Текст книги "Ялпиз"
Автор книги: Ю. Толипов
Жанр: Зарубежная справочная литература, Справочники
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 1 (всего у книги 2 страниц) [доступный отрывок для чтения: 1 страниц]
Ялпиз
ЯЛПИЗ ҲАҚИДА
Табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган наботот олами инсонни тўйдиради, кийинтиради, унга ҳарорат бағишлайди, ҳавони мусаффо қилади, даволайди. Шифобахш ўсимликларнинг хосияти қадим замонлардан одамларга маҳлум бўлган ва улардан турли касалликларни даволаш учун фойдаланиб келинган. Чунки улар таркибида одам организми учун зарур бўлган оқсил, углеводлар (карбонсувлар), ёғ, витаминлар, минерал тузлар, физиологик актив моддалар ва яна бир қанча саломатлик учун фойдали бўлган элементлар бор. Шулардан бири ялпиздир. Уни хулбўй, зулба, пудина, нарпиз, ариқ жалбус, нано, пудинаж деб ҳам атайдилар.
Ялпиз деганда ёқимли таҳми ва ажойиб ҳиди билан ажралиб турадиган ўсимлик кўз ўнгимизга келади. Лабгулдошлар оиласига кирувчи кўп йиллик бу ўсимлик ошкўк, зиравор сифатида, доривор омил бўлиб ишлатилади. Ўсимликдан олинадиган эфир мойлари саноат миқёсида, тиббиёт хабдорилари олинишида, парфюмерия мақсадида фойдаланилади.
Ялпиз таркибида эфир мойлари (ментол, ментон, пинен, дипептан, фелландрен, фландрен, пулегон, ментофуран, цениол, незлиол, жасмин, сирка ва валерианат кислота, гесперидин, бетайн, уросолат ва олеонат кислоталар), органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, рамноза, глюкоза, рутин, витамин С, минерал тузлар ва яна бир қатор моддалар мавжуд.
Ялпиз жуда қадим замонлардан буён халқ табобати амалиётида кенг кўламда фойдаланиб келинадиган серхосиятли гиёҳ ҳисобланади. Унинг бўйи 30 см.дан 100 см.гача бўлади. Ўзига хос ўткир ҳиди бор, барглари чайнаб кўрилганда оғизни совутиб қўйгандек туюлади. Илдизпояси сершох, ер тагида ён томонга қараб кетган шохлар чиқаради. Илдизлари ингичка, попук илдиз, илдизпоясининг бўғимларидан чиқади. Поялари энг тагидан бошлаб кучли шохланади, яланғоч ёки сийрак калта тукли бўлади. Барглари калта бандли, чўзинчоқ-тухумсимон шаклда, четлари тишли, узунлиги 8 см ва эни 2 см.гача боради. Гуллари пушти ёки оч бинафша рангда, майда-майда бўлиб, тўпгуллар ҳосил қилади. Мевалари тўрт қўшалоқ ёнғоқча. Июнавгустда гуллайди, сентябр-октябрда мевалари етилади.
Ёввойи ҳолда ялпизнинг ҳар хил турлари учрайди, шулардан дала ялпизи билан Осиё ялпизи Ўрта Осиёдаги ҳамма республикаларда кенг тарқалган.
Ялпиз Украина, Белорусия, Молдова, Шимолий Кавказ, Тожикистонда кўп экилади. Вилоят туманларида дала ялпизига кўп дуч келинади. Нам ерларда, ариқ бўйларида, адирларда, тоғ этакларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда уни кўплаб топиш мумкин.
Ишлатиладиган қисмлари – барглари ва тўпгуллари.
Осиё ялпизида камроқ миқдорда бўладиган эфир мойларидан ташқари ошловчи моддалар, катехинлар ҳам топилган.
Ёввойи ялпиз баргларида ментол деярли бўлмайди.
ТАЦСИРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Ялпиз халқ табобатида юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида кўп ишлатилади. Гален препаратлари тинчлантирувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирадиган, антисептик, терлатадиган, ел ҳайдайдиган, ич суришини тўхтатадиган хоссаларга эга.
Абу Али ибн Синонинг айтишича, ялпизни, хусусан, унинг янгисини шаробда қайнатиб боғланса, бадандаги ярадан қолган қора доғларни ва кўз остида бўладиган қонталашни кетказади. Тоғ ялпизи ёрилишларга фойда қилади. Қўтир ва қичимага қарши у қайнатилган сувда чўмилинади. Ирқуннасо касаллигида боғланса, терини яра қилиб, мизожни ўзгартириб юборади ва хилтларни чуқурдан тортади. Бир неча кунгача уни еб, кетидан сузма зардоби ичиб турилса, филлик касаллигида, веналарнинг кенгайишида фойда қилади.
Ялпиз моховга фойда қилади, бунда у фақат ўзининг шимдириши билангина эмас, балки парчалаши ва латифлаштириши билан ҳам таҳсир қилади.
Қайнатмаси "тикка нафас олиш" касалига фойда қилади. У айниқса анжир билан бирга ейилса, кўкракдаги ёпишқоқ қуюқ хилтларни чиқариш учун кучли доридир. Қовурғалардаги оғриқларга ҳам фойда қилади, бунда тоғ ялпизи кучлироқдир.
Ялпиз, хусусан, ёввойиси иштаҳа камлигида, меҳда заифлигида ва хиқичоқда фойда қилади. Сариқ касаллиги билан оғриган кишиларга ҳам шифо бахш этади. У сафро ва савдоси кўпайган кишиларга тозалаш, шимдириш, очиш ва латифлаштириш таҳсирини ўтказади. Қайнатмаси ҳам шундай.
Тоғ ялпизининг қайнатмасига чўмилинса, сариқ касали билан оғриган кишиларни терлатади; анжир билан ейилса, истисқога фойда қилади. Қайнатмаси сийдикни ҳайдайди, ичак оғриқларига ва қусиш билан бирга бўладиган ичкетишига фойда қилади. Уни ичилса ёки қўйиб боғланса, газандаларнинг чаққанига фойда қилади. Шу вақтда унинг сургандаги таҳсири доғлашдаги таҳсирига яқинлашиб келади. Агар олдидан шароб билан бирга ичилса, ўлдирувчи заҳарларнинг зарарини қайтаради. Унинг барглари тутатилса, газандаларни қочиради; ўзини ерга ёйиб қўйилса ҳам, шу ишни қилади.
Ёввойиси чаён чаққанда яхши.
Тоғда ўсадигани қайнатилиб, узум шарбати билан ичилса, ваҳший ҳайвонларнинг тишлаганига фойда қилади.
Боғ ялпизи чўл ялпизига (фуданажга) ўхшамайди. Чўл ялпизи эритади, қиздиради, жуда қаттиқ қуритади ва шу билан бирга зарар ҳам келтиради.
* * *
Ибн Синонинг ялпиз тўғрисида айтганлари:
Унинг табиати иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ. Ялпизда ортиқча намлик бор.
Хоссалари: унда қиздирувчи ва буриштирувчи куч бор. У барча истеҳмол қилинувчи сабзавотлар ичида жавҳари энг латифидир, агар ялпиз шохлари сутга ташланса, (сут) ивимайди. Унинг ширасини сиркага солиб ичилса, ичдан қон кетишини тўхтатади.
Шиш ва тошмаларда ялпиз толқон билан қўшиб йирингли жойларга қуюқ суртма қилинади.
Бош аҳзоларида эса ялпизни арпа уни билан қўшиб, бош оғриғига қарши пешонага қўйиб боғланади.
Шунингдек, у билан дағалланган тил ишқаланса, дағаллиги кетади.
Ялпизнинг ширасини асал суви билан аралаштириб, оғриган қулоққа томизилади.
Қонталаш ва қон кетишни тўхтатади. Қуюқ суртма қилинганида кўкракда сутнинг ивиб қолишига тўсқинлик қилади ва эмчак шишларини қайтаради.
Ялпиз меҳдани маҳкамлайди, уни қиздиради, хиқичоқни тўхтатади, овқатнинг сингишига ёрдам қилади, шиллиқ ва қон қусишни тўхтатади ва сариқ касалига фойда қилади.
Боғ ялпизида чўл ялпизида бўлмайдиган боғ намлиги борлиги учун у ел пайдо қилиб, жинсий алоқага интилишни кучайтиради. Эрлик уруғи пуфакларини маҳкамлайди. Гижжаларни ўлдиради. Агар ялпизни жинсий алоқадан олдин ичга кўтарилса, ҳомиладор бўлишнинг олдини олади.
Агар ялпиз шохларини анор донаси билан ичилса, қусиш билан бўладиган ичкетишни тўхтатади.
Ялпиз, айниқса, унинг уруғи қутурган ит тишлаганида ишлатилса, фойда қилади.
Ибн Сино фикрига қараганда, бош оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш вақтида, сариқ касаллиги, юрак ва ҳазм органлари иши бузилганида ялпиз наф беради. Ялпиз уруғи иссиқлик бўлиб, тананинг ичкарисидаги шираларни тортиб олади ва шу тариқа одамни терлатади. Ялпиз уруғини май, шаробга солиб қайнатиб ёки анжир билан қўшиб ичилса, балғам анча юмшайди, лат еган жойларга боғлам қилиб қўйилса, қонталашларни йўқотади.
Одам эти увишиб қалтираганида, уни чаён чақиб олганида, мускуллари лат еганида ялпиз қайнатмасини ичиш буюрилади. Ундан ванна қилиш учун фойдаланилади.
* * *
XVI асрда Ҳиндистонда Акбаршоҳ саройида хизмат қилган улуғ табиб ва шоир Ҳаким Давоий ал-Ғилоний ўзининг "Фавойидул инсон" асарида ялпизни қуйидагича тасвирлаган:
Тўсиқ очар кучга эгадир ялпиз,
Унда яна бошқа шундай хислат бор.
Ҳайз боғланишга йўл қўймас ҳаргиз,
Нафас сиқса, қарши кўмакка тайёр.
Иккинчидир қуруқ-иссиқлик бобида,
Тоғ ялпизи, билсанг, бўлар кучлироқ.
Яра қилар танга боғланган чоғда,
Қурт ҳайдайди киши ичидан ҳар чоқ.
Замонавий табобатда ялпиз препаратлари меҳда-ичак оғриқларида, қорин дам бўлганида, кўнгил айниб, қусиш вақтида, холецистит, ўт-тош касаллиги ва гепатитларда қўлланилади. Юқори нафас органларининг яллиғланиш касалликлари, ларингит, трахеит, бронхитда ҳам улар кўп ишлатилади.
Ментолнинг спиртдаги 2% ли эритмаси ёки мойдаги 10% ли эмульсияси эса мигрен, невралгияларда баданга суртилади. Ментол ичилганида ресрлектор йўли билан юрак тож томирларини кенгайтиради (валидол, корвалол, валокордин таркибида ментол бор). Ментол йўталга қарши таблеткалар (пектусин) таркибига ҳам киради.
Ялпиз препаратлари капиллярларда қон айланиши ва ичак ҳаракатларини, ҳазм безлари ишини кучайтиради, ўт ва сийдик ажралишини кўпайтиради.
Ялпиз баргларида ментол бўлганидан у микробларга қарши ҳам таҳсир кўрсатади.
Ялпизнинг шираси қовуқдаги қуртларни ўлдириши ҳақида ҳам буюк табиб Ибн Сино айтиб ўтган. У ялпиз билан ичак оғриқларини даволаган. Уни овқатни яхши ҳазм қилишни яхшиловчи, гижжа ҳайдовчи, қон тўхтатувчи, қайт қилишни қолдирувчи восита сифатида тавсия этган.
Халқ табобати амалиётида ялпиз қайнатмаси тиш оғриғи, оғиз қақраши, милк яллиғланиши ва бошқаларни даволашда қўлланилади. Ялпиз қайнатмасига қанд қўшиб тайёрланган қиём қуёнчиққа, ўсимлик шираси эса шақиқа ва сариқ касалига фойдали омил ҳисобланади. Ўсимлик шарбати қўтирни даволашда ижобий натижа беради.
Ялпизга баҳорда жағ-жағ, исмалоқ, кўк пиёз, йўнғичқа ва бошқа ўтлар қўшиб, чучвара, манти, нон ва сомсалар тайёрлаб истеҳмол қилинади. Бу қишдан чиққан қувватсиз организмга куч бағишлайди, юқумли касалликлардан муҳофаза қилади.
Ялпизнинг ёқимли, муаттар ҳиди бош мия фаолиятини яхшилайди, киши кўнглини кўтаради, чарчаш ва толиқиш, дангасалик, ялқовликни қувади.
Ялпизларнинг барги ва барра новдалари турли мевалардан тайёрланган компотларга, конфет ва чойларга ҳид ва таҳм беришда иштатилади. Ялпиз мойи лимонад, ликёр, қандолат, консерва, упа-элик тайёрлашда ва бошқа соҳадаги тармоқларда қўлланилади.
Ундан турли хил қурт-қумурсқаларга, куяга қарши дори сифатида ҳам фойдаланадилар.
* * *
Табиб ва ҳаким Шахобиддин Абдулкарим ўғлининг ялпиз ҳақида деганлари:
Иккинчидир қуруқ-иссиқда ялпиз,
Хиқичоққа фойда бўлар, шубҳасиз.
Ялпиздан ҳосилдир овқатлар ҳазми,
Ундан тарқар танда қусишнинг базми.
Мулойим қилувчи сувидир сози,
Меҳдага куч берар унинг бир ози.
Қутурган ит тишлаб олгани замон,
Суркалса, фойдадир, бўлмайди зиён.
Хафақон дардига бўлса мубтало,
Ҳам сариқ дардига наф қилур аҳло.
* * *
Ялпизли суртма шиш ва оғриқдан холи қилувчи восита сифатида ишлатилиши мумкин. Бунинг учун ялпиз гулидан 200 г миқдорда олиб, шиша идишга солинади-да, унинг устига 400 г зайтун ёғи қуйилади, шиша оғзи оқ мум билан яхшилаб беркитилади, 40 кун мобайнида қуёш нури тушиб турадиган жойга қўйилади.
* * *
Ялпизнинг ер устки қисмини майдалаб, сувда қайнатилади ва дока воситасида сузилади. Унинг устига озроқ райҳон шираси, тенг миқдорда шакар қўшиб, қиём ҳолига келгунча қайнатилади. Бу доривор омил кўнгил беҳузур бўлиб айниганида, қайт қилишда, меҳда истисқоси касаллигида ва йўталда ичилади.
* * *
Ялпизли кулчалар, ялпизли сув (аччиқ элексир таркибига кирувчи), барглари асосида тайёрланадиган дамлама (5 г маҳсулот 200 мл сувга) кўнгил айнишини қолдирувчи, ўт ҳайдовчи омил сифатида тавсия этилади.
* * *
Уй шароитида ялпизли қайнатма тайёрлаш учун 5-20 г.ча ялпиз 200 г сув билан 15 дақиқа давомида қайнатилади, сўнгра докадан сузилиб, шарбатидан кунига 2 маҳал овқатдан икки соат олдин ичилади.
* * *
Олимларнинг таҳкидлашларича, айниқса қалампир ялпизнинг тинка қуриши, ҳолсизланиш, вабо, бод ва бошқа хасталиклар, азиятларни даф этиш қуввати мавжуд бўлиб, бавосир, ширинча ва бошқа касалликларда фойдали. Аммо қалампир ялпиз дори воситалари қон босими пасайган беморларга тавсия этилмайди.
* * *
Қалампир ялпиз баргининг икки чой қошиқ майдалангани бир стакан қайноқ сувга дамланиб, ярим соат қўйиб қўйилади. Кун бўйи ҳўплаб ичилади. Дамламаси ва настойкаси кўнгил айниши, қусишга қарши, овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун ишлатилади. Бундан ташқари юрак фаолиятига фойдаси катта.
* * *
Ялпизли чой оғриқни қолдирувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи, кўнгил айниши, ич дам бўлишини пасайтирувчи, овқат ҳазм қилувчи восита сифатида қўлланилади. Бунинг учун 1 ош қошиқ майдаланган ялпиз баргига 1 стакан – 200 мл қайнаб турган сув қуйиб, 15-20 дақиқа дамлаб қўйиб, совуганидан кейин тоза докада сузиб, тоза идишга қуйиб қўйилади. Катта кишилар овқатланишдан олдин 1 ош қошиқда, мактаб ёшидаги болалар 1 десерт қошиқда, мактаб ёшигача бўлган болалар бир чой қошиқда чойдан ичиш тавсия этилади.
* * *
Ялпиздан дамлама тайёрлаш учун 2 чой қошиқ ялпиз баргини 250 мл қайноқ сувда 30 дақиқа дамлаб, сузиб олинади. Дамламадан кун мобайнида бир қултумдан ичиб юриш ошқозон фаолиятининг бузилиш ҳолатларида, кўнгил айнишида ёрдам беради.
* * *
Эфир мойининг спиртдаги эритмаси (1:4) бош оғриғида, тери яллиғланишида ишқалаб сурилади, ингаляция (дорини юқори нафас йўлларига газ, буғ ёки аэрозол ҳолатида юбориш) йўли билан енгил шамоллаш ва тумов касалликлари даволанади.
* * *
Доришунослик саноатида ялпиздан олинадиган эфир мойи валидол, корвалол, олиметин, энатин, анестезол, зеленин томчиси, трасков эритмаси каби доривор воситалар таркибига киритилган бўлиб, бу дорилар юрак тож қон томирларининг беихтиёр қисқаришида (спазмаси) ҳамда юрак касалликлари билан оғриган беморларга тавсия этилади.
* * *
Ҳўл ялпиз арпа унига аралаштирилиб пешонага суртилса, совуқ туфайли содир бўлган бош оғриққа шифо беради.
* * *
Ялпизни туйиб тилга босилса, унинг дағаллигини йўқ қилади ва агар у чайналса, тиш оғриқларини тўхтатади.
* * *
Янги узилган ҳўл ялпизнинг суви қуёшда қуюқлаштирилса, ялпиз шарбати дейилади. Ялпизнинг 0,5 гр шарбатини қизилгул ёғида доғлаб, бурун тешигига уч марта томизилса, унинг ичидаги чўчқабўйин (ханозер) ярасига шифо бағишлайди.
Агар ушбу шарбатни асал сувида пишириб, бироз совугач, қулоққа томизилса, унинг оғриқларига малҳам бўлади.
* * *
Ялпиз шарбати истеҳмол қилинса, қон кетишини ва қон қусишни, кўкрак ости аҳзолари ва елкадаги оғриқларга шифо бўлади.
* * *
Ибн Синонинг тавсия қилишича, янги ялпизни сиқиб, шарбатига озгина сув қўшиб, тутқаноғи бор одамнинг мия чуқурчасига қўйилса, тезда шифо топади.
* * *
Ярим литрлик чойнакка 4 та ялпиз барги ва устига озгина қора чой солиб дамланади. Шу дамлама чой ичиб турилса, хиқичоқни тузатади.
БАЦЗИ КАСАЛЛИКЛАРГА ДОИР ШИФОБАХШ ЙИҒМАЛАР
ИЧ ДАМ БЎЛГАНДА
Ялпиз ёки мойчечак ўти 100 грамм, доривор лимон ўти 100 грамм, ўлмас ўт 100 граммдан олиниб, йиғма яхшилаб аралаштирилади. 2 ош қошиқ йиғмани 300 грамм қайноқ сувда 6 соат дамлаб қўйилади. Докада сузилади, овқатгача 100 граммдан 3 маҳал ичилади. Бу йиғма ич дам бўлишида қўлланилади.
* * *
Ялпиз баргидан бир ҳисса, андиз илдизи ва илдизпояси, уч рангли бинафшанинг ер устки қисми, жўка гули, қашқарбеданинг ер устки қисми, денгиз карами ва гнафалиумнинг ер устки қисмидан уч ҳиссадан, далачой ва май марваридгулининг ер устки қисми, ўрмон қулупнайи барги, зубтурм барги, мойчечак гули, наҳматак мевасидан 2 ҳиссадан, қўйтиканнинг ер устки қисмидан 5 ҳиссадан иборат йиғмадан термосга 6 ош қошиқ солиниб, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади. Кечаси билан қолдирилиб, эрталаб докада сузилади. Ундан ҳар куни 3 маҳал ярим стакандан ичилади.
* * *
Қалампир ялпиз барги, маржондарахт гули, аптека мойчечаги гули, жўка гулидан тенг миқдорда олинган йиғмадан юқоридаги усулда дамлама тайёрланиб ичилади.
МЕЦДА ВА ИЧАК СПАЗМИДА
Меҳда ва ичак спазми (тортишуви)га қарши қўлланиладиган воситалар борасида валериана ва илдизпояси, қизилмия илдизи, қоразира меваси, маржондарахт ва жўка гули, ялпиз баргидан иборат йиғмалардан умумий қоида асосида тайёрланадиган дамламанинг аҳамияти катта. Бу дамлама кунига 3-4 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 1/3 стакандан ичилади.
* * *
Аччиқ ялпиз баргидан 2 қисм, оддий арпабодиён ва дорихона укропи (оддий фенхелью), қоразира меваларидан 1 қисмдан иборат йиғмалардан икки чой қошиқ олиб, устига бир стакан қайнаб турган сув солинади ва 30 дақиқа совутилиб, докада сузиб олинади. Тайёр дамламадан кун бўйи ҳўплаб ичиб турилади.
АЁЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИДА
Ялпиз ва қайин барги, франгула пўстлоғи, мойчечак гули, бўймодароннинг ер устки қисми ҳамда валериананинг илдизпояси ва илдизидан тенг миқдордаги йиғмасидан дамлама тайёрланади. Ҳайз цикли бузилганда ва оғриқли ҳайз кўришда дамламадан 4-5 кун давомида кунига 2 маҳал – эрталаб ва кечқурун иссиқ ҳолда ярим стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз барги, франгула пўстлоғи ва қайин баргидан 3 қисмдан, бўймодароннинг ер устки қисмидан 4 қисм, мойчечак гули, валериананинг илдизпояси ва илдизидан 10 қисмдан олинган йиғмадан сирланган идишга бир ош қошиқ, устига бир ярим стакан қайнаб турган сув қуйилади ва 2 соат дамланади, сўнгра докада сузиб, дамламадан кунига 2-3 маҳал ҳайз оғриқли бўлганда бир стакандан ичилади.
ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА
Ялпиз барги, эвкалипт барги, қарағай куртаги 3 қисмдан, мармарак барги, андиз илдизпояси ва илдизидан 4 қисмдан, мойчечак гули ва оддий тоғжамбилнинг ер устки қисмидан олинган йиғмадан ингаляция қилинади. Ангина, трахеит касалликларида юқоридаги ўсимликларнинг янчилгани қайнатилиб, буғ юқори нафас йўлига юборилади.
СИЙДИК ЙЎЛИ ШАМОЛЛАГАНДА
Сирланган идишга маржондарахт гули, мойчечак гули, жўка гули, ялпиз баргининг тенг миқдорда олинган йиғмасидан 10 г солиб, устига 1 стакан (200 мл) қайнаб турган сув қуйилади, бошқа идишда қайнаб турган сувда 15 дақиқа ушлаб турилади ва 45 дақиқа совутилади. Сўнгра докада сузиб, олдинги миқдорга (200 мл) етгунча дамламага қайнатилган сув қўшилади. Сийдик йўли шамоллаганда, сийдик ҳайдовчи дори сифатида кунига 2-3 маҳал бир стакандан ичилади.
СУРУНКАЛИ ИЧ КЕТГАНДА
Ялпиз барги ва мойчечак гулидан 1 қисм, ғозпанжа илдизпоясидан 2 қисм, қуштороннинг ер устки қисмидан 2 қисм, жағ-жағнинг ер устки қисмидан 3 қисм миқдорида олинган йиғмадан дамлама тайёрланиб, кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз барги, себарга гули ва зиғир уруғидан икки қисмдан, брусника баргидан 2 қисм, илонсимон торон илдизпоясидан 3 қисм, далачойнинг ер устки қисмидан 5 қисм, зубтурм баргидан 3 қисм, қирқбўғимнинг ер устки қисмидан 2 қисм, мармаракнинг ер устки қисмидан 4 қисм, ойқулоқ илдизидан бир қисм олиб, ушбу йиғмадан 5-6 қошиқ термосга солиниб, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузилади. Дамламадан кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади. Бу восита ҳам йирингли ич кетишига яхши шифодир.
ОҒРИҚ БЎЛГАНДА, АСАБ БУЗИЛГАНДА, ЮРАК БЕЗОВТАЛАНГАНДА
Ялпиз барги дамламаси оғриқ қолдиради, асабни тинчлантиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Бундай дамлама тайёрлаш учун 200 г қайноқ сувга 1 ош қошиқ майдаланган баргини солиб, ярим соат қўйиб қўйилади ва докадан сузилади-да, 1 ош қошиқ ичилади.
ОВҚАТ ЯХШИ ҲАЗМ БЎЛИШИДА
Бунинг учун ялпиз баргидан 2 қисм, франгула пўстлоғидан ва газанда баргидан 3 қисм, валериана илдизпояси ва илдизи ҳамда игир илдизпоясидан 1 қисм олиб, йиғмадан сирланган идишга 1 ош қошиқ солиб, устига бир ярим стакан (300 мл) қайнаб турган сув қуйилгач, 4 соат дамлаб қўйилади. Дамламани кунига 3 маҳал ярим стакандан ичиб турилса, фойдаси катта бўлади.
ОШҚОЗОН ВА ЎН ИККИ БАРМОҚЛИ ИЧАКНИНГ ЯРА КАСАЛЛИГИДА
Сирли идишга зубтурм ва ялпиз барглари, эрмон, далачойларнинг устки қисми, мойчечак гули, игир илдизпояси, қоқиўт ва аралия илдизларининг тенг миқдордаги йиғмасидан 10 г солиб, устига 1 стакан қайнаб турган сув қуйилади ва қопқоғини ёпиб, бошқа идишда қайнаб турган сувга 15 дақиқа қўйиб турилади. Сўнг 45 дақиқа совутилиб, докада сузилади. Олдинги миқдор (200 мл)га етказиш учун дамламага қайнатилган сув қўшилади.
Дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан олдин (20-30 дақиқа) ярим стакандан ичилади.
* * *
Сирланган идишга ялпиз барги, мойчечак гули, аччиқ шувоқ (эрмон)нинг ва бўймодароннинг ер устки қисми, мармарак баргининг тенг миқдордаги йиғмасидан икки ош қошиқ солиб, устига бир стакан қайноқ сув солинади ва 30 дақиқа дамлаб қўйилади. Дамлама докада сузилиб, кунига уч маҳал (эрталабкиси оч қоринга) 1/3 стакандан илиқ ҳолда ичилади.
* * *
Қалампир ялпиз барглари ва газанда ўти, тешик далачой ва қушторон ўтининг тенг миқдордаги йиғмасидан тайёрланган дамлама ҳам шундай таҳсирга эга.
* * *
Ялпиз баргидан 2 қисм, далачойнинг ер устки қисмидан 5 қисм, зиғир уруғидан 9 қисм, жағ-жағнинг ер устки қисми ва дастарбош гулидан 1 қисм, арслонқуйруқнинг ер устки қисмидан 4 қисм, мойчечак гулидан 2 қисм, рутанинг ер устки қисмидан 3 қисм, қизилмия илдизидан 2 қисм, қуштороннинг ер устки қисмидан 3 қисм ва қоразира мевасидан 2 қисм олинган йиғмадан дамлама тайёрлаш учун термосга 6 ош қошиқ солинади ва устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади. Сўнг оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузилади. Дамламадан кунига чорак стакандан ичилади.
ГИПЕРТОНИЯДА
Ялпиз баргидан 4 қисм, арслонқуйруқнинг ер устки қисмидан 20 қисм, дўлана гулидан 8 қисм, қуштороннинг ер устки қисмидан 4 қисм, игир илдизпоясидан 1 қисм, қайин баргидан 4 қисм, наҳматак мевасидан 8 қисм, сертук астрагалнинг ер устки қисмидан 8 қисм, валериананинг илдизпояси ва илдизидан 2 қисм миқдорида олинган йиғмадан термосга 6 ош қошиқ солиниб, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузилгач, кунига 3 маҳал чорак стакандан ичилади.
ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА ЯЛПИЗ
Сирланган идишга ялпиз баргидан бир қисм, маккажўхори попугидан 2 қисм, ловия пўчоғидан 5 қисм олинган йиғмадан 3 ош қошиқ солиб, устига 2 стакан сув қуйилади ва 5-7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 10 дақиқа совутилиб, докада сузилади. Кунига 2 маҳал ярим стакандан қандли диабетга қарши истеҳмол қилинади.
* * *
Ялпиз баргидан 3 қисм, қоқиўтдан 1 қисм миқдоридаги йиғмадан умумий қоидадагидек дамлама тайёрланади. Қанд касаллигида ошқозон ости бези функциясини яхшилаш учун қайнатмадан кунига 2-4 чорак стакандан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
* * *
Термосга ялпиз баргидан 1 ҳисса, дўлана меваси ва газанда баргидан 3 ҳисса, арслонқуйруқнинг ер устки қисмидан 5 ҳисса, сарсабил илдизпоясидан ва судралиб ўсувчи тоғжамбилнинг ер устки қисмидан 4 ҳиссадан, наҳматак мевасидан 3 ҳиссадан олинган йиғмадан 2-3 қошиқ солиб, устига 0,5 литр қайнаб турган сув қуйилади. Термос оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади ва эрталаб докада сузилади. Дамламадан кунига 3 маҳал илиқ ҳолда овқатланишдан 20– 30 дақиқа олдин чорак стакандан ичилса, қанд касалли борларга самарали фойда қилади.
* * *
Термосга ялпиз барги, маржондарахт гули, денгиз карами, зиғир уруғи, наҳматак мевасидан 2 ҳисса, дўлана меваси, далачойнинг ер устки қисми, зубтурум ва смородина барги 3 ҳиссадан, черника барги 7 ҳисса, ловия пўчоғи 5 ҳисса ва 1 ҳисса ўрмон қулупнайи барги йиғмаларидан 2-3 ош қошиқ солиб, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади. Термоснинг оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади ва эрталаб докада сузиб олинади. Дамламадан кунига 3 маҳал илиқ ҳолида овқатдан 20-30 дақиқа олдин чорак стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз баргидан бир миқдор, маккажўхори попугидан икки миқдор, ловия пўчоғидан беш миқдордан олинган йиғмадан сирланган идишга уч ош қошиқ солиб, устига икки стакандан сув қуйилади ва 5-7 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 10 дақиқа совутилгач, докада сузиб олинади. Кунига 2 маҳал ярим стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз барги, доривор глеганинг ер устки қисми, черника барги ва ловия пўчоғидан тенг миқдорда олинган йиғмадан 20 грамм сирланган идишга солиб, устига 2 стакан хона ҳароратидаги сув қуйилади, идишнинг қопқоғини ёпиб, бошқа идишда қайнаб турган сувда 15 дақиқа тутиб турилади ва доимо аралаштириб турилади, сўнгра хонада 45 дақиқа совутиб, докада сузиб олинади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал 1 стакандан ичилади.
* * *
Қанд касаллигида ошқозон ости бези функциясини яхшилаш учун ялпиз баргидан 3 миқдор, қоқи илдизидан 1 миқдорда олинган йиғмадан қайнатма тайёрланади. Бунинг учун йиғмадан 15 грамм сирланган идишга солиб, устига 1,5 стакан хона ҳароратидаги сув қуйилади, идишнинг қопқоғини ёпиб, бошқа идишда қайнаб турган сувда доимо аралаштирган ҳолда 30 дақиқа тутиб турилади. Сўнгра хонада 10 дақиқа совутиб, докада сузилади. Қайнатмадан кунига 2-4 маҳал чорак стакандан овқатланишдан ярим соат олдин ичилади.
* * *
Ялпиз барги, қайин барги, ортосифон барги, қизилмия илдизи, наҳматак мевасидан 2 қисмдан, дўлана меваси, арслонқуйруқнинг ер устки қисмидан 3 қисмдан, тиллабошнинг ер устки қисмидан, қариқиз илдизидан 5 қисмдан, итгунафшанинг ер устки қисмидан 1 қисм ва сачратқи илдизидан 4 қисмдан олинган йиғмадан дамлама қуйидагича тайёрланади: термосга йиғмадан 2-3 ош қошиқ солинади, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади. Термоснинг оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади ва эрталаб докада сузиб олинади. Дамламадан кунига 3 маҳал илиқ ҳолида овқатдан олдин чорак стакандан ичилади.
* * *
Дўлана, наҳматак меваси ва газанда баргидан 3 миқдор, зиғир уруғидан 2 миқдор, ялпиз баргидан 1 миқдор, арслонқуйруқнинг ер устки қисмидан 5 миқдор, сарсабил илдизпоясидан, судралиб юрувчи тоғжамбилнинг ер устки қисмидан 4 миқдор, черника баргидан 7 миқдор олинган йиғмадан термосга 2-3 ош қошиқ солинади, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади. Термоснинг оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади ва эрталаб докада сузиб олинади. Дамламадан кунига 3 маҳал илиқ ҳолида овқатдан 20-30 дақиқа олдин чорак стакандан ичилади.
* * *
Дўлана меваси, далачойнинг ер устки қисми, зубтурум ва смородина баргидан 3 ҳиссадан, маржондарахт гули, денгиз карами, зиғир уруғи, ялпиз барги, наҳматак мевасидан 2 ҳиссадан, ўрмон қулупнайи баргидан 1 ҳисса, ловия пўчоғидан 5 ҳисса, черника баргидан 7 ҳисса бўлган йиғмадан термосга 2-3 ош қошиқ солинади, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади. Термоснинг оғзини ёпиб кечаси билан дамлаб қўйилади ва эрталаб докада сузиб олинади. Дамламадан кунига 3 маҳал илиқ ҳолида овқатдан 20-30 дақиқа олдин чорак стакандан ичиб турилади.
КАМҚОНЛИКДА
Ялпиз ва зубтурум 5 қисмдан, андизнинг илдизпояси 2 ҳисса, себарга гули ва газанда барги 7 қисмдан, хушбўй шивит меваси, черника барги ва наҳматак меваси 1 қисмдан иборат йиғмадан термосга 2-3 ош қошиқ солиб, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докадан сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал бир стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз баргидан 3 қисмдан, қайин барги, оддий оқкаррак гули, сачратқи гулидан 4 қисмдан, далачойнинг ер устки қисми 6 қисмдан, арчанинг қубба меваси ва наҳматак мевасидан 1 қисмдан, ерёнғоқ барги ва оқ ламиум гултожи баргидан 5 қисмдан иборат йиғмадан термосга 2-3 қошиқ солинади, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал бир стакандан ичилади.
ЖИГАР ВА ЎТ ЙЎЛИ КАСАЛЛИКЛАРИДА
Ялпиз барги, франгула пўстлоғи, ононис илдизи, қоқиўт илдизидан тенг миқдорда олиниб, умумий қоидага биноан қайнатма тайёрланади. Қайнатмадан кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади.
* * *
Бўзноч гули, бўймодароннинг ер устки қисми, аччиқ эрмоннинг ҳам ер устки қисми, дорихона укропи меваси ва ялпиз баргидан тенг миқдорда олиб, умумий қоидага биноан дамлама тайёрланади. Сариқ ва холецистит (ўт пуфагининг яллиғланиши) касалликларида дамламалардан кунига 4 маҳал овқатланишдан 15 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз барги, аччиқ эрмоннинг ер устки қисми ва валериананинг илдиз пояс ива илдизидан 2 қисм, далачойнинг ер устки қисмидан 3 қисм ҳамда қулмоқ ғуддасидан 1 қисмдан олиниб, умумий қоидага биноан дамланган дамлама холеҳистит, холангит (ўт пуфагининг йирингли яллиғланиши) касалликларида кунига 2-3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан истеҳмол қилиб турилса, фойда қилади.
* * *
Ялпиз баргидан, мойчечак гулидан ва бўймодароннинг ер устки қисмидан тенг миқдорда олинган йиғмасидан умумий қоидага биноан дамлама тайёрланади. Дамламадан ўт пуфагида тош бўлганда кунига 2-3 маҳал ярим стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз ва газанда баргидан ҳамда мойчечак гулидан 2 миқдордан, қайин барги, зиғир уруғи ва бўйимодароннинг ер устки қисмидан 3 миқдордан, тирноқгул, бўзноч гулидан 5 миқдордан, наҳматак мевасидан 4 миқдордан, зубтурм баргидан 1 миқдордан олинган йиғмадан умумий қоидага биноан дамлама тайёрланади. Бунда оғзи ёпиладиган сирли идишга йиғмадан 2-3 ош қошиқ солинади, устига ярим литр қайнаб турган сув қуйилади ва бошқа идишда қайнаб турган сувга 15 дақиқа қўйилади. Сўнгра 30 дақиқа совутилгач, докада сузилади. Сариқ касаллигида ва жигар оғриғида дамламадан кунига 3-4 маҳал илиқ ҳолда овқатдан 20-30 дақиқа олдин бир стакандан ичиб турилади.
* * *
Ялпиз барги ва аччиқ эрмоннинг ер устки қисмидан 1 қисмдан, игир илдизпояси, маккажўхори попуги, зиғир уруғи ва мойчечак гулидан 2 қисмдан, бўзноч гулидан 7 қисмдан, генистанинг ер устки қисмидан 4 қисмдан, тирноқгул гулидан 5 қисмдан, сачратқи гулидан 3 қисмдан олинган йиғмадан термосга 6 ош қошиқ солинади ва устига қайнаб турган сув қуйилади. Оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузиб олинади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
* * *
Ялпиз баргидан, далачойнинг ер устки қисмидан, газанда баргидан, дастарбош гулидан, ортосифон баргидан 3 қисмдан, бўзноч гулидан 6 қисм, будра ва тиллабошнинг ер устки қисмидан 4 қисмдан, дорихона укропи мевасидан бир қисмдан олиниб, тайёрланган дамлама ҳам жигар касалликларида фойда қилади.
* * *
Сирланган идишга ялпиз барги, газанда барги, игир илдизпоясидан 1 ҳиссадан, қирқбўғимнинг ер устки қисмидан, маржондарахт гулидан, наҳматак мевасидан, арча қубба мевасидан, жўка гулидан 3 ҳиссадан олинган йиғмадан бир ош қошиқ солинади, устига бир стакан сув қуйилиб, 15-20 дақиқа қайнатилади ва 15 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузиб олинади. Бу қайнатма ҳам буйрак-тош касаллигида кунига 2 маҳал – эрталаб ва кечқурун овқатдан 20-30 дақиқа олдин бир стакандан ичилади.
* * *
Буйрак-тош касаллигида қаттиқ оғриқ бўлганда қуйидаги дамламалардан муолажа сифатида фойдаланиш тавсия этилади: ялпиз барги, игир илдизпояси, тангут равочи илдизпоясидан 2 қисмдан, будра ер устки қисмидан ва қизилмия илдизидан 4 қисмдан, ўрмон қулупнай баргидан 5 қисм, зиғир уруғи, оддий шувоқ (эрмон) ер устки қисмидан, қулмоқ ғуддасидан 3 қисмдан, бўймодароннинг ер устки қисмидан 1 қисм олиб, аралашмадан термосга 5-6 қошиқ солинади, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал ярим стакандан истеҳмол қилинади.
* * *
Ялпиз барги, зирк илдизи, кўкбўтакўз гули, жағ-жағнинг ер устки қисми, рутанинг ер устки қисми, хушбўй шивит меваси ва черника баргидан2 қисмдан, далачойнинг ер устки қисми, газанда баргидан 5 қисмдан, қариқиз илдизи ва қуштороннинг ер устки қисмидан 4 қисмдан, ортосифон баргидан 3 қисм олиб, йиғмадан термосга 5-6 ош қошиқ солинади, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, эрталабгача дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузиб олиниб, ҳар куни 3-4 маҳал ярим стакандан истеҳмол қилинади.
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?