Электронная библиотека » Сулаймон Хайдаров » » онлайн чтение - страница 1

Текст книги "Қалбга жойла вафони"


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 23:39


Автор книги: Сулаймон Хайдаров


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 1 (всего у книги 2 страниц) [доступный отрывок для чтения: 1 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Сулаймон Ҳайдар
Қалбга жойла вафониШеърлар, ғазаллар

ДИЛ БОҒИДАН ТУТИБ ГУЛДАСТА…

Шеърнятннвт ўз сеҳри бор. Яхши ғазал, яхши қўшиқ, яхши шеър қолб мулки Дарвоқе, ҳатто муборак Ҳадиси шарифда ҳам «сўзнииг сеҳри бор, шеърнииг ҳикмати» деб бежиз таъкидланмаган. Ҳаммага ёқадиган, маъқул тушадиган шсърият намунасини яратиш осон кечмайди, унга қалб қўрини, кўз нурини, дил меҳрини бағишлагандагина, катта меҳнат машаққатини, ижод азобини бошдан кечиргандагина муродга эришиш, элга ва дилга манзур асар юзага келиши мумкин.

Бу ҳақиқатни қашқадарёлик қаламкаш биродаримиз Сулаймон Ҳайдар яхши тушунади. У бир ғазалида «Шоир аҳли мангуликдир Ватаннинг шонида» деб нидо қиладики, биз бунга юракдан қўшиламиз.

Сулаймон Ҳайдар – касби иқтисодчи. У айни пайтда Касби туманидаги Алишер Навоий номли жамоа-ширкат хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Тошкент Давлат Молия институтининг ҳисоб-китоб факультетини тугатган, Сулаймон хизмат вазифасида рақамларни чўтга солади, мулоҳаза қилади, рақамлар мантиғида одамлар борлигини, уларнинг қалби, ҳаёти ва ташвишлари пинҳон эканлигини яхши англайди, ана шу имонли, меҳнатсевар, диёнатли одамлар ҳаётимиз устуни, умримиз безаги эканлигидан қувонади, шодлиги кўнгил қиргоғидан тошиб, оқ қоғозни қоралашга, ҳис-туйғуларини қаламга олишга шошилади. Ҳа, шоирлик – Сулаймон Ҳайдар учун иккинчи истеъдод бўлиб қолди. Дастлабки қалб мисралари матбуот юзини кўрганига анча бўлди. Маҳаллий ва республика матбуоти орқали танилди. «Насаф» нашриёти С. Ҳайдарнинг илк китоби – «Юрагимда ёнган орзулар» тўпламини шеърият мухлисларига ҳавола этиб, хайрли иш қилди.

«Шеърият виждон эрур, ҳам қалбдаги иймон эрур» – Сулаймон Ҳайдар ўзи танлаган ана шу ҳикматга содиқ қолгиси, уни чин дили билан оқлагиси келади. «Қалбга жойла вафони» тўплами қўлёзмаси билан яқиндан танишар эканман, бу тушунчанинг мантиғини англадим, ишонч ҳосил қилдим.

 
Она юртим, жамолингга
Асирман дилни боб айлаб,
Мадҳинг куйлай, камолингга
Асир қалбим, рубоб айлаб.
 

«Қалбга жойла вафони» тўплами – Сулаймон Ҳайдарнинг қаламкаш сифатидаги янги, дадил қадами. У бармоқ вазнида ҳам, аруз жанрида ҳам баб-баравар қалам тебратади. Мумтоз адабиётни яхши ўзлаштириб, устозларга эргашаётганидан, айниқса арузда қўли равон, дили жўшқин, ҳиссиёти эҳтиросли янги мажмуа С. Ҳайдарнинг сўнгги йилларда ёзган битиклари – шеърлари, қўшиқлари, ғазалларидан саралаб дасталанди. Унда диёр ва ёр, муҳаббат ва садоқат, дўстлик ва яхшилик мавзулари қамраб олинган, шоирнинг юраги дунёни тинглайди:

 
Кулмаганга кулмаган дунё,
Тўлмаганга тўлмаган дунё.
Сен навқирон, сен умри боқий,
Доим яшаб ўлмаган дунё.
 
 
Ягонасан танҳо мен учун,
Мен ёнаман, қалбим, сен учун,
Разиллик ё меҳрибонликни
Ҳеч қачон тан олмаган дунё.
 

Ҳа, дунёда яхшилар бор, яхшилик ўлмайди. Мурувватли инсонларнинг бағри кенг, қалби дарё, эл-юрт манфаати деб ёниб яшашади, уларга қуллуқ қилгинг келади. Қўлингиздаги китоб ҳам – мурувват меваси. Сулаймон Ҳайдар туғилиб ўсган қишлоқдошлари, аниқроғи, буюк ҳазратимиз Алишер Навоийнинг муборак номлари билан аталувчи жамоа-ширкат хўжалигининг меҳри дарё, бағри бутун раҳбарлари ғазалхон ўғлига мадад қўлини чўзишди. Топганлари олтин бўлсин, тўйларга, яхшиликка буюрсин! Яхшилик дарахтининг илдизи бутун, ҳосили ширин бўлади, деб, шуни айтсалар керак-да!

 
Қайси шоир битмагандир чорасиз девонавор,
Ошиқ аҳлин дилга ёзган мўъжиза илҳомини
Дўст Сулаймон субҳидамлар қалбга севги йўлласа,
Севгисин қадрин билурлар то абад ҳам номини.
 

Деҳқон ўғли, иқтисодчи Сулаймон Ҳайдар шоирликни даъво этмайди, у кўрган-кечирганларини, замондошларининг меҳнати ва муҳаббатиин куйлашни, уларнинг ҳаёт ташвишлари ва қувончларига шерик бўлиб яшашни ҳамма нарсадан устун билади, севги сеҳри, юрак меҳри билан яшайди.

Қалбингга, қаламингга, қадамингга кўз тегмасин, азиз юртдошим, касбдошим Сулаймон Ҳайдар! Омад сенга ёр, Оллоҳ мададкор бўлсин!

Нормурод Нарзуллаев
2 январь, 1998 йил, Тошкент шаҳри

МЕҲРИНГ ОФТОБ АЙЛАБ

 
Она юртим, жамолингга
Асирман дилни боб айлаб.
Мадҳинг куйлай, камолингга
Асир қалбим, рубоб айлаб.
 
 
Неча тавсифга сен лойиқ,
Билолмам, интиҳоси йўқ.
Тикурманким сенга содиқ
Бу жисмимни туроб айлаб.
 
 
Тавоф этгум жинон маскан,
Яна таърифга тил ожиз.
Ичурман хуш эрур лаззат
Ки, меҳрингни шароб айлаб.
 
 
Жаҳонда тенги йўқ маскан,
Гўзал водий чаман ичра,
Неча ёзмишни ёд этгум,
Қи бахтингни китоб айлаб.
 
 
Она юртим, жамолингга,
Асирман дилни боб айлаб,
Сулаймон жўр камолингга,
Абад қалбин рубоб айлаб.
 

ВАТАНИМ

 
Садқа жоним сенга, Она Ватаним,
Фахр этайин сен-ла, Она Ватаним.
Кўзларимга суртсам азиз тупроғинг,
Малҳам ўзинг менга, Она Ватаним.
 
 
Не замонлар ўтди азиз бошингдан,
Не инсонлар тотди тотли ошингдан,
Қадринг билса унар олтин тошингдан,
Замин узра сен ягона, Ватаним.
 
 
Қуёш кулиб боқар, сочар нурини,
Деҳқон ерга тўкар дилдан қўрини,
Олтин кузда йиғар маржон дурини,
Маконсан дур – донга, Она Ватаним.
 
 
Қайга борсам кулган чаман – гулистон,
Номи ёдимдадур, дилимда достон.
Танҳо Шарқу Ғарбда ҳур УЗБЕКИСТОН,
Тавоф этай қона-қона, ВАТАНИМ.
 

ДИЁРИМ – ҚАШҚАДАРЁ

 
Ҳароратли элим, ўлкам,
Маҳобатли бирам кўркам.
Саховатли ери ўктам,
Диёрим Қашқадарёдир!
 
 
Чўлу гуллар макони бу,
Жаҳонгирлар жаҳони бу,
Обод эллар замони бу,
Баҳорим Қашқадарёдир.
 
 
Муқаддас бу гўзал макон,
Тупроғи зар, бойликка кон,
Ипак йўлда кезур карвон,
Ашъорим Қашқадарёдир.
 
 
Оқ саройим – эл ижоди,
Темурий, насли, зурёди,
Қўллар алломалар ёди,
Қалб торим Қашқадарёдир!
 

ЭЛИМ

 
Элим, бахтинг кулгувчи,
Сен зўр ишлар қилгувчи,
Истиқболга тўлгувчи,
Имконингни унутма!
 
 
Ҳар инсонга сен улфат,
Бағри кенгсан, ҳақиқат,
Дўст келганда чин иззат —
Икромингни унутма!
 
 
Паҳлавонлик шонингда,
Содиқ дўстлар ёнингда,
Мардоналик қонингда,
Иймонингни унутма!
 
 
Эллар ичра элинг ҳур,
Тиллар ичра тилинг дур.
Сен Навоий, сен Бобур,
Илҳомингни унутма!
 
 
Асл туркий зурёдинг,
Эзгуликдур ҳар ёдинг,
Динингдир эътиқодинг,
Исломингни унутма!
 

ЎЛКАМ

 
Баҳор чоғи боқинг, дўстлар,
Чаманзор ичрадир ўлкам.
Лола атри таралгайдир
Бирам жозибадор, кўркам.
 
 
Биёбонларда ин қўймиш
Келиб сайроқи булбуллар.
Биҳиштнинг аксидир кўрсам,
Гулистон ичрадир ўлкам.
 
 
Ҳамалдан тоғу тош бошин
Ювиб кирмиш яшилликка,
Заминдек бу жаҳон ичра
Ажиб бир донадир ўлкам.
 
 
Ҳар фаслдир назокатли,
Вале таърифга тил ожиз.
Унга толе кулар ҳар дам,
Гўзал бу—хонадир ўлкам.
 
 
Баҳор чоғи боқинг, дўстлар,
Элим гул, ғунчадир кўркам;
Қамол топдим қучоғида,
Менга бир онадир ўлкам.
 

ГУЛЗОР ВАТАН

 
Сайр этиб гуллар аро,
Гулзор нечун сархил, дедим.
Ҳолу лолимни ато
Айлаб, яна ҳар хил, дедим.
 
 
Бунчалар ҳам хўп сафо
Жозибага ғарқдур Ватан,
Ҳар гулининг япроғида
Мингтача бор кўнгил, дедим.
 
 
Қай бирин иншо этай,
Қай васфини куйлар дилим,
Беқиёс дурсан, элим,
Сен бул чаманда гул, дедим.
 
 
Сайр этиб гуллар аро,
Гулзор нечун сархил, дедим.
Ҳолу лолимни ато
Айлаб, яна кулгил, дедим.
 

АЗИЗСАН, МЎЪТАБАР ЮРТИМ

 
Азизсан, мўътабар юртим,
Кўзимга тўтиё айлай.
Қуёшинг тафти-қўрини
Дилимга дур, зиё айлай.
 
 
Бу кун хуррам замон масрур,
Қелур хуш дўстингга мақбул,
Тут, эй, бошинг, деган мағрур
Сенга сўзни ато айлай.
 
 
Ҳаётга илк қадам қўйдинг,
Эркинлик болидан тўйдинг,
Ғанимликларга чек қўйдинг,
Улуғ ният сафо айлай.
 
 
Фахр этиб мен диёрнмни,
Дейин қалбимда боримни,
Тутиб қўлимда торимни,
Сенга, дилбар, наво айлай.
 
 
Азизсан, мўътабар юртнм,
Кўзимга тўтиё айлай.
Қуёшнинг тафти-қўрини
Дилимга дур, зиё айлай!
 

ГУЛ ВА ВАТАН

 
     Тонг аро кездим чаманни,
     Боғдаги гул борми, деб,
     Сайраган, олгувчи жонни,
     Унда булбул борми, деб.
 
 
     Дўстларим, файзли чаман,
     Аслида гул булбул билан,
     ЁТ чаман эрмас Ватан,
     Кезмангки ул-бул борми, деб.
 
 
     Гар Ватанни севмасам,
     Бир сония инкор этиб,
 
 
Этдилар ҳолимни танг,
Айт сенда кўнгил борми,деб.
 
 
Эл, Ватан, юрт номини
Қўлларда тутдим мисли гул,
Сўрмангиз ҳеч бир кўнгил
Гулдан бўлур безорми, деб.
 
 
Тонг аро кездим чаманни,
Боғдаги гул борми, деб.
Сайраган, олгувчи жонни,
Унда булбул борми, деб!
 

СЎРАНГ

 
Дўстларим, дўст қадрини
Дўстга қадрдондан сўранг.
Жонажон юрт қадрини
Қелганда меҳмондан сўранг.
 
 
Ўз элу юрту ерин
Қадри юракда жо бажо,
Меҳрибон содиқ элин
Фарзанди ўғлондан сўранг.
 
 
Бахт эрур юрту Ватан,
Бўлса осойишлик замон,
Яйрагай ҳар чоқда тан,
Ким элга посбондан сўранг.
 
 
Беғубор юртдир элим,
Мен шу заминнинг қўйнида.
Толеим кулгай дедим,
Ой бирла осмондан сўранг.
 
 
Дўстларим юрт қадрини
Келганда меҳмондан сўранг.
Жонажон дўст қадрини
Дўстга қадрдондан сўранг,
 

ЮЛДУЗЛАР

 
Самоларда юлдузларни осмон сўроқлар,
Чин инсонни кўнгил қўйиб инсон сўроқлар.
 
Нормурод НАРЗУЛЛАЕВ

 
Само узра юлдузларсиз, осмон паноҳи,
Мўъжизакор бу оламнинг ёлғиз огоҳи.
Ёритмишсиз узун тунлар суйиб жаҳонни,
Маҳв этибсиз доим, сизлар, осмон сипоҳи.
 
 
Забт этибсиз инсон ақлин минг этиб жило,
«Зуҳро», «Ҳулкар», азалдан ҳам сиз осмон шоҳи,
Қаро тунни равшан этур сочсангиз зиё,
Ё ОЛЛОҲга етганмикан инсоннинг оҳи?
 
 
Хаёлларга асир бўлдим мен сизга боқиб,
Жилва этса тубсиз осмон чироғин ёқиб.
Неча минг бир синоатга гувоҳсиз танҳо,
Камтаринсиз, жим турурсиз сиз осмон шоҳи.
 
 
Боқиб кўзлар толар сизга, доим мунтазир,
Бу кенг олам ёруғ сиз-ла, файз шундадир,
Порлагайсиз, ўчмагайсиз, истагим жўшиб,
Илҳом олсин, сиздан доим кўк, қуёш, моҳи!
 

НЕ ЭТАЙ

 
Не этай, дунё азал шундоқ бўлса, кимда гуноҳ,
Яхшилик бирлан ёмон қандай эса дунё гувоҳ.
Нечалар дарду фироқ ўтида ёнса кул мисол,
Нечалар билмайди ҳеч оламда борму оҳу-воҳ.
 
 
Иқтидор бергай кима, лек қалбининг дарёси йўқ,
Заррадек дилга ҳамиятдан асар аълоси йўқ,
Яхшилик дунёсига йўл излаган давоси йўқ,
Дард чекурмас бунда ким, у-буни деб ва гоҳо-гоҳ.
 
 
Айланиб дунёни ким бўлғай жаҳонгашта кезиб,
Кўзига суртгайки ким, ўз кулбасин дунё сезиб,
Қалбидан излаб яна эзгулигин бағрин эзиб,
Фойдасиз ранжлар чекур афсус этиб қилганда оҳ.
 
 
Дўстларим, тақдир азал пешонага битгай Худо,
Кимгадир бойлик, яна кимни этур фақир гадо.
Мен эса бурчим билиб, боз айлагум сизга адо,
Тақдиримда не битик, қилмам Сулаймон оҳу воҳ.
 

КЎНГИЛ

 
Ҳар кўнгилнинг, дўстларим, дилда қурилган уйи бор,
Исми одам наслининг дилга ёқурли куйи бор.
Яхшилар бир сўз билан оламни обод айласа,
Бир ёмон девонани ҳар куида ғавғо «тўйи» бор.
 
 
Дейди инсон кўнглима гулдир яқин, тикон эмас,
Гул билан тиконнинг ҳам ўз-ўзича ҳид-бўйи бор.
Лоларанг гулдан нафис кўргил кўнгил япроғини,
Бу ҳаёт бўстонида ҳар кимнинг ҳам ўз ўйи бор.
 

ОТА-ОНАНГ

 
Ота-онанг кўнглин ол, бор унда минг маъно ахир,
Соғ-омон юрса агар, қадри эрур дарё, ахир.
Бу ҳаёт, билсанг агар, бир соядек ўткинчидур,
Отаю онанг ўтур, бу шундайин савдо, ахир.
 
 
Кексалик дунёсига келса кириб, кўнглини ол,
Бил, ғаниматдир, бекам, ҳар бир сўзи аъло, ахир.
Ота-онанг ўтса гар, дод йиғласанг ҳеч фойдасиз,
Келмаган дунёга ҳеч мисли улар доно, ахир.
 
 
Таскиним топдим десанг, ҳар чоқда қалб-ла ёд этиб,
Руҳини шодон эт эй, бул неча минг маъно ахир.
Не учун мен ёд этурга чоғланурман шод этиб,
Бермаганму эрдики, гулгун ҳаёт, маъво, ахир!
 

МЕҲРИБОНИМ МЎЪТАБАР

 
Онажон, гулгун ҳаётим узра сиз ёнган чироқ,
Ўчмагай ҳур номингиз, юрак эмас сиздан йироқ.
Ким билурли, ким билолмас қадрингиз маъносини,
Мен табаррук айлагум сиз зоти олийни бироқ.
 
 
Бу ҳаёт борки улуғвор сиздайин зот бор учун,
Айро тургай бу жаҳондан чин қочиб дарду фироқ.
Эй табаррук зоти олий, меҳрибоним мўътабар,
Сиз бўлинг гулгун ҳаётим шомида ёнган чироқ.
 

ДЎСТЛАРИМ, КЎНГЛИН ОЛИНГ

 
Дўстларим, кўнглин олинг ҳар чоғ кўриб беморни,
Ҳар нечук корин билинг бу дунёи бозорни.
Маънисиз сўзлар ила сиз асло инсон жонига
Айламанг пайдо этиб, бир заррадек озорни.
 
 
Билсангиз инсон дили хўп ташнадир дилдорга,
Айлангиз бунёд этиб, дил ичра бир гулзорни.
Фитнаю ғийбат юзига боқманг ҳечдур бесамар,
Токи пур маъно этинг, ул чеҳраю узорни.
 
 
Яхшилар тутмаску қўлга ҳеч ғанимлик бобини,
Менгзангиз ҳар чоғ ғанимликка ўзи беорни.
Кимки ул яхши эрур, дўст-ёрга хўп бошин эгур,
Ҳеч дариғ тутмас эса дўсти учун бедорни.
 
 
Англангиз дунё ўтурлидур бўлиб яхши, ёмон,
Қадрини доим ғанимат, деб билинг дийдорни.
Танҳо қодирдан Сулаймон хўп тилаб сизга омон,
Танлангиз бўлсаки хуш, дейди кўнгилга ёрни.
 

ОНАЖОНИМ

 
Онажоним, ҳар тонгда
Мен сени ёд этурман.
Туни кунлар руҳинг-ла
Суҳбату ёд этурман.
 
 
Менга ато этибсан
Толейи бахт, инсонлик,
Фарзандлик қалб бурчини
Сенга адо этурман.
 
 
Меҳрибонлик мавжингни
Топмам оламда сенсиз,
Ҳар чоғ маҳзун жисмимни
Сенга гадо этурман.
 
 
Онасиз ҳар кўнгилнинг
Кемтик бўлур хонаси,
Қалбим соғинч ўтида
Кулдек адо этурман.
 
 
Онажоним, ҳар тонгда
Мен сени ёд этурман.
Тонглар эмас, ҳар онда
Руҳинг обод этурман.
 

КИШИЛИК МАЪНИСИ

 
Кишилик маънисин билган
Кишининг ҳеч баҳоси йўқ.
Тилида қотили бўлган
Кишииинг ҳеч саҳоси йўқ.
 
 
Тилида боли бор аммо,
Дилида оғуси бўлса,
У нодон аслида, билгин,
Узича ҳеч хатоси йўқ.
 
 
Саховатпешалик аҳди
Ҳар инсон қўлидан келмас.
Садоқатдан бўлак асли
Замоннинг ҳеч даҳоси йўқ.
 
 
Ғурурин сервиқор этган
Эл ичра асло кам бўлмас.
Дилини тоза, соф тутган
Кишининг ҳеч жафоси йўқ.
 
 
Ким инсон маънисин билган —
Кишилик шаънисин англар.
Сулаймоннинг унга берган
Бўлак панду атоси йўқ.
 

ДУНЁ

 
Кулмаганга кулмаган дунё,
Тўлмаганга тўлмаган дунё.
Сен навқирон, сен умри боқий,
Доим яшаб ўлмаган дунё.
 
 
Қучоғинг кенг кўнгли кенгларга,
Бир хонасан аҳли тенгларга.
Тўхтатмайсан, манзилинг олис,
Минг йиллаб ҳам толмаган дунё.
 
 
Ғам, шодликка ўзинг тарозу,
Одил ҳакам, сен ўзинг кўзгу.
Бир ён саҳвинг, бир ён ютуғинг.
Лек кам бўлиб қолмаган дунё.
 
 
Ягонасан танҳо мен учун,
Мен ёнаман, қалбим, сен учун.
Разиллик ё меҳрибонликни
Ҳеч қачон тан олмаган дунё.
 
 
Кулмаганга кулмаган дунё,
Ўлмаганга ўлмаган дунё.
Борлиқ узра елган отини
Айро йўлга солмаган дунё!
 

МАЖНУНТОЛ

 
Сой бўйида мажнунтол
Соя солиб турармиш.
Севишган кўнгил беҳол,
Севги байтин тузармиш.
 
 
Япроқлари шамолда
Қўшиқ айтиб кулармиш.
Ошиқ хаёлида ишқ,
Ёр маҳбуби келармиш.
 
 
Сойнинг зилол суви ҳам,
Тоғу тошдан келармиш.
Ошиқнинг кўнглин овлаб,
Манзилига елармиш.
 
 
Сувда олтин балиқлар
Аста сузиб юрармиш.
Тилагингни сўзла деб,
Ошиқдан ҳол сўрармиш.
 
 
Қирғоқда ошиқ беҳол,
Бошин эгиб турармиш.
Хаёллари ҳам бирга
Шамол билан елармиш.
 

ТУҲФА – СИЗ

 
Онажоним, бу ҳаётга сиз берилган туҳфасиз,
Аҳли инсонларга дилбанд, меҳрибонсиз, шубҳасиз.
 
 
Меҳрингизнинг мавжи бордир, бошимиздир соғ омон,
Гар тикондан етса озор, беҳаловат шунда сиз.
 
 
Неча кунлар, неча ойлар бағрингизда асраган
Бўлса фарзанднинг камоли тинч, осойиш шундасиз.
 
 
Сажда қилгай сизга ҳатто Каъбанинг остонаси,
Бошимиз узра сочилган йўлчи юлдуз кунда сиз.
 
 
Оқ сутиигиз ҳурматини айласа ким кам эмас,
Гар Сулаймон содиқ эрса, меҳрибонсиз унга сиз!
 

ЧЕКМАНГИЗ БЕҲУДА РАНЖ

 
Чекмангиз беҳуда ранж, бир ишни деб ҳеч фойдасиз,
Кўнглингизга хўп олиб, оҳ айламанг ҳар жойдасиз.
 
 
Бу азал дунё ахир, яхшига ҳам боқмас кулиб,
Уйламанг тинчлик бўлур деб, фитнага гарқ жойда сиз.
 
 
Камтарин қалбни тутинг шафқат этиб бечорага,
Кўнглини овланг фақирнинг, бу савоб, йил, ойда сиз.
 
 
Жойизу мақбул эмас, кўнгил қўйиб сайёрага,
Кўрмагайсиз ўзни ҳеч кўк узрами, ё ойда сиз.
 
 
Гап уқиб нодонга ҳеч, ортиқча савдо айламанг,
Сув каби сўз гавҳарин мисли тўкиб қум жойга сиз.
 
 
Бу насиҳат бобини ёзмиш Сулаймон бир сабаб,
Қўймангиз қимматни паст мисли сотиб ҳеч бойга сйз..
 

КУЛАЙ

 
Эй Ватан, диллар аро, гуркираган бир гул бўлай,
Гул эмас, гул шохига сайраб қўнар булбул бўлай.
Алҳазар, гулзорда лек, гул қадри, атрин туймаган
Қўнгли йўқ инсон эмас, бағрингдаги кўнгил бўлай.
Жилмайиб дўстона олам корини сўрса қуёш,
Тонглари сендан хабар бергувчи бир инжил бўлай.
 
 
Шонинга шайдо бўлиб, қилгай ҳавас ким қанчалар,
Билмасам қадрингни мен, маҳзун бўлиб ғамга тўлай.
Дер Сулаймон бесамар, гарчи Ватан гул бўлмаса,
Гул аро эркин кезиб, бағрингда мен чиндан кулай.
 

ОДАМИЙЛИК

 
Одамийлик зийнатин билган кўнгил ҳеч хор эмас,
Одамийлик зийнатин билмас кўнгил дилдор эмас,
Яхшилик қил, неча имкон илкинга тутсанг агар,
Бўлмагай ҳеч бесамар, қўрқма, сўзим инкор эмас.
Этгил иймонингни бут, босма нифоқнинг кўчасин,
Одамий бўлмоқ ҳазил бир одату имкон эмас.
Соф меҳр ким беғубор, аслида ҳам бўлмайди хор,
Қалби кенг, ҳеч вақтда инсон мехрига бўлмайди зор,
Зийнатинг қалбингдадир, кўз-кўз эт ҳар гўшада,
Одамийлик кўчасин билмас ўшал инсон эмас
Идрок эт дейди Сулаймон, барча ҳам инсон ахир,
Камситиб хор этмагил, бор сенда ҳам иймон ахир,
Сўз билан чин дил агар, манзилни айро айласа,
Бесамар, сўз дема ҳеч, бор сендаги виждон эмас!
 

ЭЗГУЛИК

 
Эзгуликни айла одат,
Сенда бор имкон қадар.
Келмасин асло бир офат
Хонайи имон қадар.
 
 
Эзгулик йўлида гар
Чексанг жафо келгай шараф,
Тут баланд қадрингни доим,
Айлагин осмон қадар.
 
 
Юр шафиқлик йўлидан,
Эй зоти инсон, бор самар,
Меҳрибонлик чўлидан
Сув излагин виждон қадар.
 
 
Кўкдаги юлдузни қўлга
Тутдим ҳеч деб ўйлама,
Сервиқор бўлганда ҳам тоғ,
Етмагай осмон қадар.
 
 
Дўст Сулаймон бу замон
Қилди сенга эзгу ният,
Тинмасин бошинг ёмон
Ҳеч айланиб гирён қадар.
 

ҒАНИМАТ

 
Дўстлар, инсонларга инсон ганимат,
Хонангга келса гар меҳмон ғанимат.
Барча неъматларнинг улуғ хоқони,
Дастурхон кўркидир бир нон ғанимат.
 
 
Қалбинг маҳзунликдан ўртанса ногоҳ,
Кўнглингга қил сиғмай ўртаса фироқ.
Дилинг ёришмаса, ёқса ҳам чироқ,
Енингда йўк бўлса дилдор ғанимат.
 
 
Хаёлингни олис йўлга чорловчи.
Зимистон-зулматни нурга чорловчи.
Айрилиқ дилларни дилга боғловчи,
Кўнгил очар сатру ашъор ғанимат.
 
 
Қўлинг калталикдан ғамнок бўлсанг гар,
Дўст-душман, тенгдошдан камроқ бўлсанг гар,
Эгик бошингни ғоз тик тутмоқ учун
Ғамгусор ҳам ғани дўст-ёр ғанимат.
 
 
Умр йўлларидан бирга ўтмоқ учун,
Яхши-ёмонингга ҳамроҳ бўлмоқ учун,
Алқисса, жонингга жондош бўлмоқ учун,
Сулаймон, дер биллоҳ бир ёр ғанимат.
 

ЯРАШГАЙ

 
Қутлуғдир ҳур остонам,
Меҳмон келур, ярашгай.
Мастона гуллар атри
Ёрнинг сочин тарашгай.
 
 
Диёримдур қуёшнинг
Чин малика, эркаси
Унга ҳусни тароват,—
Лолазорлар ярашгай.
 
 
Саодатли ўтар ҳар он,
Эркин меҳнат қучоғи.
Келиб дўсту қадрдон,
Ҳавас билан қарашгай.
 
 
Мингта таъзим сенга оз,
Меҳрибон Халқ-жонажон.
Одати асли, мумтоз
Меҳнат билан курашгай.
 
 
Қутлуғдир ҳур остонам,
Меҳмон кслур, ярашгай.
Сулаймон дер ер-осмон
Меҳри билан қарашгай.
 

ДИЛ БОҒИДАН…

 
Ҳаётнинг маънисин англанг,
Утарлидур секии-аста
Ким ул меҳнат қучоғида,
Унга толе камарбаста.
 
 
Машаққатсиз кўра олмас,
Билинг, ҳеч ким гўзал бахтни,
Яшашиинг қадринн билмас,
Тушунмас ким дили хаста.
 
 
Садоқатсиз экиб бўлмас,
Меҳрнинг ҳеч ниҳолини.
Ки инсон қалби саҳромас,
Яшамоқ унга гулдаста.
 
 
Вафодарлик шиорига
Амал айланг зоти инсон,
Дил боғидан яхшиларга
Ҳар тонг тутинг чин гулдаста.
 

ЮРАК

 
Севгининг бир меҳрига минг бор гадо бўлди юрак,
Севгининг бир сеҳрига минг бор адо бўлди юрак.
Севгидир бу икки қалбнинг куй ила боғловчиси,
Севги сеҳри, меҳридан минг бор қазо бўлди юрак.
 
 
Севги, ишқ дил ёндирур тафти баланд, учқуни зўр,
Мисли оташ зарбидан, кулдек адо бўлди юрак
Ҳижрон дашти аро қолди туриб, саргашта дил,
Оҳ чекиб ишқ куйини чалсам, яро бўлди юрак.
 
 
Севгининг қаҳри ёмон, у қилур шоҳни гадо,
Ким унинг қадрига етса, минг садо бўлди юрак,
Севгининг меҳри ёмон,у бўлур оҳанграбо,
Ичсам ишқ май бодасидан,минг задо бўлди юрак.
 

БЎЛИБМАН

 
Дўстлар, қулоқ беринг сўзимга,
Мен ғазалга шайдо бўлибман.
Уйқу келмас тун-кун кўзимга,
Бир гўзалга ошно бўлибман.
«Муножотми», «Феруз» ё «Ўртар»,
Дилим мафтун этганда бир куй,
Қарор қолмас шунда ўзимда,
Мен ғазалга шайдо бўлибман
Жаҳон ичра кезмоқ истайман,
Қанот қоқиб мисли бахт қуши.
Хаёлотнинг дарёсига ғарқ
Бўлиб элга расво бўлибман.
Раво бўлса менга муҳаббат,
Бошга қўнса учиб бахт қуши,
Тунлар аро ўнгдек тушимда,
Ёр ёнида пайдо бўлибман.
Севган ёрдан бир хитоб бўлса,
Менинг шу соф муҳаббатимга,
Муҳаббатдан гар шитоб бўлса,
Мен ўшанга шайдо бўлибман.
Қалб уйимнинг чироғин ёқса,
Гўзал ҳусну жамоли билан,
Латофату сўзда ягона,
Танҳо унга шайдо бўлибман.
 

СИЗ—ЎЗБЕГИМ ҚИЗЛАРИ

 
Қошларингиз камондир,
Ғамза ўқин отади.
Сўзларингизда болдир,
Дилга бирам ботади.
Жамолингиз мулкидан
Ишва-ю ноз сотади.
Латофатда ягона
Сиз – ўзбегим қизлари.
 
 
Сизда чирой суръати,
Лобару гул дилоро.
Сиздаку ой сийрати,
Нур сочади дил аро.
Маржондан ҳам ортиқ,
Товланасиз дур аро
Малоҳатда ягона
Сиз – ўзбегим қизлари.
 
 
Йигит деган баҳодир
Бош эгади сизни деб.
Севги висол, вафоси
Азалдин ҳам сизни деб.
Кўнглига ҳеч тегмангиз,
Ножўя бир сўзни деб.
Сўзга чечан шоира
Сиз – ўзбегим қизлари.
 
 
Ёзай десам ҳар қалам,
Мақтовингизга лойиқ.
Илҳом келганда сўзим,
Мадҳловингизга лойиқ.
Кўкда қуёш зиёси,
Партавингизга лойиқ.
Қалби гўзал бокира
Сиз – ўзбегим қизлари.
Юзлари ой покиза
Сиз—ўзбегим қизлари.
 

БИЛДИМ

 
Боқдим тонгла чаманга, раънолигингни билдим,
Гўзал мулкида танҳо, маънолигингни билдим.
Сарвқадди жамолинг мафтун этур чаманни,
Кўнглинг мисоли оҳанграболигингни билдим.
 
 
Маконингга париваш, баҳодирлар етолмас,
Ишқу севгинг уйига чин қодирлар етолмас.
Пинҳон тутиб манзилни, дардим зиёда этсанг,
Субҳидамда сабодан қайдолигингни билдим.
 
 
Фироқингда куйиб мен кезсам Кабир даштини,
Менга толеъ зиёда, кўрсам висол гаштини,
Сулаймон дер фиғон дил, уйқуда йўқ ҳаловат,
Сени бу тун тушимда пайдолигингни билдим.
 

ДЕДИНГ

 
Ишқингда куйган кўнгил, ўтин кўриб учқун, дединг
Неча йил куйдим кўриб, аммо уни уч кун, дединг,
Қўл узатдим қалбингга, қолди муаллақ бежавоб,
Қўл узат, олгин, узиб, ой ёнингга тушсун, дединг
 
 
Қайси бир ошиқ қачон осмондан олди ойини?
Қай гўзал этди макон кўкда қуриб уй-жойини?
Сақладинг дилни тутиб, тутқин аро эй дилрабо,
Ё ситам, ҳажру алам ғамлар сени қучсин, дединг.
 
 
Кулдилар ағёру дўст, бу кунда ушбу ҳолима,
Сўрдилар Оллоҳдан инсоф айла деб сен ёрима,
Севгисин ошкор этиб, сенга Сулаймон сўзласа,
Тунда ёнган шам мисол қалбинг ўти ўчсин, дединг.
 

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> 1
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации