Текст книги "Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! "
Автор книги: Робин Шарма
Жанр: Личностный рост, Книги по психологии
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 4 (всего у книги 13 страниц) [доступный отрывок для чтения: 4 страниц]
Ўзингизни мутлақ муваффақият, ўзингизга бўлган ишончга мослаб дастурлаштиринг. Ким бўлишни истайсиз? Сизнинг онгингиз борлиқдаги энг кучли компьютер бўлгани ҳолда Сиз унинг яккаю ягона дастурчисисиз. Уёққа нима қўшсангиз, натижаси сифатида ҳам шуни оласиз. Шунинг учун ҳам ҳаётингиз қандай эканлиги, унинг сифати онгингизга нима жойлаштирганингиз, уни қандай дастурлаганингиз мевасидир. Сизнинг фикрларингиз – Сиз оламга улашажак тарқатмалар. Бу тарқатмаларнинг рисолада бенуқсон, соғлом бўлишига ҳазир бўлинг. Агар Сизни кун давомида ёмон фикрлар чулғаб юрса, Сизда на мадор ва на иштиёқ қолади. Кўп ўтмай хасталаниб қолишингиз ҳам мумкин. Инсон руҳияти ва танасини ўрганувчи замонавий тиббиёт ҳам фикрлар инсоннинг бутун организми фаолиятига таъсир ўтказа олувчи элемент эканига шубҳа қилмайдилар. Агар Сизда ноаниқ, пойинтар-сойинтар ўйлар ҳукмрон бўлса, унда Сиз ҳам ўз танангизга носоғлом сигналлар жўнатасиз ва уни самарадорлигингизни сусайтирадиган, умрингизни-да қисқартирадиган оғулар билан заҳарлаб борасиз.
“Суперҳаёт” бу ҳар ким ўзида шакллантириши мумкин бўлган одатдир. Бу чек-чегарасиз фикрлаш қобилияти. Сиз ҳаётнинг барча гўзалликларини кўра оласиз ва уни бус-бутун байрам сифатида қабул қилоладиган бўласиз. Аммо бу дегани Сиз ҳаётга алвон кўзойнак ортидан қарайдиган, ўз олдига нореал мақсадлар қўядиган хаёлпарастга айланиб қоласиз, дегани эмас. Бу – Сиз ҳаётингизда эришишни истаган ҳамма нарсага муносиб эканлигингизни тушуниб етдингиз, дегани. Одатни шакллантириш бақувват симарқонни тўқиб чиқишга ўхшайди: жараён биттагина, нозик симни тортиш билан бошланади. Аммо унга янгидан-янги симтолалар қўшилиши натижасида арқон мустаҳкамланиб бораверади ва пировардида узиш амримаҳол бўлган даражага келади. Ўз-ўзини такомиллаштиришга қаратилган “Суперҳаёт” дастури Сизга қандай қилиб суперфикрловчи бўлиш йўлини кўрсатади ва Сиз, эҳтимол, назардан қочирганинингиз улкан имкониятларингизни кашф қилишга кўмаклашади.
Олимпиада чемпионлари онг кучи ва руҳий интизомнинг спорт соҳасидаги муваффақиятларга эришишдаги беқиёс аҳамиятини аллақачон тушуниб етганлар. Бундай даражадаги мусобақаларда совриндорлар ва шунчаки “музқаймоқ еб қайтганлар”ни ҳам айнан “ғолибона кайфият” ажратиб, фарқлаб туради. Бу каби атлетлар ўз таналарини тайёрлаш машғулотларини бажариш давомида, билиб-билмаган ҳолларида ўз онгларини ҳам чиниқтирадилар ва унда ғалабага, юксак натижаларга тайёргарлик кайфиятини шакллантирадилар.
Ғолибона кайфият
Деярли ҳар қайси буюк спортчи кун давомида овқатланиш тартиби назорати ва жисмоний чиниқтирувчи машқлар қаторида руҳий чиниқтирувчи методларни ўзлаштириб боради. Кўпчиликнинг фикрича, кўзланган натижалар қўлга киритиш йўлида энг муҳими – миянинг махсус руҳий-психологик энергияси манбаини қўзғата билишдир. Бунга эришса бўлади, агар маълум жабҳадаги муваффақият визуаллаштирилса – тасаввур қила билинса, ҳодисага ҳозирланишга оид махсус ритуаллардан ўтилса ва инсоннинг имкониятларини тўлиқ намоён қилишига тўсиқ бўлувчи босимлардан танани халос қилиш, уни тинчлантиришга қаратилган медитация машғулотлари бажарилса.
1954 йилда Рожер Баннистер кўпчилик инсон қўлидан келмайдиган юмуш деб ҳисобловчи ишни уддалади: у бир мил масофани 4 дақиқага етмаган муддатда чопиб ўтди. Ундан бунинг қандай уддасидан чиққанини сўрашганида, тушунтирди. Маълум бўлишича, у шунчаки ўзининг бу оламшумул югуришини ўз онгида, худди кинолентани қўйиб бергандек, қайта-қайта айлантирган. Айлантираверган, айлантираверган токи буни ҳаётга кўчириб, уни хаёлидагидек амалга оширишни уддаламагунича. Теннис устаси Андре Агасси бир вақтнинг ўзида тасаввурда саҳналаштириш санъати устаси ҳам эди. Аммо руҳий камол топиш ва тасаввурий саҳналаштириш методлари спорт ва ўйинлар соҳаси билангина чегараланмаслиги керак.
Хаёлий саҳналаштириш, тасаввур қилиш деб инсоннинг у ёки бу амалиётни, уни реал ҳаётда муваффақиятли амалга оширгунига қадар ҳам, уни мукаммал ва бенуқсон бажарган палласини бор бўйича хаёлида “кўриб”, миясида қайта-қайта айлантираверишига айтилади.
Ҳаёт аренасида муваффақият учун курашиб келаётган ўртамиёна спортчиларнинг борган сари кўпроқ қисми руҳий чиниқув услубларини ўзлаштиришга уринмоқдалар. Бу шундай услубки, у Олимпиада чемпионлари учун махсус бўлиб, битта мақсадга – узоқ ва яхши ҳаёт кечириб, унда кўпроқ ижобий натижаларни қўлга киритишга йўналтирилган. Ичингизда бемисл ҳаётий қувват мудрамоқда, Сиз фақат буни сезмаётган бўлишингиз мумкин. Эсда сақланг, инсон ўз мияси имкониятлари, энг фаол ҳолатда ҳам, 25 фоизинигина ишлата олади, холос. Қолган 75 фоизи-чи? Агар ўзингизда суперхотирани шакллантирмоқчи, диққат қарата билиш қобилиятини лазер нури ингичкалигичалик ўткирламоқчи, ижодий қобилиятларингизни – даҳою хотиржамланиш қобилиятини – улуғ Ҳимолай тоғларини макон қилган ҳинд йогалари даражасида ўстирмоқчи бўлсангиз, буларнинг барчасига эришиш учун миянгизни ишлатишингиз ва шуғуллантиришингиз лозим. Муваффақият Сизга эртаси кунданоқ келиб қолмайди, аммо бор ҳаётий имкониятларингизни бунинг амалга ошишига сарфлар экансиз, келади. Эртами-кечми, албатта, келади.
Ўзида ғолибона кайфият уйғота билиш ҳам жуда муҳим. Ўзингизнинг “ақлий фаолиятингиз”га ўзингиз қўйиб олган чегаралар – ана ўшалар ҳаётингизни зўриқтираётган омиллардир. Ўзингизни ғайриоддий ишлар қилишга ҳаддан ташқари қари ёки ёш, ҳаддан зиёд чарчаган, ҳаддан ортиқ банд, ҳаддан зиёд камхарж ёки ҳаддан ортиқ ўртамиёна эканлигингиз ҳақидаги бир-биридан ёлғон, бир-биридан ёмон сафсаталарни бутунлай миянгиздан чиқариб ташланг. Сиз ўзингиз орзу қилаётган нарсаларга эришишга қодирсиз, аммо бу йўлда биринчи бўлиб қиладиган ишингиз Сизнинг онг боғингиз дарахтларига “уя қуриб олган” фикрларни тартибга солишдан иборат. Агар ўзингизни кундалик тартибда ишлашга, бу боғ ва ундаги дарахтларни парваришлашга мажбур қила олсангиз, боғ ҳам ўз навбатида Сизни мисли кўрилмаган ҳосили билан сийлайди.
Ҳаёт ўйинидаги ғалабангизга катта умидлар боғлашингиз зарур. Америкача футболнинг олий тоифали ҳимоячиларидан бири Маркус Аллен айтган эди: “Мен учун ўйинда асосийси кайфият ва уни ушлаш. Сиз ўз фикрларингизни ижобий тарафларга, имконий нарсаларни бўлдиришга, бўлишни истаган одамингиз бўлиб етишишга қаратишингиз лозим ва шу кайфиятни ушлаб тура билишингиз шарт. Агар Сиз ўртароқда, ўртамиёналар орасидан жой қидирсангиз – бу Сизнинг тақдирингизга айланади, Сиз ана ўшалар орасида қолиб кетасиз”.
Ўзингиз билган одамлар орасидаги энг ижобийсига айланинг. Ана шу кўтаринкилик руҳини камол топтиринг, ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасида уни ўзингизга сингдириб боринг. Ҳақиқий саргузашт истовчига айланинг ва ҳаёт йўлингиздаги майда тўсиқларни Сизга тажрибалироқ ва улуғроқ бўлиш имкониятини берувчи чақириқ деб қабул қилинг. Машаққатларни севишни ва уларни енгиб ўта олишни ўрганинг. Замонимиз бизнес оламининг энг буюк номлари, Геттидан тортиб Тед Тёрнергача қийинчиликлар чорлаб турган жангларни жуда севишган ва уларга ўз бойликларини янаям кўпайтириб олишлари учун имконият сифатида қарашга одатланишган. “CНН” телеканали (Тед Тёрнернинг меҳнат маҳсули) пайдо бўлиши билан танқидчилар уни “карамшўрва канал” деб аташган. Аммо Тед Тёрнер қайсарлик билан таслим бўлишни истамади: Муваффақиятли одамларнинг бошқалардан ҳеч фарқи йўқлигини, фақат улар жанг майдонида яна бир раундга кўпроқ туриб бера олишини у яхши биларди. Мана, ғолиблар ва мағлублар ўртасидаги ягона фарқ нимадан иборат. Омадсизлар ўз мағлубиятларини уларга келиб тушган тақдир зарбаси деб баҳолайдилар ва умрларининг охиригача шикоят қилиб ўтадилар. Ғолиблар эса дарҳол омадсизликдан наф олишга қаратилган стратегия ишлаб чиқишга киришадилар.
МАҚСАД МЎЪЖИЗАЛАРИ: КАМОЛОТ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИНГИЗҲаётда кўп нарсага эришган одамларнинг ҳаммаси – иқтисодий оламнинг илғорларидан тортиб бахтли бир оиланинг бошида турган ота-оналар – ҳаммалари битта умумий, қатъий одатга эгалар: барчалари ўз олдиларига мақсад қўя биладилар. Тўғри ташкиллаштириб қўйилган мақсадлар ҳаётда муваффақият қозониш, ютуқларга эришишда асосий омилдир. Хоҳ яқин келажакка бўлсин, хоҳ бутун умрга татигулик бўлсин, бирор-бир аниқ ташкиллаштирилган мақсадга эга бўлмас экансиз, очиқ денгиз бўйлаб аниқ йўналишсиз тентираб юрган кема мисол бўлиб қоласиз. Узоқ муддатли ғалабалар, муваффақиятлар ва ҳаётдан мамнунлик ҳислари ўз олдингизга ҳаётингизнинг ҳар жабҳасига тааллуқли аниқ мақсадлар қўйганингиздан кейингина келади. Инсониятнинг нисбатан омадлироқ, муваффақиятлироқ тоифалари ақлий, жисмоний, ҳиссий, руҳий ва молиявий масалаларда қаерга қараб кетмоқдалар ва қайси марраларни кўзламоқдалар? Қандай қилиб маррани забт этиш мумкин, агар у кўринмаётган бўлса? Қачонки ўз мақсадларингизни тартиблаш ва тафтиш қилишга вақт ажратсангиз, миянгиз шу заҳоти орзуларингизни рўёбга чиқаришда ёрдам берувчи имкониятларни излашга киришади. Айни шу дақиқадан бошлаб янгича ҳаёт бошлайсиз ва унга янги маъно олиб кирасиз.
Табиатнинг энг асосий қоидаларидан бири шундаки, агар бирор-бир мақсадга бор диққат-эътиборингизни, ишончингизни билан бағишлар экансиз, ўша мақсад ҳаётга – ҳақиқатга кўча бошлайди. Шу билан бирга ҳаётингизни “гуллатиб” ҳам юбора оласиз, агар мақсадларни осмон қадар қўйсангиз ва орзуларингиз рўёби сари ҳаракат қилсангиз. Генри Форд айтганидек: “Ҳамиша олдиндан фикр юрита олиш, янаям кўпроқ бажара олиш ҳақида ўйлаш онгимизни шундай даражага олиб чиқадики, энди ҳеч нима имконсиз бўлмай қолади”. Келгуси 20 йилда фаровон яшашга ўхшаган мақсадларни қўйиш ярамайди. Аввалига мукаммал режа ишлаб, кейин унинг ижроси йўлида аниқ ишларни амалга ошириш лозим. Сиз ҳар куни ўзингизни буюк орзуингиз сари яқинлаштирадиган аниқ бир ишни бажаришингиз, аниқ бир вазифани уддалашингиз зарур. Муваффақият сари сеҳрли йўлга отланинг ва ўз олдингизга аниқ мақсадлар қўйишни бошланг.
Мақсадга эриштирувчи етти қадамдан иборат “Суперҳаёт” формуласи
1. Нима хоҳлаётганимизни билиш.
Сиз етишиш мақсадида яшаб, ишлаб келаётган мақсадларингизни ўзингиз учун топинг, англаб етинг ва онгингизда реаллаштиринг. Ҳаётдаги энг кўзга кўринарли ютуқлардан бири бу ҳаммасидан ҳам кўра нима қилишни хоҳлашимизни англаб етиш ва ким бу қилган ишимиз учун ҳақ тўлашга тайёрлигини топишдир. Сизнинг энг сирли, яширин, муқаддас истакларингиз қайси? Шу ҳақда иложи борича жиддийроқ ўйланг: ким бўлиб етишишни истардингиз 5, 10, 20 йилдан кейин? Ана шунда ўз ҳаётий мақсадларингизни билиб оласиз.
2. Ўз олдингизга аниқ мақсадлар қўйинг, уларнинг ижро муддатларини белгиланг ва ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқинг.
Ана энди, ҳаёт йўлингизни тўғрилашингиз лозим бўлган йўналишни аниқлаштириб олганингиздан сўнг ҳар бир кунингиз янгича мазмун билан бойийди. Сиз энди бир олам иштиёқ ва мақсадга йўналтирилган диққат билан яшай бошлайсиз. Мақсадларингизни қоғозга туширинг ва уларнинг ижросини ҳеч қанақасига четлаб ўтиб бўлмас қатъий муддатлар тайинланг. Кейин улар ижросига хизмат қилувчи кунлик режалар ишлаб чиқинг ва бу билан улкан мақсадни “бир ютумда ютиладиган” ва энди у қадар қўрқинчли туюлмайдиган майда топшириқларга бўлиб чиқинг. Агар қўйилган мақсад айни пайтда уддалаб бўлмас даражада қийин бўлса, унда унга ҳеч қачон эришиб бўлмайди. Аммо агар у майда-майда бўлакларга бўлинса, энди у буткул имкон даражасида бўлиб қолади ва унга сари интилишингиз Сизга роҳат бағишлай бошлайди.
Ер шарини ўзининг ногиронлик аравачасида айланиб чиққан Рик Хадсондан бундай оламшумул натижага қандай эришгани ҳақида сўрашганида, Хадсон ўзи забт этишини кўзлаган жами 24 901 мил ҳақида ўйламасдан, диққатини шу улкан масофанинг навбатдаги бир кичик қисмига қаратгани ҳақида айтган. Энг камидан, энг кичигидан бошланг. Майда зафарлар, албатта, улкан муваффақиятларга элтади.
3. Мақсадингиз ҳақида ўйлар фикрларингизни буткул банд қилишига қўйиб беринг.
Ҳаётда ютуққа эришган исталган буюк инсоннинг таржима ҳоли билан қизиқиб кўринг-а, улар ўз мияларини ўз мақсадларига эришишдан бошқа ҳеч нарсага аҳамият бермасликка ўргатганликларини кўрасиз. Ўз орзуларини рўёбга чиқариш борасида доимий равишда тўхтовсиз ўйлайвериш натижасида ўзларида хоҳишларининг ҳар бири албатта амалга ошажагига сўнмас ишончни ўстира олганлар. Ғолибларни муваффақият кутади. Эскирмас принципни унутманг: Сизнинг ички оламингиз ташқи оламингизни белгилайди. Шундай экан, ҳар куни тонгда ўз мақсадларингизни овоз чиқариб санаб ўтинг. Ҳар оқшомда ҳам ўзингизни ўзингиз машғул бўлишни истаган ишингиз билан банд ҳолатда тасаввур қилиш учун 10 дақиқа ажратинг. Ҳаётингиз сўнгида ўзингиз интилган ҳамма нарсага эриша олганингизни ҳис қилиб, қувонч ва бахтни хаёлан “чизиб”, кўз олдингизга келтиринг.
4. Босимдан ўз фойдангиз йўлида фойдаланинг
Босим – ҳар доим ҳам нохуш ҳолат эмас. Кўпгина мақсадларнинг амалга оширилмай қолиб кетишига асосий сабаблардан бири кун давомидан пайдо бўлиб турувчи бошқа ўткинчи масалалар ўша бечора мақсадларни четга суриб қўйишидир. Агар Сиз мақсадингизга эришиш йўлида босимга дуч келсангиз, мақсадингиз озиш бўладими, кўп миқдорда пул ишлаб топишми ёки ўз ҳаётидан улкан наф ола билишми, Сиз мақсадларингизни амалга ошириш учун янаям қатъийроқ ва астойдил ҳаракат қилишга тушасиз. Ўз мақсадларингиз ҳақида оммани хабардор қилиб, бунинг натижасида ўзингиз учун юқоридаги каби фойдали босимни “сўраб олишингиз” ҳам мумкин. Масалан, ҳаммага ортиқча вазндан халос бўлишга қарор қилганингизни маълум қилинг ёки бирор зарарли одатни бутунлай тарк этмоқчилигингиз билан мақтанинг ва ҳоказо.
5. Тарафдорлар тўпланг.
Дўстларингиз ва оилангиз аъзоларига қилаётган ишингиз ҳақида айтинг. Ўз атрофингизга Сизни қўлловчи имкон қадар кўпроқ тарафдорлар йиғинг.
Агар Сиз марафонда чопишни мақсад қилган бўлсангиз, югуриш клубига аъзо бўлинг. Агар буюк нотиқ бўлишга қарор қилган бўлсангиз, қадаҳ сўзлари ишқибозлари тўгарагига қўшилинг. Агар иқтисодий тўкинликни мақсад қилган бўлсангиз, тадбиркорлар гуруҳини ташкил қилинг ва улар билан учрашиб, қайси стратегиялари иш берди, қайсилари йўқ, шулар ҳақида муҳокамалар қилинг. Ўзингиз учун ана шундай “кўмак гуруҳи” ташкил қилиш билан диққатингизни мақсад сари яхшироқ йўналтиришга, ўз-ўзингизга ғалабалар учун туртки бўлишга ва илҳомланишга эришасиз.
6. 21 қоидани ёдда тутинг.
Агар бирор ишни 21 кун кетма-кет бажарсангиз, Сизда бу нарсани одат қилиб олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлади. Мақсадда ўжар бўлишлик ва давомийликда улкан куч яширин. Бирор ёмон одатдан халос бўлишни истасангиз, шахсий интизомдан фойдаланиб, ўрнига бошқа нарсани, масалан ҳар кунлик тоза ҳавода сайрни ташкил қилинг. Чекишни ташламоқчимисиз, марҳамат, 21 кун чидаб беринг.
7. Ҳаётдан завқ олишга ўрганинг ва ўзингизни рағбатлантиринг.
“Саёҳатдан завқ олинг”, дея нақл қилинади қадимий Шарқ ҳикматида. Энг майда вазифани бажарганингиздан сўнг ҳам ўзингизни қутланг. Майда ғалабалар ўз ортидан улуғроқларини эргаштиради. Шунингдек, агар жадвалдаги бирор маррани муддатида забт этолмай қолсангиз ҳам, ўзингизни у қадар койиш ярамайди. Кўнгилни кенг қилинг. Бошқа “кўчадан” бориб кўринг, бошқа йўл ахтаринг, аммо зинҳор-базинҳор таслим бўлакўрманг, айниқса мақсадингиз.
Агар ўзингизга руҳий ҳаловат излаётган бўлсангиз, унда медитация ва руҳиятни камол топтириш амалиётлари учун вақт топишга ҳаракат қилишингиз зарур бўлади. Нимани “нишонга олманг”, ўзингизни юксак ҳаётий ғалабалар озми-кўпми қурбонликлар талаб қилишига тайёрлашингиз лозим. Аммо мақсадингизга элтувчи йўлга шахдам қадам қўяр экансиз, ҳаётингиз ҳам кескин суръатда ўзгаради. Сиз ҳар тонгда ичингизда ловуллаётган олов ва шу кунни бекор ўтказмасликка бўлган қатъий қарор билан уйғонасиз. Ўзингизни фаол, ўзига ишончи баланд ва чин маънода бахтли ҳис эта бошлайсиз. Сиз “пишиб етилган” шахсиятга айланасиз ва ҳаётингиз ҳам ўзининг асл маъно-мазмунига эга бўлади. Ўз тақдирингизнинг чин маънодаги муаллифига айланасиз ва ҳаёт кенгликларида бемақсад санғиётган девона бўлишни бас қиласиз. Аниқ мақсадга эга бўлиш билан Сиз ўзингиздаги қудратли ҳаётий потенциални юзага чиқарасиз ва ич-ичингизда ундирганингиз ўша фаровон ҳаёт билан яшашни бошлаб юборасиз.
Муваффақият механизми
60-йиллар бошларида тадқиқотчилар шундай хулосага келдилар: ҳар кимнинг миясида муваффақият механизми жойлашган. Бу “қурилма” ҳамиша ижодий тасаввур билан ҳамкорликда ишлайди, доимий равишда янги-янги мақсадлар билан суғориб туришга муҳтож. Бошқача айтганда, муваффақият механизни Сиз унинг олдига қўядиган ижобий мақсадлар ҳисобига ишга тушади, ҳаракатга келади. Бу механизмга керакли мақсадни киритишингиз билан у шу заҳоти ишга киришади: Сизнинг барча олдинги тажрибангизга таяниб, ўша мақсадни рўёбга чиқариш учун зарур бўлган мулоҳаза ва маълумотлар қидиришга тушиб кетади. Сиз қачондир тилга олган, намоён қилган ғоялар, фикрлар, таассуротлар ҳеч қаерга йўқолиб кетмасдан ғайришуурий тарзда миянгизнинг бир четидан жой олган ҳолда уларни мақсадлар рўёби йўлида ёрдамга чақиришларига муштоқ ўтиришади. Аниқ шакллантирилган мақсад қўйиб, унинг ижроси учун қатъий муддатлар белгилаш билан ўзингиздаги муваффақият механизмингизни ишга туширасиз.
Кўнгил сезиши ва интуиция айнан ўша муваффақият механизмининг худди ўзи. Энг муҳими, ушбу механизмнинг ўтмиш тажрибангиздаги фикрий образлар, манзараларга таяниб ишлашини ёддан чиқармасликдир.
Механизм ҳақиқатан ҳам Сиз билан содир бўлган воқеанинг (дейлик, ўша омдасиз чиқишнинг) фикрий манзараси ва ўз миянгизга фикран олиб кирган орзулар ва хаёлий муваффақиятлар тасвирини фарқлай олмайди. Шунинг учун ҳам, ўзингизни хаёлан ажойиб нутқ сўзлаган ва нутқи оломон томонидан қувонч ҳайқириқларию олқишлар билан қарши олинган ҳолатда қайта-қайта тасаввур этиш билан механизмни шу мавзуда маълумот қидирган пайтда айнан шу хаёлий муваффақиятни “ўтмиш тажрибаси” сифатида кўтариб чиқишга мажбурлай оласиз ва ўша хаёлий муваффақият лаҳзаларини ҳаётга кўчиришга муваффақ бўласиз. Мана шунга ўхшаган, унча-мунча киши бехабар усулдан фойдаланиб, олий мақсадларингиз рўёбининг хаёлий манзараларини кўз олдингизга келтириб туриш орқали онгингизни ўз фойдангизга “қайта дастурлаб” олишингиз мумкин бўлади, гўё у бир компьютердек. Аслида ҳам шундай-да, онгимиз дунёдаги энг кучли компьютер демак. Агар Сиз Кариб денгизи соҳили ўз уйингиз бўлишини орзу қилсангиз, унда унинг ташқи кўриниши, ранги, жойлашуви ва ҳажмини ҳозирданоқ тасаввур қилишни бошланг. Ана энди ўша уйни қўлга киритиш учун нималар қилишингиз лозим бўлиши ҳақида бош қотиринг. Натижани кўришга ва уни ҳақиқатан ҳам эришиш мумкин бўлган ишончга айлантиринг. Бундай машғулотни ҳар куни, бўш вақт топилди дегунча қайтараверинг. Бу услуб, албатта, иш беради ва Сизни ўзингиз орзу қилаётган ҳамма нарсага етиштиради.
Мақсадлар ва марралар турткиларга, илҳомларга хизмат қилади ва Сизни ҳаётдан кутаётганингиз, ҳаётда эришмоқчи бўлган нарсаларингиз томон етаклайди. Мақсадлар Сизнинг шахсий маёқларингиз ҳисобланади. Уларга эга бўлмасангиз, ўзингизни ҳаёт билан қалтис ўйин ўйнаяпман, деб ҳисоблайверинг.
Мақсад қўйишга доир семинарингиз
Мутолаани давом эттиришдан аввал, келинг, ҳозир эга бўлиб турган мақсад ва хоҳишларимизни баҳолаб олишга бир оз вақт ажратамиз. Бу нафақат 30 кунлик “Суперҳаёт” дастури учун муҳим бўлган амалиёт, балки яна шунчаки қизиқарли машғулот ҳамдир.
1-босқич. Сизнинг фаровон ҳаёт учун бош режа-жадвалингиз
Бир варақ қоғозга ҳаёт мазмуни, яшашдан маъно ҳақида ўз қарашларингизни ёзинг. У жўн ва қисқа бўлсин. Сизнинг ҳаётдан маъно ҳақидаги бу ёзажак резюменгиз ҳаётда эришмоқчи бўлаётган маррангиз ва одамлар хотирасида ким сифатида қолишни истаётганингизни ўзида ифодалайди. Бу умрингиз мобайнида орттирмоқчи бўлган қадр-қиммат ва Сиз эришмоқчи бўлган энг олий мақсадлар қоришмаси демакдир. Уларни умумий қилиб ёзсангиз ҳам майли, муҳими, ҳаётингиздаги ҳар бир муваффақиятнинг аниқ калитларини тилга олишга эътиборли бўлинг. Ҳаётдан маъно ҳақидаги баёнингиз Сизнинг шахсий маёғингиздир. У Сиз билан шодон кунингизда ҳам, нолон кунингизда ҳам бирга нур сочиб туради. У Сизга диққатни жамлашда ва орзунгиз йўлида ишонч билан қадам босишингизга ёрдам беради. Ҳаётдан маъно ҳақида қисқача баён, тахминан, мана бу шаклда бўлиши мумкин:
Менинг ҳаётдан мақсадим, кучли характерга ва мукаммал шахсиятга эга инсон бўлиб етишиш, ўз мамлакатимга фойдам тегишига эришиш ва жисмоний саломатлигу руҳий осойишга, уларнинг энг олий ва мукаммал кўринишларига эга бўлишдир. Менинг ажойиб оилам ва менинг молиявий тўкинлигимни таъминловчи профессионал вазифам – ҳунарим бўлади. Мен ҳамма билан хушмуомала бўламан ва ўз ҳаётимни улкан иштиёқ, қувончга тўла ўтказаман.
Мана, Сизнинг йўлчи юлдузингиз. Ҳаёт йўлингизда қаёққа қараб кетаётганингизнинг аниқ баёноти. Бу режа-жадвал ҳамиша Сиз билан ҳаёт йўлингизда ҳамроҳ бўлади. Ҳатто бошқалар Сизни бу йўлдан тойдиришга уринсалар ҳам ёки бу йўлда ҳаётнинг бир-биридан ғаройиб тўсиқларига йўлиқсангиз ҳам. Ҳаётингиз маъноси ёзилган қоғозни ҳар дақиқа кўриб тура оладиган жойингизга илиб қўйинг. Масалан, ваннахонадаги кўзгуга. Ва уни кунда икки мартадан кам бўлмаган миқдорда дона-дона қилиб ўқинг.
2-босқич. Камолотга эришиш йўлидаги Сизнинг шахсий марраларингиз
Ана энди, Сиз ўз умрингиз сўнгида қаерда бўлишни исташингизни аниқлаштириб олгач, тафсилотларга ўтамиз. Келинг, Сизнинг шахсий камолотингиз давомида режаларингизнинг яқин бир, беш ва ўн йилликдаги рўйхатини шакллантирамиз. Ўйлаб кўринг: қай даражадаги тайёрликка эга бўлишни истайсиз, қандай шахсий хислатларни ўзингизда ўстиришни хоҳлайсиз, қандай стратегияларни ўзлаштиришни истардингиз, ўзингизни қандай кўришни ва сезишни истайсиз, қай даражадаги тафаккур ва хотира эгаси бўлишни истайсиз, қандай китобларни ўқишни, қандай аудиомаҳсулотларни тинглашни, қандай тадбирларда иштирок этишни хоҳлардингиз (рўйхатни ҳали узоқ давом эттириш мумкин)? Буларнинг ҳаммасига жавобни ёзма равишда эълон қилинг, зеро, қоғозга тушган – ёзилган нарсаларнинг онг ости фикрлаш жараёнига таъсири беқиёсдир. Яна бир муҳим жиҳат, ўша натижаларга эришиш муддатини белгиловчи вақт чегараларини ҳам қўйишни унутманг.
Камолотга эришиш йўлидаги шу йилга мўлжалланган 10 энг асосий мақсад ва уларнинг бажарилиш муддати
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Мутолаа давомида ҳам бир неча марта такрорланганини пайқагандирсиз: ўз-ўзини такомиллаштиришдан ҳам кўра мақбул фаолият, машғулот йўқ. Ҳар куни ўзингиз учун, ўз онгингиз, тафаккурингиз осойиши, танангиз ва руҳингиз озиқланиши учун вақт топа билиш фавқулодда муҳим. Асосийси, агар Сиз ҳақиқатан ҳам ҳаётда муваффақият қозонишни истасангиз, бу амалиётни одатга айлантиринг.
Энди эса, келинг, яқин беш йилдаги ҳаёт ҳақида ўйлаб кўрамиз. Бу муддат якунига келиб ўзингизни қандай ҳис қилишни истардингиз? Нималар ҳақида билишни ва қандай янги хислатлар билан бойишни истардингиз? Ҳаётга бўлган муҳаббатга нима дейсиз? Кўпроқ шукроналик ҳисси-чи? Янаям осойиштароқ феъл-атвор? Чуқур руҳий хотиржамлик? Кўпроқ иштиёқми? Ёки кўпроқ ижодкорлик?
Юқоридаги барча хислатларга эга бўлишингиз мумкин, агар улар тарафга матонат билан юриш қилишни бугунданоқ бошласангиз. Ёдда тутинг, ёрқин келажакка қаратилган сафарни бошлаш кейинроққа қолдирса бўлаверадиган иш эмас, асло. Ўз янги ҳаётингизни, олдингизга қатор, бир-биридан ажойиб мақсадларни қўйган ҳолда, ҳозироқ бошланг. Ҳаётнинг ҳамма қувончи айнан шундай босиб ўтишлар, енгиб ўтишлар, ўзингиз қўйиб олган чегараларни иштиёқу завқ-шавқ билан ёриб ўтишлар чоғида ҳис қилинади. Ишни бошлашни бир кунга ҳам кечиктирманг. Бу сафар ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юборади ва Сизни, Сиз ҳамиша юриб кўришни истаганингиз, шахсий камолот йўлига солиб қўяди.
Ана энди, келинг, яқин беш йилликдаги энг асосий ўнта шахсий марра-мақсадни санаб чиқамиз.
Камолотга эришиш йўлидаги келгуси 5 йилга мўлжалланган 10 та энг асосий марра-мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Камолотга эришиш йўлидаги келгуси 10 йилга мўлжалланган 10 энг асосий марра-мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
3-босқич. Сизнинг моддий ва кўнгилочар мақсадларингиз
Мақсад қўйишга доир семинарингизнинг бу босқичида олдингизга қўяжак моддий ва кўнгилочар вазифалар ҳақида ўйлаб кўришингиз лозим бўлади. Бу босқичдаги ягона чегара фақатгина ўзингиз чегара деб танлаганларингиз ва ўз тасаввурингизда ғов сифатида яратиб олганларингиздир. Уларни “ақлдан оздиринг”. Қандай қилиб қоғозга тушириб қўйилган мақсадларнинг онгимизнинг қоқ марказидан ўрин олиши ва (албатта, агар натижага эришиш учун тегишли равишда фаол ҳаракатлар амалга оширилсагина) бора-бора реалликка кўчиши – амалга ошиши ҳалигача сирлигича, ажиб тилсимлигича қолмоқда.
Табиатнинг қай алфозда ишлашини тафаккур қилиб, англашга уринишга ҳожат йўқ. Келинг, ундан кўра кенг миқёсда фикрлаймиз ва бунинг завқини туямиз. Сизни қизиқтирадиган барча моддий бойликларни белгиланг (ўз фантазиянгизни истаганча ишга солинг, фақат улар номини аниқ келтиринг). Фақат, илтимос, уларни тезда ёзиб олинг ёки улар тўппа-тўғри юрагингиздан отилиб чиқсин ва Сиз уларнинг мақсад деб аталишга жудаям юксаклик қилади, деган хаёлга борманг. Фақирлар бир йил ичида миллионерга айланганликларини ҳам кўрдик. Ҳеч бир орзу ҳаддан ташқари улкан бўлмайди. Кайман оролларида сув тубига шўнғишга ёки Непал тарафларда альпинизм билан шуғулланишга нима дейсиз? Яп-янги “ВМW” истамасмидингиз? Яхта? Олам бўйлаб саёҳат? Балки шунчаки янаям ёрқинроқ, тўкинроқ ва жўшқинроқ ҳаёт кечиришни истарсиз? Зудлик билан буларнинг барчасини қоғозга туширинг ва муддатларини белгиланг. Ҳозироқ бошланг!
Шу йилга мўлжалланган 10 та энг асосий моддий ва кўнгилочар мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Келгуси 5 йилга мўлжалланган 10 та энг асосий моддий ва кўнгилочар мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Келгуси 10 йилга мўлжалланган 10 та энг асосий моддий ва кўнгилочар мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
4-босқич. Сизнинг иқтисодий келажагингиз
Диққат билан, синчковлик билан тафаккур қилиб, кўриб жавоб беринг: кўрсатилган муддат сўнгида иқтисодий жиҳатдан қайси нуқтада бўлишни истардингиз? Қайси муддатгача қанча пул ишлаб топишни хоҳлайсиз? Қанча миқдордаги маблағ Сизни чин маънода бахтли қила олади ва қилишни истаётган ишларингизни қила олишда Сизга молиявий эркинлик бера олади? Қанча сармоя эгаси бўлишни истайсиз? Сизнинг иқтисодий тақдирингиз шахсий тақдирингизни белгилайди. Шундай экан, бу ҳақда бўлакча ҳафсала билан, жиддий ўйлаш талаб этилади.
Шу йилга мўлжалланган 10 та энг асосий иқтисодий мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Келгуси 5 йилга мўлжалланган 10 та энг асосий иқтисодий мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Келгуси 10 йилга мўлжалланган 10 та энг асосий иқтисодий мақсад
1._____________________________________________
2._____________________________________________
3._____________________________________________
4._____________________________________________
5._____________________________________________
6._____________________________________________
7._____________________________________________
8._____________________________________________
9._____________________________________________
10.____________________________________________
Мақсадлар – узоқ муддатли натижалар ва ҳаётий камолотнинг қони, тириклик сувлари демак. Ўз мақсад ва вазифаларингизни қоғозга аниқ қилиб ёзиб қўйиш билан Сиз бу “ўйинга” мақсадларингиз рўёбини таъминлаш учун хизмат қилган алоҳида кучларни жалб қиласиз. Олдинроқда хабар топганингиздек, одатда, инсон кунига тахминан 60 мингтагача фикр ўйлайди. Мақсадингизни қоғозга тушириш билан Сиз ўз онгингизга қизил байроқ қўйиб, бу қоғозга туширилган фикрнинг қолган 59 999 тасидан муҳимроқ эканлигини уқтириб қўйдингиз. Семинаримга ташриф буюрган кўпгина одамлар, шу жумладан, бизнес олами илғорлари, корхоналар раҳбарлари, олий тоифали спортчилар, талабалар, савдогарлар, ота-оналар, ҳаммалари менга бир хил нарсани сўзлаб беришди: уларнинг ҳаётлари кескин суръатда ўзгариб кетибди. Қачон? Қачонки улар кунларнинг бирида ўзларининг бу ҳаётдаги ўрнилари ҳақида тафаккур қилишга қарор қилиб мақсадларини қоғозга туширган палладан бошлаб.
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?