Электронная библиотека » Шухратжон Холиков » » онлайн чтение - страница 3


  • Текст добавлен: 31 мая 2023, 14:14


Автор книги: Шухратжон Холиков


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]

Шрифт:
- 100% +
ҚАҲВА ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ

180 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 100 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси, 1 ошқошиқ туйилган табиий қаҳва.

Шакар ва тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, кетидан ёнғоқ қўшилади. Тухум оқини кўпиртириб, уни ун, ош содаси, туйилган қаҳва ва тухум сариғи билан аралаштириб хамир қорасиз. Сўнг ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга тайёр бўлган хамирни солиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлгач, совитиб, бўлакларга бўласиз ва устидан шакар пудраси сепасиз.

ЛИМОН ПОМАДАСИ СУРТИЛГАН ЁНҒОҚЛИ БИСКВИТ КУБИКЛАРИ

4 дона тухум, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 100 гр туйилган ёнғоқ, 30 гр ун (иложи борича олий навли), жем ёки мармелад.

Лимонли помада: 260 гр шакар пудраси, 2 ошқошиқ қайноқ сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, ўсимлик ёғи.

Тухум оқини кўпиртириб, устига шакар пудраси, ванилин шакари, тухум сариғи, ёнғоқ ва ун солиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, пишириқни ўртасидан горизонталь чизиқ бўйлаб иккига бўлиб, ўртасига мармелад ёки жем суртилади ва бир-бирига бирлаштирилади. Бисквит бўлаклари кичик бўлакларга бўлиниб, устига лимон помадаси суртилади ва ёнғоқ мағизлари билан безатилади. Тайёр бўлган бисквит бўлаклари картон қутиларга жойлаштирилади.

Лимон помадаси: шакар пудраси, қайноқ сув, лимон шарбати, ўсимлик ёғи яхшилаб аралаштирилади.

БОДОМ ҚЎШИЛГАН ТУХУМ ОҚИДАН БИСКВИТ

200 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 5 дона тухум оқи, 200 гр туйилган бодом, 140 гр ун (иложи борича олий навли), смородина мураббоси

Шоколадли помада: 5 та тухум сариғи, 150 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад.

Сариёғ ёки маргарин шакар билан аралаштирилиб, кўпик ҳолига келтирилади ва устига бодом, тухум оқи ва ун сепилади. Ушбу масаллиқ енгил аралаштирилиб, тайёр бўлгач, ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солинади. Ўртача оловда тайёр бўлган хамирга мураббо суртилиб, шоколадли помада қуйилади. Помадка қотганидан сўнг, бисквит тўғри бўлакларга бўлиниб чиқилади.

Шоколадли помадка: тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб устига эзилган шоколад солинади ва яна аралаштирилади.

БОДОМЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БОДОМЛИ БИСКВИТ

250 гр шакар кукуни, озгина сув, 5 дона тухум, 80 гр туйилган бодом, 15 гр ош содаси, 100 гр ун (иложи борича олий навли).

Начинка: 0,25 л сут, 25 гр ун, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 20 гр туйилган бодом (устига сепиш учун).

Шакарнинг устига сув қуйиб, ўртача оловда сироп қайнаб чиққунча қолдирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унга қайнаб чиққан сироп қуйилади ва аралаштирилади.

Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ совитилади ва иккига бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бисквитлар бирлаштирилади. Кейин ушбу бўлаклар устига шакар пудраси сепилади.

ШОКОЛАДЛИ БИСКВИТ РОМБИКЛАР

100 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 100 гр шоколад, 220 гр ун (иложи борича олий навли), смородина мураббоси.

Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум сариғи яхшилаб аралаштирилиб, устига эзилган шоколад солинади ва яна аралаштирилади. Кейин устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиниб, қиздирилган духовкага қўйилади ва ўрта оловда пиширилади. Тайёр бўлган хамир устига лимонли помада суртилиб, у қотганидан кейин бисквит ромбикларга бўлиб чиқилади.

КАКАО ВА БОДОМЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ

6 дона тухум, 210 гр шакар пудраси, 60 гр ёнғоқ, 1 ошқошиқ ром ичимлиги, 30 гр какао кукуни, 60 гр ун (иложи борича олий навли).

Бодомли начинка: 150 гр тозалаб туйилган бодом, 0,05 л сут, 30 гр ванилин шакари, 1 ошқошиқ ром, 150 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси.

Шакарни тухум билан алоҳида идишда кўпиртириб оласиз. Сўнг устига туйилган ёнғоқ, ун, ром ва какао кукуни солиниб, барчаси яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг иккига бўлиб, орасига начинка суртилади. Начинканинг устидан туйилган бодом сепиб чиқилади.

Бодомли начинка: бодомни устига қайнаб турган сутдан қуйиб, унга ванилин шакари аралаштирилади, сўнг устига ром ичимлиги солинади. Ёғни шакар билан аралаштириб, устига бодом солинган ва совитилган масаллиқ қуйилади ҳамда яхшилаб аралаштирилади.

ЁНҒОҚЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН КАКАОЛИ БИСКВИТ

50 гр сариёғ ёки маргарин, 200 гр шакар пудраси, 2 дона тухум, 100 гр туйилган ёнғоқ, 0,25 л сут, 20 гр какао кукуни, 200 гр ун (иложи борича олий навли), 1/2 чойқошиқ ош содаси.

Начинка: 150 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ, 50 гр туйилган ёнғоқ, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

Лимонли помада: 120 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати, 1 ошқошиқ сув.


Сариёғ ёки маргарин, шакар ва тухум яхшилаб аралаштирилиб, устига ёнғоқ, ош содаси қўшилган ун, сут ва какао кукуни қўшилиб масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир текисланиб ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилади ва духовкада ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, иккига бўлиб, ичига начинка суртилади ва устидан лимон помадаси қуйилади. Помада тинганидан сўнг пишириқ бўлакларга бўлиб чиқилади.

Начинка учун: шакарни ёғ билан кўпиртириб, унга ёнғоқ, лимон шарбати қўшилади ва аралаштирилади.

Лимон помадаси: шакар, лимон шарбати ва сувни бир идишга солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

КАКАОЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ

4 дона тухум, 180 гр шакар пудраси, 4 ошқошиқ сув, 160 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр ванилин шакари, лимон пўстлоғи.

Какаоли начинка: 100 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ, 30 гр ванилин, 1 ошқошиқ сут, 1 чойқошиқ какао кукуни, ром ичимлиги (таъбга қараб), лимон цедраси.

Тухум, шакар ва сувни кўпиртириб, унга ун, ванилин шакари, туйилган лимон цедраси қўшиб, барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган махсус идишга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ ўртадан иккига бўлиниб, орасига начинка суртилади, устидан эса шакар пудраси сепилади.

Какаоли начинка: шакар, ёғ, какао ва сутда қайнатилган ванилин шакарини аралаштириб оласиз, устига озгина ром ичимлиги, туйилган лимон цедраси солиб масаллиқ яхшилаб аралаштирилади.

АЧИТҚИ ҚЎШИБ ХАМИРЛИ МУРАББОДАН ТАЙЁРЛАНГАН КЕКС

200 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 4 дона тухум сариғи, 20 гр ачитқи, 0,1 л сут, 350 гр ун (иложи борича олий навли), смородина мураббоси.

Оқсилли кўпик: 4 дона тухум оқи, 100 гр шакар пудраси.

Сариёғ ёки маргарин, шакар, тухум сариғини яхшилаб аралаштириб, устига сутда аралаштирилган ачитқи солинади. Сўнг ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштириб, устига ун сепиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ун сепилган ва ёғ суртилган патнисга солиниб, духовкада пиширилади. Тайёр бўлишига озгина қолганида пишириқ духовкадан олиниб, устига мураббо суртилади ва яна қайтиб қўйилади. Тайёр бўлган пишириқ совитилиб, бўлакларга бўлинади.

Оқсилли кўпик: тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар солинади ва яна кўпиртирилади.

СУТ-ЁНҒОҚ НАЧИНКАЛИ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ

6 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 6 ошқошиқ сув (хона ҳароратида), 150 гр ун (иложи борича олий навли), 30 гр ванилин шакари, лимон цедраси.

Сут ёнғоқли начинка: 100 гр туйилган ёнғоқ, 0,075 л сут, 100 гр шакар пудраси, 100 гр сариёғ.

Тухум, шакар ва сувни кўпиртириб, унга ун, ванилин шакари, туйилган лимон цедраси қўшиб, барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган махсус идишга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ ўртадан иккига бўлиниб, орасига начинка суртилади, устидан эса шакар пудраси сепилади.

Сут-ёнғоқли начинка: туйилган ёнғоқни қайнаб турган сутга соласиз, устига шакар ва ёғ солиб қайнатасиз.

НАНУ БИСКВИТ БЎЛАКЛАРИ

2 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 5 ошқошиқ сув (хона ҳароратида), 50 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси.

Начинка учун: 0,3 л сут, 3 ошқошиқ ун, 130 гр сариёғ, 130 гр шакар пудраси, 50 гр туйилган ёнғоқ.

Шоколадли помада: 80 гр шоколад, 50 гр сариёғ ёки маргарин.

Тухум сариғи шакар ва сув билан кўпиртирилиб, устига ёнғоқ, тухум оқи кўпиги, ош содаси билан аралаштирилган ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патносга қўйилиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ духовкадан олиниб устига начинка ва помада суртилади. Помада совиганидан сўнг бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.

Начинка учун: сутга ун солиб, қуюқ ҳолатга келтирилади. Совитилган ушбу масаллиқ устига ёнғоқ солиниб, мунтазам аралаштирилади. Сўнг кўпиртирилади.

Шоколадли помада: эритилган шоколадга ёғ ёки маргарин қўшиб аралаштирилади ва шу заҳотиёқ бисквит устига суртиб чиқилади.

РУСЧА КУЛЧАЛАР

50 гр сариёғ ёки маргарин, 1 дона тухум, 250 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 30 гр какао кукуни, 0,25 л сут, 250 гр ун (иложи борича олий навли), 15 гр ош содаси, 60 гр туйилган ёнғоқ, мева шарбати, жем ёки мармелад.

Сариёғ ёки маргарин, тухум, шакар пудраси ва ванилин кўпиртирилиб, устига какао кукуни, сут, ош содаси қўшилган ун ва ёнғоқ солиниб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб қиздирилган духовкада пиширилади.

Тайёр бўлган масаллиқ иккига бўлинади ва мева шарбатига ивитилиб, жем суртилади. Кейин бир-бирига бирлаштирилади. Бисквит бўлакларга бўлиниб, устига шакар пудраси сепиб чиқилади.

СУЛИ ЁРМАСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН КУЛЧАЛАР

2 та тухум, 100 гр сариёғ ёки маргарин, 2 ошқошиқ асал, 1 ошқошиқ ром ичимлиги, 120 гр шакар пудраси, 100 гр сули ёрмаси, 3 ошқошиқ совитилган таббий қаҳва, 130 гр ун (иложи борича олий навли), 50 гр картошка крахмали, озгина ош содаси, озроқ туйилган долчин.

Лимонли помада: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнаган сув, 2 ошқошиқ лимон шарбати, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.


Тухум сариғи, сариёғ ёки маргарин, асал, ром ва шакар кўпиртирилади. Сули ёрмаси идишга солиниб, устига озгина шакар сепилади ва қовурилади. Тайёр бўлганидан кейин қиймалагичдан ўтказилади. Ушбу масаллиқ устига тухум сариғи, табиий қора қаҳва, картошка крахмали, ун, ош содаси ва туйилган долчин солиниб, яхшилаб аралаштирилади.

Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқнинг устига лимон помадаси қуйилиб, помада совиганидан сўнг бўлакларга бўлиб чиқилади.

РОМЛИ ПОМАДА ВА ЁНҒОҚЛИ НАЧИНКА СУРТИЛГАН БИСКВИТ

6 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин шакари, 150 гр туйилган ёнғоқ, 20 гр ун (иложи борича олий навли).

Ёнғоқли начинка: 150 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ, 100 гр туйилган ёнғоқ, 2 ошқошиқ ром.

Ромли помада: 200 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайноқ сув, 2 чойқошиқ ўсимлик ёғи.

Тухум сариғи, шакар пудраси ва ванилин шакари яхшилаб аралаштирилиб, устига тухум оқи кўпиги, ёнғоқ ва ун қўшилади ҳамда масаллиқ яна аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга олиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ иккига бўлиниб, начинка суртилади ва устига ромли помада қуйилади. Помада қотганидан сўнг бисквит бўлакларга бўлиб чиқилади.

Ёнғоқли начинка: шакарни сариёғ билан аралаштириб, устига ёнғоқ ва ром солинади.

Ромли помада: шакар қайнатилган сувда эритилиб, устига ром ва сариёғ солинади ҳамда яхшилаб аралаштирилади.

БУДАПЕШТЧА БИСКВИТ

8 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 100 гр туйилган бодом, 60 гр шакар пудраси, 100 гр ун (олий нав), 50 гр шоколад, 40 гр сариёғ.

Начинка: 180 гр сариёғ, 120 гр шакар пудраси, 0,1 л сут, 100 гр шоколад, 1 ошқошиқ ром.

Тухум сариғини шакар билан аралаштириб кўпиртирасиз ва устига какао, қирғичдан чиқариб қовурилган бодом солиб аралаштирасиз. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар сўнг қора шоколад, эритилган сариёғ, ун ва тухум оқи кўпиги қўшилади. Ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштирилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ энига 3 бўлакка бўлиниб ичига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Бисквитнинг юза қисмига начинка суртилиб, эритилган шоколад ва қаймоқ билан безатилади.

Начинка: сариёғни сут билан аралаштириб, сутга майдаланган шоколад қўшилади ва қуюқ ҳолга келгунча қайнатилади, сўнг аралаштирилган ҳолда, устига ром қуйилади.

ШОКОЛАДЛИ КРЕМ СУРТИЛГАН ПАРИЖЧА БИСКВИТ

3 дона тухум, 2 дона тухум сариғи, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 80 гр ун (иложи борича олий навли), 20 гр какао кукуни, 50 гр шакар ёки маргарин, 2 дона тухум оқи 20 гр шакар (тухум оқини кўпиртириш учун).

Шоколадли крем: 0,5 л қаймоқ, 3 дона тухум сариғи, 150 гр шоколад.

Тухум, тухум сариғи, шакар пудраси ва ванилин шакарини буғ остида қуюқ тортгунча кўпиртирасиз. Устига ун, какао, эритилган сариёғ ва тухум оқи кўпигини солиб, хамир қорасиз. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйиб, қиздирилган духовкада пиширасиз. Тайёр бўлганидан сўнг иккига бўлиб, крем суртасиз ва бир-бирига бирлаштирасиз. Бисквитнинг устига крем суртиб, қирилган шоколад сепилади ва бўлакларга бўлинади.

Шоколадли крем: қаймоққа тухум сариғини аралаштириб, қирилган шоколад сепилади ва қуюқ ҳолга келгунича қайнатилади. Тайёр бўлган крем совитилиб, кўпиртирилади.

ТУХУМ САРИҒИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПОМАДАЛИ БИСКВИТ

160 гр сариёғ ёки маргарин, 160 гр шакар пудраси, 160 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (иложи борича олий навли), 4 дона тухум оқи.

Тухум сариғи помадаси: 4 дона тухум сариғи, 160 гр шакар пудраси, 15 гр ванилин шакари.

Cариёғ ёки маргарин шакар билан кўпиртирилиб, устига ёнғоқ қўшилади ва аралаштирилади. Сўнг оз-оздан аралаштириб, тухум оқи ва ун сепилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб, тухум помадаси билан безатиб чиқилади. Помада қуриганидан сўнг бисквит тўғри шаклдаги бўлакларга бўлинади.

Тухум сариғили помада: тухум сариғи, шакар пудраси, ванилин шакар идишда қуюқ ҳолга келгунча кўпиртирилади.

ТУХУМ ОҚИ КЎПИГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН БИСКВИТ

8 дона тухум оқи, 200 гр шакар пудраси, 150 гр туйилган ёнғоқ, 20 гр бисквит қотирмалари (ёки печенье), 1 чойқошиқ картошка крахмали, ўрик мураббоси ёки жем.

Тухум сариғи начинкаси: 8 дона тухум сариғи, 2 ошқошиқ табиий қора қаҳва дамламаси, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 200 гр сариёғ.

Безатиш учун тухум оқи помадаси: 2 дона тухум оқи, 60 гр шакар пудраси.

Қуюқ қилиб кўпиртирилган тухум оқига шакар солиб аралаштирасиз. Сўнг устига ёнғоқ, қирғичдан чиқарилган қотирма нон, картошка крахмали солиниб яна аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисда пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб бир текисда уч бўлакка кесиб чиқилади. Ушбу бўлаклар устига жем ёки мураббо суртилиб, усти ва ёнлари начинка билан безатилади. Барча бўлаклар устига ёнғоқ ва тухум оқи кўпиги суртилади. Тухум оқи қотганидан сўнг бисквит бўлакларга бўлинади.

Тухум сариғи начинкаси: тухум сариғи, совитилган табиий қора қаҳва, ванилин ва шакар пудраси қуюқ тортгунча қайнатилади. Эритилган ёки кўпиртирилган сариёғ тайёр бўлган крем устига суртилади.

Безатиш учун тухум оқи помадаси: қуюқ кўпикка шакар солиб яхшилаб аралаштирилади.


ИККИ ҲИССА НАЧИНКА СУРТИЛГАН БИСКВИТ

4 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 4 ошқошиқ сув, 200 гр ун (иложи борича олий навли).

Какаоли начинка: 2 дона тухум сариғ, 80 гр шакар пудраси, 30 гр какао кукуни, 250 гр сариёғ.

Ёнғоқли начинка: 100 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 250 гр туйилган ёнғоқ, 0,1 л ром.

Шоколадли помадка: 100 гр шоколад, 100 гр сариёғ ёки маргарин.

Тухум сариғи, шакар ва сув кўпиртирилиб, унга тухум оқи ва ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб пиширилади. Тайёр бўлгач, устига какаоли начинка суртиб, устига ёнғоқли начинка суртилади ва охирида шоколадли начинка суртиб чиқасиз. Тайёр бўлган бисквит бўлакларга бўлинади.

Какаоли начинка: тухум сариғи, шакар, какао, буғ остида аралаштирилиб, совитилади ва устига қиздирилган ёғ солиб яна кўпиртирилади.

Ёнғоқли начинка: ёғни шакар билан кўпик олиш учун аралаштириб, устига ёнғоқ, ром солиб аралаштирасиз.

Шоколадли помада: юмшатилган шоколад ёғ ёки маргарин билан аралаштирилади.

ПУНШЛИ БИСКВИТ

2 дона тухум, 4 дона тухум сариғи, 150 гр шакар пудраси, лимон цедраси, 4 дона тузум оқи, 150 гр ун, ром, жем.

Начинка: 150 гр шакар, озгина сув, 15 дона бисквит печеньеси, 1 дона лимон шарбати, 150 гр туйилган ёнғоқ, 50 гр шоколад, 0,1 л ром.

Ромли помада: 260 гр шакар пудраси, 2 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ ром, 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи.

Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб, устига лимон цедраси, қуюқ тухум оқи кўпиги ва ун солиниб хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилиб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг бир текисда уч бўлакка кесилади. Қуйи бўлагига жем, сўнг начинка суртиб, иккинчи бўлак билан бирлаштирилади. Унинг устига ром сепиб, жем ва қолган начинка суртилади ва учинчи бўлак устига ёпилади. Бу пишириқ бир соатга тиндирилади. Сўнг унинг устига ромли помада сепиб, совиганидан кейин бисквит тўғри бўлакларга бўлинади.

Начинка: шакар сувга солиниб, қуюқ сироп ҳолига келгунча қайнатилади ва устига печенье бўлаклари солинади. Ушбу масаллиққа лимон шарбати, ёнғоқ, ром ва қирилган шоколад солиб аралаштирилади.

Ромли помада: шакарнинг устига қайнатилган сув қуйиб, ром ва ўсимлик ёғи қўшилади ҳамда қуюқ тортгунча аралаштирилади.

ҚУМОҚЛИ БИСКВИТ

6 дона тухум, 120 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 120 гр ун (иложи борича олий навли), 60 гр туйилган бодом, 80 гр сариёғ ёки маргарин, ўрик жеми ва кўпиртирилган қаймоқ.


Тухумни шакар билан буғ остида кўпиртириб, устига какао кукуни, ун ва бодом солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга қўйилиб, ўртача оловда пиширилади.

Тайёр бўлган пишириқ иккига бўлиниб, икки тарафига жем суртилади ва бирлаштирилади. Бисквитни усти қаймоқ билан безатилади.

КАКАОЛИ НАЧИНКА СУРТИЛГАН ҚАҲВАЛИ БИСКВИТ

6 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 140 гр туйилган ёнғоқ, 1 ошқошиқ табиий туйилган қаҳва, 3 ошқошиқ бисквит қотирма нони ёки бисквит печеньелари.

Начинка: 3 дона тухум, 180 гр шакар пудраси, 2 чойқошиқ какао кукуни, 180 гр сариёғ, 20 гр шакар пудраси.

5 дона тухум сариғи ва шакарни кўпиртириб, устига ёнғоқ, туйилган қаҳва, тухум оқи кўпиги, майдаланган қотирма нон солиниб, масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлгач, совитиб, иккига бўлинади ва орасига начинка суртиб, бир-бирига бирлаштирилади.

Начинка: тухумни шакар билан қайнатиб, мунтазам аралаштирган ҳолда устига какао сепилади. Сўнг сариёғни алоҳида идишда шакар пудраси (20 гр) билан аралаштириб, совитилган тухумли масаллиққа қўшилади.

БИСКВИТЛИ ДОБОШ КУЛЧАЛАРИ

6 дона тухум сариғи, 180 гр шакар пудраси, 120 гр ун (иложи борича олий навли), 15 гр ванилин шакари.

Начинка: 250 гр сариёғ, 200 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад.

Шакарли помада-карамель: 200 гр шакар, 1 чойқошиқ сув.

Тухум сариғи, шакар пудрасининг ярми ва ванилинни кўпиртириб, алоҳида идишда тухум оқи кўпиртирилади ва унга шакар пудрасининг қолган қисми ҳамда ун қўшиб бу масаллиққа тухум сариғи аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирнинг ярми ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширишга қўйилади. Сўнг худди шу усулда иккинчи ярми пиширилади. Тайёр бўлган бисквит бўлаклари совиб бўлгач, ҳар бирига начинка суртилади ва бир-бирига бирлаштирилади. Сўнгги бўлак устига карамель суртиб, пичоқ билан кесилади ва устига сариёғ суртилади. Сўнг бўлаклар бир-бирига ёпиштирилади ва тиндирилади.

Начинка: сариёғ, шакар, эритилган шоколад кўпик ҳолатига келтирилади.

Карамель: шакарни сувга солиб, мунтазам аралаштирган ҳолда қайнатилади. Тайёр бўлганида унинг ранги оч сариқ тусга кирган бўлади. Уни бисквитнинг устки қисмига иложи борича карамель қотиб улгурмасдан суртиш лозим.

РОМЛИ БИСКВИТ

8 дона тухум, шакар пудраси (унинг ҳажми 8 дона тухумга тўғри келиши лозим), ун (иложи борича олий навли) унинг ҳажми 6 дона тухумга мос келиши керак), сариёғ ёки маргарин, 0,1 л ром, ўрикли жем, мураббо ёки мармелад.

Ромли помада: 160 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ ром.


Тухум сариғи, шакар, сариёғ ва маргарин кўпиртирилиб, устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун қўшилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб пиширилади. Тайёр бўлгач, совитилади ва икки тарафи текисланиб, ушоқлари ром билан аралаштирилади. Бисквит энига бўлиниб, икки тарафига жем ва ромли помада суртилади, сўнг бирлаштирилади. Устига ромли помада суртилади.

Ромли помада: шакарнинг устига қайнатилган сув қуйиб, озгина ром қўшасиз ва ранг киргунча аралаштирасиз.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации