Электронная библиотека » Ю. Толипов » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "Ялпиз"


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 01:20


Автор книги: Ю. Толипов


Жанр: Зарубежная справочная литература, Справочники


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 2 страниц)

Шрифт:
- 100% +
* * *

Ялпиз барги, мениантес (учбарг) барги, аччиқ шувоқ (эрмон)нинг ер устки қисмидан тенг миқдорда олинган йиғмадан сирланган идишга икки ош қошиқ солинади, устига 1 стакан сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатилади ва 45 дақиқа совутилади. Сўнгра докада сузилади. Ўт ҳайдовчи дори сифатида қайнатмадан кунига 2 маҳал – эрталаб ва кечқурун овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакандан ичилади.

* * *

Сирланган идишга бўзноч гули, франгула пўстлоғи, қоқиўт илдизи, аччиқ шувоқ (эрмон)нинг ер устки қисми, ялпиз баргидан тенг миқдорда олинган йиғмасидан икки ош қошиқ солинади, устига бир стакан сув солиб, 10 дақиқа қайнатилади ва 15 дақиқа совутилади. Сўнгра докада сузиб, ўт пуфаги йўлида тош бўлган ҳолларда ўт ҳайдовчи восита сифатида қайнатмадан кунига икки маҳал – эрталаб ва кечқурун бир стакандан ичилади.

* * *

Мойчечак гулидан, ялпиз баргидан ва бўймодароннинг ер устки қисмидан тенг миқдорда олинган йиғмасидан умумий қоидага биноан дамлама тайёрланади. Дамламадан кунига 2-3 маҳал ярим стакандан ичилади.

* * *

Ялпиз барги, мойчечак гули, лимонўтнинг ер устки қисмидан тенг миқдорда олинган йиғмадан умумий қоида асосида тайёрланадиган дамламадан кунига 2-3 маҳал ярим стакандан ичилади.

* * *

Ялпиз барги бир қисм, зирк илдизи, далачойнинг ер устки қисми, дасторбош гулидан 3 қисмдан, газанда барги ва ўрмаловчи буғдойиқ илдизпоясидан 5 қисмдан, бўзноч гулидан 7 қисм, жағ-жағнинг ер устки қисмидан, франгула пўстлоғидан 2 қисмдан ва сачратқи илдизи, черника баргидан 4 қисмдан олинган йиғмадан термосга 6 ош қошиқ солинади, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади ва оғзини ёпиб, кечаси билан дамлаб қўйилади. Эрталаб докада сузилади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.

* * *

Лимонўтдан 5 г, жумрут пўстлоғидан 10 г, ялпиздан 10 г, майда янчилган наҳматак мевасидан 30 г, қончўп ўтидан 25 г, бўзноч гулидан 10 г миқдорида олинган йиғмадан 1 чой қошиқ идишга солиб, устидан 300 мл қайноқ сув қуйилади. 15 дақиқа қўйиб қўйилгач, асал билан ҳаммаси ичилади. Бу аралашма жигар атрофида ва ўт пуфагида кучли оғриқ пайдо бўлганида фойда қилади.


ГИЖЖАЛАРДА

Ялпиз барги, дастарбош гули, франгула пўстлоғи, аччиқ шувоқ (эрмон)нинг ер устки қисми, валериана илдизпояси ва илдизидан 2 қисмдан, ёввойи сабзи уруғидан 3 қисм миқдорида олинган йиғмадан 20 г сирланган идишга солиб, устига 2 стакан сув қуйилади ва бошқа идишда қайнаб турган сувда 15 дақиқа тутиб турилади. Шу вақт давомида доимо аралаштирилиб турилади. Сўнгра хонада 45 дақиқа ссовутиб, докада сузилади. Тасмасимон гижжа (трематодоз)ларни организмдан тушириш учун дамламадан кунига 3 кун давомида 1 стакандан эрталаб ва кечқурун ичилади.


ЭНДОКРИНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРДА

Ялпиз барги ва бўймодароннинг ер устки қисмидан 1 миқдордан, будра, май марваридгули, аччиқ шувоқ (эрмон), судралиб ўсувчи тоғ жамбилларининг ер устки қисми, четан меваси, наҳматак мевасидан икки миқдордан, денгиз карамидан 5 миқдор, гнафалиумдан 3 миқдордан олинган йиғмадан термосга 6 ош қошиқ солиниб, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади ва эрталабгача қўйиб қўйилади. Эрталаб докада сузилади ва ундан кунига 3 маҳал ярим стакандан ичиб турилади.

* * *

Андиз илдизи ва илдизпояси, уч рангли бинафшанинг ер устки қисми, жўка гули, ялпиз баргидан бир ҳиссадан, қашқарбеданинг ер устки қисми, денгиз карами ва гнафалиумнинг ер устки қисмидан уч ҳиссадан, далачой ва май марваридгулининг ер устки қисми, ўрмон қулупнайи барги, зубтурум барги, мойчечак гули, наҳматак мевасидан 2 ҳиссадан, қўйтиканакнинг ер устки қисмидан 5 ҳиссадан иборат йиғмадан термосга 6 ош қошиқ солиниб, устига 1 литр қайнаб турган сув қуйилади. Кечаси билан қолдирилиб, эрталаб докада сузилади. Ундан ҳар куни 3 маҳал ярим стакандан ичилади.

* * *

Эслатма: лекин ялпизни меҳёрсиз истеҳмол қилиш бод пайдо қилади ва агар ҳаддан зиёд ейилса, томоқда қичишиш пайдо бўлади. Ушбу зарарларни даф этмоқ учун петрушка ейиш тавсия этилади. Ялпиздан бир кунда бир марта ейиш миқдори 9 граммгача.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 4.3 Оценок: 3


Популярные книги за неделю


Рекомендации