Электронная библиотека » Поль Брэгг » » онлайн чтение - страница 2

Текст книги "Асаб кучи"


  • Текст добавлен: 28 апреля 2024, 23:20


Автор книги: Поль Брэгг


Жанр: Здоровье, Дом и Семья


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 7 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]

Шрифт:
- 100% +

КУЧЛИ ТАНАДА КУЧЛИ АҚЛ

Ўзингиздан бошқа ҳеч ким сизга тинчлик келтира олмайди.

Рольф Вальде Эмерсон

Кераклича соғлом бўлиш учун бақувват асаб тизими билан биргаликда кучли танада кучли ақлга эга бўлишимиз зарур. Тана жим турмайди, лекин унинг ҳаракати ақл ва идрок томонидан эмас, балки беш хил сезги аъзоларимиз орқалидир. Масалан, тананинг очликка бўлган жавоби – таъми ёқимли бўлган ниманидир истеъмол қилиш, бу соғликка фойдалими ёки зарарлими, бундан қатъий назар.

Американинг стандартга мос озуқаларида витамин ва бошқа фойдали элементлар йўқ. Бундай озуқа истеъмол қилган тана кучсиз, асаб кучи эса етарлича бўлмайди. Лекин соғликка етакловчи узунроқ йўлга кўра, тана вақтинча бўлса ҳам, ёлғончи тўйинишни афзал кўради, айниқса, чой, кофе, тамаки, алкогол кабиларни. Бу вақтинчалик вазият соғликни емира бошлайди. Энди гал кучли наркотиклар таъсирида вақтинчалик ҳузур-ҳаловат олишга келади. Бундай ҳаёт тарзи руҳан чўкиб, аста-секинлик билан ўзини-ўзи ўлдириш, демакдир. Шундай қилиб, танани кучли қилиш учун ақл ҳам кучли бўлиши керак. Кучли ақл эса танани назорат қилиб, унинг соғлом бўлиши учун зарур ҳаётий одатларни барпо қилади. Демак, соғлом тана учун соғлом ақл ва бақувват асаб кучи даркор.

Хавотирланишга одатланманг

Кучли ақл ижобий фикрларни ишлаб чиқаради ҳамда фикр ва таассуротларни назорат қилиб туради. Шунинг учун танангиз кучли бўлсин, токи кутилмаган хуружларга кераклича қаршилик кўрсата олсин. Аниқроғи тананинг фаолияти шундай механик аниқликка эга бўлсинки, салбий руҳий таъсирларга жавоб қайтаришга тайёр турсин.

Бизнинг биринчи вазифамиз – тананинг табиий ҳаёт дастурига мослашишини таъминлаш. Инсон «машинаси»нинг жисмоний томонини яхшиласак, ўз-ўзидан руҳий томони ҳам яхшиланади. Мия бошқа аъзоларга нисбатан беш баробар кўп қон истеъмол қилади, мия талабларини қондирсак, у биздан миннатдор бўлади. Агар мен бироз руҳий мувозанатни йўқотган бўлсам ҳам, ўз фойдам учун йигирма мил пиёда юришим мумкин, лекин мен жисмонан бетоб бўлсам, ҳатто йигирма дақиқа аниқ ва соғлом фикр юрита олмайман. Жисмоний даражангизни ошира бориб, сиз руҳий даражангизни кўтарасиз. Агар сиз ақлингиздан мамнун бўлишни истасангиз, танангиз билан мутаносибликда бўлсин.

Ёзув столида эрталабки иш вақтида менга руҳий куч етишмаса, буни тушуниш учун жисмоний томонга мурожаат қиламан. Менинг фикрларим ўлда-жўлда, гапларим тутилган – бунга сабаб нима, дори-дармони қани?

Мен бунинг дорисини нафас олиш, қон айланиш ритми ва томир уриши мутаносиблигида топишим аниқ. Шунинг учун мен очиқ ҳавода сайр қилиб, диафрагмада нафас оламан. Мия тиниқлаша боради. Кислород миямдаги пардани очади. Ижод қилишга шошилиб, ёзув машинкасида иш бошлашим билан сўзлар бошимдан бармоқларим учига оқиб келаверади, аслида жисмоний соғлик ақлий соғликни тўлдириб туради. Кўпгина миянинг оғриқли ҳолатини, асаб тизимининг ёмон фаолиятини қон таркибидаги заҳарлар ва бошқа жисмоний сабаблар билан тушунтириш мумкин.

Ўйлашимча, руҳий ҳолатлар жисмоний таъсир сабабидир. Тетик бўлиш танага даволовчи қуёш нурлари таъсирида юз беради, бу эса асаб тизимингизни тинчлантиради.

Жилмайиш – мана сизга руҳий ва жисмоний таъсирнинг яққол мисоли. Биз жилмаямиз, чунки бахтлимиз, кайфиятимиз яхши. Лекин кайфиятингиз ёмон бўлса, жилмая оласизми? Жилмайиб кўринг-чи! Жилмайиш ҳар доим руҳий ҳолатни яхшилайди. Бу, албатта, руҳий кучанишни талаб қилади, айниқса, йиғлаш ўрнига кулмоқчи бўлсангиз. Греклар айтадилар: «Соғлом танда соғлом ақл». Ҳеч ким бундан чиройли айтмаган.

Керакли руҳий тартибни жисмоний тартиб ўрнатишда ишлатиш танани салбий фикрлардан ҳимоя қилиб, мияни тинч ва соғлом сақлашга ёрдам беради.

Мия ва мушакларингизни бақувват қилинг. Шунда сиз соғлом бўлиб, жисмонан ва руҳан мутаносибликка эришасиз.

АСАБ ТИЗИМИ

Ташаббуссиз ҳеч қандай буюкликкка эришиб бўлмайди.

Рольф Вальде Эмерсон

Мукаммал соғлигингиз мувозанатини ўрнатиш учун сизга бақувват асаб кучи зарур. Бу куч миллионлаб асаб ҳужайраларида йиғилади, бу асаб тизимини ташкил қилади. Асаб тизими икки бўлакдан иборат:

1. Ташқи асаб тизими. У тери юзасини, мушакларни назорат қилади. Яъни, қўл, оёқ, бош ва ўзга аъзоларни ҳаракатга келтиради, терини иссиқсовуққа, жароҳатларга таъсирчан қилади.

2. Ички асаб тизими. У ички аъзоларни назорат қилади.

Мия – бош марказ, «оператор хонаси», бу ердан инсон аъзоларининг барчасига, инсон ҳисоблаш тизимига дастур юборилади.

Асаб кучининг уч хили

Асаб тизими уч хил асаб кучи ёрдамида бошқарилади:

1. Мушаклар асаб кучи. Бу мушакларни ҳаракатга келтирувчи асаб кучидир. Майда ҳашаротлар ҳам мушак асаб кучига эгалар. Уларнинг мушак асаб кучи ўз ўлчамларига нисбатан жуда катта. Агар фил бурга ва шунга ўхшаш ҳашарот каби мушак асаб кучига эга бўла олганида у тоғлардан сакраб ўтиб, осмонўпар иморатларни қўпориб юборишга қодир бўлар эди.

2. Аъзолар асаб кучи. Унинг юқори даражаси мустаҳкам соғлик ва касалликларга қарши курашиш имкониятини беради. Бу эса узоқ ва соғлом ҳаёт дегани.

3. Руҳий асаб кучлари. Бунда сифат биринчи ўринга кўтарилади. Бақувват руҳий асаб кучи юқори ақл-идрокни барпо қилади. Инсон руҳий чиниққан бўлади. Ўз ҳис-туйғуларини жиловлай оладиган кучли шахс сифати намоён бўлади. Асабий кучланишлар, жароҳатлар унинг ҳаётига таъсир қилмайди. Бундай инсонларни ўз тақдирига ўзи хўжайин, дейишади.

Руҳий асаб кучи юқори бўлганларни ҳеч ким у ўтирган тахтдан тушира олмайди, руҳий мувозанатдан чиқара олмайди. Сиз – оддий инсон, доимо руҳий роҳатдасиз.

Асаб тизими мувозанати

Табиат барча жабҳаларда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. Инсон бу мувозанатни бузса, хавотирланишга тушади. Уч хил сабабга биноан асаб тизими мувозанати бузилиши мумкин:

1. Асаб емирилиши;

2. Асаб депрессияси;

3. Асаб таранглашиши.

Бу китобда мен шундай иборалардан фойдаланаманки, токи мутахассис бўлмаганлар ҳам менинг ғояларимни қабул қилсин. Асаб тизими ҳақида гапирганимда ташқи ва ички асаб тизимларини назарда тутаман.

Асаб емирилиши

Юқорида қайд қилинганидек, асаб ҳужайралари асаб кучларини йиғадиган резервуар ҳисобланади. Агар бу резервуар яримланиб қолса, демак, сизнинг асабларингиз ярмигача емирилибди. Шундай қилиб, сизнинг ҳаётий аъзоларингиз ва мушакларингиз фаолияти учун керакли озуқанинг ярмисини олади.

Асаб ҳужайралари асаб кучларига тўла бўлса, асаб кучи босими юқори бўлади. Биз жисмоний ва руҳий кучга тўла бўламиз, вазифалар осон ечимини топади.

Мураккаб вазифалар ҳам енгил кўринади. Сиз худди динамо-машинага ўхшайсиз ва чарчоқ нималигини билмайсиз.

Мен худди шундай натижага эришдим ва шуни сиз билан ўртоқлашмоқчи эдим. Маълумки, мен бетобликни бошимдан кечирганман. Асаблар кучи емирилганда ва бунга бефарқ бўлиш турли хил жисмоний ва руҳий бузилишларга олиб келади. Ҳар бир мушак, ҳар бир аъзо ишлаб турса ҳам, инсон танасининг ҳар бир ҳужайраси асаб билан боғлиқ бўлгани учун емирилган асаб ҳақиқатда ҳам танани кучсизлантириб, унинг фаолиятини бузади. Чорасини кўрмасангиз, асабларингиз емирилганича қолаверади. Сиз буни қайта тиклашингиз мумкин. Сиз чарчашингиз керак эмас. Табиат талаби шундайки, сизнинг асаб кучларингиз тўла бўлиши ва ҳаёт жозибадор кўринсин – ёшингиздан қатъий назар.

Бу китобда қайд этилган дастурга риоя қилинг, ишонаман, сиз асаб кучи резервуарингизни тўлата оласиз.

Асаб депрессияси

Резина шлангасини оёғингиз билан босиб турсангиз, сув келиши тўхтагани каби асаб резервуарларидан асаб кучи оқими тўхтаб қолса, асаб депрессияси дейилади. Бунда резервуар тўлами ёки яримми, бунинг фарқи йўқ, депрессия сабабли ички аъзолар нормал озуқа ололмайди.

Асаб емирилиши билан асаб депрессияси орасидаги фарқ шундаки, асаб емирилиши чуқур жойлашган асаб тизимининг умумий ҳолсизлигидир, асаб депрессияси эса вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин.

Хавотирланиш, ғам-ғусса кучли асаб депрессиясини келтириб чиқариши мумкин. Ҳатто ўлимга олиб келиши эҳтимоли бор. «Юраги ёрилиб ўлди» ибораси тўғри бўлиб, шундай вазиятларда юрак параличи рўй бериши мумкин. Асаб депрессияси ҳаётий аъзоларни тўғридан-тўғри ва кучли параличга олиб келиши мумкин. Хавотирланиш соғликни ишдан чиқариб, ҳаётга хавф солади.

Шу билан бирга биз бугун яшаяпмиз. Шунинг учун хавотирланишни четлаб ўтолмаймиз, лекин сизнинг жисмоний ва руҳий асаб кучларингиз юқори бўлса, ҳар қандай хавотирланишни енгасиз.

Асаб таранглашиши

Ўазаб, қўрқув ва бошқа ҳиссиётларни келтириб чиқарадиган воқеа кутилмаганда содир бўлганида асаб бирдан таранглашади, бу эса ўлим билан тугаши мумкин.

Ўттизинчи йиллардаги улуғ депрессия даврида молиявий инқирозга учраган ишбилармонлардан бир нечтаси худди шундай ўлим топганининг ўзим гувоҳи бўлганман.

Асаб таранглашиши натижасида қисқа вақт ичида катта миқдордаги асаб кучи сарфланади, натижада ҳаётий аъзолар ҳаракати кескин тезлашади. Инсон чўчиганида ёки қаттиқ қўрққанида юрак уриши, нафас олиши тезлашади, ичаклар ҳаракати активлашади. Чўчиш ёки қўрқувдан бироз вақт ўтгандан сўнг ўзимизни сиқиб ташланган лимонга ўхшатамиз, яъни бўшашиб кетамиз, чунки бирданига катта миқдордаги асаб кучи сарфланди.

Яқинда мен ўрмонда юрган икки ўспирин йигитлар ҳақида матбуотдаги мақолани ўқидим. 15-16 ёшдаги йигитлар ўрмонда юрган вақтида бирдан кучли бўрон бошланиб, чақмоқ бир дарахтни йигитлардан бирининг устига йиқитади. У қўрқув ва оғриқдан қаттиқ қичқиради. Шунда бақувват асаб кучига эга бўлган шериги ўта оғир дарахтни кўтариб, ўртоғини озод қилади ва елкасига ортиб беш мил йўл босади.

Эртасига жабрланган йигитнинг ота-онаси ва уч-тўрт қўшнилари воқеа содир бўлган жойга боришганида ҳаммалари ўша дарахтни кўтара олмайди.

Биз бақувват асаб кучини барпо қилишни, ҳужайра резервуарларини тўла сақлашни ва ҳар қандай тасодифларга тайёр туришни хоҳлаймиз.

Жисмоний емирилиш

Агар асаб кучимиз емирилган бўлса, биз руҳий ва жисмоний чарчоқни сезамиз, ирода кучи ҳисобига чарчоқни бироз енггандек бўламиз. Кейин эса соғликка зарарли бҲлган зўриқтирувчилардан фойдаланамиз. Чой, кофе, алкогол ҳам ёрдам бермай қўяди. Ёш бўлсак ҳам, ўзимизни қарилардек сезамиз, чунки бизнинг асаб кучларимиз емирилмоқда. Руҳий, жисмоний ва ички кучларимиз бузилишини кузатамиз. Жинсий алоқага бефарқ бўламиз, кўзларимиз нури сўнади, тери ва мушаклар бўшашади, қадам ташлашимиз пружинасимонлигини йўқотади. Натижада ички аъзоларимиз ҳаракати секинлашади. Биз озишимиз ёки семиришимиз мумкин, сўнгра эса «бир замбил ахлатга» айланамиз.

Модда алмашинувининг бузилиши

Асаб зўриқиши организмда кетаётган жараёнларни жиддий бузилишга олиб келади. Метаболизм шундай жараёнки, унинг ёрдамида озиқлантирувчи моддалар тирик ҳужайраларга айланади, унинг «ёниши» натижасида эса қувват ҳосил бўлади. Ҳар бир тирик аъзо каби ҳар бир ҳужайра модда алмашинуви жараёнида қатнашади. Бу жараён соғлик ва ҳаётий қувват асоси ҳисобланади.

Асаблар нормал ҳолатда бўлса, метаболизм жараёнлари орасида мувозанат сақланади. Агар асаб кучи емирилган бўлса, табиий мувозанат бузилади, натижада тана озади ёки семиради. Шунинг учун тўғри парҳез тутиш каллориялар билан ўлчанмайди.

Шунинг учун асаб кучини барпо қиладиган озуқалар истеъмол қилиш керакки, ҳосил бўлган ҳужайралар қувватга айланиб, бир текис модда алмашинувини таъминласин.

Маълумки, симпатик асаб тизими ҳаётий муҳим аъзоларни бошқаради. Бу асаб тизимининг асосий қисми пневмо-гастрик асаб тизими сифатида маълум.

Йоглар маълумотига қараганда, уни инсоннинг иккинчи мияси деб аташади. Пневмо-гастрик асаб тизими нафас олишни ва овқат ҳазм қилувчи аъзоларни бошқаради, шунинг учун пневмо (ўпка), гастрик (ҳазм қилувчи) номини олган. Бу тизим бошқа аъзолар билан узвий боғланган. Умуман асаб тизимининг бироз бузилиши пневмо-гастрик асаб тизимига жиддий таъсир кўрсатади. Асабланган вақтимизда қорин атрофида қандайдир безовта қиладиган оғриқ пайдо бўлади. Агар асаб тизими жиддий таранглашса, ошқозон овқатни қабул қилмай қўяди, унда қусиш бошланади.

Асабийлашишдан ошқозон овқат ҳазм қила олмаслиги

Ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишларнинг кўпи пневмо-гастрик асаб тизимидаги носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Асабдан ошқозон-ичак бузилиши» туркумига кирадиган касалликлар бунга мисол бўла олади. Кўпчиликка бу ошқозондаги вақтинчалик бузилиш бўлиб кўринади ва дорихонадан даво топишга ҳаракат қилишади. Бу эса асосий хасталик сабабини беркитади ва катта хуружни орқароққа суради. Бундай бузилишларга ошқозонда ҳаво йиғилиши, ошқозон қайнаши, кислота кўпайиши, ошқозон бузилиши кабилар киради. Улар нафас олиш ритмини бузади ва юракка босимни кучайтиради. Ўз навбатида бу хасталикнинг давомийлиги юрак хасталигига олиб келиши муқаррар.

Ошқозонда ҳаво йиғилиб дамланиши тез-тез қайтарилса, ошқозонда халтачалар пайдо қилади, овқат халтачадан чиқиб кета олмайди, натижада ошқозонда яралар пайдо бўлади. Шунинг учун биз асабийлашиш туфайли ошқозон овқат ҳазм қилолмаслигининг биринчи белгилариданоқ унинг аниқ сабабини билиб, чорасини кўрмоғимиз зарур.

Қабзият (ич қотиши)

Асаб емирилиши – қабзиятнинг сабабларидан бири. Ичакларнинг ҳаракати ҳам асаблар фаолиятига, ҳам ўпка ва юрак фаолиятига боғлиқ. Сурункали қабзият асабнинг бирдан таранглашишида (нервный шок), масалан, жанжаллашиш, кутилмаган ғамли ҳодиса, кучли туйғуларга берилиши ва ҳоказоларда содир бўлади. Баъзи овқат турлари ҳам қабзиятни келтириши мумкин. Ич қотиши содир бўлмаслиги учун овқатимиз таркибида суюқлик ва мойловчи моддалар етарлича бўлиши шарт. Бу муҳим элементлар хом сабзавот, карам, лавлаги, сабзи, укроп, кашнич, сельдер ва ҳўл меваларда кўп.

Баъзилар хом сабзавотларни истеъмол қила олмасликларидан нолийдилар. Бу ошқозон ва ичаклардаги асаб кучи емирилганлигидан далолат. Шунинг учун улар хом сабзавотни ҳазм қилолмайдилар ва асаб тизимини кам озуқалантирадилар.

Асабларингизни озиқлантиринг, уларни зўриқтирманг

Асаблари ҳаддан ташқари зўриққан одамлардаги ошқозон-ичак хасталиклари хунук оқибатга олиб келади. Биринчидан, асаб емирилиши ошқозон-ичак, умуман овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятини бузади. Бу эса заҳарлар пайдо қилади. Заҳарлар асаб тизимини янада ҳолсизлантиради.

Овқат ҳазм бўлмайдиганлар, айниқса, асабдан овқат ҳазм бўлмайдиганлар асаб тизимлари бундан жуда азият чекадилар. Лекин камдан-кам одамлар касал бошланишига сабаб асаб тизимининг емирилиши эканлигини кўз олдига келтира оладилар.

Асаблари бузилган одамлар овқатни танлаб ейишлари зарур. Оғир ҳазм бўладиган овқатларни умуман истеъмол қилмаслик зарур. Кофе ичувчилар кейинроқ овқат ҳазм бўлмаслик дардига дучор бўладилар, печенье, пирог, кекс, шимиладиган конфетлар, сосискалар, қуритилган картошка, эритилган ёғлар, чўчқа гўшти, тузлаб қуритилган чўчқа гўшти, гўштли газак, пиво ва алкогол ичиш ҳам пировардида ошқозон-ичак касалликларига йўлиқтириши тажриба ва кузатишлардан маълум. Тамаки, алкогол ва кофеин бор ичимликлар (кофе, чой, кола) асабни зўрмазўраки ишлатади. Кофеин марказий асаб тизимига таъсир қилади. Кофе ичувчи одамнинг бироз тетиклашиши сабаби ичимликдаги кофеин заҳирадаги асаб кучларини ҳам ишга солиб, асаб тизимини бутунлай ишдан чиқаради ва турли хил хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Америка медицина ассоциацияси фармокологик мажлисининг олиб борган тадқиқотларига қараганда, ўртача бир стакан кофеда 2 грамм кофеин бор. Агар сиз олти стакан кофе ичсангиз, бир кунда 12 грамм кофеин қабул қилган бўласиз. Аслида ўртача кофеин қабул қилиш дозаси, терапевтик қоидага биноан, 7 грамм! У ҳам аксарият пневмания ва бошқа жиддий ҳолларда қўлланилади. Ўртача кофе ичувчи кунига икки терапевтик дозада кофеин қабул қилади, асаб касалликларининг кўплигига ажабланмаса ҳам бўлади.

Руҳий бузилишлар

Жисмоний оғриқлар ва касалликлар натижасида чекиладиган азоблар қанчалик катта бўлмасин, руҳий азобларга нисбатан кам ҳисобланади. Руҳий бузилишнинг биринчи белгиларидан бири – қувватни жамлай олмаслик, бош айланиши, ўта сезувчанлик, ҳаддан ташқари инжиқлик, жаҳлга, ғазабга миниш, ёмон оқибатли одатлар ва энг ачинарлиси – ақлдан озиш…

Булар асабий ҳолат бўлиб, тинчликни йўқотиш, хавфсираш. Овқат ҳазм бўлмаслиги, циркульяциянинг бузилиши билан характерланади. Бу хасталик огоҳлантирмасдан, аста-секин кириб келади. Ҳатто бахтсизлик келтиради. Ҳар бир кишида индивидуал характерда ривожланади. Асосан қуйидагича:

1-стадия. Аввал қувват камлиги, чидамсизлик, асабларнинг ўта таранглашуви, чарчоқ, танангиз худди қўрғошин қуйилгандек оғирлашади, уйқу, мудроқ босади, мия гангиган, циркульяция кучсиз, модда алмашинуви секинлашган, ички аъзолар фаолияти суст.

2-стадия. Бунда асабийлашишдан овқат ҳазм бўлмаслиги, ҳаво йиғилиши, ошқозон қайнаши, кислота кўпайиши, қабзият касалликнинг асосий белгиларидир. Нафас олиш юзаки бўлиб, оғирлашади, юрак безовталанади, кўриш қобилияти пасаяди, жинсий алоқа сусаяди, фикрни жамлаш қийин кечади. Бош айланиши, неврит, уйқусизлик, ўта сезувчанлик, инжиқлик ва бошқа хусусиятлари билан характерланади. Модда алмашинуви бузилиши сабабли киши семиради ёки озади.

3-стадия. Ўта асабийлик асаб емирилишига олиб келади. Руҳий бузилишлар, хотира йўқолиши кузатилади. Кайфият ёмонлашади, доимий бесаранжомлик, хавотирлик, меланхолия рўй беради. Аъзоларнинг жиддий бузилишшлари, алаҳсираш, ўз-ўзини ўлдиришга мойиллик ва охир-оқибат ақлдан озиш…

Кузатишлар шуни кўрсатадики, одамзотнинг 95% и у ёки бу даражада асаб емирилишига дучор бўлган.

Бизда жуда кўп чекувчилар бор. Чекиш – бу асабий одат. Кўпчилик ҳолсизланган асабларини бироз жонлантириш мақсадида чекадилар. Наркотик заҳарлигини барча билади, сурункасига сигарет чекишлиши ўпка саратонини келтириб чиқаришини ҳам билишади. Шунга қарамай, бу заҳарга улар ўрганади ва одатларини тарк эта олмайдилар. Худди шуни бошқа заҳарлар ҳақида айтиш мумкин – чой, кофе, алкогол, кола ва бошқа наркотик моддалар вақтинчалик кайфиятингизни яхшилаб, сўнгра унга доимий эҳтиёж сезадиган қилиб қўяди.

Бунда нимагадир эгалик қилиш эвазига нимадандир воз кечилади. Америкада касалхоналардаги ўринларнинг 50 фоизи руҳий бетобликка мойил касаллар билан тўла.

Бугунги кунда руҳий касалликлар бутун дунёда энг долзарб муаммо.

«Бироз қувватсизланиш»

Ўзлари билан нима бўлганини билиш учун бир шифокордан иккинчи шифокорга югуриб юрган одамларни кўп учратамиз. Қайта-қайта кўрикдан ўтиш ҳеч нима бермаса ҳам, улар ўз билганидан қолмайдилар. Руҳшунос шифокорнинг қўядиган ташхиси – «Сизга ҳеч нарса бўлмаган. Сиз бироз ҳолсизлангансиз. Яхшилаб дам олишингиз керак!» Деярли ҳар бир вазиятда ҳолсизланиш сабаби асаб емирилишидир. Бу эса жиддий хавф.

Бизнинг асримизда асаблар шунчалик таранглашганки, ҳар бир инсон у ёки бу даражада асаб емирилишига дучор бўлган. Инсонда ўзини руҳий ташкил қилиши кучсиз бўлса, асаб бетоблигига йўлиқиш эҳтимоли шунча кўп бўлади. Шунинг учун АҚШда ҳар йили 300000 дан зиёд кишилар руҳий касалхоналарда даволаниб чиқадилар. Борган сари ақли заиф болалар сони кўпайиб бормоқда, бу ўз-ўзидан таълим-тарбия муассасалари олдида кўплаб муаммолар келтирмоқда.

Руҳий хасталиклар жабрланувчига астасекинлик билан яқинлашади. Руҳий жабрланганларнинг турли кўринишлари мавжуд. Бири – хафақон, иккинчиси – сергаплик, учинчиси – йиғлоқилик, баъзилари ўта сезувчан, кейингиси урушқоқлик, шеригини енгмагунича урушишга тайёр. Яна узоқ санаш мумкин бўлган ҳолатлар: бош оғриғи, овқат ҳазм бўлмаслиги, юрак хуружлари, бармоқ ва қўлларнинг титраши ва ҳоказо.

Бундай одамлар барча нарсага қизиқишини йўқотади, ҳеч нарса билан шуғулланмай, бекор ўтиришади. Бошқалари вақти-вақти билан югуриб, ёнғинга шоширгандай чопадилар. Улар хавотирда, нимадир бўлиши керакдай, кимдир аёли севмай қўйишидан хавфсирайди. Кўпчилик эса турли қўрқувлардан хавфда.

Олти асосий қўрқувлар

Кўпчиликдан «Сиз нимадан кўпроқ қўрқасиз?» деб сўралса, «Ҳеч нимадан!» деб жавоб беради. Бу нотўғри. Чунки ҳар бир инсон ҳаётининг маълум даврида ушбу олти хил асосий қўрқувлар қурбони бўлишган: камбағал бҲлиб іолиш іҲріуви, касал бҲлиб іолиш іҲріуви, қариш-кексайиш қўрқуви, севилмай қолиш қўрқуви, одамлар олдида жавобгарлик қўрқуви, ўлим қўрқуви. Миллионлаб одамлар сурункали асаб таранглигидан азоб чекиб яшайдилар. Уларнинг асаб кучлари доимо камайиб боради ва охир-оқибат асаб тизимининг тўла бузилишига олиб келади.

Қўрқув ҳаётнинг барча жабҳаларини, айниқса, руҳий ва ашёвий томонини қамраб олган.

Қўрқув ҳатто ҳаётда энг биринчи керак бўладиган нарсалар билан таъминлаш вазифасини ҳам қийинлаштириб юборган, масалан, озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак ва бошқалар.

Қўрқув ташаббусни, ғайратни, қизиқишни йўқ қилади, ўзига бўлган ишончни йўқотади.

Қўрқиш хасислик, лоқайдлик, сотқинлик каби иллатларни келтириб чиқаради.

Қўрқув инсон онг остига жойлашиб олади, ҳар доим ҳам уни аниқлаб бўлавермайди. Қўрқувдан халос бўлишга ҳаракат қилиш керак. Лекин у ўғрига ўхшаб кечаси келади, мияни шундай заҳарлайдики, унинг фаолияти бузилади.

Бу қўрқувлар борлигини ўзингиз, фақат ўзингиз аниқлашингиз мумкин. Ўзингиз ақлий ҳолатингизни назорат қилсангиз бҲлади, бунинг учун сизда асаб кучи захираси бўлиши керак. Қўрқинчли фикрларни узоқлаштириш ана шу асаб кучи захирасига боғлиқ. Буни сиз ҳеч қандай пулга сотиб ололмайсиз.

Мамлакатимизни ўттизинчи йиллар улуғ депрессиядан чиқаришда Америка Қўшма Штатлари президенти Рузвельтнинг қуйидаги хитоби катта туртки бўлган: «Биз қўрқувдан ташқари ҳеч нарсадан қўрқишимиз керак эмас!» Бу жуда тўғри айтилган гап!

Камбағал бўлиб қолиш қўрқуви

Камбағаллик ва бойлик ўртасида келишув бўлмайди, уларнинг йўли қарама-қарши. Агар сиз бой бўлмоқчи бўлсангиз, камбағалликка судрайдиган барча нарсани олиб ташлашингиз керак. «Бойлик» сўзи бу ерда кенг маънода қўлланилиб, фақат молиявий аҳволнигина белгиламайди. Соғлик, доимий меҳнат қилиш қобилиятини сақлаш, узоқ ва мазмунли ҳаёт кечириш ҳам бойлик билан таққосланади. Шахсан ўзим учун энг катта бойлик – менинг соғлигим.

Камбағал бўлиб қолиш қўрқуви асаблар кучи емирилган вақтдаги ақлнинг ҳолатидир. Асаб тизимингизнинг кучини тикланг! Сиз камбағал бўлиш қўрқувидан халос бўласиз. Доимий бақувват асаб кучини тиклашингиз сизни соғлик ва бойлик йўлига бошлайди.

Касал бўлиш қўрқуви

Касал бўлиб қолиш қўрқув уруғлари ҳар бир кишининг миясига жойлашган. Бу уруғ илдиз олиб кетмаслиги учун сиз энг юқори даражали асаб кучини барпо қилишингиз зарур. Асаб кучингиз пасайганида кичик оғриқ ҳам сизни ўлдирадиган касалликка ўхшайди. Агар сиз табиий ҳаёт дастури асосида ҳаёт кечирсангиз, сиз қўрқув нималигини эсингиздан чиқарасиз.

Сиз ўз бетоблигингизни кундалик ёмон одатларингиз ёрдамида келтириб чиқарасиз. Витамин ва минерал моддаларсиз ўлик озуқалар истеъмол қилишингиз натижасида танангиз ва асабларингиз қувватсизланади. Дангаса бўлсангиз, циркульяция ҳосил қилиш учун керакли хаттиҳаракатларни бажаришга эринасиз. Бу сизни тўғридан-тўғри бузилишларга етаклайди.

Агар сиз табиат қонунлари асосида ҳаёт кечирсангиз, ҳеч қачон касал бўлиш қўрқуви сизни безовта қилмайди. Буни сизга мен шу китобим ёрдамида ўргатаман. Табиат қонунига мос ҳаёт кечиринг, эвазига мустаҳкам соғликка эга бўласиз.

Қариш-кексайиш қўрқуви

Асаб кучингиз энг паст даражагача камайганда қўрқув миянгизни қамраб олади. Ўзингизни кучсиз, титраётган қария, кўрмайдиган, эшитмайдиган хунук чол сифатида кўрасиз. Бунинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини ҳаётимизга татбиқ этиб, фақат яхши хаёлларни калламизга жойлаштириб яшашни одат тусига айлантиришимиз лозим.

Биринчидан, қариликнинг ўзи йўқ. Чунки организмда ўн бир ойликдан катта ҳужайра бҲлмайди. Албатта, бунга суяк ва тишлар кирмайди. Ҳар куни биз кўплаб ҳужайраларни йўқотамиз ва ҳар куни миллионлаб янги ҳужайралар ташкил бҲлади. Демак, қайси бир қисмимиз қари? Бундай қисмимиз йўқ. Бизнинг душманларимиз йиллар эмас, балки танамизга сингиб бораётган заҳарлардир! Улар бизни вақтидан олдин қаритади. «Инсон қон томирлари қандай бўлса, шунга мос қарийди» иборасини кўп эшитганмиз. Кўпчилик 70-80, ҳатто 90 ёшдаги кексалар тоза эгилувчан артерияларга эга. Уларда модда алмашинуви, циркульяция жойида, кўриш ва эшитиш қобилияти яхши сақланган. Улар артерияларни тоза тутишни, заҳарли моддалардан холи бўлишни яхши ўзлаштириб олишган.

Бошқа томондан олсак, 40, 50, 60 ёшдагилар артерияларни чиқиндилар билан тўлдириб, вақтидан олдин ўзларини қария сезмоқдалар. Эсингизда бўлсин, икки турдаги ёшни бир-биридан ажратиш керак: бири – календар бўйича ёшингиз, иккинчиси – биологик ёш. Календар бўйича ёшлар ҳеч нарсани белгиламайди, агар сиз табиат қонунлари бўйича ҳаёт кечирсангиз!

Менинг шундай дўстларим борки, уларнинг календар ёши 100 дан ошади, ҳаётий режалари эса 40-50 ёшдагилар режасидан мукаммалроқ. Калифорниядаги яхши дўстим Рой Уайт 107 ёшда, танаси ҳалигача чарчоқни билмайди, оғриқларсиз, актив ҳаёт кечиради. Унда қўрқув йўқ. Биологик томондан ҳали жуда ёш, навқирон. Мен 80-90, ҳатто 100 ёшга кириб, биологик навқиронлигини сақлаб қолган кўпларни биламан.

Асаб кучи резервуарларингизни тўлдиринг, шунда қарилик қўрқуви ўз-ўзидан йўқолади. Менинг дастурим буни сизга ўргатади.

Одамларнинг гап-сўзларидан қўрқиш

Асаб кучи паст даражага тушиб кетса, сиз жуда сезгир бўлиб қоласиз. Ҳамма сизга қараб, сизни гап-сўз қилаётгандай туюлади. Бу сезгидан қутулиш учун биринчи галда тушуниб етинг. Кўпчилик одамлар ҳасадгўй бўлишади, ўзларининг камчиликларини беркитиш учун доимо кимларнидир муҳокама қилишади. Баъзида хушомадгўйлик қилишади. Лекин сизга ҳасад қилишяптими, демак, сиз бошқалар бажара оладиган ишнинг уддасидан чиқа оласиз.

Менинг дўстларим, сиёсий саҳна ветеранлари фикрича, сизга ҳавас ёки ҳасад қилишмай қўйишса, билингки, бир жойда туриб қолдингиз, ҳеч нарсага эришмаяпсиз. Эсингизда бўлсин, нима қилсангиз ҳам, ҳаммага бир хил яхши бўла олмайсиз. Кўп йиллар олдин мен соғлом ҳаёт йўлига биринчи қадам қўйганимда баъзи опаларим, акаларим мени танқид қилиб, «соғлом тентак», «соғлом хаёлпараст» деб лақаб қўйишгани ҳали ҳам эсимда. Лекин менинг асаб кучим юқори даражада бўлгани учун фикрлашимга таъсир ўтказа олмаганлар.

Узоқ йиллар шуни кўрсатдики, мен тўғри йўл танлаб, натижада соғлом ҳаёт кечирдим. Менинг танқидчиларим аллақачон дунёдан ўтиб бўлишган. Менинг эса яна узоқ йиллар яшаш ниятим бор, чунки мен табиат билан уйғунликда яшайман. Ҳали ақлий, жисмоний, руҳий кучга тўламан. Демак, нима учун мен қандайдир ақли расо бўлмаган одамлар гапига қулоқ солишим керак?! Мен ақлим билан тўғри ҳаёт кечираётган эканман, арзимаган танқид менга таъсир ўтказа олмайди. Сиз ҳам одамлар ғийбатидан таъсирланаверманг.

Севганингиздан айрилиб қолиш қўрқуви

Сизда асаблар кучи жуда пасайиб кетса, ўзингизга бўлган ишончни йўқотасиз. Нимадир етишмаётгандай туюлади. Сизга қадрли ва суюкли бўлган одамингизни йўқотаётгандай бўласиз.

Сизни емираётган бу қўрқувдан қутулиш йўли битта – у ҳам бўлса, асаб кучингиз даражасини оширинг. Табиий ҳаёт тарзига мувофиқ ҳаёт кечиринг. Шунда бу қўрқув сизни тарк этади.

Рашк – бу шундай туйғуки, унинг ёмон кўриниши билан барчамиз курашишимиз зарур. Биз кимнидир севишимиз мумкин, лекин бу – севган одамингиз сизнинг шахсий мулкингиз дегани эмас. Асаб кучларингизни тўлдирганингиздан сўнг сиз тушуниб етасизки, ҳар бир инсон ўз ҳаёти билан яшайди. Шундай асаб кучини яратингки, севганингизни йўқотиб қўйиш қўрқувидан юқори бўлинг.

Севги – дунёда энг катта куч. Севинг, сизни ҳам севишади. Эсингизда бўлсин, сиз севган ва сизни севган одамни ҳеч қачон йўқотмайсиз. Агар кучсизлик қилиб, севган одамингизни кимгадир бериб қўйсангиз, демак, сиз уни яхши севмагансиз! Биламизки, дунёда бугун сиз билан, эртага бошқаси билан, унинг эртасига яна бошқаси билан бўладиганлар кўп. Шунинг учун бундайларни йўқотишдан кўп ғам чекманг. Бунга қуйидаги сатрларни келтириш мумкин:

Бутунлай севгисиз бўлгандан кўра, Аввал севиб, кейин йўқотган яхшироқ.

Якка ўзи қолиш қўрқуви кўпчиликни қамраб олса ҳам, у сабабсиз. Ҳар доим сизнинг севгингизга муҳтож одам топилади, сизни ҳам севадиганлар бор. Қидиринг ва топинг! Энг кераклиси – бу ишонч! Фақат ишонч соғлом ва асаб кучи бақувват инсонларда пайдо бўлади.

Ўлим қўрқуви

Ўлим қўрқуви миянгизга аста-секин кириб келиб, оғрита бошлайди, демак, асаб кучингиз пасайиб кетган. Баъзилар доимо ўлимдан қўрқиб яшайдилар, тузатиб бўлмайдиган касалликлар ҳақидаги фикрлар барча руҳий қизиқишлар ўрнини эгаллаб бўлган. Руҳий бетоблар касалхоналари ўлимдан қўрқиб ақлдан озган аёл ва эркаклар билан тўлиб ётибди.

Бу қўрқув бефойда, чунки ўйласанг ҳам, ўйламасанг ҳам, барибир ўлим бир куни келади!

Шекспир айтган:

 
Қўрқоқлар ўлимларидан аввал бир неча марта ўлишади,
Ботирлар эса бир марта ўлади.
Инсонлар қўрқиши ғалати кўринади,
Чунки ўлим муқаррар!
У истаган вақтда келади.
 

Ўлимни бўлиши керак бўлган воқеадек қабул қилинг. Каллангиздаги жойлашиб олган ўлим қўрқувини чиқариб ташланг, ёшлик – кексаликка тайёргарлик даври, ҳаёт эса – ўлимга тайёргарлик кўриш даври! Агар сиз муносиб ҳаёт кечириб, ўз вазифаларингизни сидқидилдан бажариб, одамлар олдидаги бурчингизни адо этиб, қолган ишларингизни тартибга солган бўлсангиз, нима учун ўлимни муносиб кутиб ололмайсиз? Агар сиз узоқ умр кўраётган бўлсангиз, ўлимни эсдан чиқарманг. Ўлим ҳақида қўрқмасдан гапиринг, тўғри қабул қилинг, ўзингизни ўлимга тайёрлаб боринг. Умр – бу ўлимга тайёргарлик! Ўзингизни шундай тайёрлангки, шундай тутингки, у дунёга афсус-надоматсиз қадам қўйинг. Муносиб ўлиш учун муносиб яшанг!

Ҳозирги замон илм-фани шуни таъкидламоқдаки, бутун олам – бу энергия. Физика фанининг биринчи қонунига биноан, энергия йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди, фақат бир шаклдан иккинчи шаклга ўзгариб туриши мумкин. Ҳаёт – бу энергия. Энергия йўқ бўлиб кетмайди, демак, ҳаёт ҳам йўқ бўлмайди. Ўлим – бир кўринишдан иккинчисига ўтишдир. Шунинг учун қўрқувдан халос бўлинг.

Шахсан мен учун ўлим ҳақидаги фикр узоқда. Мен фақат ҳаёт терминлари билан фикрлайман. Ишонаман, ҳар кеча уйқуга кетаётиб, биз ўламиз, эрталаб уйғонгандан сўнг ҳаётимизни янгидан бошлаймиз. Буни мен иложи борича ҳар куни қиламан.

Фикрлар дарёси

Ҳаёт улкан дарёга ўхшайди, у икки ирмоққа бўлинади. Биринчи ирмоқ муваффақият, соғлик ва бахт-саодатга етаклайди. Иккинчиси эса касалликлар, муддатидан олдин қариш, муваффақиятсизлик ва бахтсизлик томон олиб кетади. Бу дарё сунъий ёки фантастик эмас, худди Миссисипи каби мавжуд. Фақат инсон миясида оқади. Муваффақиятга етакловчи ирмоқ мусбат фикрлар ҳосиласи, муваффақиятсизликка етакловчи ирмоқ эса манфий фикрлар ҳосиласидир. Манфий фикрларда энг катта хавфни қўрқув ташкил қилади.

Қўрқувга қарши

Ишонч – қадриятларни барпо қилади. Қўрқув уларни йўққа чиқаради. Ишонч тиклайди. Қўрқув бузади. Дунё борки, шундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Барча ютуқлар ишончдан бошланади. Барча ютқазиқлар – қўрқувдан. Шунинг учун биз қўрқув табиати ва сабабини аниқлаб, ундан халос бўлиш йўлини ахтаришимиз зарур.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации