Текст книги "ЭЗОП"
Автор книги: Хамидулла Абдуллаев
Жанр: Исторические приключения, Приключения
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 11 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
–
Бу ишлар “холва” энг ёмони хали олдинда.
–
Нима бўлди?
–
Денгизнинг сувини буткул ичиб юбораман деб Аргос билан гаров ўйнадингиз. Ўртача барча молу-мулкингиз, хатто бекамни ҳам тикиб юбордингиз.
–
Тамом бўлибманку.
–
Шунақа хўжайин, улар хали замон гувохлари билан кириб келишади, тайёрланаберинг.
–
Энди нима қиламан, қул бўлиб қоламан-ми.
–
Буни ҳам айтингиз, хар холда жуда ёмон иш бўлди.
–
Бирор чора изласангчи Эзоп, ахир сен масалчисан-ку.
–
Мен бир қул бўлсам, нима ҳам қилаолардим.
–
Сен қувонганинг йўқ, шундайми?
–
Сизнинг бошингизгам кўргилик келса биз қувонармидик.
–
Йўқса нега илжайиб гапирмоқдасан?
–
Шундай ўзимча.
–
Шундай ўзимча.
–
Гапир, бирор чора топганга ўхшайсан.
–
Борди-ю топсам мени озод қиласизми?
–
Сўз бераман сени қулликдан озод қиламан.
–
Хўжайинлар ноилож қолганда ваъда бераверишади, кейинроқ бориб гапларидан тониб юбораверишади.
–
Тезроқ бўлақол, юрагим бардош бермайди, гапир.
–
Айтганимларимни яхшилаб ўқиб олинг, озгина адашсангиз чатоқ бўлади.
–
Яхши барча айтганларингни уқиб оламан, ўтир, шошилмай нима қилишлигим лозимлигини айтиб бер.
–
Яхши …
–
Сен ёнимдан асло узоқлашакўрма.
***
–
Дродо уйдамисан?
–
Албатта уйда бўламанда.
–
Мени сени қочиб кетган бўлсанг керак деб ўйлаган эдим.
–
Шундай омадли иш кутаётганда мен қочиб кетаманми?
–
Сен бугун тамом бўласан, молу-мулкинг, хотининг, қулларинг меники бўлади.
–
Мен бунинг аксини қилмоқчиман.
–
Бутун бошли денгиз сувини симириб ташлайман десангу, яна баланддан келганингни қара.
–
Мен сўзимни устидан чиқадиган одамман.
–
Сўзингдан тонмайсанми?
–
Асло.
–
Йўқса денгиз бўйича борамизда унинг сувини симириб ичиб ташлайсан.
–
Шу бугун демоқчимисан?
–
Албатта.
–
Йўқ вақтини келишганимиз йўқ, қачон хохласам ўшанда ичаман.
–
Сен ғирром экансан.
–
Сен эса ақлинг паст одам экансан, сувни қандай холатда ичилади.
–
Бу сенинг ишинг.
–
Ундай бўлса билиб ол, денгиз суви шўр бўлади уни сен чучук сувга айлантириб беришинг лозим, акс холда бир хўплам ҳам ичмайман.
–
Дродо сен мутахим одам экансан.
–
Мен файласуфман, бу донишманд дегани, сен бечора сўз ўйинини фахмламай гаров ўйнаб ютказиб қўйдинг.
–
Мен хали ютқуздим хамми?
–
Албатта, бор будингни менга бой бердинг.
–
Бекорларни айтибсан, барча мулкингни менга ютқазиб қўйдинг.
–
Қани бўлмасам айтганларимни бажаргин.
–
Шўр сувни чучук қилиб бўладими?
–
Бўлмаса нега шўр сувни ичса бўлади дейсан.
–
Мен ундай деганим йўқ.
–
Дединг.
–
Э… боре, сен билан машмаша айтиб ўтирмаганим бўлсин.
–
Ана кўрдингми, ютқазиб қўйганингни аста-секин тан олмоқдасан.
***
Нодонлик айшу-ишрат, ўйин-кулгу томонга, донолик раёзат чекиб илм томонга одимлай боради. Улариннг орасидаги масофа, тинимсиз узаяверади.
Қўлдорлик (политсизлик) дин хукмрон эди. Халқнинг ҳаёлий ижоди яратган хилма-хил афсона ва ривоятлар, худолар ва қаҳрамонларни яратиб, диний таълимотни бойитиб берарди. Тасвирий санъат ва хайкалтарошлик диний ақидалар билан чатишиб, кишиларнинг олам ва худолар хақидаги тасаввурларига узлуксиз таъсир кўрсатади. Ахлоқ, маданият, адабиёт кабилар диний дунёқараш таъсирида шаклланар. Жамият хаётида диний маросимлар асосий рол ўйнар, диний эътиқод, ибодат, сиғиниш орқали ижро қилинган. Ибтидоий одамлар табиат кучларига ҳархил сехргарлик йўли билан ижобий ёки салбий таъсир этиш мумкин деб тушунтирганлар, ана шу кучларга маъқул харакат қилиб, “кўнглини топилса” ёки рахмини келтирилса улар бизга яхшилик келтиради, ёвузлик олдини олиб фалокатлардан холис бўлинади деб тушунтирганлар. Ана шундай йўл билан диний маросимлар ўтказилиб унга кохин, рухоний, сехргарлар бошчилик қилишган, ана шу маросимлар йўли билан катта даромадлар олишган. Бундай диний қарашлар қулдорлик даврига келиб янада ривожланди. Диндорлар хукмрон табақа манфаатларини улуғлаш билан биргаликда тоъбе кишиларни итоат қилишга, хўжайинига шубхасиз буй сунишга, шукроналар айтиб яшашга ўргатишар эди. Харқандай маросимлар энг аввало даромад олишга ва мазлум халқни итоаткорликда ушлаб туришга қаратилар эди. Айниқса табиий офат ва хадислардан жуда усталик билан фойдаланишар, оддий, соддадил кишиларнинг кўнглига қурқув ўйғотиб, мунтазам таъсир ўтказишар эди. Шундай қилиб кўпхудолик дини ривожланиб у илохий ва муқаддас хисобланар, тарғиб ва тазийқни кучайтирар хилма-хил китоблар яратилиб алоҳида таълимотга айланиб борарди, дунёвий, объектив воқеалар бузиб кўрсатилар эди.
***
Тош асри деб аталувчи ибтидоий давр жуда узоқ давом этди. Одамзот хали ярим ёввойи, кўп жихатдан ночор. ўз эхтиёжини тўла қондираолмай сарсон, унинг қуроли тош ва таёқ, гурух-гурух бўлиб яшашдан бошқа иложи йўқ. Қабила деб аталувчи кишилар бирлашмаси асосан аёллар бошқарар, чунки оила аъзолари она атрофида бирлашишга мажбур, шунинг учун аёлларнинг мавқеи ҳам фаоллиги хали юқори эди.
Севги беқиёс шафқатсиздир
Афлотун
–
Бекам меничақиртирган экансиз?
–
Ха, Эзоп хайрлашиш учун чақирдим сени.
–
Нега энди бекам, кетмоқчимисиз?
–
Кетаман, бу ақли паст эр билан яшайолмайман.
–
Ундай қилманг, хўжайиннинг ақли заиф эмас, хулқи заиф одам, у сизни қаттиқ севади.
–
Биласанми Эзоп, севги икки томонлама бўлсагина мақсадга мувофиқ бўлади, акс холда у азобу-уқубатга айланади.
–
Демак сиз уни севмас экансизда.
–
Афсуски шундай.
–
Биз қуллар севги нималиги хақида ҳеч нарса билмаймиз, шунинг учун мендан бирор-бир маслаҳат чиқиши қийин.
–
Нега ундай дейсан, қул ҳам севиб қолиши муммкин-ку.
–
Йўқ бекам у севаолмайди, борди-ю севиб қолса азобу-уқубатга дучор бўлади холос. Шунинг учун қуллар орзу-истаклар оғушида яшашдан сақланиши даркор, чунки у ўз истакларига ҳеч қачон эришаолмайди.
–
Ха, сен бечорага қийин эканлигини биламан, лекин на чора, олам ўзи шунақа яратилган.
–
Ҳақоратлар, калтаклашлар, нафақат қўл-оёғимни, барча хохишларимни ҳам кишанлаб ташлаган, биз бечораларнинг истакларимиз ҳам, фикрлашларимиз хамтоъбедир. Агар юрагини очиб кўриш имконияти бўлганида эди, бизларнинг юракларимиз ўша қаронғилик босган қулдорларнинг юрагига нисбатан порланган қуёшдек кўринар эди. Афсуски юракларимиз берк кўз билан кўриб бўлмайди. Бу халокатга махкум. эрк ўғирлаб эркини йўқотган кишилар жамияти. Бу жамиятда барча эрксиз барча бахтсиз шўр пешонадир. Меҳрини йўқотган кишилар тўдасидир. Қул учун севги ва меҳрнинг кераги йўқ, чунки у бировга меҳр кўрсатаолмайди, севиб қолиши эса азобу-уқубатдир. Қачонлардир эркинликни чинакам қадрлайдиган замонлар келади, ўшанда одамлар қулдорлик деган лаънати тузумни ғазаб ва хижолат билан эслайдилар.
–
Фикрлашинг кишини хайратга солади.
–
Рахмат сизга бекам, рахмдил аёлсиз.
–
Сенга нисбатан бўлган муносабатим ўзгариб, ўртамиздаги масофа қисқариб бормоқда, бу нима деганини биласанми?
–
Йўқ.
***
–
Хой Эзоп қаердасан қурғур – деди Дродо асабийлашган холда ярим бақириб, – Буёққа кел.
–
Мен бу ердаман хўжайин – деди Эзоп шошилиб Дродо нега чақирганини билса ҳам – нима топшириқ берадилар.
–
Хеч нарсадан хабаринг йўқми?
–
Асло.
–
Милейка аразлаб кетиб қолибди.
–
Бу катта кўргилик эмас-ку.
–
Ўзим хайдаб юборганимда кўргилик бўлмас эди, унинг ўзи кетиб қолгани жуда ёмон.
–
Нега?
–
Одамлар мени уят қиладилар, битта хотинни ҳам эплай олмабди деб маломат қилишади.
–
Койиманг хўжайин хамма ишнинг ечими бор бу оламда.
–
Ўйлаб кўриш лозим.
–
Ундай бўлса тезроқ ўйла, йўқса сени калтаклатаман.
–
Хўжайин гапингиздан тонмангда.
–
Қачон тонибман.
–
Аргосни бартараф қилсанг сени озод қиламан деган эдингиз, энди эса калтаклатмоқчисиз.
–
Кўп гапирмай амалий ишга ўт.
–
Агарда мени озод қилишга ваъда берсангиз, хотинингизни қайтиб келишига мажбур қиламан.
–
Майли ваъда бераман тезроқ гапир.
–
Айниб қолмайсизми?
–
Тезроқ гапирсангчи хозир ёрилиб кетаман.
–
Ундай бўлса менга пул беринг.
–
Пулни нима қиласан?
–
Бозорга бориб хар хил нарсалар харид қиламан, кейин хўжайин ўйланмоқчилар деб гап тарқатаман.
–
Хўш кейинчи?
–
Кейин рашк ўтига ёнган бекам бу миш-мишларни эшитиб ўзлари кириб келадилар.
–
Ишончинг комилми?
–
Мутлақо.
–
Ундай бўлса ишга кириш, ман пул хозироқ бозорга жўна.
–
Хўп бўлади, фақат узоқ йўқ бўлиб кетсам койиманг, анчагина сайр қилишимга тўғри келади.
–
Сенга рухсат, ишни бузиб қўймасанг бўлгани.
–
Озгина сабр қилсангиз бўлгани хўжайин, гапнинг оёқ-қўли чаққон бизлардан тезроқ юради, хотинингиз мендан олдинроқ кириб келса ажабланиб ўтирманг.
***
Покиза яшаш учун, эзгулик ва ёвузликнинг табиатини билиш билан бирга бурч, адолат, мардлик нималигини тўла тушунмоқ лозим.
Сократ
Тараққиёт ва ривожланиш ўзининг қайсар ва енгилмас ҳулқи билан тинмай олдинга одимлар, барча соҳа изланиб-изланиб қандайдир муъжизакор янгилик билан якунланар. Одамлар ўз эхтиёжларини тўлароқ қондириш учун тер тўкиб меҳнат қилишга мослашиб боришар. Чорвачилик, ерга ишлов бериш мисли кўрилмаган натижаларга эришар, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми ошиб борарди. Натижа қанчалик ошиб борган сари истак ва эхтиёжлар ҳам шу даражага кўтарилар, бу харакатлар бойлик деган маъжизани яратиб уни кўпайтириш учун шафқатсизлик каби нуқсон-касалликни пайдо бўлишига олиб келди. Бойиб олган одамлар ана шу бойликнинг сеҳрли кучини ишга солиб янада бойиш йўлида шафқатсизлик қилишар, очкузлик одамлар ўртасида кенг тарқалабошлади. Мазлум кишилар ўз истакларини ҳаёл суриш билан ифодалашар бундай хохишлар кўплаб афсона ва ривоятларнинг яратилишига сабаб бўларди. Табиий офатлар ҳам кишиларни нимадандир нажот излашга даъват этар, улар ҳаёлан ўзларига рахнамо ахтарар эдилар. Бўларнинг барчаси бирлашиб кишилар онгида қандайдир ноъмақул кучларга сиғинишни, кўпхудолик динини пайдо бўлишига олиб келди. Одамлар ишлаш билан биргаликда ибодат қилишга ҳам ўрганиб бордилар. Эндиги одамнинг моддий эхтиёжи ёнида, маънавий эхтиёж хам пайдо бўлди. Бу эхтиёж аста-секин ривожланиб кишиларнинг очкузлик, шафқатсизлик, ёвузлик каби иллатларга қарши бўлган куучга айланабошлади. Одамзот аста-секин моддий неъматлар қаторида маънавий неъматлар ҳам яратабошлади. Юнонлар яратабошлаган ривоят ва афсоналар ижод томонига қўйилган биринчи қадам эди. Бу бошланган ижод биричи қаҳрамонлар ва худолар билан биргаликда. хилма-хил достонлар, кўшиқлар, мусиқаларнинг пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлди. Ижод ахли хайратланарли муъжизалар, тасвирий санъат, хайкаллар, меъморий иншоотлар ясашга ҳам ўрганиб бордилар. Қадимги юнонлар оламни билиш ва ўрганишга чанқоқ халқ эдилар, ана шу чанқоқлик натижасида улар худоларни худди одамлар каби тасаввур қилардилар ва уларни одамзот сифатига ўхшаш қилиб безар ва таърифлашар эди. Одамлар худолар сиймоси орқали ўзларини чуқурроқ англашига интилардилар, бу интилиш албатта ўз натижаларини берар эди. Гўзаллик яратиш йўлидаги истаклар яхши натижалар билан якунланиб, маънавиятнинг гуллаб яшнашига олиб келар, халқнинг ижодий қатлами тинимсиз меҳнат қилиб, ибодатхоналар, меъморий обидалар барпо қилар, дастлабки бадиий асарлар ва ижод махсуллари пайдо бўлар эди. Маънавий гўзалликлар қаторида, худбинлик, ёвузлик, очкўзлик каби иллатлар ҳам ривожланиб борар эди. Оддий кишилар ўз орзуларини ифодалаб ҳаёлан ажойиб қаҳрамонлар сиймосини яратишар, бундай қаҳрамонлар ўз фидоийлари билан хатто худоларга қарши борардилар. Ана шундай ҳаёлий гўзаллик ва фидоийлик рамзи Прометей ва Геракл эди. Бу қаҳрамонлар ўз хаётларини халқ фаровонлиги учун бағишлаган, одми хамда олийҳиммат, мустаҳкҳам ирода сохиби ва ўз ишларининг тўғри эканлигига мутлоқ тўла беқиёс қаҳрамонлик ва галабалари айнан оддий одамларнинг орзу-истаклари билан хамоханг эди.
Геракл
Ривоятларда айтлишича Зевс подшо Амфитрионнинг хотини Алкменани севиб қолади. У Амфитрион қиёфасига кириб Алмена билан кўнгилхушлик қилади, натижада Алкмена икки ўғил эгизаклар туғиб беради. Эгизакларга Алкид ва Ификлид деб исм қўядилар. Алкид кейинчалик Геракл исмини олиб Юнонистоннинг буюк ўлмас қаҳрамонига айланади. Халқнинг афсонавий севимли қағрамони Геракл тўғрисидаги саргузашт-афсона-хикоялар беҳисоб.
Зевснинг аёли Гера эри Зевснинг одам наслига уйланиб ундан фарзанд кўрганидан хабар топиб қаттиқ ғазабланади, у умр бўйи Гераклга зиён-захмат етказиш билан машғул бўлади. Беқиёс жисмоний қувват ва иродага эга бўлган Геракл ва Гера ўртасидаги кураш жуда узоқ давом этади. Булар Геракл саргузаштларининг асосини ташкил қилади.
Зевс, илохий қудратга эга бўлган оловни одамларнинг қўлига тушиб қолмаслигини ҳардоим таъкидлар, бу ишни вақти-вақти билан ўз назорат қилар эди.
Оловнинг муъжизакор хислатидан хабар топган Прометей, қандай бўлмасин уни одамларга етказиш ҳақида қайғурабошлади, чунки олов кишиларга хартомонлама фойдали эканлиги аниқ эди. Узоқ изланиб, кўплаб хавф-хатарларни енгиб у оловни одамлар қўлига топширади. Натижа кутганидан ҳам ортиқ бўлиб кишилар ундан фойдаланишни тезлик билан ўрганабошлайдилар ва яхши тараққий қиладилар. Бундан хабар топган Зевс нихоятда ғазабланади, у Прометейнинг ушлаб энг узоқда жойлашган қояга кишанлаб қўйишни буюради. Темир худоси Гефест Зевснинг буйруғига биноан Прометейни қояга кишанлаб қўяди. Хар куни бирнеча бор Осмондан учиб тушадиган бахайбат Бургут Прометейнинг биқинини тумшуғи билан очиб жигарини чўқиб еябошлайди, бирқанча фурсат ана шундай азоблаб учиб кетади, беқиёс уқубатдан қийналаётган “айбдорни” хар куни ана шундай азоблашади. Одамларни бениҳоя севган Прометей бу тинимсиз уқубатга бардош билан чидайди. Бундай шафқатсизликдан хабар топган Геракл, Прометейни қутқаришга шайланади, қанча-қанча қийинчиликларга учрасада охир оқибат кишанланган Прометейни топишга сазовор бўлади. Хавода пайдо бўлган бахайбат бургутни камалаги ёрдамида отиб қулатади, Прометейнинг кишанланган қўл-оёқларини бўшатиб, одамлар ичига олиб бориб топширади. Ана шундай қилиб кишиларга оловни хадъя қилган Прометей халқ қаҳрамони сифатида олқишланади.
***
Одамзот табиатида бировни қул қилиш истаги ёнида беихтиёр қул бўлиш истаги ҳам мавжуд, чинакам эркин бўлиш учун иккисидан ҳам воз кечиш зарур.
Дродо Милейканинг қайтиб келганини эшитиб ич-ичидан Эзопга қойил қолди, лекин ўзини қандай тутиши лозимлигини билолмай ўйланиб қолди. Нима қилса экан совуқроқ муомала қилса у яна аразлаб кетиб қолиши мумкин, қувонганини билдириб қўйса яна дашноя беришни бошлаб юборади, демак ўртача йўл тутиши лозим.
–
Ҳа Милейка келдингми жонгинам – деди у хотинига кўзи тутиши биланоқ ўзини йўқотиб – қайтиб келишингни билар эдим.
–
Мен қайтиб келганим йўқ, нарсаларнимни олиб кетгани келдим.
–
Ундай гапларингни қўй, яхшиси тинч-тотув яшашни ўрганайлик
–
Шундайми?
–
Албатта.
–
Ундай бўлса нега ўйланмоқчисан?
–
Жахл устида айтдим қўйдимда.
–
Яна жахлинг чиққанда уйланмоқчи бўласанми?
–
Бу гапларга барҳам ьерайлик.
–
Хардоим сени севаман деб алдар экансанда?
–
Ундай эмас, чиндан ҳам сени севаман.
–
Уни амалда исботлаш лозим.
–
Бундан буёғига шунақа қилман.
–
Чиндан ҳам шундай қиласанми?
–
Албатта.
–
Ундай бўлса шароб ичишни ташлайсан.
–
Ўзим ҳам шу фикрдаман.
–
Иккинчи илтимосим Эзопни озод қиласан.
–
Бу таклифинг жуда яхшику-я, лекин Эзопдан айрилиб қолишни ўйлаб бошиб қотмоқда.
–
Озод қилиш керак, у ақлли одам.
–
Сенинг илтимосларингга йўқ деб бўлмайди, фақат озгина шошилмайлик, у биз учун жуда керакли одам.
***
Уят
Қадимги юнон афсоналарига кўра, одамлар яхши тарққий қилмаганлар. Худолар, бош Худо Зевснинг даргоҳида йиғилишиб маслаҳат қила бошлаганлар. Узоқ вақт кенгашиб одамлар ёлғиз-ёлғиз яшасалар ривожланмайдилар, уларни гуруҳ-гуруҳ қилиб яшашга ўргатиш зарур деган хулосага келадилар. Ана шундан сўнг одамларни жамлай бошлаганлар, лекин натижа аксинча бўлиб кишилар бир-бирлари бил жанжаллашиб, қирғинбарот қила бошлаганлар, низолар кундан-кун кучайиб, бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганлар. Худолар кенгаша-кенгаша хилма-хил фикр билдиришлар натижасида улар одамларга уят ҳиссиётини жойлаш лозимлиги ҳақида келишиб олганлар. Бағрида уят ҳиссиёти уйғонган одамзот аста-секин одамийлашиши тартибга туша бошлаган ва ниҳоят гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшай бошлаганлар. Гуноҳ ва нотўғри иш қилишдан уяладиган бўлиб, аста-секин гўзаллаша бошлаганлар. Ушбу хикоя афсона бўлса ҳам уят ҳақидаги фикрлар мантиққа яқин. Уят, ор-номус каби туёғулар кишиларни кўплаб гуноҳ ишлардан тийиб туради, гўзалликка, ҳалолликка етклайди. Фараз қилайлик одамлар уялиш ҳиссиётини йўқотиб қўйдилар. Нима воқеа содир бўлар эди? Даҳшатнинг ўзгинаси, балки даҳшатдан ҳам баттарроқ жараён бошланар, ҳеч бир кимса. бошқа кишилар ҳақида ўйламай қўяр, Ватан, фидоийлик, одамийлик каби сифатлар мутлақо йўқолиб кетар, ор-номус, аҳлоқ деган тушунчалар қолмас эди. Одамлар ўртасидаги дўстлик ҳам.
Умр
Умр, бир қанча лаҳзалик қувончу-қайғуларнинг мажмуаси, характдаги борлиқ узра бирдамлик саёҳат, нималардандир ўодланиб, яна алланималардан нафратланиш, завққа тўла қалбнинг титраши, севги йўлидаги фидоийлик, ҳақиқат учун ўзини қурбон қилиш, ёвузликка қарши жасорат, гўзаллик яратиш йўлидаги машаққатлар, оламни англаш учун тинимсиз фикрлаш, орзулар ва армонлар булоғи, хою-ҳаваслардан воз кеча олмаган сарсонлик, истаклар йўлидаги вафо ва бевафолик, лаънатланган ёвузлик соҳиби бўлиш, пасткашлик ва олийжаноблик, ўғрилик ва тўғрилик, шижоат ва саҳийлик, яратиш ва парчалаш, қуриш ва бузиш, ҳаяжон ва армон, ҳалоллик ва фирибгарлик, тобелик ва хукмронлик, хақиқат ва ноҳақлик, ростгўйлик ва риё, дўстлик ва хиёнат каби кўплаб жараёнлардан иборат. Бу жараёнларнинг барчасини ақл беради ёки ақлни парчалайди. Қисқагина вақт давомида ёниб ўчадиган бу ходиса сабаб бирорта гўзал ёки эзгу иш амалга ошади ёхуд бирорта ёвузлик бош кзўтаради. Умр деб аталувчи бу ходисани ҳеч ким, хеч қачон тўсиқларга учрамай ижро эта олган эмас. Тўсиқларни енгиб ўз-ўзини англамаган одам яшамайин ўлган жонзотдир.
Биз одамлар туғилган ва сўнгган вақт оралиғида умр ўтказамиз холос, афсуски андак вақт ўтиб умримиз ҳам якун топади.
Орзу
“Орзу энг ширин бихтсизликдир” деган экан буюк донишманд Афлотун. Нега шундай деган менимча орзу қилишнинг чеки йўқ, орзуларга эришиш имконияти эса чекланган. Демак ҳеч бир кимса ўз орзуларига мукаммал эришаолмайди, ана шу сабабларга кўра, ҳар қандай киши маълум даражада армон билан ўтади. Иккинчи сабаб шундаки, инсон оқ – қорани таниб, маълум даражага эришгунича жуда кўплаб хатоларга йўл қўйиб улгурган бўлади. Ҳаёт саҳнасида бехато яшай олган кимса бўлган эмас. Демак биринчи хатоларимиз ўзимизга монанд, орзуларга берилишни билмаслигимиз бўлса, кейинги хатомиз яна шу йўлдаги билиб-билмай қилган саъи-ҳаракатларимиздир. Орзуларга эришиш мумкинми? Мумкин ҳам, мумкин эмас ҳам. Агарда орзуларимиз гўзал бўлиб ундан жуда кўпчилик баҳраманд бўлса ёки имкониятларимизни ҳисобга олган холда уларни ижро қилолсак бу ақлли ва фойдали иш бўлади.
Демак, ҳар бир инсон ўз орзуларини мулоҳаза ихтиёрига топширмоғи, ўз имкониятларини ақл тарозисида тортиб чиқмоғи лозим. Муъжизалар муъжизаси бўлган орзу қилиш сифатларимизга масъулият билан қараб, бутун умр ўрганиб боришимиз лозим. Ҳар бир инсонниннг қалбида тинимсиз мавжланиб турадиган бу жараён мутлақо бетпкрор ҳамда беқиёсдир. Орзуларимиз ҳаёт бемазмун ва зерикарли бир матоҳга айланиб қолган бўлар эди. Ҳаётнинг безаги бўлган бу ёқимли ҳиссиётдан маҳрум бўлиш энг оғир уқубатдир.
***
–
Хуш келибсиз Бекам, сизсиз хонадон хувиллаб қолар экан.
–
Дродони уйланиши хақидаги миш-мишлар тарқатиш сенинг ишингми?
–
Сизни йўқотиб қўймаслик учун шундай қилиш лозим эди Бекам.
–
Сен ҳам хоин экансан, мен ахмоқ туну-кун сени озод қилиш тўғрисида ўйлайман.
–
Шунинг учун ҳам мен сизнинг манфаатингизни кўзлаб шундай қилдим.
–
Дродони уйланиши ёлғон экан-ку.
–
Бугун бўлмаса эрта ёки бир ойдан кейин уйланган бўлар эди-да. Шаҳарда нима кўп танноз хотинлар, эрингиз бадавлат киши, бирорта аёл илиб кетса оғзингизни очиб қолаверар эдингиз.
–
Сен мени соғиндингми, шундан сўзла.
–
Қул ўзининг ички туйғуларини айтишга хақи йўқ.
–
Гапни айлантирмай айтаберсангчи – ахмоқ – Милейканинг жахли чиққани шундоққина юзидан билиниб турар эди.
–
Бекам – деди Эзоп бўйнини бироз эгиб – мен бечорага маломат қилманг, бошим балога қолмасин.
–
Сен қўрқоқсан, жур-атсизсан.
–
Қул учун бундан ортиғининг кераги йўқ.
–
Ха майли, мен очиғини айтсам сени соғиндим.
–
Бундай химмтингиздан минаддорман.
–
Бугун менга янги масаллар айтиб берасанми?
–
Албатта, агар хохласангиз.
–
Бернечта масал айтиб бер, ибратли бўлсин.
–
Масалларнинг барчаси ибратлидир Бекам.
–
Фақат улар жуда қисқа.
–
Уларнинг кучи шунда-да.
–
Майли бугун бирнеча хикоячалар айтиб мени хушнуд қилгинки, қониқиб эшитай.
–
Мен жуда кўплаб масл айтишим мумкин, фақат сиз зерикиб қолмасингиз бўлгани.
–
Қани бошла, қулоғим сенда.
Полизчи
Бир Полизчи деҳқон экинларини суғорарди. Шу маҳал бу ерда келган бир одам ундан сўради:
–“Нима учун бегона ўтлар дуркун ва бақувват ўсадилар-у, биз эккан ўсимликлар заиф ва қилтириқ бўлишади?”.
Полизчи унга жавоб қилди:
–“Негаки, ер уларнинг баъзилари учун – она, бошқалари учун – ўгай онадир”.
Она парваришида бўлган болалар билан ўгай она қўлида ўсган болалар ҳам бир-бирларидан худди шундай фарқ қиладилар.
Деҳқон ва унинг ити
Деҳқоннинг ити қудуққа тушиб кетади. Деҳқон уни олиб чиққани қудуққа тушади. Лекин ит эгасининг нега олдига тушаётганини тушунмайди ва мени сувга чўктирмоқчи, деб уйлаб, Деҳқонни тишлаб олади. Оғриққа чидай олмаган Деҳқон дейди:
“Ажаб бўлди, хўб бўлди, айб ўзимда: ҳамонки, ит ўзи сувга чўкмоқчи экан, нима қилардим уни қутқаришга уриниб?”.
Бу масал яхшиликка ёмонлик қилувчи ношукур одам хақида.
Ўғрилар ва Хўроз
Бир уйга ўғриликка тушган ўғрилар у ерда битта хўроздан бошқа хеч вақо топмадилар ва уни тутиб олиб, жўнаб қолдилар. Ўзининг сўйилишини сезган хўроз ўғриларга ёлвориб деди: “Худо хайрингизни берсин, мени қўйиб юборинглар. Ахир менинг одамларга кўп фойдам тегади: уларни кечалари уйғотаман, ишга боришсин, деб”. Ўғрилар унга дедилар: “Ана шу қилмишинг – одамларни уйғотиб, бизнинг ўғрилик қилишимизга имкон бермаганинг учун ҳам сени сўямиз”.
Масалдан хулоса шуки, яхши одамлар учун фойдали бўлган ҳар қандай амални ёвуз ниятли кишилар манфур иш деб биладилар.
–
Яхши, ибратли хикоялар, уларнинг барчасини ўзинг тўқиганмисан.
–
Албатта ўзим, фақат кўрган билганларим шуларни ўргатади.
–
Қойил, сенда истеъдод бор.
–
Булар ҳақида хаёл суриш менинг овунчоғим, орзу қилишга хаққингиз йўқ бўлганидан сўнг, шу имконият бор холос.
–
Нега орзу қилишга хаққимиз йўқ дейсан?
–
Амалга ошмайдиган орзулардан нима фойда.
–
Ха майли, қани яна масалларингни бошлачи.
–
Хўп бўлади Бекам, яхшиям мени тинглайдиган сиз бор.
Бўри ва томдаги улоқча
Бўри бир уй ёнидан ўтиб бораётганда шу уй томига чиқиб олган улоқча, уни бўралаб сўка бошлади.
Бўри унга қараб: “Мени сен эмас, сен турган жой сўкяпти”, – деди.
Масалдан англашиладики, вазиятнинг қулайлиги ўзидан кучли бўлган одамга дағаллик қилиш учун имкон яратаркан.
Зевс, Прометей Афина ва Мом
Олий тангри Зевс буқани, титан Прометей – одамни яратдилар. Зевснинг қизи маъмуда Афина – уй бунёд этди. Сўнг тангрилар бу ижодларига баҳо бериш учун Момни ҳакам этиб тайинладилар. Ичи қора Момнинг рашқи келиб, илоҳий ижодларни шундай баҳолади: “Зевс хатога йўл қўйган: буқанинг кўзи шохига ўрнатилмаган, ахир бунақа бқа нимани сзаётганини кўрмайдику; Прометей яратган одамнинг юрагини сиртга чиқариши керак эди, хозир бу одам яхшини ёмондан дарров фарқ қила олмайди, кимнинг кўнглига нима борлигини кўра олмайди; Афина бўлса, яратган уйини ғилдиракларга ўрнатиши керак эди, шунда бу уй эгаси агар ёмон одамга қўшни бўлиб қолса, осонгина кўчиб кетиши мумкин бўларди”. Бундай тутуриқсиз, ғийбат гапдан қаттиқ ғазаби қайнаган Зевс Момни Олимпдан хайдаб тшириб юборган экан.
Асалари боқувчи одам
Бир киши асалари уялари турган ўтлоққа эгаси йўқлигида келиб, асалари уяларидаги мумкатакларни анча-мунча асали билан ўғирлаб кетди. Хўжалик эгаси келганида уялар бўм-бўш бўлиб қолган эди. Шунда асаларича уяларни бирма-бир кўздан кечира бошлади. Бу пайт даладан асаларилар учиб келишди ва уяларини титқилаётган асаларини кўриб, уни чақа бошлашди. Бу чақувчилар азобига чидай олмаган асаларичи уларга деди: “Вой, ярамаслар-ей. Бу нима қилганларинг? Нега сизларни парваришлаб, боқиб келаётган мени аямай чақиб ётибсиз? Ахир сизлар мумкатакларингиз билан ғамланган асалингизни ўғирлаб кетган одамни чақишингиз керак эди-ку!”.
Шундай кишилар бўладики, дўстни душмандан фарқ қила олмайдилар ва ўзларини душмандан химоя қилиш ўрнига, асл дўстларини душман билиб, уларни ўзларидан қувадилар.
Дельфин билан Маймун
Сайр қилгани денгиз саёҳатига чиққан одамлар одатда ўзлари билан маймун олишарди. Шундай сайёҳлардан бири сафарга бир маймунни етаклаб чиққан эди. Мана, сайёҳлар тушган кема Афина яқинидаги Суний буруни ёнидан утаётганида бирдан кучли тўфон кўтарилиб, кема сувга чўка бошлайди, ундаги барча одамлар, жумладан, маймун ҳам, жон ширин эмасми, денгизда суза бошлайдилар. Шу махалда бир Дельфин Маймунни кўриб қолади, уни одам деб уйлаб, яқин боради-да, чўкиб кетишдан асраб, сохил томон ўз устида олиб кета бошлайди. Улар Афинанинг Пирей лиманига яқинлашадилар. Шунда Дельфин Маймундан:
–“Сен ўзи афиналикмисан?” – еб сўрайди. Маймун жавоб беради:
–“Ха, афиналикман, у ерда номи улуғ бообрў қариндошларим кўп”.
Шу жавобдан кейин Дельфин:
–“Пирейни кўряпсанми?” – деб сўрайди. Майман бу Пирей биронта одам бўлса керак, деб уйлаб:
–“Ха, кўриб тураман, у менинг яқин қариндошим”, – дейди.
Ёлғончининг бу гапидан аччиғи чиқиб кетган Дельфин Маймунни денгиз ўртасига судраб бориб, чўктириб юборади.
Масал ёлғон сўзловчи одамларни қоралайди.
Мени донишманд деб атайдилар, агар чиндан ҳам донишманд бўлсам, демак қуллик азобини кўрган донишмандман, ташқи қиёфам беўхшов, демак хуниклик орқасидан келадиган камчиликларнинг маъюслигини кўрган одамман. Барча хўрлик, очлик-яланғочлик изтироблари эхтимол мени чинакам донишманд қилиб тарбиялаган. Қуллар ўзларининг яхши фазилатларини ишга солаолмайдилар, айниқса таъсирчанлик қувонч истаги, уятчанглик, сахийлик, рахмдиллик кабиларга эга бўлиб уларни ишга солсалар жазоланишлари аниқ. Инсон қалбига жо қилинган меҳр-муҳаббат туйғулари, эркинликка бўлган маъжизавий хохишлар, қуллар учун кони азоб. Қуллар хатолик қилаолмайдилар, чунки арзимаган хатолик учун уларни калтаклашади. Қул адолатга бўлган хохишини. эътиқодини, нафрат ва ғазабини хардоим пинхон тутишга мажбур, унинг юрагида қўрқув, хадиксираш захматлари бир зум ҳам тинмайди.
Уятсизлик, рахмсизлик, қалбсизлик тинмай қуллардан халоликни, меҳнат қилишни, уятни ва барча сифатларни талаб қилади асло шафқат қилмайди. Қул харқандай зулмга ҳам чидамоғи, шукр қилмоғи шарт, фақат ўрганиши керак, ўргатишга ҳаққи йўқ. Ижтимоий тартиб унга хайвон сифатида қарайди. Дунёга пасткашлик хукмрон бўлмаганда мен қул бўлмаган бўлардим. Қул бўлсам ҳам виждонимни буғишдан қийналаман. Мени хуник дейишади, лекин ўзларининг юракларини нақадар беўхшов эканлигини билишмайди. Хукмронликка бўлган ўчлик, худбинлик кишиларни қул қилиш истагини яратди, очкўзлик бу жараённи кўчайтиради, кишиларни азоблашни хуш кўрадиган одамлар сафи ошиб, улар қулдорлар бўлабошлашди. Қуллар тузумини хуш кўрадиган қалбсиз кишилар озод, чинакам эркинликни севадиган мен эса қулман. Агар мен эркин бўлсам биноийдек одам бўлар эдим, хархолда қулдорлардан гўзалроқ бўлар эдим. Эркинг қўлингда бўлмаса юрагингга ишқ ҳам, севги ҳам сиғмайди, рухинг аста-секин сўниб ғуруринг нобуд бўлади, хотиржамликка эришаолмайсан, лекин тафаккурни кишанлаб бўлмайди. Озод одамнинг ўрнида бўлиш хечгап эмас, лекин озод фуқаронинг қулнинг ўрнида бўлиши дахшат, улар чидайолишмайди. Озод одамлар билан қуллар навбатма-навбат ўз ўринларини алмаштириб туришганда эди чинакам адолатли иш бўларди. Менинг ҳам орзуларим бор, улар балки озод кишиларникидан гўзалроқдир. Орзулар ҳақид хаёл ҳам сураолмайман, чунки улар фақат азоб беради. Эркинликка чиқмагунимча хечбир орзуим хечқачон амалга ошмайди, эркинликка чиқишим эса номаълум. Қулнинг ор-номусини топташ, ғурурини эзғилаш ҳам, ҳеч гап эмас. Қулдорлар ичида хиёнатдан холи одамни учратаолганим йўқ, ундай қулдор бўлмаса ҳам керак. Умрим бино бўлиб, хиёнатдан холи биргина одамни кўрдим холос, у онадир, фақат шу зот ўз фарзандига хиёнат қилмайди.
***
–
Эзоп қаердасан.
–
Лаббай бекам.
–
ҚАерларда юрибсан.
–
Хардамгидек шу ердаман, хизматларингизга мунтазирман.
–
Сен қурғурни тилинг аччиқ бўлса ҳам, дид ва фаросатинг етарли.
–
Аслида тилим ҳам дилим сингари ёқимли, фақат тўғри сўзлигим учун кўпчиликка ёқмайман.
–
Барчага ёқимли бўлиш йўлларини изласанг бўлмайдими?
–
Йўқ, токи озод киши бўлмагунимча мени ҳеч ким қадрламайди, ёқтирмайди ҳам.
–
Мен ёқтираман-ку, нахотки шуни ҳам сезмасанг.
–
Сезишга-ку сезаман, лекин самимий эмаслигингизни ҳам биламанда.
–
Вой нодоней, нега бундай хулосага келдинг?
Эзоп индаёлмай қолди, бу индамаслик Милейканинг қизиқишини оширди, ўзини аччиғлангандек кўрсатиб, гина оҳангида гап бошлади.
–
Нега индамайсан?
–
Нима ҳам деяолардим, барибир гапларим сизга ёқмайди – деди у бироз туну оҳангда.
–
Барибир айтасан, йўқса хафа қиламан – деди у ўдағайлаб.
–
Ундай бўлса аччиғланмай эшитишга сўз беринг.
–
Сўз бераман.
–
Калтаклатмайсизми?
–
Йўқ, калтаклатмайман.
–
Ундай бўлса айтганим бўлсин, фақат койимасангиз бас.
–
Аччиқ ичакдек чўзиб юбординг.
–
Кишилар манфаатдор бўлмасалар, меҳр кўрсатишлари жуда қийин.
–
Демак сенга меҳр кўрсатишдан мен ҳам манфаатдор эканманда?
–
Эхтимол, одамзотнинг табиати шундай тузилган.
–
Қани гапир, ундай бўлса.
–
Эрингизга қул сотиб олишни сиз илтимос қилгандизми?
–
Ха бирвақтлар, сен келмасдан олдин.
–
Сотиб олган қулинг чиройли бўлсин деганмисиз?
–
Деганман.
–
Мени кўриб хафсалангиз пир бўлганми?
–
Буларни нега суриштириб қолдинг?
–
Бу ишларнинг барчаси, сизнинг эрингизда кўнглингиз йўқлигидан хабар беради.
–
Вой яшамагурей, балосан, бало.
–
Сизга ҳарқандай хохишингизни бажарадиган чиройли, хушқомат қул керак эди, кутмаганда мен беўхшов қулни етаклаб келишлари сизга албатта ёқмади.
–
Шундай бўлган эди, энди унақа эмас.
–
Энди қандай?
–
Энди сенга ўрганиб бормоқдаман, меҳрим ҳам ошиб бормоқда.
–
Анашундай сабабини билаолмаяпманда.
–
Вақти келса билиб оласан.
***
–
Хўжайин мени йўқлаган экансиз.
–
Қанчалик беўхшов бўлмаганингда Милейкани сендан рашқ қилган бўлар эдим.
–
Сабабини билсам бўладими?
–
Узликсиз сени ёнингни олади, озодликка чиқаришимни илтимос қилади.
–
Озодликка чиқиш менинг орзу-умидим.
–
Озодлик берайин дейман-ку, бироқ менга кераксанда.
–
Битта қул сотиб олиш сиздек қудратли одам учун қийинчилик туғдирмайди.
–
Сендақанга қул топиб бўлмайдида.
–
Қул барибир қулда, буюрган ишингизни қилишга мажбур.
–
Гапинг-ку тўғри, бироқ сен курғурнинг калланг яхши ишлайди, менга кўп фойданг тегиши мумкин.
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?