Электронная библиотека » САМАДЎҒЛИ ЮСУФ » » онлайн чтение - страница 3

Текст книги "Қатл куни"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:20


Автор книги: САМАДЎҒЛИ ЮСУФ


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 12 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]

Шрифт:
- 100% +

рини тортиб ўтирди. Қўлини юқори кўтариб, Са-

тиннинг гапини бўлди:

– Бўлади, юз грамм мумкин. Сен одамни бутун-лай чалажонга чиқариб қўйма. Бор, ароқни олиб кел.

Салотин Темир тоторнинг ёнига бориб, унинг қўлидан тутганича силкита бошлади:

– Темир, ҳой темир!

Темир чўчиб кўзларини очди. Унинг кўзлари қизариб кетган эди.

–Ҳа?!

–Тур, ҳой етим, пастга тушамиз. Сенга ароқ бераман.

Темир тотор “ё оллоҳ” деб ўрнидан турди, бир муддат уйқусириган кўйи ҳайрон бўлиб хонанинг уёқ-буёғига кўз югуртирди: гўё у бу кенг, устунли хонани, шифтдаги оқ зўғатага ўтказилган чароғон электр чироқни, деразадан анча нарида эшик билан юзма-юз қўйилган никелли каравотни, ҳатто бу каровотдан кўрпага ўралганича узаниб ётган Зулфиқор отани, қолаверса, Маҳмудни, Салотин ва Мошуни илк бор кўраётгандек эди. Темир тотор Салотиннинг оғзидан чиққан “ароқ” сўзини яхши эшитмади, деб ўйлади Маҳмуд, чунки унинг чарчоқ ва уйқусизликдан синиққан, пастки лаби осилиб тушган юзида бирон-бир ўзгариш содир бўлмади; зеро, Темир тотор Темир тотор эмас эдики, ароқ сўзини эшитганда қирғий каби жавлон урмаса!.. Хуллас, зўрға оёққа қалққан Темир тотор бу хонага кириб келганидан бери илк бор тилга кирди:

–Хайрли тун, Зулфиқор ота!

Зулфиқор ота ўрнига Салотин жавоб қилди:

–Хайр, хайр, ҳой Темир… Юра қол, пастга тушайлик, жой қилиб бераман, дамингни ол!

Улар хонадан чиқиб кетгандан сўнг – Темир ташқарида зинапоялардан йўтала-йўтала тушиб борарди – Зулфиқор ота Маҳмудга деди:

–Дардингни олай, Маҳмуд, сени кейинги пайтлар кўп безовта қиляпман. На илож, қариликнинг куни қурсин… Оллоҳ одазотга битта жон берар экан, минг бир дард… Аммо, худо ҳақи, рост айтяпман, бу дард аввалгиларидан эмас. – Қария зўрға гапирар, нафаси бўғзига тиқилиб қолар, асабий одамлар каби сўзларни зарб билан айтарди. Ёстиқ устида Зулфиқор отанинг боши тухумдай кичрайиб қолган эди.

–Ҳой бува, арвоҳлар ҳақи, сенга ҳеч нима бўлгани йўқ. Худо хоҳласа, эрталаб туриб олиб мен билан ароқ ҳам ичасан ҳали! – Маҳмуд чиндан ҳам ана шу фикрда эди, чунаи Зулфиқор отанинг кўринишида ташвиш қилгулик бирон ўзгариш йўқ эди. Маҳмудни эсанкиратиб қўйган нарса фақат чолнинг пешанасидан совуқлик эди. Унинг ўнг қўлидан ҳамон ўша совуқлик кетмаган, гўё қўлини муздай сувга ботириб олгандек эди.

–Ноҳақ… ноҳақ ўлдирдим Сарича ўғли Муҳаммадни.

Маҳмуд ўтирган ерида қаддини ростлади, бошини норозилаик билан тебратиб қўйган Мошуга қараб, шайтоннинг аъмолига лаънат ўқиди, ниҳоят, бу урядник воқеасини Зулфиқор отадан сўрашга қарор қилди.

–Кимни ўлдиргансан, бува, қачон ўлдиргансан?! – деди асабийлик билан у.

–Йигирма биринчи йилда, дардингни олай. Пайконлининг урядниги Сарича ўғли Муҳаммадни.

–Бува, ҳозир жамоат ҳар кун бири-бирини ўлдириди, тағин ҳеч нарса кўрмагандек қалпоғини дол қўйиб юради. У воқеа қайдан ҳам сенинг ёдингга тушди, ҳе саломат бўлгайсан!.. – Маҳмуд ўрнидан туриб, гиламнинг устида деворга елка тираб ўтирган Мошу томон юрди, сўнг тағин ортига қайтди. – Урядникми, приставми, бошқами, китоблардан ўқиганмиз, уларни ўлдирганлар, итдай қириб ташлаганлар. Хўш, нима қипти?

–Полномочний. Бокудан келган эди, ўша буюрди, мен ўлдирдим.

–Ана, ана! Ҳозир менга прокурор, бор, фалончини ўлдир деса, мен ўлдирмайманми? Ҳукумат одамнинг бир гапини икки қилиб бўларканми, ўзинг дунё кўрган одамсан-ку ахир! – Маҳмуд суҳбатни чалкаштирмоқчи, ҳазилга буриб юбормоқчи бўлди, аммо ўзига тикилган бир жуфт кўздаги, ўсиқ, уйилган қошлар остидан боқаётган хира, нурсиз нигоҳлардаги қўрқув ва талвасани, муҳими, умидсизликни кўриб, балки чиндан ҳам бу дард аввалгиларидан эмасдир, деган фикрга борди. Бу дунёда ғалати, ақлга сиғмайдиган ходисалар озми, ахир?.. Ўзинг асрагайсан, худойим! Бу қандай беъмани суҳбат бўлди? Йигирма биринчи йилда ажали етган бир банданинг бугунги оқшомга, бу уйга, бу шуълага нима дахли бор, тавба? чол шу аҳволда кетаверса, ҳам ўзи жинни бўлади, ҳам уйдагиларнинг ўтакасини ёради.

Уйқудори берсаммикан, эрталабгача хуррак отиб ухлар эди? Аммо бу фикридан воз кечди. Чунки Зулфиқор ота кейинги беш-ўн кун ичида хийла заифлашиб қолган, бу аҳволда унақа дорилар ё хастанинг кўнглини беҳузур қилиши, ё бошини айлантириш мумкин эди.

Маҳмуд деди:

–Зулфиқор ота, сен бемалол ухла. Туннинг савобидан кундузнинг гуноҳи яхши, дейдилар. Эрталаб роса эзмалашамиз, ўша урядник воқеасини айтиб берасан, биз Мошу билан эшитиб ўтирамиз.

–Қонли Чаноқ нинг этагида тутиб олдим уни… – Зулфиқор ота кўзларини юмди, уйқуга кетганга ўхшаса-да, гапини узмай давом эттирди. – Шўрлик мени кўриши биланоқ тиз чўкди, ҳой Зулфиқор, ўлдирма мени, болаларимга жавр бўлади, деди… Юз-кўзларини тук босиб кетган, занжидай қоп-қора киши эди раҳматлик, кўрсанг, олабўжими бу деб қўрқиб кетардинг… “Ҳой Муҳаммад, Бокудан полномчний келган. Салҳов Одил Қамбарович. Унинг айтишича, сен халққа кўп азоб берган эмишсан, синфий душман экансан, мен сенинг жасадингни элтиб унинг оёқлари остига ташласам, ўзимни сургун қилади. Сибирнинг музларида, бир шахтада чириб ўлиб кетаман”, дедим… Ўлдирма, деб ёлворди у тағин. Йўқ, дедим. Ўлдирма, деди яна илтижо қилиб. Ёнида бир ясси тош турган эди, бошини ўша тошга қўйиб йиғлдаи. – Зулфиқор ота кўзларини очиб Маҳмудга тикилди ва сўради: – Маҳмуд, умрингда ҳеч йиғлаган одамни кўрганмисан, болам?

Маҳмуд тағин суҳбатни чалғитмоқчи, ўртадаги тарангликни юмшатмоқчи бўлиб, ҳазил қилди:

–Нега кўрмаган эканман, Темир тотор икки стакан вино ичиб олгач, Тамарани эслаб йиғлагани-йиғлаган-ку!

Зулфиқор ота:

–Уйи куйсин Темирнинг, – деди. – Мен унақа йиғлашни айтмаяпман, болам. Мен бошқача йиғлашдан гапиряпман… – Чол яна кўзларини юмди, унинг киприклари деворга қўниб турган, кучли чироқ шуъласидан чўчиётган капалак қанотлари янглиғ титрар эди.

Чол анчагача жим ётди. Маҳмуд қўлларини кўкрагига чалиштариб эснади, ҳар ҳолда, ҳам толиққан, ҳам алламаҳал бўлиб қолган, уйқу босиб келмоқда эди. Мошу уни олиб келиш учун боргандаёқ, ҳозир бориб хастага нина санчаман ёки дармондори бераман-да, қўшни хонадаги Салотин солган тўшакда эрталабгача мазза қилиб ухлайман, деб ўйлаган эди. бундай ҳавода уйқудан яхшироқ нима бор, йўлда этини увиштириб, суякларини қақшатиб юборган рутубат ҳамон аъзойи баданидан тарқагани йўқ эди. Бу Салотин деганлари қаерларда юрибди экан, ароқ-пароқ олиб келса, ичиб олиб, ҳам бир оз қизишган, ҳам бу қариянинг сафсаталарини унутган бўлур эди… Маҳмуд Зулфиқор отага тағин синчиклаб тикилди… Йўқ, ростдан ҳам аҳволи унақанги оғирга ўхшамайди, томир уриши яхши, қон босими ҳам жойида, на юзида иситма бор, на бош оғриғидан шикоят қилади. Афтидан, босинқираб, тушида ўша урядник-пуряднигини кўриб, иштонини хўл қилиб қўйган бўлса керак. Эвоҳ, лаънати кексалик!.. На мундоқ одамдай яшагани қўяди, на бу дунёнинг аччиқ-чучугидан бир йўла жонингни қутқазиб кетишинг учун осон ўлим беарди. Вақт-соати етганда одам омонатини осонгина топширгани яхши. Бу дунёда узоқ яшаб, ушланиб қолганларнинг қисмати бир хил: қора тупроқ бағрига боришдан аввал беҳисоб азоб-азиятлар чекадилар. Ўтган йилларини бир-бир эслайдилар, ана шунда уларнинг хотираларидан бир чирмовуқ ўсиб чиқиб, бу чирмовуқ уларнинг юракларини, мияларини аста-секин емира бошлайди… Маҳмуд, Зулфиқор ота ухлаб қолди, деб ўйлади. Чунки паст овозда уни бир-икки чақириб кўрган эди, қария жавоб бермади. Аммо Зулфиқор ота ухламаган эди. У ушбу балокаш дунёнинг икки ҳақиқати ўртасидаги вақт сарҳадидан ариги томонга – Қонли Чаноқнинг тош-тупроқли этаги тарафга, юксакда савлат тўкиб турган чўнг қояларнинг олачалпоқ соялари томонга, қорли тоғлар бошидан эсаётган муз нафасли бир шамолнинг шундоқ қаршисига сакраб ўтган эди. Ул манзилда ёшгина бир йигит қўлбола папиросини қалин, ҳабаши лаблари орасига маҳкам қимтиб, кетма-кет ютоқиб тутун сўрганича, гап қўлида бешотарни ҳозирлаб турарди: қора ўсиқ қошлари остидаги ўткир нигоҳи атрофдаги тошлар, қоялар орасидан кимнингдир шарпасини ахтарарди. Милтиқли киши бу ерга, осмоннинг еттинчи қаватига кўтарилишидан олдин бир неча кеча қора уйда, чироқ ёруғида ўтириб олиб, қўлбола папиросини тутата-тутата жуда кўп нарсаларни чамалаб кўрган, ҳаммаисни қайта-қайта тарозига солган, уйига сиғмай ташқарига чиққан, сукутга чўмган самонинг қоқ ўртасидаги ой шуълалар сепиб ётган Кур дарёсининг шошқин сувларига термаулган, атроф-жавонибдаги сеҳрли шитирлашларга қулоқ солган, ниҳоят, ёғланган милтиғининг тепкисини ўрнатиб, ёпқинчиққа ўранганича саҳар мардонлаб, ҳали қушлар ҳам уйғонмаган бир маҳалда Қонли Чаноқ сари ўрлаб кетган сўқмоқдан йўлга тушган эди. Энди бу милтиқли киши у ердан сўппайиб қайтиши мумкин эмас эди, дунё тўнтарилса ҳам, қорли тоғлар. Муз боғлаб ётган қоялар унинг устига ағдарилса ҳам, милтиқнинг тепкиси албатта босилиши, бу тоғлар, дараларга ваҳима солиши муҳаққақ эди. Бошқа нажот йўқ эди: одам пешанасига ёзилгггганини кўради. Ҳар кимнинг бу дунёда ўз қисмати бор. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди.

“Товариў Салахов, будет сделано!”

Сўнгра Сарича ўғли Муўаммаднинг жасадини чалқанча қилиб отга ўнграганида, тоғлар томондан кучли, гувиллаган бир шамол эса бошлаганида у милтиғини елкасига осар экан, кўзларини қисиб атрофга узоқ термулган эди: отилган бир жуфт ўқ овози ва унинг ортидан Сарича ўғли Муҳаммаднинг йўлбарсдек ўкириб йиқилганини айтмаганда, бу жойларга дунё яралгандан бери биронта инс-жинснинг қадами тегмаган деб ўйлаш мумкин эди. Силласи қуриб, қон ҳиди олганидан сувлиғини чайнаб-чайнаб оғзи кўпикка тўлган отга қарагани ҳам мажоли қолмай, девона каби фарёд солган эди:

–Куйдим, кул бўлдим, эй тоғлар!..

Салотин қайтиб келди, мошу ойнаванд айвонда ойисининг қадам товушларини эшитиб, кўзларини ишқалай-ишқалай ўрнидан турди ва бориб эшикни очди. Салотин хансираганича бир оз гандираклаб ичкари кирди: қўлидаги каттакон патнисда бир шиша ароқ яхна товуқ, қатлама, ҳар хил кўк-кўкатлар бор эди. Ароқни кўриб Маҳмуднинг кўкси бир қалқиб тушди, кўнгли аҳдарилиб келди, аммо бу ҳол жуда тез ўтиб кетди: Халил кабобпазнинг дим кабобхонасида Салим билан ичишган тут ароғини, сўнг кўп ичиб қўйганидан уйида ўтиргани жой тополмай қолганларини эслади ва ҳозир ичмасам бўлармиди, деган фикр кўнглидан кечди. аммо шу заҳотиёқ бу фикрнинг ўрнини бошқа бир фикр, Маҳмуднинг ўз таъбири билан айтганда, мантиқсиз ва фавқулодда бир фикр эгаллаб олди: йўқ, албатта, ичиши керак, ҳеч бўлмаганда юз грамм отмаса, чарчоғи чиқмайди.

Зулфиқор ота шивир-шивирларини эшитиб кўзини очди ва қизидан сўради:

–темир нима бўлди?

Салотин патнисда келтирган нарсаларни Мошу ёрдамида каровотнинг бош томонидаги стол устига териб чиқди, чўнг бояги каби ҳансираганича:

–Илоё ўлсин, – деб кулди, – атиги бир бурда нон еб, ароқнинг ярмини бўшатди. Тамаранинг ота-онасининг гўрига ҳишт қалаб, сўкина-сўкина йиқилиб қолди.

Маҳмуд сўради:

–Йиғламадими?

–Йўқ-ў-ўқ!.. Бирпасда кайфи ошиб қолди… Аммо, Маҳмуд дўхтир! – Салотин орқага чекинди, кучли чироқ шуъласида томирчалари реша-реша қизарган кўзларини унга тикди. – Юраги шу қадар юмшоқ, шу қадар мулойимки… Кошки дунёда шунақа одамлар кўп бўлса. Худо ҳақи, ўшанда ёмонликдан асар ҳам қолмасди.

–Унда ҳаммамиз пиянистага керак экан-да! – деди

Маҳмуд.

Маҳмудга Зулфиқор ота жавоб қилди:

–Худо ҳақи, бу замонда пиянисталикдан яхшироқ нарса йўқ. – Қизининг ўзига бироз таажжуб билан терсайиб қараганини кўриб деди: – Хўш, нима, ёлғон айтяпманми?.. Эшшаклик яхшими ёки пиянисталик? Салотна иягини ушлаб, бош тебратганича:

–Бас, ҳой ада, бас, – деди – муросага келиб турганимизда бизни шарманда қилманг!

Маҳмуд Зулфиқор ота қизишиб, қизига оғирроқ гап қилиб юборишига йўл қўймаслик лозимлигини англади, акс ҳолда бирон жанжал чиқиб, у ноилож ота-болани тинчитиш учун ўртага тушишига тўғри келарди. Шунинг учун дарҳол суҳбатга аралашиб:

–Ҳой, тўхтанглар! – дея шоша-пиша стаканларга ароқ қуйди, ўзига кўпроқ сузди, дарҳол товуқни парчалаб, қатламани ҳам иккига бўлди. – Қани, Салотин, менга ёрдамлашиб юбор-чи! – дея каровотга яқинлашди. Салотин билан биргалашиб Зулфиқор отанинг ёстиғини кўтардилар, сўнг Маҳмуд қўлларини Зулфиқор отанинг қўлтиғидан ўтказиб, уни кўтарди ва ёстиққа ёнбошлатиб қўйди. Столдан қадаҳни олиб Зулфиқор отага узатди.

–Қани, манавини отиб юбор-чи!

–Маҳмуд дўхтир, дардингни олай, чолни хароб қиласан-ку! – деди ташвишланиб Салотин.

Бу сафар Зулфиқор ота Маҳмуднинг оғзини очирмади:

–Аҳмоқона гапларни қўй, ҳой қизим! – унинг овозидан тетиклик Маҳмудга ёқиб тушди. – Ичаман, худди Темирдай ичаман! – дея кўзларини юмди, сўнг ароқни қултиллатиб охирги томчисигача ичди, Салотин узатган юмшоқ товуқ гўштини оғзига солди ва лаззат билан чайнар экан, қўшиб қўйди: Воҳ-ғей, ҳа ноомарднинг чиқарган ароғи!

Маҳмуд ўйлаганининг акси ўлароқ (боя ароқни стаканларга қўйгинида кўнгли ағдарилиб келган эди) ароқ бўғзидан симоб каби осонгина ўтиб кетди – на юраги ағдарилди, на афти буришди. Аммо, ҳар эҳтимолга қарши, дорҳол қатлама орасига кўкатлардан босиб оғзига тиқди, бирпасдан сўнг ароғининг ҳавоси миясига кўтарилди, чаккаларидаги оғриқ тарқади ва у аста-секин увишиб қолган оёқлари ёйилиб, аъзойи баданининг қизиб бораётганини ҳис этди. Бу ҳарорат таъсирида овозини баралла қўйиб негадир ўз-ўзидан севиниб хитоб қилди:

–Қурбонинг бўлай, зулфиқор ота!

–Худо сақласин, болам, – деб жавоб берди у, – Ё сенинг дори-дармонинг мени тирилтиради, ё бу ароқ… Худо ҳақи, рост айтяпман.

Маҳмуд Зулфиқор отанинг ранг-рўйига разм солди: ростдан ҳам чолнинг чеҳраси анча очилган, тириш юзларига қон югурган эди, билинар-билинмас бу нашъа унинг кўзларига ҳам ёйилган, бу кўзларда энди на қўрқув бор эди, на боя Маҳмудни қаттиқ ваҳимага солган умидсизлик. Эндиликда бу кўзлар ҳали ажали еимаган қариянинг одатий кўзларга ҳали ажали етмаган қариянинг оатий кўзларига айланиб қолган эди. Маҳмуднинг кўнглидан: “Берган кунингга шукр, афтидан, бу сафар ҳам хатардан ўтиб олдик” деган фикр кечди. Салотин ҳам отасининг ўзига келганини кўриб, бир бурчакда қунишиб ўтирганича Маҳмудга миннатдорчилик билан тикилар, гўё Маҳмуднинг кўнглидан кечаётган фикрларни уқиб тургандек, ризолик аломати ила бош силкиб қўярди.

Маҳмуд тағин ўзига ярим стакан ароқ сузди, товуқнинг сонини олдига тортиб, кафтларини бир-бирига ишқаганича, бу сафар шошмасдан, кўнгли ағдарилибкелишидан ташвиш тортмай, эмин-эркин кўтарди, ароқни қклтиллатиб ичиб бўлгач, иштаҳа билан товуқ ейишга тушди. Оғзидаги луқмани чайнар экан:

–Салотин, – деди. – Мошунинг номига қасам ичаманки, мен ҳам қайта тирилдим. Сизнинг хонадонингизнинг хайру баракати, худо ҳақи, бутунлай бошқача. Чунки бунда ҳамма нарса ҳалол…

Маҳмуд қирқ беш йиллик умрида, ақлини таниганидан бери неча бор синаган эдики, ҳамиша бирон-бир воқеа рўй берганида, тўғрироғи, инсонни безовта қиладиган, уни жаҳл отига миндирадиган ҳодисалар содир бўлганида, кўпинча бу воқеа-ҳодисалар, шубҳасиз, осудалик билан якун топар эди. Бу осудалик ҳамиша шодлик, бахтиёрлик дегани эмас эди, атбатта. Бу осудалик, унинг фикрича, ниманингдир интиҳоси, ниманингдир ҳудуди эди. Дунёда ҳар нарсанинг интиҳоси, ҳудуди бўлгани каби, одамзотга бундай безовталик, таҳлика олиб келган воқеа-ҳодисаларнинг ҳам оқибат-натижада бир интиҳоси, ҳудуди бўлар эди. Куртошишидан илгари бутун жамоат – каттадан тортиб кичик – ҳамма (буни Маҳмуд жуда кўп кўрган эди) безовта ётиб, безовта турарди. Халойиқ, барча нарса ўз жойидами, худонинг бу балоси қишлоқни ер юзидан ювиб ташламабдими, балки бу тошқин энг сўнгги тошқиндир, бундан бошқасини кўриш бизга насиб этмагандир, деган ваҳима билан боғу чорвоққа қўрқа-писа тикилар, аммо яна ҳамма нарса ўз маромига тушарди: Кур ўз соҳилларидан тошиб чиқар, қирғоққа яқин ҳовлиларнинг деворларини, экин-тикин, боғу роғини ювиб кетар, шу билан ҳаммаси тугарди. Маҳмуд оллоҳ бандаларига юборган азоб-азиятларнинг охирида бир ҳудуди борлигини, чумоли изидай узундан-узоқ жумланинг ҳам охирига нуқта қўйилгани каби, бу азоб-уқубатларга, дунёнинг кўпдан-кўп ҳодисотларига охир-оқибат нуқта қўйилишини, ҳаммаси ё у ёқлик, ё бу ёқлик бўлишини биларди. Агар дунёда ҳудуд деган нарса бўлмаса, эҳтимол арзу заминда на ўт битарди, на дарахт, на бирон-бир ҳашорат яшарди, на инсон. Чунки ҳудуд деган нарса бўлмаса, яралган заҳотиёқ барча махлуқотнинг юраги ёрилиб, ҳалок бўларди.

Шукрларким, бугун ҳам ёмон бўлмади, ҳаммаси осудалик билан тугади. Аксинча бўлганида, агар Маҳмуд туннинг ушбу маҳалида бундоқ ҳавода бу ерга келиб, Зулфиқор отанинг дардига бирон чора топа олмаганида, эҳтимол, на ушбу кеча тинч-осуда ухлай олар, на қолган кечалардан роҳат-фароғат топа оларди. Зулфиқор ота ётган хона билан ёнма-ён меҳмонхонада, йиғма диван устига Маҳмуд учун жой ҳозирланди… Маҳмуд бу хонада юз марталаб меҳмон бўлган эди. Бундан беш-ўн йил илгари район марказидан, Бокунинг ўзидан Зулфиқор отанинг мўътабар меҳмонлар келишганда ўтиришлар, Зулфиқор отанинг ўзи айтганидек, “базми жамшид”лар шу хонада ташкил қилинар – ҳовлида гулхан ёқилиб, ҳозиргина сўйилган қўчқор гўштидан кабоблар пиширилар, зўғол, ароғи, тут ароғи икковлон-учовлонга бир шишадан дастурхонга тортилар, ёғи оқиб, жизиллаб турган кабоблар сихи билан олиб келинар, хонанинг ўртасида, каттакон гилам узра қўйилган кенг хонтахтанинг устида декчадан тошган сут каби ноз-неъматлар ошиб-тошиб кетарди; кетма-кет қадаҳ сўзлари айтилар, ҳазил-ҳузуллар янграр, нихоят, меҳмонлар аъзойи баданини ёндириб юбораётган ароқнинг ҳоврини туширадиган гўжага навбат етганида, пастда кабобл тайёрлаш учун куйманиб юрган Темир тоторни чақириб, столнинг бир четига ўтқаздилар-да, ароқ ичирардилар. Меҳмонлардан бири чўнтагини кавлаб, ё йигирма бешталик, ё элликталик чиқариб Темирга берар, у эса болаликдан эслаб қолган тоторча қўшиқлардан бирини чинқироқ овозда, кучанганидан кўзларнга ёш қалқиб айта бошларди. Темир тоторнинг оғзидан чиқаётган сўзлар дастурхон атрофида ўтирганларни шу ҳолга солардики, қалдироқдек кулгу садоларидан хонанинг деворлари қулаб тушмасайди, деб ўйларди киши… Бу хонанинг барча жиҳозлари, гиламу устунлари, каттакон деразаларидаги қизил пардалари, қисқаси, ҳамма-ҳаммаси узоқ йиллардан бери аввлги ҳолича қолган эди. Фақат диваннинг устида деворга илинган Сталиннинг суврати йўқ ди. Салотиннинг Маҳмудга айтишича, бундан уч-тўрт йилилгари, кунларининг бирида Зулфиқор ота ярим тунда бу хонага кириб чироқни ёққан, сувратга бироз тикилиб турган, сўнг жимгина, ҳеч кимга ҳеч нарса демай, сувратни девордан кўчириб олган, қуйидаги қоронҳи хоналардан бирига олиб тушиб, бир бурчакка юзини деворга қаратиб қўйган экан. Эндиликда ўша суврат ўрнида Зулфиқор отанинг кўкраги орденлар билан тўла ҳарбий гимнастёркада тушган суврати осилиб турарди.

Ана шунақа гаплар, қурбони бўлавер шайтон тиккан бундай дунёнинг!

Маҳмуднинг суяклари қизий бошлади; заҳарни заҳар кесади, дейдилар: у ҳам бу намхуш ҳавонинг суяк-суякидан ўтиб кетган, аъзойи баданини увиштириб қўйган рутубатини боя Салотин келтирган ароқ билан қувиб юборган эди. У ўнг қўлини боши остига букиб қўйганича шифтага тикилиб ётарди, ташқаридан тушаётган тунд ёғду шифтни ёғиш арафасидаги бўзимтир самога менгзаб қўйган эди. Маҳмуд ҳозир бу уйда ҳамма – Салотин, мошу, Зулфиқор ота ширин ухлаб ётганини биларди… Чунки вақт алламаҳал бўлиб қолган, бутун жамоат уйқуга кетган бир пайт эди: бу ернинг жамоати минг, миллион йиллардан бери ўрганиб, одатланиб қолган: кун ботиб, қушлар саси тиниши биланоқ ҳамма кўрпа-тўшагига кириб, калима ўгирганича кўзларини юмар, минглаб дафъа кўз очиб кўргани саҳарга етиш, янги тонгни қаршилаш умидида уйқуга кетар эди. Маҳмуд жилмайди: одамзоднинг тунда кўрган тушларидан бутун бошли китоб ёзса бўлади!.. Аммо Зулфиқор отанинг алаҳсирашга ўхшаган тушларидан худо сақласин. Маҳмуднинг бунақанги нарсаларга тоби йўқ, ҳамиша бунақанги нарсалардан ган очилса, унинг асаблари ўйнай бошлар, шу қадар жаҳли кетардики, ўзини қўйгани жой топа олмай қоларди. Ўнлик ҳам тушга кирадими, ҳой яхшилар?! Урядник воқеасини негадир у сира унута олмас, боядан бери бу воқеа уни ҳол-жонига қўймасди. Салотин ўзи келтирган ноз-неъматларнинг қолган-қутганини йиғиштириб пастга олиб кетганидан сўнг Зулфиқор амаки Маҳмудга батафсил гапириб берган ўша урядник воқеасининг ваҳимасими, азобими – буни Маҳмуднинг ўзи ҳам билмасди – ҳеч миясидан чиқиб кетмас, ўша манзара кўз ўнгида қайта-қайта жонланар эди. Ҳар ҳолда, бу жуда ғалати бир воқеа, кажрафтор бир тарих эди. Зулфиқор ота зўғол ароғидан ярим стакан отиб олиб, бироз ўзига келган бўлса-да, бироқ нимадандир изтиробга тушиб, думалоқ, қип-қизариб кетган кўзларини Маҳмудга тикканича, майин, узуқ-юлуқ овозда шўа олис ўтмишда қолиб кетган воқеани иккинчими ёки учинчи марта қайта сўзлай бошлагани Маҳмуднинг ёдига тушди. Бу воқеани тарор-такрор эшитар экан, Маҳмуднинг асаблари чатнаб кетган, Салотинга қўшилиб урядникнинг гўрига ғишт қалаган, ниҳоят, у, “Ҳе,катта холангни!..”, дея Зулфиқор амакининг сўзини бўлиб, ўша урядник дегани кимга нима ёмонлик қилган эдики, шўрликни сўраб-суриштирмасдан отиб ташладинг, деб сўраган эди. Зулфиқор ота бироз сукутга кетиб, пешанасини тиритирганича Маҳмудга зору ҳайрон тикилиб қолган, сўнг чайилдоқ бир овозда: “товариў Салахов, будет сделано!” – деган, маъносини ҳеч ким тушунмайдиган бу ғалати сўзларини айтиб бўлиши биланоқ қаҳқаҳа юборган эди. Вой сенинг фалонингнией, шайтонга иштон тиккан бунақанги дунё!.. Маҳмуд кўзларни юмди, у девор ортидан сўнгги марта эштган сас – Зулфиқор отанинг тортган оҳи бўлди. Ота уйқусида шунақанги бир оҳ урдики Маҳмуднинг аъзойи баданига қайтадан титроқ кирди, бир хаёли бемордан хабар олмоқчи бўлди, бироқ қаттиқ толиққанидан кўзларини оча билмади…

Зулфиқор ота иккинчи марта оҳ чекканида Маҳмауд ҳеч нарсани эшитмай қўйган эди… Зулфиқор ота кўзларини очди, юзтубан ётган ҳолда кўрпа остидан қашлади, аммо худди шу дақиқада бир сас эштилдики, бу сасдан у на титради, на қўрқувга тушди. Ўрнидан туриб ўтирди. Ўзи ётган хонанинг энсиз деразаси ортидан келган овоз унга ҳам бир қадар таниш, ҳам бегона эди. Ким бўлдийкин бу келган?..У чидаб туролмади, каравотдан тушиб ковушларини кийди, оқ кўйлак-иштонда аста-секин дераза олдига бориб, ташқарига қаради, Ҳовлидаги тутнинг остида бир шарпа кўрди, аммо бу шарпанинг кимлигин таний олмади. Кўк гумбазининг қоқ ўртасидаги ой худди қуёш каби порлар, ҳавода булутдан асар ҳам йўқ, бироқ шарпанинг юзи кўринмасди. Чол аввал каравотнинг ёнида – ерда ётган қизи Салотинни турғизмоқчи бўлди, аммо негадир бу фикридан воз кечди, юрагининг зарбаларини тинглаган кўйи кутилмаган бир ҳаракат билан шоша-пиша деразани ланг очиб, бошини ташқарига чиқарди ва овозининг ўктамлигидан ўзи таажжубга тушиб, шарпадан сўради:

–Кимсан, ҳой биродар?

–Менман, Зулфиқор, сарича ўғли Муҳаммадман. Агар Зулфиқор отадан, умрингнинг қайси пайтида, қайси дақиқаларида чин маънода бахтийр бўлгансан, азоб-азиятлардан, дард-ғамалрдан, афсуснадоматлардан мутлақ халос бўлиб, ўзингни қачон аршу аълода ҳис этгансан, деб сўрасалар, у ҳеч иккиланмай, ўйлаб ўтирмай, ҳозир, манави деразани очиб, ким келганини сўраган дақиқаларимда, Сарича ўғли Муҳаммаднинг овозини эшитган дақиқаларимда, деб жавоб берган бўлур эди. Гўё Зулфиқор отага дунёни бахш этгандай бўлдилар, гўё Зулфиқор отанинг қўлидан дунёни олдилар: тоғлар даралар, ўрмонлар, йўргакда эшитгани қуёш шуъласи янглиғ илиқ алла, бола-чақа меҳри, хонадонга, эл-юртга боғлаб турган ришта – ҳамма-ҳаммаси Сарича ўғли Муҳаммаднинг отини тилга олган заҳоти, унинг овозини эшитган заҳоти Зулфиқор отанинг қўлидан кетди ва айни замонда олинган нарсаларнинг ҳаммаси ҳозиргача у тўймаган, идрок этмаган янгича бир юрак зарблари каби, томирларида гупурган янги қон каби-қайта уйғонди. Берган кунингга шукр, ё тангрим!

–Боряпман, дардингни олай, боряпман! – Зулфиқор ота қарийб бақириб юборди. Бироқ уйда ҳеч ким уйғонмади, ҳатто эгасининг йўталига ҳам ҳуриб берадиган ҳовлидаги ит-да дамини чиқармади, фақат кўк гумбазининг қоқ ўртасида қуёш каби порлаётган ой нурлари кучайиб борарди. Бу шуъла Зулфиқор отанинг кўзларини тўлдириб, ичига оқди, юрагидаги музларни эртитиб юборди.

–Ҳозир, дардингни олай, боряпман, – дея Зулфиқор ота йиғлади, ёмон йиғлади. Шошганича ортига қайтиб, юзтубан ётган қизи Салотинга боқди, аммо бу аёл кимлигини била олмади, хонага назар солди, каравотга тикилди, ҳарчанд уриса-да, қаерда турганини англай билмайди. Шу алпозда, оёқларида ковуши, эгнида оппоқ кўйлак-иштон, эшикни очиб, зинопоя сари юрди, ҳовлига тушиб, тут дарахти тушиб, тут дарахти остига келди, аммо Сарича ўғли Муҳаммад у ерда йўқ эди.

–Мен бундаман, зулфиқор, бу ёққа туш!

–Боряпман, дардингни олай, – Зулфиқор ота дарвозаниочиб, ҳовлидан чиқди. Курнинг соҳилига етганда тўхтаб қолди.

Сарича ўғли Муҳаммад қуйида, ой шуъласи кумуш рангга бўяган чўнг тошлар орасида турарди. Курнинг қовжираб, қоп-қора арқонларга ўхшаб қолган ўт-ўланлари, йўсинлари тошлар, қоялар устида уюлиб ётарди.

Зулфиқор ота сўради:

–Ие, Курнинг суви қани ахир?

Сарича ўғли Муҳаммад кулди:

–Қанақа сув, барака топкур, сув қолибдими энди?.. Тез бўл пайсаллама, манзилимиз жуда олис.

–Боряпман, дардингни олай, боряпман, -дея Зулфиқор ота чаққанлик билан, худди зинапоялардан тушаётган каби, тошлар қоялар орасидан қуйи эниб, Сарича ўғли Муҳаммаднинг ёнига, Курнинг қуриб қолган ўзанига тушди. Сарича ўғли Муҳаммадга юзма-юз туриб, диққат билан унга тикилди, аммо тағин унинг қорнига бориб тўхтади. Қонли Чаноқда у бешотарини Сарича ўғли Муҳаммаднинг қорнига бўшатган эди: энди ўша ерда ўпқондай бир тешик бўлиб, унинг ичи тупроққа тўлиб қолган эди. зулфиқор ота хўрсиниб, ҳазин овозда сўради:

–Оҳрийдими

–Энди оғриғи қолибдими? – дея Сарича ўғли Муҳаммад қўлларини чўзиб, зулфиқор отанинг билагидан ушлади:

–Ўлиминг иуборак Зулфиқор ота.

–Ўлим барҳақ, Сарича ўғли Муҳаммад.

–Кетдикми?

–Кетдик.

Икки шарпа қўлни қўлга бериб, тошлар устидан Курнинг қуриб тарам-тарам ёрилиб ётган ўзани бўйлаб шимол томондаги олис тоғлар сари юриб кетди. Улардан бироз олдинда икки қизалоқ – иккаласининг ҳам елкаларига сочилиб ётган оппоқ сочлари ҳарир парда каби елланар, иккаласи ҳам этаги узун куйлак кийиб олган, иккаласининг ҳам товонлари тарам-тарам ёрилиб кетган эди –худди Зулфиқор билан Сарича ўғли Муҳаммад каби қўлни қўлга бериб ўша томонга борар эдилар.

–Сеникиларми, ҳой Муҳаммад? – сўради Зулфиқор ота.

–Ҳа.

–Ахир…

–Сен мени отганингдан икки ой кейин улар ҳам хазон бўлдилар.

–Куйдим, кул бўлдим, эй тоғлар!

–бирининг оти – Қаранфил, иккинчиси – Ёсуман.

Зулфиқор ота Сарича ўғли Муҳаммаднинг қўлини қаттиқ-қаттиқ сиқиб қўйди.

Сўнгра Курнинг қуриб қолган ўзанидан бораётган бу икки шарпа юксак бир қоянинг бошида турган учинчи шарпани кўрди. Қоя бошида турган темир дубулғали сарбознинг кураги ўртасига найза санчилган, жароҳатидан оққан қон атрофдаги тошларнинг устига ёйилиб кетган эди. Сарбоз уларни кўриб, сўради:

–Йўл бўлсин, биродарлар?

Сарича ўғли Муҳаммад жавоб берди:

–Бобо Коҳо сари, биродар.

Сарбоз кўз юмгунча пастга тушиб келди.

–Ўлимингиз муборак.

–Ўлим барҳақ.

Олинда Қаранфил билан Ёсуман, орқада Зулфиқор амаки, Сарича ўғли Муҳаммад ва юришлардан олиб келган бир тарсо қиз туфайли ўз туҳишган акаси курагига санчган найзадан ҳалок бўлган сарбоз бир-бирларига лом-мим демай аста-секин Бобо Коҳо сари чиқиб борардилар.

Ой кўк гумбазининг қоқ ўртасида порлаб турар, Курнинг қуриб қолган ўзанида тошлар ой шуъласидан ўт олиб ёниб ётарди…

* * *

Тонгда Зулфиқор отанинг жасадини Курнинг соҳилидан, у осуда, қайғусиз кунларида бемалол, қалёнини тутата-тутата, хиргойи қилганича баъзан соатлаб дарёни томоша қилиб ўтирадиган ясси, тошнинг ёнидан топдилар. Бу хабарни Маҳиудга ҳаммадан эрта уйғонган Темир тотор етказди: Темир тонг қоронғусида туриб, эснай-эснай, кериша-кериша, томиралри шишиб, лўқиллаб кетаётган чаккаларини уқалаганиса – ўтган кунги тут ароғидан бери боши зилдай оғир эди – ҳам совуқ сувда яхшилаб ювиниб ўзига келиш, ҳам қайиғига бир назар ташалш учун Кур соҳилига тушган эди, чунки бир пиёла чой ичиб олгач, йўлга тушиши, Маҳмудни уйига элтиб қўйиши лозим эди. Узоқда оппоқ кўйлак-иштонда нам тупроқ устида юзтубан ётган кимсани кўрган заҳоти Темир тотор бу шўрлик банда зулфиқор ота эканлигини англади. Темир мушукнинг биғиллашига ўхшаш бир нидо чекиб, икки қўлини тиззаларига урдию ортига бурилди, югурганича ҳовлига кириб келди, кўз очиб-юмгунча зинапоялардан кўтарилиб, мурдадек қотиб ётган Салотинни уйғотмасдан, Маҳмуд ётган хонага отилиб кирди. Маҳмуд қандай туриб, қандай кийинганини, Темир тотор билан қандай уйдан чиқиб, Кур соҳилига қандай етиб борганини ўзи ҳам билмайди. Эгилиб, юзтубан ётган жасадни ўнглади, билагига ёпишиб, томирини ушлаб кўрди, ақлдан озиб қолган киши сингари бошини тебрата-тебрата Зулфиқор отанинг очиқ қолган кўзларига тикилди. Темир тотор букилиб, қўлларини тиззасига тираган кўйи, жағлари, титраб, Маҳмудга сабрсизлик билан боқар, гўё ундан фавқулодда бир мўъжиза кутарди. Маҳмуд эса қорқувга тушган, тепа сочи тикка бўлиб кутган, аъзойи баданини совуқ тер босган эди. У дарҳол қўллари билан Зулфиқор отанинг кўзларини юмиб қўйди, худо ҳақи шундай қилганида эҳтимол чиндан ҳам ақлдан озиб қоларди: Маҳмуд бу кўзларда ҳар бири олмадек келадиган юлдуз кўрган бўлиб, улар худди муз парчаси каби ялтирар эди. Маҳмуднинг бўғзидан хирилдоқ бир товуш чиқди:

–Ё раббим, ўзинг мададкор бўл!

–Маҳмуд, балки ҳали жон бермагандир?-Бас қил, ҳой! – Маҳмуднинг товуши баттар хириллаб чиқди. – Жон берган, аллақачон тамом бўлган. Тахтадай қотиб қолибди… Жойинг жаннатда бўлсин, Зулфиқор ота!

Орадан бир оз ўтгач Салотиннинг уйқули, бўғиқ овози оламни тутди:

–Етим бошим, во-о-ой!..

…Бу ерда, Кур соҳилидаги ушбу қадимий қишлоқда навбвтдаги мотам маросими ана шундай бошланди. Зудлик билан район марказига қўнғироқ қилиб, бу хабарни маъсул ўртоқларга етказсин дея Мошуни почтага жўнатдилар. Ҳазили йўқ, бу музофотнинг, бу юртнинг кекса большевикларидан бири, эҳтимол, энг охиргиси қазо қилган эди ва буни керакли ўртоқлар албатта билиши лозим эди. Салотиннинг қистови билан Темир тотор қўшни шиа қишлоғида мулла олиб келгани кетди: муллани келган-кетганкўрмаслиги учун пастдаги хоналарнинг бирига жойлаштиришни, у ўша хилватда паст овозда қуръону ёсин ўқишини Маҳмуд билан келишиб олдилар. Чунки Зулфиқор ота кекса большевик саналса-да, ёшлигида атрофдаги масжидларни бекитиб қўйиш билан ном чиқарган бўлса-да, ҳамиша гапини оллоҳ билан бошлаб, оллоҳ билан тугатар эди. Бу хабар жуда тез тарқалди: Зулфиқор отанинг жасадини Кур соҳилидан уйга олиб келгунга қадар ҳовли қишлоқнинг катта-кичиги билан тўлиб кетди: Салотинга, Мошуга, ҳатто Маҳмуднинг ўзига ҳам ҳамдардлик билдирдилар, таскин-тасалли бердилар, неки айтиш лозим бўлса, ҳаммасини айтдилар. Келди-кетди сийраклашгач, жасадни Берзин қишлоғидаги ягона масжидда ювиб келтириб, Маҳмуд тунаб қолган меҳмонхонадаги каттакон стол устига юзини қиблага қаратиб ётқизганларидан кейин, бу маросим иштирокчилардан уч киши – Маҳмуд, Темир ва Мошу секин уйнинг орқа томонидаги хилватга, қалин дарахтлар орасига ўтишди. Маҳмуд негадир асабийлашиб Мошуга:

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3
  • 4.4 Оценок: 5

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации