Электронная библиотека » Сирожиддин Саййид » » онлайн чтение - страница 6


  • Текст добавлен: 16 мая 2023, 13:45


Автор книги: Сирожиддин Саййид


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 22 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]

Шрифт:
- 100% +
АЖДОД ВА АВЛОД
 
Осмонлар бекорга айламас туғён,
Чақинлар ярқираб қарс-қарс яралгай.
Бани башар учун бир буюк султон
Мисоли мангулик бир дарс яралгай.
 
 
Қодир Оллоҳдандир ҳар хору ҳар хас,
Ким боқий, ким эса абас яралгай.
Энг юксак онларда одамзот эмас,
Гўё янги Само ҳам Арз77
  Арз, арзу само (араб.) – Ер, Ер ва осмон.


[Закрыть]
яралгай.
 
 
Лак-лак инсонларнинг уйидир очун,
Юз мардга гоҳ юз минг нокас яралгай.
Дунёда абадий қондошлик учун
Улуғ кунларда бир Ёфас88
  Арз (араб.) – баён, маълумот. Бу ўринда зорланиш, шикоят маъносида.


[Закрыть]
яралгай.
 
 
Мўъжаз қай дил аро лаҳзада гоҳо
Юз минг оҳу нола ҳам арз99
  Ёфас – Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли. Тарихий манбаларда туркий қавмлар Ёфаснинг фарзандлари сифатида зикр этилади.


[Закрыть]
яралгай.
Бир кўнгил дафъатан синса мабодо
Бутун оламга ҳам зўр дарз яралгай.
 
 
Темурхон наслидин султон Улуғбек –
Навоийдан ўлмас сўз – сас яралгай.
Борми шаъну шавкат, довруқ бунингдек?
Қиёматга қадар шул баҳс яралгай.
 
 
… Дунёга келмишдир ҳазрати Бобур,
Даҳолар ҳам қарзу ҳам фарз яралгай.
Шерларнинг зурёди фақат шер бўлур,
Йўлбарс авлодидан йўлбарс яралгай.
 
2009
“БОБУРНОМА”
 
* * *
Бу олам аро ажаб аламлар кўрдум,
Олам элидин турфа ситамлар кўрдум.
Ҳар ким бу “Вақойиъ”1010
  “Вақойиъ” (араб.) – воқеалар. “Бобурнома”нинг асл номи.


[Закрыть]
ни ўқур, билгайким,
Не ранжу не меҳнату не ғамлар кўрдум.
 



 
* * *
Ҳар вақтки, кўргасен менинг сўзумни,
Сўзумни ўқуб, соғинғасен ўзумни.
 

* * *

“Бу битилганлардин ғараз шикоят эмас, рост ҳикояттурким, битибтурмен. Бу мастур бўлғонлардин мақсуд ўзнинг таърифи эмас, баёни воқии бу эдиким, таҳрир этибтурмен. Чун бу тарихда андоқ илтизом1111
  Илтизом (араб.) – мажбурият, лозим топмоқ.


[Закрыть]
қилилибтурким, ҳар сўзнинг ростини битилгай ва ҳар ишнинг баёни воқиини таҳрир этилгай. Ложарам1212
  Ложарам (араб.) – шубҳасиз, ноилож, шунинг учун.


[Закрыть]
ота-оғадин (ини-оғадин) ҳар яхшилиқ ва ёмонлиғким шойиъ эди, тақрир қилдим ва қариндош ва бегонадин ҳар айб ва ҳунарким баёни воқиъ эди, таҳрир айладим. Ўқуғувчи маъзур тутсун, эшитгувчи таарруз1313
  Таарруз (араб.) – қаршилик кўрсатиш. Бу ўринда эътироз.


[Закрыть]
мақомидин ўтсин”.

(Тўққиз юз ўн иккинчи (1506-1507) йил воқиалари)
* * *
 
“Бобурнома”,
“Бобурнома” –
Шоҳ шоирдан авлодларга
Мангу ўлмас
Қадрнома.
 
 
Бунда кўнгил лоласидир,
Бунда умр ноласидир,
Дарду ғам мақоласидир,
Ҳар бир нома –
Тақдирнома.
 
 
Неча бир ҳукмронлардан,
Амирлардан, хоқонлардан,
Давлатлару давронлардан
На ном қолди,
На бир нома.
 
 
Бобур чеккан изтироблар,
Ранжу заҳмат ҳам азоблар,
Буюк ҳижронидан боблар,
“Бобурнома” –
Жабрнома.
 
 
Юрагининг ҳар бир зарби,
Зафарлари, ҳарбу зарби,
Ҳар бир ҳарфи – кескир, ҳарбий,
Ҳар бир нома –
Ҳарбийнома.
 
 
Буни Бобур ўзи қурган,
Қалб қонию сўзи қурган.
Тожмаҳалдан ҳам зўр қўрғон,
“Бобурнома” –
Кабир нома.
 
 
Шерюракли мард ўғлонлар,
Ёвқур беклар ва султонлар
Яшар яна минг замонлар.
“Бобурнома” –
Ботирнома.
 
 
Умри ўғлига бахш кетган,
Ўз сўзини кафан этган,
Ўзини ўзи дафн этган.
Қалбда қолди қай бир нома?
“Бобурнома” –
Хотирнома.
 
 
Бу – менинг ҳам дил достоним,
Шунча эканми армоним?
Қандай чидабсиз, султоним?
Сабрнома “Бобурнома”,
Сабрнома “Бобурнома”.
 
УМАРШАЙХ МИРЗО1414
  Умаршайх мирзо – Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси, соҳибқирон Амир Темурнинг ўғли Султон Муҳаммаднинг ўғли Султон Абусаиднинг ўғли, Фарғона вилоятининг подшоси. У 1494 йилда вафот этгач, тахтга 12 яшар Бобур ўтиради.


[Закрыть]
* * *

“Равон саводи бор эди. “Хамсатайн”1515
  “Хамсатайн” (араб.) – икки бешлик. Икки “Хамса” (Низомий ва Хисрав Деҳлавийлар “Хамса”си).


[Закрыть]
ва маснавий китобларни ва тарихларни ўқуб эди. Аксар “Шоҳнома” ўқур эди. Табъи назми бор эди, вале шеърға парво қилмас эди”.

(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)
* * *
 
*
 
 
“Шоҳнома” ўқийди Умаршайх мирзо,
Ўқир “Хамсатайн”лар оҳномасини.
Билмаски, ўз ўғли айлагай иншо
Бир буюк миллатнинг шоҳномасини.
 
 
* * *
 
 
Шоҳ шоирнинг оҳномаси – “Бобурнома”,
Ҳарбу зарб, жанггоҳномаси – “Бобурнома”.
Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си бордир агар,
Туркийларнинг шоҳномаси – “Бобурнома”.
 
ЎН ИККИ ЁШЛИ БИР ТЕМУРИЙЗОДА
* * *

“Тенгри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чаҳорёри босафоларнинг ҳиммати бирлан сешанба куни рамазон ойининг бешида тарих секкиз юз тўқсон тўққузда Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшоҳ бўлдум”.

(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)
* * *

*
 
Муштарий ярқирар авжи фазода,
Мовароуннаҳр яна низода.
Миррих ва ё Зуҳал тўзғитдими чанг –
Ерда бошланади тўполон ё жанг.
Ҳали хаёллари тиниқ ҳам содда –
Ўн икки ёшли бир Темурийзода.
 
 
Ҳали отаси ҳам жардан учмаган,
Кўнгил полапонин ҳижрон қучмаган.
Хаёли кўкдаги каптарлардадир,
Билмаски, бор умри хатарлардадир.
Билмас, не битилган ҳукми қазода,
Ўн икки ёшли бир Темурийзода.
 
 
Қирда чопиб юрган қулунларки бор,
Дашту кенгликларни айлар ихтиёр.
Ҳали майсадайин ўйловгинаси,
Энди хат чиқармиш мўйлабгинаси.
Қўлдаги ўқ-ёйи ўйнар ҳавода,
Ўн икки ёшли бир Темурийзода.
 
 
Оти эгарланган – асрлар томон
Олиб учмоққа шай уни шу замон.
Бу ном – то жаҳон бор, сарбаланд бўлгай,
Ҳали уч юз йиллик салтанат бўлгай.
Қадду басти расо, ақли расо-да,
Ўн икки ёшли бир Темурийзода.
 
 
Умр тулпор эса – ёллардир йиллар,
Бундан сўнг кечгайдир ёлларда йиллар.
Азал ҳукмдори не қилмиш – ҳақдир,
Тожу тахт тайёрлаб турмишдир тақдир.
Белда – кўркам қилич, ўзи – озода,
Ўн икки ёшли бир Темурийзода.
 
“БАҲОР АЙЁМИДУР”
(Мухаммас)
 
* * *
Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур.
* * *
 
*
 
Булут эрмас, кўк узра тарқаган кўнгил гумонидур,
Гумон қилмак бу дамда бегумон дилнинг зиёнидур,
Кўкарган хор ила хаслар тирикликнинг нишонидур,
Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.
 
 
Нигорнинг чеҳраси гоҳ ишқ нақлидин эрур гулгун,
Гаҳи ҳусну латофат, гоҳи ақлидин эрур гулгун,
Букун боғим менинг ёр қадди нахлидин эрур гулгун,
Гаҳе саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳе саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.
 
 
Яна кўнгил қатидин кетди бир-бир занг гуллардин,
На хушдур етса кўксингга муаттар чанг гуллардин,
Яна ўксук жаҳонингда талошу жанг гуллардин.
Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранг гуллардин,
Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.
 
 
Кўйингда ончалар даҳр ичра қилмишдир бу дил зори,
Ки яхлит лоларанг ўлмиш харобот бирла кулзори,
Аламлар тарқалиб буткул, туганмиш ранжу озори,
Юзинг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.
 
 
Руҳимга иштиёқ солған зумуррад майсаси қирнинг,
Гўзал тушдир бу айёмлар, баёнин қилма таъбирнинг,
Букун етмоқдаман зимнига аста-аста бир сирнинг,
Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур1616
  Бу сатр эски нашрларда “Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, анда жонидур” тарзида берилган.


[Закрыть]
.
 
“ҲО, ДАРВЕШ”
* * *

“Хўжанд била Конибодом орасида бир дашт тушубтур, Ҳодарвешға мавсумдур1717
  Мавсум (араб.) – аталиш, номланиш.


[Закрыть]
. Ҳамиша бу даштта ел бордур. Марғинонгаким шарқидур, ҳамиша мундин ел борур. Хўжандғаким ғарбидур, дойим мундин ел келур: тунд1818
  Тунд (форс.) – қаттиқ, совуқ, кучли.


[Закрыть]
еллари бор. Дерларким, бир неча дарвеш бу бодияда1919
  Бодия (араб.) – чўл, дашт, саҳро.


[Закрыть]
тунд елга йўлуқуб, бир-бирини тополмай, “Ҳо, дарвеш”, “Ҳо, дарвеш” де-де ҳалок бўлубтурлар, андин бери бу бодияни Ҳодарвеш дерлар”.

(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)
* * *

*
 
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш,
Умр бир бўйро, дарвеш.
У ҳам тўзғиб кетгайдир,
Қолар бир саҳро, дарвеш.
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.
 
 
Бор-йўғинг бир мезондир2020
  Мезон, мизон (араб.) – ўлчов, тарози. Бу ўринда ўлчовли умр маъносида.


[Закрыть]
,
Тўрт томонинг тўзондир.
Соч-соқолинг хас бўлса,
Жисму жонинг хазондир,
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.
 
 
Даҳр ранжлиғ ҳам ранглиғ,
Зарлари ҳам занг янглиғ.
Сен кетгунг бир ғубордай,
Сен кетгунг бир чанг янглиғ,
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.
 
 
Ул ўтлуғ оҳ қайдадир?
Бобур подшоҳ қайдадир?
Кўкдаги моҳ оҳ уриб,
То қиёмат айтадир:
Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш!
 
“АНДИЖОН КЎРИНАДИР…”
* * *

“Бир-икки кундин сўнг Кандирлик добони била Ахси ва Андижон сари азимат қилдим. Ахсиға етиб отамнинг мазорини тавоф қилдим”.

(Тўққиз юзинчи (1494-1495) йил воқиалари)
* * *

*
 
Андижон кўринадир,
       пайванди жон кўринадир,2121
  Халқ мулки.


[Закрыть]

Осмони ерда, ери
       осмон кўринадир.
 
 
От чопиб юрганларим
       ёдимга тушса ҳар замон,
Қирларида лолалар
       бағримда қон кўринадир.
 
 
Эй Самарқанд, алвидо,
       осмонларингни ўйласам,
Ҳар булутдин менга бир
       соҳибқирон кўринадир.
 
 
Бир хазон япроғидек
       мен бу диёрдин кетмишам,
Кўзима икки жаҳон
       баргихазон кўринадир.
 
 
Тоғларинг ҳам бошима
       сермар чақинлардин қилич,
Эй фалак, ниятларинг
       асру ямон кўринадир.
 
 
Менга берган ранжларидан
       гар ҳикоят айласам,
Қанча беку қанча мирзо,
       қанча хон кўринадир.
 
 
Тожу тахтдин жонларим
       бўғзимга келмиш шунчалар,
Эй даҳр, тобутларинг
       тахтиравон кўринадир.
 
 
Бир уюм тупроқ бўлиб
       қолмиш Ватанда волидим,
Бир уюм тупроқда бор
       кавну макон кўринадир.
 
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”
* * *

“…Ул фурсатлар Темурия салотини дастури била тўшак устида ўлтурур эдим”.

(Тўққиз юз биринчи (1495-1496) йил воқиалари)
* * *

*
 
Бобомдан қолган эй сўзлар, аё сўзлар,
Менга дармону қувват ҳам даво сўзлар.
 
 
Бобом қурган саройлар ичра сизлар ҳам
Буюк бир қўрғонсиз даҳр аро, сўзлар.
 
 
Менинг шаъну ғурурим ҳам шараф-шоним,
Турар дунё турар то бу бино, сўзлар.
 
 
Жаҳонгирлик била фатҳу зафарлардин
Дилимга сиз берибдирсиз сафо, сўзлар.
 
 
Ики кафтин очиб тургандайин бобом,
Қолибдурсиз менга мисли дуо, сўзлар.
 
 
Жам ўлмиш ҳарбу зарбнинг санъати сизда,
Гувоҳдир оламу арзу само, сўзлар.
 
 
Жаҳон то олгуси давлатчилик дарсин,
Жаҳон давлатлари сизларда жо, сўзлар.
 
 
Мисоли наррашернинг наърасидирсиз,
Берурсиз то қиёмат сиз садо, сўзлар.
 
 
Улуғвор салтанат шундоқ бино бўлмас,
Кўрибсиз қанчалар жабру жафо, сўзлар.
 
 
Оғирдир подшоҳлик бирла бахт йўли,
Бўлингиз менга ҳам сиз раҳнамо, сўзлар.
 
БУ МИРЗОЛАР
* * *

“Бу мирзолар андоқ ифрот2222
  Ифрот (араб.) – ҳаддан ошмоқ.


[Закрыть]
била фисқ ва айшға машғул эдиларким, отасидек кордида ва кордон 2323
  Кордида ва кордон (форс.) – иш кўрган, иш билувчи, тажрибали.


[Закрыть]
подшоҳ тушчилик йўл келиб, рамазондек мутабаррак ва азиз ойға кечалик фурсат қолиб, отасидан ийманмай, Тенгридан қўрқмай, ҳануз иши чоғир ичмак эди нашот2424
  Нашот (араб.) – шодмонлик, севинч.


[Закрыть]
била, мажлис оролиқ эди инбисот2525
  Инбисот (араб.) – шодлик, хурсандчилик.


[Закрыть]
била. Муқаррардурким, мундоқ бўлғон киши андоқ шикаст топқай ва бу навъ ўтган элга ҳар ким даст топқай2626
  Бундай элни ҳар ким енга олади маъносида.


[Закрыть]
”.

(Тўққиз юз иккинчи (1496-1497) йил воқиалари)
* * *

*
 
Бу мирзолар разилликсиз,
риёсиз сайрай олмаслар,
Бу мирзолар фасоду айшу
майсиз яйрай олмаслар.
 
 
Бу мирзолар тилини ғийбату
фисқ бирла қайрабмиш,
Бу мирзолар қилични лек
қиличга қайрай олмаслар.
 
 
Бу мирзоларнинг ортида
яна мирзолари бордир,
Бу мирзоларга юрт бермангки,
ҳаргиз асрай олмаслар.
 
“ТЕМУРБЕК СОЛҒОН ИМОРАТЛАР…”
* * *

“Темурбек солғон олий иморатлардин бири Кўксаройдурким, Самарқанднинг аркида воқиъ бўлубтур. Ажаб хосиятлиқ имораттур. Темурбек авлодидин ҳар ким бош кўтариб тахтқа ўлтурса ҳам мунда ўлтурур, ҳар ким тахт доияси била бош қўйса ҳам мунда қўяр…”

(Тўққиз юз биринчи (1495-1496) йил воқиалари)
* * *

“Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳр камроқдур. Бешинчи иқлимдандур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар… Темурбек пойтахт қилиб эди. Темурбекдин бурун Темурбекдек улуғ подшоҳ Самарқандни пойтахт қилғон эмастур…”

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
* * *

“Темурбекнинг ва Улуғбек мирзонинг имороти ва боғоти Самарқанд маҳаллотида кўптур. Самарқанд аркида Темурбек бир улуғ кўшк солибтур, тўрт ошёнлиқ, Кўксаройға мавсум ва машҳур ва бисёр олий имораттур. Яна Оҳанин дарвозасиға ёвуқ қалъанинг ичида бир масжиди жумъа солибтур, сангин, аксар Ҳиндустондин элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар. Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни “Ва из ярфау Иброҳимал-қавоида (ило охириҳи)”2727
  “Эсланг, Иброҳим (ўз ўғли) Исмоил билан биргаликда уй (Байтуллоҳ)нинг пойдеворини кўтарганларида, (шундай дуо қилдилар): “Эй, раббимиз, биздан (ушбу ишимизни) қабул эт. Албатта, Сен эшитувчи ва доно зотдирсан”. (Қуръони карим, Бақара сураси, 127-оят). Абдулазиз Мансур таржимаси.


[Закрыть]
андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир куруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Самарқанднинг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бўлдудур, ёвуқроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасиғача хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари эктурубтур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдурубтур, ул кўшкта Темурбекнинг Ҳиндустон урушини тасвир қилибтурлар. Яна Пуштаи Кўҳакнинг доманасида Конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибтур. Нақши жаҳонға мавсум. Мен кўрган маҳалда бу боғ бузулуб эрди, оти беш қолмайдур эди. Яна Самарқанднинг жанубида Боғи Чанордур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси Жаҳонгир мирзонинг ўғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинг тош қўрғонида – чақарда бир мадраса солибтур. Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандга подшоҳлик қилибтур, аларнинг қабри ул мадрасададур”.

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
*
 
Темурхондин ҳикоят айлагайлар бу иморатлар,
Замонлардин ривоят айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Фалак, гунбазларингни Ерда кўрдим мен шу маъвода,
Ажаб сеҳру синоат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Буюк бу салтанат донғи қаритгай минг асрларни,
Асрларни бидоят2828
  Бидоят (араб.) – бошланиш, ибтидо, аввал.


[Закрыть]
айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Тамоми етти иқлимни шараф овозаси кезгай,
Муқим ҳолда саёҳат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Тамаддун пойтахти, ору номуснинг қароргоҳи,
Жаҳон бирлан рақобат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Жаҳонда шону шавкат, куч ва қудрат таъна қилганлар,
Қаранг, недин сиёсат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Ётибдур бунда хоқонлар, улуғ беклар ва султонлар,
Жаҳон бор то – ҳимоят айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Фалакки қанча ранж этмиш, иморатларга ҳам тегмиш,
Фалакдин кўп шикоят айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Самарқанд, рубъи маскунда қаён борсам, соғингайман,
Дилимда зўр қиёмат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Валийлар бунда ётмишдир, риёзат бирла келгай ким,
Зиёратга иноят айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Азим пештоқлари Қуръон зиёсидин мунаввардир,
Эшит, сокин қироат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Тизилмишлар қатор, гўёки тарих жойнамозида
Садо этмай, ибодат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Тавоф этсанг агар дилдан – дилинг кўкка этар маъво,
Дилинг соҳибдиёнат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Минора, қуббаларга боқ – ғуруринг юксалиб боргай,
Сени уйғоқ иморат айлагайлар бу иморатлар.
 
 
Келибсан, қошига бошинг эгиб, оятларин ёд эт,
Таололлоҳ, ҳидоят айлагайлар бу иморатлар.
 
СУЛТОН УЛУҒБЕК. РАСАДХОНА. “ЗИЖИ КЎРАГОНИЙ”
 
* * *
 
 
Темурхон наслидин султон Улуғбек
Ки, олам кўрмади султон анингдек.
 
 
…Расадким2929
  Расад (араб.) – мунажжимлар кузатиши. Расад боғламоқ – астрономик жадвал тузмоқ.


[Закрыть]
боғламиш – зеби жаҳондур,
Жаҳон ичра яна бир осмондур.
 
 
Билиб бу навъ илми осмоний
Ки, андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.3030
  “Зичи Кўрагоний” – зиж, зич – астрономик тақвим, жадвал. Кўрагон – соҳибқирон Амир Темурнинг лақаби. Темурийларга дахлдор. “Темурийларнинг астрономик жадвали”.


[Закрыть]

 
 
Қиёматға дегинча аҳли айём,
Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.3131
  Аҳком (араб.) – ҳукмлар. Астрономияда юлдузлар сайри ва ҳолатини тадқиқ этиш.


[Закрыть]

 
(Мир Алишер Навоий, “Фарҳод ва Ширин”)

* * *

“Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар…

Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олотидур.3232
  Олот, олат (араб.) – асбоб.


[Закрыть]
Уч ошёнлиқдур.3333
  Уч қаватлик.


[Закрыть]
Улуғбек бу расад била Зичи Кўрагонийни битибдурким, оламда ҳоло3434
  Ҳоло – ҳозирда, айни пайтда.


[Закрыть]
бу зич мустаъмалдур.3535
  Мустаъмал (араб.) – амалда, амалдадир.


[Закрыть]
Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлабтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш3636
  Беш, каму беш (форс.) – кўп, оз ва кўп.


[Закрыть]
боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни ондин битибтурлар. Бир Батлимус3737
  Батлимус – Ҳаким Птолемей. Жолинус – Галиннинг шогирди. Милодий 90-168 йилларда яшаб ўтган.


[Закрыть]
ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур”.3838
  Ноқис (араб.) – нуқсонли, камчилиги бор.


[Закрыть]

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
*
 
Улуғ султон Улуғбекнинг улуғ ному нишонидур,
Унинг умрий азоби, меҳнати ҳам жисму жонидур.
 
 
Фалак тоқигача кетган мунаввар зиналар эрмас,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, бу – “Зижи Кўрагоний”дур.
 
 
Темурхон гар Самарқанддин Замин мулкини забт этди,
Само мулкини олган ҳам Самарқанд ўғлонидур.
 
 
Фақат мирзо Улуғбекка дахлдор довруқ эрмас бу,
Тамоми Темурийларнинг ғурури бирла шонидур.
 
 
Замонким маърифат бирлан жаҳолат лашкарин енгди,
Замонлар ичра, билгайсиз, замонларнинг замонидур.
 
 
Фалакни эслатур гунбазларинг зангор заминингда,
Бу гунбазлар, бу ранглар бунчалар ҳам осмонийдур.
 
 
Сўранг олам юзининг жумла шоҳу авлиёсини –
Самарқандий, Бухорий, Термизий ё Андижонийдур.
 
 
Азалдан барча ошиқ аҳлига нондир агарчи ой,
Бу юлдузлар – заковат қушларининг мангу донидур.
 
 
Расадхона эмас, кошонаси илму тафаккурнинг,
Турар токи турар дунё – хазойин ул-маонийдур.3939
  Хазойин ул-маоний (араб.) – маънолар хазинаси.


[Закрыть]

 
 
Самарқанд, коинот дарвозасин оламга очгансан,
Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, самовийдур, жаҳонийдур.
 
ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ
* * *

“Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий иморатдур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин “лақ-лақ” ун келур, ғариб амредур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас”.

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
* * *

*
 
Азалдан одам авлоди
       жаҳонга бевафо келгай,
Бу оламда жафо қилганга
       албатта жафо келгай.
 
 
Қай ул зотким жаҳонда
       яхшилиғдин боғ-роғ этгай,
Башар фарзандидир, яъники
       хуш келгай, сафо келгай.
 
 
Бу дунёнинг саройида
       агар шоҳу гадодирсан,
Неча шоҳу гадо кетса,
       неча шоҳу гадо келгай.
 
 
Қаён кетди, фикр қилғил,
       у юрган лак-лак инсонлар?
Қаёнким бир қадам қўйсанг,
       у ердан бир видо келгай.
 
 
Бу олам кўҳна масжиддир,
       унинг гунбазлари – осмон,
Бу гунбаздан азалдан то
       абад “лақ-лақ” садо келгай.
 
САМАРҚАНД ЁДИ
* * *

“Самарқанд шаҳри ажаб ораста шаҳредур, бу шаҳрда бир хусусияти борким, ўзга кам шаҳрда андоқ бўлғай. … Хўб нонволиқлари ва ошпазлиқлари бордур. Оламда яхши қоғаз Самарқанддин чиқар. Жувози қоғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар. Самарқанднинг яна бир матои қирмизи маҳмалдурким, атроф ва жавонибқа элтарлар”.

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
* * *

*
 
Эй Самарқанд, чиқмагай ёддан сира қўрғонларинг,
Кўзларим ўнгидан асло кетмагайдир нонларинг.
 
 
Келгуси қоғазларингнинг шарпаси тун кечалар,
Берди кўнглим саҳфасига қанча ранг армонларинг.
 
 
Конигил дерлар, валекин Конигулдирсан азал,
Кетмагайлар ҳеч димоғимдан гулу райҳонларинг.
 
 
Хотирим бахмал киюр маҳмалларингни ўйласам,
Дўсту ёрон ёдга тушса, тарқалур ҳижронларинг.
 
 
Ҳасратим довотига бўлмиш Сиёҳобинг сиёҳ,
То Ҳироту Ҳиндуча битсам агар достонларинг.
 
 
Қанчалар рағбат ва раҳмат Обираҳматдин келур,
Ўтдилар не бир валийлар, хонларинг, султонларинг.
 
 
Бир умидим шул эрурким, хокларига тоабад
Ёғдирур раҳматларин осмонларинг, осмонларинг.
 
НАХШАБ ҚУШИ
* * *

“Яна Қарши вилоятидурким, Насаф ва Нахшаб ҳам дерлар. … Баҳори хўб бўлур, экини ва қовуни яхши бўлур. Самарқанддин жануб соридур… Бағриқаро йўсунлуқ қушқина бўлурким, қилқуйруқ ҳам дерлар, Қарши вилоятида беҳад ва бениҳоят бўлур учун ул навоҳида мурғаки қарши дерлар”.

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
* * *

*
 
Қаршининг бағриқораси,
Янтоғи ҳам хору хаси,
Борми жаҳонда мен каби
Ёру диёр оввораси?
 
 
Қаршининг бағриқораси,
Битмас дилимнинг ёраси.
Ҳижронимдан айтсам агар –
Беш юз йиллардир ораси.
 
ҚИСМАТ ТАҚОЗОСИ
* * *

“Андижонға бўла Самарқандни иликдин бердук. Андижон ҳам иликдин чиқмиш эди. Бизга ғофил аз инжо ронда ва аз онжо монда4040
  “Ғофил бу ердан қувилган, у ердан ажралган” (форс мақоли).


[Закрыть]
дегандек бўлди. Бисёр шоққ4141
  Шоққ (араб.) – қийин, мушкул, оғир.


[Закрыть]
ва душвор келди. Не учунким то подшоҳ бўлуб эдим, бу навъ навкардин ва вилояттин айрилмайдур эдим, то ўзумни билиб эдим, бу йўсунлуқ ранж ва машаққатни билмайдур эдим.

Хўжандқа келгач, баъзи мунофиқ шева эллар Халифани менинг эшигимда кўра олмадилар… Беклар ва ичкилар ва йигитларким, менинг била қолиб эдилар, аксарининг кўчлари Андижонда эди. Чун Андижон олмоқтин маъюс бўлдилар, бек ва беготдин ва йигит-ялангдин етти-секкиз юз киши тамом мендин айрилдилар… Менга бисёр душвор келди, беихтиёр ғалаба йиғладим”.

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
* * *

“…Бизга етганда саховат била машҳур бўлғон эл хасис бўлур. Мурувват била мазкур бўлғон элнинг муруввати унутулур”.

(Тўққиз юз олтинчи (1500-1501) йил воқиалари)
* * *

“Ҳар ерда борғон-кўрган навкарларим йиғилдилар. Уч юздин кўпрак киши бор эди. Хотиримға келдиким, токай бу Фарғона вилоятида саргардон бўлуб турмоқ керак, бир тарафга талаб қилойин деб”.

(Тўққиз юз саккизинчи (1502-1503) йил воқиалари)
* * *

*
 
Бунча узун оҳ тортдингиз, оҳ Бобур,
Муттаҳамлар дунёсида, шоҳ Бобур.
 
 
Андижону Ҳинду – етти иқлимда
Топилмади Сизга бир додхоҳ, Бобур.
 
 
Оллоҳимнинг даргоҳлари кенг, лекин
Сиғдирмади Сизни бу даргоҳ, Бобур.
 
 
Кеча узун, манзил олис, йўл узоқ,
Сизга фақат ёлғиз ой ҳамроҳ, Бобур.
 
 
Нонкўр беклар, беоқибат мирзолар,
Кимлар Сизга қазмадилар чоҳ, Бобур!
 
 
Ғурбат бўлди охир тожу тахтингиз,
Подшоҳлар ҳам йиғларкан-да, воҳ Бобур!
 
 
Қисмат қаттиқ, алам бисёр, эл ғофил,
Бу дунёда борми бир дилхоҳ, Бобур?
 
 
Умри отда ўтган буюк мусофир,
Давлат надир асли, надир жоҳ, Бобур?
 
 
Шоирлиги шоҳлигидан улуғроқ,
Шоҳлиги ҳам шеъридай огоҳ, Бобур.
 
 
Алишербек дейсиз, назм султони,
Сиз ҳам шунда топдингиз паноҳ, Бобур.
 
 
Шамширингиз янглиғ Жайҳун ярқирар,
Кўкда моҳ ҳам Сизнинг мангу оҳ, Бобур.
 
ЭЛ ТАВРИ
* * *

“Ўзларининг бекларига не вафо қилдиларким, бизга вафо қилгайлар?.. Батахсис4242
  Батахсис (форс.араб.) – хусусан, айниқса.


[Закрыть]
бизнинг кўзимизнинг ўтрусида бизнинг отимизни миниб, бизнинг тўнумизни кийиб, бизнинг қўюмизни еб юругайлар, мунга ким худ тааммул4343
  Тааммул (араб.) – мулоҳаза қилиш.


[Закрыть]
қилгай?..”

(Тўққиз юз тўртинчи (1498-1495) йил воқиалари)
* * *
 
Улфатим эл бирла оздур, кўпдир эл жаври манга,
Не менинг таврим ёқар элга, не эл таври манга.
 
* * *
 
Кишининг жониға душман, балодир бошиға бу эл…
 
* * *
 
Гўшае тутсам, жаҳоннинг элидин ғам кўрмасам,
Истарам эл кўрмаса мению мен ҳам кўрмасам.
 
* * *

*
 
Доим дил ва диним мувофиқ келди,
Диним не буюрса – дил воқиф келди.
 
 
Масту бехудлиғда кечди гоҳ умрим,
Арзир нола қилсам: умрим, воҳ умрим!
 
 
Ҳолим билгайдирсиз ўқиб сатримдан,
Эл воқиф бўлдими бирор дардимдан?
 
 
Фироқ самумлари шаъмим ўчурди,
Ўз давроним менга заҳар ичурди.
 
 
Хожами, рожами, соҳибмисан, эл?
Ўзинг ўз ҳолингдан воқифмисан, эл?
 
 
Мени нифоқингдан толдирган ҳам сен,
Бошимга балолар ёғдирган ҳам сен.
 
 
Фисқу фасодингда қилмайдурсан фарқ,
Гоҳ ғийбатга ғарқсан, гоҳ чоғирга ғарқ.
 
 
Гарчанд огоҳ эдим, хоки роҳ эдим,
Мен ахир шоҳ эдим, подшоҳ эдим!
 
 
Бори умидимни ёқиб бўлибман,
Букун ўз ҳолимдан воқиф бўлибман.
 
 
Ўтиб бормоқдаман кўзда сел аро,
Ғофил, бемурувват, жоҳил эл аро.
 

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации