Текст книги "Амир Алишер"
Автор книги: Шуҳрат Сирожиддинов
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 3 (всего у книги 12 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
Алишернинг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида
«Равзат ус-сафо»да келтирилишича, ҳижрий 869 (мил.1464-1465) йил Аҳмад Ҳожибек Абу Саъид Мирзо фармони билан шаҳзода Султон Аҳмад Мирзонинг оталиғи сифатида Самарқандга йўл олади8585
Равзат ус-сафо, 290.
[Закрыть]. У бунгача Ҳирот ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган эди. Алишер Ҳиротда яшаб юрганида Аҳмад Ҳожибек уни ўзига яқин тутган. Чунки у ҳам яхшигина шоир бўлиб Вафоий тахаллуси билан ижод этарди. Навоий у ҳақида “Мажолис ул-нафоис”да ёзади: “… Вафоий тахаллус қилур. Сурати хуш ва сийрати дилкаш, ахлоқи ҳамида ва атвори писандида йигитдур. Хуросонда тарбият топди. Ҳирот дор ус салтанатида ўн йилға яқин ҳукумат қилди. Самарқанд маҳфузасида ҳам муддате ҳоким эрди…”8686
Ўша асар, 402.
[Закрыть]
Шу воқеадан 1-2 йил ўтиб Алишерни ҳам Самарқандда кўрамиз. Алишернинг яқин дўсти Шайхим бек Суҳайлий ҳам Самарқандда. Хондамир “Макорим ул-ахлоқ”да Навоий тилидан айтишича, Шайхим Суҳайлий Султон Аҳмад Мирзо номига қасида ёзганда уни Алишер таҳрир қилиб берган экан8787
Макорим, 119.
[Закрыть]. Балки Алишер Самарқандга дўсти Шайхим билан бирга келгандир? Чунки тарихдан биламизки, ҳукмдор ҳузурига биринчи бор борилганда шоирлар энг яхши совға сифатида қасида ёзиб борганлар.
Аҳмад Ҳожибек каби қалам ва мулк соҳибининг Самарқандда бўлиши ёш шоир учун айни муддао бўлган бўлиши мумкин. Бу унга шеър қадрига етувчи инсон ҳомийлиги остида умр кечиришга умид уйғотган бўлса не ажаб.
Бундан ташқари ўша даврларда Самарқанд нақшбандия тариқати маркази бўлиб, Мовароуннаҳрнинг забардаст пири комили Хўжа Аҳрор атрофида минглаб муридлар йиғилган эди. Шу нуқтаи назардан Самарқанд сўфийлари билан танишиш, устози Сайид Ҳасан Ардашерга ёзганидек, пири комил хизматига кириш, кейинги ҳаётини нақшбандия тариқати билан билан боғлаш истагида ёниб турган ёш илм истовчи учун бу сафар қулай имконият эди. Абдураззоқ Самарқандий маълумотига қараганда, Алишер Самарқандда Хўжа Аҳрор суҳбатида бўлган. Аммо негадир унга мурид тушмаган. Алишер ўз қарорини ўзгартириб, Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасига ўқишга киради8888
Матлаи саъдайн, 331а; Равзат ус-сафо, 15.
[Закрыть].
Бу даврда Самарқанд обод диёр бўлиб, Мирзо Улуғбек томонидан асос солинган жаҳоний илмфан маркази анъаналари ҳали сўнмаган, исломий илмларнинг алломалари ҳануз ҳанафийлик таълимотини мукаммал ўқитиш билан банд эди. Алишер Фазлуллоҳ Абу Лайсий мадрасасида икки йил таҳсил олади8989
Вақфия, 309.
[Закрыть]. “Равзат ус-сафо” муаллифи Алишернинг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида шундай ёзади: “…дар хонақоҳи Хожа Жалолиддин Фазлуллоҳ сокин гашт ва аксар авқотро ба мутолаа масруф дошт”9090
Равзат ус-сафо, 15.
[Закрыть] (… Хожа Жалолиддин Фазлуллоҳ (Абу Лайсий) хонақосида яшади ва асосий вақтини ўқиш билан ўтказди.) Абдураззоқ Самарқандий ҳам Алишернинг Самарқандда таҳсил олганига ишора қилади9191
Матлаи саъдайн, 331а.
[Закрыть]. Таҳсил тугагандан сўнг Алишер бир муддат Самарқандда қолади. Бу даврда нима иш билан шуғуллангани маълум эмас. Навоий “Вақфия”да шундай ёзиб қолдирган:“… ҳеч навъ хизматға ўз қобилиятимни ченамаган жиҳатдин ва ҳеч турлук машаққатға ўз қувватимни англамағон сабабдин борча таманно эшигин юзумга мадрус ва жамиъи муддаолар абвобин илайимға масдуд қилиб эрдим”9292
Вақфия, 165.
[Закрыть]. “…ҳеч қандай хизматга ва ишга ўз қобилиятимни ченамаганим, чоғламаганим ва ҳар қандай машаққатга, меҳнатга ўз қувватимни англамаганим, синамаганим сабабли барча истак-хоҳиш ва олдимга қўйган барча мақсад-муддаолар, истак-хоҳишлар эшикларин ёпган эдим” (Ўгирувчи Б.Қобул). -
“Равзат ус-сафо” муаллифининг ёзишича, у кўпинча Мовароуннаҳр бошқарувчилари бўлган Амир Дарвиш Муҳаммад Тархон ва Амир Аҳмад Хожибек билан суҳбат қурарди (…гоҳи бо Амир Дарвиш Муҳаммад Тархон ва Амир Аҳмад Ҳожибекки, соҳибихтиёри сари кори Мовароуннаҳр буданд, ихтилот менамуд)9393
Равзат ус-сафо, 15.
[Закрыть].
“Макорим ул-ахлоқ”да келтирилган “Ҳусайн Бойқаронинг Балх атрофларига бостириб кириш воқеалари баёни”да Алишер Навоий номи икки жойда эслатилади. Биринчисида Султон Аҳмад Ҳусайн Бойқаро ҳужумини дафъ этиш учун Аҳмад Ҳожибек қўмондонлиги остида қўшин юборганда қўмондон қароргоҳида Алишер Навоий ҳам борлигини кўрамиз. Иккинчисида ўша пайтларда Алишер лашкарбоши Султон Ҳасан Арҳангий навкари бўлиб тургани айтилади9494
Макорим, 97.
[Закрыть].
Айнан шу воқеалар Ҳусайн Бойқаронинг Ҳирот тахтини эгаллаши арафасидаги воқеаларга тааллуқли. Сал ўтмай Хуросон тахтига ўтирган Ҳусайн Бойқаро Султон Аҳмад Мирзога мактуб йўллаб Алишерни Ҳиротга чақириб олади. Бундан маълум бўладики, мадраса таҳсилидан сўнг Алишер Самарқандда кўп яшамаган. Шу нуқтаи назардан унинг Самарқанддаги ҳаётини 1467–1469 йиллар билан чегараласа бўлади.
Алишер Навоий ўзининг Самарқанддаги ҳаёти ҳақида кам маълумот қолдирган бўлса-да, «Мажолис» асаридаги қайдлар асосида унинг Самарқанд адабий муҳитида фаол иштирок этганини билиш мумкин. Хусусан, самарқандлик ижодкорлар билан доимий суҳбатлари, Сафоий, Мавлоно Жавҳарий, Мавлоно Ховарий, Ҳалвоий, Улои Шоший, Мавлоно Юсуфлар билан танишуви, Юсуф Бадеий билан ошно киришиши унинг Самарқанд адабий муҳитида ўзига хос ўрни бўлганини билдиради. Мавлоно Мир Қаршийнинг саҳҳофлик дўконида ўтказиб туриладиган мушоираларда қатнашиб турганлиги9595
Мажолис, 328.
[Закрыть], Мавлоно Риёзий билан шеър устида баҳс юритиши унинг Самарқанд фозиллари билан яқин алоқада бўлганлигини тасдиқлайди. Яна баъзи хотиралар борки, махсус кўрсатилмаган бўлса-да, улар Самарқанддаги даврига тааллуқли, деган фикрдамиз. Масалан, Навоий Мавлоно Риёзий фиқрасида қуйидаги воқеани эслайди: “Бу ғарро матла анингдурким:
Ситораест дури гўши он ҳилол абру,
Зи рўи ҳусн ба хуршед мезанад паҳлу.
Икки мисра орасида рабт жиҳатидан бир “ки” лафзи керак. Фақир дедимки, бу навъ яхшироқ бўлғайки:
Зи рўи ҳусн дури гўши он ҳилолабру
Ситораест ки бо моҳ мезанад паҳлу.
Инсоф юзидин керакки, мусаллам тутса эрди, жадал бунёд қилди, фақир сокит бўлдим. Ўз ёронлари талоштилар ҳам қабул қилмади. Самарқандда фавт бўлди”9696
Ўша асар, 329.
[Закрыть].
Навоийнинг ўринли танқидига Риёзийнинг эътироз билдиргани бу воқеа унинг йигитлик даврида рўй берганлигини кўрсатади. Зеро, Навоий ўрта ёшларда шунчалик машҳурлик тутган эдики, унинг маслаҳатларига ҳатто Абдураҳмон Жомий қулоқ осар эди. Демак, Навоийнинг шоирлик маҳорати юксак эса-да, ҳали ёш йигит эканлиги сезилади. Воқеанинг Самарқандда содир бўлганига Риёзийнинг “Самарқандлиғдур” ва Самарқандда вафот этди” дейиши далил бўлиши мумкин. Чунки Мажолисда қўлланган қурилма бўйича зикр этилган воқеа тавсиф этилмишнинг ўз ватанида содир бўлган бўлса Навоий шоир ватанини тилга олиш билан кифояланган. Агар шоир бошқа жойга кўчиб борган бўлса, айни асар ёзилаётган даврда муқим турган жойи таъкидланган (масалан, Андижондиндур, сўнгра Самарқандға борди). Шунга қараганда, Риёзийни самарқандлик дейиш асносида Навоий воқеа Самарқандда бўлганлигига ҳам ишора этган.
“Макорим ул-ахлоқ”да келтирилган баъзи маълумотлардан Аҳмад Ҳожибек Алишерга катта ҳурмат билан қараганини сезиш мумкин9797
Макорим, 93.
[Закрыть]. Самарқанд ҳокими Аҳмад Ҳожибекдек санъатсевар ва шоир кишининг Навоий моддий таъминотига бефарқ бўлиши ишонч уйғотмайди. Заҳириддин Бобур Алишербекка Самарқандда Аҳмад Ҳожибек мураббий ва муқаввий (ҳомий) бўлди9898
Бобурнома,132.
[Закрыть] дейишидан унинг ҳоким томонидан моддий қўллаб-қувватланганлигини билиш мумкин.
Бироқ Фахрий Ҳиротий Навоийнинг ўз оғзидан эшитганлари асосида “Совуқ кечаларнинг бирида Алишернинг ҳаммомга бориш зарурати туғилгани ва ҳаммомчига ёнидаги жузвдонини гаровга қўймоқчи бўлса ҳам, у қабул қилмаганлиги” воқеасини ўз тазкирасида келтирар экан унинг бойлиги кейинчалик Ҳусайн Бойқаро даврида тўпланганлигига ишора этади9999
Латоифнома,134.
[Закрыть]. Айнан шу маълумот навоийшуносликда Алишер ёшлигида ночор умр кечиргани ҳақидаги хулосаларга асос бўлади. Тадқиқотларда бу воқеа бир қанча тахминий қўшимчалар билан янада ривожлантирилган. Е.Э.Бертельс “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги ўн биринчи мақолатда келтирилган ёш толиби илмнинг катта шаҳардаги аҳволи баёнига суяниб Навоийнинг Самарқанддаги ҳаётини қийинчиликда ўтган деб ҳисоблайди100100
Бертельс, 80.
[Закрыть]. Худди шу мисол В.Абдуллаев томонидан ҳам, Иззат Султон томонидан ҳам келтирилади. В.Абдуллаев уни қашшоқлик ва муҳтожликка изоҳ сифатида келтирса101101
Абдуллаев, 32–35.
[Закрыть], Иззат Султон муҳтожлик ва мағрурлик тасдиғи сифатида кўрсатган102102
И.Султон, 174–179.
[Закрыть]. Бизнингча, Фахрийнинг маълумотига танқидий қараш лозимга ўхшайди. Бу ҳар бир инсон ҳаётида учрайдиган тасодифий ҳолат. Агар Алишер Самарқандда қашшоқ бўлганда шахсий хизматкор сақламаган бўларди. “Макорим ул-ахлоқ” асарида Алишернинг Пир Аҳмад номли хизматкори бўлгани ҳақида маълумот бор103103
Макорим, 135.
[Закрыть].
Амир Алишернинг феъл-атвори ҳақида
Алишер Навоий тарих зарварақларида мангу нақшланишига сабаб бўлган уч асос мавжудлигини яхши биламиз. Бу – унинг беназир (тенгсиз, ўхшаши йўқ) истеъдодидан дарак берувчи буюк асарлари, машҳур давлат арбоби бўлгани ва ниҳоят, уни улуғ пир мақомига кўтарилган хулқ-атворидир.
Навоий замонасида ва кейинги асрларда Алишер Навоий ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг деярли барчасида унинг хулқ-атвори ҳақида махсус тўхтаб ўтилган. Бунда ҳам икки ёндашув кўзга ташланади: биринчисида Амир Алишернинг фазилатларидан ҳикоя қилувчи нақллар орқали инсон камолоти мезонлари тарғиб этилса, иккинчисида ушбу машҳур тарихий шахснинг оддий инсонларга хос хулқ-атворини кўрсатиш устуворлик қилади. Ҳар иккала ёндашув таъсирини XVI–XIX асрларда яратилган барча манбаларда бирдек сезиш мумкин.
Навоийнинг юксак нсоний фазилатлари ва феъл-атвори ҳақида қолдирилган маълумотлар унинг замондошлари Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ, Зайниддин Восифий ва Заҳириддин Бобур қаламига мансуб.
Давлатшоҳ унинг камолот даражасини шундай тавсиф этади: “Муносиб дўстлари, (баланд) мартабали арбоблар унинг ёқимли суҳбатидан миннатдор ҳамда розидирлар. Унинг ҳимматли мажлисларида қатнашиш фозиллар тилаги, олий даргоҳи фуқаронинг мурожаатгоҳи, дастурхони дарвишлар учун турли нозу неъматларга тўла, эшиги муҳтожларга ҳамма вақт очиқдир… Бу улуғ амирнинг мақбул табиати ва мулойим феъли султон жанобларига яқинлик, мусулмонларнинг муҳим ишларига кафиллик, шариат ва суннат, мулку миллат ишларини равнақ топтириш билан банд бўлса ҳам ҳамиша фазилат орттириш ва илм билан машғулликка мойил”104104
Давлатшоҳ Самарқандий, 190.
[Закрыть].
Навоий ҳамиша шариат қонун-қоидалари ва пайғамбар суннатига мувофиқ иш кўрар, давлат ва халқ манфаатини кўзлаб иш тутарди. Ҳар бир ишида адолат нуқтаи назаридан зўравонлик кўрганларнинг муаммоларини ҳал қиларди. “Равзат ус-сафо”да келтиришича, 1470 йилнинг бошларида Султон Ҳусайн Бойқаро Имом Ризо мозорини зиёрат қилиш учун Машҳад шаҳрига борган вақтда Абдулхатиб Ҳиротда қолган девон мушрифи Қутбиддин Товус Симноний устидан подшоҳга шикоятомуз гапларни етказиб, унинг лавозимини эгаллашга эришади. Сўнг хожа Низомиддин Бахтиёр билан тил бириктириб, ҳокимиятни ўз билганларича бошқариб, халққа бениҳоя жабру зулм кўрсата бошлайдилар. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг безовталанишига олиб келади. Султон Ҳусайн бундан хабар топган замониёқ Амир Алишерни Ҳиротга жўнатади105105
Равзат ус-сафо,19; Равзат ус-сафо, 37а.
[Закрыть]. Навоий Ҳиротга келиб, Низомиддин Бахтиёрни ҳибсга олади ва Қутбиддин Товусни яна ўз лавозимига тайинлайди. “Равзат ус-сафо” муаллифи асарда у ёки бу муносабат билан Амир Алишер иштироки рўй бераётган бўлса, у албатта, ўзининг улуғ Амирга бўлган чуқур эҳтироми юзасидан Алишерга хос бўлган хусусиятларни баҳоли қудрат, воқеалар силсиласида ажратиброқ кўрсатишга ҳаракат қилади. Масалан, юқорида кўриб ўтганимиз, яъни султоннинг Ҳиротда тартиб ўрнатиш учун Амир Алишерни юбориши ва унинг сотқин, золимларни жазолаши “Матлаи саъдайн”да қуруқ баён шаклида берилган106106
Матлаи саъдайн, 341а.
[Закрыть]. Мирхонд эса ўзи яхши билган кишининг характерини тўлароқ очиб беришни лозим топган: “Амир Алишер аввал, шаҳарга бориб, ўзининг табиий одатига кўра (!) бефойда кунлардан уларнинг (халқнинг) кўнгилларига етган захмларга малҳам қўйди. Ситамдийда мазлумлар кўнглини овлаш бобида тўла эҳтимом кўрсатди ва золимларнинг зулми дафъига киришди ва буюрдики, аввал олий ёрлиқни жума куни минбардан туриб ўқиб эшиттирсинлар… Шу сабабдан халқнинг кўнгли тинчу осуда бўлиб, подшоҳнинг давлату иқболи давом этишининг ҳамду саноси ва Амир Алишернинг улуғлиги ва шуҳрати ортиши дуосига қўл очдилар”107107
Равзат ус-сафо (4), 19.
[Закрыть].
Навоийнинг маънавий қиёфасини тўла акс эттирувчи асар, сўзсиз, Хондамирнинг “Макорим улахлоқ” ҳисобланади. Хондамир улуғ мураббийнинг илм аҳлига бўлган муносабатини, унинг тарбияси остида етишиб чиққан олиму фозиллар, яратилган муҳим асарлар ҳамда қурдирган маърифат масканлари ҳақида етарли маълумот берар экан, Навоийнинг хулқ-атворини иложи борича кенгроқ кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Унинг аксар вақти шоир ҳузурида ўтган. Шунинг учун “Макорим ул-ахлоқ”даги маълумотлар шоирнинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва атрофдагиларга муносабатини аниқлашда муҳим манбадир. Китоб ўз номидан (“Гўзал хулқлар”, “Олийжаноб хулқлар”) кўриниб турганидек, Алишер Навоийнинг таҳсинга сазовор фазилатлари ҳақида ёзилган. Хондамир Амир Алишерни болаликдан Аллоҳ назарида бўлган шахс деб билади. Унинг ёзишича, Шоҳрух Султон вафотидан сўнг Шерозга кўчиб кетган Алишерлар оиласи бир неча йилдан сўнг Язд чўли орқали Ҳиротга қайтадилар. Йўлда Алишер ухлаб қолиб отдан йиқилиб тушади. Тун бўлгани учун ҳеч ким буни сезмайди. Алишер ҳам қаттиқ чарчаганидан йиқилган жойида ухлаб қолаверади. Тонг отгач, Алишер кимсасиз чўлда бир ўзи қолиб кетганини кўриб қўрқиб кетади. Эс-ҳушини йиғиб олиб, ёнида турган отга миниб карвон изидан йўлга тушади. Йўлда жуда чанқайди ва ҳолсизлана бошлайди. Шу пайтда, чўлнинг қоқ ўртасида, бир қора нарсага кўзи тушади. Яқин борса, чучук сув тўла идиш экан. Чанқоғини бостиргач, яна йўлга тушади. Сал ўтмай уни излаб чўлни кезиб юрган отасининг мулозимларига дуч келади. Болага сув етказган Аллоҳнинг иноятидан барча ҳайрон қолади.
Хондамир Алишер Навоийнинг валийларга хос сийратини кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Унинг хоксор ва камтаринлиги, мол-дунёга ҳирс қўймагани, саховатпешалиги, кароматлари ҳам шоир ҳаётидан олинган нақл ва ҳикоятларда очиб берилади.
Алишер Навоий ҳақидаги манбаларда унинг нозиктаъб характерга эгалиги ҳақида қайдлар мавжуд. Заҳириддин Бобур шундай келтиради: “Алишербекнинг мижози нозик (нозиктаъб) била машҳурдур. Эл назокатини давлатининг ғуруридин тасаввур қилур эдилар. Андоғ эмас эркандур, бу сифат анга жибиллий экандур. Самарқандда юрғонда ҳам ушмундоғ нозукмижоз экандур”108108
Бобурнома,153.
[Закрыть]. “Бадоеъ ул-вақоеъ”, “Тарихи Рашидий” ва бошқа асарларда учровчи далиллар Навоийнинг нозиклиги унинг тез хафа бўлиши билан изоҳланишини таъкидлайдилар. Шу сабаб ХХ асрда ҳам шоир ҳаёти ҳақида фикр юритилганда турли талқинларга дуч келамиз. Масалан, В.В.Бартольд Бобур келтирган “назокат” сўзини “нозик дидли” деб таржима қилади109109
Бартольд, 226.
[Закрыть]. А.Н.Болдырев Зайниддин Восифий келтирган нақлларга асосланиб, “ўта таъби нозиклик, тез ва сабабсиз асабийлашув” деб, А.Семенов уни “мағрурлик, “калондимоғлик”деб тушунади110110
Болдырев (2),123; Семенов, 240.
[Закрыть].
Зайниддин Восифий бу масалани ёритишга махсус интилиб мазкур мавзуга алоҳида боб (Амир Алишер мизожи назокати ва латофатининг зикри) бағишлаган. Унда келтирилишича, Мирнинг устозларидан бири Мавлоно Фасиҳиддин бемор бўлиб, тўшакка михланган экан. Мир Алишер ўз дўстларини кечки овқатга таклиф этади ва таом сузилар ҳаддида устозининг беморлиги ёдига тушиб, хизматкори Соҳибдорога таом бериб, уни кўриб келишга жўнатади. Таомдан сўнг улфатлар ғамгин тортган Алишербекнинг кўнгли ёлғизлик истаб қолди, деган андишада бирин-кетин туриб ташқарига чиқадилар. “Бу эса Мирнинг кўнглига оғир ботди ва шу пайт бемор ёнидан қайтиб келиб, хонага кирган Соҳибдорога қаттиқ оҳангда: “Алишернинг уйи таомхонаю, Алишер ошпаз экан-да, улфатлар келадилару ош еб кетаверадилар”, – деди. Соҳибдоро дарҳол ўзини оқлашга ўтиб, унинг айби йўқлиги ва Мирнинг ўзи уни бемор ҳузурига юборганлигини эслатди”111111
Бадоеъ ул-вақоеъ, 401.
[Закрыть].
Мир икки кун Соҳибдоро билан гаплашмайди. Соҳибдоро бу аҳволдан роса танг бўлиб турган маҳалда Мир уни чақириб, “Эй Мавлоно Соҳиб, хатога йўл қўймаслик фақат Парвардигоргагина хосдир. Мен ғазабим туфайли сени устодни кўришга жўнатганимни ёддан чиқаргандирман, сенга эътироз билдирдим. Сен эса ҳаммага эшиттириб ўзингни оқлашинг ва Алишерга нима бўлди, қариб ақлдан озибдими дегандай ҳамманинг кўз олдида мени шарманда ва хижил қилишинг лозиммиди? Дўстлик олами нима бўлди? Индамай қўйсангу менинг хатойимни беркитсанг ва мени одамлар ҳайратига сабабчи бўлишдан сақласанг бўлмасмиди?” дея дашном беради.
Зайниддин Восифий Мир Алишернинг назокатини “тез хафа бўлиш” маъносида тушуниш кераклигини яна бир маълумот билан исботлайди. Унда айтилишича, вазир Маждиддин Муҳаммад Алишер Навоий билан ярашиш мақсадида унинг шарафига зиёфат уюштиради. Зиёфатда ҳазил-ҳузул бўлишини ҳисобга олиб, шундай давраларда ҳазилкашлиги билан ном чиқарган Абулвосеъ Низомийга ташаббусни қўлга олиш ва даврада шўх кайфиятни яратишни илтимос қилади: “(Маждиддин) Абулвосеъга деди: “Махдум, ёрдам берингу, лекин ўз вақтингиз ва ҳолингизга воқиф бўлинг… Иншооллоҳ, яхшилик билан ўтсин”. Мавлоно Абдулвосеъ деди: “…Эртага менинг мажлисга келмаганим бўлсин… шу туфайлики, анчадан бери сиз билан Алишер ўрталарингдаги самимийлик ҳавосини келишмовчилик ғубори қоплаган эди. Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таоло инояти туфайли бу ғубор тарқаладиган бўлди. Бу мажлис ва маҳфил биноси сўзсиз заиф ҳазил ва ярамас мутойиба асосига қурилиши керак. Мир Алишер олам сўзамолларининг пешвосидир. Ҳеч бир имкони йўқки, бу мажлисда мени аския қилмасалар. Мен у кишини мулоҳаза қилиб, қарши жавоб айтмаслигим мушкул. Унинг нозик мижоз эканлиги сизга маълум-ку! Натижада мен туфайли ўртадаги ярашиш (муддаоси) барҳам ейди” 112112
Ўша асар, 407.
[Закрыть] .
Мирзо Ҳайдар ҳам уни тез ранжиш одати борлигини қайд этган. У “Тарихи Рашидий”да шундай воқеани келтиради: “…Биноий Мир Алишерга кўп қочирим қилар экан ва Мир ҳам аския қилиб: “Мавлоно Биноий жинни бўлиб қолибди, уни “Дор уш-шифо”га элтиб нўхат атала ва товонига уриш билан даволанглар”, – деган экан. Шунда у қочиб, Ироққа кетган экан. У ерда Султон Яъқуб мурувватидан баҳраманд бўлиб, бир неча муддат ўтгандан сўнг Ҳиротга қайтибди. Мир Алишер бир киши орқали уни чақиртириб ва лутфу ошнолик кўрсатиб, иззат-икром билан кутиб олибди-да, ўтган воқеалардан узрхоҳлик қилибди. Биноий ҳам ўз аскиялари учун узр сўрабди ва улар ярашибдилар. Мажлисда Мир Биноийдан ироқликлар қандай таассурот қолдирганликларини сўраганда, Биноий ироқликларнинг ҳеч ҳам туркий шеър ёзмайдиганлари зўр таассурот қолдирганлигини айтибди. Шунда Мир:
– Сен ҳали ҳам ўзингга келмабсан-ку, қўй бундай қочиримларни! Дўстлик, аҳиллик ва ростлик юзасидан гапир-чи, бизнинг девонлардаги қайси матла яхшидир? – деб сўрабди. Биноий қуйидаги матла халққа ёқади, дебди:
Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок,
Кирпигим шабнам тўкулғон сабзадин намнокроқ.
Мир дебди:
– Ажаб киноягўй одам экансан-да, бу матла Мавлоно Соҳибники-ку! Биз уни сотиб олган эдик113113
Маълумки, Шарқ адабиётидаги назирагўйлик анъанасига мувофиқ, шоирлар ўзларига ёқиб қолган бирор байтни муаллифдан сотиб олиши ва давом эттириши мумкин бўлган.
[Закрыть].
Биноий деди:
– Нима деяпсиз, сизга пичинг қилишга қандай ҳаддим сиғади. Мен бу матла сизники эмаслигини билмас эдим. Сизда жуда кўп яхши матлалар бор ва мана буниси ундан яхши чиққан:
Бошимиздин сояи сарви қадинг кам бўлмасун,
Зоти покинг бўлмаса, оламда одам бўлмасун.
Мир деди:
– Ҳа, бу ундан яхши, бироқ бу матла Мавлоно Лутфийникидур. (Аммо, аниқ бўлдики,) сен ҳеч қачон пичинг-кинояни тарк этмас экансан!”114114
Тарихи Рашидий,122б. Биноий ушбу мисоллар орқали Навоий истеъдодини камситиб, унинг жиғига теккан.
[Закрыть]
Айни шу мисол қуйидаги тарзда “Бадоеъ ул-вақоеъ”да ҳам учрайди: “Айтишларича, Мавлоно Биноий Ироқдан келиб, Мирнинг фозиллар билан тўла мажлисида ўтирганда, Мир (Биноийдан) Яъқуббекнинг (Оққуюнлилар султони – Ш.С.) фазилатлари ҳақида сўзлаб беришни сўради. Биноий деди:
– Яъқуббекнинг латофати ва зарофатидан ҳам мақтагулик фазилати шу эканки, у туркий тилда (сўз) айтмас экан.
Мир (аччиқланиб) деди:
– Эй, Биноий! Дағаллик ва аҳмоқликни ҳаддидан ошириб юбординг!» 115115
Ўша асар,614.
[Закрыть]
Султон Яъқуббек туркман бўлиб туркийда гапирмаслиги ҳақидаги таъкид Алишер Навоийнинг туркий тилни ривожлантираётганига қарши нафрат белгиси сифатида янграган шекилли, Мир Алишер ўзига қарата фаросатсизларча айтилган ўткир ҳажвни юқорида мазкур бўлган феъли боис ҳазм қила олмаган.
Манбалардаги маълумотлардан шундай тасаввур ҳосил бўладики, Камолиддин Биноий Навоийни хафа қиладиган сўзларни айтишдан ҳайиқмаган ягона инсон бўлган ва Зайниддин Восифийнинг таъкидича, унинг Ҳиротдан узоқда юришга мажбур бўлганлигининг сабаби ҳам шунда. Восифий Биноийнинг ўз тилидан “Амир Алишернинг таъби нозиклиги ва (мендан) кўнгли қолгани туфайли Хуросон мамлакатида яшаш имконияти бўлмай қолди. Думоғим тахтгоҳида Ироқ мулки сайри ҳавосига жазм қилдим…” деб келтирган116116
Ўша асар, 605.
[Закрыть].
Амир Алишер Биноийни шоир сифатида анча қадрлаган. Биноийнинг Ироқдан қайтиб келгандан сўнг ҳам Мир Алишер мажлисига таклиф этилиши шундан далолат беради”117117
Бадоеъ ул-вақоеъ,616-617.
[Закрыть]. Навоий Биноий билан ўрталарида бўлиб ўтган аскияларда унинг қуюшқондан чиққан сўзларини кўтаришга ҳаракат қилган. Бироқ иззат-нафсига тегадиган ғаразли кинояни умуман ўзига сингдира олмаган. Айниқса, унинг бўйдоқлик сабабларига ишора қилинган Биноий аскиялари Мир Алишерни ғоят ғазаблантирган. Масалан, Биноийнинг Самарқандга кетиш олдидан халқ орасида тарқатган бир қитъаси ҳақида Сом Мирзо шундай келтиради: “(Биноий) Ироқдан келгач, (Амир Алишерга) қасида ёзди. Бироқ мукофот ололмагач, уни Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад Мирзога бағишлади. Кетиш олдидан Мир (Навоий)га қуйидаги қитъани ёзиб жўнатган экан:
Амин Аҳмад Розийнинг “Ҳафт иқлим” тазкирасида ушбу қитъадаги “аннин” сўзи “ғани”, яъни бой маъносидаги сўз билан алмаштирилган119119
Ҳафт иқлим, 283б
[Закрыть]. Бу икки сўз араб ёзувида нуқталарнинг ўрни билан фарқланади. Қитъада бой бўлатуриб, қалин бермаган одам назарда тутилгани мантиқан тўғри. Кўпинча қўлёзма нусхаларда нуқталар сурилиб кетиши ёки тушиб қолиши одатий ҳолдир. Котиблар сўзни қандай тушунсалар шундай кўчириб кетаверишган. Ушбу қитъада аслида қайси бири ишлатилгани номаълум. Бироқ салбий маънодагиси кенг тарқалган. Шу вариант кейинги давр тазкираларида ҳам учрайди120120
Наштари ишқ,131а: Оташкада, 153.
[Закрыть]. Ушбу шеър қайси вариантда Амир Алишерга етиб боргани номаълум. Биноий иқтидорли форсийзабон шоир бўлган. Эҳтимол туркий шеъриятнинг равнақи унинг юксалишини чегаралаб қўйишидан хавотирланиш Биноийда Навоийга нисбатан адоват пайдо қилгандир. Биноий аскияларида гоҳ Навоий тиши оғриганда боғлаган рўмолни “нози Алишерий” деб хотинлар урф қилгани, ўз эшагига ноодатий тўқим ясатиб уни “Алишернинг тўқими” деб кулгу қилгани Алишерни жиддий асабийлаштирган.
Биноий Самарқандда яшар экан, ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб, Навоийга қасида ёзиб юборади. Ушбу қасида унинг “Мажмаъ ул-ғаройиб” асарининг хотимасида келтирилган. Восифий унинг 116 байтини “Бадоеъул-вақоеъ” асарида келтириб ўтган121121
Бадоеъ ул-вақоеъ, 452–463.
[Закрыть]. Қасида кўпpоқ Навоийдан узpхоҳлик қилиб ёзилган “ҳасби ҳол”га ўхшаб кетади. Унинг Навоийга етиб боpганлиги маълум эмас. Тарихдан мaълумки, Самарқандга кетган Биноий Султон Ҳусайн давpида Ҳиpотга қайтмаган ва бу қасида ҳақида Навоий замондошлаpидан биpоpтаси маълумот қолдиpмаган. Ҳатто Бобуp ҳам “Бобуpнома”да бу ҳақда лом-мим демайди. Навоийнинг ўзи мазкуp қасида ёзилган йили қайта таҳpиpдан чиқаpган “Мажолис ун-нафоис” тазкиpасида бу ҳақда эслатмаганлигидан қасиданинг Навоийга етиб келмаганлиги сезилади. Навоий тазкирасида Биноий ҳақида салбий фикр билдирилмаганига қараганда, у Биноийга нисбатан кек сақламаган.
Халқ орасида Навоийнинг уйланмаслик сабаби ҳақидаги гап-сўзларнинг тарқалиши, бунинг устига Биноийнинг шу мавзуга тааллуқли аскиялари кейинчалик ҳам анча вақтгача кенг давраларда мавзу муҳокамасига айланган кўринади. Зайниддин Восифий “Бадоеъ ул-вақоеъ” асарида шундай баҳсларга чек қўйиш ва Навоийнинг назокатини аёлмижозлик деб тушунмаслик кераклиги ҳақида махсус боб ажратган122122
Ўша асар, 444–450.
[Закрыть]. “Бадоеъ ул-вақоеъ”да келтирилишича, бир куни Султон Ҳусайн Хадичабегимга Амир Алишернинг ўз покдамонлигини сақлаш учун хотинлар билан алоқа қилишдан онгли равишда воз кечган порсо шахс эканлигини таърифлайди. Хадичабегим бу гапга ишонмайди. Ўртада баҳс бошланади. Хадичабегимнинг Давлатбахт исмли канизаги бўлиб, унинг чиройига Амир Алишер ҳамиша маҳлиё бўларди. Хадичабегим канизагига ўз режасини тушунтириб, уни кеч бўлганда Мирнинг уйига юборади. Канизак ўргатилганидек, суҳбатни чўзиб, бемаҳал бўлгани сабабли тунаб қолишга рухсат сўрайди. Мирнинг ёнидаги хонада жойлашган канизак, ярим тунда Мирнинг ётоғига кириб, ёнига чўзилади. Мир мақсад нима эканлигини сезиб, унинг қўлини тиззасига қўяди ва дейди: «Бу калит билан сизнинг муродингиз қутиси қулфини оча билишимга ишончингиз комил бўлган бўлса керак. Бизда эркаклик хислати бор, аммо бу ишни қилмаганмиз ва қилмагаймиз ҳам”. Бу гаплар Хадичабегим ва Мирзо қулоғига етгач, уларнинг Мирга эътиқоди юз, балки минг чандон ошди, деб келтиради Маҳмуд Тойбодий тилидан Восифий123123
Ўша ерда.
[Закрыть].
Восифийнинг Мир Алишернинг баччалар билан боғлиқ ижтимоий иллатдан пок инсонлиги ҳақида келтирган иккинчи ҳикояси ҳам эътиборга моликдир. Восифий ёзади: “Мавлоно Муҳаммад Пир Шамс муқаддас Али Мусо билан Жаъфар Муҳаммад Боқир мазоротини зиёрат қилишга бормоқчи бўлганида ўзининг қуёш юзлик фарзандини кимга топшириб кетишни билмай ўйланади. Амир Алишер ўзининг фаришталарга хос хислатлари билан машҳур бўлгани ва ул зотнинг туғилган пайтидан буён этагига гуноҳ гардлари тегмаганлиги барчага маълум бўлганидан ўз оҳусини унинг уйида қолдиришга жазм этди…124124
Ўша асар, 562.
[Закрыть] Мана шу икки ҳикоянинг ўзи Амир Алишерни жинсий заиф ёки “ёш йигитларни севган” (Бартольд хулосаси) деган иддао асоссиз эканига далилдир.
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?