Электронная библиотека » Шухратжон Холиков » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 31 мая 2023, 14:14


Автор книги: Шухратжон Холиков


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]

Шрифт:
- 100% +

БИСКВИТ ХАМИРИДАН ТАЙЁРЛАГАН ШИРИНЛИКЛАР

ГИЛОСДАН ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТ

140 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 4 дона тухум, 70 гр бодом, 60 гр қирғичдан ўтказилган қотирма нон, гилос.

Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум сариғи қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилиб, устига майдаланган бодом, қирғичдан ўтказилган қотирма нон ва кўпиртирилган тухум оқи солинади. Сўнг ушбу масаллиқлар енгилгина аралаштириб олинади. Кейин эса хамир ёғ суртилган ва қотирма нон сепилган патнисга солиниб, устига данаклари олинган гилос қўйиб чиқилади ва ўртача оловда енгил пишириб олинади.

ГИЛОС ВА ЁНҒОҚДАН ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТ

80 гр сариёғ ёки маргарин, 180 гр шакар пудраси, 2 дона тухум, 0,2 л сут, 30 гр ванилин шакари (ёки 15 гр ванилин кукуни ва 15 гр шакар пудраси), 200 гр ун (иложи борича олий навли), пичоқ учида сода, 20 гр шакар пудраси (тухум оқи учун), гилос, 50 гр майдаланган ёнғоқ.

Сариёғ ёки маргаринни, шакар, ванилин кукуни ва тухум сариғини чуқур идишга солиб қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилади. Мунтазам аралаштирган ҳолда устига илиқ сут, кўпиртирилган тухум оқи ва 20 гр шакар пудраси солинади. Сўнг устига озгина ун, ош содаси қўшилиб, масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади.

Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва қотирма нон сепилган патнис ичига солинади.

Устидан гилос ва туйилган ёнғоқ сепилиб, ўртача оловда қиздириб олинган духовкада пиширилади.

ГИЛОС ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ

0,3 л сут, 120 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 50 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр ун (иложи борича олий навли), 100 гр қотирма нон, пичоқ учида сода, лимон цедраси, гилос.


Сутга шакар, тухум сариғи, эритилган ёғ ёки маргарин қўшиб, ун билан бирга сода майдаланган қотирма нон ва лимон цедраси солинади. Тухум оқи қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилиб (шунингдек, озгина шакар қўшган ҳолда кўпиртириш мумкин), тайёрлаб олинган хамир билан аралаштирилади.

Тайёрлаб олинган хамирни бир текисда ёғ суртилган ва қотирма нон сепилган патнисга солиб, устидан данаги олинган гилос қўйиб чиқилади ва ўртача оловда пиширилади.

ОЛЧАЛИ БИСКВИТ

4 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 100 гр бодом, 30 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон, олча.

Тухум сариғини шакар пудраси билан қуюқ кўпик ҳолига келгунча кўпиртириб, қолган шакар пудрасига майдаланган қотирма нон ва эзилган бодомни қўшиб, тайёр масаллиқ билан аралаштирилади. Тайёр хамирни ёғ суртилган ва қотирма нонлар сепилган патнисга солиб, устидан данаклари олинган олча териб чиқилади ва қизиб турган духовкага қўйилади.

Хамир аста-секин пишириб, тайёр бўлганидан сўнг бўлаклар устига шакар кукунидан сепиб чиқилади.

ҚУЛУПНАЙЛИ БИСКВИТ

3 дона тухум, шакар пудраси (унинг ҳажми тухумли масаллиқ ҳажмига тўғри келиши лозим), ун (унинг масаллиғи 2 дона тухумга мос келиши лозим), сариёғ ёки маргарин (унинг масаллиғи 1 дона тухум масаллиғига тўғри келиши лозим), қулупнай.

Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб кўпик ҳолига келтирилади. Тухум оқи алоҳида қуюқ ҳолга келгунича кўпиртирилиб, устига шакарнинг қолган қисми ун ва сариёғ (ёки маргарин) қўшиб, тайёр масаллиқ билан аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни патнисга солиб, устига қулупнай териб чиқилади ва қиздирилган духовкада пиширилади.

ЎРИКЛИ БИСКВИТ

120 гр сариёғ ёки маргарин, 140 гр шакар пудраси, 3 дона тухум, лимон цедраси, 140 гр ун (иложи борича олий навли), ўрик.

Сариёғ ёки маргаринни шакар билан яхшилаб аралаштириб, устига тухум солинади, сўнг яна аралаштирилади. Ундан кейин устига лимон цедраси ва ун солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патносга қўйилиб, устига ювилган ва данаги олинган ўриклар терилиб чиқилади. Ушбу патносни қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширилади.

ЧЕРНИКАЛИ БИСКВИТ

100 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 3 дона тухум, 400 гр ун, пичоқ учида сода ва туз, 0,25 л сут, черника меваси.

Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум сариғи кўпик ҳолига келгунича яхшилаб аралаштирилади. Пичоқ учида сода ва туз олиб унга солинади ва ун устига сут билан тухум оқи кўпиртмаси солинади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган патносга олиб, устига териб тозаланган черника меваси ва шакар пудраси солинади. Ушбу хамир қиздирилган духовкага қўйилиб пиширилади.

МУРАББО ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ

3 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 6 ошқошиқ қайнатилган сув, 150 гр ун, (иложи борича олий навли), пичоқ учида сода, мураббо.

Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, оз-оздан қайнаб турган сувга солинади ва қуйилтирилади. Кейин устидан кўпиртирилган тухум оқи, ош содаси билан бирга қолган масаллиқлар солиниб аралаштирилади.

Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнос ичига текис қилиб солиниб қиздирилган духовкага қўйилади. Хамир пишиб оширилишини пойлаб туриш лозим. Пиширилган ва совитилган пирог иккига бўлиниб, ўртасига мураббо суртилади ва бир-бирига бириктирилади.

ГИЛОС ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

150 гр сариёғ ёки маргарин, 2 дона тухум сариғи, 2 дона тухум, 150 гр майдаланган ёнғоқ, 40 гр қотирма нон, лимон шарбати, 2 дона тухум оқи, гилос, вафли ёки крекер.

Маргарин ёки сариёғ, тухум сариғи ва шакар яхшилаб аралаштирилиб, устига бир донадан тухум солинади ва яна аралаштирилади. Тухумнинг оқини қотирма нон ва туйилган ёнғоқ билан аралаштириб, тайёр бўлган хамирга солинади ва устидан лимон шарбати томизилади. Ушбу масаллиқнинг тенг ярми ёғ суртилган ун ёки қотирма нон сепилган патносга солинади. Хамирнинг устини вафли билан ёпиб, уларнинг устига данаги олинган гилос териб чиқилади.

Сўнг гилосли вафли устига масаллиқнинг қолган қисми суртилган вафлини ёпиб, кейин қиздирилган духовкага қўясиз. Ушбу хамир ўртача оловда пиширилиши лозим. Тайёр бўлганидан сўнг духовкадан олиб совитиб, тўртбурчак шаклда кесиб чиқасиз ва устига шакар пудрасидан сепасиз.

МАЛИНАЛИ БИСКВИТ

160 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ, ёки маргарин, 6 дона тухум, 30 гр какао кукуни, 100 гр ёнғоқ, 50 гр туйилган қотирма нон, 80 гр ун (иложи борича олий нав), малина.

Шакар, сариёғ ёки маргарин, тухум сариғи кўпиртирилиб, устига какао, туйилган ёнғоқ солиб яхшилаб аралаштирилади. Сўнг устига тухум оқи кўпиртмаси, туйилган қотирма нон ва ун сепиб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнос ичига текис қилиб солиб, унинг устига малина териб чиқилади. Ушбу пирогни қиздирилган духовкада ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пирог совитилиб, бўлакларга бўлинади ва устига шакар пудраси сепилади.

АНАНАС ҚЎШИЛГАН ШОКОЛАДЛИ БИСКВИТ

6 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 50 гр шоколад, 50 гр туйилган бодом, 30 гр шакар пудраси тухум оқини кўпиртириш учун, 80 гр туйилган бисквит нони ёки печенье, ананасдан тайёрланган компот.

Тухум сариғи ва шакар пудрасини ванилин кукуни билан кўпиртириб, қирғичдан ўтказилган шоколад ва туйилган бодом билан аралаштирасиз. Тухум оқига 30 гр шакар пудраси, майдаланган бисквит сухаригини солиб кўпиртирилади ва тухум сариғидан тайёрланган масаллиғга қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнис ичига бир текисда солиб, устини ананас билан безатиб чиқилади. Ушбу пишириқни қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб, бўлакларга бўлиб, дастурхонга тортасиз.

УЗУМ ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ КЕКС

4 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 120 гр тўйилган бодом, 30 гр шакар пудраси (тухумни кўпиртириш учун), 30 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон ёки печенье, узум.

Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, оз-оздан туйилган бодомдан соласиз. Тухум оқидан кўпиртма тайёрлаб олиб, устига 30 гр шакар пудраси ва майдаланган бисквитли сухарик билан юқорида тайёрлаб олинган масаллиқ солиниб аралаштирилади. Ушбу масаллиғ оз-оздан аралаштириб юборасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга текислаб солиб, устини данаклари олинган узум билан безатиб чиқасиз. Ушбу пишириқ қиздирилган духовкага солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни бўлакларга бўлиб, устига ванилин аралаштирилган шакар пудрасидан сепасиз.

АПЕЛЬСИНЛИ БИСКВИТ

8 дона тухум оқи, 200 гр шакар пудраси, 80 гр ёнғоқ, 100 гр сули ёрмаси, апельсин пўстлоғи ва апельсин бўлаклари.

Начинка: 8 дона тухум сариғи, 2 ошқошиқ сут, 150 гр шакар пудраси, 200 гр сариёғ, 4 ошқошиқ апелсин шарбати


Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар қўшилади ва аралаштирилади. Ушбу масаллиғ ичига туйилган ёнғоқ, сули, қиймалагичдан ўтказилган ва майдаланган апельсин цедраси солиниб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилаган ва ун сепилган патносга қўйиб пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни энига уч бўлакка бўлиб, орасига начинка суртилади ва ёпилиб, усти апельсин бўлаклари билан безатилади.

Начинка: тухум сариғи, сут ва шакарни мунтазам аралаштирилган ҳолда ўртача оловда бўтқа ҳолатига келтирилади. Қиздирилган сариёғни юқоридаги бўтқага солиб яхшилаб аралаштирасиз. Сўнг апельсин шарбати қуюлиб яхшилаб аралаштиралади.

ОЛМАЛИ БИСКВИТ

4 дона тухум, шакар пудраси ва ун (иложи борича олий нав, унинг оғирлиги 4 дона тухумга тўғри келиши лозим), озгина сода, 20 гр какао кукуни, олма.

Тухумни шакар билан кўпиртириб, устига ун ва ош содасини солиб, хамир қориб оласиз. Патноснинг устига ёғ суртиб, қотирма нон сепилади. Сўнг устига паррак шаклида тўғралган олма бўлаклари териб чиқилади ва қорилган хамир ёпилади. Хамирнинг қолган қисмига какао сепиб, яхшилаб аралаштирилади ва патносдаги хамирли масаллиқ устига ёпиб, паст оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни духовкадан олиб, совитиб тескари қилган ҳолда ликопчага қўйилади. Шунда олмалари тепага қараган бўлади. Дастурхонга тортишдан аввал бўлакларга кесиб, устидан шакар пудраси сепилади.

МАЙИЗ ҚЎШИЛГАН ТВОРОГЛИ БИСКВИТ

4 дона тухум,180 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин, 120 гр сариёғ ёки маргарин, 200 гр творог, 50 гр ёнғоқ, 60 гр ун (иложи борича олий нав), озгина сода, 50 гр майиз, 50 гр шоколад, 50 гр ёнғоқ.

Тухум сариғи шакар, ванилин, сариёғ ёки маргаринни кўпиртириб, устига творог ва майдаланган ёнғоқ солинади. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига ун, ош содаси, майиз, қирилган шоколад, майдаланган ёнғоқ солиниб, ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патносга солиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқ духовкадан олиниб совитилади ва бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепилади.

ОЛМАДАН ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ

4 дона тухум,150 гр шакар пудраси, 120 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр сариёғ ёки маргарин, 7 гр ванилин.

Олмали начинка: 750 гр тозаланган олма, 150 гр шакар кукуни.

Лимонли помада: 200 гр шакар пудраси, 1 дона тухум оқи, 1/2 лимон шарбати.

Тухумни шакар билан қуюқ ҳолга келтирасиз сўнг устига ун, эритилган сариёғ ёки маргарин, майдаланган лимон цедраси ва ванилин кукунидан солиб аралаштирилади. Ушбу хамирни яхшилаб аралаштириб, ёғ суртилган ва ун сепилган патносга қўясиз-да, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни иккига бўлиб, ўртасига олмали начинка қўясиз ва устига лимон помадасини суртиб, бўлакларга бўлиб чиқасиз.

Олмали начинка: пўстлоғидан тозаланган ва бўлакларга бўлинган олманинг устига шакар сепиб, юмшоқ ҳолга келгунича оловда димланади. Тайёр бўлган масаллиқ совитилади.

Лимонли помада: шакар, тухум оқи ва лимон шарбати қуюқ ҳолга келгунига қадар кўпиртирилади.

ШОКОЛАД ВА БАНАН ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ

40 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 4 дона тухум, 20 гр шоколад, 80 гр туйилган қотирма нон, 130 гр ун (иложи борича олий навли), озроқ ош содаси.

Начинка: 0,2 л сут, 30 гр ун, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 30 гр шоколад, 3 дона банан.

Сариёғ ёки маргарин, шакар, ванилин кукуни ва тухум сариғи кўпиртирилиб, қирилган шоколад тухум оқи кўпиртмаси, туйилган қотирма нон ва ош содаси қўшилган ун солиб аралаштирилади. Ушбу масаллиқдан хамир қориб, қиздирилган духовкага қўйиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқни совитиб энига уч бўлакка кесиб чиқасиз ва ўртасига начинка суртиб устини банан ҳамда крем билан безатиб чиқасиз.

Начинка учун: сутга ун қўшиб, қуюқ бўтқа ҳолига келтирасиз, сўнг совитиб устига сариёғ шоколад қириндиси ва бўлакларга бўлинган банан солиб аралаштирасиз.

ЛИМОНЛИ НАЧИНКА ВА ПОМАДА ҚЎШИБ ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТЛИ ПИРОГ

8 дона тухум, 140 гр шакар пудраси, 1 дона лимон шарбати ёки пўстлоғи, 80 гр картошка крахмали, 160 гр шакар пудраси (тухум оқини кўпиртириш учун), 80 гр ун (иложи борича олий навли).

Лимонли начинка: 0,25 л сут, 25 гр картошка крахмали, 200 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати.

Лимон помадаси: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.

Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, устига картошка крахмали, тухум оқи ва шакар кўпиртмаси солиб аралаштирасиз. Сўнг лимон шарбати, лимон пўстлоғи ва ун солиб хамир қорасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб, иккига ажратасиз ва ўртасига начинка суртиб, бир-бирига ёпиштирасиз. Кейин бисквитнинг орасига лимонли помада ҳам суртиб чиқасиз. Помада совиганидан сўнг пишириқни тўғри бурчак шаклда кесиб чиқасиз.

Лимонли начинка: сутга картошка крахмалидан қўшиб, оловга қўясиз ва мунтазам аралаштирган ҳолда совитиб оласиз. Ёғни шакар билан аралаштириб, оз-оздан бўтқага соласиз ва устига лимон шарбатидан қуйиб, яхшилаб аралаштирасиз.

Лимонли помада: шакарни устига қайнатилган сув, лимон шарбати, бир чойқошиқ ўсимлик ёғидан солиб, яхшилаб аралаштирасиз ва қуюқ бўтқа ҳолатига келтирасиз.

ЛИМОНЛИ НАЧИНКА ҚЎШИБ ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТ

4 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 0,1 л сут, 200 гр ун (иложи борича олий навли), пичоқ учида ош содаси.

Лимонли начинка: 150 сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 1 дона лимон бўлаги ва пўстлоғи.

Тухум сариғини шакар билан кўпиртириб, устига сут қуясиз ва масаллиқни яхшилаб аралаштирасиз. Ушбу масаллиққа ун, ош содаси, тухум оқи кўпиртмаси ва майдаланган лимон пўстлоғи солиниб, хамир қорилади. Ушбу хамирни текис қилиб ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга ёйиб, ўртача қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб иккига ажратасиз ва ўртасига лимонли начинка суртиб устма-уст қўясиз ва бўлакларга бўласиз.

Лимонли начинка: сариёғни шакар билан аралаштириб, устига лимон шарбати ва майдаланган лимон пўстлоғи солиб аралаштирилади.

КАКАО ВА МЕВАЛИ БИСКВИТ

3 дона тухум, 3 дона тухум сариғи, 150 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 100 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр какао кукуни, 50 гр сариёғ ёки маргарин, 3 дона тухум оқи, 50 гр бодом, 50 гр хурмо, 50 гр консерваланган ёки шакарга бостирилган мевалар, 50 гр майиз, 50 гр ананас, 50 гр ёнғоқ.

Тухум, тухум сариғи, шакар пудраси ва ванилинни кастрюлкага солиб кўпиртирасиз. Сўнг кўпиртмани кастрюлкаси билан суви қайнаб турган идишга солиб қуюқ ҳолга келгунча кузатиб турасиз. Кастрюлкани қайноқ сувдан олиб, кўпиртиришда давом эттирасиз. Совитилган бўтқага ун, какао, эритилган сариёғ ёки маргарин, тухум оқидан тайёрланган кўпиртмани солиб, хамир қорасиз ва ун сепиб, ёғ суртилган патнисга қўясиз. Хамирнинг устини пўстлоғи олинган ва майдаланган бодом, тўғралган консерваланган ёки шакарга бостирилган мевалар, майиз, ананас бўлаклари ҳамда майдаланган ёнғоқ билан безатиб чиқасиз. Падносни духовкага қўйиб ўртача оловда пишириб оласиз. Тайёр бўлган пишириқни совитиб, бўлакларга бўлиб, устига шакар пудрасидан сепиб чиқасиз.

ЛИМОН ПОМАДАСИ ҚЎШИЛГАН МУРАББОЛИ БИСКВИТ

3 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 30 гр ўрик мураббоси, 80 гр сариёғ, 0,2 л сут, 300 гр ун (иложи борича олий навли), озроқ ош содаси (7гр), 80 гр ёнғоқ.

Лимонли помада: 1 дона тухум оқи, 100 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

Тухум, шакар, мураббо ва эритилган ёғ ёки маргаринни кўпиртириб, устига сут, ош содаси қўшилган ун, майдаланган (меъёрнинг ярми) ва туйилган (қолган қисми) ёнғоқлар солиб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиб, ўртача оловда қиздирилган духовкага қўйилади. Тайёр бўлганидан сўнг совитиб, устига лимон помадаси суртилади. Креми қотганидан сўнг бисквит тўғри бурчак шаклидаги бўлакларга бўлинади.

Лимонли помада: тухум оқини шакар ва лимон шарбати билан қуюқ ҳолга келгунча кўпиртириб олинади.

КАКАОДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПОМАДА ҚЎШИЛГАН КАШТАНЛИ БИСКВИТ

6 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 120 гр қайнатилган ва туйилган каштанлар, 200 гр ун (иложи борича олий навли).

Каштанли начинка: 0,2 л сут, 20 гр гуруч уни ёки картошка крахмали, 1 дона тухум сариғи, 250 гр сариёғ, 200 гр шакар пудраси, 150 гр қайнатилган каштан.

Какаоли помада: 40 гр какао кукуни, 40 гр сариёғ ёки маргарин, 7 ошқошиқ сув, 15 бўлак шакар.

Тухум сариғи, шакарнинг 2/3 қисми ва ванилин кўпиртирилиб, устидан қайнатилган каштан солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Тухум оқини қуюқ ҳолгача кўпиртириб олиб, унга шакарнинг қолган қисми ва ун солиниб, тухум сариғидан тайёрланган масаллиққа қўшилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиб, ўртача оловда қиздирилган духовкага қўйилади. Пишган пишириқ совитилиб, энига икки бўлакка бўлинади ва ўртасига начинка суртилиб, бир-бири билан ёпиштирилади. Бисквитни устидан какаоли помада суртилиб, бўлакларга бўлинади ва дастурхонга тортилади.

Каштанли начинка: сутга гуруч уни ёки картошка крахмали, тухум сариғи ва ванилин солиниб, оловга қўйилади ва қуюқ бўтқа ҳолига келгунича аралаштирилади. Шакарни сариёғ билан кўпиртириб, аралаштирган ҳолда юқорида тайёр бўлган бўтқага қўшилади. Сўнг қайнатилган каштан солиб аралаштирилади.

Какаоли помада: какао кукунини сариёғ билан яхшилаб аралаштирасиз. Шакарни сувда эритиб, қуюқ сироп ҳолига келтирасиз ва юқорида тайёр бўлган какаога солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

220 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 1 чойқошиқ туйилган долчин, лимон цедраси, 200 гр ёнғоқ, 80 гр қирғичдан чиқарилган қотирма нон ёки печенье, қаймоқ ва безатиш учун мевалар.

Начинка: 200 гр қаймоқ, 150 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин шакари.

Шакарни тухум сариғи билан аралаштириб, устига долчин ва лимон цедраси солиб аралаштирасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, туйилган ёнғоқ ва қотирма нон ёки печенье билан аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилади. Тайёр бўлган маҳсулот пиширилади, сўнг совитилиб иккига бўлинади ва ичига начинка суртилади. Бисквитнинг устига ҳам начинга суртиб, бўлакларга кесиб чиқилади. Усти қаймоқ ҳамда мевалар билан безатилади.

Начина: ёғни шакар пудраси ва ванилин шакари билан кўпиртириб оласиз.


АСАЛ ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

190 гр сариёғ ёки маргарин, 190 гр асал, 3 дона тухум, 190 гр ёнғоқ (ёки ерёнғоқ); 190 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси, ҳар қандай мева.

Лимонли помада: 1 дона тухум оқи, 100 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

Сариёғ ёки маргаринни эритиб совитилган асал билан тухумни қуюқ тортгунча аралаштириб, устига қовурилган ёнғоқ, ун ва ош содаси қўшилади. Хамирнинг ярми ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ичини хоҳлаган мева билан безатиб чиқиш мумкин. Хамирнинг қолган устки қисмини устига ёпиб, ўртача оловда духовкада пиширасиз. Тайёр бўлган масаллиқ, совитилиб, устига лимонли помада суртилади. Помада совиганидан сўнг бисквит бўлакларга тўғраб чиқилади.

Лимонли помадаси: тухум оқи, шакар, лимон шарбати қуюқ тортгунича.

ШОКОЛАДЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

50 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 2 дона тухум, 80 гр туйилган ёнғоқ, 1–2 л сут, 20 гр қирилган шоколад, 2 ошқошиқ туйилган қотирма нон, 20 гр ун (иложи борича олий навли), 1/2 чойқошиқ ош содаси.

Шоколадли начинка: 0,1 л сут, 60 гр шакар, 2 дона тухум сариғи, 100 гр шоколад, 100 гр сариёғ, устига 30 гр туйилган ёнғоқ сепилади.

Сариёғ ёки маргаринни шакар, ванилин шакари, тухум сариғи билан аралаштирилади. Устига ёнғоқ, сут, шоколад, қуюқ тухум оқи кўпиртмаси, майдаланган қотирма нон ва сода қўшилган унни солиб, масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилиб, қизиб турган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган бисквит совитилади. Сўнг устига шоколадли начинка суртиб, қотирма нон сепилади ва бўлакларга бўлиб чиқилади.

Шоколадли начинка: сутга тухум сариғи ва шоколад солиниб, қуюқ каша ҳолига келгунча мунтазам аралаштирилади. Эритилган ёғга оз-оздан шакар, совитилган каша солиб, кўпик ҳолига келтирилади.

ҚАҲВАЛИ ПОМАДА СУРТИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

60 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 3 дона тухум, 7 ошқошиқ сут, 1/2 дона лимон цедраси ва шарбати, 150 гр ун (олий навли), озгина ош содаси, 60 гр туйилган ёнғоқ, ҳар қандай мураббо.

Қаҳвали помада: 240 гр шакар пудраси, 3 ошқошиқ совиган табиий қора қаҳва.

Шакар, сариёғ ёки маргаринни кўпик ҳолатига келтириб, тухум сариғи (биттадан) қўшилади ва масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Сўнг устига сут, лимон шарбати ва оз-оздан лимон цедрасини қўшасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, ош содаси солинган унга қўшилади ва ёнғоқ билан аралаштириб хамир қорилади. Хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиб пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг хамир иккига бўлиниб, устига қаҳвали помада суртилади. Шундан кейин помада совигач, бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.

Қаҳвали помада: шакар пудрасининг устига табиий қора қаҳва дамламасини қуйиб, қуюқ каша ҳолатига келгунча аралаштирилади.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации