Электронная библиотека » Шуҳрат Сирожиддинов » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "Амир Алишер"


  • Текст добавлен: 9 апреля 2024, 22:20


Автор книги: Шуҳрат Сирожиддинов


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


Возрастные ограничения: +12

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 12 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]

Шрифт:
- 100% +
Ҳусайн ва Алишернинг оталари ҳақида

Мирзо Бойқаронинг икки ўғли бўлган: Ғиёсиддин Мансур ва Муҳаммад. Бойқаро Мирзо хонадонининг Қандаҳордан кейинги ҳаёти манбаларда қайд этилмаган. Шу боис Бойқаро Қандаҳордан чиқарилган 1417 йилдан Ҳусайн туғилган 1438 йилгача бўлган оралиқда уларнинг қаерда яшагани ва Алишерларнинг оиласи билан бирга кечирган ҳаётлари тафсилоти бизга маълум эмас. Бизнингча, унинг оиласи Самарқандга кетмаган бўлса керак. Акс ҳолда, Искандар Мирзо тарихини ёзган Натанзий бу ҳақда тўхталган бўларди. Бироқ айрим маълумотларни назарда тутиш ҳам хато бўлмайди. Худди шу йил Суюрғатмиш Мирзо Шоҳрух Мирзо томонидан Кобул ва Ғазни ерларига ҳоким қилиб тайинланади. Бойқаро Мирзонинг онаси Мулкат Оқо ўғли Суюрғатмиш Мирзо билан Кобулга кўчиб келади3535
  Матлаи саъдайн, 343. Шу ерда Суюрғатмиш ўзи билан барча оила аъзоларини ва яқинларини олиб кетганлиги айтилади.


[Закрыть]
. Суюрғатмиш Мирзо ҳижрий 830 йил муҳаррам ойининг 16-кунида (мил.1426 йил 17 ноябрь) вафот этади3636
  Матлаи саъдайн, 480.


[Закрыть]
. Мулкат Оқонинг ҳижрий 844 (мил.1440) йилгача ҳаёт бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак3737
  Матлаи саъдайн, 104.


[Закрыть]
, Бойқаро Мирзо Самарқандга жўнатилгандан сўнг Мулкат Оқо ўз набираларининг бирдан-бир таянчига айлангани аниқ. Бойқаро хонадони аъзолари Кобулга келтирилган бўлиши эҳтимолга яқин. Буви тириклигида Ғиёсиддин Мансур Амир Темурнинг қизидан туғилган Султон Ҳусайн ибн Амир Муҳаммад ибн Амир Мусонинг қизи Феруза Бегимни ўз никоҳига олади. Феруза Бегимдан Бойқаро (1430–1487), Ҳусайн (1438–1506) ва бир қиз дунёга келади.

Мулкат Оқо Кобулда вафот этган. Унинг жасади Балхга келтирилиб, ўзи қурдирган мадраса ҳовлисида дафн этилган3838
  Файзиев, 301.


[Закрыть]
. Малика умрининг охирги йиллари Ҳиротда яшаганми, йўқми, номаълум, аммо Ҳусайн 842 йилнинг муҳаррам ойида (мил. 1438 йил июль) Ҳиротнинг шимоли-шарқий томонидаги Мулкат Оқога тегишли Давлатхона номли қўрғонда туғилгани3939
  Ҳабиб ус-сияр, 670; Лубб ат-таворих, 145а .


[Закрыть]
ҳақидаги маълумот бу сулоланинг Ҳирот билан борди-келдиси узилмаганини билдиради.

Алишер ва Ҳусайн болаликдан бирга тарбияланганлар. Буни замондошлари ҳам, уларнинг ўзлари ҳам тасдиқлайдилар. Ушбу факт уларнинг ота-боболаридан давом этиб келаётган сулолавий яқинлик ҳеч қачон узилмаганини билдиради. Ғиёсиддин Мансур ҳижрий 849 (1445–1446) йил вафот этади4040
  Матлаи саъдайн, 372; Лубб ут-таворих, 145а.


[Закрыть]
. Шундан тасаввур қилиш мумкинки, Шоҳрух вафот этган 1447 йилдан кейинги даврда сулола бошида Феруза Бегим ёлғиз қолган. Унинг яқин суянчиғи Алишерлар оиласи бўлган. Ферузабегим узоқ умр кўрди ва ўз жигарбанди Ҳусайн тахтга чиққанидан сўнг бир неча ой ўтиб, ҳижрий 874 муҳаррам ойининг 14-кунида (мил.1469 йил 25 июль) вафот этди4141
  Матлаи саъдайн, 644; Лубб ут-таворих,145а.


[Закрыть]
.

Манбаларда Ҳусайннинг отаси Ғиёсиддин Мансур, Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкина тарзида қайд этилган. Айрим замонавий тадқиқотларда унинг бўйи паст бўлган деган нотўғри фикрга ҳам борилган.

Фахрийнинг Ғиёсиддин Кичкина ҳақидаги маълумотларидан икки муҳим хулоса чиқариш мумкин. Биринчиси, Фахрий бизга маълум манбаларнинг ичида биринчи бўлиб Амир Кичкина Султон Абу Саъид Мирзо саройида хизмат қилганини ёзиб қолдирган. Бу гапларда жон бор. Абулқосим Бобур вафот этиб, Хуросонда тўс-тўполон бошланганда шаҳзодалар бирин-кетин тахтга ўтиришар ва сал ўтмай бири иккинчисининг сиқувига бардош бера олмасдан Ҳиротни ташлаб қочар эди. Шундай шароитда тахтни Мирзо Иброҳим эгаллайди. У Ҳирот тахтини ушлаб қолиш мақсадида ўз атрофига салтанат улуғларини йиғади ва Абу Саъид билан иттифоқ тузишга ҳаракат қилади Буни Ҳирот салтанатининг обрўли кишиларидан бир нечасини султон Абу Саъид қошига юборишида кўрамиз Элчилар Шайх Нуриддин ибн Баҳоуддин Умар, Шайх Шамсиддин Жомий ва Амир Бурҳониддин бўлиб, уларни кузатиб борувчи йўлдош сифатида Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкина тайинланади. Абу Саъид уларни иззат-икром билан қабул қилади ва кузатиб қўяди4242
  Ҳабиб ус-сияр, 570а.


[Закрыть]
. Демак, Абу Саъид Мирзо Ғиёсиддин Кичкина билан мулоқотда бўлган.

Тарихий йилномалардан маълумки, ўша йилиёқ Абу Саъид Ҳиротни эгаллайди. Султон Абу Саъид Абулқосим Бобур амалдорларидан бир қанчасини ўз саройида қолдирганида Ғиёсиддин Кичкинани ҳам ҳамсуҳбат сифатида қолдирган бўлиши эҳтимолга яқин. Зотан Шоҳрухнинг невараси Мирзо Иброҳим ўзи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган муҳим вазифани Ғиёсиддин Кичкинага топширибдими, демак, у шу пайтда салтанатнинг обрўли кишиларидан бўлган. Ғиёсиддин Кичкинанинг Абу Саъид даврида тирик эканлиги замонавий навоийшуносликдаги “Навоийнинг отаси шоир ёшлигида (11-12 ёшларда) вафот этган” деган ақиданинг нотўғри эканлигини кўрсатади4343
  Айний Алишер 12 ёшдалигида отаси вафот этган деб ҳисоблайди. Қаранг: Айний, 119.


[Закрыть]
. Иккинчиси, “Ҳабиб ус-сияр”да Ғиёсиддиннинг амирлик даври ҳақида гапирила туриб, расмий оҳангда Ғиёсиддин Кичкина деб кўрсатилиши Фахрий маълумотлари билан бирлаштирилганда бу лақабнинг улуғловчи сифатга эга бўлганлигини кўрсатади. Шу ўринда Кичкина лақабининг келиб чиқиши ҳақида мантиқий фараз қилиб кўриш мумкин. Бу лақаб Бойқаронинг ўғли Ғиёсиддин Мансур билан Абу Саъиднинг ўғли Ғиёсиддиннинг бирга ўсиб-улғайганини аниқлаштиради. Сарой аҳли эса уларнинг исмлари бир хил бўлганлигидан, амирнинг ўғлини фарқлаш учун Ғиёсиддин Кичкина деб атаган бўлишлари эҳтимолга яқин. Мазкур лақаб кўкалдошлик белгиси каби темурийларга яқинлигини изоҳлаб тургани учун бир умр унинг номига қўшиб айтилган бўлиши мумкин4444
  Е.Бертельс Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Кичкина Мансурнинг кўкалдоши эди деб тахмин қилади (Қаранг: Бертельс 1965, 25). Ушбу хулоса бирор-бир манба билан тасдиқланмаган. М.Сабтенли Ханс Роберт Рёмер қўлга киритган бир ҳужжатда Султон Ҳусайннинг Алишер ҳақида “У ҳаёти ибтидосидан, балки, бешикдан кўкалдошлик орқали бизнинг хонадонимизга тааллуқли” бўлгани ҳақида ёзган қайдига суяниб Алишер Ҳусайн Бойқаронинг кўкалдоши деган фикрга келади (Қаранг: Subtenly (2) 801. Таъкидлаш лозимки, Ҳусайн Алишердан уч ёш катта бўлган.


[Закрыть]
.

Сом Мирзо Сафавийнинг “Туҳфаи Сомий” тазкирасида Фахрий маълумотлари деярли такрорланган4545
  Туҳфайи Сомий,167а.


[Закрыть]
. Бироқ ундан фарқли равишда Навоийнинг отаси Кичкина Баҳодир тарзида таништирилган. Тазкира ёзилган давр Навоий даврига нисбатан яқин бўлгани учун бу ўзгартиришда бирор маълумотга таянилган деб ўйлашга асос бор. “Темур тузуклари”да айтилишича, қайси амир мамлакат ё бир қўшинни енгса, унга биринчи навбатда туғ бериб, баҳодирлик лақаби расмий равишда унинг номига қўшиб ёзилган. Сўнг чегара вилоятларидан бирига ҳоким этиб тайинланган4646
  Темур тузуклари, 78.


[Закрыть]
. Ғиёсиддин Кичкинанинг бизга маълум фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, Сом Мирзонинг маълумоти асослидек кўринади.

Алишернинг болалиги ҳақида

Шоҳрух Мирзо ҳижрий 850 йил зулҳижжа ойининг йигирма бешинчи куни (мил.1447 йил 3 март) вафот этади. У пайтда Алишер 6 ёшда бўлган. Мир Алишернинг ўзи сўзлаган бир хотирада айтилишича, Шоҳрух вафотидан кейин пойтахтда содир бўлиши мумкин бўлган тартибсизлик ва ғалвалардан узоқроқ бўлиш мақсадида унинг оиласи Хуросондан Ажам Ироқига йўл олган4747
  Мажолис, 31. Буни Хондамир ҳам тасдиқлайди. Қаранг: Макорим ул-ахлоқ, 117.


[Закрыть]
. Йўлда улар Шарафиддин Али Яздий яшаган Тафт шаҳрида тўхтаб ўтадилар4848
  Ўша даврларда империянинг узоқ ғарбий ҳудудлари Форс ва Ажам Ироқи (ҳозирги Ғарбий Эрон) деб аталган. Унга элтувчи йўл Тафт (Язд), Абаркух, Шероз, Кўшки Зард, Исфаҳон, Рай, Қум шаҳарлари орқали ўтган. Шунингдек, Луристон, Шулистон, Язд, Кирмон, Кошон, Ова, Симнон и Дамғон ҳам Форс ва Ажам Ироқининг машҳур жойлари сирасига киради.


[Закрыть]
. Хондамир “Макорим ул-ахлоқ”да Шоҳрух Султон вафотидан кейин Амир Алишернинг отаси бола-чақаларини олиб Шероз томонга жўнаб кетди. У мамлакатда бир неча йил турди”, дейди4949
  Макорим, 117.


[Закрыть]
. Шерозда Бойсунғур Мирзонинг иккинчи ўғли Мирзо Султон Муҳаммад ҳукмронлик қилар эди. У Шоҳрух Мирзонинг қаҳрига учраб ҳижрий 846 (мил.1442-1443) йил ўзига берилган Форс ва Ажам Ироқидан маҳрум бўлган ва султоннинг вафотидан кейин эса қайта забт этиб олган эди. Шероз пойтахт бўлиб, ҳануз фан ва маданият маркази сифатида ўз мавқеини йўқотмаган эди. Алишернинг отаси ҳукмдорнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлади ва унинг амалдорларидан бирига айланади. Хусусан, Навоийнинг ёзишича, Астрободда вафот этган Мир Шоҳнинг хоки Сабзаворга олиб келинганда отаси вақтинча шаҳарни бошқарган 5050
  Мажолис, 29.


[Закрыть]
.

Ҳижрий 855 (мил.1451) йилда Абулқосим Бобур Хуросон тахтини эгаллайди ва сал ўтмай Ироқда тинчлик ўрнатиш учун Шерозга келади. Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишича, у кўп вақтини маҳаллий фозил инсонлар, уламолар ва шоирлар билан суҳбатда ўтказган5151
  Матлаъ, 2-жилд, 334.


[Закрыть]
. Бобур кетиш олдидан Шероз бошқарувини шаҳзода Султон Санжарга топширади. Айни замонда ва шу ерда Абулқосим Бобурнинг оқ фотиҳаси билан Ҳусайн ва Султон Санжар қизи Бека Султонбегим унаштирилади5252
  Ўша ерда.


[Закрыть]
. Демак, бу даврда Ҳусайн Бойқаролар хонадони Шерозда истиқомат қилиб турган ва табиийки, кўкалдошлик томирлари билан боғланган Ғиёсиддин Кичкина оиласи ҳам улар билан бирга эканлигига шубҳа йўқ. Бу пайтда Ҳусайн 13 ёшда, Алишер 10 ёшда эди. Манбаларнинг далолат беришича, Алишер 10 ёшида Абулқосим Бобур назарига тушган бўлиб, султон иқтидорли ёш Алишерга алоҳида меҳр билан қараган5353
  Латоифнома, 133; Давлатшоҳ, 368.


[Закрыть]
. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Алишернинг Абулқосим Бобур билан танишуви айнан Шерозда юз берган.

Абулқосим Шерозда 4 ой бўлгач, Ҳиротда ўз акаси Ало уд-Давланинг қўзғолон кўтариш режасидан хабар топиб, пойтахтга қайтади. Абулқосим Бобур билан бирга Ҳусайн Мирзо ва Алишер оилалари ҳам Шероздан Ҳиротга қайтади. Бундай нотинч вазиятда Ҳусайн ва Алишерлар оиласи учун Шерозда қолиш жуда хавфли эди, зеро, тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, ўша пайтларда Қорақўюнли туркманларнинг Форс, Ажам Ироқи, Озарбайжон ва Каспийбўйи ерларига уюштирган ҳужумлари ҳижрий 858 (мил.1454) йилда туркманларнинг тўлиқ ғалабаси билан тугайди. Табиийки, Абулқосим Бобур тахтга чиқиб, тинч ҳаётдан дарак берган Ҳирот Алишернинг оиласи учун ягона бошпана эди. Шу даврдан эътиборан, айнан 1452 йилдан Ҳирот Алишернинг ўзи ва ота-онаси учун доимий яшаш жойига айланди.

Йигитлик даври ҳақида

Султон Абулқосим Бобур ҳижрий 861 (мил. 1456) йили қишлаш учун Машҳадга кўчади. Ҳукмдор ўзи билан бирга Алишер ва Ҳусайнни ҳам олиб кетади. Ўша қиш, раби ус-соний ойининг йигирма бешинчи куни (мил.1457 йил 21 март) Абулқосим Бобур вафот этади5454
  Ҳабиб ус-сияр, 564.


[Закрыть]
. Хондамир “Ҳабиб ус-сияр”да аниқ кўрсатишича, Алишер Абулқосим Бобур вафотидан кейин Машҳадда қолиб, илм такомили билан шуғулланди5555
  Ҳабиб ус-сияр, 217; Сом Мирзо ҳам шу маълумотни тасдиқлайди. Қаранг: Туҳфайи Сомий, 167а.


[Закрыть]
. Шоирнинг ўзи ҳам “Мажолис ун-нафоис” асарида Хожа Ҳасан Хизршоҳ Астрободийнинг Абулқосим Бобур вафотидан сўнг Машҳадда оғир касал бўлиб қолгани ва унинг кўмаги билан сиҳат топганини қайд этган5656
  Мажолис, 320.


[Закрыть]
. Бу ҳам Алишер Абулқосим Бобур вафотидан сўнг Машҳадда қолганлигини тасдиқлайди.

Алишер Абу Саъид Мирзо даврида Хуросонда нисбатан осойишталик ўрнатилгач, Ҳиротга қайтади. Буни “Ҳабиб ус-сияр” асари муаллифи “Султон Абу Саъид замонида Ҳирот дор ус-салтанатига қайтиб, бир муддат ул иқболошиёнлик остона хизматида бўлди”, деб тасдиқлайди.

Навоий Машҳадда юрганда шоир сифатида анча танилган бўлиб, овозаси тўрт томонга тарқалган эди. Ҳирот адабий муҳити уни илиқ қаршилайди. Ёш бўлишига қарамай, даврнинг улуғ туркигўй, (турки тилли) шоирлари назарига тушади. Хондамир ёзади:

“Ҳазрат (Навоий) ёшлари эндигина тўлиб, йигитлик даври бошланган пайтларда бир куни Лутфийнинг ёнига борди. Мавлоно Лутфий:

– Бирор ғазал ўқиб бериш орқали ўз тафаккурингиз маҳсулларининг янги намуналаридан мени баҳраманд этинг, – деб илтимос қилди.

Ул Ҳазрат матласи қуйидагича бўлган бир ғазални ўқиб берди.

Шеър:

 
Оразин ёпқоч кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш.
 

Жаноб Мавлавий бу ғазални эшитиб, ҳайрат денгизига чўмди ва шундай деди:

– Воллоҳ, агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг байтдан иборат бўлган туркий ва форсий байтимни биргина ушбу ғазалга алмаштирган ва буни катта муваффақият деб ҳисоблаган бўлардим5757
  Макорим, 45.


[Закрыть]
.

Саййид Ҳасан Ардашер Алишернинг илк устозларидан бири эди. Навоийнинг ёзишича, у билан ҳижрий 860 (мил.1456) йил танишган. Бу пайтда Алишер 15-16 ёшда бўлиб шеърлари Хуросонда анча машҳур бўлган эди5858
  Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер, 8.


[Закрыть]
. Алишер Саййид Ҳасан Ардашерга ўз шеърларини ўқиб берар ва фақр тариқи, (йўқсиллик йўли) ҳақидаги илк сабоқларини ундан олган эди.

Алишер Ҳиротга қайтгач, кўпинча, устози Саййид Ҳасан Ардашер ҳузурида бўларди. Навоий “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” асарида шундай хотирлайди: “Доимо замонанинг машҳур улуғлари ва олимлар билан суҳбат қурарди. Чиғатой улусининг юқори мартабали беклари, ёшлари ва мартабалари улуғ ёки тенг бўлишига қарамай, уни ўзларидан юқори тутиб, таъзим қилар эдилар. Султон Ҳусайн тахтни олганда унинг ҳамсуҳбатига айланди”.5959
  Ўша асар, 11.


[Закрыть]

Алишер тенгқур шоирлар билан, хусусан, султон хизматида бўлган Шайхимбек Суҳайлий билан дўстлашади6060
  Мажолис, 318, 339.


[Закрыть]
. Абу Саъид Мирзо тарихини ёзаётган Мавлоно Абусамад Бадахший билан яқин муносабатлар ўрнатади. Ёш курашчи паҳлавон Муҳаммад унинг яқин сирдошига айланади. Алишер ижод билан муттасил шуғулланиш асносида даврнинг етук олимларидан дарс олишга ҳам иштиёқи баланд эди. Замонанинг улуғи, “Ваҳдат ул-вужуд” таълимотининг зукко билимдони бўлган Шайх Садриддин Ривосий қўлида Ибн ал-Арабийнинг “Фусус ал-ҳикам” асарини ўрганади6161
  Мажолис, 311.


[Закрыть]
. Унинг яна бир орзуси Абдураҳмон Жомийга яқинлашиш эди. Жомий Султон Абу Саъид замонида Хуросон нақшбандия тариқатининг азим пири комили бўлиб, халқ орасида катта эътиборга эга эди. Шу билан бирга, у етук шоир ва адабиёт назарияси билимдони эди. Навоий “Хамсат ул-мутаҳаййирин” асарида унинг ўша даврдаги мақомини ва илк танишувини шундай тасвирлайди: “…Шоҳрух султон замони авоситидин (ўрталаридан) султон Абу Саид замонининг (бошланиши) авойилиғача шаҳрда сокин эрдилар. Андин сўнгра Хиёбон бошида ҳазрати пир махдум Мавлоно саъд ул-миллат вад-дин Саъдиддин Кошғарий мазори бошида иқомат (доимий яшаш) расмин зоҳир этдилар. Шаҳрнинг жамеи уламо ва акобиру ашрофи аларға мулозамат ва тараддуд бунёд этдилар… Сойир ниёзмандлар ва оммаи бехеш ва пайвандлар ҳам кўзларин ул эшик туфроғидин ёрутурлар эрди. Бу фақири ҳақир бу сўнгги жамоат зумрасида Хиёбон бошида кўрган замонида мухтасар битилган рисола сабақига мумтоз бўлдум…”6262
  Хамсат ул-мутаҳаййирин, 740.


[Закрыть]
Алишер Навоий тилга олган бу рисола “Қофия” рисоласи эди.

Алишер Навоий Абу Саъид даврида Ҳиротда бир неча йил яшайди. “Мажолис”да келтирилган бир хотира бунга далил бўла олади. Навоий Мавлоно Аёзий ҳақида гапира туриб ёзади: “…Фақир Пули Молонда бўлган бир мажлисда ани кўрдум, қасида ўқур эрди. Ҳар байт бунёд қилса, сўз услубидин, қофиясин айта берур эрдим. Бағоят ҳайрат қилди. Уч йилдан сўнг Боғи Сафедда яна бир мажлисда биайниҳ ушмундоқ воқеа бўлди. Ул зот яна ҳайрат бунёд қилди. Бурунғи мажлис аҳлидан бу мажлисда ҳам неча киши бор эди. Андин сўрдиларким, ҳаргез бу навъ киши кўрубмусен, чун кўзида заъф (сустлик) бор эрди, дедики, кўрмабмен, магар уч йил мундин бурунроқ Пули Молонда бир йигит кўрдум, ул навъ ҳам бу навъ шуъбадабозлиқ (найранг) қилди. Мажлис аҳли кулуштилар”.6363
  Мажолис, 325.


[Закрыть]

Алишер ўз шоирлик иқтидори даражасини яхши билар ва султон саройи адабий муҳитида ўзига муносиб эътибор қаратилишини истарди. Темурий султонларга улкан эҳтиром руҳида тарбияланган ва бу улуғ хонадонга яқинлик ҳиссидан кўкси баланд ва энг асосийси, ижодий ғайрати мавж урган ёш шоирнинг султон ҳимоясидан умидвор бўлиши мантиқ нуқтаи назаридан табиий. Темурийлар сулоласига кўкалдошлик ришталари билан боғланган ёш шоир Ҳиротга катта орзулар билан қайтганди. Бироқ ҳаёт уни кўп синовларга юзма-юз қилди. У Ҳиротдан кетишга қарор қилади. Хондамир “Ҳабиб ус-сияр” асарида “(Амир Алишер) Султон Абу Саъид замонида (Машҳаддан) Ҳирот дор ус-салтанатига қайтиб, бир муддат ул иқболошиёнлик остона хизматида бўлди Аммо ўз ҳолига яраша даража ва риоят топмагач, Хуросондан Самарқандга кетди”6464
  Ҳабиб ус-сияр, 217.


[Закрыть]
деб келтиради. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам кейинчалик “Бобурнома”да унинг Самарқандга кетганини қайд этган.

Ёш шоир, ҳақиқатан ҳам, тўғри Самарқандга йўл олганми?

Навоий “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” асарида шундай хотирлайди: “Султон Абу Саъид Мирзо замонидаким, Хуросон аҳли Самарқанд аҳлига асир эрдилар… Бу фақирни айни ифлосу фалокат ва сарнавишу ранжуриш Машҳад сори тортиб эрди ва анда етгандан сўнгра мафосил марази йўлиқиб, бир гўшада ётиб қолдим. Иттифоқан, Паҳлавон ҳам Машҳадда хизмат қиларди. Тузалгунимча ҳар кун келиб дўстлик, шафқат ва муҳаббат юзасидан ғамхўрлик қиларди”6565
  Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад, 25.


[Закрыть]
.

Эътибор берган бўлсангиз, у ўзининг Машҳадга келиш сабабини аниқ изоҳлаб ўтган ва “айни ифлос ва фалокат ва сарнавишт ва ранжуриш” етаклаб келгани (!) ва бу замонда Хуросон Абу Саъид Мирзо қўлида бўлиб, Ҳирот аҳли Самарқанд аҳлига асир ва муте эди”, деб кўрсатади6666
  Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад, 77.


[Закрыть]
. Навоий айтмоқчи, уни Машҳадга тортган сабаблар, бу ифлослик, яъни ўрта асрларда бу калима чорасизлик маъносида ишлатилган; иккинчиси – фалокат, учинчиси эса сарнавишт, яъни тақдир, пешона ҳамда тўртинчиси – ранжуриш. Мазкур охирги калима ҳам форсий бўлиб, хафачилик маъносини билдиради.

Навоийнинг ҳаётини алғов-далғов қилган ва шу даражада азобланишига нима сабаб бўлган бўлиши мумкин? Юқоридаги парчадан икки фактни англашимиз мумкин. Биринчиси, Алишер Ҳиротдан хафачилик ва чорасизлик туфайли Машҳадга кетган.

Иккинчиси, шоирнинг чуқур надомат билан Ҳиротнинг “Самарқанд аҳлига асир ва муте” эканлигини таъкидлашидан унинг айнан Абу Саъид ва унинг мулозимларидан қаттиқ хафалигини сезиш мумкин. Буни Алишер пойтахтни тарк этиш олдидан устози Сайид Ҳасан Ардашерга ёзиб юборган шеърий мактуби мазмунидан ҳам билса бўлади6767
  Ушбу мактуб-маснавий шоирнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонига киритилган. Қаранг: Ғаройиб ус-сиғар, Маснавий, 694–704.


[Закрыть]
. Унда шундай дейилади:

 
Ғаме етти чархи жафопешадин,
Ҳамул анжуми хориж андишадин.
Ки, бўлмоқ ватан ичра душвор 6868
  Душвор – оғир.


[Закрыть]
эди,
Кўнгилга жало 6969
  Жало – тарк этмоқ, чиқиб кетиш.


[Закрыть]
дафъи озор 7070
  Дафъи озор – берилган озорни унутиш ёки хафачилигини тарқатиш маъносида.


[Закрыть]
эди.
Сафар тушти оллимға беихтиёр,
Қазо амрида элға не ихтиёр?!
 

Шоир ўз қарорига тўрт сабабни асос қилиб келтиради:

Биринчи сабаб:

 
Агар хосса маъно гар ийҳом эрур,
Анинг кунда юз байти ҳалвом эрур.
Вале айт деб, ким манга тутти юз
Ки мен юз учун демадим икки юз…
Бирав бўлса бир ишда бу навъ фард,
Вале кўрмаса баҳра жуз ранжу дард…
Нечук майли оворалиғ этмагай,
Бошин олибон бир тараф кетмагай?!
 

Иккинчи сабаб:

 
Яна бир буким, зоҳир ўлмиш манго
Ки, чиқмиш Хуросон элидин вафо.
Вафо азм айларда бўлмиш магар,
Сахову мурувват анга ҳамсафар.
Бу уч феъл чиққач ародин тамом,
Яна бўлмиш уч феъл қойиммақом.
Вафо ерида зоҳир ўлмиш нифоқ,
Саҳо ўрнида бухл тутмиш висоқ.
Мурувватқа бўлмиш ҳасад жойгир,
Зиҳе ҳуш элу мулкати дилпазир.
 

Учинчи сабаб:

 
Учинч улки, чун Холиқи Зулжалол
Ки, ҳам ламязал келди, ҳам лоязол…
Хаёлимда андоғ мусаввар бўлур,
Ки ул ики ишдин муяссар бўлур.
Бири буки, бир жазба Ҳақдин етиб,
Кўнгулни яқийн жомидин маст этиб,
Ҳақиқат сари турктоз айлагай,
Жаҳон шуғлидин бениёз айлагай…
 

Тўртинчи сабаб:

 
Яна бир будурким, гадо гар мулук
Талаб йўлида қилғай онча сулук.
Бурун муршиди комил истай юруб,
Ани топқоч ўзин анга топшуруб.
Сулук амрида урмайин бешу кам,
Анинг амридин айру дам ё қадам.
Чу аввалғи иш бўлмади дастгир,
Икинчисидин хўб эмастур гузир.
 

Демак, у шу даврда жиддий руҳий изтиробларни бошдан кечирган. Балки бу унинг севги можаролари билан боғлиқдир. Бу хусусда ўз ўрни билан сўз юритамиз. Хондамирнинг ёзишича, Алишер йигитлик даврининг гуллаб-яшнаган чоғларида (шу давр назарда тутилмоқда – Ш.С.) бир неча вақт таркидунё қилиб, дарвишлар макони бўлган Работи Суҳайлда риёзат ва ибодат билан шуғулланди7171
  Макорим, 63.


[Закрыть]
. Бу маълумот шоирнинг Ҳиротдан чиқиб кетиш арафасидаги кайфият ва руҳиятини янада аниқлаштиради.

Навоийшунослар Хондамир ҳамда Бобурнинг сўзларидан келиб чиқиб, шоир Самарқандга Ҳиротдан жўнаган деб хулоса қилдилар. Бироқ ҳеч ким биз юқорида тилга олган тафсилотни ҳисобга олмади. Тўғри, Е.Э. Бертельс ўзининг “Навоий” монографиясида мазкур масалада аниқ фикр билдирмаган: бир жойда “Алишер 1464 йили Машҳаддан Ҳиротга қайтди. 1466–1467 йили Бадахшонда Навоийнинг дўстлари томонидан кўтарилган қўзғолон Абу Саъид томонидан бостирилгач, у қочиб, Самарқандга кетди”7272
  Бертельс, 1965, 77.


[Закрыть]
деса бошқа бир жойда эса Навоийнинг ўз хотирасида эътироф этган Машҳад сафари сабабига диққатини қаратган шекилли, “у 1467 йили Абу Саъид томонидан Машҳадга сургун қилинди”, деб кўрсатади7373
  Ўша асар, 99.


[Закрыть]
. Олим негадир бу икки хил қарашни мантиқан далилламаган.

Тушкун ва хафа ҳолатда Машҳадга кетган шоир Самарқандга кетишдан олдин яна Ҳиротга қайтдимикан? Шундай бўлганда Навоийнинг ва унинг замондошлари асарларида бу ҳақда бир сатр бўлса ҳам маълумот берилган бўларди. Агар Хондамир маълумотига эътибор берилса, у шоирнинг Самарқандга кетишини Ҳиротдан деб эмас, балки Хуросондан деб таъкидлайди. Машҳад Хуросон таркибида бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, Алишер Самарқандга Ҳиротдан эмас, балки Машҳаддан борган дейишга асос бор.

Навоий ва Абу Саъид Мирзо муносабатлари ҳақида

Шу ўринда бу икки шахс орасидаги муносабатларга навоийшунос олимларнинг нотўғри ёндашув, қарашлари ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ.

Навоий ҳақидаги замонавий адабиётларда Алишер Самарқандга Султон Абу Саъид томонидан сургун қилинган дейилади. Дастлаб шундай фикр В.Бартольд томонидан илгари сурилган ва кейинги навоийшунослар томонидан ривожлантирилган7474
  Қаранг: Бартольд, 223; Бертельс 1965, 77. С.Айний, 284-285. Ойбек, 15-16; Шарафиддинов, 51-52; И.Султон, 157. Ўз пайтида бундай қарашга айрим шарқшунослар қарши чиқишган. Қаранг: Семенов, 241-243. Бироқ В.Бартольд томонидан тарихий-сиёсий фактларнинг Навоий шахсияти атрофида боғланиши шу қадар табиий чиққанки, олимнинг фикрлаш тарзи кейинги навоийшунослик тадқиқотлари ривожига таъсир қилмай қолмади. Шу тариқа навоийшуносликда Алишер Самарқандга сургун қилинган деган асоссиз хулоса маҳкам ўрнашиб қолди.


[Закрыть]
. В.Бартольд ёзади: “Бобур сўзларига қараганда, Мир Алишер Самарқандга Абу Саъид томонидан қандайдир хато учун сургун этилган. Мир Алишернинг ўзи таҳсил учун борганлигини айтади. У пайтларда таҳсил учун Ҳиротдан Самарқандга бормас эдилар. Демак, унинг Ҳиротдан Самарқандга кетиши сургун сифатида қаралиши лозим”7575
  Бартольд, 223-224.


[Закрыть]
.

В.Бартольд ўзининг фарази, тахмини ишонарли чиқиши учун баъзи маълумотларни қасддан нотўғри шарҳлаганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Жумладан, у шундай ёзади: “Навоий ҳаётининг бу даврини ёритишда балки унинг гўзал ва фасиҳ тилли, “қалбини асир этган” (кўнглумни басе сайд қилди) шайх Садриддин Ривосий ҳақидаги ҳикояси баъзи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Унга ҳатто олий даражадаги шахслар ҳам, жумладан, унинг муридига айланиб, дарс олган Бадахшон шоҳи ва ҳатто замон подшоҳи, яъни султон Абу Саъид жазман эдилар… Мир Алишернинг бадахшонликлар билан яқин алоқаси ҳ. 871 (мил. 1466-1467) йил воқеасидан сўнг унинг ҳаётига таъсир қилган бўлиши мумкин. Бунга султоннинг гўзал шайхни унинг дўстларидан рашк қилгани ҳам қўшилган бўлиши мумкин”7676
  Ўша асар, 225.


[Закрыть]
. Кейинги сатрда ўз мулоҳазасини янада бўрттиради: “Умрининг охиригача на оиласи ва на авлоди бўлган Мир Алишер, кўринишидан, чиройли ёш йигитларни севган”. Шу тариқа В.Бартольд Навоийнинг Самарқандга кетишини бадахшонликларнинг қўзғолонига алоқадорлик билан боғлайди ва Султон Абу Саъид ҳамда Навоий ихтилофини, келишмоқчилигини марказий ўринга олиб чиқади.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, 1464 йили Султон Абу Саъид Бадахшонни қўлга киритиб, Бадахшон шоҳи ва унинг яқинларини Ҳиротга кўчириб олиб келади ва унинг қизига уйланади. Бадахшон шоҳининг Ибн Лаъл исмли ўғли Султон Абу Саъид Бадахшонни олганда Кошғар вилоятига қочиб кетади. Шаҳзода 1467 йил қўшин тўплаб Бадахшонга бостириб киради ва уни эгаллайди. Абу Саъид Мирзо Бадахшонга қўшин тортади ва мамлакатни вайрон қилади. Ибн Лаъл асир олинади ва отаси билан бирга қатл қилинади. Бартольд шунга ишора қилади.

Садриддин Айний Бартольд фикрларидан фойдаланиб, Алишер Навоий ва Абу Саъид ўртасидаги ихтилоф Ҳусайн Бойқаро, Мир Саид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийнинг ҳамда Бадахшон шоҳларининг шоирга яқин одамлар эканлиги важидан пайдо бўлган деб кўрсатади7777
  Айний, Куллиёт, 284-285.


[Закрыть]
. Ойбек ҳам шундай ҳисоблайди7878
  Ойбек, 15-16.


[Закрыть]
.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур аслида “Абу Саъид Навоийни Самарқандга нега сургун қилди?” деб эмас, балки “Билмайман, қайси гуноҳи учун Ҳиротдан чиқариб юборди?” деган мазмунда гапирган7979
  Бобурнома, 132.


[Закрыть]
(Билмон, не жарима била султон Абу Саъид Мирзо Ҳиротдин ихрож қилди. Самарқандга борди, неча йилким, Самарқандда эди). Бобур Самарқандни нега тилга олгани ҳақида айтадиган бўлсак, Машҳадга боргани ҳақида билмаган ҳам бўлиши мумкин. Аммо унинг Самарқандда яшаганидан хабардор бўлган. Қолаверса, Бобур Мир Алишернинг таржимаи ҳолини батафсил баён қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган, балки хотирасида қолган ахборотни тақдим этган. Тўғри, Бобур Навоийнинг Ҳиротдан чиқиб кетиши Абу Саъид билан боғлиқ деб қараган ва шоҳнинг бу ишидан таажжубланган. Чунки шоирлар ва илм аҳлига ҳомийлик қилиш шоҳлар одати бўлган. Шоирлар ва илм аҳли сиёсатда бетараф бўлганлар. Улар бир подшоҳдан қанчалик мурувват кўрсалар, унинг вафотидан кейин унга мухолиф (ҳатто қотили) бўлган кейинги подшоҳлардан ҳам шунчалик мурувват кўрганлар. Шоирлар қадим-қадимдан салтанат безаги ҳисобланганлар, султон отини дунёга таратганлар, улуғворлигини тарих саҳифаларига нақш этганлар. Шоирлар ва илм аҳлига ҳомийлик қилиш барча султонларга обрў келтирган. Акс ҳолда, шоирларнинг ўткир ҳажвлари султонни етти иқлимга кулгу ҳам қилишга қодир эди. Навоий ўзи эътироф этганча, Ҳиротни тарк этишига “чорасизлик, фалокат, тақдир ва хафагарчилик” сабаб бўлган бўлса, бу унинг ўзигагина маълум бўлган сабабларга кўра рўй берган. Навоий Абу Саъид Мирзо замонида сиёсат билан шуғулланмаган бир шоир эди. Ҳусайн эса Абулқосим Бобур вафотидан сўнг Навоий билан кўришмаган, Навоий эса бу даврда Ҳиротда ҳам Машҳадда юргани каби шоирлар муҳитида, жўшқин ижод билан банд, сиёсатдан анча йироқ шоир сифатида тасаввур уйғотади. Агар Абу Саъиднинг Навоийга Ҳусайн Бойқаро туфайли хусумати бўлганда, унинг ўғли Мирзо Султон Аҳмад Ҳусайн Бойқарога қарши қўшин тортганда Навоийни ўзи билан олиб кетмаган бўларди. Бу ҳақда “Равзат ус-сафо”да қуйидагича маълумот мавжуд: “…то дар ин айёмки, Мирзо Султон Аҳмад бино бар таважжуҳи хоқони мансур (Ҳусайн Бойқаро) ба суби Хуросон аз оби Амуя гузашт Амир Алишер низ ҳамроҳи ўрду равон шуда буд. Баъд аз таҳқиқи хабари воқеаи (яъни фавти) Султон Абу Саъид ва истилои хоқони мансури музаффарливо (яъни Ҳусайн Бойқаро) бар балдаи фохираи Ҳирот, аз амир Ҳожибек рухсат талабида ижозат ҳосил намуда ва рўй ба Ҳирот овард”8080
  Равзат ус-сафо,15.


[Закрыть]
. (…Бу ҳаёт шунгача давом этдики, Мирзо Султон Аҳмад Ҳусайн Мирзога қарши Амудан кечиб, Хуросонга юриш қилганда Амир Алишер ҳам унинг ўрдусида эди. Абу Саъид Мирзо ўлими воқеаси ва Ҳусайн Бойқаронинг Ҳиротни эгаллаганлиги ҳақидаги хабар аниқлангандан сўнг Аҳмад Ҳожибекдан рухсат олиб Ҳиротга юзланди.)

Ушбу маълумот Абу Саъид ва унинг ўғли Навоийдан мутлақо хавфсирамаганини билдиради. Агар султон Навоийнинг Ҳусайн Бойқарога яқин алоқаси борлиги учун душманона кайфиятда бўлганда эди, унда Абулқосим Бобурнинг амирларини ўз хизматига олганини қандай изоҳлаш мумкин? Уларнинг кўпчилиги Ҳусайннинг устозлари ва яқинлари бўлганлар (Худди шундай Султон Ҳусайн Бойқаро ҳам Абу Саъиднинг амирларини ўз хизматига олган). Темурий султонлар наздида кўкалдошлар ва амирлар қайси бир темурий султонга хизмат қилганига қараб эмас, балки умуман, темурийлар сулоласи султонларига яқинликларига қараб қадрланган. Шунинг учун ҳам султонлар ўзгараверсалар-да, кўпчилик амирлар иззат-ҳурматда қолаверганлар. Кўкалдошлар темурийларга яқин кишилар сифатида шу давлат ҳудудида алоҳида эътиборга эга бўлганлар. Темур тузуклари қоидаларига кўра, ғаним тарафидан кимки ўз давлатидан умидини узиб, бир подшоҳ қошига келиб, хизмат қилса, бу подшоҳ уни азиз тутиши, унинг мухолиф подшога вафодорлигини унутиб, мартабасини улуғ қилиши лозим бўлган. Бу жиҳатдан ҳам тадқиқотларда айтилган Абу Саъиднинг Навоийга Ҳусайн билан бирга ўсганлиги учун ёмон муносабатда бўлиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Заҳириддин Бобур Навоий сиймосида мудҳиш жиноятчини кўрмагани учун ҳам шоҳнинг бу ишидан таажжубланган. Ачинарлиси шундаки, Е.Бертельс ҳам “Навоий” монографиясида Навоийнинг Самарқандга борганлигини сургун ҳисоблаб, бу пайтларда Самарқанд илм-фан маркази эмас эди, деб фикр билдиради. У Бартольд сингари Садриддин Ривосий масаласини кўрсатмаса-да, аммо тоғалари ва бадахшонийлар фожиасидан кейин шоир қочишга мажбур бўлди, деб таъкидлайди8181
  Бертельс, 77.


[Закрыть]
.

Унинг Ҳиротдан чиқиб кетишига сургун тусини бериш В.Бартольд учун нега зарур бўлгани тушунарли. У Бобур маълумоти атрофида манбалардаги барча фактларни ўз мақсадига мослаштирди. Жумладан, Навоийнинг Бадахшон шоҳларига ҳурмати, Ҳусайн билан дўстлиги ҳолатларини бўрттириш орқали Абу Саъиднинг уюшган мухолифларини “ташкил” этди. Шайх Садриддин Ривосий шахсияти билан боғлиқ тахминлар мутлақо асоссиз. Шайх Садриддин Ривосий ёши улуғ киши бўлиб, асосий умри Мадина, Миср ва Сурия ўлкаларида ўтган. Ёши ўтиб ватани Исфаройинда сўфийлар жамоасига пешволик қилиб турганда Султон Абу Саъиднинг қистови билан Ҳиротга кўчиб ўтади ва айнан ҳижрий 871 йил рамазон ойининг ўнинчи куни (мил. 1467 йил 10 апрель) Ҳиротда вафот этади. Алишер Навоий унинг қўлида “Ваҳдат ул-вужуд” таълимоти бўйича сабоқлар олган ва “кўнглумни басе сайд қилди” дегани улуғ устозга бўлган меҳр-муҳаббатини ифодалайди. Навоийнинг тоғалари ёки Бадахшон шоҳининг Абу Саъид буйруғи билан қатл эттирилиши султон ва Навоийнинг бир-бирига совуқ муносабатда бўлишларига асос бўла олмайди (Навоийнинг жияни Амир Ҳайдарнинг Ҳусайн Бойқаро томонидан қатл этилиши каби). Акс ҳолда Абу Саъид Мирзо Алишернинг Самарқандда ҳукмрон доираларда иззат-икром кўришига йўл қўймаган бўларди. Алишернинг тоғаларига биз шоир сифатида қарасак-да, улар аслида ҳарбий бўлишган. Уларнинг Абу Саъид лашкари билан қуролли тўқнашувлар чоғида шаҳид бўлиши уруш қонуниятларига тааллуқли. Мир Саид Кобулий Абу Саъид ва Астрободда мустақиллик эълон қилган Ҳусайн Бойқаро ўртасида ҳижрий 864 йил шаъбон ойи (мил.1460 йил июнь) ойида кечган Сарахс тўқнашувида8282
  Матлаи саъдайн, 494-497; Мажолис, 335.


[Закрыть]
қурбон бўлган. Иккинчи тоғаси Муҳаммад Али Ғарибийнинг вафоти анча илгари содир бўлган. У Ҳусайн Бойқаро билан бирга Абулқосим Бобурнинг 1453 йил Самарқандга Абу Саъид Мирзога қарши юришида қатнашган. Икки подшоҳ ўртасида сулҳ тузилгач, Ҳусайн акаси Бойқаро, поччаси Султон Аҳмад ва унинг ўғли Мирзо Кичик билан Самарқандда қолиб, Абу Саъид хизматига киради. Аммо сал ўтмай Ҳусайн амакиваччаси Султон Увайснинг Абу Саъиддан тахтни тортиб олиш ҳаракатини қўллаб-қувватлашда айбланиб, ҳибсга олинади. Гарчи Ферузабегимнинг илтимосига биноан Ҳусайн ҳибсдан озод этилиб, Ҳиротга жўнатилган бўлса-да, Султон Увайс ва унинг тарафдорлари қатл қилинган8383
  Матлаи саъдайн. 372-373.


[Закрыть]
. Навоий ёзишича, тоғаси Муҳаммад Али Ғарибий шу талотўплар чоғида Самарқандда қатл этилган8484
  Мажолис, 336.


[Закрыть]
. Бадахшон шоҳи тақдири ҳам худди шундай.

Тўғри, Ҳусайн Бойқаро ҳамиша Абу Саъиднинг ғазабини қўзғатиб юрган. У Абулқосим Бобур вафотидан сўнг ўз давлатини тузиш режасини амалга ошира бошлайди: Марвга чиқиб оз вақт ичида бир қанча ерларни забт этади. Қайнотаси Султон Санжарнинг Марвга ҳоким этиб тайинлангани ҳам уни бу йўлдан қайтара олмайди. Улар ўртасида келишмовчилик бошланади. Шу жараёнда айрим лашкарбошиларининг вафосизлиги туфайли эгаллаган ерларини бой бериб, саҳрою биёбонларда саргардон бўлиб юришига тўғри келган. Аммо у шунда ҳам ўз режаларидан воз кечмайди. Ўз атрофига содиқ жангариларни тўплаб яна катта босқинларни режалаштиради. Ҳусайн Бойқаро 862 йил зулҳижжа ойида (мил.1458 йил 10 октябрь 8 ноябрь) Астрободни Қорақуюнли Жаҳоншоҳ Туркманнинг қариндоши Ҳусайн Саъдлудан тортиб олади ва Султон Абу Саъид Мирзо номига хутба ўқиттириб, танга зарб қилади. Бироқ кейинчалик мустақиллик эълон қилгани учун Султон Абу Саъид Астрободга қўшин тортиб, Ҳусайнни қочишга мажбур қилади. Шундан бери Ҳусайн Хуросоннинг чегаралари яқинларида, Хоразм ерларидан босқинлар уюштириб, катта-кичик қуролли тўқнашувларга сабабчи бўлар ва Абу Саъиднинг ҳаловатини бузиб келарди. Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг мутлақ ҳукмдори бўлмиш тажрибали Султон Абу Саъид учун Ҳусайн катта хавф туғдирмас эди. Унинг давлатига жиддий хавф солаётган мамлакатнинг ғарбида жойлашган қудратли туркманлар салтанати бўлганини унутмаслигимиз керак.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации