Электронная библиотека » Оота Тосимаса » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "Энг яхши дада!"


  • Текст добавлен: 9 апреля 2024, 21:00


Автор книги: Оота Тосимаса


Жанр: Личностный рост, Книги по психологии


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 8 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]

Шрифт:
- 100% +
Бола билан ўтказиладиган вақтни фақат боланинг ўзига сарфлаш керак

Бир дақиқада ғалаба қозониш учун диққатни жамлаш зарур.

Ишлайдиган оталар жумладан, менинг ўзим ҳам, бола билан ўйнаётган ёки шуғулланаётган вақтимизжа бари бир иш ҳақида кўп ўйлаймиз.

Бола билан суҳбатдан завқлана туриб, кутилмаганда суҳбатдан тушиб қоласан. Ва …

– Дада, сиз мени эшитяпсизми?

Бу ҳолат фарзандларимизни қувонтирмаслиги аниқ.

Бу йўл билан уч дақиқани мазмунан бой ва қувончли қилиб бўлмайди.

Ўз ишига кўмилиб турган ота билан нафақат уч дақиқада ёки ўттиз дақиқада, ҳатто уч соатда ҳам бола зерикиб қолади-ку, тўғрими?

Агар учрашув чоғида, қиз ўз хаёллари билан банд бўлса, унинг ўз ҳамроҳига ёқиши даргумон.

Хаёли паришон отанинг боласига кўрсатадиган зарарли таъсири

Фарзанди билан бирга ўтказилаётган вақт давомида ота ўз хаёллари билан банд бўлса, боланинг онгида « отаси у билан жиддий шуғулланмайди ва унинг отасига халақит бераётган»лиги ҳақида тушунча ҳосил бўлади. Яъни отаси учун қайғурмайди ва унга боласи билан ўйнаш қизиқ ҳам эмас.

Бошқа ҳамма нарсани унутиш, фақатгина бола билан бўлаётган мулоқотга диққатни жамлаш ва биргаликдаги машғулотдан лаззатланиш керак.

Ана шунда арзимас уч дақиқа ҳам мазмунга бой бўлади, бола эса, ўзи учун қайғураётганларини тушунади ва унда ўз шахсининг муҳимлигини ҳис қилиш ортиб боради.

Ўзи ҳақида юқори баҳони ҳис қилиш, бу ижобий фикрлашнинг асоси ҳисобланади ва у келажакда боланинг ҳаётдаги турли қийинчиликларни енгишида ёрдам беради.

Бу ҳақда мен иккинчи бобда батафсил тўхталаман, аммо ҳозир шуни айтишим лозимки, ўз ўзини баҳолай олиш инсондаги ўзига бўлган ишончни ривожлантиради ва бу ҳар қандай илмфандан муҳимроқдир.

Бутун бошли китобчани бир мартада ўқиб чиқиш шарт эмас

Уч дақиқа ичида унчалик ҳам кўп иш қилиб бўлмайди. Бу вақт оралиғида, ҳатто, кичик бир суратли китобчани ҳам батафсил кўриб чиқиш даргумон.

Умуман олганда, бир ўтиришда бир китобни бошдан охиригача ўқиб чиқиш, фойдали иш эмас. Яхшиси, қанчасига улгурсангиз, шунчасини ўқинг, қизиқарли давомини эса, эртанги кун учун қолдиринг.

Кўпинча менинг ўзимда ҳам шундай бўлади, яъни уйқуга кетиш олдидан бола билан китобчасини ўқишга келишаман, кейин эса, ёки ювина бошлайман, ёки бошқа бир иш билан машғул бўлиб кетаман. Уйқу вақти келиб қолганида эса, ваъда бажарилмаган бўлади.

Агар ўша пайтда болага, «энди кеч бўлди, эртага ўқиб оламиз», десангиз, албатта боланинг кайфияти бузилади. Ҳатто хафа ҳам бўлиши мумкин ва анча вақтгача ухлай олмайди ҳам.

Шунинг учун «ҳозир бир неча варақ ўқиймизда, қолганини эртага давом эттирамиз», дейиш керак. Бундай муроса болани хурсанд қилади.

«Ҳаммаси ёки ҳеч нарса», деган тамойил асосида иш тутмаслик лозим.

Топшириқни 100% бажариш мушкул иш, лекин имкон даражасида бажарсанг, бу ҳамкорингни ҳам қониқтиради. Бизнес учун ҳам шу тамойилни қўллайдиган бўлсак, у болаларга қўлланганидан кам фойда келтирмаслиги аниқ.

Вақтнинг йўқлиги – афзаллик сифатида

Юқоридаги фикрларимизда, ота доим банд ва бунинг учун энди ҳеч нарса қилиб бўлмайди, деган мантиққа нисбатан сукут сақлаб келаётган эдик. Бироқ, вақтнинг йўқлигини албатта камчилик, дея қабул қилмаслик керак.

Оилага кўп вақт ажратишдан кўра, афзалроқ нарса йўқ эканига, сизнинг ишончингиз комил. Умуман олганда, бу тўғри. Аммо кўп ҳолларда бу шарт эмас. Масалан, агар сизнинг бўш вақтингиз бор бўлса, уни қувноқ ўтказиш бўйича бирор нарса ўйлаб топиш хаёлингизга ҳам келмаса керак.

Кичик бир мисол келтираман.

Мана сиз яқиндагина бир қиз билан учраша бошладингиз ва кейинроқ у билан бирга яшай бошладингиз, яъни суткасига 24 соат давомида битта ҳудуддасиз. Муносабатлардаги бу янгилик, алабатта, тез орада ўтиб кетади.

Аммо сиз у билан ҳафтасига бор-йўғи бир марта учрашадиган бўлсангиз, у ҳолда сиз етти кун давомида дам олиш кунини орзиқиб кутасиз ва севган қизингиз билан учрашганингизда, уни қандай хурсанд қилиш ҳақида бош қотирасиз. Бундай режалаштирилган учрашув сиз учун ҳам, суюклингиз учун ҳам, эсда қоларли воқеага айланади. То навбатдаги дам олиш кунигача сиз ушбу учрашувни хотирлаб, ҳафтани яхши кайфиятда тказасиз.

Буни ҳар сафар қайта-қайта такрорлай туриб, сиз ўрталарингиздаги севгини мустаҳкамлаб борасиз. Ва шу қисқа вақт ичида севимли дўстингизни қандай хурсанд қилиш мумкинлигини тушуна бошлайсиз.

Агар жуда банд бўлсанг, ўз болангнинг кутилмаган жиҳатларини ҳам сеза бошлайсан

Ўта банд бўлган оталарнинг яна бир афзаллик томони ҳам бор. Узоқроқ масофада бўлган ота доим болага қарайдиган онага нисбатан кўпроқ ундаги эътиборли сифатларни пайқаши мумкин..

Она ҳамма вақт бола ёнида бўлгани боис, уни асосан бола характеридаги салбий хусусиятлар безовта қила бошлайди ва у фарзандининг ҳаётига ҳаддан зиёд аралаша бошлайди ҳамда тез-тез «бу мумкин эмас», дейди.

Эҳтимол, бундай шароитда оталар ҳам шундай қилишган бўларди.

Айрим ҳолларда менга оталар илгарилари аёллари болаларини урушганда, ҳайрон бўлишганини айтишади. Ажрашиб кетишганидан сўнг ёлғиз оталарнинг ўзи болани, худди илгари оналарига ўхшаб «эговлай» бошлайди.

Ота-оналар болага турли масофалардан ва турли нуқтаи назарлардан қарашади, лекин агар улар бирлашадиган бўлса, у ҳолда улар боланинг ҳам ижобий, ҳам салбий хусусиятлари мужассамлашган, кенг қамровли образини кўра олишади.

Боланинг ёнида доим бирга бўлмаганингиз учун ҳам, сиз унинг характеридаги кутилмаган сифатларни пайқай олишингиз мумкин.

Иш билан банд бўлган ота балиқ олиб келмайди, аммо уни тутишни ўргатади

Агар сиз болангизнинг ёнида бўлишни уддалай олмасангиз, унга ҳаммасини бошдан охиригача ўргата олмайсиз ва унинг ўқишидаги ҳамма босқичларни кўрмайсиз.

Аммо банд бўлган ота унга йўл кўрсатиши ёки унинг учун мос шарт-шароит яратиб бериши мумкин. Қолганини эса, келажакда боланинг ўзи қилиши керак бўлади.

Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Бола ривожланиши учун эса, бу ҳатто анча яхши ҳолат. Агар ота оналар бола учун бутунлай ҳамма нарсани қилишадиган бўлса, у ҳолда қандай қилиб у мустақил бўлишни ўрганиши мумкин?

Бунинг ўрнига, агар болани керак пайтда бир ўзини қолдирсангиз, у ҳамма нарса қўлидан келадиган инсон бўлиб етишади.

Лао-цзынинг шундай бир машҳур гапи бор: оч одамга балиқнинг ўзини бермасдан, унга уни тутишни ўргатиш лозим, шунда у бир умр тўқ юради. Агар оч одамга бир марта ёрдам берсангиз, бу унинг муоммосини ҳал қилмайди, лекин унинг ўзини қийинчиликларни енгишга ўргатсангиз, ҳаётини қутқариб қолган бўласиз..

Шунинг учун банд бўлган оталар болаларини «балиқ овлашга ўргатиш» усулида ўқитишлари мумкин. Фарзандлар эртами-кечми улғайиб ва улар ўз нонларини ўзлари топиши керак бўлади.

Эҳтимол бола учун майда-чуйдасигача ҳамма нарсасини ўйлаб топиш керак эмас, Унинг ўрнига боланинг ўқиши, улғайиши ҳамда ўз кучи билан олдинга интиши учун зарур бўлган шартшароитларни яратиш муҳимроқдир. Ахир, бу нарса таълимнинг мазмунини ташкил этади-ку.

Машҳур ёзувчи ва файласуф Юкити Фукудзава шундай деган: «Ўқитиш» сўзининг ўзи азалдан инсонни чалғитади. Биз болани ўқитмаслигимиз керак, балки унга табиат ато этган қобилиятларини намоён қилиши учун имконият беришимиз лозим.

Мен кўпинча машҳур ёки нуфузли деб аталадиган мактаблардан материаллар тўплайман. Қоидага кўра, юқори даражадаги таълим тизимини таклиф этадиган мактабларда ўқувчиларга йўлйўриқ кўрсатилади, улар фақатгина йўналтирилади, у ёғига эса, уларнинг ўзлари ҳаракат қилишади.

Болага тўғри жавобни айтиш эмас, балки унда ўша жавобни ўз кучи билан қидириб топиш истагини тарбиялаш муҳим.. Илк бор қийинчиликка тўқнаш келганда, бола ўзини йўқотиб қўймасдан, балки унинг ечимини мустақил равишда қидириб топишга ўрганиши керак. Айнан ана шу нарса бола учун ҳаётда ўз кучига ишонч пайдо қилади.

Ҳатто моҳир педагоглар учун ҳам бола билан доимий алоқада бўла туриб, унинг ўз қобилиятини намоён қилишини кутиш ва бунинг учун маълум бир масофа сақлаб туриш – ўта мураккаб вазифа ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам фавқулодда вазият сифатида сизнинг вақтингиз йўқлиги ва ўта бандлигингизда ҳам ўзига хос афзалликларни топиш мумкин.

Агар ҳамма имкониятлардан тўғри фойдаланилса, банд бўлиш ва вақтнинг йўқлиги ҳам, бола тарбиясида ижобий омил сифатида фойда бериши мумкин.

Иккинчи она бўлиш шарт эмас

Бироқ қисқа вақт оралиғида унчалик кўп нарса қилиб бўлмайди.. Шунинг учун қаерда ўзингизни кўрсатиш муҳимлигини аниқлаб олиш керак.

Шундай қилиб, ўта банд ота биринчи навбатда нимага эътибор қаратиши керак?

Бирданига хулосага ўтаман.

Агар боланинг онаси уддалай олмайдиган ёки ёқтирмайдиган, ва аксинча, сиз ўзингизни кучлироқ ҳисоблайдиган масаладан бошласак, тўғрироқ бўлади.

Аввалга ўша ўтмишдаги ажойиб даврларда бўлган катта бир оилани тасаввур қилиб кўрамиз.

Сиз бувингиз ва бувангиз билан яшардингиз, ҳатто қўшнилар ҳам ўзига хос бир тарзда сизнинг оила аъзоларингиздек эди. Кўплаб акалар, опалар ва қўшниларнинг болалари бўларди.

Албатта отангизнинг фикри ҳар доим ҳам, бувангизнинг фикри билан мос келмас эди. Онангиз баъзида кимларнидир койир, бувингизни эса, унга раҳми келар эди.

Болалар кўпчилик одамлар орасида ўсиб, турли хил можороларнинг гувоҳи бўлишарди. Шунинг учун ҳам улар бу дунёда битта тўғри жавобнинг ўзи бўлмаслигини ва ҳамма одам ҳар хир бўлишини тушунган.



Мен катта оила кичкинасидан кўра, яхшироқ демоқчи эмасман, аммо атрофни кўпчилик одамлар қуршаб тургани туфайли бола ўз оёғида мустаҳкам туришни ўрганиб олиши мумкин эди.

Хўш, замонавий ҳаётда биз нимани кўряпмиз? Оталар деярли уйда бўлишмайди, болалар эса, ҳар куни йигирма тўрт соатнинг бачасини оналари билан бирга ўтказадилар. Ҳозир бундай болалар кам эмас.

Бола атрофида турли хил одамлар жуда кам. Ўзида ишонч ҳосил қила олган болани тарбиялаш учун эса, унинг атрофда хилма-хиллик етишмайди.

Бундай вазиятда бола ҳаётига мутлақо янги нимадир олиб кирувчи инсон айнан отаси бўлиши мумкин

Бошқача айтганда, ота ўз зиммасига онанинг мажбуриятларидан бир қисмини олмайди, балки она бажара олмайдиган ролни ўйнайди.

Ота-оналарнинг ҳар бири ўз ўйинини ўйнайдиган ва бола билан ўзига хос ҳолда мулоқот қиладиган бўлса, у ҳолда мен «гибрид», деб номлаган тарбия усули амалга оширилади.

Ота – универсал ўйинчи

Бува ва бувиларнинг ўз роллари бор, улар оналарнинг жаҳли чиққанда, болани авайлашади, бошини силашади. Амаки ва аммаларнинг ҳам ўз роли бор, улар « сен билан кўришмаганимиздан буён шунча улғайиб кетибсан-ку!», дея болаларни объектив баҳолайдилар.

Безори қўшни боланинг вазифаси эса болага онасидан дакки эшитиш мумкин бўлган ўйин ва шумликларни ўргатиш. У ҳашоратларни тутиш, дарахтларга чиқишни, лой кечиш ва бошқа нарсаларни ҳам ўргатади. Онанинг қайси соҳада қурби етмаётган бўлса, ота ўша жойда ўзини кўрсатиши лозим.

Агар ота спорт билан шуғулланадиган бўлса, болани ўзига қўшиб олиши ёки у поездларни тушунадиган бўлса, унда улар биргаликда ўйинчоқ темир йўлни ўйнашлари мумкин.

Энг масъулиятли пайтда она ўз ролини ўйнай олиши учун отага тайёргарлик керак.

Бу ҳолатни тасвирлаш учун агар бейсбол атамаларидан фойдаланадиган бўлсак, онани коптокни биринчи бўлиб узатадиган стартдаги питчер билан қиёслаш мумкин.

Ота эса, қолган барча ролларни ўйнаши керак бўлади: кэтчер – тўпни қабул қилиб олувчи, аутфилдер – ташқи майдонни қўриқлаб юрувчи, релиф-питчер – ўйин давомида стартдаги питчерни алмаштирувчи.

У бир вақтнинг ўзида бир нечта ролларни ўйнаши лозим, бу эса унчалик осон иш эмас.

Лекин бундай маслашишга, айнан ўзини назорат қилишнинг уддасидан чиқа оладиган ва бола билан доимий равишда мазмунли вақт ўтказадиган, оталаргина қодир бўлишади.

У онанинг дастёри бўлиши ва доим унинг айтганини қилиши шарт эмас. Аксинча, у она ниманинг уддасидан чиқа олмаётган бўлса, ва нимани ёқтирмаётган бўлса, ўша нарсаларни ўз зиммасига олиши лозим.

Агар боланинг ёнида у билан онасидан кўра, бошқача муомала қиладиган инсон пайдо бўлса, унинг ҳаёти сезиларли даражада бойиб боради.

Оталик – бу уч томонлама муносабатдир

Ота қанчалик кўп ролларни ижро этадиган бўлса, боланинг муомала муҳити шунчалик хилмахил бўлиб боради. Бу эса, боланинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшади.

Шу билан бирга, ўйинлар ва вақтичоғликлар меъёрдан ошиб кетса, бу онаннинг норозилигини ҳам ўйғотади.

Агар сиз кўчада роса ўйнаб, ифлос кийимлар билан уйга кириб келсангиз, албатта бундан онанинг боши осмонга етмаса керак. «Мени шундоқ ҳам ишим бошимдан ошиб ётибди, сизлар эса, қўшимча ташвиш орттираяпсиз!» Агар болани ширинликлар ёки ўйинчоқлар дўконига олиб борадиган бўлсангиз, онаси яна норози бўлади: «болага бу нарсалар керак эмас», «сиз бола билан бирга бўладиган бўлсангиз, доим менга ташвиш орттирасиз».

Лекин она ҳар доим ва ҳамма соҳада ҳам бола учун нима яхши эканлигини яхши тушунавермайди.

Ҳамма вақт онасининг кўнглига қараб, бола билан муомала қилиш мушкул иш.

Бошқача айтганда, оталик – бу уч томонлама муносабатдир.

Лекин тушкунликка тушиш керак эмас!

Бу ҳақда онангга айтмаймиз, яъни кейинчалик онамиз бизни койиши мумкин бўлган ишни қилиш ҳам, баъзида фойдали ҳисобланади.

Агар онасининг сиздан ҳам жаҳли чиқадиган бўлса, у ҳолда чин дилдан кечирим сўраш керак, бола буни кўриб, отам ҳам таъзирини еди-я, деб хурсанд бўлади. Вақт ўтиши билан бу нарса кулиб эсланадигна тарихчага айланади.

Оталар! Ўз уйингизда тартибсизликлар қилиб туринг!

Сўнгги вақтларгача, ота-оналар фикрининг турли хиллиги болани гангитиб қўяди, деб ҳисоблашар эди. Шунинг учун эр-хотинлар гуёки ҳар доим бир хил нарсани гапириши ва ҳамфикр бўлиб ҳаракат қилиши керак эди. Ҳозирги кундаги бобо ва бувилар айнан шундай деб ҳисоблашади.

Ҳа, албатта, агар ота-оналар болани ўзларига ўхшатиб тарбия қилишни хоҳласалар, у ҳолда бу фикр ўз қийматида қолишга ҳақли. Бундай вазиятда ота-оналарнинг фикрлари ва улардаги қадриятлар тизими мутлақ ҳақиқат ва инкор этилмас, дея қабул қилинади.

Лекин бироз ўйлаб кўрилса-чи, бу бола шахсига ўтказилаётган босим-ку. Бундай ёндашув болани тор қолибга солиб қўяди, ва мен буни тавсия қилмаган бўлар эдим.

Қачонлардир болаларнинг тарбияси билан аёл шуғулланади, оталар эса бу ишни тўлалигича ўз аёлларига юклаши керак, дея қабул қилинган эди. Ўшанда онанинг қадриятлар тизими асосий ҳисобланган ва эр-хотинлар бола тарбиясида ўзаро бир фикрга келиши осон кечган.

Аммо бизнинг вақтимизга келиб, оталарнинг бола тарбиясида иштирок этиши ижобий баҳоланмоқда, ва улар бола ривожланиши масаласида ўз фикрларига эга бўлиш ҳуқуқига эришмоқдалар.

Ахир ўйлаб қаралса, эр-хотинлар аввал бошида бир-бирига мутлақо бегона одамлар эди. Улар барча масалаларда якдил фикрга кела олишмайди. Ҳозирги кунда тарбияга нисбатан фарқли қарашлар, бу яхши нарса деб ҳисобланади.

Эр-хотинларнинг турли усуллари бола тарбиясининг чегарасини кенгайтириши ҳақида мен юқорида ҳам айтиб ўтгандим. Ана шундай ўзига хосликлар туфайли бола қарама-қаршиликлар ва фарқли фикрларни ҳис қила олиши, мустақил хулоса чиқариши ва ўз қарашларига яқинроғини танлаб олиши ҳамда ўзининг такрорланмас шахсий хусуситятларини шакллантира олиши мумкин. Ота-оналарнинг қадриятларидаги фарқлар бола дунёқарашининг кенгайишига ёрдам беради.

Шунинг учун эр-хотинлар, агар уларнинг фикрлари фарқли бўлса, бор кучларини сарфлаганча, ўз фикрларини мослаштиришлари шарт эмас.

Уйда ҳукм сурадиган бетартиблик болада қувонч, қайғу, дилсиёҳлик ва мамнунлик туйғуларини ўйғотиши мумкин. Айнан ана шундай уй бола улғайиши учун энг яхши муҳит ҳисобланади! Бундай бола ҳиссиётларни ва бурч туйғусини интиутив тарзда ҳис қилади ҳамда дунёни нозик дид билан англайдиган бўлади.

Бундай нарсаларга мактаб ёки тайёрлов кўрсларида ўқита олишмайди.

БУ ҚИЗИҚ!

Эр киши ота бўлгач, унинг фикрлаши ўзгаради!

Оталик ҳиссини ўйғотувчи мослама отанинг болага бир бор тегиниши ва унинг ҳидини ҳис қиш биланоқ, ишга тушиб кетади!

Бола туғилган чоғда эркакнинг миясидаги ўзгаришларни ўрганиш мақсадида олимлар сичқонларда эксперимент ўтказишган. Маълум бўлишича, ота сичқонларнинг миясида янги синапслар ( нерв ҳужайралари туташган жой) шаклланган.

Бунинг учун битта шартни бажариш талаб этилган. Ота сичқонларни боласи туғилиши биланоқ бошқа катакка ўтказилганда, уларда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаган. Маълум бўлишича, мияда синапслар пайдо бўлиши учун улар янги туғилган гўдакнинг ҳидини ҳис қилиши ва бевосита унга тегиши лозим бўлган. Ҳатто биологик ота бўлса ҳам, гўдак ҳидини сезмасдан ва тегинмасдан туриб, унинг оталик туйғуси ўйғонмаган.

Оталик туйғуси онанинг таъсири остида ўйғонади!

Бошқа бир тажриба чоғида ота сичқон ўзининг оталик туйғусини она сичқоннинг маълум бир ҳаракатларидан кейингина англаб етган.

Агар сичқонча туғилгандан сўнг, фақатгина ота сичқонни бошқа катакка ўтказишган бўлса, кейинчалик бу ота сичқон боласининг тарбиясида иштирок этишга ҳаракат қилмаган. Лекин ота ва она сичқонларни биргаликда бошқа катакка кўчиришганларида эса, ота сичқон ўзининг оталик туйғусини ҳис қила олган – деб тахмин қилишади.

Она сичқон феромонлар ёки ультра товушлар ёрдамида ота сичқонга, бола учун қайғуриш керак, деган маълумотни етказган бўлиши мумкин.

Оталарда эркаклик гормонлари камаяди!

Одамлар билан ҳам қизиқ тадқиқот ўтказилган. Асосий эркаклик гормони – бу тестостерон ҳисобланади.

Тестостерон мушаклар ҳажмининг ортиши ва соч ўсишини кучайтиради. Психологик жиҳатдан эса, у тажовузкорлик ва фаолликка жавоб беради. Бундан ташқари, айнан ана шу гормон бошқа жинс вакилларига ва интим муносабатларга бўлган майлни қўзғайди.

Маълум бўлишича, юқори даражадаги тестостерони бор эркаклар уйланганлар ва фарзандлилар орасида ҳам кўп учрайди. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки улар фаол эркаклар.

Шу билан бирга, яна бир қизиқарли факт маълум бўлди. Боласи туғилгач, эркакларда тертостерон даражаси вақтинча камаяр экан.

Характери анча майинлашиб, бошқа жинсга нисбатан қизиқиши ҳам сусаяди.

Бу дегани, агар ёш ота фарзанди туғилгандан кейин ҳам, хотинидан бошқа аёлларга илакишиб юришни яхши кўрадиган бўлса, унда у ҳали ўзининг оталигини унчалик яхши англай олмаган ҳисобланади.

2 БОБ
3 СОНИЯДА УДДАЛАШ! ҲАР ДОИМ БОЛА ҚАЛБИДА БЎЛИШИНГИЗ УЧУН ИМКОН ЯРАТУВЧИ СЎЗЛАР

Ҳаттоки битта жумла ҳам, бола ривожига ҳисса қўшиши мумкин!

Агар суҳбатингиз ҳатто уч дақиқа давом этса ҳам, у ўта муҳим аҳамитга эга бўлиши мумкин. Ахир, ота боласига ўлғайиш сари қадам ташлашида ёрдам беради-ку. Сиз болангизга етиб борадиган ва унинг хотирасида қоладиган сўзларни топа оласизми?

Сиздан махсус иборалар талаб қилинмайди. Булар жуда оддий, ҳатто болага ҳам тушунарли бўлган сўзлар бўлиши керак. Муҳими, сиз уларга қандай туйғуларни жойлашингизда.

Қуйида биз турли вазиятларни таҳлил қилиб, қандай сўзлар ҳамда ҳиссиётлар ота ва бола нинг ўзаро муносабатларига таъсир қилишни тушунишга ҳаракат қиламиз. Ахир, энг оддий иборалар ҳам турлича таассурот қолдириши мумкин.

Болалар мазмун ва маънони ҳар доим ҳам ақли билан англаб ололмайди. Кўп ҳолларда улар бунга юзаки қарашади ва ўзларича аллақандай муҳим нарсаларни ҳис қиладилар. Фикримча, бу жуда яхши ҳолат.

Биз ҳозир таҳлил қиладиган иборалар болалар учун ўзига хос «руҳий озуқа» бўлиб хизмат қилади. Улар уч дақиқада эмас, балки уч сониядаёқ ўз кучини кўрсатади. Агар қисқа вақт ичида болани шундай « руҳий озуқа» билан таъминлайдиган бўлсангиз, натижа ўзини куттириб қўймайди.

Гарчи сиз ўта банд бўлсангиз ҳам, кунига бир неча маротаба болага қандайдир бир меҳрли ва ёқимли нарсани айсангиз, сиз доимо унинг қалбида яшай бошлайсиз.

Ўз меҳрингиз ҳақида гапириб беринг ва уни ўзига ишонишга мажбур қилинг

Ўз-ўзига баҳо бериш нима экани барчага маълум. Ўзига нисбатан юқори баҳода бўлган киши, бу дунёда ўзини энг муҳим инсон, деб ҳисоблайди. Кўп ҳолларда «ўзини ҳурмат қилиш» ибораси шунга ўхшаш маънода қўлланилади.

Ўзини шундай баҳолайдиган одамни гижгижлашдан фойда йўқ, чунки ўз баҳосини яхши билади. Уни омадсизлик билан синдириш ҳам даргумон. У ўзига ўзи, «мен уддалашим шарт», дейди ва ҳар қандай ишни зиммасига олади.

Бундай одамлар ўз қадр-қимматини тушунишни бошқа одамларга ҳам тарғиб қилишади.

Ўзини ҳурмат қилиш ва ўзига баҳо бера олиш руҳимизнинг пойдевори ҳисобланади ва арзимас синовларда ҳам букилиб қолмасдан, ҳаётда ишонч билан олға боришимизга имкон беради.

Бундай одам ҳар қандай вазиятда ҳам ўз йўлини топа олади ва бу унинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Бу тириклик қувватининг манбаидир!

Агар бола ўзига ишона олса, у кучли бўлиб улғаяди

Сўнги вақтларда тарбия муаммоларига оид журналларнинг бош мавзуси, кўпинча, болаларни ҳозирги замоннинг глобал талаблари руҳида тарбиялаш масалалари бўлмоқда. Бунинг учун зарур бўлган шарт-шароитлар сифатида эса, инглиз тилини билиш, мантиқий фикрлаш ва мулоқот қилиш малакасига эга бўлиш кабилар кўрсатилади. Лекин, ростини айтганда, буларнинг ичида ҳеч бири, ўзини ҳурмат қилиш ва ўзини баҳолай олиш туйғуси билан тенглаша олмайди.

Менинг фикримча, агар японларнинг халқаро майдонда етакчилик ролини уйнамаслигига қандайдир сабаблар чиндан ҳам мавжуд бўлса, бу уларнинг инглиз тилини бўшроқ билиши ёки уларда мантиқий фикрлашнинг етишмаслиги эмас, балки айнан ўзларига паст баҳо бериши ҳисобланади.

Болалар ўзига ўзи юқори баҳо бера олишлари учун улар ота-онанинг муҳаббатига бурканган бўлиши керак. Уч ёшгача тартиб-интизомни ортга суриб туриш мумкин. Энг муҳими, болани ҳаддан зиёд яхши кўриш керак.

Агар ўзини ҳурмат қилишнинг мустаҳкам пойдевори қўйилган бўлса, ундан кейин тарбия ва интизом масаласи унчалик қийинчилик туғдирмайди. Лекин агар жуда ёшлигидан, яъни ҳали мустаҳкам қарор топмаган ўзига баҳо бера олиш хусусияти ва нобарқарор руҳияти шароитида тартиб-қоидаларга ўралашиб қолинадиган бўлса, бундай тарбиянинг яхши натижа бериши даргумон. Бекорга айтишмайдику: «Уч ёшинггача нима олган бўлсанг, юз ёшинггача ярайди», лекин бу болани уч ёшигача тартиб-интизомга ўргатиб қўйиш дегани эмас. Уч ёшигача севилган ва қадрланган болалар юз ёшигача ўзларини севишади ва қадрлай олишади.

Хўш, қандай қилиб қисқа вақт ичида болага ўз меҳр-муҳаббатини кўрсата олиш мумкин? Айниқса банд бўлган инсон учун бу осон иш эмас.

Лекин сиз ҳеч нарсадан безовта бўлманг.

Мен ҳозир сизга болангиз билан бўладиган кундалик оддий суҳбатлар давомида ўзингиздаги муносабатларни унга етказа оладиган ибораларни келтираман.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации