан жудо қилмоқчи бўлдилар. Мавлавий Жомий Ҳазрат-лари бу байтни ўқидилар:

Чу Жомий тиғ барканданд Мирзо баҳри қатли ту,

Ҳазарон руҳи ноҳақро ба мижгон кардаанд бо ту.

Таржимаси:

Чу Мирзо, Жомиё, қатлинг учун чекса бу дам ханжар,

Ҳазарон хуни ноҳақни қилур мижгон билан санга.

Мирзо англадиларки, бу байт Мавлавий Ҳазратлариники, Мавлавий Жомий Ҳазратларининг ҳурматини қилиб, тиғни ғилофига солдилар ва йўлга равона бўлдилар. Мавлавий Жо-мий Ҳазратлари уларнинг ортидан тушиб, ғазал бошладилар:

То дийдаи хунборам бар орази хўбон бошад,

Ақлу дилу дин бурбанд, сад рахна дар иймон бошад.

Таржимаси:

То дийдан хунбориким, кўрди жамол аҳлин,

Юз рахна топиб иймон, кетди ақлу дин.

Мирзо Ҳамдам қарасаки, қаландар кўпроқ Мавлавий Жо-мий Ҳазратларининг шеърларини ўқимоқда ва афтидан маъ-нилик қаландарга ўхшайди. Шунинг учун Мирзо Ҳамдам тул-порининг жиловини тортиб, бирма-бир қадам бостириб юра бошлади.

Занжи болалар кўрдиларки, бу қаландар Мирзо Ҳамдамга ошиқликдан лоф урмоқда. Мирзо Ҳамдамдан яширин тиғни Мавлавий Жомий Ҳазратларига отдилар. Улар бир сакраб, ўзларини нонвой дўконининг панасига олдилар.

Мирзо Ҳамдам занжи болаларнинг бу қилиғидан кайфияти бузилиб, занжи болаларга ўшқирган эди, тулпори бирдан ол-динга ташланиб, йўлга тушди, улар зўрғатдан ўзларини ўнг-лаб олдилар ва тулпорнинг калласини узинглар, деб амр қил-дилар.

Мавлавий Жомий Ҳазратлари бекорга тулпорнинг жонига жабр қилишмоқчи бўлаётганларини кўриб, тулпорни қутқа-риш учун бу байтни ўқидилар:

Рахшат, ки қадам бар сари афлок ниҳол,

Айбаш макуни, ки гоми бебок ниҳод.

Рахшат чу ба зери ғамза ожиз шуда аст,

Зону зади-ю, рўй бар хок ниҳод.

Таржимаси:

Рахшинг қадам урса сўйи афлок,

Айб этмаки, секрагой у бебок.

Ғамзанинг тагида бўлиб у ожиз,

Чу кетти ера, юзга сурголи хок.

Қаландардан бу рубоийни эшитган Мирзо Ҳамдам орқага ўгирилиб Мавлавий Жомий Ҳазратларига нигоҳ солдилар. Занжиларга: Отни урманглар ва уни олиб келинглар”, – деб ишорат қилдилар. Занжилар арғумоқни унинг қошига келтир-дилар. Мирзо Ҳамдам отга миниб, шошилмай йўлга тушди-лар. Мавлавий Жомий Ҳазратлари Мирзо Ҳамдамнинг олдига тушиб, бу мухаммасни бошладилар:

Дар азал жисми туро руҳи равон соҳтанд,

Коми ҳар хоста дар он ҳуққа ниҳон соҳтаанд.

Таржимаси:

Ваҳ, азалда сени чун руҳи равон этмишлар,

Хасталар мақсадини онда пинҳон этмишлар.

Шундан сўнг яна бу таржибандни бошладилар:

Эй рўйи ту моҳи оламорой,

Чун моҳ зи парда рўй бинмойи,

Чун турраи ту шикаста ҳолам,

Бар ҳоли шикастагон бибахшой.

Таржимаси:

Эй ой каби юзунг олам аро,

Кўрсат ўшал ойни эмди манго.

Зулфинг каби ҳолатим шикаста,

Раҳм ушбу шикасталарга айло.

Шундай деб, бора-боргунча гапириб борарди. Алқисса, Мирзо Ҳамдам кўрдиларки, қаландар тузуккина қаландарга ўхшайдир. Инсонийликка хос илтифот қилиб айтдилар: “Эй бобо, қайтинг, мабодо занжибаччалар сизни ҳалок этмасин!” Ҳазрати Мавлавий Жомий Мирзо Ҳамдамга таъзим бажо кел-тириб қайтдилар ва ҳужралари сари юриб, оҳу фиғонни бош-ладилар: “Оҳ, ул ойнинг оҳи куйдирди, киши хор-зорлигимни билмас, ҳолимга вой!” – дедилар.

Он парирў бурд оромам зи дил,

Пойи сабрам монд зин меҳнат ба гил.

Дамбадам ҳолам дигаргун мешавед,

Дарди ман ҳар лаҳза афзун мешавед.

Таржимаси:

Қўймади, то ҳушум ул моҳ олмади,

Шул сабабдин сабру тобим қолмади.

Дамбадам ҳолим дигаргун бўлғуси,

Ҳар нафасда дардим афзун бўлғуси.

Ҳазрати Мавлавий Жомий зор йиғлаб, фарёд чекиб, ёқаси-ни чок-чок қилиб, Мирзо Улуғбек мадрасасининг дарвозаси-дан кириб келдилар ва ҳужраларига бориб ўрин солдилар ва бу байтни ўқидилар:

Малулам аз ду жаҳон бе жамоли ў, Жомий,

Чу ёр нест ба даст ин диёр чи кунам.

Таржимаси:

Керак йўқ икки жаҳон они васлисиз, Жомий,

Чу ёр бўлмас эса бу диёрни на қилай!

Ҳазрати Мавлавий Жомий кўксини намга бериб, афғон қилдилар. Алқисса, бир калима сўзни Мирзо Ҳамдамдан эши-тинг. Мавлавий Жомий Ҳамдамнинг олдидан қайтгандан сўнг, Мирзо Ҳамдамнинг ундан сирини яширмайдиган бир қулваччаси бор эди, уни чақирдилар ва унинг қулоғига: “Қа-ландарнинг орқасидан бориб, унинг турар жойини суриштир-гил!” Қулвачча Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг орқасидан борди, Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг эшикларида тўхтади ва Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг турар жойларини кўрди. Қай-тиб Мирзо Ҳамдамга баён қилди. Мирзо Ҳамдам шу кунни бошқа кунлардан хаёлчанроқ кўринарди ва ўзича айтардики, агар янги ғазаллар учун қаландарнинг уйига борсам, мабодо подшоҳ бундан хабардор бўлиб қолсачи, дея ўй сурардилар. Шу зайлда кунни кеч қилди.

Бошқа ривоятда келтирилишича, подшоҳ шароб келтириш-ни буюрдилар, шароб келтиришди. Бир неча коса шаробни пайдар-пай ичгач, ўткир шаробдан бош айланиб қолиб, Мирзо Ҳамдам баҳона билан қоматини эгиб, ўзини ерга ташлади. Подшоҳ: “Эй нури дийдам, вой сарвари сийнам, жисмим чи-роғи, сенга не бўлдики, ўзингни ерга ташладинг?” – деди. Мирзо Ҳамдам: “Мени юрагим оғрияпти” – деб сўради. Мир-зо Ҳамдам: “Бундан аввал ҳам бир неча бор оғриганда Садо-қат исмли онам бор, шул киши чора қилганди, тузалиб кет-

гандим. Яна ўша юрак оғриғи тутди. Менга ижозат берсалар, ўша онамнинг олдига борсам, токи бирон чора-тадбирлар қилсалар”, – деди. Султон ижозат бердилар. Алқисса, Мирзо Ҳамдам султоннинг ҳузуридан чиққач, қулваччалари арғу-моқни унга рўбарў қилишди. Мирзо Ҳамдам отга миниб, Улуғбек мадрасасига қараб йўлга тушдилар ва Мирзо Улуғ-бек мадрасасининг дарвозасига келдилар. Мирзо Ҳамдам ар-ғумоқдан тушдилар. Қулвачча Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг ҳужраларини кўрсатди. Мирзо Ҳамдам: “Эй қулвачча, зин-ҳор-базинҳор бу сирни бировга айтмағил!” – дедилар. Шу сўз-ларни айтиб, аста-секин йўлга тушдилар. Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг ҳужралари эшигига етиб келдилар ва ўз-ўзига дедилар: “Қани, кўрайчи, бу қаландар тузукми ёки йўқми?” Мирзо Ҳамдам қулоғини ҳужранинг эшигига қўйиб қулоқ солдилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий ғазал ўқир эдилар:

Шаби, ки бар сари куйи ту ман мақом кунам,

Баҳона созаму худро саги ту ном кунам.

На одамий-у на пари, на малак, намедонам,

Ки аз латофати ҳуснат туро чи ном кунам.

Агар ба вақти намозам ба пеш рў ори,

Намозро бигзорам, туро салом кунам.

Таржимаси:

Ул оқшомеки бориб кўйингга мақом қилай,

Баҳона айлаб, итинг ман деб, ўзга ном қилай.

На сан пари-ю малаксан, вале билолмасмен,

Ки бу латофат ила сенга нима ном қилай?

Агар номоз чоғи қошима келур бўлсанг,

Намозни ўтабон сен сари салом қилай.

Алқисса, Мирзо Ҳамдам эшикка қўл узатмоқчи бўлган эдилар, Ҳазрати Мавлавий Жомий бу байтларини ўқидилар:

Эй маро дил зи ғамат волаву жон шайдои,

Ман дар ин ҳолу ту дар ғояти бепарвои.

Доман аз ноз макаш то накунам хок ба сар,

Зулф бар бод мадеҳ то нашавам хок ба сар.

Як шаб, эй шамъи бутон, сўйи мани ғамзада ой,

Ки дар ин кулбаи ғам сўхтам аз танҳои.

Ту ба хоби хуши хумори ғуломон бар дар,

Ҳама шаб мунтазирам то ту чи мефармои.

Жомийи мискин сухане зон лаби ширин гуфти,

Тўтии табъи ту шуҳра ба шакархои.

Таржимаси:

Эй ғаминг бирла кўнгул волаву жонлар шайдо,

Мен бу ҳолатда, вале сен тўлароқ бепарво.

Этмагил тарки вафо то бош узра сочмай хок,

Зулф тарқатмаки то қайтадин ўлмай шайдо.

Бир тун, эй ғам кулбасида ўртанадурман танҳо.

Сан сучук уйқуда хумору ғуломлар капуда,

Сўзларинг Жомийи мискин сўз ширину лабдин,

Топди табъинг тўтиси шуҳра бўлуб шакархо.

Алқисса, Мирзо Ҳамдам шитоб билан эшикни очмоқчи бўлиб турганларида Ҳазрати Мавлавий Жомий кўрдиларки, ҳеч кимса аларнинг додига етмайди, ғариблик ва кимсасизлик таъсир қилиб, бу байтни бошлаб юбордилар:

Ба шоми бекаси жуэ ғами ғарибонро ки мепурсад?

Ба ғайри аз дарди ҳоли дардмандоро ки мепурсад?

Фитода мо ғарибон дар таҳи девор ҳайрон,

Ғариби хоксори хона вайронро ки мепурсад?

Таржимаси:

Ғариблик шомида, дардо, ғорибонларни ким сургай?

Ба ғайр аз дарди ҳоли дармандонларни ким сургай?

Қолибмен мен ғариб девор остида бўлиб ҳайрон,

Ғарибу хоксору хонавайронларни ким сургай?

Алқисса, Мирзо Ҳамдам бу ғариб номани эшитиб, танада зарра тоқати қолмади. Ҳазрати Мавлавий Жомий “ғариблар эшигини ким тақиллатур”, – деб бу байтларни бошладилар:

Ман ғамзадаам, ҳамдами ман ғамзада авло,

Мотамзадаро суҳбати мотамзада авло.

Таржимаси:

Ман ғамзадаман, ҳамдам эса ғамзада авло,

Мотамзадага суҳбати мотамзада авло.

Мирзо Ҳамдам бу сўзни эшитиб, Мавлавийнинг шайдоси бўлди ва Ҳазрати Мавлавийга жавобан бу байтни ўқиди:

Мо ҳам ғуломони дари ғамзадагоним,

Дар орзуйи суҳбати мотамзадагоним.

Шаҳбози жаҳоним дар дом гирифтор,

Яъни ба ғазалҳои шумо сайди забоним.

Таржимаси:

Биз чокари даргоҳи ҳама ғамзадагонмиз,

Биз қайда эсак улфати мотамзадагонмиз.

Шаҳбози жаҳонмизки, бу дом ичра гирифтор,

Яъни ғазалингизга зиҳи сайди забонмиз.

Мирзо Ҳамдам кўрсаларки, қаландар маъниликкина киши экан, шу сабабли бу байтни ўқидилар:

Ғарибе мустаминди бар дар омад,

Дарояд ё аз ин дар боз гардад?

Таржимаси:

Эшикка келди бир маҳзун дили хун,

Ижозат бўлса кирсун, йўқса кетсун.

Ҳазрати Мавлавий Жомий айтдилар:

Дарояд гар бувад ў марди фозил,

Ва гар на, аз ҳамон боз гардад.

Таржимаси:

Агар аҳли ҳунардур, кирса мумкин,

Йўқ эрса кирмайин ортига ёнсун.

Мирзо Ҳамдам ўз-ўзига дедиларки, бу қаландар пок на-фисли киши экан, мендай бир кишини нафис шеъру ғазалла-рига ва ўз домларига банд этдилар. Мирзо Ҳамдам: “Мен ўшал сиз Чорсудаги шаънига шеърлар ўқиган йигитман, энди эшикни очинг, ичкарига кирайин!” – дедилар. Мавлавий Жо-мий Ҳамдам сўзини эшитиб, сапчиб ўринларидан турдилар ва дедиларки:

Ин манам ё ба хоб мебинам?

Ё ба шаб офтоб мебинам?

Аллоҳ, Аллоҳ, ки ин вафодори,

Ё ба хоб аст ба бедори?

Таржимаси:

Манму бу ё хоб кўргайман?

Тунда ё офтоб кўргайман?

Аллоҳ, Аллоҳки, бу вафодори,

Ё тушумдур ёки бедори?

Мирзо Ҳамдам: “Бедорсиз, эшикни очинг, ичкари кирай”, – дедилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий дедилар:

Бадин мужда гар жон фишонам равост,

Ки ин мужда осойиши жони мост.

Таржимаси:

Қилай садақа бу хушхабарга равон,

Ки бу муждадин бўлдим осуда жон.

Бу икки оламда бундоқ ортиқ на бўлғайким, ногаҳон ғазал шайдолари бири-бири билан учрашса!

Алқисса, Мавлавий Жомий эшикни очдилар ва Мирзо Ҳамдамнинг қадамларига бош қўйдилар. Мирзо Ҳамдам Ҳаз-рати Мавлавий Жомийнинг бошларини оғушига олдилар ва кўп навозишлар кўрсатдилар. Шу учрашувдан сўнг Мирзо ат-роф-теварагига назар солдилар. Буйрадан ўзга ҳеч вақо кўр-мадилар. Мирзо ҳамдам қошларининг бир учи кўтарилиб, сў-радилар: “Бошқа жойда ҳам бирон ўтирар жойингиз борми-кин, бирон палоси бўлса? “Ҳазрати Мавлавий Жомий қараса-ларки, Мирзо Ҳамдам маъшуқлар тарзида савол қилмоқдалар. Ҳазрати Мавлавий Жомий ҳам ошиқлар тарзида жавоб айтди-лар.

Мирзо Ҳамдам ўтиб бўйра устига ўтирдилар. Ҳазрати Мав-лавий Жомий кўрсаларки, ул йигитнинг жамолидин кулбаси мунаввар бўлубдур. Ҳазрати Мавлавий Жомий, Мирзо Ҳам-дам бизнинг кулбамизга қадам ранжида қилибди, дея қўл қовуштириб турардилар ва ўринларидан туриб, ширинлик ҳамда Самарқанд бодомидан келтирдилар ва Мирзо Ҳамадам-нинг олдига қўйдилар. Мирзо Ҳамдам шунда сўрадилар: “Эй шоҳи қаландар, қайси баланд ойинадин парвоз этдингиз?”.

Ҳазрати Мавлавий Жомий Мирзо Ҳамдамга жавобан шу батни ўқидилар:

Осуда шаби бошаду хуш маҳтобе,

То бо ту ҳикоят кунам аз ҳар бобе.

Таржимаси:


Кеча тинчу хуш маҳтобдин,

Десам то санга қисса ҳар бобдин.

Ҳазрати Мавлавий Жомий дедилар: “Эй шоҳи олам, ме-нинг ҳикоятим узундоқ-узоқ ва менинг қиссам жон ўртагув-чилар. Ҳадисда айтибдурларки, “Аввал таом, баъд аз калом”, деб. Андек ҳозирлигимиз бор, лутф айлагайсиз, шундан сўнг ўз аҳволимдан сизга баён қилгум”. Мирзо Ҳамдам: "Эй шоҳи қаландар, аҳволингиз бизга маълум, нечун ташвиш чекурсиз биз таом жиҳатидан мустағнийдурмиз, биз хизматингизга келубдирмиз!” – дедилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий бодом ва нўхотни Мирзо Ҳамдам хизматалрига келтурдилар. Мирзо Ҳамдам: “Эй шоҳи қаландар, сиз ҳам ўтирингиз!” – дедилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий: “Ҳожаси бирла бир мақомда ўтур-моқ ва таом емоққа бандасида не ҳаддур? Мирзо Ҳамдам де-дилар: “биз сиз билан бирла таом емоқни истаймиз, негаки уламолар: “Таом уй эгаси билан шириндур!” – деганлар.

Алқисса, Ҳазрати Мавлавий Жомий ўтириб, бодомдан бир-икки тотдилар. Мирзо Ҳамдам: “Эй бобо, ростини айтинг, сиз қаердансиз?” – деб сўрадилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий: “Каминаи кулингиз Жом вилоятиндурман ва ғойибона сиз-нинг тавсифингизни эшитиб буён келмишмен”, – дедилар. Мирзо Ҳамдам шунда: “Мавлавий Ҳазратларидан ҳеч хаба-рингиз борму ва уларни танийсизму?” – деб сўрадилар. Ҳаз-рати Мавлавий Жомий дедилар: “Каминани қулингиз яхши танийдур! Мирзо Ҳамдам: “Қандай танурсиз?” – дедилар. Мавлавий Ҳазратлари: “Шу жиҳатдан танурменки, онадин бир кунда таваллуд топмишмиз ва бир жойда улғайибмиз! Тўрт тарафимизда неки ўқибмиз, барчаси Ҳазрати Мавлавий Жомийдан эрди”, – дедилар. Ҳамдам: “Ўша жойдаёқ англаган эрдик ва лекин сўрашга ҳаддимиз сиғмади. Эй шоҳи қалан-дар, уларнинг шеърлари кўп хуш ёқадур, нечунким, авлиёдан не сухан содир бўлса таъсирлидир. Агар яна билганларингиз бўлса, айтингизким биз эшитайлик”, – дедилар. Ҳазрати Мав-лавий Жомий: “Эй шоҳи олам, камина қулингиз уларнинг доимий ҳамроҳлари эрдим, ҳар каломки улардан содир бўлса, ёд олар эдим”, – дедилар. Мирзо Ҳамдам: “Эй бобо, табаррук ғазаларидан бирини ўқингизким, биз эшитмайлик!” – деди-лар. Ҳазрати Мавлавий Жомий Мирзо Ҳамдамга таъзим кел-тириб, бу ғазални ўқидилар:

Ораз аст ин ё қамар, ё лолаи ҳарост ин?

Ё шуъои шамс ё онаи дилҳост ин?

Қомат аст ин ё алиф, ё сарф, ё наҳли мурод,

Ё магар гулдастаи боғи жаҳон орост ин?

Чашми ту оҳуст ё жодуст, ё сайёди халқ,

Ё ду бодоми тар аст, ё наргиси шаҳлост ин?

Ё раб, ин тоқ аст, ё меҳроб, ё қавси кузаҳ,

Ё ҳилоли ийд, ё абрўйи моҳи мост ин?

Тўтийи ширин забон ё қумрийи боғи жаҳон,

Булбули беҳонумон ё Жомийи шайдост ин?

Таржимаси:

Юзму бу ё ойму, ё бир лолаи ҳамрому бу?

Ёки кун нуриму ё ойнаи дилҳоми бу?

Қадмудир бу ё алиф, ё сарв, ё нахли мурод,

Ё магар гулдастаи боғи жаҳонорому бу?

Кўзларинг оҳуму, ё жодуму, ё сайёди халқ,

Ё ики бодоми тар, ё наргиси шаҳлому бу?

Тоқму, ё раб, бу ё меҳроб, ё қавси қузаҳ,

Ё ҳилол ийдму, ё бизни қоши ёму бу?

Тўтийи ширин забон ё қумрийи боғи жаҳон,

Булбули бехонумон ё Жомийи шайдому бу?

Ҳазрати Мавлавий Жомий бу ғазални ўқишлари билан Мирзо Ҳамдам йиғига бошладилар ва дедиларки: “ Биз ажаб бедавлат бандалари эканмизки, шундай бир олий подшоҳнинг хизматларидан маҳрум қолибмиз, негаким инсон руҳи улар-нинг ғазалларидан покланади. Агар уларнинг муборак юзла-рини киши кўрса авлиё бўлғусидир”. Мирзо Ҳамдам давом этдилар: “Агар ғазалларини билсангиз яна айтинг, гўёки улар менинг ҳолимдан хабардорлар ва улар ҳар не айтмишлар, гўё менинг васфимга демишлар, негаки яхшилаб ўйлдаб кўрсам, сиздан Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг иси уфуриб турибди ва шакаргуфтор тилларидан ўқийсизки, уларнинг ғазаллари ин-сон руҳини янгилайди. Мирзо Ҳамдамнинг бу мухлисона сўз-лари Ҳазрати Мавлавий Жомийга кўп хуш ёқди. Ҳазрати Мавлавий Жомий кўрдиларки, ғазалхонлик Мирзо Ҳамдамга хуш ёқмоқда.

Мирзо Ҳамдам ғазални эшитиб бетоқат бўлдилар ва йиғи бошладилар. Сўнг дедилар: “Ҳазрати Мавлавий Жомий сўзла-рининг қули бўлай, не қилайки, мени Аллоҳ Султоннинг хиз-матларига раво қилиб қўйибдур. Йўқса, менга уларнинг жамо-лини кўрсатинг, сизнинг қадамингизга бош урардим”, – деб; Ҳазрати Мавлавий Жомий: “Ғам емангиз, Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг дийдорнини кўргайсиз. Гарчи камина қулингиз сизнинг наздингизда ҳақир кўринурмен, аммо Ҳазрати Мав-лавий Жомий олдиларида бемалол сўзлашувчименким, улар ҳаргиз сўзимни икки қилмайдилар. Иншооллоҳ фақир шу ер-нинг ўзида уларнинг дийдорига сизни мушарраф қилғумдур”, – дедилар. Мирзо Ҳамдам: “Эй бобо, агар яна бир ғазал ўқи-сангиз, уларнинг суханлари шарофати бирла уйқу барҳам топади”, – дедилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий: “Кўп яхши бўлур, эй фарзанд, шундай бир ғазал ўқийликки, сизнинг руҳингиз енгил тортсин”, – дедилар.

Уларни ғазалхонликка қўйинг, алқисса, ҳангомани Султон-дан эшитингки, ногоҳ Султоннинг назари ўша Мирзо Ҳамдам илан бирга бориб келган қулваччага тушди. Султон ул қул-ваччадан сўради: “Мирзо Ҳамдамнинг аҳволи нечук ва Мирзо Ҳамдамнинг сиҳатлари яхшими?” Қулвачча деди: “Ал-ҳам-дулиллоҳ, Мирзо Ҳамдамнинг аҳволи яхши”. Султоннинг му-ҳаббати Мирзо Ҳамдамга ҳаддан ортиқ эди, яна бир бор анинг аҳволларидан сўради: “Менинг Ҳамдамимнинг аҳвол-лари қалай?” Қулвачча энди жавоб бермай сукут сақлади. Султон деди: “Фақир бу оқшом нотинч туш кўрибдурмен, уни ўз наздимда кўрмагунча дилим ором топмагай”. Қулвачча бу сўзни Султондан эшитиб, инон-ихтиёрини қўлдан берди ва ақлу хушдан айрилди. Қулвачча ўзича Султон бу воқеани эшитсалар мен ғарибу бечорани пора-пора қилгуси, нечун бу воқеани Султонга баён қилмай, деб ўйлади. Алқисса, қулвач-

ча воқеани бошдан охиригача бирини қўймай Султон ҳузур-ларида баён қилди ва деди: “Қолганини ўзга кишидан эшит-гайсиз!”

Султон занживаччаларни талаб қилди ва деди: “Кеча қан-дай воқеа бўлиб ўтди?” Занживаччалари арзни адо этдилар: “Султони олам, Самарқандда бир қаландар пайдо бўлибдур, кеча Мирзо Ҳамдамни йўлини тўсиб, анинг васфида ошиқона шеърлар ўқиди ва Мирзо Ҳамдамни ўз домига илинтирди. Мирзо Ҳамдам ул қаландарга илтифотлар кўрсатди ва бу қул-ваччани юбориб, қаландарнинг манзилгоҳини билиб келиши-ни буюрди. Султон қулваччадан: “Унинг хонасини кўрдинг-му?” – деб сўрадилар. Қулвачча ҳижолат билан жавоб берди: “Улуғбек мадрасасидадур. Оқшом ул ўзини ўша қаландар хо-тири учун беморликка солди. Онасининг ёнига бормай, ўша қаландарнинг олдига борди. Тонг отгунча суҳбат қурдилар ва қаландар ошиқона шеърлар ўқиди ва Мирзо Ҳамдам ҳам шеър ўқиб, жонини шул қаландарга фидо қилишга ҳозирлиги-ни изҳор қилур эрди”.

Султон бу воқеани қулваччадан эшитгач, хушёр торттилар, уйқуда эрдилар, бедор бўлдилар. Султоннинг баданидаги ҳар туки наштардек тиккайди. Султон: “Шароб келтиринг!” – деб амр қилди. Соқийлар шароб келтирдилар. Бир неча қадаҳни пайдар-пай бўшатдилар. Султоннинг боши ўткир шаробдан қизиди: “Гулгун либос келтиринг!” – деб буюрди. Дарҳол гул-гун либос келтирдилар. Султон либосни кийдилар ва жон ол-гувчи олмос тиғини қизил ғилофга солиб, Мирзо Улуғбек мадрасаси томон йўлга тушдилар. Бир соатда етиб келдилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий бу байтни ўқир эдилар:

Эй меҳри ту рўзи азал ҳамнафаси мо,

Сар то сари офоқ садойи жараси мо.

Таржимаси:

Эй меҳринг азалдан мани худ ҳамнафасидур,

Бошдин-оёқ оламда садойи жарасимдур.

Ҳазрати Мавлавий Жомий бу байтни охиригача етказди-лар. Султон қулоқ солиб туриб, бу байтни эшитдилар. Қараса-ларки, қаландарнинг шеърини мазаси ҳаддан ортиқроқ. Маъ-лум бўлдики, бу мардона қаландардир. Қаландарнинг важоҳа-ти ҳам Ҳазрати Мавлавий Жомийга ўхшайди. Негаки, султон Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг аҳволотини сўраб билган эди. Бу қаландар Мирзо Ҳамдамни уйига пинҳона келтириб, тонг-эрталабгача суҳбат қургани учун дарғазаб бўлиб, тиғини ғи-лофдан суғуриб, жавлон уриб, довулдек Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг ҳужрасига кирдилар. Ҳазрати Мавлавий Жомий бу воқеани кўрибоқ, ўринларидан турдилар ва титраб бу байт-ни ўқидиларки:

Жома гулгуне даромад маст дар кошанаам,

Хез, эй Ҳамдам, ки афтодж оташе дар хонаим.

Таржимаси:

Кулбам ичра кирди бир гулранг чопонлик маст ўлуб,

Турғул, эй Ҳамдам, уйимга тушди ўт, сан ётма кўп.


Жавобига Султон бу байтни ўқидилар:

Жома гулгун кардам, аммо киро хун кардаам,

Сад жигар хун кардаам, то жома гулгун кардаам.

Таржимаси:

Жома гулгун эттим, аммо кимни дилхун айладим,

Юз жигар хун айладим, то жома гулгун айладим.

Ва лекин Султон ўзича мулоҳаза қилиб кўрдиларки, қалан-дар яхши одам кўринади. Ўзича агар бу қаландар нафаси пок бўлмаса тузук шеърлар ўқимаган бўларди ва Мирзо Ҳамдам-ни ўзига ром қилмаган бўларди, – деб ўйладилар. Бу шеърни қаландардан эшитиши билан тиғни ерга ташлаб, дедилар.: “Эй қаландар, мендан нима тиласанг тила, маълум бўлдики, сен пок ошиқсан, дилимни ўз доминга сайд этдинг. Бу ўқиган

покиза шеъринг Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг сўзи билан бўлса керак. Шу тобда ҳеч нарсам йўқки, сенга берсам!” Сул-тон буни айтди ва Мирзо Ҳамдамга бўлган муҳаббати жиҳа-тидан бу байтни ўқидилар:

Ҳамдамамро ту гирифти, карди беҳамдам маро,

Ҳамдамамро ё бидиҳ, ё соз бо ман ҳамдами.

Таржимаси:

Ҳамдамимни олиб, этдинг эмди беҳамдам мани,

Ҳамдамимни ёки тобшур, ёки манга ҳамдам ўл.

Султон бу байтни ўқиши билан анинг жавобида Ҳазрати Мавлавий Жомий бу рубоийни ўқидилар:

Умрест, ки мо ошиқи расвоим,

Мотамзадагони ишқро ҳамроҳим,

Кофир гўянд, хоҳ расво гўянд,

Дар мазҳаби ишқ ҳарчи гўянд моим.

Таржимаси:

Бир умрга биз ошиқи расводурмиз,

Мотамзадаи ишққа ҳамродурмиз.

Кофир десун эл, хоҳ расво десун эл,

Ишқ мазҳабида не деса бажодурмиз.

Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг айтганлари Султонга хуш ёқди. Ҳазрати Мавлавий Жомий яна бу байтни ўқидилар:

Хамчу ман бар рухи хўбон назари пок андоз,

Ҳар кужо дийдаи нопок бувад хок андоз.

Таржимаси:

Хўрлар юзига мандек назари пок айла,

Қандаким дийдаи нопок эса сен хок айла.

Султон айтдилар: “Эй девона, мендан не тиласанг тила, маълум бўлдики, сен пок экансен, бўлмаса минг жонингдан бир жонинг омон топмас эди. Энди мени ҳам сайди дом қил-динг. Бу айтган покиза шеърларинг Ҳазрати Мавлавий Жо-мийнинг сўзларига ўхшайди. Шу тобда ҳеч нимам йўқки, сен-га берай десам, хотиринг жам бўлсинким, Мирзо Ҳамдамни сенга бердим. Ажаб бир иш қилибдурмен, умрим бино бўлиб, бу тариқа инъомни бир кишига қилмаган эдим!”.

Султон бу сўзни деб, ўрнидан турди ва уларнинг ҳужраси-дан ташқари чиқди. Занжибаччалар арғумоқни келтирдилар. Султон ўзини от устига олдилар ва йўлга тушдилар. Алқисса, Султон ўз даргоҳига бориб, ўтириб, кўнгиллари ҳижил бўлди, қилган ишидан пушаймон бўлиб, ўзича дедилар: “Мен нима иш қилиб қўйдим ўзи?” Ўз ўйларига эрк бериб ўтирган эди, Мир Алишер уларнинг даргоҳига кириб келдилар, кўрдилар-ки, Султон ғам-ғуссага чўмиб ўлтирибди, дуога оғиз очиб бу байтни ўқидилар:

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> 1
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации