Электронная библиотека » ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН » » онлайн чтение - страница 4


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:20


Автор книги: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

1420 йилдан бошлаб Ҳирот рассомлик марка чи олдинга чиқа бошлади. Навоий ўзининг “Мажолис ун-нафоис" асарида Бойсунгурнинг даврини шундай ёритади: “Унинг меҳрибончилигидан шунчалик кўп хаттотлар, рассом пар, мусиқачилар ва қўшиқчилар кўпайиб кетдики, бошка хукмдор даврида шунча бўлганмикан, аниқмас”.1

Бошка шаҳарлардан Ҳиротга кўпгина рассомлар, хаттотлар ва наққошлар келишган. Бойсунгурнинг буйругига кўра Табричдан Сайид Ахмад Накқош, Хожа мусаввир ва муковасоз Қавомиддин Табризийни олиб келишган. Бу янги иш устахонасига Мавлоно Фаридиддин Жаъфар Табризийни бошлик килишди. Вақти-вақти билан бу ерда турли мактаб усталарининг бирлашиши жараёнида рассомлик мактабининг янги ҳирот услуби вужудга келди. Багдод ва шероз мактабининг таъсири – табиат образини шоирона умумлаштирди.

XV аср иккинчи ярми ва XVI аср ҳирот миниатюрасида бир қатор сюжетлар ишлаб чикилди. Булар севишганлар, хукмдор қабулида, сарой тасвирининг композицион тасвири. ов саҳнаси, жанг каби мавзулардир. Бу вақтгача ҳирот мактаби меъморий тасвирларни аник геометрик, бой ва турли хил накшлар ва деталлар билан ишлай бошлашди. Колоритда эса, фонда оч ва нафис ранглардан, персонажлар кийимларини эса-илик рангларда, яьни кизил ва кўк рангларнинг турли хилларида ифодалашган. Образ ва сюжетларнинг эмоционал ҳаракати пайдо бўла^бошланди. Масалан. Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарига ишланган миниатюралар.25

Лекин, темурийлар миниатюрасининг гуллаган даври Ҳиротда бу сулоланинг сўнгги ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) вақтида амалга ошади, шунингдек, унинг вазири букж шоир, давлат арбоби Алишер Навоийнинг ҳиссаси айниқса катта бўлган. У истеъдодли санъат шинавандалари – рассомлар, мусикачилар, қўшиқчилар. хаттотларнинг ҳомийси бўлган. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ёзишича: “Султон Ҳусайн Мирзо даври бу энг яхши вакт бўлган. Хуросон айниқса Ҳирот унинг ҳукмдорлиги вактида олимлар

ва бир қанча алломалар билан тўла бўлган. Ҳар бир инсон бирор-бир хунар билан шуғулланган, уларнинг мана шу ишни тугаллаб, маромига етказиш керак деган мақсади ва хоҳишлари бўлган’'1.

XVacp иккинчи ярмида хлрот миниатюра мактаби давом этиб янада юқори чўққиларга кўтарилди. Бу вақтда Ҳиротда истеъдодли миниатюрисглардан – Мирак Нақкош, Бехзод, Муҳаммад наққош, Қосим, Али ва бошқалар фаолият юритганлар. Уларга кўпинча Низомийнинг Хусрав Дехлавийнинг, Навоийнинг “Хамса”лари ва шунингдек, Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларига буюртмалар беришарди.

Темурийлар давлатидаги барча миниатюра мактаблари тематикасининг умумгоявий йўналиши икки воқеага тарихан мое тушган. Улар Амир Темурнинг жахон сахнасига чиқиши ва ислом дунёсида тасаввуф гояларининг таргиботи сингари комил инсонни тарбиялаш йўлини излашда муҳим шаклланишнинг якуни билан боглиқ.

АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ҲАРБИЙ МУСИҚА

Асрлар давомида мусика инсон хаётида муҳим ахамият касб этиб келгани хакида Марказий Осиё. хусусан диёримиз худудида ўтказилган археологии казилмалардан топилган ашёвий ёдгорликлар ула^здан далолат беради. Шарқ халклари мусика маданиятига оид маълумотлар антик юнон олимларининг китобларида, ўрта аср алломаларининг мусикий рисолаларида, шунингдек, бадиий асар ва тасвирий санъат намуналарида доимо ўз ифодасини топган.

Узок ўтмишдан буён мусиқанинг касбий йўналишида ривожланиши асосан хон ва зодагонларнинг эттирилган. Саройнинг барча маросимлари (хон чикиши, расмий маросимлар, базмлар, мусиқий йиғинлар ва х.к.) да мусика ва мусиқачилар асосий ўрин саройлари билан боғлик ҳолда кечгани боис. миниатюраларда қам сарой мусиқачиларининг ижрочилиги билан боғлик турли лавхалар акс эгаллаган. Ҳатто харбий юришларда хам мусикий созлардан фойдаланилган.26

Шох ва ҳукмдорлар, жумладан, соҳибкирон Амир Темур хам харбий юришларида катта ногора, карнай, буг каби чолғуларни қўллаган ва жангга киришдан олдин овози жуда кучли бўлган карнай ва ногорат баралла янгратиб, душманни довдиратган. Ғанимнинг бу ҳолатидан фойдаланган харбий кўшинлар жанг бошлашиб, ғолибликни қўлга киритишга муваффак бўлганлар.

Амир Темур юришлари давомида хунармандлар, олимлар билан бир қаторда моҳир чолгу ижрочиларини хам Самарқандга олиб келган. Абдурауф Ф^трат ”Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” аса^ида ўша даврни таърифлаб, шундай ёзади: “Т'емурнинг буйруғи билан ҳар томондан келтирилган олимларнинг ғайратлари билан бу санъат (мусика) бирдан жонланди, оёққа бости. Ислом шарқининг ҳар томонидан келтирилган чолғулар, чолғучилар бизнинг бу кунги классик мусикиймизнинг (яъни маком санъати – С.А.) юксалишига, кўтарилишига хизмат қилдилар”1

Салтанатнинг бош созандаси этиб темурийлар даври маданиятининг курки бўлган Хожа Абдулқодир Мароғий тайинланди. Марогий иқтидорли созанда бўлиши билан бирга, замонасининг диний ва дунёвий илмларини мукаммал эг&плаган. “Мақосид ул-алҳон” (Куйларнинг ўрни), "Жамиъ ул-алҳон” (Куйлар тўплами) каби мусиқий рисолалар яратиб, катор куйлар басталаган. Созанда яратган “мийатайн”(икки юз 200 усулдан иборат мураккаб мусиқий шакл) кейинги даврларда ҳам довругини сақлаб турди.

Темурийзодалар замонида кўгглаб санъаткорлар ижрочилик санъатиниыг ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшдилар. Қонунчи Дарвеш Аҳмадий, найчи Султон Аҳмад, замонасининг атокли бастакорларидан саналган Абулбарака, шоир ҳа.мда ноғорачи Қадимий, Навоийнинг устози Хожа Юсуф Бурҳон. Навоийнинг тогаси Муҳаммадали Ғарибийлар ўша замонда машхур мусиқашунослардан бўлганлар.

Ижрочилик бобида эса созанда, команда ва раққоеалащшнг санъати хам ривожланди. Бу ҳакда Зайниддин Восифий куйдагиларни ёзади: “Косим Ал и Қонуний деган бир созанда бор эдики, ой унинг ’‘конун’’ созининг гори “хола'Хўз ўтови)дан сим келтирар, жаннат хурлари қонун бурчакларининг намунаси учун жаннат гул дарахтининг ғунчаларидан қонун ясовчи устанинг олдига элтар. Агар Жаброил унинг руҳлангирувчи нағмасидан бир наво эшитса, сидра дарахтининг шохидан унинг сози учун кесиб келар ва ўзининг қанотиии новхун учун тақдим қилар эди’"1.

Бу маълумотда нафақат ижрочилик санъати юксалгани, балки ўз даврида донг таратган созанда Қосим Али Қонуний ва қонун чолғусининг тузилиши ҳакида ҳам маълумот берилган. Уша даврда санъат ва илм-фан қадрлангани, Улугбек Мирзо, Шохрух Мирз о. Ҳусайн Бойқаро. Бобур Мирзо каби темурийзодаларнинг ўзлари ҳам мусика илмини эгаллаб. санъат ахдига ҳомийлик қилгани манбалардан маълум.

Айниқса. Ҳусайн Бойқаро ҳукмдорлиги даврида санъат ва мумтоз адабиётнинг кенг ривожланишига Алишер Навоий улкан ҳисса қўшган. Мусиканинг назарий-амалий томонларини устози, созанда, бастакор ва мусиқашунос Хожа Юсуф Бурҳондан ўрганган Навоий ўзининг асарларида куйларга, чолғучиларга жуда юксак баҳо беради. Уз даври мусикий чолгуларининг шакл и. овози. ва

Дарҳақикат, Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан. маданият, санъат ва бошка соҳалар тараккий этгани ва юксалгани билан ажралиб туради. Унда юзага келган маданий мухит (Парк маданиятининг иккинчи уйгониш даври деб эътироф эти л и urn хам бежиз эмас.

хусусиятдаридан усталик билан фойдаланиб. чиройли. бетакрор мажозлар яратади.

Бобур Мирзо "Бобурнома” асарида Навоийнинг цсардарини санар экан, '‘Яна илм-и мусикийда яхши нималар боғлабдур. яхши “накшлари'7. яхши “пешрав"лари бордур,”– деб Навоийнинг уста бир бастакор бўлганини кўрсатадир1. – деб ёзган эди Фитрат. ‘*Қари Навоий"' деб номланган бир куй ҳам бўдган ва у Бухоро. Фаргона. Тошкентда тез-тез ижро этиб турилган. Кейинчалик бу куйнинг номи қисқартирилиб "Кари Наво" деб аталгаии бухоролик устозлар томонидан айтиб ўтилган (Фитрат).

Жаҳон олимлари дикқатининг марказида соҳибкирон Амир Темур ва темурийлар даври тарихи хулосаларидан келиб чиқкдн холда, манбаъларда шундай маълумотлар келтирилганким, унда; «Хазрат соҳибқирон Оллоҳ назоратида», манбаъларнинг яна бирида «Соҳибкирон Амир Темурни оллоҳ ерга осойишталик, озодлик, ахдоқ, маданият ва маърифат, поклик ва ҳаиоллик, ҳақикат ва адолат ҳамда Оллоҳга иймон келтириш, Муҳаммад алайҳсалом йўлида бўлиш учун ерга юборилган. Уни Оллоҳ назорат қилмокда ва йўналтирмоқда», дейилган.

Оврупо олимлари қаламларига мансуб шундай мисралар битилг “Замой келиб ёшлар тарихимизни ўқиб, шуни билсинларким, соҳибқи замин деб номланган планетамизнинг хохлаган бурчагига кўли етган икки йўл билан амалга оширилган. Бири сулх ва итоат, иккннчиси соҳибкирон сулҳини бузиб навс баландлик қилса, унда соҳибкирон шавкатли кўшинларига Қуръон такбири тушурилиб, жанг ва оқил ғалаба билан қўлга киритилган ”.

Шарқцаги шайхлар ва илму дониш марказининг хулосасида, уш даврда Маккани Мир Шайх Саид -Шариф Имом Хазратлари бошқар турган ва соҳибқироннинг қўлида “Титул” тутқизган. Ушбуда эса тил суви билан шундай сатрлар ёзилган; «Сохибқирон Амир Темур исл динининг тарқатувчиси ва “Оллоҳнинг қиличи”, деб, тилга олин таффакуру олам тарих зарваракдари мавжуд».'

Соҳибқироннинг Ватан мустақиллиги, ободлиги, сиёсий бошқа; тизими унинг иқтисодий. маданий тараққиёти, халқаро нуфузи, милл давлатчилик сиёсати ҳеч бир саркардага бўлмаган. Зеро, Амир Темур даврининг катта маънавий салоҳиятли ватанпарвари, миллатпарва атоқпи давлат арбоби ва саркардаси, ул қувваи ҳофизаси бўлган.

Соҳибқирон Амир Темур даври ҳарбий чолғуларини таснифлани ва турланишини бир тизимга солиб, замонавий таснифланиш ва турлани билан тақкослаганда илк маротаба йирик концепцияни юзага келтирад булар:

Идиофонлар: жарос (чарос), жон, ғўла, санж, занжир, ғул-ғул.

Мембранафонлар: ноқур, дойра, дов, дафф, дапп, кус, табира, ка' ва кичик ногоралар, алоҳида чиндоул [тулумбас], довул, дуҳул [дуҳол}' қўшноғоралар [катта ва кичик ноғоралар], таблак, табллар, нодир, нақко] коварга [кобарка].

Хордофонлар: қонун, чанг, танбур, тамбур-дилкаш, ғижжак, ситор рубоб, манзур, арфа [лютна, сиқор], чижжак, хучир ва турли хил Афғон в Покистонга яқин тожиклар чолғуси.

Аэрофонлар: бурғу, буг, нафир, сур [тирсакки карнай қатти: қайрилилган], қоранай [ҳозирги карнай], найи Румий, сурнайлар тури шон, чабчиғ,-гонг, шохфар, дунай, сафеднай, сиёҳнай, дукат, шонфур в ҳоказо чолғуларни ташкил этган.

Зооморфологик: (ҳайвон шохлари ва суягидан ҳамда денгиз габии! жонзодидан иборат бир тонли дагал ва кенг акустикадан иборат пуфлам чолғулар);-буғ, бургу, шохфар, гонг, денгиз чиғаноги;– дан иборат бўлган.

Позооморфологик: (аскарлар томонидан “Гилд”, “донак” ва “суяк”– дан тайёрланадиган минатюра ва совға учун ясалган турли хю шакллардаги чолғулар ва мулти-ансамбллар);– чуррак (олхўри донагидай тайёрланган), булбулча, тойча. дев, хўрозча ва бошкалар эса гилдда ясалган.

Юқорида кўрсатилган соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар чаврининг ҳарбий ва мусиқий чолкулари ҳамда номусиқий сифатларидан иборат илк консепсия, биз кутган долзарб илмий ютуғларимиздан бири жанлигини ҳолисона билдирмоқчимиз!.

Амир Темур давридаги бой маънавий муҳит мусиқа санъатининг лсосий йўналишлари – чолғучилик ва ижрочилик, бастакорлар ижроси, шунингдек, мусиқа ҳақидаги фаннинг ривожланишига кенг имкон берди. Мусиқачиларни касбга ўргатиш бўйича санъатнинг бошқа гурларида қабул қилинган «устоз-шогирд» тизими муттасил ишлаб турарди. Бу нарса фақат Самарқандда, Амир Темур қошидагина бўлмай, балки унинг иорислари Шохруҳ, Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро ва бобурийлар даврида Ьухоро, Хива, Ҳирот, Балх, Қобулда ҳам давом этган.27

Хулоса қилиб такидлаганда, ватанимиз қуролли кучларида ҳарбий оркестрлар фаолиятидаги аскарбоб мусиқий ижро жанрларини ўзлик мақомида яратиш, соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар давридаги кўповозли ритмик усуллар ва қўшикларни тиклаш, Армиямизни ижро марромига анъанада қўллакилган, жаҳонни ҳайратга солувчи довдиратадиган, ҳаяжон босимига эга театрал миниатюра шаклидаги бадиийлигини тикласак айни муддао бўлар эди. Ушбу ижро партитураси ва клавирлари муаллиф томонидан амалга оширилганини ва таклиф этилса, ҳарбийларимизга тиклаш мумкинлигини      холисона

билдирмоқчимиз.

АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИДА МОДДИЙ МАДАНИЯТ

Моддий маданият.Амир Темур ва темурийлар мамлакат мустақиллиги, эл – юрт осойишталиги, уни обод этишда бунёдкорлик ишларига катга аҳамият бердилар. Амир Темурга хар бир зафарли вокеа ва севинчли қодисани мухташам меъморлик обидаси барпо этшп билан нишонлаш одат бўлган. Шу максадда Ҳиндистон, Шероз, Исфахон ва Дамашкнинг машхур уста – хунармандлари мамлакатда хашамдор иморату иншоотлар бино килганлар. Бу даврда Чингизхон хужуми ва мўғулларнинг бетўхтов боскинлари окибатида вайронага айланган Самарканд, Бухоро, Термиз, Марв, Банокат (Шоҳрухия) каби кадимги шахарлар, калъа ва истеҳкомлар кайта тикланди, яъни шахарлар ва кишлоқпар кад кўтарди. Сохибкироннинг буйругига асосан 1365 йилда Қарши, 1370 йилда Самарканд, 1380 йилда Кеш шахарлари атрофида мудофаа деворлари барпо этилади.

Амир Темур забт этган мамлакатларида хам бунедкорлик шпларини амалга ошириб бир катор шахарлари (1258 йил мўғуллар томонини вайрон килган Ирок пойтахти Бағдодни, Доғистон Республикасидаги Дарбандни, 1221 йилда мўғуллар исгилоси даврида вайрон к илинг ан Араке ва Кура дарёлари бирлажадиган ерга я кин бўлган шахар – Байлаконни (1403 йил))ни кайта тиклади. Амир Темур томонидаи Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодца Мадраса, 1389 – 1395 йилларда Туркистонда машхур шайх Хожа л„Ахмад Яссавий. кабри устига макбара курдирилган бўлса-да, лекин асосий эътиборини она шахри Кеш (Шахрисабз) ва пойтахти Самаркандга каратди.

Кешда отасининг кабри устига макбара, ўгли Жахонгирга макбара билан масжид курдирди. Амир Темур хукмронлигининг илк даврида Кеш шахрини пойтахтга айлантириш ниятида бўлиб, унинг ободончилигига катта ахамият берди, бу ерда машхур Оксарой кад кўтарди. Амир Темур Кешни Мовароуннаҳрнинг маданий марказита айлантиришга ҳаракат килди. Шу боисдан бу шахар «Қуббат ул – илм вал адаб», яъни «Илм ва таълим гумбази» деган сифат-билан шухрат топтан. Амир Темур ва Темурийлар даврида Шахрисабзда улкан салтанатнинг йирик шахрига, барлос бекларининг йзга кароргохига айлантирилган. Шахар атрофи калъа девори билан ўраб олинган.2825

Шахрисабзда Амир Темур томонидан «Дор ус – Сиёдат» («Саййидпар уйи») макбараси ва Оқсарой курилган.

Дорус-Сиёдат«Сашшдларуйи» (1379 – 1380) Шахрисабзнинг жанубий – шаркий кисмида Амир Темур курдирган макбара комплекси. XIX – XX аср бошларида кисман таъмирланган. Фарзанди Жаҳонгир Мирзо макбараси (Ҳазрати Имом макбараси) ва Амир Темурга мўлжалланган ер ости гўрхонаси сакланиб колган. Дор ут-типоват билан бир ансамблни ташкил килган. Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»сида ёзилишича, Амир Темур Шахрисабзда махсус бино курдирган, унда ўз ўғли Амирзода Жахонгир ва бошка амалдорлар хамда бузрукворларнинг дахмалари Кўйилсин, деб фармон берган.

Дор ут-тиловат мажмуаси (Гиловат уйи, Қуръон ўқийдиган жой, XIVаср)

Шахрисабз марказида Дор ус-сиёдат мажмуаси гарбида темурийлар хонадонига мансуб кадимги иншоотлардан иборат Дор ут-тиловат мажмуаси хам жойлашган. Ҳозир комплексдан учта ёдгорлик сакланиб қолган: 1) Амир tТемур томонидан отаси Тарағайнинг пир и шайх Шамсуддин Кулол мозори (1370) устига шахар жомеъ масжиди ёнига қурдирилган макбара. 2) Отаси -> Тарағай мозори колдиғини Шахрисабзга кўчиртириб, пирини оёк томонига Кўйдириб, гумбаз макбара курдирган. 3) Улугбек жомеъ масжиди Кўк гумбаз (1435

Окрарой (1380 -1404)

Шахрисабздаги      меъморий

ёдгорлик. Амир Темурнинг онаси Такина хотун шарафига курилган.

Шахарнинг шимолий – шарқидаги бош майдонда жойлашган. Меьмор Мухаммад Юсуф. Бир замонлар мухташам, хашаматли бўлган бу саройиинг бизгача емирилиб, хароба холга келган улкан пештоки, икки чеккасидаги минораси, сарой пойдеворининг бир кисмигина сакланган. Оксаройнинг хозирги кўриниши хам салобатли ва гўзалдир.

Бу салобатлилик ва гўзалликка ғипггларнинг яхлит бўлиб кўринишини таъминлаш – олд ва шимолий девор юзасиии сиркор парчиилар билан бир текисда ишлаш туфайли эришилган.

Пепггок равоғининг эни 22,5 м, баландлиги 40 м, умумий баландпиги 50 м дан ошади. Пештоқ минораси ичилаги айланма зина оркали юкорига чикилган. 20 йил давомида курилган ушбу меъморий ёдгорликнинг ранглари ой ёруғида жилоланиб – окариб кўриншпидан бино Оксарой деб номланган. Саройнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – том тепасига ишланган ховуздир. Ҳовузга сув Тахтакорача довонидан курғошин кувурлар оркали окиб келиб, ундан шаршара хосил қилиб пастга туширилган ўтирганлиги пештоқнинг ўша пайтда бутун эканлигидан дарак беради.

1707 йилда Бухоро хони Убайдуллахон Оқсарой пештоки осгида тож кийиб, тахтга ўтирганлиги пештоқнинг ўша пайтда бутун эканлигидан дарак беради. 1973 – 1975 йилларда археологии тадқиқотлар, 1994 – 1996 йилларда консервация ишлари олиб борилган.

Самарканд салтанат пойтахтига айлантирилгач, унда Исфахон, Шероз, Халаб. Хоразм, Бухоро, Насаф ва Кешнинг меъмору бинокорлари кўли билап саройлар, масжидлар, макбара ва хонақохлар курилди. 1403 – 1404 йилларда Самаркандца бўлган Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавнхо (1412.2.4) Амир Темурнинг олиб борабтган бинокорлик ишларидан хайратда колган.

Жумладан, мўғуллар боскинида бутунлай вайрон этилган ва аксари ахолиси қириб ташланган ва кисман кул килинган Самарканд шахри Амир Темур хукмронлиги даврида ўзининг кадимги ўрни Афросиебдан бирмунча жануброкда бутунлай янгидан курилди. Шахар тевараги мустахкам калъа деворв билан ўралиб, Оханин, Шайхзода, Чорсу, Коризгох, Сўзангарон ва Феруза каби номлар билан аталувчи 6 та дарвоза – ўрнатилди. Шахар аркида Амир Темурнинг кароргохи Кўксарой ва Бўстонсаройлар бино килинди. Кўксарой 4 каватли бўлиб, гумбазлари ва деворлари зангори кошинлар, иакшинкор ва гулдор парчинлар билан коплангани учун у шундаб атапган. Кўксаройда хонларни подшолик тахтига чикариш маросимн вакгида уларни ок кигиз устига олиб ўтказадиган тошдан тахткурси – Кўктош кўйилган эди. Булардан ташкари аркдадавлат девоихонаси, курол – яроғлар устахонаси ва аслахахона, таигалар чекиладиган зарбхона каби иморатлар жойлашган.

Мовароуннахрнинг дехкончюшк вохаларида, хусусан Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоклари чикарилиб, дехкончилик майдонлари кенгайтирилди. Янги кшшюклар барпо этилди. Ибн Арабшохнинг ёзишича, Амир Темур Самарканд . атрофида кад кўтарган бир канча янги кишлокларни Шаркнинг машхур шахарлари Димишк (Дамашк), Миср, Багдод, Султоиия ва Шероз номлари билан атадй. Амир Темурнинг фикрича, Самарканд катталиги, гўзаллиги хамда тсварак – атрофининг обод этилганлиги жихатидан дунйдаги знг йирик шахарлардан хам устунрок турмоғи лозим эди.

– асрниаг охири – XV асрда Самаркандца кўркам ва мухташам бинолардан ташкари шахристон йки рабоди дохидда турли – туман касбдаги хунармандлар махаллалари кад кўтаради. Амир Темур мамлакатда, хусусан унинг пойтахти Самаркандца хунармалшчиликни ривожлантиришга алохида эътибор берйди. Испан элчиси Клавихонинг йзишича, Сохибкирон хунарли оирор кишини хам Мовароуннахрни ташлаб кетишига йўл кўймаган. Аксинча, Лмир Темурнинг амри – фармони билан Дамашкнинг энг мохир тўкувчилари, Ҳалабнинг машхур 'пахта йигирувчилари, Анкаранинг мовут тўкувчи <орхоналари, Туркия ва Г"ржисгоннинг . заргарлари, хуллас, кўп касб-хунар сохиблари бошка шахарлардан Самаркандга кўчнриб олиб келинди. Ўша цаврда шахарда т:рли дин ва мазхаблардаги кишилар истиқомат киларди. Клавихонинг маълумотига кўра, Самаркандца 150 мингдан зиёдрок аҳоли яшаган. Шахар майдони Испаниянинг Шиблия (Севилья) шахридан кенгрок бўлган. Лекин униш бу маълумогида шахар арки билан қалъа, яъни ички шахар кисмларигина кўзда тутилган холос.

Амир Темур даврида бунёд этипган меъморий обидаларга куйидагиларни айтиш

мумкин:

Шоҳизинда ансамбли мажмуи (Самарқанд, XI – XX асрлар)

Самаркандцаги меъморий ёдгорлик. Афросиёб тепалиги жанубида жойлашган кабристондаги макбаралардан хамда масжид, минора ва мадрасадан иборат ансамбль.

Уларнинг энг кадимийси Қусам ибн Аббос макбараси бўлиб, халк орасида Шохизинда («Тирик шох») номи биланн машхур. Ансамбль бир – бири билан йўлак оркали боғланган 3 гурух бинолардан иборат.1

Шофоинда ансамбли мажмуи (Самарканд, XI – XX асрлар)

Самаркандцаги меъморий ёдгорлик. Афросибб тепалиги жанубида жойлашган кабристондаги макбаралардан хамда масжид, минора ва мадрасадан иборат ансамбль.

Уларншн энг кадимийси Қусам иби Аббос макбараси бўлиб, халк орасида Шохизинда («Тирик шоҳ») номи биланн машхур. Ансамбль бир – бири билан йўлак оркали боғланган 3 гурух бинолардан иборат.

XIII асрда мўғуллар истилоси даврида Афросиёб вайрон бўлгач, хапк бу ерни тарк қилган. Амир Темур ва Улугбек даврида бу ерда курилиш ишларига ахамият берилган. Археологик казшплардан аникланишича, Афросиёбнинг кадимий калъа девори ён багрида қилинган зина XVIII асрда вайрон бўлган, кейинчалик 40 поғонали ғипггин янги зина ва чорток курилган, булар хозиргача сакланган. Шохизинда ансамблидаги иншоотларнинг кўпчилиги

XIV асрга тааллукли. Ансамблшшг бош дарвозаси жанубда кўчага каратиб курилган. Дарвозахонани Улугбек хижрий 838 (милодий 1434 – 1435) йидда ўғли Абдулазизга атаб курдирган. Унда қўйидаги сўзлар битилган: «Абдулазиз Баходир ибн Улуғбек ибн Шоҳрух ибн Темур».

Шаз(изшда ансамбли таркибидатем)рийпархонадони билан боглщ бўлган қўйидаги меъморий ёдгорликлар мавжуд:

Шоди мулк ога (Туркан ого)

Maxjoapacu (1372)

Самарканддаги меъморий ёдгоряик. Амир Темурнинг опаси Туркан оғо вафот этган кизи Шодимулк оғо (1370 – 1371 )га атаб курдирган пешток – гумбазли бир хонали сағанаси. 1383 йилда Туркан оғонинг ўзи хам кизи ёнига дафн этилган. Макбара 1954 йилда илмий ўрганипиб. таъмирлаш ишлари олиб борилган. Макбарада

XIV асрлардаги халқ усталарининг меъморлик ва наккошликда эришган ютуклари, юксак махорати акс этган.

Туглу Текин мафараси (1376)

Шохизинда ансамблининг ўрта кисмида. Шаҳарнинг қадимги деворига такаб, Темур саркардаларидан амир Ҳусайннинг ўзи ва онаси Туғлу Текин шарафига курилган. Макбара (8,5 х 9,5 м) бир хонали, эшиги гарбга қараган. Макбарада ўша давр меъморлик хамда кошинкорлик санъатининг ноёб намуналари сакланган. Гул ва япроклар тасвири, туташган халкалар хамда ёзувлар кўк – мовий бўёкларда тўлдирилган, Туғлу Текин макбараси остида сагана (3,15 х 4,15 м) бор. Унта йўлакдан кирилади. Макбаранинг бизгача етиб келган равоғи ва унга туташ девор колдиклари асосида 1960 йилларда колган кисмлари кайта тикланган (уста Ш. Исхоқов, меъмор И.И. Ноткин).

Ширинбека ого мафараси (1385 -1386)

Амир Темурнинг синглиси Ширинбека оғога атаб курилган. Макбара равоғи ичидаги арабий битикда мухим тарихий хужжат сакланган

(таржимаси): «Бу кабр маликаи муаззама, мукаррама Ширинбека его Тарағай (бек) кизиники. Равзасини Аллох нурли этсин. Сана 787» (мил. 1385/6).

Туман ого мажмуаси (XIV– XV асрлар)

Мажмуа Амир Темурнинг хотини Туман ото бегим номи билан боғланган. Туман оғо мажмуаси макбара, масжид, ҳужралар ва чортокдан иборат, турли даврларда бунёд этилган. Безаклари XV аср бошларида ишланиб, унинг яхлиглигини таъминлаган. Туман оғо курдирган бир гурух бинолар якинида уста Мухаммад Шайх ибн Ҳожибек Табризий томонидан 1405 – 1406 йилларда курилган Туман оғо макбараси бор.

Шоҳизинда ансамбли таркибигаХожа Аҳмад мафараси (XIV аср 60 – йиппари) ва Уста Али мафараси (1380) ҳам киради.

ХожаАҳмад мақбараси XIV аср 60йимари)

Шохизинда хазирасининг юқори ховлиси (тўри)да жойлашган. Макбара пешток – гумбазли, тўртбурчак тархли (7,6 х 3 м) хонадан иборат бўлиб, хона ўртасида 4 та номсиз сагана бўлган. Бино ичи, гумбаз ости тузилиши XII аср меъморлиги услубини эслатади.

Олд томондаги пештоки рангли сиркори кошинлар билан безатилган, сулс ва куфий хатидаги китобалар ва безаклар махорат билан уйғунлаштирилган Ўймакори безаклар орасида «… амали уста Фахр Али…» бзуви сакланган.

Уста Али мафараси (1380)

Бу меъморий йдгорлик биринчи – номсиз макбара бўлиб, унда каршилик Уста Али Насафий номи сақланганлиги учун унинг номи билан аталади. Макбара тўртбурчак тархли (8,1 х 9,8 м), бир хонали, пешток – гумбазли, гумбази 16 қиррали баланд асосга ўрнатилган. Мақбарага пепггокида чуқур равокли эшик оркали кирилади. Макбара осгида тўртбурчакли сагана жойлашган.

Ишратхона, Кушки Дилкушо кўнгил очувчи жой (Самарқанд, 1397-1398)

Амир Темур томонқдан 1397 – 1398 йиллар Боги Дилкушо ўртасида курилган Ишратхонанинг колдиклари хозирда хам гарчи анча кисмини йўкотган бўлса-да, кўркам ва жозибали кўринади. Унинг баланд гумбази 1903 йилдаги кучли зилзнла вақгида қулаб тушган. Ишратхона (кўнгил очувчи жой) биноси Амир Темур Самарканд атрофида алохида ихлос билан, шахсан ўзи назоратида курилган бог кўшклари ичида энг машхури ва энг мухташами сифатида сакланиб қолган ягона намуна бўлиб, Узбекистан меъморчилиги тарихида алохида ўрин тутади.

Бибихоним мажмуаси (Самарқанд, 1399 -1404)

Бибихоним мажмуасннннг колдиклари      Мажмуаиинг хониргм кўрннишп

Мазкур мажмуа жоме масжиди, Мадраса вамақбарадан иборат бўлиб, Марказий Осиё меьморчилик санъатининг ажойиб классик намунаси, махобатли архитектура иншоотларн йиғиндисвдир. Амир Темурнинг катта хотини Бибихоним (асли Сароймулкхоним) номи билан бог лик.

Тарихий манбаларнинг гувохлик беришича, Бибихоним ўз замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор, маслахатдон ва етук акл – заковаг сохибаси, шунингдек, хусн-латофат бобида хам беназир эди. Бибихоним инсонпарвар, ватанпарвар, мамлакатнинг сийсий – ижгимоий, иктисодий ва

маданий хаётидан яхшигина хабардор бўлган, салтанат ишларида доно маслахатлари билан катнашиб турган аёл эди. Айниқса, илм – маърифатга алохида эътибор берар, толиби илмларга хомийлик киларди.

Бибихоним жоме масжиди (1399 -1404)

Бибихоним жоме мясжндкнннг харобалари      Бибихоним жоме масжиди (тнкланган лоиихя)

Сохибкирон Амир Темур Ҳиқдистон сафаридан кайтгач, унингфармони билан курила бошланган. Масжидни курган уста ва меьморларнинг номлари номаьлум. Масжид ховлисининг саҳни 63,8x76,0 м бўлиб, тўрт томондан равок ва псштоклар билан ўралган. Унинг умумий сахяи 167x109 м, бурчакларида баланд миноралар бўлган. Зилзилалар таъсирида аста – секин емирилиб вайрон бўлган, факаг шимолий – гарбий миноранинг пасгкн кисмигина сакланиб колган, баландлиги 18,2 м. Пойдевори харсанг тощдан, деворлари пишик гипггдан ишланган (калинлиги 4,5 м). Масжидга кираверишдаги пепггокнинг юкори қисми 1897 йилги зилзила пайтида қулаган (колган кисмининг баландлиги 33 м, кенглиги 46 м). 1868 йилда подшо Россияси кўшинлари Самаркандни камал килганда Бибихоним жоме масжити тўп ўкидан вайрон бўлган.'

Узбекистан мустакилликка эришгандан сўнг Ўзбекнстон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўтмишимизнинг бошка меъморий ёдгорликлар қаторида Бибихоним жоми масжидини тиклашга алоҳида эътибор берилди.2926

Бибихоним мадрасаси

Бибихоним ўз жамгармаси хисобидан «ўз онаси шарафи»га (Клавихо) XIV аср охирида Самаркандца курдирган Мадраса. Сайёх, олим А. Вамбери таъкидлашича, бу мадрасада 1000 га якин талаба ўкиган.

Бибихоним мадрасаси Бибихоним жоме масжидининг кириш пештоки каршисида жойлашган.

Лекин жоме масжидқцан олдин курилган. Сарой тарихчиси Ғиёсиддин Алининг «Амир Темур 1399 йил 10 майда мадрасада тўхтаб ўтганлиги» хакидаги маълумоти шундан далолат беради. Тарихнавис Фасих Ҳавофий (1375 – 1442) таъкидлашича, Амир Темур жоме масжиди курилишини келиб кўраркан, меъморий мажмуада мутаносиблик бузилганлиги – Мадраса пештоки ва айвони жоме масжидга нисбатан баландрок ва киярок бўлиб колганлиги учун даргазаб бўлади ва меъморлар (Хожа Махмуд Довуд ва Мухаммад Жалд)ни жазолади. Мадраса XVI аср охирида Бухоро амири Абдуллахон II томонидан бузиб ташланган.

Бибихоним мадрасаси ёнида унта «кўш» услубда Туман ого хонакохи курилган. Тарихий манбалар бу хонакох хам 1399 йилдан олдин бунёд этилганлиги хакида маълумот беради.

Бибихоним мсафараси

Бибихоним мажмуасннинг таркибий кисми. Макбара хам масжид каршисида жойлашган. Ертўла (тангхонаси)га махсус йўлак оркали ташкаридан тушилган.

Амир Темур мадрасаси (Самарканд, XIV аср охири -1405 йил)

Халк орасида Гўри Амир ёки Гўри Мир (Мир Саййид Барака) деб номланиб келинади. Макбарага темурийлар сулоласига мансуб кишилар (Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умаршайх, Мироншох ва Шохрух, набиралари Мухаммад Султон, Улугбек ва бошкалар) дафн этилган. Бобурнинг таъкидлашича, дастлаб Темурнинг набираси Мухаммад Султон Мирзо Самарканд калъаси жанубида Тошкўргон чакарда Мадраса курдирган. Мухаммад Султон ҳалок бўлгач (1403 йил, 27 ёшида), Амир Темур унинг хотирасига макбара куриш хакида фармон берди. Макбара Мадраса ховлисининг тўрига бунёд этилган. Макбара деворларидаги турли-туман нишонлар орасида бинонн курган уста Мухаммад ибн Махмуд Исфахонийнинг номи ёзилган. Макбарани ташки кўринишини ишлашда гумбазга катта эътибор берилган, ташки гумбази 64 кобирғали, баланд пойгумбаз (диаметри -15 м, баландлиги – 12,5 м)га ўрнатилган.

Бизгача, асосан, пештокли дарвозаси бор ховли ва макбара биноси сакланган. Археологик тадкикотлар натижасида макбара ховлисининг икки ёнидан Мухаммад Султон курдирган Мадраса ва хонакоҳ колдиклари топил ган.

Зиёратхона ўртасидаги мармар панжара билан ўралган мурабба хазира саҳнига катор кабртошлар кўйилган. Юкориси (тўри)да Амир Темурнинг харбий юришпарида унга хамрох бўлган ва унинг юксак хурматини қозонган Мир Саййид Барака саганаси жойлашган. Диқкатга сазовор жойи шундаки,

1409 йил Шохрух Мирзо Мовароуннаҳр тахтини Халил Султондан тортиб олгач, отасининг васиятини бажариш максадқда Саййид Бараканинг хокини Андхўйдан Самаркандга келтириб, Амир Темур макбарасига дафн эттиради.

Саййид Барака кабрининг оёк томонига Амир Темурнинг ўзи дафн килинган.

Унинг уч томонида Мухаммад Султон, Мироншох, Умаршайх кабрлари бор. Кейинчапик бу ерга Темурнинг набиралари ва эварапарининг кабр тошлари катьий тартибда жойлаштирилган. Темур сағанасига кўйилган кўк нефрит кабртошини юкорида айтилганидек, Улугбек 1425 йил Мўгулистонга килган юриши вактида олиб келган. Тошдаги лавхада Темур ни улуглайдиган сўзлар, унинг шажараси хамда марсиялар ўймакор ёзувларда битилган. Ҳамма саганалар Улугбек томонидан яхлит ўйма мармар панжара билан ўралган. Зиёратхонанинг шаркий кисмидаги равокдан зина оркали остки каватидаги гўрхонага тушилади. Гўрхона саккиз киррали. Ундаги саганалар юкори каватда кандай жойлашган бўлса, бу ерда хам шу тартибда жойлашган.

Амир Темурнинг моддий мероси узок йиллар давомида талон – торож" килинди, хўрланди ва тогггалди. Хусусан, Россия империяси ва советлар хукмронлиги даврида улуг сохибкирон томонидан яратилган бойликлар турли йўллар билан юртимиздан олиб чикиб кетилди. Уларнинг кўплари Россиянинг давлат Эрмитаж музейида сакланмокда, каттагина кисми эса бошка давлатларга олтинлар хисобига сотиб юборилган.

Такдир такозоси билан Амир Темур кабри икки маротаба безовта килинган. Соҳибқироннинг хокини бехурматлик ва безовта килиншпи натижасида кабр тошига ёзилган башоратнинг лаънатига дучор бўлган.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации