Электронная библиотека » Сулаймон Хайдаров » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "Қалбга жойла вафони"


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 23:39


Автор книги: Сулаймон Хайдаров


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 2 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ЛОЛ БЎЛДИМ

 
Кўрдиму дилдорни лол бўлдим жамолин қошида.
Қолмади тоқат, нетай, жисмим сабр-бардошида.
Боқмаса бир бор қиё, вайроналар бўлгай кўнгил,
Минг таассуф айлагум мен ҳар сўзимнннг бошида.
 
 
Бу тотли гулгун ҳаётнинг маънисин сезмасмикин,
Ҳажр ўти тунлар қўниб, дил бағрини эзмасмикин,
Тавсифин овозасидан неча бор қалқди кўнгил,
Минг сеҳр бисёр эмиш, танҳо анинг кўз-қошида.
 
 
Ҳолатимга боқса ким, кўргай мени маҳзунчалик.
Лолмен бўлгайми деб, турмуш шудек мазмунчалик.
Уй-ситам оғушида девонавор бўлди дилим,
Минг алам маъноси бор ҳар бир кўзимнинг ёшида.
 
 
Бир тараҳҳум айласа, менга деса дил розини,
Ҳам намойиш айласа, элга ўзин мумтозини.
Мунтазир йўллар аро боқдим, кўзим толди дея,
Бир висолин орзуси бор ҳар сўзимнинг бошида.
 

СЕНМИДИНГ

 
Тушларимда мен билан ҳамхона бўлган сенмидинг?
Базми жамшид айлабон парвона бўлган сенмидинг?
Оразинг очсанг кулиб, ой ҳам бўлибди маҳлиё,
Маҳлиё айлаб менинг кўнглимни олган сенмидинг?
 
 
Тонглари излаб сени чўлу чамандан топмадим,
Васлингга шайдо бўлиб, оғудин ўзга тотмадим,
Оҳу нола айлабон, дардимга малҳам топмадим,
Айт, висол дардин тутиб, жисмимга солган сенмидинг?
 
 
Бор эса оламда, дилбар, сендайин бир маҳлиқо,
Не сабаб, айтгил ўзинг, бўлдим сенга мен маҳлиё?
Айлади ҳамроз сенга, чин ошиғинг бир боқмадинг,
Ошиғинг шайдо этиб меҳрини олган сенмидинг?
 

НЕ БЎЛҒАЙ

 
Не бўлғай, оразинг очмоқ билан кўнглимни шод этсанг,
Бўлур жон малҳами ўтган ўшал сўзларни ёд этсанг.
Дили пора, ўзи маҳзун, ғарибга лаҳза ё бир дам,
Бериб сен ишқнинг тахтини, висол қасрига шоҳ этсанг.
 
 
Ададсиздир бу олам, лек менга сенсиз кичик дунё,
Кўриб ҳолимни кўрмассан, менга боқмайди кун ҳатто.
Тушимда чеҳраю холинг кўрурга ошиқибдурман.
Ҳаёт йўқдир менга гарчи, борур йўлимга чоҳ этсанг.
 
 
Не кунларга қолибман мен, йўлингда зорланур кўзлар,
Не ғамлар ошносиман, билолмаслар мени дўстлар.
Ахир паймонаму шулдир, тирикликда ўлим сўзлар,
Ўшал аҳдномалар ҳаққи, эзиб дилни сиёҳ этсанг.
 
 
Бу кўксим додига қушдек тутиб жойлабсан армонлар,
Нафис гуллар сўлиб бўлди алардан тоғча хирмонлар,
Ғарибинг дер, бу жисмимга қўшилмас энди дармонлар,
Бу жон энди қутулгуси мени маҳшарга шоҳ этсанг.
 

А К С И М У

 
Эй санам, гул юзларинг моҳи тобоннинг аксиму,
Сарвқад мисли жамолинг, бир чаманнинг аксиму,
Қалбингга мен гар қўнолмай, оҳу нола айласам,
Бу жисм банди қафас ичра-да, жоннинг аксиму.
 
 
Ул пари рухсорингга пинҳона шайдо бўлмишам,
Тун аро бедор бўлиб, ёнингда пайдо бўлмишам.
Уйғониб кетсам шу дам, ҳолимга йиғлайман ўзим,
Айт, ўзинг танҳо бу не, минг бағри қоннинг аксиму.
 
 
Боқмасанг тунлар менга ойнинг зиёси хуш эмас,
Етти иқлимга етур куннинг зиёси хуш эмас.
Хуш эрур шунда Сулаймонга қиё боқсанг кулиб,
Кўзларимга йўқ ишонч, сен меҳрибоннинг аксиму.
 

ИШҚИНГ БОДАСИ

 
Ишқингнинг бодасидан ичдим қалбимни жом айлаб.
Этибсан маҳлиқо маст, манинг ақлимни ром айлаб.
Чиройинг-ла, дилоро, келиб кулбам ёритгил,
Интизорман йўлингга, неча кунни шом айлаб.
 
 
Саҳроларда изингдан кездим пою пиёда,
Юрак-бағрим эзурсан ситамларинг зиёда,
Менга ҳамдард бўлолмас, сенсиз тунлар тўлин ой,
Этдинг қалбим озурда, ки мажнунни ном айлаб.
 
 
Жаҳолатнинг тузоғин узиб, уч, кел, қаламқош,
Жароҳатнинг азобин келиб еч, эй кўнгилдош,
Адоватнинг жиловин эркин қўйма, тут эпкин,
Адолатли дилингга эзгуликни ком айлаб.
 

КИМ БИЛУР

 
Кўнглим ишқин ким билур, айт сенчи ёримдан бўлак,
Қайда бор қалби яқин, сен менга зоримдан бўлак.
Тонглари хушхон этиб, бўлганди булбул маҳлиё,
Танҳо у воқиф эди, қалбдаги торимдан бўлак.
 
 
Маҳлиё бўлса жамолингга, боқиб гар ўзгалар,
Борми ҳеч унга сабаб, ул юзда холингдан бўлак.
Йўқ, эмиш дил хуш сафо,бир хушнамо сўз сўрсалар,
Лабдаги ширин-шакар малҳамли болингдан бўлак.
 
 
Барча ҳам дардин олур оламда севган ёрининг
Ким шифо бўлгай менга, сен мулки норимдан бўлак?
Ҳол паришон айлама, этгил Сулаймон ёдини,
Узга йўқ, ошиқ ғариб, бу ҳоли лолингдан бўлак.
 

СЕН ЎЗИНГ

 
Олама сен бор учун йўқдир ғубор, қочгай риё,
Бу жаҳонда танҳо бир шоҳи жаҳоним сен ўзинг.
Кўкда ҳам танҳо эрур, моҳи тобон сочгай зиё,
Ёнима келгин менинг, моҳитобоним сен ўзинг.
 
 
Махлиқо, хўп англагайсан бу дилимнинг зорини,
Тобакай мен излагумдир хаста кўнгил ёрини,
Бир баҳам кўрсамки мен ҳам сен-ла олам корини,
Бу жаҳонда борлиғим, бору жаҳоним сен ўзинг,
 
 
Икки дилни этма фурқат яхшиликмас, эй нигор,
Айби борми гулни севса, унга булбул интизор.
Дер Сулаймон ушбу жонни, майли, олгин ихтиёр.
Сеи тириклик мен учун жисму забоним сен ўзинг.
 

ҚЎЙИБСАН

 
Қошларингга ўсмани
Тонгда эзиб қўйибсан,
Кўзларингга сурмани
Мисли чизиб қўйибсан.
 
 
Тунлари ой ҳуснингга
Боқса кўриб лол эмиш,
Ҳаттоки ой кўнглини
Сен-чи, бузиб қўйибсан.
 
 
Ғунча лабинг олидан
Тўлди кўнгил лолага,
Юзга анор аксини
Мисли безаб қўйибсан.
 
 
Элга қилиб намоён
Минг кўз этиб жамолинг,
Битта боқиб дилимдан
Гулни узиб қўйибсан,
 
 
Қошларингга ўсмани
Тонгда эзиб қўйибсан.
Кўзларингга сурмани
Мисли чизиб қўйибсан.
 

ЗЕБО САНАМ

 
Бир боқиб ҳайратда қолдим,
Бунчалар зебо санам,
Ҳуснидур ойларга матлуб,
Айласа имо санам.
 
 
Ғунчадек ол гул лабидур,
Бир нафис лолага хос,
Чин малаклар лол қолурлар
Айласа ибо санам.
 
 
Лол қолурман қошида денг,
Сўз тополмай ҳоли танг,
Жумла олам сеҳрига тенг
Меҳридур дунё санам.
 
 
Бир боқиб ҳайратда қолдим,
Айласа имо санам,
Ҳуснидур ойларга матлуб,
Бунчалар зебо санам.
 

ХОЛ ҚУЙИБСАН

 
Хол қўйибсан дудоғингга,
Тутмагии пинҳоп, илтимос.
Мен сув берай дилбоғингга,
Баҳра олсин жон, илтимос.
 
 
Сен– гул бўл, мен яйраб қўнай,
Булбул мисол сайраб кулай.
Жамолингга сармаст бўлай,
Айлагил имкон, илтимос.
 
 
Тонглараро сабо бўлиб кел,
Юлдузлардан сафо бўлиб кел,
Қалбим аро наво бўлиб кел,
Бўлсин нуристон, илтимос.
 

ПАРВОНАМАН

 
Бир гўзал кўйида мен тун-кунлари парвонаман
Ҳуснига шайдо кўнгил, ишқин ўтида ёнаман.
Орази сиймосига кўкларда ой қилгай ҳавас.
Васлига ошуфта дил, саргаштадек тўлғонаман.
 
 
Жуфт чарос кўзлар билан боқса шу дам жонни олур,
Тим қаро тунлар уза, шу лаҳзада ёғду солур,
Боқмаса зулмат олур мен ошиғин бу жисмини,
Васлига етмоқ дея, дил хастадек тўлғонаман.
 
 
Йўллар узра пойига гулдан сочиб гул лолалар,
Сўзлар ичра тун кезиб, ёзсамми иншо-номалар,
Тор эрур усиз менга ушбу жахондек хоналар,
Бу жаҳон ичра мисоли бандидек тўлғонаман.
 

КУЛМАСМИДИНГ

 
Бу ҳаёт асрори кўп, излаб сирин билмасмидинг,
Ҳам пари рухсори кўп, унга дилинг бермасмидинг?
Гар пари рухсорига муштоқ дилингни очмасанг,
Айт-чи, бу ширин ҳаёт бағрида сен кулмасмидинг?
 
 
Тун билан ёғду бўлиб, олган-ку куннинг борини,
Тонг билан шом ўртасин ёғду билур асрорини.
Шомдин то тонггача-жамшид кўриб маҳбуб ила
Ой мисол ёр кўнглига, сен ҳеч зиё бўлмасмидинг.
 
 
Англагил, умринг ўтар, бил вақтида ўз қадрини,
Сочмагил маҳбубингга беҳуда ҳеч дил қаҳрини.
Дер Сулаймон севгилинг, срингни икром этмасанг,
Айт, ҳаёт йўли уза ёндошлигинг билмасмидинг?
 

ХАЁЛ

 
Не учун кўнгилларимга изтироб этдинг, хаёл,
Нотавон жисму дилимга дарду об этдинг хаёл.
Гоҳида қалбимга тоғни менгзадинг кўкка қўйиб,
Гоҳи-чи, маҳзун этиб, бағримни соб этдинг, хаёл.
 
 
Айладинг толеъга ёндош, тунлари бир туш мисол,
Аслида дилга ёзуғ, жабрингни боб этдинг, хаёл.
Сен-ла мен ҳеч бўлмадим олам аро кўнгли ярим,
Чнн ғараз ҳисларга сен эзгуни зор этдинг, хаёл.
 
 
Носамимийлик ила йўқдир менга тоқат десам,
Айт, Сулаймон кўнглини кимларга зор этдинг, хаёл?
 

КЕЛДИ

 
Не бахт, бу субҳидам, дўстлар, очиб дил дилрабо
                                                                                               келди,
Не тонг бу, бахтлиман, дўстлар, уйимга ҳур сабо
                                                                                               келди,
Пари-пайкар, кўзи шаҳло, санамнинг ҳар сўзи доно,
Чалиб дил торидан аъло кую ҳам бир наво, келди.
Рафиқ бўлса менга, ҳамдард, ёруғ оламда душвор
                                                                                                      йўқ,
Ҳаёт боғим чаманзорин тутиб бир куй-наво келди.
Дилим хумморини ёзсам, тутиб жононга райҳонлар,
Бу тонгда билсангиз, дўстлар, менга нашъу намо
                                                                                               келди.
 

ОШНО БЎЛДИМ

 
Билолмасдан ўзим сенга, ситамгар, ошно бўлдим
Ситамгар ошно эрмас, куйингда мен гадо бўлдим.
Гадолик ҳеч айб эрмас менга, жанона, кўйингда,
Куйиб ҳижронлик ўтида ширин жондан жудо бўлдим.
 
 
Наҳот тақдир раҳм айламас висол ишқида куйганга,
Изинг излаб ҳар субҳидам, сенга эсган сабо бўлдим.
Номинг сўзлаб ҳар сония сенга дилбар наво бўлдим,
Маконинг гар узоқ ҳамки, ҳузурингга раво бўлдим.
 
 
Ишқ йўлида сарсонлар бор, юраги пораси йўқдир,
Лек тинглангиз, азиз дўстлар, мен шу йўлда адо
                                                                                                                                 бўлдим.
Қаю кўз бирла кўрсанг-да, мени ҳолимга кулмишсан,
Сулаймон дер кўринг ҳолим, охир ишқий гадо бўлдим.
 

ВИСОЛИНГДАН

 
Хаёлда қатра сув ичдим яноғинг узра холингдан,
Бир оламча зиё кўрдим боқиб ҳусну жамолингдан.
Дилимда бир сафо сезсам, татиб ҳар дамда болингдан,
Қаро тунлар ёришгайлар сенинг бир жуфт ҳилолингдан
 
 
Жаҳонни кездим нстаб мен сенингдек ёру дилбарни,
Тушимда чеҳрасин кўрдим кўк узра мисли ҳулкарни,
Тополмассан деди дўстлар, анингдек моҳи пайкарни
Яёв кезганда ҳам олам топилмас ҳеч мисолингдан.
 
 
Кўк узра оҳ юзинг акси, юзингмас икки моҳ асли,
Қиёсингга тенг эрмас ҳеч гўзаллик оламин васфи,
Насабинг аслини сўзла, не турли сен гўзал насли,
Насибсиз этмагил сен ҳеч Сулаймонни висолннгдан!
 

СЕВГИМ АЙТСАМ…

 
Бир гўзалга севгим айтсам,
Севгим инкор айлади.
Севги инкор не деб айтсам,
Дунёни тор айлади.
 
 
Кўйида ҳар чеккан оҳим,
Неча иқлимга етур,
Ҳажр ўтида ютган оғум,
Воҳ, мени хор айлади.
 
 
Битта жонга не бу офат,
Йўллади менга фалак,
Унгаму шу асли одат,
Йўлида зор айлади.
 
 
Тушларимга кирса дилдор,
Бўлди сармаст бу кўнгил.
Тушда ўнгдек, кўзи хуммор,
Севгини бор айлади.
 
 
Одамийлик зийнатин билган кўнгил ҳеч хор эмас,
Одамийлик зийнатин билмас кўнгил дилдор эмас.
Яхшилик қил, неча имкон илкинга тутсанг агар,
Бўлмагай ҳеч бесамар, қўрқма, сўзим инкор эмас.
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации