Текст книги "Қатл куни"
Автор книги: САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 12 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
ЮСУФ САМАДЎҒЛИ
Қатл куни
Озарбойжончадан
УСМОН ҚЎЧҚОР
таржимаси
Кўзимнинг оқу қораси бўлган икки қизимга –
Меҳрибонга ва Ҳумойга.
– Йўл бўлсин оға?
– Сўнгги манзил сари, синглим.
(Бир беморнинг қулоғига чалинган гаплардан)
Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади.
Ҳали юлдузлар жуда сийрак эди, бўз самода заъфар шуъла бор эди, бу шуъла гоҳ сўниб бораётгандек хира тортар, гоҳ пар-пар ёна бошларди. Ҳали шамол эмас,ҳар замонда қўшалоқ
зарангнинг тепасида қирғаққа урилган тўлқин сасига ўхшаш бир сас қўпар, Гўё шу атрофда денгиз бор деб ўйларди киши, аммо бу сас одамни даҳшатга соларди. Кимда-ким бу ерда бўлса, билардики, жуда-жуда узоқларда, қайдадир
дунёнинг нариги бошида бир шамол ётоғидан бош кўтармоқда, у Бобо Коҳо ғорининг зулматли оғушида уйрилади, уердан чиқиб, оғир-оғир, сурина-сурина залворли лангари билан тиупроқдан чуқур дарзлар очади, тоғ-тошларда шовқин сола-сола бу балокаш дунёни жангга чорлайди. Кимда-ким бу ерда бўлса, ҳали жуда узоқ-узоқларда ҳамлага шайланаётган шамолнинг қарғишининг эшитарди: эй икки оёқли маҳлуқлар, наслингиз қирилсин сизнинг!
Инсонлар шамолдан безган эди, шамол эса инсонлардан.
Қўшалоқ зарангдан узоқларда, тоғ бағрида бошланган ўрмонниг сийрак этагида, дарахтлар орасида бир қари қулоқларини динг қилиб турарди,бўрининг сезгир бурни ҳид олган эди – темир ҳиди, қон ҳиди. Аммо бўри ҳам қўрқув ичида, недандир қаттиқ безовта эди, у икки оёқли
махлуқларни қўналға тутган жойга яқин бормаслик лозимлигини яхши биларди:
у томондан қоришиқ овозлар эштилар, кимдир зиндонда болға ураётгани ё бўлмаса отга тақа қоқаётганикаби темирлар жаранги янграр, аммо бу сасларда аллақандай ваҳима ва таҳдид бор эди –на
бўри, на айиқ ва на ҳатто қушнинг бугун у томонга яқинлашмагани яхши эди, чунки бугун Бобо Коҳонинг зулматли оғушида қандайдир бошқа бир ҳол рўй бергулик эди – бутиун оламнинг, тошу тупроқлқрнинг, осмонларнинг, юлдузларнинг ғазабини ўзида жам этган шамол дунёнинг икки оёқли махлуқларига: “Бораяпман”! – дея таҳдид йўлларди. Ҳисоб-китоб қилгани бораяпман, темир либосли, найза-қалқонли, ойлаб сув юзини кўрмаган, кир-қасмоқдан башара қорайиб мисга айланган бу икки оёқли шайтонларнинг нега бунча қутурганликларини билиш учун бораяпман! Уйқусиз кўзларидаги кин ва ғазабнинг сабабидан огоҳ бўлиш, пўрсилдаоқ лаблари орасидан чиқаётган тупукли сўкишларнинг маъносини англаш, кузак изғиринида елама – елка
таянган чодирлар атрофида давра қуриб ўтирган, ҳорғинликдан сув қайнатишга ҳам қурби қолмаган,
гўштни хомлигича еган, сўнгра қонга буланган лунжларининг селини юзларига суртган икки оёқли махлуқлар бу балокаш дунёдан не исташларини билмоқ учунборяпман! Қўналғаннинг ёнгинасида мурдаларни устма-уст қалаштириб ташлаган, чириган жасадларнинг бад бўйини ҳис этмаган, жангчи биродарларини кўмишга ҳам мадорлари қолмаган, қуёш шуълаларидан беркинган бу икки оёқли қанотсиз кўршапалаклар қачон қондан тўяжакларини билмоқ учун боряпман!… Аммо ҳали шамол кладиган фурсат узоқ эди. Шамолнинг йўли узун эди. Бўрининг бурун парраклари титрар, жонивор қон ҳидини олган эди, аммо бу ҳидда тағин бошқа нимадир бор бўлиб, у очиққан ҳайвоннинг иштаҳасини бўғиб қўйган эди. жонивор тилсимланган каби турган еридан қимирлай олмас, юнги тўкилиб тикрайиб қолган думини чотига қисганича атрофга ҳайрон боқар, ортидаги ўрмон оғушида шамол кўтараётган гирдибодини тинглар экан, бир нарсани зўр бериб эслашга уринарди: бу қоришиқ, аммо таниш овлзларни қаерда ва қачонЭшитган эди? Бу ҳиддан нега боши айланмоқда?… Бўри анчайин ён-верига аланглаб боққан эди,учлари сарғайган майсалар орасида уймалашаётган қумурсқаларга, тағин бир ўлик чаёнга қорнига ёпирилишганди.Бўри ёқимлироқ бир нарсани эслашга уринди. Етти кун аввал кўксидан яралган дуррожни бурдалаб егани ёнида тушди.... Воҳ-воҳ-воҳ! Худойим, ўша қушни нақадар лаззат билан, қўрқмасдан, чайир жағларида эзиб-эзиб, бамайлихотир еган эди! Чунки етти кун аввал бу улкан ўрмонда яратганинг шу бўридан бўлак деярли бирон-бир жонивори қолмаган эди– темир либосли икки оёқли махлуқлар бу ерларда макон тутганидан сўнг айиқлар, шоқоллар, бўриваччалар ўрмони тарк этишган эди. Ушбу куз оқшоми сарғайиб-сўлаётган ўрмонда, қўналғанинг яқинида
эндиликда фақат мана шу қари бўри қолганди холос. Бугун у ўрмоннинг ягона ҳожаси эди. Бобо Коҳодан ёпирилиб келаётган таҳдид бўлмасайди-бўри тез-тез олисдаги зарангларга қўрқа-писа қараб қўярди– ортидаги ўрмондан ваҳимали шовқин-суронлар эштилмасайди-бўри ана шундай узуқ-юлуқ хаёлларга толган эди – балки тангрининг раҳми келиб, билиб бўладими бу дунёнинг ишларини, унга бир дона дуррож инъом этармиди? Бўрига ҳафтада бир марта қоринни тўйдириш ва жон фароғатидан бўлак нима ҳам керак ўзи?.. Қорин очнинг тинчи йўқ. Бу жиҳатдан икки оёқли маҳлуқларниниг омади келган: оч қолганларида бир-бирларига ширин ҳикоятлар сўйлайдилар. Хусусан, уларнинг подшолари– ориқ, кўримсиз, кўзларида чаён заҳри ёғилиб турган, тишлари кемшик бир кимса зарбоф чакмонига ўралиб чодирдан чиққанида оч сарбозларига шунақанги ажойиб ширин каломлар айтадики! “сабр этинг, қорнимиз ос бўлса-да, тпамизда оллоҳ бор,амолимиз барҳақ, мана шу сўнгги машаққатга ҳам чидаб берсак, емагингиз шу қадар мўл бўладики, шу қадар бўкиб ёйсизки, ҳали бандаси бунақасини кўрмаган. Гўштингиз мўл-кўл, либосингиз сийму зар бўлади, дунёнинг энг гўзал аёлларини қучоғингизга солиб қўяман!…” Чиндан ҳам, бу икки оёқли маҳлуқларда сеҳрли бир ҳикмат бор: ширин сўз эшитганда қоринлари тўяди, очликдан ортиқ шикоят қилмай қўядилар. Бир ерга йиғилиб, подшоларини даврага олиб қичқирдилар: офарин, офарин! сўнгра тиз чўкиб яратганга ёлворадилар:ҳудойим, сен бизнинг умримиздан кесиб ҳукумдорнинг умрига кўгайсан!…
Бўри тағин қумурсқалар томонга боқди. Ҳашоратлар севинчдан кўкнинг еттинчи қаватида, қоринни тўйдириш билан машғул эдилар. Бўрининг калласига фавқулодда бир фикр келди: ажабо, чаённинг ўзи ўлганмикан ёки қумурсқалар уни бир ёқлик қилишганмикан?… Чунки бу замонда ҳар нарсаникутиш мумкин. Бу илкис фикрдан унинг эти жимирлаб кетди, динг қулоқлари осилиб тушди. Бир томондан, ўрмондаги шовқин-сурон. Иккинчи томондан эса бу ғалати қон ҳиди.
Само баттарроқ бўзарган, гўё юлдузларниниг сони ҳам ортган, уларнинг ҳар бири оламдек-оламдек келарди. Қандайдир карвон-карвон, шакли-шамойили ўтакани ёргудек ғалати-ғалити булутлар оқиб келарди – аждаҳо карвони, чаёнлар қатори сингари булутлар. Улар юлдузларнинг қуйисида, жуда пастлаб мағриб сари вазмин-вазмин сузиб борарди. ушлар товуши ҳам тинган. Тун чўка бошлаган бир пайт. Ҳавода ҳамон темир ва қон ҳиди анқирди…
Қўналғада гулханлар ёқа бошладилао. Бир-икки гулхан атрофида от тезаги уюлган эди – қоронғулик чўккандан сўнг уларни гулханга ташлардилар. Куз бўлишига қарамасдан, бу ердаги ҳар бир отпашшадай келадиган қора чивин дастидан тинчиб бўлмасди.
Найзали, қалқонли кимсалар ёйилиб ётган қўналғанинг турли томонларидан икковлон-учовлвон бўлиб гулхан сари чиқиб келардилар, улар гулханга яқинлашганда тўхтаб қолар, олисдаги шовқин-суронга қулоқ тутардилар. Бу найзали, қолқонли кимсалар дунёнинг барча машаққатларига чидаш учун тайёр эдилар – чивинга, отпашшага, илон-чаёнга– ҳаммасига ғинг демай кўнардилар. Фақат ўша шамол кўпмаса бўлгани эди. Ўтган сафар, бундан икки йил аввал, худди шу ерга қўналға солиб, юриш тадоригини кўраётганларида Бобо Коҳодан бир шамол куч йиға-йиға чунонам ёпирилиб келган эдики– худойим ўзинг мададкор бўлгайсан, ожиз бандаларингни бу мусибатдан ўзинг асрагайсан! Офат ёпирилиб келган эди ўшанда –
фввқулодда чақнаган чақмоқ каби, ёнартоғ пуркаган ўт каби, орқадан курак ўртасига санчилган найза оғриғи каби ёпирилиб келган эди, ҳаони аёвсиз қамчилаганича, юган-сувликларини чайнаб оғзи кўпикка тўлган отларни кўкларга саптичганича, зилзилавор суронлар солиб, тупроқдан очган чуқур дарзларга сарбозларни қурол-яроғи билан кўмиб юборганича, кўкдаги қушларнинг қанотларини синдириб ташлаганича ёпирилиб келган эди бу шамол. Ўшанда бош мунажжим ҳукумдорнинг чодирда, туя жунидан тўқилган гилам устига тиз чўкиб, бошини ерга уриб қичқирганэди:
“Ҳукумдор, амр эт, амр эт, ўрда ортга қайтсин, тангрининг биздан ғазаби келган!” Қўрқувдан кўзлари олайиб, тишлари тикиллаётган мунажжимни бу ҳалда кўриб, шоҳнинг ўзи ҳам тушган эди. Бунинг устига, чодирнинг шамол ҳаммаларига узоқ дош бера олмаслигидан қўрқиб, жон талвасасида ташқарига отилган, ташқариги чиққан заҳоти қулаб тушмаслик учун каттакон дарахтни маҳкам қучоқлаб олган эди. Оёқда зўрға турган бир неча сарбоз ҳукумдорни бу вазиятда кўриб, дорҳол уни қуршаб олишган эди:
“Бу тангрининг ғазаби эмас, шайтоннинг амалидир!” Аммо бу сўзларни на унинг ўзи эшитган эди, на уни қуршаб турган сарбозлари… Анча фурсат ўтгач, туннинг қоп-қора зулматли қўналғани ўз оғушида олгандан кейин, шамол шаштидан тушиб, Бобо Коҳодаги ётоғига чекингандансўнг подшо шоша-пиша янгидан ёқилган одам ва от жасадларини кўрган эди. Отларнинг ҳам, одамларниниг ҳам оғзидан яшил кўпик оқарди, отларнинг ҳам, одамларнинг ҳам кўзлари очиқ қолган эди ва бу кўзларнинг ҳар бирида олмадай келадиган юлдуз акси порлаб ёнарди. Кўкда эса биронта ҳам юлдуз қолмаганди.
Мунажжим ерга йиқилиб, ҳукумдорнинг ўёқларини қучоқлаб олган, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эди.
Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади,
синглим!..
Ҳукумдорнинг чодирдан жуссадор бир сарбоз чиқиб, кешикчилардан бирига нимадир дерди. Кешикчи ўрнидан туриб, бошқа чодир томон бориб, ичкарига кириб кетди. Бир оздан сўнг қўналғада, ҳукумдор чўмилишга ҳозирланмоқда, деган овоза тарқалди. Хожа Анварни ўрнидан турғиздилар.
Икки катта гулханга етадиган ўтин уйиб қўйилди. Найзали, қалқонли одамлар икки дастага бўлинди – ҳар дастада ўнтадан киши. Ҳар даста қўналғанинг қуйисидан, ғалла ва озиқ-овқат сақлқнадиган жойдан судрай-судрай иккта жом келтириб, гулханнниг устига ўрнатишди, ерга кўмилган устунларга жомларнинг йирик темир илгакларини илишди. Сўнгра сув ташиб, жомларни тўлдиришгач, гулханга ўт қўйилди. Қуруқ ўтин оловга маҳтал тургандек лов этиб олиша кетди, аланга икки улкан аждаҳонинг тили сингари биланглаганича юқорига ўралаб, жомларнинг остини ялай бошлади… Бир оздан сўнг, сув Қайнагач, уни мис кўзларда ҳукумдорнинг чодирга ташиб, у ердаги учинчи жомни қайноқ сув билан тўлдирардилар. Шундан сўнг чодирда фақат ҳукумдор билан хожа Анвар қоларди. Гарчи ҳукумдорнинг айбидан ҳамма хабардор бўлса ҳам, ғусл маросимида у чодирда фақат хожа Анварни олиб қоларди. Аввало шунинг учунки, хожа Анвар уни чўмилтирарди, иккинчидан эса, иссиқ сувга киргандан сўнг ҳукумдор ахта жойидан қўзғалган оғриққа чидай олмаганидан инграшга тушарди. У хожа Анвардан бошқа яратганнинг бирон-бир бандаси ўзини бу аҳволда кўришини истамасди.
Дард жонидан ўтиб, икки ўёғининг орасидан бошланган оғриқ умуртқаси бўйлаб аъзойи баданига ёйилганида ҳукумдор хожа Анвар олдида кўз ёшлари тўкишдан ҳам ор қилмасди. Шунда хожа Анвар ҳукумдорга тасалли бера бошларди… Йиллар бўйи давом этиб келган бу маросим,
кекса ва содиқ навкарнинг тасаллиси ё шу сўзлар билан бошланар, ё шундай тугарди: “Одил ҳукумдор, мусулмон оламининг ярми ахтадир, юрагингни кенг тут. Бу мусибат эмас, улуғ тангри сен билан менга бахш этган улкан бахтдир. Дардингни олай, ҳукумдорим юрагинга кенг тут!” Ҳукумдор томирлари қавариб чиққан, ориқ мушаклари таранг тортилган қўлини иссиқ сувга тиқиб бути орасига олиб борар, кичрайиб, қўлга зўрға иладиган бўлиб қолган олатини топиб қаттиқ-қаттиқ сиқарди – бу билан гўё у оғриқни шу ерда тутиб туришини, уни бўғиб ўлдиришини истарди. Хажа Анвар эса оёқлари остида турган йирик кўзадин сарой луқмони минг бир атирли гиёҳлардан, чечаклардан тайёрлаган кўпикли сувни ҳукумдорнинг бошидан ҳовучлаб сочар, сўнг бош бармоқлари билан ҳукумдарнинг пўлатдай таранг мушакларини кучаниб эзар экан, лаззатдан ўзи ҳам “воҳ-ҳей” деб қўярди.
* * *
Ким айтса ҳам топиб айтган, балки оталар сўзидир бу: дард ботмонлаб келади, мисқоллаб чиқади. Ҳа тўғри, оталар сўзи бу, Абулқосим тўплаган китобда ҳам бор. Хотинимнинг қўли бўшаган заҳоти айтаман унга, ўша китобни келтирсин, яна бир кўрай. Ажойиб гаплар бор унда. Хотиним ҳозир ошхонада, менга –
яъни деразасига яшил парда тутилган бу кичик хобхонада икки ойдан бери чўзилиб ётган беморга – ғарғара учун ялпизи қайнатяпти. Ўтган кун келган ҳакимнинг кўрсатмаси эди бу. Бемор– оғирми, енгилми, бунинг фарқи йўқ – барибир бемор. оиланинг ҳаловатини бузади, йиллар бўйи вужудга келган, роса маромига тушган турмуш қонун-қоидаларига, доноларайтгани каби, раҳна солади, бола-чақа беморнинг турмуш тарзига мослашишига мажбур бўлади. аввал болалар тунги соат иккигача магнитафонни тинчитмаган бўлсалар эди узоғи билан ўн иккида унинг овозини ўчиришга мажбурдирлар. Кунора юқори қаватдан тушиб келиб ўртоғига қўнғироқ қиладиган қўшнининг ҳам энди қадами тортилган, ҳар замонда бир киради. Кирганда ҳам, телефон қилишим жуда зарур бўлиб қолди, йўқса безовта қилмаган бўлур эдим, дея юз марталаб узрхоҳлик қилади. Унинг зарур гапи ҳам шуки (мен хобхонадан аниқ эшитиб ётаман), бу келишган, ёши ўттизларга бориб қолган уч боланинг, бир эрнинг соҳибаси дастакни кўтариб, рақамларни терган заҳоти сўрайди:
– Уйдамисан!… Мен ҳам… Яхши… Завтра как всегда Хорошмок?
Хотинимга неча марталаб, уни йўлатма, устомонлик билан бу уйга қадам босмайдиган қил, деганман. Чунки ишончли жойлардан олган маълумотимга қараганда, бу уч болали онанинг ёшгина, мўйловдор хуштори бўлиб, қайдадир ёғлироқ ерда ишлар экан. Қўшнимиз, Ҳирдабону, бизникига келганда ҳам ўша ўйнашининг уйдами ёки йўқлигини билиш учун, ҳам эртага қаерда ва қачон учрашишларини келишиб олиш учун қўнғироқ қилади. “Хорошмок” дегани ҳам, аёнки,
“хорошо” дегани, қисқаси, Хирдаабону бу сўзга “мок” қўшиш билан ўзича бир нав ҳазил қилган бўлади. Гўё ҳеч кимнинг ҳеч нарсадан хабари йўқ. Қинғир ишнинг қирқ йилда ҳам қийиғи чиқади, деб ўйламайди. Айтмоқчи, бу мақол ҳам Абулқосимнинг китобида бўлса керак. Йўқ, бу гап унда йўқ… Хотинимга эса тушуна олмайман. Ҳар гал Хирдабону чиқиб кетгандан сўнг мен асабийликдан ўзимни қўйгани жой тополмай қолганимда, хотиним: “Ҳой одам сенга нима! Қўнғироқ қилган мен эмас-ку ахир!” дерди… Сўнг дарҳол гапни бошқа ёққа бурарди (қойилман хотинларнинг гапни фавқулодда устомонлик билан буриб юбориш қобилятларига): уйда пишлоқ тугаб қолди, эртага болалар мактабга борса, нима бериб юборишимни ҳам билмайман. Болалигимда менинг ҳам мактабда пончик еганларим ёдимда тушарди. Болалардан бирини чақириб сўрардим: “Менга қара, мактабларингизда буфет борми?” “Бор”. “Хўш, ундапончик сотишмайдими?” “Пончик нима?” “Вой! Хамирдан юмалоқлаб қилинади-ку, ичида мураббоси ҳам бор. Сотишмайдими?” “Йўқ”. Шунда маориф мудиридан тортиб мактаб директоригача бирма-бир барчасининг етти пуштини “шод” қилиб чиқардим… Ниҳоят, болалар ухлагач, хотин билан иккимиз ошхонага чиқиб, янги дамланган чойдан ича-ича майда-чуйдалардан лақиллашар, мактабда пончик еган кунларимизни эслаб ўтирардик.
Эвоҳ, яна менга ўз оёқларим билан торгина ошхонамга юриб бориш насиб қилармикин?
Бу тор тор-танг хобхонада дори-дармон ҳидиддан бемор у ёқда турсин, соғлом кишининг ҳам боши айланиб кетарди. Одам ҳам икки ой кўрпа-тўшак қилиб ётадими? Нега ётмас экан, ҳатто ўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Шунақа экан фалакниниг ишлари. Бундан атиги ўн кун аввал бу лаънати ҳидни ҳайдаш учун деразанинг кичик дарчасини очиш кифоя эди. Бергман таътаилдан қайтиб келгач, бу дарча ҳам гуё бир умрга бекитиб қўйилди. У келиб уйдагиларга “шамоллатиб қўйманг” дейиш билан гўё эшик-деразаларга ҳукм ўқиди. Фақат пиширилаётган овқат ҳиди беморнинг кўнглини беҳузур қилмай, ташқариги чиқиб кетсин дея, ҳар замонда ошхона деразасини жиндай очиб қўйардилар. Аммо менга шундай туюладики, деразаларнинг ланг очиб қўйсалар ўам, бу ерга метроларда ишлатиладиган кучли ҳавфсўрғичларни ўрнатсалар ғам энди бу ҳид чиқиб кетмайди: дори хонанинг деворларига бир умрга сингиб кетган. Уйга ким кириб келса, бурнини жийириб, бошини лиқиллатарди. Тўғри, бегона кимса келганда даставвал ўз безовталигини билдирмас, бемордан ҳол сўраб бўлгач, даҳлизга чиқиб, хонадан срҳибасига, “соғлом одамни бу хонага киритсанг касал бўлиб қолади, беморнинг тузалиб кетмаётганига сабаб ана шу оғир ҳаво-ку, синглим, нафас олиб бўлмайди-ку” ва ҳакозоларни қайта-қайта таъкидларди. Хонадон соҳибаси ҳам, хобхонада ётган бемор ҳам бундай сўзларга кўникиб қолган, бунақанги маслаҳатларни камида юз марта эшитган эдилар. уйга келиб-кетадиганлар бу фикрни турли-туман йўсинларда ифодалардилар. Авваллари ҳеч бўлмаганда тасалли берувчилар, замонавий даволлаш усулларидан гап очишар, одоб билан беморниниг ёнига ўтириб, ҳатто бир пиёла чой ҳам ичиб чиқиб кетардилар. Аммо эндиликда гуё бу дори ҳиди ҳамманинг асибиги тегарди, баъзиларнинг келганига пушаймон эканини шундоқ юзидан кўриб турардим. Хотиним айтганидек, яхшики, ҳеч бўлмаса улар қуп-қуруқ, сўппайиб келишмайди. Ҳолсўрагани келган одам чиқиб кетиши биланоқ, у нима келтирибди, дея хотинидан сўраш беморнинг бир нав одатиги айланиб қолган. Жавоблар эса одатда бир хил бўлади: олма, анор, мандарин, айрим ҳолларда эса ярим килоли банкада уйда тайёрланган зўғол ёки малини мураббоси. Аммо бир гал Расул домла, умридан барака топсин, қўйнинг бир нимта гўштини олиб келган эди. Раҳмат шунақанги меҳмонга, савоб иш деб ана шуни айтадилар!…
Мен дастлабки кунданоқ шуни ҳис қилдимки, ҳол сўрагани келадиганларнинг аксарияти оддий бир беморни кўриш учун эмас, балки фалон домлани кўриш, фало-о-он домлага таскин-тасалли бериш учун келардилар. Каравотниниг ёнида ярим доира шаклида қўйилган курсиларга ўтириб кўнгил сўрар, турли-туман маслаҳатлар берар, беморнинг руҳи кўтарилсин дея ҳазил-ҳузул қилар, қизиқ ҳангомалардан сўзлаб берардилар. Аммо, негадир, келадиганларнинг саховати бир хил эмас эди.
Бундан уч-тўрт кун олдин бир профессор кўргани… иккита лимон келтирибди. Майли, боши омон бўлсин, гап лимонда эмас. У шу қадар узоқ лақиллаб ўтирдики! Бундай кимсаларнинг жағини шифокорлик институтининг талабларига кўргазма қилиб кўрсатса бўлади, чунки бу жағ, шубҳасиз, жудаям ноёб бўлиб, чиндан ҳам инсоннинг маймундан тарқаганини тасдиқловчи ажойиб, ишончли далилдир. У беморнинг ўзидан ва унинг хотинидан эзмаланиб бутун касаллик тарихини ўрганди, қон ва сийдикнинг анализларини, рентгенчиларнинг фикрини, тавсия этилган дорилар номи ва қайси мамлакатда тайёрланиши билимдон ҳаким сингари синчиклаб суриштиради, сўнг охирида бошини қашлаб-қашлаб ўз мулоҳазаларини айтди. Унинг гапига қараганда, бу касаллик Ер куррасида асосан Африкада, бушменлар орасида кенг тарқалган бўлиб, улар Бергман-мерган деган ҳакимни танимасалар-да, шод-хуррам яшар эканлар. Аммо бир нарсага қатъий амал қилиш лозим, деди у: ётишдан аввал, даволовчи ҳаким буюрган каби қатиқ эмас, тўлдириб икки қошиқ асал тановул қилиш керак. Асал бўлганда ҳам албатта Калбажарнинг фалон қишлоғидаги фалончи кимсанинг асалидан бўлсин. “Хўш, Африкадаги бушменлар бу асални қаердан топадилар, келиб Калбажардан олиб кетадиларми?” деб бир сўрамоқчи бўлдим, бироқ профессорнинг кўнглига тегмасин деб адиша қилдим. Чунки профессор калбажарлик, агар хато қилмасам, ўша мўъжиза асалнинг маскани бўлмиш қишлоқдан эди. “Жуда доно, оқилона маслаҳат бердингиз, эртадан бошлабоқ ўша асални топиш ҳаракатига тушаман, қатиқни эса илло-билло оғзимга олмайман”, дедим.
Фалон домлани кўргани келадиган бундай меҳмонлар оз эмасди. Хусусан, авваллари. Аммо гап шундаки, беморнинг кўнглига яқин дўстлари, танишлари сўнгги пайтларда камнамо бўлиб қолган эдилар. Кейинги пайтларда телефон қўнғироқлари ҳам камайиб қолган, эндиликда бемор нариги хонада хотинининг кўнгил сўраб телефон қилувчиларга миннатдорчилик билдирган овозини аҳён-аҳёнда бир эшитиб қоларди. Сабаби маълум бўлмаган ғалати аҳвол рўй берган эди: дўстлари тамаки тутуни каби аста-секин тарқаб кетмоқда эдилар. У ана шундан гина қилиб қолганида, хотини: “ҳар бир кишининг ўз ташвиши, минг бир дарди бор, ҳамиша келишига фурсат топаврмайди, қолаверса, сен унақанги жиддий ётганинг йўқ-ку оломон бу ерга оқиб келаверса”, дерди…
Бу замонда жиддий касаллик деб нимани айтадилар ўзи?.. Албатта, биринчи навбатда ракни, ундан кейин инфаркт. Ҳали мен вабо, ўлатларни айтмаяпман. Бу касаллиакларининг башариятга таҳдиди ҳали олдинда. Аммо касалликлар рўйхатида асосий ўринлардан бирини эгаллайдиган яна бир хасталик бор. Қисқаси унинг тиббий номини ҳали ҳеч ким кашф этгини йўқ. Ҳар бир бемор бу касалликни фақат энг яқин маҳрамига айта олади, айтганда ҳам пичирлаб айтади. Баланроқ айтсанг, мияси деб, жиннихонага элтиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Бу касалликка чалинганда жуда эҳтиёткор бўлишинг, ўзингни душман ичида иш олиб бораётган жосус каби тутишинг лозим. Бу хасталикнинг номи марҳумларни тушда кўришдир. Умр поёнига етиб қолганида, қўққисидан ажал эшиги очилганда одамзот ана шу касалликка чалинади. Ҳар кеча азизлардан бири тушларингга кира бошлайди. Тушингга бувинг киради: бошида ҳамишаги қора ипак рўмоли, ҳамишаги каби йилнинг охирги чоршанба оқшоми. Попукли дастурхон ёзилган думалоқ столга тирсактираб ўтирган ёшгина ўғлон шакарқатлама қилаётган кампирга боқади, кампир ҳам унга тикилади, бироқ ҳеч нима демайди. Хонада лаззатли бир ҳид анқийди, ташқарида хазри эсади, стол устидаги сумалак учун ундирилган майса ранг-баранг шамлар шуъласида яшил олов янглиғ ловуллаб товланади. Нимадирдемоқчи бўласан, аммо лабларинг очилмайди, чунки бу кичик, озғин ўғлон ким эканини билмайсан. Уйқудан чўчиб уйғониб, юрагинг гупиллаб уришини тинглаган қўйинг қоп-қоронғи шифта тикилиб ётар экансан, қўққисдан бу озғин ўғлон сенинг ўзинг эканинг ёдингга тушади, сен ва бувингдан бўлак у хонада ҳеч кимса бўлиши мумкин эмасди. Қирқ йилдан бери бувимни тушимда кўрмаган эдим, энди нега кўрдим экан, балки яна ўпкамдан қон келар, деб ўйлай бошлайсан… Қаттиқ йўтал тутади, кўксинг портлагудек, юрагинг узилиб кетгудек бўлади бироқ ўпкангдан қон келмайди. Тушимда бувимни кўрсам, ишим ўнг келади, шекилли. Бувижон, айтганларингиз эсингиздами? “Болам, нон еганда албатта аввал бисмилло дегин”. Унутганман, бувижон, анчадан бери бисмиллони тилга олмай қўйганман… Эркак киши йиғламайди деб қайси гумроҳ айтган! Яхшики, хотиним ухлаб ётибди. На юрагимнинг гупиллашини эшитади – йўталимга қарши унда шартли рефлекс пайдо бўлган, уйғонмайди – на кўз ёшларимни кўради. Кўрса тағин менга “психсан” дерди… “Псих” лик масаласида, ростини айтсам, хотиним ҳақ эмас: қирқ ёшдан ўтгач, бу дунёда баъзи нарсаларни аста-секин англаб, идрок этгандан кейин, ўта даражада эмас, озгина бўлса ҳам “псих” лик касалига йўлиқмайдиган одам борми ўзи?.. Мен фақат бир тоифани – эртага нон топиш қайғусини чекмайдиган боқибеғам тоифани тан оламан. Қолганлардан кимни айтсанг айт, секин саволга тутсанг, раҳматли зулфиқор амаким айтгани каби, албатта ўҳидан тутун чиқади… Мен– “илгари” деганда икки йил нарини назарда тутяпман, тунда кўрган тушларимни хотинимга айта бошласам, у қаттиқ асабийлашарди. Чунки у бир неча бор синаб кўрган эди: мен тушда бирон-бир марҳумни кўрдимми, эртасига албатта бир фалокат содир бўларди. Ё хотиним троллейбуснинг тиқилинчида пулини ўғрилатар, ёавтобусдан тушаётиб қайнимнинг оёғи лат ер, ёхуд қайнисинглимнинг уйидаги газ колонкаси портларди. Бир сафар жудаям ғалати бўлди: мен нонушта устида хотинимга тушимда тағин Зулфуқор амакимни кўрганимни айтдим, бу суҳбатдан роса икки соат кейин райондан қўнғир қилиб, хотинимнинг холаваччаси машина ҳалокатига учраб ўлганини айтдилар. Ўшандан бери орадан анча вақт ўтди, бироқ мен ҳамон тушларимни хотинимга айтмайман, ҳатто уларни ўзим ҳам тезроқ унитишга ҳаракат қиламан. Чунки, худо ҳафқи,
чиндан ҳам бу тушларнинг баъзан ўнг келиши бор. тўшакда ётиб қолишимдан илгари, охирги кунларни айтяпман, мундоқ маънили бир туш кўрмай қўйган эдим. Кўрганда ҳам бетайин нарсаларни: ё ёзда кўчамизда сут сотадиган, кўкраклари сигирнинг елинидек келадиган Аидани, ёки итальян актрисаларидан бирини, ёхуд ўртоқ Фалончиевни кўрардим. Фалончиевни ҳатто тушда кўрганимда ҳам, ўзинг асрагайсан, худойим, ўтакам ёрилгудек бўларди. Шарр демасанг хайр келмас. Беморлигимнинг менга бир хайри шу бўддики, энди мени ўртоқ Фалончиевнинг ҳузурида тез-тез ўтказиладиган мажлисларга чақирмай қўйдилар. Дори-дармонларимни ичаман-да, тўшагимга чўзиламан. На мени йўқлайдилар, на мен уларга қўнғироқ қиламан. Жон роҳатидан ҳам бўлак яхшироқ нарса бормикан дунёда? Раҳматлик Зулфиқор амаким бир пайтлар қишлоқдан ҳар ойда бир маротаба бизникига келганида, чубуғини тутата-тутата: “ҳой бола, тезроқ пенсияга чиқиш ҳаракатини қил”, деб ўгит берарди. Менинг таажжуб билан тикилганимни кўриб, илова қиларди: “Қулоғинг тинч, жонинг роҳатда бўлади. На уларнинг сенга иши тушди, на сенинг уларга”. Зулфиқор амаким вафот этганда жаназага борай десам, ишдан рухсат беришмади. Ҳаво бузилиб турган, совуқ-изғиринли кунлар эди, мен ғам, бормаганим бир томондан яхши бўлди, шамоллаб қолишим мумкин эди, деб ўйладим. Қишлоқда мотам маросимида холойиқ чодирда ўтирарди, рутубат, шамол, қор-ёмғир уриб туради. Зулфиқор амакимнинг қизига телаграмма қилиб, ҳамдардлик билдирдим, дафн маросимига кетган қариндошларимдан бири орқали юз сўм пул ҳам жўнатдим. Хотиним, меникилар ўлса ҳеч вақо бермайсан, деб ғинггишди. Аввалига индамадим. Сўнг ўзимни тута олмай, мен ўлсам, қариндошларинг ҳам ҳеч нарса бермай қўяқолсин, дедим. шу гапдан сўнг орадан ўн кун ҳам ўтмаган эдики, қишлоқда фелъдшер бўлиб ишлайдиган узоқ бир қариндошим келди. У Зулфиқор отанинг ўлими тафсилотини гапириб берди, мениниг бироз кайфиятим ёки фелъдшер Маҳмуд айтиб берган воқеа тағин кўз ўнгимда ўтдими, аниғи ёдимда йўқ, аммо эрталаб уйқудан уйғонганимда ҳушим жойида эмас эди.
* * *
Қишлоқда халойиқ безовта ётиб, безовта турарди. Бир ҳафтадан бери, осмоннинг таги тешилгандек, тинимсиз шивиллаб ёмғир ёғарди. Каттадан-кичик ҳамма Кур бевақт тошмасайди, деган хавотирда эди. Ёмғир ёғиб турган бўлса-да, ҳавода бир димлик ҳоким, гўё тупроқдан буғ чиқаётгандек эди. Агар ёмғир яна бир-икки кун шу зайлда давом этса, ҳаво шу димлигича қолса, ҳам Кур тошарди, ҳам тоғдан сел келиши мумкин эди. Жамоат неки экиб-тиккан бўлса, барчаси яксон бўларди. Ҳали боғу чорбоғ у Ёқда турсин, бу ерларнинг сели халойиқнинг уй-жойини ҳам ювиб кетиши ҳеч гап эмасди. Балки қишлоқ шўроси раисининг эшигига бориб, ундан тахта-ёғоч сўраб кўр, дерсиз. Бериб бўпти!..
Шу кеча ҳамма безовта ётди, уйқуси қочиб кетган кишиларнинг кўзи деразада, тиқ этса огоҳ эди Миш-мишларга қараганда, ҳар уйдан пул йиғиб, қўшни шиа қишлоўининг мулласига, бало-офатни бартараф этсин, дея назр ҳам қилган эмишлар… Маҳмуддан бошқа ҳамма безовта эди. район марказидан ҳозиргина қайтган Маҳмуд пойабзалини ечиб, боя ўзи тамадди қилган кабобхонадан олиб келган боржомдан ичарди. У ерда жуда кўп ичиб юборишди. ичганда ҳам ҳукумат ариғидан эмас, болалардан бирини машинада Григор арманиникига жўнатиб, у ердан уч-тўрт шиша тут арағи олдиришди. Фелъдшер Маҳмуд билан Салим райпо иккаласи уч шиша арақ ичишди. Ҳозир гугурт ёқиб оғзимга тутсам, нафасим лов этиб ёниб кетади-ёв, деб ўйларди Маҳмуд. Иягини муштига тираганича, бурнини торта-торта, “шояд бир мўъжиза рўй бериб, шу пайт Москва меҳмонҳоналаридан бирига бориб қолсам, ваннани совунли кўпикка тўлдириб, ичига кириб олардим, “воҳ-воҳ-воҳ”. деб хаёл сурарди. На ёмғир бўларди у ерда, на туман, на тут арағи. Ҳаммасининг падарига лаънат. Ваннадан чиқиб, қалин сочиқ билан яхшилаб артингач, қўлтиқлари остига атир-упа сепиб, крахмал ҳиди анқиб турган оппоқ кўрпа-тўшакка чўзилган бўлур эди. Истасанг телефонни кўтар, қўнғироқ қил, сенга янги дамланган чой олиб келишсин, истасанг, бир оз узангач, туриб кийин, ресторанга туш, официантни чақириб музқаймоқ билан коньяк буюр, мусиқага қулоқ сол, рақс қилиб сакраётган жамоатни тамоша қил. Официант аёл мойил бўлса, “пойдём со мной” деди унга. Рози бўлса бўлсин, бўлмаса жаҳаннамга!.. Коньякни ич, музқаймоқни е, тифтга миниб ўз хонангга чиқ, ёт тўшакка узала тушиб. Маҳмуд кайф қилганда ҳамиша ёдига ё Москва, ё Киев тушарди. Чунки Қандай лаззатли кунларни бошидан ўтказган бўлса, шу икки шаҳарда ўтказган эди. Қайғусиз, бахтиёр кунлар эди у кунлар. Йил бўйи топган-тутганини бир ойлик таътилда ана шу шаҳарлардан бирида елга совурарди. Аммо уч-тўрт кун меҳмонхонада ётгач, тушига қишлоғи кира бошларди. Ўн кун ўтгач эса мана шу ёмғир, туман, Григор арманининг аъзойи баданга ўт қўядиган арағи кўз олдидан ўтаверарди. Ҳар сафар, нега бу шаҳарларга ёлғиз келаман, нега тенг-тўшларимдан бирини кўндириб олиб келмайман, дея афсус қиларди… Ҳар қалай, бир амаллаб таътилни ўтказиб, қишлоғига қайтиб келарди. Бироқ икки кун ўтгач тағин Москва, Киев меҳмонхоналарини соғина бошларди. Шунда асабийлашар, беморларни нари-бери кўриб жўнатиб юборар, йиллар бўйи кўникиб қолган ҳаёт тарзига гўё янгидан мослашиши лозим эди. Ўн-ўн беш кун ўтгач, одатдаги Маҳмудга айланарди-қоларди. Кимнинг қорни санчиб, кимнинг боши оғриб қолса, туннинг қайси маҳали эканидан қатъи назар, Маҳмуд дори-дармон солинган халтани олиб йўлга тушарди… Мана ҳозир ичидаги алангани сўндириш учун боржом шишаларини кетма-кет очганича Москвани, кўпикли ваннани орзу қилаётган бўлса-да, ёзда у ёққа борса тағин зерикишини, ёлғиз келгани учун яна ўзини сўкишини, кечалари ётганда тушида ё жиззали нон егани ё қайдадир қишлоқларнинг бирида ўтовда ярим тун маҳали бир чўпон оғайниси билан дунёнинг ўтган-кетганидан суҳбатлашиб ётгани тушларига киришини, эрталаб уйғонганида эса оғзида кечаси тушида еган қўй пишлоғининг таъмини ҳис этишини билиб турарди…
Маҳмуд соатига қаради, икки-уч минут кам ўн эди. Эрина-эрина туриб телевизорни қўйди. Бу рангли телевизордан қишлоқда атиги уч кишида бор эди, бири раисда, иккинчиси қишлоқ шўросининг котибида – қурмаўур ёшгина қиз эди, солланиб юришлари одамнинг жонини оларди – яна бири эса Маҳмудда. Боку узоқ бўлгани учун ранглар у қадар тиниқ кўринмас, гоҳ сариғи кўпайиб кетар, гоҳ қизили камайиб қоларди. Шунинг учун ҳам жамоат қизиқарли рангли кўрсатувлар берилганда телевизорни Тбилисига улаб қўярди. Маҳмуд ҳам, бирон зарур иши чиқиб қолмаса, ҳар оқшом “Время”ни кўрарди. “Время”ни Боку ҳам кўрсатарди, Тбилиси ҳам. Маҳмуд овора бўлиб юрмаслик учун бир йўла Тбилисини улаб қўйди. Диктор экранда пайдо бўлиши билан Маҳмуд баланд овозда деди: “Қурмағур яна қизил кўйлак кийиб олибди-да, а, офарин, бўйингдан аканг айлансин, офатижон!” Қони жумбушга келганда, кайфи баланд бўлганда унинг уйда баланд-баланд гапирадиган одати бор эди. Бўйдоқликнинг шу жиҳати яхши, уйда ўтир, телевизор қўй, истасанг шикаста ўқи, истасанг девоналар каби ўз-ўзинг билан бақириб гаплаш, кимнинг нима иши бор! бирон-бир мўмин бандаси, ҳой Маҳмуд, нега ҳадингдан ошяпсан, демайди. Маҳмуд кўрсатувларни ўн-ўн беш минут диққат билан томоша қилди, Магнитогорск металлурглари қанақадир “почин”га қўшилиб, планни бир юз нечадир фоиз қилиб бажарганликларини билиб олди. Сўнг кўрсатувларнинг давомини кўрар экан, “пончин” нима эканини, озарбойжонча маъносини роса ўйлади, аммо топа олмади. Эртага мактабнинг рус тили ўқитувчисидан сўрайман, дея кўнглига тугиб қўйди. “Время” халқаро воқеаоарни бера бошлаганда тағин бир стакан баржомни даст кўтариб бўшатди, унинг диққати бутунлай бўлинди. Яна дунёнинг ҳар ерида отишма. Кўпинча занжиларни, арабларни кўрсатишарди. Ҳар қайсинисининг қўлида автомат. Маҳмуд яна ўзини тута олмай бор овозда деди: “Тавба, бу хумпарлар бундай зўр автоматларни қаердан топишади, ажабо, бу Америка дегани қанақанги айёр ҳукумат, нақадар кўп қурол-яроғи бор? Падарига лаънат бунақа замоннинг!..” “Время”нинг охирларида Будапештда бўлиб ўтган халқаро мода фествали кўрсатилди. Зўр-зўр маникенчи қизлар экранда пайдо бўлганида Маҳмуд жилмайиб ҳуштак чалган кўйи “Аршин мололон” дан бир қўшиқни рус тилида айта бошлади: “Ахты, моя дорогая, ах ты моя золотая!”. Сўнг шу куйни бошқа сўзларга алмаштириб куйлай бошлади: “Григор арман, уйнинг куйсин, Григор арман, уйинг куйсин!..”
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?