Текст книги "СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2"
Автор книги: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]
АМИР ТЕМУР ВА АлЛоМаЛАР
Амир Темурнинг олимларга ҳомийлиги, илму фан аҳлини қадрлаши ҳаммаёққа ёйилибди. Дунёнинг ҳамма томонларидан олимлар оқиб кела бошлабдилар. Амир Темур ўз паноҳидаги олимлар келгинди олимларни турли масалада мусоҳаба қилдириб кўрар, савол-жавобга қараб юртда олиб қолар, билими иқтидорига қараб иш билан таъминлар экан.
Кунлардан бир кун узоқ юртларнинг биридан уч олим келибди. Соҳибқиронга учраб самарқандлик олимлар билан савол-жавоб қилишликларини айтиб, енгсалар катта иномлар, совға-саломлар берилишини, енгилсалар шу ерда қолиб, Амир Темур хизматига киришликларини айтибдилар. Амир Темур рози бўлибди. Уларнинг бошлиўи;
– Ҳар биримиз биттадан савол берамиз, борди-ю, юртингиздаги олимлар саволларимизга жавоб бериша олсалар сизнинг фуқаролигингизни қабул қилиб, сизнинг хизматингизда бўламиз. Мабодо жавоб бериша олмаса, ўзларидан кўришсин, – дебди-да, олимларни катта майдонга йиўдиришни айтибди. Соҳибқирон юртидаги барча олимларни тўплашибди. Шунда меҳмонлар савол бера бошлабдилар. Бирови ўрнидан туриб, ерни доира шаклида чизибди ва олимларга қарабди. Ҳамма жим эмиш, саволга жавоб берувчи олим бўлмабди. Шу пайт меҳмон олим, жавоб бўлмади дегандай Темурга қарабди. Соҳибқирон ниҳоятда ўазабланиб, тишларини арслондай ўижирлатибди. Шу пайт олимлар орасидан бир йигитча ўртага чиқиб:
– Олампаноҳ, рухсат этсангиз, меҳмон саволига жавоб қилсам, – дебди. Амир Темур:
– Рухсат, жавоб бер, – дебди. Йигитча меҳмон олим чизган доирани қоқ иккига бўлиб, яримини ўз томонига қолганини меҳмон томонган имо-ишора қилибди-да, қўл қовуштириб жим тураверибди. Амир Темур меҳмон олимга қарабди, у:
– Жавоб тўғри, у енгди, – дебди. Иккинчи меҳмон олим ўрнидан туриб, қорнини силаб, кўкрагини кериб, икки қўлини ёнига осилтирибди-да, йигитчага қараб имо-ишора қилибди. Йигитча бир дона тухум олиб келишларини илтимос қилибди. Кейин тухумни олиб меҳмон олимга кўрсатибди-да бу ҳам қорнини силаб, юзларини буриштирибди, икки қўлини ёнига уриб, осмонга қараб парвоз қилгандай бўлиб, унга қараб, жим тураверибди. Меҳмон олим:
– Жавоб тўғри, у топди, мен енгилдим, – дебди.
Учинчи олим ўрнидан туриб, тўрт бармоўини юмиб, кўрсатгич бармоўини очиқ қолдирибди-да, йигитчага кўрсатибди. «Жавоб қил», – дегандай имо-ишора қилибди. Ёш йигитча Соҳибқирон билан турган олимларга тавозе қилибди-да, кўрсаткич ва ўрта бармоқларини найза қилиб меҳмон олимга таҳдид қилибди ва унга қараб жим тураверибди. Учинчи меҳмон олим:
– Жавоб тўғри, мени ютди, – дебди-да, Соҳибқиронга таъзим қилиб, бориб жойига ўлтирибди. Бу имо-ишора савол-жавоблардан ҳамма ҳайратга тушибди. Амир Темур имо-ишора орқали ўтган бу савол-жавобларнинг маъноларини очиқ билдиришларини буюрибди. Меҳмон олимларга қараб:
– Қани, айтинглар-чи, имо-ишора билан қандай саволлар бердингизлар-у, нега ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган ёш йигитчанинг жавобларига тўғри, биз енгилдик! – деб жавоб қилдинглар, – дебди. Меҳмон олимлардан биринчи савол бергани:
– Бу йигитча тенгги йўқ донишманд, олим экан. Менинг имо-ишора билан берган саволимга ниҳоятда чуқур, пухта жавоб берди. Мен ерни доира шаклида чизиб, имо-ишора асосида ернинг тарвуздай думалоқлигига ишонасизми деб сўрадим. Йигитчангиз: доирани қоқ ўртасидан иккига бўлиб менга қаради ва бу – ер думалоқликдан ташқари, унинг ярми қуруқлик, ярми суюқликдан иборат дегани эди, – дебди.
Амир Темур:
– Офарин! – деб юборибди. Иккинчи меҳмон олим ўрнидан туриб, – дебди:
– Мен йигитчангизга қорним, қўлларимни кўрсатиш билан ҳаётдаги мавжудот нимадан тарқалган, деб сўраган бўлдим, йигитчангиз бало экан, тўғри жавоб бериб: –Ҳаммаси тухумдан тарқалган ва ундан кўпаяди, – деб имо-ишора қилди ва мени енгди.
Амир Темур:
– Балли! – деб юборди. Учинчи меҳмон олим ўрнида туриб:
– Мен бир бармоқни кўрсатиш билан Худонинг бирлигига ишонасизми, – дедим. Ёш йигитча олимингиз: икки бармоўини кўрсатиб: – Ишонаман, аммо ёнида пайғамбаримиз ҳам борлар, – деди. Мен унинг жавобидан қаноатландим.
Шунда уч мусофир олим: «Биз йигитчангизнинг жавобларидан ниҳоятда қаноатландик», – дейишибди.
Амир Темур ёш йигитчага қараб: – Сен меҳмон олимларнинг саволларига берган жавобларингдан қониқдингми? Тўғри жавоб берганмидинг? Улар, жавобларингни тўғри англашибдими? – деб қайта-қайта сўроққа тутибди. Чунки у йигитчанинг жавобларини бошқачароқ бўлишини ўйлаб ўлтирган экан. Йигитча ўртага чиқиб, Соҳибқиронга меҳмон олимлару ўлтирган олимларга қараб таъзим қилиб:
– Йўқ, меҳмон олимлар жавобларимни нотўғри англашибди, мен уларнинг имо-ишора билан берган саволларида бошқачароқ жавоб қилган эдим.
Яъни, биринчи меҳмон олим узоқдан юриб, чарчаб ҳориб келганидан қорни оч экан, бир товоқ ош бўлса нима қилардинг, деб сўради, мен ярим сизга, қолган ярим менга бўларди, – деб жавоб қилдим. Иккинчи меҳмон олим ҳам узоқ юриб, ҳориб-чарчаганидан қорни очиққан экан, у менга қорнини кўрсатиб, бирор нарса топиб бермасанг, аҳволим чатоқ бўлади, – деди, – мен битта тухум олдириб келиб ҳозирча шу тухумдан бошқа ҳеч нарса йўқлигини, ҳозирча еб туришини, ўзим ҳам очликдан енгиллашиб худди қушга ўхшаб учиб кетишга тайёрлигимни айтдим. Учинчи меҳмон олим бўлса, менга таҳдид қилган бўлиб, агар овқат топиб бермасанг, бир кўзингни ўяман деб бармоўини кўрсатган эди, мен икки бармоўимни кўрсатиш билан: «Мен эса сенинг иккала кўзингни ўйиб оламан!» – дедим, – менинг аниқ жавобларим шулар эди.
Бу савол-жавобдан Соҳибқирон хурсанд бўлиб, уч мусофир олимни саройида олиб қолиб, ҳалиги йигитчани олимларга бош қилиб уларнинг ҳар бирига от билан сарполар берибди.
Пиру устозларГА эътироф
Амир Темур ўзининг қўлга киритган барча зафарларини пиру устозлари – шайх Шамсиддин Кулол ва Саййид Барака номлари билан боўлайди. Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Мир Саййид Барака 1370 йили Амир Ҳусайн билан учрашади. Амир Ҳусайн эса унинг ҳурмат-иззатини жойига қўймайди. Бундан ранжиган Саййид Амир Темурга мурожаат қилиб, унга ноўора ва байроқ ҳадя этади. Жаҳонгир уни иззат-икром билан қабул қилиб, барча истакларини бажаради. Шундан сўнг Амир Темур билан Саййид Барака ўрталарида бир-бирларига нисбатан теран ҳурмат ва самимий дўстлик юзага келади. Жаҳонгир Мир Саййид Бараканинг маслаҳат ва ўгитларига доимо қулоқ солган. Масалан, 1383 йили Амир Темурнинг синглиси вафот этади, бундан қаттиқ қайўурган Соҳибқирон тушкунликка тушади, давлатни бошқариш ишларидан ҳам кўнгли совийди. Шунда Мир Саййид Барака бошлиқ бир гуруҳ дин аҳли унинг кўнглини кўтарадилар ва давлатни бошқариш ишларини давом эттиришни сўрайдилар. Пирнинг ўгитларидан тўғри хулоса чиқарган Амир Темур яна қаддини тиклаб, давлат бошқарувига фаол киришади.
Мир Саййид Барака Амир Темур 1391 йили Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамишга қарши жангга отланганида ҳам кўп дуолар қилган. Ибн Арабшоҳ бу жанг билан боўлиқ қизиқ бир воқеани шундай тавсифлайди: «Темур қўшинлари билан Тўхтамиш қўшин-лари ўртасида шиддатли жангда мўғулларнинг қўли баланд кела бошлади. Шу маҳал жанг майдонида Мир Саййид Барака пайдо бўлади, кайфияти бузилган Темурга таскин беради ва отдан тушиб, кафтига бир ҳовуч майда тошларни олиб яна отга минади-да, қандайдир дуоларни пичирлаб, «ёўий қочди» деб бақиради ва тош-ларни душман томонга қараб сочади. Амир Темур ва унинг лашкар-лари ҳам «ёўий қочди» дея ҳайқириб душманга ташланади. Шу тариқа Тўхтамиш бошлиқ мўғул қўшинлари тор-мор келтирилди».
Амир Темур ўзининг тузукларида ёзади: «Тўхтамиш билан бўл-ган жангда ўаним лашкарлари кўплигидан ва менинг лашкарларим эса озлиги, очлигидан кўп азият тортган эди. Шу пайт соҳиби дуо бўлмиш Амир Зиёвиддин Сабзоварий бошидан салласини олди, қўлларини дуога очиб (мен учун) Тангридан зафар тилади. Ҳали дуоси тугамай туриб дуо таъсири кўринди (лашкарларим ёўийни қочирдилар). Яна бир мисол шулки, саройим ҳарамидагилардан бири қаттиқ оўриб, ўлими яқинлашди. Дуогўй Сайидлардан ўн икки киши йиўилишиб келдилар. Ҳар бири ўз умридан бир йилни унга баўишлади ва у соўайиб яна ўн икки йил яшади».
Мир Саййид Барака билан Амир Темур сўнгги бор 1403 йили Озарбайжоннинг Қорабоў деган жойида учрашишади. Амир Темур Саййид Баракани кутиб олиш учун чодиридан чиқади ва иккаласи бир-бирларини қучоқлаб, узоқ вақт йиўлайдилар. Чунки Саййид Барака Темурга унинг суюкли набираси Муҳаммад Султоннинг ўлими муносабати билан таъзия билдиришга ҳали улгурмаган эди.
Али Яздийнинг қайд этишича, 1404 йили Амир Темур Қорабоғ-да қишлаб турганда Саййид Барака оғир касал бўлиб, оламдан ўтади. Соҳибқирон бу воқеадан қаттиқ қайўуради ва улуғ Саййид-ни Андихўйга дафн этмоқни буюради. Бу Амир Темур Саййид Баракага Андихўйни вақф қилиб берганининг яна бир исботидир. Дарвоқе, «Зафарнома»да ёзилишича, Амир Темур Ғарб мамлакат-ларига қилган етти йиллик юришидан ғалаба билан Самарқандга қайтаётганида Андихўй орқали юрган. Демак, пири Саййид Барака қабрини зиёрат қилиб ўтган.
Бошқа бир манбаларда таъкидланишича, Соҳибқирон Ироқ мамлакатида ниҳоятда оғир аҳволга тушиб қолади. Шу вақтда Ироқ мамлакатида авлиёуллоҳлардан, яъни Аллоҳнинг яқин дўстлари бўлмиш парҳезкор, муттакий, соҳиби илм ва соҳиби ҳилм оға-ини Саййид Барака ва Саййид Неъматуллоҳ Амир Темурнинг оғир аҳволга тушганларидан хабар топиб, бутун молу дунёлари ва ўзларига тобе бўлган кишилар билан биргаликда Амир Темурга ёрдамга келадилар. Темур Ироқни забт этганидан сўнг биродар-ларга эътиқоди ва муҳаббати беқиёс ортади.
Саййид Амир Кулол Соҳибқирон Амир Темурнинг асосий пир-ларидан бири эди. Унинг шамойили қуйидагича бўлган: узун бўй-ли, буўдойранг, кўкраги кенг, қўллари узун, чатмақош, соқолига оқ оралаган, жисмонан бақувват, паҳлавон келбатли. Пайғамбаримиз наслидан бўлгани учун Саййид ва Амир дейишар эди. Отаси Амир Ҳамза Яссавия шайхларидан Саййид отанинг дўсти бўлган. Саййид Амир Кулол табиатан жуда камтарин инсон бўлиб, эътироз ва қайсарлик нималигини билмаганлар. Волидалари: «У қорнимда-лигида оғриқдан қутулмасдим. Бу ҳол бир неча марта такрорланди. Шундай кейин луқманинг ҳалол бўлишига диққат қиладиган бўлдим. Оғриқ ҳам йўқолди», – деб эслаганлар.
Саййид Амир Кулолнинг ҳунари кулолчилик эди. Ёшлигида кураш тушишни севар, жуда яхши курашар эди. Уни таниган ва севган томошабинлардан биттаси бир куни: «Бу зотнинг кураш билан машўул бўлиши Саййидлик шарафига муносиб эмас», – деб ўйлайди ва шу заҳоти уни уйқу элтади. Тушида қиёмат бўлгани ва ўзининг кўкрагигача лойга ботгани, чиқишига кучи етмасдан жуда қийналганини кўради. Шунда узоқдан Амир Кулол етиб келиб, қўлидан маҳкам ушлаб, уни ботқоқликдан қутқаради. У одам уйқудан уйғонади, қарасаки, кураш ниҳоясига етган… Амир Кулол унга рўпара келади ва «Сен тушда кўрган кун учун паҳлавонлик қилаяпман. Сени ва сенингдек ботқоққа ботганларни Худонинг изни билан қувват ва ҳиммат ила қутқараман», – дейди. Шунда у киши тавба истиғфор қилиб, унинг энг садоқатли шогирдига айланади.
Саййид Амир Кулол бошқа бир куни кураш майдонида муваффақиятлар кўрсатган Хожа Муҳаммад Саммосий ҳазратлари ўша ердан ўтаркан, тўхтаб курашни томоша қилади. Шунда мурид-ларидан баъзилари ҳазратнинг кураш томоша қилишига таажжуб-ланиб, ҳар хил шубҳаларга боришади. Бунинг устига ҳазрат дарҳол: «Бу майдонда бир азамат эр бордирки, кўп азаматлар унинг суҳбати баракатидан камолга етадилар. Хоҳлардимки, у бизга мурид бўлсин, унинг таълим ва тарбияси хизматида бўлайлик», дейдилар. Шу заҳоти кураш тушаётган Амир Кулолнинг қалби Муҳаммад бобо Саммосий ҳазратларининг ҳиммат назаридан ҳушёр тортиб, дарҳол курашни ташлайди, келиб ҳазратнинг оёқларига йиқилади.
Кейин зоҳирий ва ботиний илмлардан таҳсил олиб, замонаси-нинг етук шайхи бўлади. Саййидлиги билан бир қаторда шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат даражаларига юксалади.
Ривоят қилишларича, бир куни ҳазрат Амир Кулол жума намо-зини адо этгач, Бухородан уйларига йўл олдилар. Калонободга етиб келганларида, Фатҳобод билан Гулобод ўртасидаги бир майсазорда суҳбат қуриб ўтирган бир тўп ёш йигитларни учратдилар. Суҳбат дарвишлар ҳаёти ва авлиёлар валийлиги ҳамда кароматлари ҳақида борарди. У ерда Амир Темур ҳам бор эди. Амир Кулол ўз шерик-лари билан ўтиб кетаётганида, Амир Темур уларни кўриб қолибди ва бу дарвишлар кимлар деб сўрабди. Улардан бири бу киши Ҳаз-рат Амир Кулол эрурлар, деб жавоб берибди. Шунда Амир Темур тезда ўрнидан туриб, сар-сар шамоли каби ҳазрати шайх қошига етиб келибди ва шундай илтимос қилибди: «Эй, диннинг бузрук-вори ва тўғри йўлга бошловчи. Сизнинг карамингиздан баҳраманд бўлмоқни ўйлаб юрардим, менга бирор нарса десангиз, токи дар-вишлар кўнгли таскин топишига сабаб бўлса». Шунда ҳазрат Амир Кулол дебди: «Дарвишларнинг сўзлари махфий эрур, то азизлар ру-ҳониятидан кўрсатма бўлмаса, биз ўз-ўзимиздан бирор нарса айта олмаймиз. Бизнинг бобомиз (ҳам) ҳеч қачон ўзларича (бирор сўз) айтмаганлар. Сиз кутинг, ўафлатда бўлманг, чунки сизнинг келажа-гингизда буюк ёруўлик кўрмоқдамиз, у албатта, сизга насиб этгай».
Ҳазрат Амир Кулол ўз уйларига етиб бориб, маълум вақт хилватда бўладилар. Сўнг чиқиб хуфтон намозини жамоа бирла ўқиб, кейин машойихлар руҳониятидан ул кишига бир хабар етиб келади. Амир Кулол дарҳол шайх Мансур исмли халифаларини чақириб, (у Қаромонда яшарди) шундай буюрибдилар: «Тезда йўлга чиқгил ва Амир Темурга бориб айтки, зудлик билан Хоразм-га йўл олсин. Ҳеч нарсага қарамасинлар, агар ўтирган бўлсалар турсинлар ва агар турган бўлсалар ўтирмасинлар. Машойихларнинг арвоҳи барча мамлакатни бошдан оёқ сизга ҳамда сизнинг фар-зандларингизга берилганидан хабар берди. Хоразмни қўлга кирит-гач, сўнгра Самарқандга қайтинг». Шайх Мансур Амир Темур ҳузурига етиб борганида, у оёқда туриб жавоб кутаётган экан.
Шайх Мансур бу хабарни етказди ва Амир Темур ҳам тўхта-масдан жўнаб кетади. Бир мунча йўл босиб ўтгач, бир тўда киши-лар келиб, Амир Темурнинг чодирини ўраб олишади, қанчалик излашмасин, ҳеч топа олмайдилар ва бирор киши қаёққа кетганини ҳам кўрсата олмайди. Шундан сўнг Амир Темурнинг ишлари кундан кунга юришиб бораверади.
Соҳибқирон 1381 йили Ҳарируд водийсида учинчи пири, шайхулислом Зайниддин Абубакр Тойободий билан учрашади. Улуғ пир Темурбекка кўзига «Куч-адолатдадур» сўзлари битилган узукни совға қиларкан, уни ҳамиша адолат билан иш олиб боришга, халқларни ҳукмдорларнинг зулмларидан халос қилишга даъват этади. Бу ҳам Тойободийдай улуғ шайх Амир Темурнинг олдинги икки пирларидек, ундаги беқиёс куч-қудратни, зафарли, улуғ ва шавкатли тақдирни олдиндан кўра билганлигидан далолат, десак муболаға қилмаган бўламиз. Эҳтимол, бу буюк зот Соҳибқирон-даги бақиёс куч-қудрат бошқа ўзанга бурилиб кетмаслигининг олдини олиб, айнан ўша узукни унга инъом этгандир. Кейинроқ Зайниддин Тойободий Соҳибқиронга мактуб ёзиб: «Абдулмансур Темур, салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилгин, яъни: 1) Кен-гаш; 2) машварату маслаҳат; 3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳуш-ёрлик; 4) эҳтиёткорлик. Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатни барча қилган ишлари ва айтган гаплари нотўғри бўлган жоҳил одамларга қиёс қилиш мумкин; унинг айтган сўзлари ва қилган ишлари бошга пушаймонлик ва надомат келтиргай»3.
Ҳирот яқинидаги Тойобод қишлоўида машҳур авлиё Зайниддин Абу Бакр Тойободий яшардилар. Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Темур уламони ҳузурига чорлайди, лекин олим «Менинг унда ишим йўқ, иши бўлса ўзи келсин», деб жавоб қайтаради. Темур бундай журъатли одамни кўришга иштиёқи ортиб, даргоҳига боради. Кейин у айтган эканки, «Ҳар доим бировга юзма-юз бўл-сам, уни салобати босарди, бу сафар чолнинг салобати олдида шо-шиб қолдим». Ибн Арабшоҳнинг қайд этишича, шайх Темурнинг кафтига икки қўлини қўйди. Темур (кейинчалик) деди: «Агар шайх елкамдан тезлик билан қўлини олмаганда, чиндан ҳам мени (тоғ) босиб қолади, деб ўйлаган эдим. Гўё осмон ерга узилиб тушган-у, мен ўзимни еру осмон ўртасида майда-майда бўлиб кетгандек тасаввур қилдим».
Соҳибқирон бу улуғ инсон билан бир умр муносабатларини узмади, ундан маслаҳатлар олиб турди. Зайниддин Тойободий Темурнинг маънавий пирларидан бирига айланди.4
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Соҳибқирон Амир Темур нақшбандия тариқатига амал қилган ва бу ҳақда шундай деганди: «Пири комил Шайх Баҳовуддин Нақшбанднинг «Кам егин, кам ухла, кам гапир», деган панду насиҳатларига амал қилдим. Аркони давлатга, барча мулозимларга ҳам айтар сўзим шу бўлди. «Кам енглар, очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар – мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар – доно бўласизлар!»5
АМИР ТЕМУР ВА ИЛМ АҲЛИ
Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлигининг илк йилларидан бошлаб дин пешволари ва шайхлар билан илиқ муносабатлар ўрнатилганлиги ҳамда уларнинг насиҳатларига қулоқ солганлиги маълум. Унинг мол-дунёси ва сиёсий куч-қудрати бўлмаган ўсмир вақтида ҳам диний раҳнамоларга эҳтиром кўрсатгани ҳақида қуйидагича ҳикоя етиб келган: «Темур эгнидаги яккаю ягона кийимини сотиб, қўлига теккан пул билан бир эчки харид қилади ва Шайх Шамсиддин Кулолни зиёрат қилгани боради. Ҳадя учун олинган эчкининг бўйнига боўланган арқоннинг бир учини ўз бўйнига боўлаган Темур муридлари билан зикрга тушаётган шайхни зикр битгунга қадар оёқда тик турган ҳолда сабр билан кутади. Унинг бу ҳаракати шайх Шамсиддин Кулолга ёқиб тушади. Зикр ниҳоясига етгандан сўнг Темур шайхнинг қўлини ўпиб, ҳузурида тиз чўкади ва унинг учун дуо қилишини сўрайди. Шайх унинг бу истагини қабул қилади»6.
Амир Темурнинг диний уламоларга нечоўлик аҳамият бергани-дан дарак берувчи қуйидаги маълумотлар тарихий асарларидан ўрин олган: 1367-68 йилда Темур Амир Ҳусайн билан ёвлашиб қолган пайтда Амир Ҳусайн Хўжанд ва Тошкентдаги уламо ва шайхларга «Амир Темурнинг ҳузурига бориб, орамиздаги ушбу хусуматни бартараф қилинг», дея илтимос қилади. Ушбу мўътабар кишилар Соҳибқироннинг олдига бориб, дуо ва ҳамду санолар айтгач, «Қўшинни жанг учун сафарбар этиш халқ ва мамлакатнинг паришон ва хароб бўлишига сабаб бўлади. Сизнинг эзгу ниятингиз ва эътиқодингиз сулҳ тузишга мойилдир. Сулҳ бўлса мамлакат обод бўлади, халқ ором топади. Бинобарин, Аллоҳ «Сулҳ хайрдан-дир», дея буюрган» деб айтадилар. Ўша фурсатда Темурнинг анча олдин кўрган бир туши ёдига тушади: Бир кун Хўжанд дарёсида қайиқ ва соллар тўпланган, ўзи эса тахтанинг устига ўтирган бир аҳволда эмиш. Бу ҳолатдан унга ёрдам берадиган ва қутқарадиган Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса йўқлигини билганидан тахтанинг усти-га сажда қилган ҳолда Аллоҳга ёлвораётганмиш. Шундай бир аҳво-лда уйғонган Соҳибқирон тушидаги сувни қўшинга йўйган эди. Ушбу тушни эслаган Темур уламо ва шайхларнинг истаги бўйича жанг қилишдан воз кечади ва Амир Ҳусайн билан сулҳ тузади87 .
1372-73 йилда эса Амир Темур Хоразм ҳокими Ҳусайн Сўфига элчи юбориб, Хоразмнинг Чингизхон давридан бери Чиўатой улусига қарашли бўлгани сабабли унга тегишли эканлигини айтган пайтда Ҳусайн Сўфи «Мен бу мамлакатни қилич билан олдим, фақат қилич билан топшираман» дея жавоб бергач, катта қўшин билан сафарга чиқади. Фақат Мавлоно Жалолиддин Кеший ва Хожа Исомуддин Мозий каби Мовароуннаҳрнинг обрў-эътиборли уламолари Хоразмнинг «қуббатул ислом (ислом динининг қуббаси)» эканлигини айтган ҳолда «Ер юзида мусулмонларнинг фахри, улуғ уламо ва шайхларнинг умргузаронлик қилган жойи бўлмиш Хоразм бир кишининг ўарази юзидан катта бир қўшиннинг оёқлар остида ҳалок бўлмаслиги керак» дейишади ва Темурга «Агар мақбул кўрсангиз улуғлардан бири воситачи бўлсин, Аллоҳнинг ҳукми билан икки томонни яраштириб қўйсин ва қон тўкилмасин» тарзида маслаҳат беришади. Темур уларнинг насиҳатига қулоқ осиб, Мавлоно Жалолиддин Кешийни орада сулҳ тузсин, дея Ҳусайн Сўфига йўллайди.8
Амир Темур уламонинг фикр ва насиҳатларига эътибор берганлигига яна бир далил сифатида шу воқеани келтириш мумкин: «Кунлардан бир кун Темур Эрон ва Туроннинг обрў-эътиборли олим ва қозилари билан биргаликда ўтириб, уларнинг илмий суҳбатларидан баҳраманд бўлиши асносида уларга ислом динига алоқадор муҳим ва баҳсли масалалар бўйича саволлар бераётган эди. Олимлар ҳам Темурга муносиб жавоб беришлари баробарида Соҳибқироннинг ҳар бир сўзини бамаъни эканлигини эътироф этиб, тинимсиз маъқуллашарди. Шундай бир паллада Темур олимларга «Ўтган асрларнинг уламоси ҳукмдорларга тўғри йўлни кўрсатишарди. Сизлар нега менга бундай қилмайсизлар, амалга оширилиши керак бўлган нарсаларни нечун менга айтмайсизлар?» дейди. Уламоларнинг ҳар қайсиси Темурга яхши кўриниш учун «Алҳамдулиллоҳ, Амир ҳазратлари бизларга хайр йўлини ўргатадилар, устозлик қиладилар, биз кабиларнинг насиҳатларига эҳтиёжлари йўқдир», дея жавоб қайтаришади. Хушомадгўйлик билан айтилган сўзлар Темурнинг ўазабини келтиради ва у «Ҳар доим мени мадҳ этиш, мижозимга қараб гапириш мени хурсанд қилмайди. Сизлар фарқли мамлакатлардан келдингиз. Келган жойларингиздаги шаҳарлардаги аҳвол ва амалга оширилаётган яхши ва ёмон ишларга алоқадор маълумотлар беринг, мендан ҳеч нимани яширманг. Буни ўз манфаатим учун айтаётганим йўқ. Бутун дунёда билинганидек, Аллоҳ бизга шунчалик бир шафқат ва салтанат эҳсон қилганки, биз бундай мақтовларга муҳтож эмасмиз. Мақсадимиз Аллоҳнинг ризосига сазовор бўлиш ва у икром этган лутф ва карам учун шукур бурчимизни бажаришдир» дейди. Темурнинг самимийлигини кўрган олимлар ўзлари гувоҳ бўлган яхшилик ва ёмонликларни сўзлаб берадилар. Шундан кейин Темур барча мамлакатларнинг обрўли олимлари орасидан энг нуфузли кишиларни танлаб, улардан ҳар қайсисига бирор нафар Девони Аълога мансуб вакил қўшган ҳолда, халққа қилинган зулм ва ноҳақликларни аниқлаш ва адолатни амалга ошириш учун ўз мамлакатларига йўллайди.9
АМИР ТЕМУР МАЖЛИСЛАРИДА ИЛМИЙ МУНОЗАРАЛАР
Амир Темурнинг олимларга муносабати фақат уларни ҳимоя қилиш ёки насиҳатларини тинглашдан иборат эмасди. Соҳибқирон доимий равишда олимларнинг суҳбат ва баҳс мажлисларида иштирок этишга ҳаракат қилар, баъзан олимлар орасида содир бўлган баҳс ва мунозараларни кузатар, баъзан эса унинг ўзи олимлар билан илмий баҳс ва суҳбатларга киришарди. Амир Темурнинг бу одатини ўша давр тарихчилари кўпинча, «Соҳибқирон кўп ҳолларда мамлакат ишларидан бўш вақт топган пайтларида, яъни амирлар ва вазирлар билан муҳим масалаларни муҳокама қилиб, қарорлар қабул этгандан ёки уларга керакли буйруқлар бергандан сўнг шарафли мажлисларда қатнашиш, шариатга алоқадор масалаларни ўртага қўйиш, илмнинг шарофатидан баҳраманд бўлиш учун атрофдаги фозил ва оқил олимларни бир жойга йиўарди» шаклида изоҳлайдилар.10
Амир Темурнинг илмий суҳбат ва мажлислари фақат Самарқанддаги уламо билан биргаликда ўтказилиб қолмасдан, Соҳибқироннинг ҳарбий сафарлари асносида тўхтаб ўтган жойларида ёки янги қўлга киритилган шаҳарларда доимий равишда ўтказиб туриларди. Сафар пайтида амалга оширилган шундай илмий мажлисларнинг энг ёрқин намунаси Амир Темурнинг Сурияга юриши пайтида Дамашқ ва Ҳалаб уламоси билан ўтказган йиўилиш мисолида ўз аксини топган. Анадўлу сафаридан қайтганда, Баўдоддан Табризга томон йўл олган пайтда Яйлоқ-и Оқда ўз қўшини билан ҳордиқ чиқараётган маҳалда эса Эроннинг қадимий шаҳарларидан, хусусан, Табриздан Соҳибқиронни зиёрат қилиш учун Саййидлар, уламо ва шайхлар келиб, орада илмий ва шаръий билимлар ҳақида катта баҳс-мунозаралар бўлиб ўтгани ҳам мисоллардан биридир. Ҳаётининг катта қисми узоқ ҳарбий юришларда ўтган Амир Темур бир неча йиллаб давом этган сафаридан Самарқандга қайтар-қайтмас ҳеч бир вақт йўқотмасдан олимларни йиўиб, илмий мажлисларни бошлаб юборганлиги11 унинг илм-фанга қанчалик эътибор берганини кўрсатиб турибди.
АМИР ТЕМУР ТАРАФИДАН САМАРҚАНДГА ЧОРЛАНГАН ДИН ПЕШВОЛАРИ
Ўз ҳукми остига олинган шаҳарлардаги уламолар, илм одамлари ва усталарни Самарқандга олиб келишни одат қилган Амир Темур пойтахтга келтирилган ушбу шахслар орасидан диний уламолар ҳам кўпчиликни ташкил этарди. Темур Самарқандда йиққан дин пешволари таркибига назар ташланса, икки хусусият кўзга ташланади: улар миқдорининг кўплиги ва ҳар қайсисининг ҳақиқатдан ҳам махсус танлаб олинган муҳим шахслар эканлиги. Улар орасида айниқса уч нафари мусулмон дунёсининг ҳаммасида мақбул кўрилган кишилар бўлиб, Темурийлар маънавий ҳаётида муҳим роль ўйнаган шахслар сифатида эътироф этилади. Ушбу олимлардан биринчиси тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, фалсафа, мантиқ, араб тили ва бошқа илмлар соҳасида машҳур бўлиб, асарлари узоқ вақтлар давомида мадрасаларда ўқитилган Саададдин ибн Умар ибн Абдуллоҳ ат-Тафтазоний (1322-1390) ҳисобланади. Тафтазоний Амир Темур 1379 йилда Хоразмни қўлга киритган пайтда бу ерда истиқомат қилаётган бўлиб, Муизиддин Картнинг ўўли бўлмиш Сарахс ҳокими Малик Муҳаммаднинг истаги билан Соҳибқирон дастлаб унинг Сарахсга кетишига рухсат беради. Самарқандга қайтгандан сўнг, Хоразмнинг эгалланишини табриклаш учун келган олимлар ва шайхлар «Темур ҳазратлари Хоразмни фатҳ қилди, аммо бу фатҳнинг асл ҳосилини Малик Муҳаммад Сарахсий олди» дегач, Соҳибқирон бу сўзларнинг қай маънода айтилганини сўрайди. Табрик учун келганлар «Тафтазонийнинг асарлари машриқда ва маўрибда қабул қилинган йирик олимдир» мазмундаги жавобини олган Соҳибқирон дарҳол Тафтазонийни Самарқандга чорлайди. Фақат Тафтазоний Ҳижозга кетиш арафасида эканлиги баҳонаси билан унинг таклифини рад қилади. Темурнинг «Тафтазонийни мақтаб, у каби улуғ бир олимнинг мутлақо Самарқандга келиши кераклигини билдирган» иккинчи маротаба чорловидан кейин оиласи ва ёрдамчилари билан ҳажга кетаётган Тафтазоний йўлини Самарқанд томонга буриш мажбуриятида қолади ва Амир Темур томонидан катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинади. Ўз фаолиятини то ўлгунгача Самарқандда давом эттирган Тафтазонийга иззат ва ҳурматни ҳеч бир камчиликсиз бажо келтирган Соҳибқирон, уни ўзи Самарқандда тўплаган олимларнинг боши сифатида тайинлайди. Тафтазоний ўз даврининг бошқа бир йирик олими ал-Журжоний билан бўлиб ўтган илмий мунозарада маўлуб бўлгач, чуқур изтиробга тушиб илмий фаолиятидан воз кечади ва кўп яшамасдан 1390 йилда вафот этади12.
Амир Темур ҳузурида фаолият юритган иккинчи олим, тўлиқ исми Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Али ас-Саид аш-Шариф ал-Журжоний ал-Ханафий бўлган. У ал-Журжоний (1340-1413) сифатида маълум. Журжоний ҳам Тафтазоний каби тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, фалсафа, мантиқ, балоўат, араб тили, ҳайъат ва ҳандаса сингари ҳам нақлий, ҳам ақлий илм соҳаларида катта-кичик 100 га яқин асар ёзган ва асарларининг кўпчилиги узоқ йиллар давомида мадрасаларда ўқитилган бир олимдир. 1388 йилда Шерозни эгаллаган пайтда Темур ўзи билан биргаликда бир қанча олим ва усталарни Самарқандга олиб келади. Амир Темур Шерозни қўлга киритган маҳалда вазирлардан бири унга Журжонийнинг илм ва фазилатда тенги йўқ бир олим эканлигини айтади, фақат Соҳибқирон Журжоний билан бевосита ўзи танишгач, у ҳақда айтилганлардан янада устун васфда эканлигини тушуниб етади ва ўлкасидаги илм одамлари унинг илмидан баҳраманд бўлишлари учун тезда Самарқандга боришини таклиф қилади. Темурнинг таклифини рад қила олмаган Журжоний Самарқандга боришга мажбур бўлади. Журжоний бу ҳақда ўзининг «ал-Мисбаҳ» номли асарининг муқаддимасида алоҳида тўхталиб ўтади. Самарқандда 18 йилга яқин бош мударрислик қилиб, кўплаб шогирд етиштирган Журжоний Тафтазоний билан Амир Темур ҳузурида бўлиб ўтган илмий баҳсда ғолиб чиққач, уламо орасидаги шон-шуҳрати янада ортади ва Темурнинг илмий мажлисларида энг етук олимга айланади. Шунингдек, Журжоний Саййид ва шариф эканлиги ҳам унинг Темур олдида обрў-эътибори янада юқори бўлишини таъминлайди. Ҳатто, Соҳибқироннинг Тафтазоний ва Журжоний ҳақида шундай деганлиги ўз даври манбаларида сақланиб қолган: «Бу икки олим фазилат ва ирфонда тенг эканлигини билсак ҳам, Журжонийнинг насаб жиҳатдан устунлиги бор. Яъни, у ҳам Саййид, ҳам шарифдир, Тафтазоний эса бизлар кабидир». Журжоний Амир Темур вафотидан кейин Шерозга қайтади ва ўз фаолиятини бу ерда давом эттириб, 1413 йилда вафот этади.
Амир Темур томонидан Самарқандга олиб келинган олимлардан учинчиси эса 80 дан ортиқ асар ёзган, ўз даврининг машҳур қироат ва ҳадис олими Шамсиддин Муҳаммад ал-Жазарий (1350-1429) бўлиб, Соҳибқирон у билан Анадўлу (Туркия) сафарида танишади ва уни ўз пойтахтига келтиради. Қисқа вақт ичида Амир Темурнинг эътиборини қозонган бўлса керак, Соҳибқирон Анадўлу сафаридан қайтгач, Самарқандда невараларидан бирини уйлантириш тўйида никоҳ хутбасини ўқиш вазифаси ал-Жазарийга топширади. Темур ал-Жазарийга бўлган юксак ҳурмати туфайли Кешда қурилган мадрасага мударрис қилиб тайинлайди ва у Соҳибқирон вафот этгунга қадар бу ерда мударрислик қилади.
АМИР ТЕМУР ВА ТАСАВВУФ АҲЛИ
Соҳибқироннинг тасаввуф аҳлига кўрсатган эътиборининг мазмун-моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг сиёсатда қўлга киритган муваффақиятларида сўфийлар дуосининг муҳим ўрин тутганига ишонгани ва уларнинг баъзи сўзлари ҳамда хатти-ҳаракатларидан келажакдаги воқеа-ҳодисалар масаласида керакли ҳукмлар чиқаргани аён бўлади. Тасаввуф аҳлининг каромат йўли билан бўлўуси воқеаларга доир баъзи маълумотларга эга бўлишларига ишонган Соҳибқирон улар билан доимий равишда яхши алоқада бўлишга интилган ва улардан айримларини маънавий устоз ва ҳомий сифатида билган. Амир Темур сиёсий ва ҳарбий муваффақиятларининг орқасида маънавий ҳомийлари турганлиги хусусидаги ишончини «Қанча мамлакатларни қўл остимга олган бўлсам, қанча қалъаларни фатҳ қилган бўлсам, ҳаммаси Шайх Шамсиддин Кулолнинг тасаввуфи ва Шайх Зайниддин Абу Бакрнинг ҳимояти соясидадир. Саййид Бараканинг кўмаги бўлмаганда эса ҳеч қандай муваффақиятга эришмасдим» шаклида эътироф этганлиги манбаларда ўз аксини топган.13
Амир Темурга маънавий устозлик қилган ёки маслаҳатлар бериб турган сўфийларнинг асосийлар қуйидагилардир:
1. Шамсиддин Кулол
2. Амир Кулол (ваф.1370)
3. Баҳоуддин Нақшбанд (ваф.1389)
4. Саййид Барака (ваф.1404)
5. Зайниддин Абу Бакр ат-Тайободий (ваф.1388)
6. Бобо Сангу (ваф.1384)
7. Хожа Боязид
8. Шоҳ Неъматуллоҳ валий Кирмоний (ваф.1431)
9. Хожа Исҳоқ Хутталоний (ваф.1424)
10. Мавлоно Туркий-и Тусий
11. Фазлуллоҳ Хуруфий (ваф.1394)
АМИР ТЕМУР ФАОЛИЯТИНИНГ ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ
Амир Темур даврида илм-фаннинг тараққий этишига таъсир кўрсатган омиллар ҳақида гапирар эканмиз, биринчи навбатда, соҳибқироннинг мамлакатда қатьий тартиб ўрнатишга эришганини, ҳар бир ишни, шу жумладан, илм ва таълим ишларини белгиланган қонун ва қоидаларга мувофиқ амалга оширганини, бу қонун-қоидапарни эса салтанатдаги кишиларнинг турли хил тоифалари билан боғлаб тузганини таъкидлаб ўтиш зарур. Бу ҳақда “Темур тузуклари”да қуйидаги сўзлар битилган: “Салтанатим мартабасига зебу -зийнат бердим. Салтанатимни ўн икки тоифага бўлиб, уларга таянган ҳолда иш юргиздим. Салтанатим қонун-қоидапарини ҳам ана шу ўн икки тоифага боғлаб туздим.
Амир Темурнинг уламо, фузало, фозиллар тоифасига (биринчи тоифа) алоҳида этибор бергани, уларни ўзига яқинлаштиришга ҳаракат қилгани, давлат миқёсида амалга ошириладиган тадбирларни белгилаш, муҳим қарорлар қабул қилишдан аввал кенгашлар чақириб, улар билан маслаҳатлашгани соҳибқироннинг илм-фан аҳпига катта ишонч билдирганлигидан далолат беради.2 Темур кенгашиб, маслаҳатлашиб ўтказилган тадбир саноқсиз лашкар ожизлик қилган кучни енгишга имкон беради, деб ҳисоблаган. Ана шунинг учун ҳам у олимлар ва руҳонийларга мурожаат қилиб, улардан мамлакатни бошқаришда ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришларини сўраган.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?