Текст книги "Юрагимда ёнган орзулар"
Автор книги: Сулаймон Хайдаров
Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 2 страниц)
КАСБИМ МЕНИНГ
Давраларда тилга олмоқ бўлса жоиз бемалол,
Халқида бор одамийлик химмати дарё мисол.
Доимо эъзоз этур дўст келса қалби интизор,
Одамийликдан хабар бергувчи бу-Касбим менинг.
Сўрсанг маконин,Қарши чўлин юраги қоқ ўртаси,
Ёзи иссиқ,еридур сахий қуёшнинг эркаси.
Гуркираб шунда битур не-нозу неъмат барчаси,
Тўс тўкинликдан хабар бергувчи бу-Касбим менинг.
Асрий ўтмишларни сўзлар мўъжиза сардобаси,
Кўнглингга ҳайрат солур илму-ҳунар-андозаси.
Алп боболар меҳнатин нишонаси қўргони,минораси,
Сирли ўтмишдан хабар бергувчи бу-Касбим менинг,
Косиб-у деҳқон,ижодкор хокисор, халқим менинг,
Бу гўшада мен туғилдим дўстларим бахтим менинг.
Бош эгиб таъзим этурман она халқимни севиб,
Меҳрибонликдан хабар бергувчи бу-Касбим менинг,
ЎЗБЕК АЁЛИ
Тарифга тил ожиз ўхшаш топилмас,
Юртим гўзаллигин сизсиз тимсоли.
Равзада унган гул сизсиз очилмас,
Нозик қалб,меҳрибон ўзбек аёли.
Боқсангиз кўзларда сеҳр жамулжам,
Танҳо сўзда минг бир меҳр жамулжам.
Улкан бағрингиздан денгиз кичик, ҳам,
Қалбида сеҳри бор ўзбек аёли.
Ҳаё,ибо,сизга бир умрлик ҳамдам,
Аламли юракка бир меҳрингиз малҳам.
Ҳаётга.борлиққа танҳосиз бир маҳрам
Қаҳрида меҳри бор ўзбек аёли.
Онамсиз пойингиз зиё этгум кўзга,
Жоним садқа қилгум умрим камоли.
Каъбамсиз сиғингум бир умр ҳам сизга,
Мунис меҳрибоним ўзбек аёли.
ЭЙ, ВАТАН
Эй, Ватан меҳринг ширин менга азиз бир нон қадар,
Доимо қадринг баланд бошимдаги осмон қадар,
Сен Беҳишт боғи эрурсан,неъматинг минг турли хил,
Товланур гуллолалар багринг ўза алвон қадар.
Уйига ким келса ким шод айлагай халқинг кулиб,
Қалби кенг меҳмоннавозликдан турур кўнгли тўлиб,
Порлагувчи дур,зиё,сен нур сочиб.ёғду бўлиб,
Интизор ким бор сенга маҳзун дили вайрон қадар.
Лаҳзаси минг битта тарихдир сенинг кўрганларинг,
Кўкни қучгай бўй чўзиб ҳеч безавол қўрғонларинг,
Эзгуликнинг меваси асрий-азал билганларинг,
Сен менга бўлдинг азиз жисмим аро бир жон қадар.
Олиму алломалар юрти ўзинг солса назар,
Кўнглидур доим чароғон сенга ким ёзса ғазал,
Бахту иқбол бобида юрт бормикан сендан ўзар,
Толеъинг-бахтинг тўкис бўлсин замин турган қадар.
БОЛ ТОТДИМ
Лабингдек ғунчаи гулдан, қўниб мен тунда бол тотдим,
Юзингнинг аксидан ойни, кўриб афтодоҳол қотдим.
Писандсизлик этиб жонимга, жабр этдинг қиё боқмай,
Аламдин ошино айлаб, қадаҳни унда май тотдим.
Ҳумор кўзлар,боқиб жонга, нур элтгувчи қуёш мисли,
Пари рухсоринга зорман, ўт олгувчи замон мисли,
Тополмасман қиёсингни, ўзинг айт, қай гўзал насли,
Дилимдан йўли пойинга олиб гул дасталар отдим.
Сен эй, оламда танҳо шам, мен эрсам сенга парвона,
Ёруғ соч тафтли қалбингдан, чиройинг бирла ҳар ёна,
Келиб кулбам ёритсанг гар, бўлиб чин тунда ҳамхона,
Шу тонгда дўсту-душман лол, қолурли бахтга мен ботдим.
Жаҳонда сен каби дилбар, дилоро бўлса бир бордир,
Дилоролар билан суҳбат, этурга ким эмас зордир,
Сёнга муштоқу зорингнинг ўтинчу ноласи бордир,
Тараҳҳум айлагин ҳолимга, деб-тун-кунда зор қотдим.
ИСТАГИМ
Истагимдир бу кўҳна олам,
Тинч беғубор, сокин, яралса,
Бахтли бўлса ҳар зоти одам,
Иқбол куйи сокин таралса.
Ғам андуҳни қувласа шодлик,
Замин узра чарх урса орзу.
Ҳар гўшада тинчлик, озодлик,
Соя солмай жим турса оғу.
Нурли бўлса йўли ҳаётнинг,
Асло дилнинг бўлмай озори.
Бахти кулса толе саботнинг
Гулга тўлса умр гулзори.
СЕНГА
Ғамзасин севдинг кўнгил жонинг
керакмасму сенга?
Тиға урдинг жисми-урёнинг
керакмасму сенга?
Фузулий
Этмагил эй тарки дунё, битта эрмасму сенга,
Бор эрурким бахтли кунлар, асло келмасму сенга,
Бевафонинг йўлида деб, бу ширин жондан кечиб,
Жабр этурсан, неки хожат, толе кулмасму сенга?
Қўйгил энди, эсга олма, ўтган ул кун-тунларинг,
Қўй хаёлинг ичра олма, ғам, ситамли унларинг,
Бевафолар нағмасидан айтчи кимлар куймаган,
Бахтли тонгда ҳур саболар, энди елмасму сенга?
Майдин ол, ич кўнглинг очгил, ул эрур дард малҳами,
Рост келурки сенга бир кун тунда қалбинг маҳрами,
Тотган ул ҳижрон доғингга, тўлди олам сарҳади,
Олам ичра дўсту-ёрлар энди элмасму сенга?
Дер: Фузулий "чашми гирёнинг,керакмасму сенга",
Не сабабдин шаҳло кўзлар, энди боқмасму сенга.
Айлама дер, дўст Сулаймон қатра ёшинг шашқатор,
Дўсту-ошнонинг сўзи ҳеч малҳам эрмасму сенга?
СЕН ЎЗИНГ
Олама сен бор учун, йўқдир ғубор, қочгай риё,
Бу жаҳонда танҳо бир, шоҳи жаҳоним сенўзинг.
Кўкда ҳам танҳо эрур моҳи тобон сочгай зиё,
Ёнима келгин менинг, моҳи тобоним, сен ўзинг.
Маҳлиқо, хўп англагайсан, бу дилимнинг зорини,
Тобакай мен излагумдир хаста кўнгил ёрини,
Бир баҳам кўрсам-ки мен ҳам сен-ла олам корини
Бу жаҳон-да борлигим бору жаҳоним сен ўзинг.
Дарди ҳижрон ситам айлаб оғу солган ошима,
Дунё тўлгай кўздан оққан шош қатор бу ёшима,
Банди бўлгувчи бу кўнгил сен-ку бўлсанг қошима,
Йўлингга мен интизор йўли равоним сен ўзинг.
Икки дилни этма фурқат яхшиликмас эй нигор,
Айби борми гулни севса унга булбул интизор.
Бир боқишда ушбу жондин майли олгин ихтиёр,
Сен тириклик мен учун жисм-у забоним сен ўзинг.