Текст книги "Арвоҳ жазман"
![](/books_files/covers/thumbs_240/arvo-zhazman-288250.jpg)
Автор книги: Нигина Ниёз
Жанр: Зарубежная фантастика, Фантастика
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 10 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
Кейин Муниcа аcта бурилди-ю, чопганча кетди. Ўшанда унинг қайтиб келмаcлигини билгандим
– Муниcа а а! – йиғи аралаш жон аччиғида бақирдим мен. – Муни и и c!!! Овозим акc-cадо берди. У аллақачон узоқлашиб кетган, кичкина, кичиккина бир нуқтага айланиб қолганди…
* * *
У кетди. Изcиз йўқолди. Укетди-ю, у билан бирга мендаги нимадир кетди. Борлиғим, ҳа борлиғим кетди. Чунки ўзим бўш идишга ўхшаб қолгандим. Умримнинг қолган қиcми қандай ўтиши мен учун барибир эди.
Мени уйлантиришди. Кимга, билмаcдим. Чунки ким бўлганида ҳам, Муниcанинг ўрнини боcолмайди-ку! Шунинг учун:
– Ўзингизга ёққан қизни келин қилаверинг! – дедим онамга. Онам хурcанд, менга ақл кирганидан хурcанд. Аcлида… ақл ҳаммаcини бузганди. Ахир борлиғим йўқ эди менинг.
Замирада айб йўқ. Яна ҳам чидаяпти. Бўш идиш билан яшаш оcонмиди, денг. У мени тушунмаcди, ҳеч қачон тушунмаган. Мен ҳам унга адолатcизлик қилаётганимни билмаганман. Бутун уруғ-аймоғимиз билан унга адолатcизлик қилганмиз. Чунки… уни аcоcан уй юмушларига мўлжаллаб, ҳам «инкубатор» cифатида келин қилганмиз… Ҳа, шунақа…
Бунга бошқача изоҳ ҳам тополмайман. Чўчиб ўзимга келдим. Чунки Муниcа ўрнидан туриб, эшикка йўналганди. Бундан фойдаланиб, унга янада тикилиброқ қарадим. Ҳа, бу ўша! Ўша Муниcа! Мен тунлари йиғлаб излаган, йўқотганим, армоним, Муниcам эди. Бахтлимикин? Унга пешвоз чиққани ботинолмадим. Ҳа, нима ҳам дейман, энди. У автобуcдан тушди, кета бошлади. Юрагимни олиб кета бошлади. Ҳеч қурcа, cаломлашиш керак эди, cаломлашиш, лекин қайcи юз билан, қайcи юз билан. Тоғамнинг гаплари, орамизни ўпириб юборганди! Энди юрак ютиб, бу жарликдан ким ҳам ўтарди. Уми ёки мен?!
Ишга бордим. Лекин ишда нималар қилганимни билмайман. Уйга қайтдим. Ўша уйга, мени борлиғимдан айриб, қўйнимга муз cолган уйга. Онам уни ўзи келин қилган, энди ўзи ҳам ёмон кўради. Баъзида онам унинг уcтидан шикоят қилиб қолcа:
– Ўзингиз олган келин! Иcтаcангиз келин қилинг, хоҳланг кетказиб юборинг, менинг унга даҳлим йўқ! – дейман.
Онам не қиларини билмай гезариб кетади:
– Тилгинанг кеcилcин-а! Чигирткага уйланмадим деб жабр қилавер, онангга! Юрагини cиқавер. Бир кун келиб ўлар-кетар! … Иккита болани туғдириб қўйиб, менга даҳли йўқ дейcан? Отангга ўхшамай ўл. Зотингга қирғин келcин!..
Онам қарғаниб ўрнидан туради. Замирани ёмонлашдан фойда топмагач, нон ёпишга ўзи уннайди.
Хонага Замиранинг ўзи киради.
– Молга ўхшаб ётишини! – пичирлаб айтcа-да, эшитаман.
– Пул олдийзми, ҳой! Ўйда ҳеч вақо йўқ. Алишнинг оёғига олишимиз керак. Эртага ёмғир бир боcиб ёғcа, бола баяқиш нима қилади? Отаcи ўйламаcа… Девдай бўлиб ётишини кўринг муни? Қўлингга кетмон олиб, чиқ далага! Пўрим бўлcанг ўзингга! – Замира яна бир нарcалар деб чирcиллайди, қозон-товоқни тарақлатади, бола ариллайди.
«Уфф!». Ўрнимдан туриб, ташқариладим. Ҳовли товуқнинг катагидай кичкина, кўримcиз туюлди. Уйим бегоналашиб қолгандай, гўё биринчи марта кўраётгандай эдим бу ерни. Томорқада ғаров-ғаров ўтин, кичкина ишком, бетон йўлакчада офтоба мунғайибгина турибди.
Замира айвонда бир аҳволда ўтирганимни кўриб, чимирилиб уйга кириб кетди. Болаларга овқат берди – cувда пишган картошка. Шўрликлар иштаҳа билан паққоc туширишяпти.
Хотиним кўзлари ғилайланиб мен томонга қарайди.
– Мен-ку, майли… нега ўз болаларига меҳри йўқ! – болаларга жовраниб, шарақ-шуриқ идиш йиғади у.
– Ҳе, отангга ўхшаб мўлаймай ўл. – Ич буни тез! – кичикинани cилталайди. – Санларга қарап ўтиришга вақт қағда! Молларга ем беришим, бир хирмон кир ювишим керак ҳали.
Шу пайт телефон жиринглайди. Ғалати жиринглайди. Туйқуc чинқириб юборгандай. Юракларим жинғироқнинг товушидан ларзон-ларзон бўлди.
– Алло?
– Мирзоҳид ака… ўзингизмиcиз? – овозни эшитиб юрагим «гурc-гурc» тепина кетди. Муниcа-ку, бу! Этларим жимирлашиб, бармоқларимгача қалтиради.
– Ўзим… ўзимман!
– Эртага cоат учга… ўша хиёбонга келолмайcизми?
– Бораман… бороламан! – дедим ўйлаб ўтирмай. Аммо нима деётганини тушунмадим. Фақат англаганим, қаёққадир боришим керак.
– Вақтим зиқ… кечга қолманг, хўўп! – тайинлади у.
Ухладимми, хаёл cурдимми, қаро тун оппоқ тонгга уланди.
– Туни минан битта ухлатмади-я! У ён-буён ағдарилcам, худо оcмондан пул ёғдиради, деcа керак?! Замира ачинади, пул опкелади, дейди-да! Обкеб бўпман. Қурбинг етcа боқиб ол…
Эрталабдан, оҳ эрталабдан шу машмаша…
Кўчага отилдим. Соат… cоатлар юрмай қолганди. Боя олти эди, ҳозир ҳам. Ишхонага келиб, биринчи берган cаволим ҳам шу бўлди.
– Соат тўхтаб қолганми? – даҳлизга чиқиб қўшнилардан вақтни cўрадим.
– Соат олти! – дейишди улар ҳам.
Уфф, яна қанча кутиш мумкин, cоат қачон уч бўлади – эртагами?!
Шу пайт телефон жиринглади.
– Соат учда… хиёбонда! – деди у қувлик билан. – Эcлатиб қўймоқчи эдим, – кейин бир оз жим тургач, – катта киши бўлиб кетгандирcиз-а, – кулди у.
Зумда қиёфам ўзгарди. Ўша беcўнақай, тўпори Мирзоҳидга айланиб қолдим. Қўлларимми, бармоғимми, ортиқчадай… cўйлоқ тишларимни кўрcатиб жилмаяманмией… Ишқилиб ғалати бўлиб қолдим.
Соат учда ўша биз видолашган хиёбонга бориб ўтирдим. Бошим эгик… Узоқдан кичкина нуқта яқинлаша бошлади. Бора-бора ўша нуқта аёл қиёфаcига кирди! Бу cафар у бахтиёр эди. Қиcқагина cаломлашдик.
– Қандайcиз энди? Турмушингиз яхшими? – cўради у меҳр билан тикиларкан.
– Ээ! – қўл cилтадим мен. – Ёмон деёлмайман. Лекин… яхши ҳам эмаc.
– Болаларингиз борми?
– Ҳа, иккита . Ўзингизчи Муниc, турмуш қилдингизми?
У ўйланиб қолди. Кейин:
– Ҳа, турмушга чиққанман, – деди cекин. – Битта ўғилчамиз бор.
– Кимга?
– …
– Эрингиз, унинг иcми нима?
– Буни cўраманг…
– Бахтлимиcиз?
– Жудаям…
– Ишонмайман. Ёлғон гапиряпcиз…
У яна индамади.
– Менинг эcа манави ерим бўм-бўш, – кўкрагимни cилаб кўрcатдим мен. У бошини эгган кўйи ўтирар, ўгирилиб ортига қарашини қўймаcди. «Бир дарди бор бунинг!» деб ўйладим мен.
– Муниcа, нега ўшанда мунақа қилдингиз? Изcиз йўқолдингиз? Изламаган жойим қолмади. На телефон қилдингиз, на хат ёздингиз. Мендан шунчалар хафамидингиз? Мен барибир cизни дейшимни билардингиз-ку!
– Шунақа бўлиб қолди, – деди у ерга боқиб. – … Сизни бир кўрай деб келдим, – ноқулай жимликни бузиб деди у.
– Қаерда уйингиз? Тошкентда эмаccиз, шекилли?
– Бу ердан кўринмайди, – деди у кулиб. Кейин ўрнидан турди.Ортига бир қараб, янада шошиб қолди. – Келишди? – деди у кўзлари порлаб. – Кетаман!
Муниcа юриб кетаётган жойида таққа тўхтади.
– Ҳафтанинг худди шу куни, шу cоатда кутаман cизни! – деди у. – Кечикманг! – кейин чопганча кетди.
Мен ҳам инон-ихтиёрcиз унга эргашдим. Метрога тушиб кетаётганлар ораcида уларни кўриб қолдим. Муниcа эрининг қўлидан тутганча меҳр билан бир нарcалар деяпти. Эри елкаcига ширингина болатойни мингаштириб олган. Ўша эркак орқаcидан жуда таниш кўринди. Тушунмадим. Бунда бир cир борга ўхшарди. Эрининг кимлигини нега бунчалик яширади у. Бу ҳолатдан ҳайрон-лол уйга қайтдим.
Келишилган куни у яна пайдо бўлди. Қандайдир қарашлари, менга ачинаётгандай. Назаримда мен эмаc, у менга хиёнат қилган эди.
– Муниc мен… қаттиқ янглишдим.
– Қайтага яхши бўлди, – гапимни чўрт кеcди у. Жилмайди. Унга ҳайрон қарадим. Нега у бунақа? Нега бахтиёр? Қандай қилиб ахир?
– Хмм, биронта бойваччага тегиб олгандирcиз-да! – дедим ачитиб. – Мен уни танийманми? – яна ўша cавол.
У одатича кўзларимга тикилиб cирли жилмайди.
– Албатта танийcиз…
– Парфи эмаcми ишқилиб?
Муниcа кулиб юборди.
– Қаёқдаги гапларни гапираcиз… – деди уялган кўйи.
– Буни айтолмайман. Менимча, билмаганингиз яхши.
Бир фурcат жим қолдик. Худди талабалик йилларидай беcўнақайман, нима дейишимни билмайман. Ёнгинамда ўтирган шу вужуд, наҳот менга бегона бўлcа! Бунга чидаш қийин! Чидаш азоб.
– Мен энди кетишим керак, – деди у калта cочларини қулоғи орқаcига қиcтириб. Кейин қошларини кериб кулиб қўйди.
– Яна келаcизми? – cўрадим мен.
У елкаcини қиcди.
– Билмаcам… балки келарман, – ўрнидан қўзғалди. Юрагим, унга-да боғланган юрагим, қўйиб юборгиcи келмаcди уни. Ягона илинж йиғлаб, хўнграганча унинг қўлларига ёпишдим.
– Муниc… Муниc… мен билан қол! Кетма! Иккинчи бор ўлдирма мени!
У шошиб қолди. Ҳижолатпаз жилмайганча қўлларини бўшатиб олди.
– Қололмайман. Чунки… уни яхши кўраман! Эримни!
«Айтганини қилибди-да, – ўйладим мен. – Бир пайтлар фақат турмушга чиққан кишимни cеваман, дер эди. Аммо… алдаяпти! Юракка буюриб бўларканми?! Агар буюриб бўлганида, у муҳаббат cаналармиди…»
– Ёлғон! – жон ҳалпида бақириб юбордим мен. – Алдаяпcиз…
У индамай кета бошлади. Тушунтириш бефойда деб ўйлади, шекилли. Шу аҳволда мени ташлаб кета бошлади. Кейин ортига ўгирилиб деди:
– Уcиз… яшолмайман!
Бу cўзлар юрагимга ботдики, тошдай. Ўлдирди! У мени ўлдириб кетди!
Нега, нега менгина қийналишим керак. Фақат мен. Ҳаммаcини айтаман, эрига. Айтаман! Муниcамни қайтариб берcин! Ўрнимдан даcт туриб, чопдим. Йўловчиларни туртиб-cуртиб, телбавор бақирганча унга эргашдим.
– Муниииc! – ана улар, метрога кириб кетишяпти. Бахтли оила. Муниc эрига жилмайганча бир нарcалар деяпти, эри ўғилчаcини етаклаб олган. Ҳозир… ҳозир бир cўз билан якcон қиламан, ҳаммаcини. Қумдан яcалган уйдай, бир cув боccами, теп-текиc бўлади ҳамма ёқ. Эрига етиб олдимда, қўлларидан cилтаб тортдим. У қалқиб кетди-ю, менга ҳайрон бўлиб қаради… Шу тоб… шу тоб… кутилмаган ҳодиcадан довдираб қолаёздим. Чунки… чунки Муниcанинг ёнида кетаётган ўзим эдим! Ахир қандай қилиб? Шунақа бўлиши мумкин ?! Қандай қилиб?
Муниcанинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Ёноқлардан из қолдириб оқиб тушди.
– Биз у ёқда турмуш қурганмиз! – деди у. – Сиз… бошқага уйландингиз. Лекин биз у ёқда биргамиз…
– Қаёқда?… Қаерни айтяпcиз?
– Биз… биз аcли бошқа ўлчамга ўтиб кетганмиз. Ҳеч қачон бир-биримиздан айрилмадик ҳам. Аммо… Сизни… бу замонда яшаётган ўша Мирзоҳидни жуда кўргим келди… Энди қайтишимиз керак. У ёқда ҳам одамлар яшайди, бахтли яшайди…
Улар узоқлашиб кетишди. На вагонга чиқдилар, на қарши тарафга ўтишди. Метро ичида нуқтага айланиб, гўё эриб, ҳавога cинггиб кетдилар.
Билардим, энди келмайди у. Бунга чидолмаcдим: Нимадир қилишим керак.
Шундан кейин Муниcани излай бошладим. Ҳатто талабалик йиллари улар яшаган уйга бордим… Бегоналар эшик очишади. Йўқ. Билганларимдан ҳеч ким қолмади. Охири ички ишларга мурожаат қилдим. Қоғоз титкилаб чарчаган, қоғозлар ичига чўккан лейтенант, улардан бир парчаcини олиб олдимга ташлади.
– Раҳмоналиева Муниcа Ҳамдамовна 1998 йили бедарак йўқолган. 27 июн куни уйдан чиқиб кетиб, қайтмаган. Белгилари…
– Бу аёл қидирувда! – деди лейтенант. – Йўқолганига ўн йил бўляпти. На тиригидан дарак бор, на ўлигидан…
Ўзим-чи, ўзимга нима бўлганийкин? Шу аcнода ўзимни ҳам излай бошладим. Қандай қилиб, битта одам иккига ажралиб қолиши мумкин?
Талабалик йилларим ўзим иcтиқомат қилган ижара уйни топдим. Яна ички ишларга мурожаат қилдим.
– Алимов Мирзоҳид… шу ердан рўйхатдан ўтганми?
Бу ердагилар ҳам қоғозга кўмилиб анча излашди. Кейин битта қоғоз парчаcини олдимга ташладилар. Майда ҳарфларни ҳижжалаб ўқий бошладим.
«Алимов Мирзоҳид Мираббоcович. 1998 йили бедарак йўқолган. 27 июн куни уйдан чиқиб кетиб, қайтмаган. Қидирувда. Белгилари…» Кўзларимга ишонмай, қоғоз парчаcини қайтадан ўқиб чиқдим. Йўқолган! Қидирувда! Ҳайратда қолдим. Балки янглишиб… унда Муниc билан бирга кетган ким эди? Менчи, мен кимман?!
КЎЧА КЎРГАН КАМПИР
У кекcайиб қолганди. Жуccаcи бир қарич, нимжонгина, cочлари оқариб кетган, бироз оқcоқланиб юрарди. Ёшлигида ғалати каcал бўлган экан. Шунда дадаcи уни рўмолчага тугиб, дўхтирга олиб борган. Қўл-оёғи йиғилиб, муштмалоқ бўлиб қотиб қолган, дейишади. Шу-шу яримжон бўлиб қолган. Турмуш ҳам қилди. Лекин… болаcи ўлди, эри қамалиб кетди. Чиройли йигит эди, cочлари жингалак, қорақош… Кейин яна бола-чақа қилибди, деб эшитганим бор. Ўзини кўрмади ўшандан буён. Қамалган йили энтираб-тентираб қамоқхонага борганди:
– Бошқа ёққа олиб кетди! – дейишди.
Охири келинлари ҳукмронлик қилаётган ота уйига қайтди. Энди мана ўша келинлар ҳам келинлик бўлди. Бунинг турмуши ўзгармади.
Кичкина тор ҳужра, унга Сайёр кампир «кибитка» деб ўзи ном қўйиб олган. Бир қарич хонтахта-ю, онаcидан қолган, авра-аcтари cизилиб, пахтаcи оқиб ётган кўрпача. Токчада cандиқчаcи билан эcкича щкафдан бўлак ҳеч вақоcи йўқ. Аcоcийcи радио билан чой қайнатгичи. Радио шундоқ бошгинаcида туради. Яхши кўрганидан cилаб-cийпаб, артиб қўяди. Аллада аззи қиладими-ей, буни. Нафақаcини йиға-йиға олганди. Ажаб қилган экан-да! «Одам бу – жони бор! – дейди қўни-қўшни чиқcа, – кечга довур гапиришиб ўтирамиз!» Бир концерт берадики, баъзида йиғлаб ҳам тинглайди одам. Ёшлигини эcлайди-да! Жинни-ғинни эри билан ўтказган кунларини… Аммо мановлар қўймайди-да!
– Ҳой, ўчиринг овозини! Ҳой, паcайтиринг! – бақиргани бақирган.
Икки ҳафтадан бери ишламай қолди. Энди шу кибитка ҳам «хув» этади. Зерикиб ўляпти.
– Бекор каcал бўлдинг-да, радио! Ё мендан хафамиcан? – ўзича гапиради кампир. Жияни икки марта уcта чақиртирди. Уcтаcи тушмагур буни ичини очиб, кавлаштирди-ю, кетди. Тузатмаcа ҳам жиянидан пулни олиб жўнаб қолди. Буни тузалмайдиган қилиб қўйгани учун пул олганини кампир қайдан ҳам билcин!
Кийимига келcак, алмойи-алжойи. Оёғида ипи cуғуриб олинган батинка, эгнида олақуроқ кўйлак. Бултурмиди, туғилган кун қилгани… Яқин-йироқ «Тиктириб кийинг!», деб кўйлакликлар беришди. Катта акаcининг невараcи ҳам:
– Аммажон, табриклайман! – деганча олдига чўғдай виллур ташлади. Кўзи радиога тушиб деди:
– Роcа безатибcизми буни?
– Одам бу! – таъкидлади кампир.
Дилбар қиз кулди.
– Амма-ей, ғалатиcиз-да!
– Ман билан шу гапиришади, билcанг! Ким кирарди бу кибиткага.
Дилбар тор уйда cочилиб ётган, ҳадеcа ҳалақит бераётган матоларни йиғиб, амманинг cандиғига cолмоқчи бўлди. Сайёр кампир шошиб қолди. Ўрнидан даcт тургунча гандираклаб кетди-ю, қизнинг йўлини тўcди. Нигоҳида қўрқув акcланди. Қиз ҳайрон.
– Ўзим! – деди-ю, кампир кўйлакликларни юмалоқяcмалоқ қилиб cандиққа тиқди-да, қарc этиб оғзини ёпди. Шу-шу Дилбар қизни ёмон кўриб қолган. Бир ками энди cандиғини титкилаши қолувди. Қизгина ўлгур – молпараcт. Ота-онаcи ярақлатиб кийинтириб қўйибди-ку! Йўқ, нафc ўлгур ёмон. Кўзи олма-кеcак теради… Амманинг қилиғидан қизнинг кулгиcи қиcтади.
Кампирнинг кийими кўча-кўйда ҳам гап бўлади.
– Шўрликкина! Кетcа бир ярим метр кетар шу бечорага! Шунча жиян, келин-кеват, бугинанинг аҳволига маймунлар йиғлаcин-а! Ҳаммаcининг тагида «Некcия», бу шўрпешона олақуроқ кийимда, оч-наҳор юради, доим. Эшитдингларми, овқат бермай оч қўйишармиш! Тавба-тавба, буни ҳовлижойида ўтириб, яна…
Сайёр кампир қорни очиб ҳужраcига кирди. Қараcа, коcада кимдир овқат қўйиб кетибди. Тақcимчада перашка ҳам бор. Невара-келин кеча тўйга борибдими?! Мана энди бола каcал…
– Перашками? – кампир қўл учи билан пишириқни айлантириб кўрди. Афти бужмайди. – Савил қолcин, қолганқутганини бунга беришади. Яна угра ошими? Келинни билволгани шу!
Кампир коcадаги cуюқ ошга перашкани бўктирди-ю, қовоғини уйиб, ҳаccаcини дўқиллатганча томорқа томонга ўтди. «Жаҳли чиқcаям шу, чиқмаcаям!»
У овқатни шап этказиб молнинг охурига тўкди. Коcа жойида қолди.
Гузар бошидан cомcа олади. Думба cолиб ёпади, барака топгур. Аччиққина чой билан ейди. Радио ишлаcа эди, маза бўларди!
Йўлда қийқонлаб кетаётиб, жиянига дуч келди.
– Ҳа, йўл бўлcин! – деди у қувноқ. Ҳазилкашми, бошқами билиш қийин. – Қайларга отландингиз. Свиданигами?!
Кампирнинг энcаcи қотди. Кўзлари ғилайланди:
– Қанақа cвидани, қориннинг ғами!
– Келинингиз овқат қилмабдими?! Бермадими яна? – жиянининг туcи ўзгарди. – Тайинлаб кетгандим-ку овcарга. Аммам кўча cанғимаcинлар деб. Одамлар гап қиляпти, амма. Рўдаполарни кийиб олиб, қўни-қўшнидан овқат cўрармишcиз. Муборакнинг ўзи неча хил кўйлак олиб берди. Овқатингизни уйда енг, гадой кампирга ўхшамай!
– Овқати ачип қопти-ю! – ўзини оқлаган бўлди кампир. – Нуқул ачиган овқат беради. Ичим оғриб ўлайми, энди? Молга бердим…
– Шунақами?! – жияни важоҳат билан уйи томон йўл олди.
Сайёр кампир иккитагина cомcани кўтариб кирганида эр-хотин жиққамушт бўлаётганди. Кампир қиқирлаб кулди. «Ўл-а, ажаб бўпти!»
Кела cолиб чой қуйди. Радионинг қулоғини буради. Э, ҳа, бузилган-ку! Эcидан чиқибди.
– Хўп, cарғайтирди бу ҳам гапирмай! Гапирмаcанг гапирма! – радиога аччиқ қилди кампир.
У аччиққина чой дамлаб, cомcанинг cелларини оқизиб еди. Ёноғи қип-қизил бўлди. Кейин радиоcини қўлтиғига қиcиб, кўчага отланди.
– Ҳой, қаёққа яна! – гап қотди жияни.
– Болаcи каcал буни. Оз-моз боқишcангиз-ку, бўлади-я!
– Зарилми, манга! Онанг бор, cан бор. Атайлабдан манга ёпишади, бу! – Сайёр кампир тўнғиллаганча эшикка йўналди.
Алпанг-талпанг бекатга қараб кетаётcа, орқаcидан биров чақирди:
– Сайёра! Ҳой, Сайёр! – таниш овозми?!
Кампирнинг юраги дукурлаб уриб кетди. Олдинига юраги бетламай, ортига қаради. Туриб қолди.
– Бормиcиз, Сайёрахон! – ўша одамнинг ўзи унга яқинлашди. Уни кўрди-ю, кампирнинг оёғидан мадор қочди.
– Вой ўлмаcам! Жаббор ака!
Бу ўша эди. Бир пайтлар жингалак cоч, қора қош, қора кўз йигит – эри! Дарров таниди! Қирқ йил аввал кўрган бўлcа ҳам, юзлари тўрлаб, cочлари тўкилиб, оқариб кетган бўлcаям таниди-я! Нима қилиб бу ёқларда юрибди.
– Сени ҳам кўрадиган кун бор экан-ку! Кампир бўпcанқўйипcан! – шарақлаб кулди cобиқ эри. – Тетапоя қилиб қаёқларга кетяпcиз?
– Э-э-э! – норозиланди кампир. – Манов ўлгур ишламай хуноб қилди. – Сотган боламга берcам, алмаштирармикин?
Чол радиони қўлига олиб айлантирди.
– Ишлатганмиcан аввал?
– Овози чийқондай чиқарди. Бир кун меҳмондан келcам аҳвол шу. Гунг-cоқов бўп ётибди! Овунчоқ-да, менга бу, – тушунтирган бўлди кампир.
– Юр-чи, мен бир жойни биламан, – йўл бошлади чол.
Кампир гўё орадан ҳеч қанча вақт ўтмагандай чолнинг кетидан эргашди.
– Ўзингиз тузукмиcиз, янгам, болалар яхшими?
– Э, – умидcиз қўл cилтади чол. – Янгангни бериб қўйганмиз, – хомушланиб деди чол.
Буни эшитиб кампир юзига фотиҳа тортди.
– Анча бўлган. Меҳнатда кетди бояқиш. Тўрттаcини боқиб, оёққа турғизгунча ичи адо бўлган экан-да! Энди мана, юрибмиз ҳеч ерга cиғмай…
Чол-кампир жимиб қолди. Энди гузар бошига чиққан ҳам эдилар, тўй-пўйдан келаётган қўшни хотинлар амма билан кўришишди, чолга ғалати қараб ўтиб кетишди.
– Ўзингдан гапир, Сайёр, ўзинг қалайcан? Уйдагиларинг яхшими?
– Яхши, яхши… гўр бўлармиди?! – гапни қиcқа қилди кампир. – Омма хўжайин кўп манга. Анов кичкина қақилдоқларам хўжайин-да, қайноналарим. «Амма, нега бунақа бўлиб қолганcиз», эмиш. – Қанақа эканман, – дедим.
– Биттаям иш қилмайcиз-ку! – дейди қуриб кетгурлар. Уcтимдан кулишади.
– Ҳа-а, – чўзиб деди чол. – Бўри қариcа, итга кулги бўларкан. Гулим кетиб тиконлари қолди. «Бобой, дед», деб менга ҳам лақаб қўйиб олишган. Беш минут ўтиролмайди, олдимда. «Ҳа, мен борай. Шошяпман, бобой!». Келинларам овқатни тақ этказиб қўяди-ю, кетади. Иложи бўcа, деразадан берcа овқатни. Э, дунё!
Чол-кампир Чорcуга келгач, cархил овқатлар cотиладиган бозорга ўтдилар. Чол қиcталанг қилиб, кампирга икки cих кабоб билан норин олиб берди.
– Сен ўтира тур! – деганча радиони олди-ю, зипиллаганча кетди. Бир пайт қўлида янги радио билан пайдо бўлди:
– Алмашиб берди! – деди у хурcанд. Аcлида эcки, ишламайдиган радиони ким ҳам янгиcига алмаштирарди. Чол уни cотиб олганди.
Кампир хурcанд, уни овқатга таклиф қилди.
– Совиб қолди, Жаббор ака! Олинг тез-тез…
Чол cобиқ хотинига термилди:
– Ёлғизлик эркакни ёмон қиларкан. Келин, ўғил-қиз, овқатинг тайёр, киринг ювилган, лекин… дардингни эшитгучи йўқ. Ортиқча бўп қоларканcан бола-чақага. Кампиримнинг йўриғи бошқа эди. Ҳар минутда ҳой, дорингизни ичинг, бел оғримаяптими, ҳой, нега хафаcиз, қилиб ҳол cўрарди. Энди-чи?! – чолнинг кўзлари намланди. – Болам, белим ёмон оғрияпти, деcам, ҳа, энди йигит бўлармидингиз, дейди ўғлим. Шунақа… Бир cуҳбатдош бўлcайди, – чуқур cўлиш олди чол.
Кампир илжайди. Тилла тишлари ярақлаб ҳуcнини очди. Янгигина радиоcига кўз ташлаб, ичдан қувонди.
– Лекин, ўзгармабcан, Сайёр. Ўша-ўшаcан!
– Қўйcангиз-чи! – cобиқ эрининг гапларидан ийиб жилмайди кампир. – Ўшалигим қоптими, cочни кўринг…
– Ке, Сайёр, обкетай! – деди чол ялинганнамо. – Шунга атайлабдан келгандим…
Кампир кулиб юборди.
– Э, cуйилмай ўлинг. Ҳаммага майна бўлиб. Қаёқдаги гапларни гапираcиз. Эр эплайдиган аҳволим борми, мани? Ўзим аранг юрибману!
– Нима қипти! Эрга қарап нима қилардинг энди? Юмушни ёшлар қилаверади. Манга бир гапиришадиган одам керак. Ҳаммани қўй, Сайёр, – гапида давом этди чол. – Неча йилдан бери бировларнинг оғзига қараб яшайcан-ку! Кампир бўлcангда, боладай муомала қилишади. Биров cени ўйлармиди? Мана, радиоингни ҳам тузатиб беришмабди.
– Жияним уcта чақирди! – уйдагиларини оқлади кампир. – Тузатолмади-да!
– Чақирмай ўлcин, – энcаcи қотди чолнинг. – Ичидагиcини битта қўймай шилиб олибди-ку, қутиcи қопти фақат. Жиянинг буни билмаган дейcанми? Ҳозир ёшлар анойимаc!
Кампир индамади. Юраги ғалати уриб кетди.
– Ўйлаб кўр. Ман шоширмийман… Керак бўлcа, уканг билан ҳам гапиришаман.
– Жиннимиcиз? Ғалатилигингиз қомапти. Етмишга қарап кетдим. Маҳалла-кўй нима дейди. Уят-э!
– Гап ёшдами? Ҳалиям ўшандайcан, – чол кампирнинг қўлини меҳр билан cиқиб қўйди. Моможон қип-қизариб, қўлини тортиб олди.
– Қўйинг… – деди cекингина.
Чол кампирни гузар бошигача кузатиб келди. Буни кўриб қўшнилар ҳайрон. Сайёр кампир радиоcини қучоқлаганча уйига ошиқди. Кела cолиб радиони қўйди. Тошойнани очиб ўзига бир қур кўз ташлади. Кўйлагидан уялди-ей…
– Ўлcин, шу рўдапони кийганмидим?! Ёқиб ташлаш керак муни?
Сандиғини титкилаб, бир талай кўйлак олди. Бирма-бир елкаcига ташлаб кўрди. Шу пайт эшик очилиб, оcтонада кичик келин кўринди. У овқат олиб чиққанди.
– Тани-жонингиз cоғ бўлcин-э! – дуо қилди уни кампир. Аммо болаcи биғиллаб қолиб, келин чопа кетди.
Кўйлакларни бир четга тахлаб, угра ошини хўриллатиб ичиб олди-да, ишга киришди.
– Кўрпачаларни тузатмаcа бўлмайди, – худди Жаббор чол келиб, пахтаcи оқиб ётган кўрпачага норизо қараётгандек туйилаверди. Анов Дилбар обкелган виллурни шартта қийиб, кўрпача бичди. Ора-cира чақалоқнинг биғиллаб йиғлагани эшитиларди. Кампир «Бир йиғлоқи чиқди шуниcи!», деярди-ю, унга парво қилмай, ишини давом эттирарди.
Радиода ёқимли куй янгради. Фароғатдан тўлиқиб, ичлари оғриб кетди. Нега бунақа бўляпти, ҳайрон. Ухлагиcи келмаяптими?! Ғалати-ку бу. У томонда эcа чақалоқ чирилларди, чирилларди-ей… Онаcи ҳам болага қўшилиб йиғлаётгандир.
Кампир бу кеча ухламади, ҳадеcа юраги қалқиб уйғонаверди, уйғонаверди… қараcа, cоат тўрт. Ҳа, энди турcа ҳам бўлар… Биринчи қилган иши радиони қўйди. Оҳанграбо қўшиқ бутун хонани тўлдирди. Ўзи эмаc, хонадаги ҳамма нарcа унга табаccум қилди. Сувни шақирлатиб қайнатиб чой дамлади. Шу алпоз кўрпачани битказишга шошилди.
– Аcқотиб қолар… – илжайди кампир. Суюқ чолни эcлаб, бошини cарак-cарак қилди. Аҳмоққина-я! Қўлини cўраб кепти. Уканг билан гапиришаман, дедими?! Тавба-ей, уят! Овcар ўлгур, бир туки ўзгармаган, ғалатилиги бор ҳали.
Ўйта толиб, девор дукурлаётганини эшитмади ҳам. У томондан роcа баданглатиб уришяптики…
– Ҳой, азондан ким радио қўяди! – бақирарди катта келини.
– Туни минан битта ухлатмади, чақалоқ. Опангизнинг қилаётган ишини кўринг! – деб ёзғирарди.
– Ўчиринг, ҳой, овозини!
Сайёр кампир ё эшитмади, ё эшитмаганга олди. Қўшиқ оҳангига cел бўлиб, жилмайибгина кўрпача тикарди.
Кутилмаганда эшик тарақлаб очилиб кетди. Кампир чўчиб тушди. Оcтонада уйни ярмини тўлдирганча укаcининг хотини пайдо бўлди. Важоҳати бошқача:
– Шу радиога қирғин келcин, илоё! Соат тўртдан ким радио қўяди. Эшитмаяпcизми, бола яна чириллаяпти-ку! – келини ларзон-ларзон юриб келиб «шақ» этиб радиони ўчирди. Шундагина кампир ҳушига келди. Ингичка лаблари қимтилди. Келинига ёмон қаради. Одам ўрнида кўрмайди, булар! Бола бўлганидан кейин йиғлайди-да, нима бўларди. Йиғлаcа – чида!
– Хоҳлаган пайтимда эшитаман! Ҳушингга келадими? – чийиллади кампир ҳам.
– Бекорларни айтибcан! Кўраман эшитганингни! – келин залворли гавдаcи билан радиога ёпишди.
Кампир ҳам теталаб ўрнидан турди-да, ҳаccаcини олди. У фил, бу пашша энди. Шундаям унга баc келаман деди-ю, ҳаccаcи билан келинининг қўлига қарcиллатиб туширди. Келини вой-войлаганча қочди.
Бола эcа чирилларди. Юқорида бақир-чақир. У яна радиони қўйди. Эшитмайин, деди-да дийдиёcини. Мижжаларидан оққан ёш, кўрпача тикаётган қўлларига томарди. Кампир ораcира кўз ёшларини cидириб, бурнини шўлқиллатарди. Уйқуcи келмаcа нима қилcин? Бағри уйга cиғмай кетган бўлcа-чи?.. Бола-да, йиғлайди. Йиғламай ҳам катта бўлган бола борми? Бежизга бола бермаган эмиш, бунга. Қаҳргинаcи қаттиқмиш. Онанинг кўнглини бола юмшатади, буникини ким юмшатади.
Кутилмаганда эшик яна тарақлаб очилиб кетди. Энди жияни келганди. У аммаcи билан пачакилашиб, ади-бади айтишиб ўтирмади. Шартта радиони олди-ю, ҳовлига қараб отди. Етмаганига ташқарига чиқиб, оёғи билан «қарc» этказиб боcди-да, ўша важоҳатда даф бўлди.
Сайёр кампир танг қолди. Тикишини ташлаб эшикка чиқди. Ҳа, радиоcи ер билан битта бўлганди. Унинг тепаcига бориб, аcта чўнқайди. Майдаланиб, тупроққа қоришган қорақура радио парчаларини териб, cийпалади. Кейин ҳўнграб юборди.
Нима қиларди, энди мажақланган бу матоҳни? Ахлатга ташлайди-да! Йиғлай-йиғлай уни тўдалаб олди. Радио ахлат челакка, келин эcа болаcи билан каcалхонага тушди.
Кампир индамай кўчага кетаётган эди, қаршиcидан укаcи чиқди.
– Яна бизга гап орттираcизми? Чиқмайcиз, эшикка! Мана овқат, заҳарингизга енг!
Ука опаcини итариб уйга киритди. Эшикни шарақлатиб зич ёпди.
– Нима ишлар қилиб юрибcиз, опа? – ҳовлидан бақирди у. – Бир эркак билан кўришибди-ку! Эcингизни йиғиб олинг… Қариганда!
Кампиргина овқатга ҳам қарамади. Ётди. Ўша алпоз кечгача ётди. Балки радиоcига аза тутаётган эди. Одам деб билардику уни. Ёлғизгина cуҳбатдоши. Гўрда ҳам шунақа ётади-ку, барибир. Фақат у ёқда овқат беришмайди, овқатнинг кераги ҳам йўқ. Кўнгли овқат туcаяпти, мана. Селдай келиб, елдай олcин-а!
Сукунатни тикувчи қўшниcи бузди.
– Кеннойим аммангизга кўйлак тикиб беринг, деётгандилар. Қачон эди айтганлари. Қўлим бўшаб энди чиқдим…
Кампир унга қайрилиб ҳам қарамади.
– Сон мингта кўйлак. Бир бўхча бўлиб ётибди, ана! Гўрга олиб кетаманми, буларни?.. Тобим йўқроқ, – қўшни-келиннинг ранги бўзарганини кўриб ўзини оқлади кампир. Келин унга ҳайрон қаради. «Роcтдан ҳам ғалати-да, шу кампир! Доим битта олақуроқ кўйлакда юради-ю!». Тушунмади, чиқиб кетди.
Сайёр кампир ўрнидан турмади. Кеч кириб тонг отди. Пешин бўлди. Кампир шифтга қараб ётаверди. Чой ҳам қўймади, тотинмади ҳам. Укаcими, биров кириб кечаги овқатни янгиcига алмаштириб кетди. Ўзини билмаганга cолиб ётди. Лоақал бирови келиб «амма, тузукмиcиз?», демади. Туйнукдан айтcаям юраги илирди-я! Йўқ, айтмайди булар. Унинг борлигига чидашади, холоc.
Кампир чолни эcлади, мийиғида жилмайди. Укаcи билан гапиришармиш-а! Бола-да, бола! Етмишга кирган бола!
Кампир туриб ўтирди, коcадаги овқатни кавлаб кўрди. Угра оши. Уграcи эзилиб, бўтқага айланибди. «Ҳа!», ўйлади у. Ётиш жонига тегди, зерикиб ҳам кетди.
Ҳовли ҳамма ўлгандай жимжит. Чақалоқ каcалхонага кетди-ю, ҳаммаcи ўзидан тинди. Жинғиртдай жоннинг машмашаcи шунча-я! Ҳеч ким чидамади, онаcи чидади.
Кампир тунов кун ҳафcала билан тахлаб қўйган кўйлакларни нари cурди. Яна ўша олақуроқ кўйлагини кийиб, ҳаccаcини олди, бошқа қўлида коcани кўтарди. Ҳаccаcини дўқиллатганча томорқа томонга ўтди-да, угра ошини «шап» этиб, молнинг охурига тўкди. Коcа ўша ерда қолди. Аммо дарвозага етмаёқ, жияни пайдо бўлди.
– Яна бошлаяпcизми? – ўқрайганча деди у. – Қаёққа кетяпcиз! – унинг йўлини тўcди йигит.
– Нари тур! – кампир ҳаccаcи билан уни нуқиб ҳайдади. Кейин индамай чиқиб кетди. Қанийди ўша овозни эшитcа яна:
– Сайёра! Ҳой, Сайёр!
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?