Электронная библиотека » Сирожиддин Саййид » » онлайн чтение - страница 7

Текст книги "АСАРЛАР (III жилд)"


  • Текст добавлен: 31 мая 2023, 14:14


Автор книги: Сирожиддин Саййид


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 7 (всего у книги 21 страниц) [доступный отрывок для чтения: 7 страниц]

Шрифт:
- 100% +
“НЕ ХУШ БЎЛҒАЙКИ, БИР КУН…”
(Мухаммас)
* * *
 
Қани Ширин била Лайлики, сендин ноз ўрганса,
Қани Фарҳоду Мажнунким, аларға ишқ ўргатсам.
 
* * *
 
Не кун бўлғайки, дилни дилбарим қошида ўйнотсам,
Сочини уйқусида юзу кўзи узра тўзғотсам,
Лабу тил бирла ул икки қаро зулфини қўзғотсам,
Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам,
Кечалар тори мўйидек4545
  Тори мўй (форс.) – соч толаси.


[Закрыть]
белиға чирмашиб ётсам.
 
 
Гаҳида эгилиб мижгонлари узра нафас олсам,
Гаҳи бўйнидаги пинҳона холига назар солсам,
Гаҳи қошу қабоғию гаҳида оғзига боқсам,
Гаҳи гулдек юзини ул шакар сўзлукнинг исласам,
Гаҳи шаккар киби ул юзи гулнинг лаълидин тотсам.
 
 
Қани роз аҳликим, рози дилимдин роз ўрганса,
Жаранг кўнглимни торидин суруду соз ўрганса,
Сукутимдин, қани шеър аҳликим, овоз ўрганса,
Қани Ширин била Лайлики, сендин ноз ўрганса,
Қани Фарҳоду Мажнунким, аларға ишқ ўргатсам.
 
 
Таним, бошдин оёғим жондин маҳрум киби бўлғай,
Баҳорим ҳам хазонли заъфарон мавсум киби бўлғай,
Менинг бори ҳаётим сенсизин мавҳум киби бўлғай,
Ёруғ кундуз, қоронғу кечада анжум4646
  Анжум (араб.) – юлдуз, юлдузлар.


[Закрыть]
киби бўлғай,
Чекиб гар оҳ дудини, кўнгил ўтини тутротсам.
 
 
Кишидин кўрмадим, ё ёрдин кўргумми одамлиғ?
Юрагим лола янглиғ қонлиғу ранглиғ, кўзим намлиғ,
Бу оламда бирор он кўрмадим мен хотири жамлиғ,
Кўзум равшанлиғида бўлғай, эй Бобур, басе камлиғ,
Агар қоши била юзин ҳилолу кунга ўхшатсам.
 
ТУН
* * *

“Бу қиш бу навъ талош ва тортиш била ўтти… Бизнинг бўлғон сипоҳиймиз икки юздин кўпроқ ва уч юздин озроқ бўлғой эди, ҳар тарафда кучлук ғанимлар Андижонға эврушуб, толиъ ҳеч мадад қилмади. Самарқандға илик қўюб ҳеч иш очилмади.

… Уч кеча ва кундуз тинмай, таваққуф4747
  Таваққуф (араб.) – тўхтамай.


[Закрыть]
қилмай йигирма тўрт-йигирма беш йиғоч йўлни келдук, не отта мажол қолибтур ва не кишида. Бу ердин не навъ ёнилғай,4848
  Кетиш, кетмоқ.


[Закрыть]
ёниб ҳам қай сориға чиқилғай? Чун мунча келибтурбиз бормоқ керак. Ҳеч нима Тенгрининг хостидин4949
  Хост, Тенгрининг хости (форс.) – хоҳиш, Тангрининг хоҳиши.


[Закрыть]
ўзга бўлмас”.

(Тўққиз юз тўртинчи (1498-1499) йил воқиалари)
* * *

Ваҳки бу поёни йўқ тун қилди саргардон мени…

* * *

Тун узуну мен ғариб гумроҳ.

* * *
 
Саҳроми бу, тоғу тошми ё биёбон?
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
На бир манзил аёндир, на давру замон,
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Толеимга фалак ёпди қора чопон,
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Бир хил чакмон кийиб олмиш еру осмон,
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Подшоҳманми ё дунёда ёлғиз чўпон?
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Қисмат менга шайлаётир не ғам, ҳижрон?
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Бор донимни айладинг ун, чархи даврон,
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Ҳасрат чексиз, йўл йироқдир, эл – нотавон,
Тун бепоён. Тун бепоён. Тун бепоён.
 
 
Менга меҳру карамингни Ўзинг йўлла,
Ё Худоё, шоҳ Бобурни Ўзинг қўлла!
 
ЮЗ МИНГ МУЛОҲАЗА
* * *

“Мулкгирлик ва мамлакатдорликта5050
  Мулкларни забт этиш, ҳукмдорлик.


[Закрыть]
агарчи баъзи ишлар зоҳирда маъқул ва муважжаҳ5151
  Муважжаҳ (араб.) – мақбул, маъқул.


[Закрыть]
кўрунур, вале ҳар ишнинг зимнида юз минг мулоҳаза вожиб ва лозимдур. Ушбу бир бемулоҳаза ҳукм қилғонимиздин не миқдор шўр ва фитналар қўпди”.5252
  Шўр, шўриш (форс.) – ғавғо, тўполон.


[Закрыть]

(Тўққиз юз тўртинчи (1498-1499) йил воқиалари)
* * *
 
Мулкгирлик ва мамлакатдорлик
Султонлардан сўрар сабот ва тўзим.
Бир иш замирида юз минг шиорлик
Юз минг мулоҳаза вожиб ва лозим.
 
 
Осон кечмагайдир ҳаргиз подшоҳлик,
Юз минг одам аро бор юз минг козиб.5353
  Козиб, каззоб (араб.) – ёлғончи, лўттибоз.


[Закрыть]

Бир иш замирида юз минг огоҳлик,
Юз минг мулоҳаза вожиб ва лозим.
 
 
Токи амал қилсин ҳар мирзою бек,
Мустаҳкам бўлсин то низом ва нозим5454
  Низом ва нозим (араб.) – тартиб, қоида, тузилиш.


[Закрыть]

Ҳар бир подшоҳ учун – махфий черикдек
Юз минг мулоҳаза вожиб ва лозим.
 
ҚЎРҒОН
* * *

“Бурунғилар дебтурларким, қўрғон беркитмакликка бош керак, икки қўл керак, икки бут керак: бош сардор бўлғай. Икки қўл икки тарафтин келур кўмак ва мадад бўлғай: Икки бут қўрғоннинг суйи била захираси бўлғай. Биз бу атроф ва жавонибдағилардин кўмак ва мадад кўз тутарбиз, булар худ ҳар қайси бир ўзга хаёлда.”

(Тўққиз юз олтинчи (1500-1501) йил воқиалари)
* * *
 
Қўрғон беркитмакликка
Ғишт керак ҳам тош керак.
Куч-қудрат ва жасорат,
Матонат, бардош керак.
 
 
Мададкор қўл-оёқлар,
Қавм ила қардош керак.
Бори эл – бир жону тан
Ва албатта Бош керак.
 
ИШОРАТ
* * *

“… Умидвор эдимки, хон додам5555
  Хон додам – Тошкент хони Юнусхон. Қутлуғ Нигорхонимнинг отаси. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг она томондан бобоси.


[Закрыть]
риоят ва иноят мақомида бўлуб, вилоят ва паргана5656
  Паргана – мулк маъносида.


[Закрыть]
бергайлар. Ўратепани ваъда қилдилар. Муҳаммад Ҳусайн Мирзо бермади. Билмон, ўзлукидин бермадиму, ё юқоридин ишорат бўлдиму?..”

(Тўққиз юз еттинчи (1501-1502) йил воқиалари)
* * *
 
Топмагай кўнглинг ҳидоят,
       то ибодат бўлмаса,
Бу ибодатга яна
       қатъий риоят бўлмаса.
Битта буғдой дони ҳам
       асло буюрмас бандага,
То Яратганнинг Ўзидин
       бир ишорат бўлмаса.
 
“ИШЛАР БОРИ КЎНГУЛДАГИДЕК”
* * *

“Тенгри таолоким, ўз қудрати комиласи била ҳар ишимни ҳар маҳалда андоқким бояду шояд беминнати махлуқ рост келтурубтур, мунда ҳам неча ишни боис қилдиким…”

(Секкиз юз тўқсон тўқизинчи (1494) йил воқиалари)
* * *

“Мен Самарқандни олғонда, ўн тўққуз ёшта эдим. Не кўп иш кўруб эдим, не тажриба бўлуб эди.

Мен Самарқандни олғонда саноғлиқ икки юз кишим бор эди. Беш-олти ойнинг орасида Тенгри таолонинг инояти била онча бўлдиким, Шайбоқхондек киши била Сарипулда масоф5757
  Масоф (араб.) – жанг-жадал. “Қаттиқ урушдик” маъносида.


[Закрыть]
уруштук…”

(Тўққиз юз олтинчи (1500-1501) йил воқиалари)
* * *
 
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур,
Инъому вазифа – бори буйрулғусидур5858
  Буюрилгай, насиб этгай.


[Закрыть]
.
Ул ғаллаю маҳмалки5959
  Маҳмал – бахмалга ўхшаган матоҳ. “Бобурнома”да ҳам Бобур Самарқандни эслаганда бу матоҳни алоҳида тилга олади.


[Закрыть]
, деб эрдинг, бердим,
Маҳмалға бўю ғалладин уй тўлғусидур.
 
* * *
 
Дарду аламинг хирмани соврулғусидур,
Умринг ғами яхшилиққа эврулғусидур,
Ҳижрон чўлининг юлғуни ҳам сўлғусидур,
Қиш ўрнини бир куни баҳор олғусидур,
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур.
 
 
Гаҳ топмадинг агарчи, гоҳ топгунг бор,
Гаҳ чўққини кўзлабон чоҳ топгунг бор,
Қайғурма кўп – молу матоҳ топгунг бор,
Буғдой била нондин уйинг тўлғусидур,
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур.
 
 
Гарчи бу фалак бир неча озор бергай,
Толеъ валек остинга тулпор бергай,
Бир ёри дилорою вафодор бергай,
Бир кечада бағринг осмон ўлғусидур,
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур.
 
 
Беклик била соҳиби диёр бўлғайсен,
Ўз бахтингга соҳибихтиёр бўлғайсен,
Зебо малагинг-ла бахтиёр бўлғайсен,
Ёрингни иси аслида кўнгил исидур,
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур.
 
 
Ўзни қилибон қайтадин пайдолар,
Шарқираса кўксингда яна дарёлар,
Қисмат ўзи кийгизса сенга сарполар,
Ўзи наю чолғусини ҳам чолғусидур,
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур.
 
 
Гарчанд баланд қаср ила шон топгайсан,
Айтгил, ўзингни сен қачон топгайсан?
Бобур киби шоҳни гар омон топгайсан,
Инъому вазифа бори буйрулғусидур,
Ишлар бори кўнгулдагидек бўлғусидур.
 
ТАҚРИР ВА ТАҲРИР
* * *

“Яна бир Али Мазидбек қовчин эди, икки қатла ёғи6060
  Ёғи – душман.


[Закрыть]
бўлди: бир мартаба Ахсида, яна бир мартаба Тошкандта. Мунофиқ ва фосиқ ва ҳаромнамак ва ярамас киши эди”.

(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)
* * *

“…Ёлғиз бу эмас, ҳар қачонким, Тенгри таоло давлате берди, меҳмон ва ғариб бекларни ва йигитларни бойрилардин6161
  Бойри – эски, синашта.


[Закрыть]
ва Андижонийлардин ортиқроқ ва яхшироқ кўрдум. Бовужуд6262
  Бовужуд (форс.араб.) – шундай бўлса-да.


[Закрыть]
, ажаб балоедурким, ҳамиша эл мени ғийбат қилурлар…”

(Тўққиз юз тўққизинчи (1503-1504) йил воқиалари)
* * *

“Ложарам6363
  Ложарам (араб.) – шубҳасиз, ноилож, албатта.


[Закрыть]
ини-оғадин ҳар яхшилиқ ва ёмонлиғким шойиъ6464
  Шойиъ (араб.) – рўй берган, ошкор бўлган.


[Закрыть]
эди тақрир6565
  Тақрир (араб.) – гапирмоқ, айтмоқ.


[Закрыть]
қилдим ва қариндош ва бегонадин ҳар айб ва ҳунарким баёни воқиъ эди, таҳрир айладим…”

(Тўққиз юз ўн иккинчи (1506-1507) йил воқиалари)
* * *
 
Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру6666
  Асру – бениҳоят, ғоят.


[Закрыть]
кўп,
Эмди кўз тутмоқ не маъни ҳар ёмондин яхшилиғ?
 
* * *
 
Беклар, бегойимлар, мирзо, мираклар,
Оғалар, инилар, тоға, амаклар –
Одам авлодини обдон ўткардим,
Бунча ҳам кўп экан ҳаромнамаклар!
 
“…АЖИБ ТУШ КЎРДУМ”
* * *

“Ўшул фурсатда ажиб туш кўрдум. Туш кўрарманким, ҳазрати Хожа Убайдулло келмишлар, мен истиқболларига чиқмишмен, Хожа келиб ўлтурдилар. Хожанинг олиға ғолибо бетакаллуфроқ дасторхон солмишлар. Бу жиҳаттин ҳазрат хотириға нима келмиш. Мулло Бобо менинг сари боқиб ишорат қиладур. Мен ҳам имо била дедимким, мендин эмастур. Дасторхон солғучи тақсир қилибтур. Хожа фаҳм қилиб, бу узр масмуъ тушти. Қўптилар. Узата чиқтим. Ушбу уйнинг долонида ўнг қўлумдин ё сўл қўлумдин тутиб андоқ кўтардиларким, бир оёғим ердин қўпти. Турки дедиларким, Шайх маслаҳат берди. Ўшул неча кунда-ўқ Самарқандни олдим.”

(Тўққиз юз олтинчи (1500-1501) йил воқиалари)
* * *

“…Ўзумни ўлумга қарор бердим. Ўшал боғда бир сув оқиб келадур эди, вузу қилдим, икки ракъат намоз ўқудум, бошимни муножотқа қўюб, тилак тилайдур эдимким, кўзум уйқуға борибтур. Кўрадурменким, Хожа Яъқуб Хожа Яҳёнинг ўғли ҳазрати Хожа Убайдуллонинг набиралари рўбарўйимға аблақ от миниб кўп жамоати аблақ сувор билан келдилар. Дедиларким, ғам емангиз. Хожа Аҳрор мени сизга йибордилар. Дедиларким, биз аларға истионат тегуруб, подшоҳлиқ маснадиға ўлтурғузуббиз. Ҳар ерда мушкул иш тушса, бизни назариға келтуруб ёд этсун, биз анда ҳозир бўлурбиз. Ҳоло ушбу соат фатҳ ва нусрат сизнинг соридур. Бош кўтаринг, уйғонинг”.

(Тўққиз юз саккизинчи (1502-1503) йил воқиалари)
* * *

“… Қутлуқ Муҳаммад барлос дедиким, Ахсидин қочиб чиқғанда сиздин айрила тушганда Андижон келдимким, хонлар ҳам Андижон келибтурлар. Мен туш кўрдумким, Хожа Убайдулло дедиларким, Бобур подшоҳ Карнон деган кенттадур, бориб ани олиб келингким, подшоҳлиқ маснади анга тааллуқ бўлубтур. Мен бу тушни кўруб, хушҳол бўлуб, улуғ хон, кичик хонға арз қилдим, хонларға дедимким, менинг беш-олти ини-ўғлум бор, яна бир неча йигит қўшунгиз, Карнон тарафидин бориб хабар олайин”.

(Тўққиз юз саккизинчи (1502-1503) йил воқиалари)
* * *
 
Ўн сакизда кўзларим нам, Хожа Аҳрори Валий,
Кўксум ичра бир сўнук шам, Хожа Аҳрори Валий.
 
 
Бир мусофир кўкда ою бир мусофир ерда – мен,
Қайга боргум – йўл тополмам, Хожа Аҳрори Валий.
 
 
Эврилур чарх, эврилур Ер, эврилур бошим уза
Ўн сакиз минг дард билан ғам, Хожа Аҳрори Валий.
 
 
Юз бурибдур бу замон мендин макону ҳам замон,
Бек билан мирзоларим ҳам, Хожа Аҳрори Валий.
 
 
Ёшим ўн саккиздаю мен сарғарибдурман нечун,
Борми бир билгувчи одам, Хожа Аҳрори Валий?
 
 
Бу даҳр боғи ким эрса – шоҳмидир ёки гадо
Айлагай ер бирла барҳам, Хожа Аҳрори Валий.
 
 
“Сенга ёр бўлгай зафар” деб, “Тур” дедингиз бул кеча,
Шул тушимдан хотирим жам, Хожа Аҳрори Валий.
 
 
Сиз менга Ҳақдин каромат, Сизни менга йўлламиш
Раҳм этиб Халлоқи олам, Хожа Аҳрори Валий.
 
МЕҲНАТ
 
Ҳар ёнғаки азм этсам ёнимда борур меҳнат,
Ҳар сориға юзлансам ўтрумға6767
  Ўтру – олд, рўпара.


[Закрыть]
келур қайғу.
 
* * *
 
Не чора қилай, нетайки, Тенгри гўё
Меҳнатни манга яратти, меҳнатқа мени.
 
* * *
 
Бори умрим меҳнат бўлди, ер, осмонгача – меҳнат,
Минг карвонлик йўл бўлса гар, минг карвонгача – меҳнат.
 
 
Меҳнат мени йўргаклади, сут эмизди беминнат,
Тола сочим, тиш-тирноғим, жисму жонгача – меҳнат.
 
 
Ўн икки ёшимдан юлиб тахтга ўлтирғизиб, сўнг
Бир нафас ҳам айрилмаган сўнгги онгача – меҳнат.
 
 
Эй чарх, сенинг санъатингдан сўнгакларим оқарди,
Томирларим, қоним – меҳнат, устухонгача – меҳнат.
 
 
Надомату афсус бўлди мен етишган ҳар манзил,
Орзу армон, ишқу ҳижрон, пушаймонгача – меҳнат.
 
 
Алвидо, эй Андижонда отам солган қўрғонлар,
Икки дунё – бу қўрғондан у қўрғонгача – меҳнат.
 
 
Бир қовуннинг соғинчи ҳам менга заҳмат бўлдило,
Униб-ўсган сайҳонларим, гул-райҳонгача – меҳнат.
 
 
Бу не йўлдир – поёни йўқ, бу не тундир – туганмас?
Андижондан Кобул қадар, Ҳиндистонгача – меҳнат.
 
ТУШ ВА ХАЁЛ
* * *

“…Бу оламда ўтган вақоиъ туш ва хаёлдек кўзумга ва кўнлумга кўринур ва кечар эди”.

(Тўққиз юз еттинчи (1501-1502) йил воқиалари)
* * *
 
Бошинг узра учиб ўтган қуш ва хаёл,
Неки кўргунг, неки кутгунг – туш ва хаёл.
Надир асли бу дунёда муддат-ул умр?
Бори умринг, неки тотгунг – туш ва хаёл.
Кўрингай гоҳ кўринмас толеъ юлдузинг,
Бахт қуши деб гарчи тутгунг – туш ва хаёл.
Неки бошдан ўткардингу ўткармадинг,
Май ичгунг гар ё қон ютгунг – туш ва хаёл.
Бутун олам – заррадин то авжи Зуҳал
“Вақойиъ” деб агар битгунг – туш ва хаёл.
Гар қуёшдек тонг кўксидан порлайдурсан,
Ул қуёшдек яна ботгунг – туш ва хаёл.
Туш ва хаёл янглиғ бир кун сайринг тугаб,
Туш ва хаёл янглиғ кетгунг, туш ва хаёл.
Туш ва хаёл икки дунё ўртасида
То қиёмат кўриб ётгунг туш ва хаёл.
 
“АЛИШЕРБЕКНИНГ УЙЛАРИДА”
* * *

“Бу иккинчи навбат Самарқандни олғанда, Алишербек тирик эди. Бир навбат манга китобати6868
  Китобат (араб.) – хат, ёзмоқ.


[Закрыть]
ҳам келиб эди.

Мен ҳам бир китобат йибориб эдим, орқасида турки байт айтиб, битиб йибориб эдим. Жавоб келгунча тафриқа ғавғо бўлди…”

(Тўққиз юз олтинчи (1500-1501) йил воқиалари)
* * *

“…Тонгласи келиб Боғи Навда туштум. Боғи Навда бир кеча бўлдум, ани муносиб кўрмай Алишербекнинг уйларини тайин қилдилар. Ҳиридин чиққунча Алишербекнинг уйларида эдим.” “…ва Алишербекнинг ўлтурур уйлариким, “Унсия” дерлар…”

(Тўққиз юз ўн иккинчи (1506-1507) йил воқиалари)
* * *
 
Келибман бу диёрларга мен азму изтироб айлаб,
Ярим кўнглимни ободу ярим кўнглим хароб айлаб.
 
 
Неча ҳажру фироқ манзилларидин мен ўтиб келдим,
Жаҳон гулшанлари ичра Ҳиротни интихоб6969
  Интихоб (араб.) – танламоқ.


[Закрыть]
айлаб.
 
 
Мени ғурбат хамирига қориштирди мудом даврон,
Ярим орзуларимни туш, яна ярмин сароб айлаб.
 
 
Келибман лола янглиғ қонлиғу ранглиғ дилим бирлан,
Йўлимда лолалардин жому кўзёшим шароб айлаб.
 
 
Китобат олган эрдим бир замонлар, ул китобатдин,
У ҳурмат, эҳтиромдин бори умрим файзиёб айлаб.
 
 
Жавобим етганин билмам, қиёматдин умидим бор,
Кўриштир бизни Оллоҳ деб, у кун тургум жавоб айлаб.
 
 
Бу уйларда иқомат7070
  Иқомат (араб.) – яшамоқ, истиқомат қилмоқ.


[Закрыть]
айлагандир назм офтоби,
Бутун олам юзини шеъри бирлан офтоб айлаб.
 
 
Ётибман, эй Алишербекни кўрган синчу айвонлар,
Алишербекни ёд айлаб, ўзумни сарҳисоб айлаб.
 
 
Кетибдур мангу уйқуга дебон ўтмангки, шоҳ Бобур
Навоийдек ётар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб.7171
  Ҳазрат Навоий сатрлари: “Навоийдек нетар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб”.


[Закрыть]

 
МУАММО7272
  Мумтоз шеъриятда кичик шеърий жанр. Маъноси беркитилган сўз.


[Закрыть]
* * *

“Яна Мир Ҳусайн Муаммоий эди. Ғолибо муаммони онча ҳеч ким айтғон эмас. Ҳамиша авқоти7373
  Авқот (араб.) – “Вақт”нинг кўплиги, вақтлар.


[Закрыть]
муаммо фикриға масруф7474
  Масруф (араб.) – сарфланган.


[Закрыть]
экандур. Ажаб фақир ва номурод ва бебахт киши экандур”.

(Тўққиз юз саккизинчи (1502-1503) йил воқиалари)
* * *
 
Бунча кўп муаммойинг,
Мир Ҳусайн Муаммоий?
 
 
Муаммони бетиним
Сенча айта олғай ким?
 
 
Ўйлаб кўрдингми аммо,
Ҳаёт мушкул муаммо.
 
 
Дунё ҳам – ошкор, аён
Муаммодир бепоён.
 
 
Гоҳ нон талош, гоҳи ор,
Муаммодир дўсту ёр.
 
 
Ўйлаб кўрдингми, фақир,
Ўзинг ҳам жумбоқ ахир.
 
 
Баргдай сарғайиб сўлгунг,
Муаммодир ўз кўнглинг.
 
 
Бахтинг бунча шўр, тахир?
Муаммодир бу ахир!
 
 
Айт менга маъносини
Ғурбат муаммосини.
 
 
Одамзоднинг масали –
Муаммодир азалий.
 
 
Надир зўр ҳукмфармо?
Муаммодир, муаммо.
 
 
Бошинг узра жонҳалак
Мангу муаммо – фалак.
 
 
Қасринг йиққай муаммо,
Гўрга тиққай муаммо.
 
 
Унда ҳам қўймас аммо
Мункар-Накир – муаммо.
 
ШАЙБОНИЙХОН ВА ҲУСАЙН УДИЙ
* * *

“Яна Ҳусайн Удий эди. Удни7575
  Уд (араб.) – мусиқий чолғу асбоби.


[Закрыть]
мазалиқ7676
  Мазалиқ – яхши, таъсирли.


[Закрыть]
чолиб, мазалиқ нималар айтур эди. Уднинг торларини якка чолибтур. Айби бу эдики, бисёр ноз била чолур эди. Шайбонийхон бир навбат соз буюрур, такаллуф қилиб ҳам ёмон чолур, ҳам ўз созини келтурмай, ярамас соз келтурур. Шайбонийхон фаҳмлар. Буюрурким, суҳбатда-ўқ ғалаба гарданига урурлар. Шайбонийхоннинг оламда бир яхши ишиким бор будур, филвоқиъ хўб бордур. Ушмундоқ нозук мардакларга7777
  Мардак (форс.) – енгилтабиат эркак. Ноз-карашмали, боди эркак.


[Закрыть]
мундин кўпрак сазо керак”.

(Тўққиз юз саккизинчи (1502-1503) йил воқиалари)
* * *
 
Оқар сув ҳам, хас-хазон ҳам ариқда кўп,
Шайбонийхон хато қилди тарихда кўп.
 
 
У хон бўлиб, эл билан бир сирлашмади,
Бирлашди, лек улус билан бирлашмади.
 
 
Улуғ зотлар, беклар билан чап бўлди у,
Эл оғзида турли-туман гап бўлди у.
 
 
Юрт бошига келтирди кўп низоларни,
Сўйдирди ҳам кўп бегуноҳ мирзоларни.
 
 
Камолиддин Беҳзод чизган эди расмин,
Қон рангида берган эди тўнин рангин.
 
 
Писанд қилмай Яратганнинг қазосини,
Ололмайин халқ дардию ризосини.
 
 
Шайбонийхон хато қилди, Шайбонийхон,
Ўзини ҳам адо қилди Шайбонийхон.
 
 
Шоҳчилик-да, битгач ранжу риёзатлар,
Тузар эди ҳар хил базму зиёфатлар.
 
 
Гарчи элдан йиғар эди божу хирож,
Сезарди хон куй-қўшиққа гоҳ эҳтиёж.
 
 
Созларидай ҳаволаниб созандалар,
Хизмат қилар эди роса хонандалар.
 
 
Бу қавмнинг азал нозу қилиғи кўп,
Қилиғи ҳам бодисию қирриғи кўп.
 
 
Шоҳ базмида бир кун турфа нозлар қилиб,
Ҳусайн Удий кўрсатди-ку шундай қилиқ.
 
 
Хон-да ахир, эгарланди жаҳл оти,
Созандани калтаклатди шу заҳоти.
 
 
Оқар сув ҳам, хас-хазон ҳам ариқда кўп,
Подшоҳлар ҳам хато қилмиш тарихда кўп.
 
 
Лек элга бир қисса қўшди Шайбонийхон,
Санъатга зўр ҳисса қўшди Шайбонийхон.
 
 
Асли танноз эркакларнинг сазоси шул,
Созини хор қилганларнинг жазоси шул.
 
 
На бир қўрғон, на ғишт қолди Шайбоқхондан,
Шундай яхши бир иш қолди Шайбоқхондан.
 
 
…Ҳусайн Удий, қандай кечди субҳу шоминг?
Қайда қолди базмларда ичган жоминг?
 
 
Йиққан молинг, қасринг, бору будинг қани?
Оҳангларинг қайда қолди, удинг қани?
 
 
Номинг қолмиш тарихда хор, қашшоқ бўлиб,
Шайбонийхон калтаклаган машшоқ бўлиб.
 
“ҒАРИБ ҲОЛАТЕ…”

“Чун уруш иши бўлмади, бу бўлса имкони халослиқ бор эрди… Бу минган отим ҳам сустлиқ қила бошлади. Мирзоқулининг оти ҳам сустлиқ қила бошлади. Мен дедимким, сени ташлаб қаён борай, юр, ўлук-тирик била-ўқ бўлали… Менга ғариб ҳолате бўлди…”

(Тўққиз юз саккизинчи (1502-1503) йил воқиалари)
* * *
 
Мағлуб ҳар ғанимга бир “ҳой-ҳуй” басдир,
Ҳажрдин айтма менга, кўр, рангу рўй басдир.
Умрим менинг от узра қилич дамида ўтди,
Сўзга на ҳожат энди, шу гуфтугўй7878
  Гуфтугўй (форс.) – суҳбатлашиш, сўзлашиш.


[Закрыть]
басдир.
 
ХАТТИ БОБУРИЙ
* * *
 
Турклар хатти насибинг бўлмаса, Бобур, не тонг,
Бобурий хатти эмасдур, хатти сиғноқийдурур.7979
  Сиғноқ – Туркистондан шимолроқда Сирдарё яқинида жойлашган қадимий шаҳар. “Хатти сиғноқий” – араб ёзувининг бир тури.


[Закрыть]

 
* * *

“Ушбу маҳалларда Бобурий хатни ихтироъ қилдим.”

(Тўққиз юз тўққизинчи (1503-1504) йил воқиалари)
* * *
 
Хат эмасдир асли хатти Бобурий,
Хат эмас – армону аҳди Бобурий.
 
 
Танг замон ичра шажар ёзмиш, ажаб,
Катта оламга дарахти Бобурий.
 
 
Гоҳи бир байт-чун умрлик вақт керак,
Отда кечмиш умру вақти Бобурий.
 
 
Ҳарфу имлонинг ғалат дунёсида
Журъати ҳам жидду жаҳди8080
  Жидду жаҳд (араб.) – астойдил киришиш, бирор ишга қаттиқ тиришиш.


[Закрыть]
Бобурий.
 
 
Нася иш ҳеч қилмади кўнгил учун,
Бори дарду ғам – нақди Бобурий.
 
 
Хат эмас бу – жумла даъвогарлару
Барча даъволарга – радди Бобурий.
 
 
Қалби довот бўлгану қони сиёҳ,
Гоҳ сиёҳдай қора бахти Бобурий.
 
 
То лисоним кетмасин деб бенишон,
Тикламиш хатдин бу садди8181
  Сад (араб.) – тўсиқ, ғов, баланд девор.


[Закрыть]
Бобурий.
 
 
Бир улуғ элнинг шараф ҳам шонидир.
Бир улуғ эл ҳадди – ҳадди Бобурий.
 
 
Темурийлар боғидин ўсган чинор,
Темурийлар қадди – қадди Бобурий.
 
 
Топмиш охир ҳар кўнгил ичра макон,
Бўлди ҳар дил пойтахти Бобурий.
 
 
Бу – ғазаллар, бу-чи “Бобурнома”дир,
Шулдир асли тожу тахти Бобурий.
 
ЎЗГА САВДО
* * *

“Шаъбон8282
  Шаъбон (араб.) – ноябр ойи.


[Закрыть]
ойида офтоб далв8383
  Далв (араб.) – қовға. Астрономияда ўн икки бурждан бири.


[Закрыть]
буржида эдиким, Кобулдин Ҳиндустон азимати била отланилди… Нингнаҳорға етгач, ўзга оламе назарға келди: гиёҳлар ўзгача ва йиғочлар ўзгача ва вуҳуш8484
  Вуҳуш (араб.) – ваҳший ҳайвонлар.


[Закрыть]
ўзгача ва туюр8585
  Туюр (араб.) – қушлар, паррандалар.


[Закрыть]
ўзгача, эл ва улуснинг роҳ ва расми ўзгача, ҳайрате бўлди, филвоқиъ8686
  Филвоқиъ (араб.) – воқеан.


[Закрыть]
жойи ҳайраттур”.

(Тўққиз юз тўққизинчи (1503-1504) йил воқиалари)
* * *
 
Бунда давру чархи даввор ўзгача,
Кун билан тун, шому наҳор ўзгача.
 
 
Гиёҳлар бир ғариб, оғочлар ҳазин,
Бунда рангу бўю ифор ўзгача.
 
 
Мени келтирмишдир ғурбат тўзони,
Бунда юзимдаги ғубор ўзгача.
 
 
Мен элга ҳайрону эл менга ҳайрон,
Эл-улусда расму рафтор ўзгача.
 
 
Баҳор ҳар тупроқда бир хил кўрингай,
Менинг кўксимдаги баҳор ўзгача.
 
 
Барчага ранжу ғам бермишсан, фалак,
Менга буюрмишсан озор ўзгача.
 
 
Мен ўзга савдони хоҳлаган эрдим,
Берганинг менга бу бозор ўзгача.
 
 
Ўзинг ёр бўл энди, ё қодир Оллоҳ,
Бўлмиш менга ёру диёр ўзгача.
 
БИР КЎЗА ЁҒ
* * *

“Бу юрттин кўчуб, Қорабоғ ёнидағи Оқсарой8787
  Қорабоғ, Оқсарой – Афғонистондаги жой номлари.


[Закрыть]
ўлангига8888
  Ўланг – ўт, гиёҳ. Бу ўринда яланглик.


[Закрыть]
тушулди. Хисравшоҳнинг эл куни зулм ва бесарлиққа ўрганган эл, элга зулм қила бошладилар. Охир Сайдим Али Дарбоннинг бир ўбдон навкари бировнинг бир кўза ёғини тортиб олған учун эшикка келтуртуб таёқлаттим, таёқ остида-ўқ жони чиқди. Эл бу сиёсаттин тамом босилдилар”.

(Тўққиз юз тўққизинчи (1503-1504) йил воқиалари)
* * *
 
Эл дардига доим ҳам
Топилмагай дилхоҳлар.
Одил султонлар фақат
Эл ҳолидин огоҳлар.
Юрт ҳам барқарор бўлгай,
Давлат устувор бўлгай –
Ўғриларни калтаклаб
Турса агар подшоҳлар.
 
ЖОНЗОТ
* * *

“Юққори бир дараларида маймун бўлур, мундин қуйи Ҳиндустон сари ҳам маймун бўлур, мундин юққори бўлмас. Бу эл бурун тўнғуз сахлар эдилар, бизнинг замонда бартараф қилдилар”.

(Тўққиз юз тўққизинчи (1503-0504) йил воқиалари)
* * *
 
Тегирмонинг айланди, чарх,
На доним, на уним қолди.
Менга бори матоҳингдан
Фироқ бердинг – шуним қолди.
 
 
Ҳажр ўчоқлари ичра
Мени сен бунча куйдирдинг:
Ким айтурки кулим қолмиш,
Ким айтур учқуним қолди.
 
 
Асрларнинг адоғидан
Ёришгай Андижон тонги.
Самарқандда ҳилолим ҳам
Туним қолди, туним қолди.
 
 
Одамзод ичра кўрмишман
Ажаб хил турфа жонзотлар:
Тўнғизларни йўқотдим, лек
Маймунларга куним қолди.
 
ЧОҒИР БАНДАЛАРИ
* * *

“Яна бир бўлук8989
  Бўлук, булук – вилоят, шаҳар атрофи.


[Закрыть]
Чағонсаройдур9090
  Афғонистондаги шаҳар.


[Закрыть]
, бир кенттур, муҳаққар9191
  Муҳаққар (араб.) – кичкина, кўримсиз.


[Закрыть]
ередур, кофиристоннинг оғзидадур. Эли кофирлар била омихта учун агарчи мусулмондур, вале куффор9292
  Куффор (араб.) – “кофир”нинг кўплиги, кофирлар.


[Закрыть]
русумини бажой келтурурлар… Чағонсаройнинг зардча тунд9393
  Зардча тунд (форс.) – сарғимтир аччиқ.


[Закрыть]
чоғирлари бўлур… Мен Чағонсаройни олғонда Пич кофирлари бу элга кўмак келиб эди. Чоғир анда андоқ шойиъдурким9494
  Шойиъ (араб.) – машҳур, тарқалган.


[Закрыть]
, ҳар кофирнинг бўйнида бир хик9595
  Хик, хиг (форс.) – меш, тулум.


[Закрыть]
чоғир эди, сув ўрниға чоғир ичиб юрурлар эди”.

(Тўққиз юз тўқизинчи (1503-1504) йил воқиалари)
* * *
 
Сув ўрнига чоғир ичиб юрар бу халқ,
Чоғир ичар югурар ё турар бу халқ.
 
 
Янграса гар куй, қасида – чоғир ичар,
Ҳушида ҳам уйқусида чоғир ичар.
 
 
Осиб юрар бўйнига май мешларини,
Чоғир ичар кўрса элу хешларини.
 
 
Бирон жойи қичишса ҳам – чоғир ичар,
Ёри билан қучишса ҳам – чоғир ичар.
 
 
Чоғир ичар ечинса ё кийинса ҳам,
Суюнса ё йиғласа ҳам, куйинса ҳам.
 
 
Мастга ўхшаб ғўнғиллайди арилари,
Чоғир ичар ёшларию қарилари.
 
 
Ўғрию ғар, тўғри билан олғир ичар,
Қозисию қароқчиси чоғир ичар.
 
 
Ичмаса гар – кимса учун оғир хўрлик,
Оммавий тус олган бунда чоғирхўрлик.
 
 
Бунда чоғир ичмаганни даф этишар,
Чоғир билан ювиб, кейин дафн этишар.
 
ЛОЛАЛАР
* * *

“Бу кентлардин қуйи доманада9696
  Домана (форс.) – этак, тоғ этаклари.


[Закрыть]
тоғ била Борон суйининг оралиғида икки парча ҳамвор9797
  Ҳамвор (форс.) – текислик.


[Закрыть]
дашт воқиъ бўлубтур… Бу доманада ранга-ранга ҳар навъ9898
  Навъ (араб.) – тур, хил.


[Закрыть]
лола бўлур. Бир қатла санаттим, ўттуз икки-ўттуз уч навъ ғайри мукаррар9999
  Ғайри мукаррар – бетакрор.


[Закрыть]
лола чиқти. Бир навъ лола бўлурким, андин андак қизил гул иди келур, лолайи гулбўй дер эдук. Дашти Шайхта бир парча ерда бўлур, ўзга ерда бўлмас, яна ушбу доманада Парвондин қуйироқ садбарг100100
  Садбарг (форс.) – атиргул.


[Закрыть]
лола бўлур…

(Тўққиз юз тўққизинчи (1503-1504) йил воқиалари)
* * *
 
Баҳору ёрга ҳеч ким
       менингдек ташна бўлмайдир,
Менинг бағримни рангидек,
       қидир, ҳеч қайда бўлмайдир.
 
 
Суриб киприкларимни майсага
       мен саждалар қилдим,
Бунинг янглиғ муножоту
       бу янглиғ сажда бўлмайдир.
 
 
Менинг кўнглимки гулнинг
       ғунчасидек таҳ-батаҳ101101
  Таҳ-батаҳ (форс.) – қават-қават.


[Закрыть]
қондир102102
  Заҳириддин Муҳаммад Бобур сатри.


[Закрыть]
,
Унинг нақшини тиксанг гар,
       бу янглиғ кашта бўлмайдир.
 
 
Дилимнинг жоми бирлан
       лоланинг жомини тўлдирдим,
Бу янглиғ жом тополмайсан,
       бу янглиғ нашъа бўлмайдир.
 
 
Олиб кўнглини Бобурни,
       кезиб чиқ дашту саҳрони,
Бу қонлиғ лола янглиғ лола
       ҳеч бир даштда бўлмайдир.
 

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации