Электронная библиотека » ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН » » онлайн чтение - страница 5


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 10:20


Автор книги: ЧОРИЕВ АҲМАДЖОН


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 5 (всего у книги 16 страниц) [доступный отрывок для чтения: 5 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Биринчиси 1736 йилда содир бўлади. Эрон тахтига чиккан Нодиршох

Амир Темур саганасига кўйилган      мохтоб

кабртошни Машҳадга олиб келган ва эвазига кўп ўтмай ўз набираси шаханшох Алиқул Мирзо томонидан ўлдирилган.

Иккинчиси советлар даврида юз берди. 1941 йил июнь ойида Самаркандца Амир Темур ва      темурийлар нинг

кабрларини ўрганиш бўйича илмий экспедиция иш бошлади. Мусулмон одатига зид равишда 2 июнда Шоҳрух, 5 июнда Мирзо Улугбек кабри очилди, Амир Темур кабрини эса 21 июнь эрталаб соат 8.00 да очиш бошланади, Шу йилнинг 22 июнь якшанба тонг отарида фашистлар Германияси хужум килмаслик хақидаги август шартномасини бузиб, собик СССРга ҳужум бошланди. Темурийларнинг жасадлари Москвага олиб кетилади. 1942 йил ноябрида эса Темурийларнинг жасадлари Самарқаядга кайтарилиб, кайта дафн этилган. Меъморий мажмуада Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримов ташаббуси билан

1996 йилларда таъмир ишлари олиб борилган.

Амир Темур ҳаёти давомида пиру устозлари, улуғ сахобаларнинг зиёратгохларини обод этишга катта эътибор каратди. Хусусан, Соҳибкирон салтанатни бошкарган чоғларида хам ўзининг пиру устози Шамсуддин Кулол кабрини зиёрат қилиб турган. 1373 – 1374 йиллар Амир Темур Шамсуддин Кулол кабри ёнида бир гумбаз – макбара курдиради ва отасининг хокини ўша ерга кўчиртириб, Шамсуддин Кулол кабрининг кибла (ғарб) томонига дафн этади XIV аср охирларида Амир Темур Шом (Сурия) ерларини забт этган пайтда улуғ сахобалардан бири Абу Убайда Амир ибн ап-Жаррох кабри хокидан келтириб Қарши шахрида дафн эттирган ва у ерга макбара курдирган.

Чашмаи Айюб зиёратхонаси деворида Амир Темур фармойишига биноан 1379 йилда унта такаб кулохий гумбазли катта хона, бурчакларида миноралари бўлган дахлиз курилганлиги ёзилган.

Сохибкироннинг ободончилик фаолияти анъанага айланиб, унинг ворислари томонидан давом эттирилган. Темурий шахзодапар, нуфузли амиру вазирдар, вилоят ва улус хокимлари, хатто айрим маликалар ўз шахсий маблагларининг каттагина кисмини масжиду мадрасапар, хонакоҳу шифохоналар, хаммому бозор – раста (чорсу)лар, работу карвонсаройлар, сув иншоотларию боғ – роглар барпо этишга сарф килганлар. Масалан, Шохрух Мирзо бунёдкорлик ипшарига, хусусан, шахарлар ободончилиги ва суғориш тизимини ривожлантиришга катта эьтибор каратиб, Ҳирот (1405), Балх (1407) шахарларини тиклашга опий фармон берган. Чингизхон юршпи чоғида хароб килинган (1220 йил) Марв шахри кайта барпо этилиб, унга Мурғоб дарёсидан ариқ каздириб сув келтарилди.

Темурийлар даврида шахзодалар билан бир каторда маликалар хам юрт ободончилиги ва равнақи йўлида ўзининг беназир хиссаларини кўшганлар. Жумладан, Ҳирот, Машхад, Балх ва Марв шахарлари ва касабаларининг обод этипишида Шохрух Мирзо хотини Гавхаршод бегимнинг хиссалари катта бўлган. Бизгача Гавщяаод бегим меъморий мажмуаси етиб келган.

Темурийлар даврида бунёд этилган меъморий обидаларга куйидагипарци айтиш мумкин:

Кўк гумбаз масжиди (Шаҳрисабз, 1434 -1435)

Бу меъморий ёдгорликни Улугбек Мирзо отаси Шохрух Мирзо номидан курдирган. Пешток равоғида уларнинг номлари ва курилиш вақти битилган

тарихий ёзувлар сакланган. Кўк гумбаз масжиди Дор уг-тиловат ансамбли таркибидаги асосий жоме масжид. Кўк кошин билан копланган гумбази (номАи хам шундан), пештокининг ўнг ва чап томонидаги устунлари, болахонаси бузилиб кетгая. Бинога шаркдан пепггоқ (равоғининг кенглиги 10 м) оркали кирилади. Кўк гумбаз масжиди 1970 йилларда хамда Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан (1995 – 1996) кайта таъмирланган.

Гафхартод бегим меъморий мажмуаси

1) Машхад (Эрон) марказида Ҳирот хухмдори Шохрух Мирэонинг хотини Гавҳаршод бегим шарафига (мсьмор Қавомиддян Шерозий) курилган (1405' – 1419) масжид. Атрофи .айвонли катта ховли (55 х 45 м) нинг тўрт тарафида тўрт хйна бўлиб, – уларнинг жанубидагиси катта ва гумбазли. У ига минорали улкан пешток оркали кирилган. Миноралар тепаси кафасабилан безатилган. Масжидга ранглн копцткл ар дан нафис ва гўзап безаклар шпланган. Масжиднинг шимолий томонида Имом Ризо макбараси, шарк томонида Мадраса, ғарбида эса шахар карвон саройи жойлашган бўлиб, булар масжид билан йўлакча оркали ўзаро боғланган.

2) Ҳирот (Афгонистон) Мусаллосидаги катга меъморий ёдгорлик (1418 —1438). Масжид, Мадраса ва темур ийлар авлоди мақбарасидан иборат бўлиб, Шахрухнинг' хотини Гавхаршод бегим саъй – эхтироми билан 20 йил мобайпида курилган (кейинчалик махбарага Гавхаршод бегимнинг ўзи, ўгли Бойсунгур Мирзо дафн этилган). Бош меъмор – Шохрухшшг сарой меъмори Қавомиддин Шерозий. Макбара ёнига кейинчалик Ҳусайн Бойкаро махобатли Мадраса ва хонақох курдирган. Катта кисми, жумладан масофасанинг ўзи хам сакланмаган, мақбара, 8 мйнорадаи 1 таси, масжид ва мадрасанинг харобаларигива сакланиб колган. Гавхаршод бегим мадрасаси ховлиштаг шимолида бўлиб, масжиднинг хам, мадрасанинг хам бурчакларида миноралар бўлган, улар ма;шар ва кошин коплаб безатилган. Мурабба тархли макбара 1432 йилда куриб тугалланган, айникса, унинг ковурғапи гумбази ўзига хос жозибали. – Гумбаз сиркор гишт териб накшланган, унинг қуршшшида меъмор Имомидцин, ’ хиротлик усталар – Хожа Мирали Ҳиравий ва Хожа Мирак Ҳиравийлар катнашган. Ичкаридаги нозик ва нафис наккошлик безакларини Бойсунгур Мирзо яратган.

Буюк Амир Темурнинг моддий мгданият бобидаги бунёдкорлик фаолиятини унинг авлод – аждодпари, биринчн навбатда Мирзо Улугбек (1394 – 1449) давом этгиради. Буюк олим Мовароуннахр шахарларини, хусусан, Самарканд ва Б ухорони илму маърифат даргохига айлантирншга интилди. Улугбекнинг фармони билан Бухорода (1417), Самаркандца (2 та Мадраса: бири Регистон ансамбли таркибида (Улугбек мадрасаси, 1417 – 1422) ва 2 – си Гўри Амир ансамбли таркибида) ва Гиждувонда (1433) мадрасалар барпо килинди.

Улугбек расадхонаси (Самарқанд, 1428-1429)

Улуғбек фармойиши билан 1428 – 1429 йилда Кўхак (Чўпоиота) тепалигида улкан цилиндр шаклида бунёд этилган. Айр им кўлёзмалар («Бобурнома»)га кўра, баландлиги 30,4 м дан иборат 3 каватлн килиб курилган. Унда ўндан ортик тур ли астрономик курилма ва асбоблар бўлган. Улардан энг асосийси радиуси 40,2 м ли қўшалок ёйдан иборат квадрант (ёки секстантга якин) курилма хисобланади. Квадрантнинг жанубий кисми ер остида, колган қисми шимолий томонда ер сатҳидан 30 м ча баландда жойлашган. Асбоб айланасида бир градус ёй 701,85 мм ва бир минут ёй 11,53 мм га тўғри келади.

ханафия мазхабининг посбонн, аслзода султон, ибн султон амири мухин Улуғбек Кўрағон».

Улугбек расадхонаси (Самарқанд, 1428-1429)

Улуғбек фармойиши билан 1428 – 1429 йилда Кўхак (Чўпоиота) тепалигида улкан цилиндр шаклида бунёд этилган. Айр им кўлёзмалар («Бобурнома»)га кўра, баландлиги 30,4 м дан иборат 3 каватлн килиб курилган. Унда ўндан ортик тур ли астрономик курилма ва асбоблар бўлган. Улардан энг асосийси радиуси 40,2 м ли қўшалок ёйдан иборат квадрант (ёки секстантга якин) курилма хисобланади. Квадрантнинг жанубий кисми ер остида, колган қисми шимолий томонда ер сатҳидан 30 м ча баландда жойлашган. Асбоб айланасида бир градус ёй 701,85 мм ва бир минут ёй 11,53 мм га тўғри келади.

Улуғбекнинг вафотидан сўнг ўзаро тожу – тахт учун бўлган жанглар оқибатида расадхона каровсиз колиб, XVI асрда вайрон килинган. Улуғбек расадхонасининг археологик колдиклари 1908 йили В.Л.Вяткин рахбарлиги– да олиб борилган казилма шплари натижасида топил– ган. 1964 йил Улуғбек расадхонаси ёнида Улуғбек музейи очилган. Ҳозир Улуғбек расадхонасидаги катта асбоб – квадратнинг ер остида сакланган кисми баландлиги билан 11м келади.

Гумбази Сайидон мафараси (Шахрисабз, 1437-1438)

Гумбази Сайидон – «Сайидлар гумбази» макбараси Мирзо Улуғбек томонидак курдирилган. Макбара чорток тархли (ташки ўлчами 9 х 9 м, ички томони 5,75 х 5,75 м), пойгумбази саккиз киррали, гумбаз билан қопланган. Пештоки ва ташки гомон гумбази кулаб тушган (хозир гумбази кайта тикланган).

Макбара ичқдаги саганалар (XV – XVIII асрларга оид)да Улуғбек авлодлари бўлмиш термизлик сайидлар (Амир Абдул Муоний, Мухаммад Сайид ва Мағруфжон Муоний)нинг номлари ёзилган (шундан макбара «Сайидлар гумбази» деб номланган бўлса керак).

Масжиди Капон (Бухоро, XV-XVI)

Масжиди Калон – форсча – «катта масжид» маъносини англатади. XII асрдаги кадим ги иморат колдиклари 'ошлаган. XVI аср

устида, яъни Минораи Калон ёнида, бошларида таъмир этилган (масжид ховлиси ва атрофида олиб борилган археологик текширишлар натижасида аниқланган). Улуғбек даври меъморчилиги анъаналари бўйича курилган. Марказий Осиёдаги энг йирик

масжидлардан бири бўлиб, унта 1200 одам сиккан. Масжиди капоннинг 208 та уступи 288 та гумбазчани кўтариб туради.

Оқсарой (Самарканд, XV)

Темурийларнинг сўнгги дахмаси. Оқсарой кўпшмча дахма сифатида Абу Саид (1449 – 1469) ва Султон Ахмад Мирзо (1469 – 1494) ҳукмронлиги даврида курилган. Макбара пишик ғиштдан ганч коршпмасидатерилган.

Бобурий ва унинг уйи атрофидаги обидалар (XV аср)

Ўшда Сулаймон тогида Бобир курдирган уй, унинг атрофидаги масжид. Мадраса ва зиёратгохлар. Бобир уйи 1989 йили халк маблаги ва хашар йўли билан кайтадан тикланган. Бобир уйининг арки ёнида 700 йиллик тарихга эга Мадраса бор. Ҳозир тарих музейи. Бобир уйининг пойида, жанубий – гарб томонида Сулаймон пайгамбарнинг жияни Асоф ибн Буркиёнинг кабри бўлиб, унинг олдида «Масжиди жузъа» жомеси бор. Ҳозир бу Ўш педагогика институтига омбор килиб берилгаи. «Масжиди жузъа»нинг шимолий – ғарбий томонидан «Маккаи ажаб» деган масжид бўлиб, хозир унинг беш – ўнта дарахти колган, холос.

– асрда Хуросон шахарлари, айникса, унинг пойтахти Ҳиротнинг обод этилиши султон Ҳусайн Бойкаро ва унинг вазири Алишер Навоий номлари билан боғлиқ. Хуросонда, хусусан, Ҳирот ва унинг теварак атрофида Навоий ва унинг сафдошлари ташаббуси билан 3 00 дан ортик жамоат бинолари (масжид, Мадраса, макбара, хонакох, хаммом, шифохона, сарой, кўшк, истирохат боглари, работлар) хамда сугориш иншоотлари (ховуз, кўприк, банд

XIV сув омборлари) барпо этилган. Қурилишларнинг аксарияти Навоийнинг бевосига хомийлиги билан йки унинг маблағига амалга оширилган. Хондамирнинг ёзшпича, Навоий 52 работ, 19 ховуз, 16 кўприк, 9 хаммом ва бир нЛта Мадраса, масжид, шифохона ва хонакохлар курдирган.

Темурийлар даврида бунёдкорлик ишлари мамлакатнинг турли кисмларида олиб борилди. Бу даврининг ноёб меъморий обидаларига куйидагиларни хам киритиш мумкин:

XIV аср – Хивадаги Ичан калъада Саид Аловиддин макбараси курилган.

XIV аср охири – Тошкент яқинида Зангиота макбарасининг қурилиши.

XV аернинг биринчи ярми – Тошкентдаги Шайх Хованди Тохур мажмуаси таркибидаги Қалдиргочбий макбараси курилган.

1451 йил – Тошкентда Хожа Аҳрор Жоме маежидининг курилиши.

Амир Темур даврида марказий шахарлар ва уларнинг теварак атрофида кўркам маъмурий, маърифий ва жамоат бинолари, сув иншоотлари куриш билан бир каторда богу бўстонлар барпо этилди. Мохир меъмор, тажрибали сохибкорлар (Ахмад Богишамолий ва б.)нинг акл-заковати, мехнатию-махорати билан 1378 – 1404 йилларда Самарканд шахри ва атрофида Амир Темур боглари бунёд эттирган.

Биринчис1^Л^'^^^гаар^е^етфик'/(тўр^урчақ[ўгри^ртбурчак) шаклда бўлиб, хар томони тахминан 1 км масофага чўзилган. Сахнидан ўтган ариклар уларни тент 4 кисмга ажратиб турган. Атрофидаги баланд пахса деворларнинг хар бурчагида минора бўлган. Марказда сарой жойлашган. Бундай богларнинг дарвозалари шахар тарафга каратиб курилган.

Иккинчиси – тузилнши геометрик шаклда бўлмаган, табиий дарахтзор ва чакалаклар багрида барпо этилган боглар. Бундай боғлар хукмдор шикор (ов) килиши учун мўлжалланган бўлиб, асосий кисми табиий, қўл теккизилмаган холда сакданган. Уларнинг кичик бир кисмигагина дам олшп учун сарой, кўшк (айвон) ва чодирлар курилган, ҳовузлар казилиб, фавворалар ўрнатилган. Бу турдаги богларнинг ўсимлнк ва хайвонот дунёси нихоятда бой бўлган.

Амир Темур богларидап энг маивурлари куйидагилар:

Боги Баланд. Амир Темур Самарканднинг шимолидаги „Чўпонота макбараси якинида набираси (Мироншоҳиинг кизи)га атаб курдирган. У ни барпо кқлишда Эрон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлар боғчилик санъати усталари хамда меъморлари қатнашган. Бог ўртасида Табриз ок мармаридан курилган хашаматли қаср бўлиб, унинг атрофидаги узумзор, анжирзор ва олмазорлар бокка гўзал бир тароват бахш этиб турган.

Боги Беҳшит. 1378 йил Амир Темур Самарканднинг ғарбида суюкли хотини Туман оға (Хайруннисо)га атаб курдирган. Ёзма манбаларда «Боги Жаннат» номи билан аталади. Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг езшпича, бог ўртасидаги атрофи хандак билан муҳофаза этилган суньий тепалик устида Табриз ок мармаридан курилган хашаматли сарой бўлган. Саройга бир неча кўтарма кўприклар оркали кирилган. Саройнинг бир тарафида хайвонот боғчаси хам бўлган.

БогиДавлатобод. Амир Темурга Ҳиндистон юришидан кайтган куни, яъни 1399 йил 22 апрелда ҳадя килинган. Археологик тадкикотлар (И.А. Сухарев, 1936 ва Ў. Алимов, 1967) га кўра, у Самарканддан 13 км жанубда, Катта Узбекистан трактининг чал томонида бўлган. Амир Темур бу боғда зафарли юришлардан кайтгач, дам олган, тантанахш маросимлар ўтказган, элчиларни кабул килган.

Боги Дилкушо (Кўнгил очувчи бог). 1397 йил Амир Темур хотинларидан бири Тўқалхоним шарафига курдирган. Самарканддан 5 км шаркда, Панжакент йўлининг ўнг томонида (қадимги Ҳиндувон кишлоғи ўрнвда) жойлашган. Ҳар тарафи 900 м узунликдаги баланд пахса девор билан ўралган,

4 дарво шеи, марказида хашаматли сарой бўлган. Сарой уч каватли бўлиб, хар каватида фаниора отилиб турган. Сарой деворларига Амир Темур олиб борган урупшардан лавхалар чизиб кўйилган. Амир Темур Испания элчиси Руи

Гонзалес де Клавихони ана шу богда кабул килган. Бу боғ ўрнида ҳозир Дилкушо кишлоги жойлашган.

Боги Жщоннамо (Жаҳон кўзгуси). 1398 йил Амир Темур Самарканддан

– фарсах (42 км) нарида, Зарафшон тоғи этагида курдирган. Унда сарой ва калъа бўлган. «Зафарнома»да ёзилишича, бу боғнинг худуди бенихоят катта бўлиб, йўқолиб колган от 6 ойдан сўнг топилган экан.

Боги Майдон. Амир Темур Самарканднинг шимолда, Чўпонота тепалиги этагида Курдирган. Тарихий манбаларга Караганда, богда хашаматли бир айвон (кўшк) ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тахт бўлган. Мирзо Улугбек бу боғни янада обод килган. Бу боғ ўрни ҳозир хам Боги Майдон деб аталади.

Боги Нов (Янги бог). 1404 йил Амир Темур Самарканднинг жанубида курдирган. Лолазор кишлоги ўрнида жойлашган. Бу боғ тўртбурчак шаклда бўлиб, атрофи баланд пахса девор билан ўралган, хар бурчагида минора кад кўтариб турган. Марказида бошка боғлардагига нисбатан каттарок каср, унинг олдида ховуз бўлган.

Боги Чинор. 1404 йил Амир Темур Самарканднинг шаркида (Конигилнинг жанубий – ғарб тарафида, хозирги «Кўш тамгапик» тепалиги ўрнида) барпо қилднрган. Унда чинорлар кўп бўлган. Марказида хочсимон тархли сарой жойлашган.

Боги Шамол. Амир Темур 1397 йил набираси (Мироншохнинг кизи)га атаб курдирган. Самарканднинг ғарбида бўлган. Ундаги сарой тўртбурчак шаклда бўлиб, ҳар томони 1500 қадамни ташкил килган. Деворларига мармар копланиб, сахни кора еғоч ва фил суягидан ишланган. Бу боғ жойлашган худуд ва у ердаги арик ҳозир хам «Бош Шамол» деб аталади.

Самарканд атрофида булардан ташкари яна бир канча боғлар бўлган. Чунончи, Боги Бўлду, Боги Загон, Боги Нақиш Жщон, Боги Амщнода Шохрух, Богча, Боги Дилафрўз, Боги Шерон, Гулбог, Лолазор, Бедана кўруги, Чумчуқпик, Ғозхона ва бошкалар шулар жумласидандир.

Амир Темурнинг боғ куриш анъанасини темурий шахзодалар хам давом этшришган. Масалан, Улугбек расадхонаси этагида бобоси Амир Темур анъанасига кўра Мирзо Улуғбек иккита боғ курдиради. Уларнинг бири Боғи майдон, иккинчиси Чиннихона номи билан аталади. Боғи майдон ўртасида курилган бино икки каватли бўлиб, девор ва устунларига мармардан сайкал берилган. Чиннихона – археологик ёдгорлик, сарой. Самаркандца Чўпонота тепапигининг жанубий – ғарбида жойлашган.

XV асрнинг 40 – йилларида Улугбек расадхонасига якин жойда курилган. Сарой деворлари чинни билан коплангани учун хам Чиннихона деб аталган. Улуғбек ва олимлар шу ерда самовий кузатув, илмий тадкиқотлардан сўнг хордик чикаришган. Чиннихонадаги иморатларнинг бири тошдан, иккинчиси чиннидан бўлган. Чинни 1422 йилда Хитойдан келтирилади.

Илм – фан равнақи. Ватанимиз тарихида Уйғоншп даврининг иккинчи босқичи Амир Темур ва темурийлар даврига тўгри келади. Бу даврда жамиятнинг ижтимоий– иктисодий тараккиёти билан бирликда унинг маънавий

– маданий хаётнинг хам гуркираб ривожланишига, илм – урфон, адабиёт ва санъат сохаларииинг ўсишига, бу соха олимларининг истеъдоди ва ижодининг камол топишига кулай шарт – шароитлар яратилди. Бу ўринда Амир Темур,

Шохрух Мирзо, Улуғбек, Бойсункур Мирзо, Султон Ҳусайн, Бобур Мирзо сингари улуғ ҳукмдор сиймоларнинг шахсий ибрати тахсинга лойикдир.

Амир Темур ўз мамлакатининг ил му – урфон, мадавият ва санъат ахлига хорижий эллардан кўплаб хунар – касб ахлларини, меьмору наккошларини, олиму фозилларини олдириб келиб, уларга қулай шарт – шароитлар яратиб бериб, уларнинг билими, тажрибаси ва истеъдодини ишга солиб, хайратомуз улуғвор бунёдкорлик ва ижодкорлик ишларини рўёбга чиқарди. Бу даврда бунёд этилган бстакрор меъморий обидалар, осори – атикалар, юксак санъат асарлари, илмий • маданий мерос намуналари бунта ёркин далил бўла олади.

Амир Темур салоҳиятининг ажойиб ифодаси бўлган «Тузукот»да соҳибкироннинг илм – фан, маърифат ахлига хар доим алохида эьтибор берганлиги ва хар бир муҳим ишни амалга оширишда уларга катьиян суянганлиги кайта-кайта таъкидлаб ўтилган. Амир Темур даврида яшаб ижод килган алломалардан Жалолиддин Туроншох (вафоти 1385), Баҳовуддин Накшбанд (вафоти 1389), Хожа Ҳофиз Шерозий (вафоти 1389), Хожа Камол 5 Хўжандий (вафоти 1391), Алломаи Тафтазоний (вафоти 1392) ва бошқаларни jэслаш кифоядир.

Мовароуннахрда, хусусан, Самаркандца илм – фан ва санъатнинг тарақкиётида Улугбек ва унинг атрофида йиғилган олимларнинг ўрни ва хиссаси ниҳоятда буюкдир. Улугбек фармони билан бунёд этилган Самарканд, Бухоро, Ғиждувон шахарлардаги мадрасапарда Қуръон, хадис, тафсир, фикх (Дин ва шариат конун – коидалари), риёзнёт (математика), хандаса (геометрия), жўғрофия (география), илму аруз (поэтика), араб тили каби дунёвий илмлар хам ўкитилди. Ҳатто, Бухоро мадрасасининг дарвозасига:

«Билим олиш хар бир мусулмон аёлу эркакнинг бурчидир», деган калима ёзиб кўйилган.

Улугбекнинг Самарканддаги мадрасаси иски каватли, 50 хужрали бўлиб, хар бир хужра 3 хона: казнок (омборхона), ётокхона ва дарсхонадан иборат мотларга Караганда, мадрасада 100 дан ортик талаба истикомат килган ва таълим олган. Мадрасада замонасининг иктидорли олимларидан Мавлоно Шамсуддин Мухаммад Ҳавофий етакчи мударрис бўлган. Машхур олимлардан Қозизода Румий,

Ғиесидцин Жамшид Коший хамда Мирзо Улугбекнинг ўзи ва унинг шогирди Алоуддин Али Қушчилар турли фанлардан даре берганлар. Айрим маълумотларга Караганда, мадрасада илми хайъат (астрономия) дарении Қозизода Румий ўтган.

1429 йил Самаркандца Мирзо Улуғбек томонидан «Дорул – илм»– Самарқанд академиясига асос солинди. Улуғбек академиясини тан олган ва дунёга таратган киши бу француз ёзувчиси, файласуфи ва тарихчиси Вольтер (тахаллуси; асл номи Мари Франсуа Аруэ (Arouet) 1694 – 1778) дир. Унинг тарихий мавзудаги «Миллатларнинг холатлари ва одатлари хакида» (1753 – 1758 асрнинг 3-жилди Амир Темур ва Темурийлар ҳукумронлигига бағишланган

Улуғбек академиясида дунёнинг турли мамлакатларидан келган 100 дан ортик олим фаолият кўрсатди. Улуғбек атрофига уюшган кўплаб буюк қомусий олим сохиблари – Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Мухаммад Али Қушчи, Мухаммад Ҳавофийлар фаолият кўрсатиб илм– фаннинг турли сохаларида, айникса астрономия, математика сингари аник фанлар бўйича баракали ижод қилдилар хамда ўзларидан улкан илмий мерос колдириб кетдилар.

Расадхона ўрта асрларда асбоб-ускунаси жихатдан хам бекиёс бўлган. Унда кичик ўлчамли асбоблар: армилляр сфера, 2,4 ва 7 халкадан иборат ўлчов асбоблари, триангула, куёш хамда юлдуз соатлари, астурлоб ва бошкалар бўлган. Бу илмий ускуналар ёрдамида Қуёш, Ой, сайёралар ва алоҳида юлдузлар кўрсатилган.

Мирзо Улугбекнинг энг йирик астрономик асари «Зижи Кўрагоний»

' («Кўрагоний янги астрономик жадвапи») 1437 йил Улуғбек расадхонасида яратилган. Ушбу илмий асар икки бўлимдан, яъни батафсил ёзилган мукаддима ва вазиятлари эллиптик системада берилган 1018 та юлдузнинг жадвалидан иборат. «Зижи Кўрагоний»да келтирилган юлдузлар жадвали Самаркандца олиб борилган кузатишлар асосида тузилган. Жадвал юлдузлар сони ва кузатишларнинг оргиналлиги жиҳатидан астрономия тарихида Гиппарх – Потолемий жадвалидан (II-аср)дан кейин иккинчи ўринда туради. Оптик асбоблар ихтиро қилинганига қадар тузилган зиждар орасида “Зижи курагоний” энг мукаммал хисобланади. Ундан вактни аниклаш ва географик координаталарни ўпчащда, шунингдек' турли астрономик масалаларни хал қилишда ХУП асрга кадар Шарқда ва Европада фойдаланиб келинди. Асарда бошка жадваллар хам бор. 683 та пункт учун географик координаталарни ўз ичига олувчи жадвал, асосан, турли манбалардан фойдаланиб тузилган.

Улуғбек ижгимоий – гуманитар фанлар соҳасида хам ижод килган. Унинг каламита мансуб «Улуси арбаъ-йи Чингизий» («Чингизийларнинг тўрт улуси (тарихн)») ёки «Тарихи арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») номи билан машхур асари, хеч шубҳасиз, тарихшунослик фанида кимматли манбалардан бири хисобланади. 1425 йилдан кейин ёзиб тамомланган бу асар мукаддима ва тўрт кисмдан иборат.


Улугбек академияси олимлари ижодидан намуналар


1

Қозизода Румий (тахм. 1360-1437)

асарлари

– «Рисола фи-л хисоб» («Ҳисобга дойр рисола»)

– «Шархи Мулаххис фи-л-хайьа» (Астрономияга оид «Қискача рисола» нинг шархи)

– «Шархи ашкол ат-таъсис»

– «Рисола ал-жайб» («Синус хакида рисола»)

– «Дар баёни истирохати жайби як даража» («Бир даража синусини аниклаш усулининг баёни хакида»)

– «Дастур ал-амал ва тахқиқ-ил-жадвал» («Аман дастури ва жадвалларини тузатиш»)

– «Мисха» («Ўлчаш»)

– «Рисола фи-л-хайъа ва-л-хандаса» («Астрономия ва геометрия хақидаги рисола»)

– «Шарх ат-тазкира»

– «Шарх тахрир ал-Мажистий»

– «Рисола фи илм ил-хайъа» («Астрономия илми хакида рисола»)

У «Рисола фи рубб-ил-мужайяб» («Синус квадрат хакида рисола»).

– «Лима кана халла кавни нисба иртифаъ аъзам ал-жибол ила кутри ал-арз канисба субъ ард шаъира ила зираъ» («Нима учун тогларнинг энг баландининг Ер диаметр ига нисбатан арпа цонининг бир газга нисбати каби эканлиги кабул килингани»)

– «Рисола фи сам ий ал-кибла» («Қибла азимути хакида рисола»)

– «Шарх хикмаг ал-айн»


17


2

Fиёсиддин Жамшид Коший

(тахм. 430) асарлари

Астронамиягаоид:

– «Зижи Ҳоқоний дар такмили зижи Элхоний» '«Элхоний астрономик жадвалини такомиллаштиришда Ҳоконий астрономик жалналининг ахамияти»)

– «Суллам ус-само» («Осмон нарвони»)

– «Нузхат ул-хадойик» («Боглар сайри»)

Математшага оид:

– «Рисола ал-мухития» («Айлана хакида рисола») У «Рисолат ул-атвор вал-жайб» («Ватарлар ва синус хакида рисола»)

– «Мифтох ул-хлсоб» («Арифметика (ҳисоб) калити»)


3

Али Қушчи (1403 -474) асарлари

XVI «Рисола фи-л-ҳисоб» («Ҳисоб ҳаквда рисола»)

XVII «Рисолаи кусур» («Касрлар рисоласи»)

XVIII «Рисола ат-фатхия» («Ғалаба рисоласи»)

XIX «Рисола ал-Мухаммадийа фи-л-ҳисоб» («Ҳисоб хакида»)

XX «Рисола фи халла аш-шакл ал-хилол» («Ҳилолсимон шаклларни ўлчаш хакида рисола»)

У «Шархи Мифтохал-улуми Тафтазоний» («Тафтазонийнинг «Миф-тох ал-улум»ининг шархи»)

XXI «Рисола дар илми хайъат» («Астрономия илми хакида рисола»)

У «Шархи «Зижи Улуғбек» («Улугбек «Зиж»ига шарх»)

XXII «Шархи рисолаи «Тухфаи шохия» («Шохий тухфа» рисоласининг шархи»)

XXIII ' «Шархи рисолаи «Суллам ас-само» («Суллам ас– само» рисоласига шарх»)

XXIV «Хитойнома»

XXV «Рисолаи мангик» – 1430 йили Самаркандда, форс тилида ёзилган рисола

XXVI «Шархи тажвиди Хожа» («Хожа «Тажвиди»нинг шархи»)


Тярихшуноспнк. Амир Темур ва темурийлар даврнинг яна бир муқим ютуғи – бу ижтимоий фанлар, хусусан, тарихшунослик сохасида катта тадкикотларнинг яратилганлигидир. Бу хайрли ишларнинг юэага чикипщда хам темурий хукмдорлар ташаббуси ва рахнамолиги бекибс бўлган. Жумладан, Амир Темурнинг «Тузуклари», Мирзо Улугбекнинг «Тўрт улус тарихи», Бобур

Мирзонинг «Бобурнома»си ижтимоий файл ар ривожига алохида ижобий таъсир кўрсатганлиги шубхасиздир.

Бу даврда яшаб ижод этган муаррихларнинг асарларида ўша замон тарихий воқеапаршшвг муфассап тафсилотлари, шархларидан ташкари уларнинг чуқур ижтимоий мохияти, мазмуни ўзининг бутун зиддиятлилиги ва мураккаблипиги билан ифода этилган.


Амир Темур ва темурийлар даврида тарихшунослик сохясини ривожлантиришда ўзининг улкан хизматларини кўшган муаррихлар ва тарихчи олимлар

Асарларнннг номи


.

Низомиддин Жомий

(?-тахм. 1412)

«Зафарнома»(1401 -1404)


2

Ҳофизи Абру (1361/62,-1430)

Тарихий ва тарихий – географик асарлари: «Зайли Зафарномаи Шомий», «Зайлн Жомиъ ут– гаворих», «Тарихи Ҳофизи Абру», «Мажмуа ат– гаворихи султония», «Зубдат ут-таворихи Бойсункурий»


3

Шарофиддан Али Яздий

(14?7– 1454)

«Зафарнома» (1419– 1425)


4

Фасих

Ҳавофий

(1375-тахм. 1443)

«Мужмали Фасихий» («Фасихийнинг (тарихлар) мажмуаси») (1433 – 1442)


5

Абдураззок Самар кандий

(1413 -1482)

«Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн>: («Икхи саодатли юлдузнинг чикиш вг икки денгизнинг қўшилиш жойи» (1467 – 1469)


6

Ибн Арабшох (1388-1450)

«Ажоиб ул-макдур фи ахбори Темур» («Темур хакидаги хабарларда такдир ажойиботлари») ёки «Амир Темур тарихи»


7

Мирхонд

(1433 – 1498)

Ҳирот шахрида 1494 йилгача 7 жилдли «Равзат ус-сафо фи сийратул– анбиё вал-мулук вал-хулафо» («Пайғамбарлар, подщолар ва халифаларнинг таржимаи холи хакида жаннат боги») асарининг 6 жилдини ёзиб


19


Тугатган. Асарнинг 7 жилдини Мирхонд вафотидан сўнг неварси Хондамир томонидан 929 (1522 – 1523) йилда ёзиб тамомлаган


8

Ховдамир (1473/76 – 1534)

«Макорим ул-ахлок» («Олийжаноб хулклар») (1501), «Хабяб ус-сияр фи ахбор афрод ул-башар» («Инсон зоти хабарлари ва дўстнинг таржимаи холи») (1520-1524)


9

Испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо

(7-1412)

1403 йилда Самаркандга, Амир Темур хузурига ташриф буюрган. Сафари асосида «Темурбек саройига саёкат кундалиги»ни ёзган. Клавихонинг сафар хотиралари 1-марта 1582 йил Аргонте де Молина шахрида «Буюк Темур тарихи» номи билан нащр этидган


Мазкур жадвалда номлари кўрсатилганлар муаррихлар ўша давр ижпшоий хзёти жараёнининг талаб ва эхтиёжларидан келиб чиккан холла темурий хукмдорларнинг турли – туман фаолияти, саъй – харакатлари билан боғлиқ тарихий ходисапар, вокеалар силсиласини ўз имкониятлари даражасида холис ва хакконий акс эттиришга интилганлар. Шу билан бирликда бунда уларнинг ўз шахсий қарашлари бхуд у бки бу ходисаларни баъзан бўртгириб, баьзан эса камситиб, бир ёқлама тарзда ифодалашга уринган бўлишпари хам щубхдсиздир. Бундай холлар, жумладан, Ибн Арабшох, Шарофиддин Али -Яздий ва бошка муаррихларнинг асарлари учун хам бирдек тааллуклидир.

Бирок, энг мухими, тилга олинган бу асарлар ўзининг илмий киммати, мухим тарихий манбалар сифатидаги беназир кадри билан биз миннатдор авлодлар учун мухим ахамиятга эгадир.

Няфис китоб вахаттотяик санъати.

Няфис китоб ва хаттотлик санъати.


Темурийлар даври маданияти равнакида


хаттотлик санъатининг ўрни ҳам алоҳидадир.


Бу даврда илм – фан ва адабиёт билан бир


қаторда китобат санъати, яъни қўлёзма


асарларни кўчириб ёзиш ва у билан боғлик


бўлган хаттотлик, мусаввирлик, лаввоҳлик


(лавҳа чизиш) ва саҳҳофлик (муковасозлик)

санъати ҳам ниҳоятда тараккий этади. Шу ўринда хаттотлик ҳакида қисқача тариф берадиган бўлсак, хаттотлик (араб. – ҳуснихат ёзувчи), каллифафия взув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобалирини яратиш касбидир. Ёзувнинг пайдо бўлиши натижасида юзага келди. Айниқса, араб ёзувининг кенг тарқалиши туфайли хатготликнинг ривожланиши жадаллашди. Шарада, жумладан, Ўрта Осиёда китоб босиш вужудга келгунига кадар қўлбзма китоб тайёрлаш, уларнинг нусхаларини кўпайтириш (матн кўчириш) билан хаттотлар


шуғулланган. Хаттотлик санъатига багишланган кўплаб


рисолалар 10 хил асосий хат услублари (насх, куфий,


мухаккак, настаълиқ, сулс, тавке, таълиқ, девоний, рико,


рикъий) мавжудлиги хақида дарак беради.

XV асрдан китоб кўчириш (форс, эски ўзбек тиллари)да настаълиқ хати раем бўлган. Хаттотлар кўпроқ саройларда, айрим амаддорлар ҳузурида гурух бўлиб ишлаган. Хаттотлик Марказий Осисда Темурийлар, Шайбонийлар ва сўнгги сулолалар (аштархонийлар, манғитлар) даврида юксак даражада тараккий этган. Темурий шаҳзодалар Иброхим Мирзо (1394 – 1435, Шоҳрух иккинчи ўғли), Бойсунғур Мирзо (1397 – 1433, Шохрух Мирзо ўғли), Бадиуззамон Мирзо (1458 – 1515, Ҳусайн Бойкаронинг тўнғич ўғли) ва бошкалар хаттотликка хомийлик килиш билан бирга ўзлари бу санъат


тури билан шуғулланган. Жумладан, Иброхим Мирзо олти хил хатда тенги йўқ хаттот бўлган. Шунинг учун айрим маежид ва мадрасалар пештоқига ўз кўли билан китобапар ҳам йзган. Темурий шаҳзода Бойсунғур Мирзо Ҳиротда ташкил килган кутубхонада мусаввир, наккош ва бошқа устапар билан бир


каторла 40 дан оргиқ хаттотлар қўлёзма китоблар тайёрлаш, яроксиз ҳолга келганларини таъмирлаш билан машғул бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483 – 1530) эса янги хат ва алифбо «Хатти Бобурий» ихтирочисидир.


Китобат санъати билан бир каторда биноларнинг китобалари, қабртошлардаги битиклар ва буюмларда хаттотлик кенг қўлланилган.

Амир Темур даврининг етук хаттотларидан бири Мир Али Табризий (1330 – 1405) насх ва таълик хати услублари асосида настаълиқ хатини кашф қилган. ). Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо хизматида бўлган. Настаълиқ хатининг қонун – қоидалари баён этилган рисола яратган, кўплаб шогирдлар тайёрлаган. У кўчирган қўлёзмалар, жумладан, Кирмонийнинг «Хумой ва Ҳумоюн», «Камолнома», «Равзат ал-анвар» достонлари (1396, Британия музейида), Саъдийнинг «Куллиёт»и, «Бўстон» асари (1377), Низомий ва Дехлавийнинг «Хамса»лари (Эрон миллий кутубхонсида) ва қитъа (мумтоз адабиётда лирик жанр) лар (1 донаси Санкт-Петербургдаги Россия миллий кутубхонасида) бизгача етиб келган*

Темурийлар даврида Султонали Машҳадий (1437 – 1520) «Султон ул – хатготин» («Хаттотлар султони») ва «Қиблат ул – куттоб» («Котиблар қибласи») номли юксак унвонларнинг соҳиби бўлган. Хаттотлик санъатида ўзига хос мактаб яратган Султонали Машхадий настаълиқ хатининг мислсиз устози, Алишер Навоий (1441 – 1501)нинг котибларидан бири сифатида шараф топган эди. Бу даврда Алишер Навоийнинг шахеий кутубхонасида 11 та йирик санъаткорлар (Абдулжамил Котиб, Дарвеш Муҳаммад ТоқиЙ ва бошқапар) хаттотликда самарали ижод килган. Султонали Машҳадий ўз қапамига сайқал бериб, Низомий, Фаридиддин Аттор, Хўжа Ҳофиз, Саъдий, Хусрав Дехлавий, Абдураҳмон Жомий, Ҳусайний (Ҳусайн Бойқаро) ва бошка муаллифларнинг асарларини китобот килган. Султонали томонидан кўчирилган 50 дан зиёд китоблар нусхаси бизгача етиб келган

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации