Электронная библиотека » Саъди Шерозий » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 11:40


Автор книги: Саъди Шерозий


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 7 страниц) [доступный отрывок для чтения: 2 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Қанчалар мусаффо бўлса ҳамки сув,

Ортиқча сочилса келтирар қайгу.

(Донолар бисотидан)

МАСЛАҲАТ-БАРАКА КАЛИТИ

Маслаҳат сўровчининг мақсади Ҳақни билиш, тўғри йўлни топиш бўлиши лозим. Шунингдек, маслаҳат сўровчи нафс ҳавосига эргашмаслиги, берилган маслаҳатни қадрлаши керак. Маслаҳат берувчига ташккур изҳор қилиб, маслаҳат олиш одобларига тўла риоя қилиш зарур бўлади.

Маслаҳат берувчи меҳрибон насиҳатгўй, диёнатли, тақволи, омонатдор, фикри тиниқ, ғам ташвишлардан ҳоли бўлиши лозим. Бу ҳақида Ҳазрат Умар (р.а.): “Аллохдан қўрқадиган киши билан маслаҳат қил”, деганлар.

Хулоса шуки, бир иш қилишдан олдин маслаҳат қилсангиз ишингиз унумли, ривожи ва баракали бўлади. Бекорга алломалар: “Маслаҳатли иш тарқамас”, демаганлар. Ота-оналар бажармоқчи бўлган ишлари олдидан, гоҳида фарзандларидан маслаҳат сўраб туришлари фойдали бўлади. Ёш фарзандларнинг ақли камолга етмаган, тўғри фикр беришга лаёқатлари бўлмаса-да, уларни келажакда бирор ишга қўл уришдан олдин маслаҳат сўрашларига кўникма ҳосил бўлади.

Мансур (раҳимаҳуллоҳ) фарзандларига бундай тарбия берар эканлар: “Ҳар ишда икки кишидан маслаҳат олгин. Ўйламай сўзламагин. Тадбир қилмай, иш бошламагин”.

Илмий тадқиқотлар ва ҳаёт тажрибаларига кўра, ким қанча кўп одам билан маслаҳат қилса, адашиш эҳтимоли шунча кам бўлади.

Элим нетиб билгай мени,

Мен элимни билмасам.

(А.Навоий)

Бу дунёда одамнинг ўзидан бошқа ҳам қимматбаҳо бойлик борми? Қайси биримиз мурғаклигимизда буюк кашфиётлар яратиб, ўзгаларни ҳайратда қолдиргимиз келмаган, қайси биримиз қўҳна рисолаларда битилганидай фазилатли одам бўлиши кўнглимизга тугмаганмиз…

“Умрим оқшомида энди орзуим, яна бир китоб ёзиш, уни ўқиган китобхон ҳамма нарсани унутса, китобда тилга олинган кишилар ҳаёти билан яшаса, китобни ўқиб тугатгач, ухлашга ётганда ҳам кечаси билан ухлолмай, тўлғониб чиқса. Орадан йиллар ўтиб ўша ўқиган китобини қайтадан қўлига олганида яна бир бор ҳаяжонланса, янги маънолар топса. Энг катта орзуим шу”. Бундай орзуни маҳалладошим қадрдоним Ўткир Ҳошимов ўз умрининг сўнгги йилларида ёзган китобида ҳам ёзган.

Одамзот умри тақдири кўпинча икир-чикирлар қаърида изсиз кетишини мулоҳаза қилар эканмиз, кўнгилда аламу армон…

Чучуги аччиғига аралашиб, сарасини саракка-ю, пучагини, пучакка ажратишни ёқтирадиган бўлиб қолар экан киши… Чор атрофда қўзиқорин каби униб чиқаётган лоқайду, лаганбардор, мунофиқу худбинларга дуч келиши мумкин экан… Ноилож шундайлар билан муроса-ю мадора қилишга мажбурсан… Чунки, яшашдан мақсадинг саноқли умринг учун саноқсиз орзу умидларинг кўп. “Сабр қилсанг ғўрадан ҳолва битар”, деб бекорга айтмаган бўлсалар керак ўтмиш алломалари.... Ишоолло.

Солиҳ инсон ўзининг самимий ички дунёси билангина эмас, айни вақтда ташқи қиёфаси билан/ озодалиги, юриш-туриши, кийиниши ва муомала маданияти, ширин лутф ва андиша ибоси билан ҳам ибрат бўлмоғи даркор. У тўғри юради, тўғри кўради, тўғри эшитади ва тўғри сўзлайди.

Ўз ўзингни англашингни эса – мусулмон кишининг муқаддас бурчларидан бири. У ана шу бурчига содиқлиги туфайли кишилар назарига тушади. У ўз вақтида йўл қўйган хато– камчиликларининг сабабини аниқлашга қодир ва шу қобилияти туфайли ўзини қандай одам эканлигини тушуниб, ўзини назорат қилиб турувчи комил инсон сифатида ўзгаларнинг хулқ– атвори билан таниш бўлиши лозим.

Улардаги ижобий фазилатларни ўзида бор-йўқлигини фазилатларни ўзида бор– йўқлигини англаб яшаши керак. Ана шундагина киши эл-юрт назарига тушади, уни кўпчилик ҳурмат қилади ва кўпчиликка танилади.

Фаол ҳаракатда бўлган одамнинг юрагидан ғам-ғусса узоқлашади.

Инсоннинг дили пок бўлса, юрагида ҳасад, гина бўлмай, тилида ёлғон ва риёга эрк бермаса, ҳаёти бир текис, осуда кечиб, узоқ яшашга имкон туғилади. Бунинг учун энг аввало кишининг луқмаси пок бўлиши керак.

Яхши хулқли бўлгич ҳамда соф кўнгил,

Одамларга доим инсофли бўлгин.

(Жалолиддии Румий)

ТУПРОҚ НИМА УЧУН АЗИЗ

Ҳаддингдан ошиб оёғинг остидаги тупроқни тепма! Она Ер тупроғида аждодлар ҳоки бор. Шунинг учун “Тупроқ азиз мўътабар”, дейдилар улуғлар. Тупроқ – Ватан! Она Ер ўз тупроғида неча асрлардан бери ўз қучоғида сақлаб келаётган не-не улуғ аждодларимизнинг ҳокини сақлаб келмоқца. Шунинг учун биз уни эъзозлаб Она тупроқ деймиз! У олис аждодларга Оналик қилган. У ота-боболаримизнинг онаси бўлган. У бизнинг ҳам онамиздир. Ва келажак наслларимизнинг онаси бўлажак…

Оташ нафас шоир Ошиқ Вайсаннинг сўзларига қулоқ тутайлик:

Ҳавога боцсам мен ҳаво оларман,

Тупроққа боқсам мен дуо оларман.

Тупроқдан айрилсам қайда қоларман,

Менинг содиқ ёрим қаро тупроқдир.

Ҳа, Ҳақнинг “Ниҳон хазинаси тупроқда. Тупроқ дуоси – Ватан дуоси”.

Машҳур қирғиз адиби Чингиз Айтматов асаридаги образнинг Тўлганой момонинг Она замин билан ҳасратлашганларини кўриб чиқайлик.

У бир жойда “Умр ўтиб бораётир, Она Ерим, орадан яна бир йил ўтди. Бугун менинг сиғинадиган куним”, дейди. Ерга сигинмоқ одамийлик матлаби. Она заминга сиғинмоқ кишининг “Менинг содиқ Ерим қаро тупроқцир”, дейиши, ишқ нурларини, Ватан тупроғига багишлашидир.

Бугунги кунда онда-сонда учраб турган нодон, хотирасиз, гумроҳларнинг нигоҳлари тупрокдан узилганидир. Чунки, ҳеч қачон ер осида уларнинг дўстлари бўлмайди. Улар ҳеч қачон тупроққа қоришиб ётган улуғлар учун қадни ҳам тутишни идрок этолмайдилар. Бу ҳам ашаддий хотирасизлик… Бу эса ўзига хос манқуртлик, эмас-ми?

Инсонни улуғликка чорлаган одам Ватан билан бирликка эришса, у на фақат ўз элининг балки оламнинг эҳтиромига сазовор бўлади. Бундай кишини эл тушунади, дунё танийди....

Ватанга соғинчим дарди шундай зўрки, дарахт баргларини қоғоз, дарёларни сиёҳ, ер кўкни китоб саҳифаси қилиб ёзсам адо бўлмайди.

(Хазиний).

Ватанни тарк этлюқ ҳазил иш эмас,

Бу иш учун ҳар ким тоб беравермас.

Жудолик дарахтдир барги йўқ ёлгиз,

Барги бўлса ҳамки, аммо, мевасиз.

Бугун айрилиқдан юрагим гирён,

Азиз ёрни қўлдан чиқариб ҳайрон.

На кўздауйқу бор, на дилда роҳат,

Азоб ўти барин айламиш горат!

(Ҳожа Самандар Термизий)

Ўзликни англаш “ўзни мақбул” исташнинг зўр чораси тупроқ сифатлидир.

“Туфроқ бўлғил” (Аҳмад Яссавий)

"…Худойи таоло фаришталарига айтадиким, туфроқцин киши ясаб, жон бериб, ер юзинда ўз ўрнимга Халифа қилиб қўядурман....”. (Абдулғози Шажарои Таркинот) дан. Бу ҳукмга фаришталар, инсонлар ўз нафсларини забт қилолмайдилар, деб эътироз қиладилар… Шунда Худо айтганмиш: “Ман билғонни Сизлар билмассизлар… Беринглар, туфрокдин бир кишининг сувратини ясанг…”. Азроил алайҳиссалом Худонинг амри билан бориб барча ер юзидаги ҳар турли туфровдан олиб, Маккаи муаззама бирла Тоифнинг орасида туфроқни балчиқ қилиб одамнинг сувратини ясаб этғусидир. Одам шамол ёрдамида ҳаракатга солиниб, олов билан жасади иситилганда қалби ҳароратга тўлибди. Ва Яратганнинг шафқату саҳовати туфайли вужуди ичида инсон ўз эркини топибди.

Тасаввуф таълимотида, тупроқ – Аллоҳнинг мунаввар нури, сув – унинг ёруғ ҳаёти, ҳаво – буюклиги, олов – унинг ғазаби тимсолидир.

Тупроқ ва сув – жаннат мулки, шамол ва олов дўзах ичидаги нарсалар… Ушбу шарҳу маълумотларни ёдца тутиб, “Туфроқ бўлғил, одам сени босиб ўтсин” иборасига назар ташламоқ даркор.

Туфроғ ила ўзни тенг тутиш – буюклик замини, ҳокисорлик пояси. Кибр манманливдан покланиш инсонийлик мартабаси олдида бўлак мартабаларни назарга олмасливдир… Ҳазрати Навоийнинг бир ғазалида:

“Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг туфроқ бўл,

Ким эрур мардуд, улким бошида киндор бор.

Мардуд-рад этилган маъносида. Бунга сабаб – шайтонни кеккайиши. Демак, ўзликни англаш, “ўзни мақбул исташнинг зўр чораси – туфроқ сифатлидир”.

Одам бўлиб тугилдик одам бўлайлик,

Элу юрт дардига малҳам бўлайлик.

Инсон туғилиши, яшаши ва ўзини топавермасдан ўтиб кетавериши ҳам мумкин.

Ўзини англаган, ўзлигини топган одамларгина одамийликнинг асл моҳиятини намоён қиладилар. Шундай одамларгина инсоният назарида, қадр топадилар.

Хўш, одамнинг ўзини ўзи англамоғи учун нималар сабабчи бўлади?

Бунга баъзан бир кутилмаган воқеа, ҳодиса, бировнинг кескин танбеҳи, бошга тушган бирор ташвиши ва шунга ўхшаш вазиятлар сабаб бўлиши мумкин… Шундай пайтда киши ўз ҳаётига бошқа кўз билан қарай бошлайди, воқеа, ҳодисаларни янги-янги қирраларини кашф этади, оламнинг инсонийликнинг тилсими, сиру-асрорини тушуна бошлайди… Бир файласуф: “Халқ кўрмаганини ҳам сезиб туради”, -деган экан.

Бунинг маъноси: “Кимнинг кимлиги одамларга аён”, дейилмоқчи.

Ҳазрат А.Навоий: “Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам”, деб лутф қилганлар.

“Кўзимиз очилиши, ҳақиқат қарор топиши учун бошлар кесилиши, шарт эмас…”, деганлар улуғларимиз!

Одамнинг қорнидан тушиб бир кун келиб қабрга кириши муқаррар… Бунинг рамзий маъноси шуки: Одам дунёни, ўз умрини қафасдан қафасгача ўтиши эканлигини тафаккур кўзи билан кўради. Дунё – инсон наздида озодлик, қафасдан чиққан қушнинг парвози, унинг азоблари эса синовдир.      *

“АДАБИЁТ-САККИЗИНЧИ МУЪЖИЗА”

(Ўткир Хошимов)

Ўтмишда бир нарса сабаб бўлиб, ғурбатни ихтиёр айлаган аждодларимиз сафарга ўзлари билан бир сиқим “она тупроқ” дан олиб кетишар экан. Бу тупроқ уларга машаққатли пайтларда, фароғатли дамларда, беморликларида, хуллас, сафарларининг сўнггигача бу тупроқ уларнинг доимий ҳамроҳи бўлган…

Хотира – камолот ёшидаги одамлар учун умумий хусусият. Хотирагўйлик тарзидан ҳам инсоннинг феъл атвори, шахси ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Баъзида ёзувчилар ёшлари бир жойга бориб қолганда “жабр дийда”, “мазлум”, “эзилган” қиёфага киришни, “жасорат ва қаҳрамонликлар” и ҳақида қалин-қалин “эсдаликлар” чиқаришни хуш кўриб қоладилар.

Ўз даврининг ижтимоий-сиёсий ҳаётини белгилаб бериш қудратига эга бўлган Алишер Навоий, Мизо Бобур, Лев Толстой каби зотлар эса адабиёт билан шуғулланмасликлари мумкин эди. Зотан, адабиётга даҳлдорликнинг ўзи камлик қилар экан: билим, зеҳну заковат ва энг муҳими, покиза ният ва ижод дардига лиммо-лим қалб ҳам зарур… Зеро, ёзувчи қалби буюрганини қоғозга туширади.

Худо берган истеъдод ва заҳмат туфайли камолга етган ижодкор Ўткир Хошимов ўзининг “Саккизинчи муъжиза” китоби адабиётшунос Олимжон Давлатов ёзганидек, “Сариқ матбуотда” ги рангсиз адабиёт туфайли ўтмаслашиб қолган ўзбек адабий дидини юксалтиришга хизмат қилувчи, адабиёт ва ижод ҳақида тасаввурларни кенгайтирадиган китоб…

“Муъжиза” сўзига “Ислом энциклопедияси” да “Инсон тафаккури англашга ожиз қоладиган”, дея таъриф берилган.

Диний таъриф бўйича “муъжиза” – Аллоҳ таолонинг энг азиз бандалари – пайғамбарлар томонидан содир бўладиган фавқулодда амалларнинг умумий номидир.

“Сеҳр” деган нарса ҳам бор. У одамларга таъсир кўрсата олади… Шунинг учун Қуръони Каримнинг “Бақара” сураси 102-оятида Аллоҳ сеҳрни ҳаром қилди. Шу билан бир қаторда, “баъзи бир сўзларда сеҳр, баъзи шеърлар, ғазалларда ҳикмат бор: Ҳадисга таяниб ҳақиқий адабиёт намуналарини ўтмишдаги алломалар “сеҳри ҳалол”, дея таърифлаганлар.

“Сеҳри ҳалол” – инсон тафаккури маҳсули бўлмиш муъжизалар мажмуи, десак, янглишмаган бўламиз. Адиб Ўткир Хошимов дунёдаги “саккизинчи муъжиза” – адабиёт аталмиш муқаддас, ўлканинг содиқ фуқароси сифатида бадиий ижоднинг сир-синоатлари, ижодкор ва даврнинг ўзаро муносабатлари, ижодкор сифати ва ижод маҳсулининг боғлиқлиги, тил ва бадиий ижод, адабий тил ва бадиий тил “классиклик” офати, асар оҳангги туйғу ва тафаккур бадиий ижоднинг бошқа турларидан фарқи масалалар ҳаққда мулоҳаза ва кузатув, хулоса ва фаразлари ихчам, фасоҳатли, таъсирчан, “сеҳри ҳалол” даражасида баён этади.

“Саккизинчи муъжиза” да “Ёзувчи бўлмиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Қалби қоғоздек оппоқ, қоғоздек ловуллаб ёнадиган одамдангина чинаккам адиб чиқади”, дейилган.

Ҳар қандай китобни ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади. Ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди.... Йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён қилади.... Энг муҳими, ҳеч кимни олдамайди…

Ўйлаб қарайдиган бўлсак, рост гапириш ҳам унчалик жўн нарса эмас…

Эй, дўст, яхшшшкнинг умри узоцдир,

Ёмоннинг ҳар босган изи тузоцдир.

Ёлгончилик недур, унинг охири чоҳдир,

Олгин ота-онанг дуосин эй фарзанд,

Хато ёзма кўнгил иншосин, эй дўст!

Инсон падар деб бшган,

Одамга ўхша, ўглим,

Ўксик дшим цш баланд,

Отамга ўхша, ўглим.

“… тасаввур қилинг: сиз китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар – ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. Ҳеч ким куй ҳам чалмаяпти.”

Аммо асарни ўқишга киришишингиз билан кўз ўнгизгизда рангли манзаралар пайдо бўлади… Қулоғингиз остида ажиб оҳанглар жаранглай бошлайди… Ўзингиз билмаган ҳолда қаттиқ ҳаяжонга тушасиз…

Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт дунёдаги “саккизинчи муъжиза” дир.

Ушбу менинг битган битикларим бадиийликдан анча йироқ бўлса ҳам (чунки мен адабиётчи эмасман-да) ўқувчимга юқорида ёзганимиздек, ҳаётимда рўй берган ва бераётган сабаблар билан қўлимга қалам олдим…

Касбим ўқитувчи, устоз, мураббий десам ҳам бўлади. Аммо, мен бошқалар қатори кўз ўнгимда юз бераётган салбий вазиятлар туфайли ижобий ва салбий ҳолатларни таҳлил қилиш учун қалбимда пайдо бўлаётган саволларга жавоб ахтариб қўлимга китоб олиб, хоҳ у диний, хоҳ бадиий бўлсин мутолаа қилишга киришдим. Мақсадим, замонам ёшларини одоб– аҳлоқ, одамийлик, инсон қадр-қиммати, ватанга садоқат, ота-онага муҳаббат омонатга берилга умр қадрига етмоқлик каби инсоний қадрият фазилатларни қалбларига етказмоқ ниятида оқ қоғозни қора қилмоқдаман.

Умидим-ниятим қанчалик амалга ошади!? Бу ёгу ўқувчимга ҳавола. Унутмайлик, биз буюк миллат вакилларимиз…

Қадр топган қадриятлар қайда қолди? Наҳотки энди қадр топганларимдан ном-нишон қолмаган бўлса!?

Умр ўткинчи, ҳаёт абадий.

Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.

Хонадонингизда ёш бола, гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топади…

ТАРБИЯСИЗ ОДАМ – ЖОНСИЗ ЖАСАДДИР.

Оила ҳаётнинг давомийлигини таъминлайди. Яхши тарбия авлодни авлодга тараққий эттиради.

Ҳаёт – имтиҳон эканлигини била олсак, имтиҳон бой жойда бурч, садоқат, жавобгарлик, маъсулият ва мажбурият бўлади. Одам боласи ана шу маъсулият билан дунёга келади.

Биз фарзандларимиз такдири учун танамиздаги ҳужайраларимизнинг энг олис нуқтасигача, вужудимизнинг ҳар бир заррасига қадар жавобгар шахсмиз. Ўзимиз жаннатга кирсагу, азоб фаришталари фарзандларимизни жаҳаннам ўтига отсалар, юрагимиз бардош бера олармикан?

Агар бирор киши фарзандларимизнинг қўлига чўғ босмоқчи бўлса ҳотиржам қараб тура оламизми? Ва албатта, ўйлаб турмасдан ҳимояга киришамиз… Хўш, нима учун жигарбандларимизни дўзах ўтларидан ҳимоя қилишни ўйламаймиз? Бу бир масала… Иккинчи масала-дўзаҳий фарзандларни “тарбиялаган” ота-онага жаннат насиб этармикан? Узларича, яшаётган адолат ришталарини мустаҳкамлаётган ўша биродарларимиз ўйлаб кўрсинларчи: қиёматда “нега ўртоқларингизникида чой ичмадинг, нега тун ярмигача ўтирмадинг?”, деб сўралмайди. “Сен ўзингни қандай тарбияладингу фарзандларингга нега тарбия бермадинг?”, деб сўралади…

Ҳа қиёматдаги жазога ҳали анча вақт бор… Бу дунёдаги жазо кўп куттирмайди…

Алломалар тарбия таъсир қилмаган кишилар уч тоифага бўлинади, деганлар:

Биринчиси -ҳануз оқ билан қорани танимаган бола. Унинг табиат ҳали ёмонлик ғубори билан булғамаган, юраги эса ботил ишлар зулмати билан қораланмаган бўлади. Бундай болага насиҳат тез таъсир қилади. Бундай болани тўғри йўлга осонлик билан ўргатиш мумкин.

Иккинчиси – оқ билан қорани ажратадиган бўлиб қолган бола. Улардан баъзилари ўз нафсининг ғалабаси билан яхшилик томонга бурила олмай юрган бўлади. У қилаётган ишининг ёмонлигини билади. Нуқсонларини эътироф этади. Бундай одамни биринчисига нисбатан тарбиялаш қийинроқ, аммо унга доимий тарбия берилиб, ҳар томонлама насиҳатлар берилиб борилса, алббат яхши йўлга кириб кетади.

Учинчиси – оилада ботил ҳаёл ва ўқувсиз фикрлар билан ўсиб улғайган киши. У умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билиб келган ва шунга астойдил эътиқод қўйган бўлади. Ёмонлик қилса ҳам, уни ўзича яхшилик деб ўйлайди. Бундай кишини тарбия қилиш жуда оғир. Унинг тарбиясига киришиш – тирноқ билан қудуқ қазиш ёки ҳали қизиб турган чўғга айланмаган темирни болғалаш билан баробар.

Донолар яхши ёмон ҳулқли бўлишни оилага боғлайдилар. Уларнинг айтишларича, бузуқ хотиндан туғилган ва разил ота қўлида тарбияланган фарзандцан яхшилик кутиш қийин… Чиройли ҳулқ офтобга ўхшайди, офтоб музни эритади ёки туз сувни эритиб юборгани каби чиройли ҳулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади.

Тарбиядан тупроц гавҳар бўлади,

Ноф ичра қон мушки асгар бўлади.

Қийматсиз қора бир темирни иксир,

Тарбия айлагач соф зар бўлади.

(Ҳожа Самандар Термизий)

Гўзал хулқ ва тарбияли онанинг хислатлари, яхши феъл-атвори фарзандларида ҳам намоён бўлади. Улар ҳам оналарининг гўзал хислатларига эга бўладилар.

Ирсият фани онадаги ички хасталиклар билан бирга, ундаги руҳий-маънавий жиҳатларнинг болада такрорланишини исботлаган. Бу эса тарбияни бола туғилмасдан олдин, ҳатто оила қурмасдан олдин бошлаш керак, деганидир. Ота ўз фарзандларига мерос этиб молу-дунё эмас, одоб-ахлоқ қолдириши керак. Молу-дунё мероси кундан-кунга камайиб, одоб-аҳлоқ мероси эса ортиб бораверади.

Тарбиясиз одам – жонсиз жасадцир! Эшикдан кириб даврага қўшилувхш ҳар бир одам, аввало ўзининг ташқи кўриниши, қиёфасига қараб қабул қилинади. Сўнг тарбияси ва фазилатларига қараб ҳурматланади. Инсондаги фазилат гўё фарзанд кабидир, уни авайлаб сақлаш ва янада баркамол этиш лозим.

Ҳар бир одам ўзини-ўзи тарбия қилиш кучига эга бўлиши билан билинади.

Ривоят: “Ийсо (алайғиссалом) дан сўрадилар: “Сизни ким тарбия қилди?” Жавоб бердилар: “Мени ҳеч ким тарбия қилмади. Жоҳилнинг жаҳолатини, аҳлоқсизнинг аҳлоқсизлигидан қочдим, мени ҳеч ким тарбия қилмади”, деганларида албатта, уларнинг атрофидаги одамлар назарда тутилган....

Ҳа,

Агарда киши ҳаётда олмаса таълим,

Унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим

Киши ўзини тарбия қилиши учун эса жуда мустаҳкам иродага эга бўлиши шартдир. Чунки ўзни тарбия этмоқлик, вужудидаги ҳукмронликни даъво эттираётган нафс ва шайтон билан олишиб, уларни енгмоқликдир. Агар ирода чинаккам ақл билан қувватланадиган бўлса, енгади. Ўзини ўзи тарбия қилишда, яна бир муҳим қийинчилик бор, у “муҳит”, деб аталади. Кишининг атрофида қандай муҳит бор? Иймонлилар, яхшилар бўлса, бу тарбия жараёни енгилроқ кечади. Залолатдаги кишилар бўлса, оғир, жуда оғир кечади… Шунинг учун киши атрофидагиларни ақл кучи билан кузатиб, ёмон давраларни тарк этмоғи лозим. Фазилатни қўриқлайдиган, гўзал аҳлоқли ярамас йўлдан, ёмон аҳволга тушиб қолишдан сақлайдиган ҳушёрликни донолар муҳим асослар, деб ҳисоблаганлар. Яъни, ваъдага вафо, касбига ризо, ҳар бир бахтсизликка қарши чидамли бўлиш, ҳақиқат ва тўғриликка риоя қилиш.

Инсонни инсонийлиги ва унинг тарбияси истеъдодга, илмга ва тўғриликка эҳтиёж сезади.

Ҳазрат Навоий дебдиларким: “Қобилиятли одамни тарбия қилмаслик – зулмкорликдир. Ноқобил одамга эса тарбия хайрдир. Тарбиянгни аяб, унисини нобуд этма, бунисига тарбиянгни зое қилма”…

Киши кучук бирлан хўтикка цанча цилса тарбият,

Ит бўлур, эшак бўлур, бўлмаслар асло одамий.

Табиялаш -шахсий намуна, оғзаки ёки ёзма насиҳат йўли билан амалга оширилади.

Донолардан бири деган экан: “Эй, дўстим, агар сенда фазл дарёсининг дур-гавҳарлари бор бўлса, уларни насиҳатларингни қабул қилиб, шу насиҳатларга амал қилувчи яхшиларнинг оёқлари остига тўк, насиҳатларинг зое кетмайди”.

Халқимизда “Гапни гапир уққанга – жонни жонга суққанга” деган ибратли мақол бор. Ва яна, “Тош устига қанчалик ёмғир ёғиб тушса-да, гиёҳ чиқиб кўкармагани каби, кўнгли қотган кишиларга қанчалик ўгитлар қилсанг ҳам, қулоқларига ола билмаслар…”

Насиҳатгўй насиҳат қилиши учун маънавий ҳуқуққа эга бўлиши керак. Яъни у бирор фазилат унинг ўзида бўлиши лозим.

Тарбиячилик, насиҳатгўйлик – масъулиятда. Чунки вазифа Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Ҳадиси Қудсийда ўқиймиз:

“Бандаларимнинг ибодатлари ичида менга суюмлироғи – менинг йўлимда яхши амалларга тарғиб ҳамда холис насиҳат қилишдир”…

Кўриниб турибдики, тўғри йўлдаги тарбиячи – насиҳатгўйнинг мартабаси шу қадар баланд экан. Демак, зиммасидаги масъулият ундан-да баландроқдир.

Адабни, тарбияни олгандан сўнг киши ҳақиқий комил инсон даражасига эга бўлиб етишиши мумкин. Чинакам гўзалликнинг муаллифига айланиши мумкин.

“Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади”, -деб марҳамат қилганлар Пайғамбаримиз (с.а.в). Ҳа ўзи гўзалдир, гўзалликни яратгандир ва гўзал бўлган нарсани севади…

Шунинг учун инсондаги гўзаллик туйғуси, гўзал аҳлоқ бўлиши шартлигидир.

Гўзалликка мафтунлик – ҳар бир ишни гўзал тарзда, яъни гўзал ҳулқ билан бажаришни талаб этилади… Қўл урган ҳар бир ишни гўзал ва мукаммал қилиш энг юксак даражада, энг сифатли тарзда муваффақиятли адо этиши учун яхши тарбия инсонга берилмоғи зарур.

Аҳлоқ тарбияси – ўзимизни ярамас майл ҳаваслардан сақлаш, таъбимиздаги олий фикрларни тараққий эттириб, ҳаракатларимизни тўғри бир нуқтага йўналтириш демакдир.

Тарбия – инсон табиатининг бутун қобилиятларини мунтазам, мутаносиб ва келишган бир сувратда орттиради, инсонни ҳайрли мақсадларга етказади.

Тарбия – инсонларни фазилатли, жамиятга фойдали қилиб етиштириш учун энг қисқа йўлдир.

Тарбиянинг мақсади – инсонларнинг авлоддан-авлОдга тараққий эттириб, инсониятнинг умумий юксалишига хизмат қилдиришдир.

Тарбия берувчи – тарбиячилардан ҳам, тарбия қабул этиб унга амал қилувчилардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!

Улуғларнинг: “Ёмоннинг яхшиси бўлма, агар сен яхшиларнинг ёмони бўлсанг, мен сендан хотиржам бўламан!”, деган сўзларида аллақандай пурмаъно бор эканлигини тушуниш қийин эмас.

КОМИЛЛИК САРИ

Инсон ўзликни англаш асносида дунё муаммолари кўпайиб бораётганини идрок эта бошлайди, вужудида кўринмас тўр билан ўралаётганини сезиши қийинлашади, бундан беҳабар қолиб, беихтиёр танҳо изтироб чекади ва яна ўзини унинг комига ўзини ортади… Бироқ руҳимиз бу вазиятда қутилиб, эркин бўлишга интилади. Шу зайлда инсон руҳ ва жисм талаблари орасида азобланади. Бундай ҳолат инсон табиати ва тадирига хос улуғ бир фожеани англаш ва уни шу фожеа домидан қутқариш йўлини қидиришидир…

Жалолиддин Румий, Фаридиддин Аттор, Б.Машрабларнинг ниятлари шундай бўлган. Уларнинг фикрича, қутулишнинг йўли-илоҳий муҳаббати: “фисқу-фужур гуноҳларини” шу улуг муҳаббат ўтида куйдириш керак. Б.Машраб инсонда илоҳий фазилатни кўриш ва севиш, айни вақтда Илоҳда ҳам инсон хислатини кўриш ва севишни тарғиб этади. Бу маслакнинг мантиқи шуки, барча яхшилик-эзгуликлар илохдан, шунинг учун Илоҳни севган киши ердаги яхши одамларни, ёру биродари, ота-онаси, эл-юртни ҳам севади, карамли-саховатли бўлади.

На гурбатларни чекдим чарҳи фалак дастингдан,

Мудом мотамда цолдим, бўлмадим дилшод дастингдан.

Таманий хонумон бўлди чун барбод дастингдан,

Ким мен ҳар қанча борсам, дод этарман дод дастингдан.

Бу сатрларда машраб бир аламзада инсоннинг юрак нолаларини ифодалаган…

Халқ орасида қаландардек юриб, тақцири азалга радди бадол бериб туғилган Бобораҳим машраб ғазаллари асрлар давомида насллар орасида қалбдан қалбларга ўтиб– кўчиб келмоқда. Буюк истеъдодли шоирнинг сўзи Шаркда ҳамон бетакрор, ҳамон Ҳақ учун дадил жангга кирганларга ҳамдам, маслакдош; аммо кечаю-кундуз молу дунё тилагида юрган “ўз нафси билан саргардон” кишиларнинг эса қаттол душманини огоҳ этувчи ҳозиру– нозир бир овоздир:

Қора сочим оқариб цошимга тушда,

На савдолар энди менинг бошимга тушди.

Бу дунёда бормикан юрак багри бутуни.

Дин гуноҳни қоралайди…

Аммо гуноҳларига иқрорлигини тўла ёқлайди… Чунки чин астойдил тавба-тазарру тозаланиш демакдир. Лекин гуноҳкорлик – фақат айб ва айбдорлигига иқрорлик деганигина эмас, асосий моҳиятини билиш, Ҳақиқатнинг муқаддас эшигига калит солиш ҳамдир.

Инсон ҳаёти нечоғлик ўткинчи, кулфат ва машаққатларга тўлмасин, у комилликка интилиши шарт. Камолот йўлига тушган инсонни виждон руҳий оғриқлар гирифтор этиб, оламга юзма-юз қилиб қўяди, юракни гуноҳ ва қўрқув, шубҳа ва ишонч оралаб олиб ўтади. Уйғоқ виждон энг охирги чегараларгача одамни ёлғизлантиради.

Абадиятга чинакам ишонч шундан бошланади. Шу йўлни топган одамгина Худо томон талпинади.

Ривоят: Мусо пайғамбар фирьавн қавмидан қочиб ёлғиз, бечора ва оч-наҳор қолганида “Парвардигор, ёлғизман, хастаман, бесораман”, -дея зорланибди. Ўшанда унга ғойибдан шундай овоз келган экан: “Эй, Мусо Мендек дўсти бўлмаган ёлғиздир, мендек табиби бўлмаган банда ожиз ва чорасиздир”.

Дин – Аллоҳ амирларининг мажмуаси. Ҳақ билан иймони комил инсонлар ўртасидаги муносабатлар билан белгиланган илоҳий низом.

Ибодат – Аллоҳга топинмоқ, қуллиқ қилмоқ ва унинг амирларини адо этмоқликдир.

Эй одам боласи! Билгилки, саломатлик бирликда, ихлос тақвода, художўйлик тавбада, ибодат илмда, бойлик қаноатдадир. (Ҳадиси Қудсий)

Чор ёр: Муҳаммад Мустафо (с.а.в) пайғамбардан кейинги тўрт Халифа Абу Бакр, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Али. Умрнинг елдай ўтиши тақдирданми?, ё дунёнинг ишими?, билиш жуда қийин.

Шуниси аниқки, такдирнинг аёвсизлиги, оламда мол-дунёга ишонмоқ нодонлик ва ғофилликдир.

Ёшлик қадри

Бу олам шундай бир “майдонки, унда ҳамма ҳам охир-оқибатда “тўрт оёқли чўбин от” устида жонсиз ястаниб кетмоққа маҳкумдир”.

Инсон тирик мурдага ўхшаб яшамаслиги учун вақтини ўлдирмаслиги керак. Вақт қаҳридан чўчимаслик нима оқибатларга олиб боради. Бундай саволлар хусусида тинимсиз ўйлаш лозим.

Ҳазрат Алишер Навоий:

Эй кўнгил келким бало базмида жоми гам тутай,

Ўз қатиғ ҳолимга ўлмасдин бурун, мотам тутай.

Йиғлабон бошимга оҳнм дудидан чирмаб қаро,

Мотамки эл сўнгра тутунга ўзим бу дам тутай.

А.Навоий ёшликни севганини, ёшликка ҳис шижоат ва муҳаббат тўғонлари қалбини тарк этишга кўника олмаганидан ўша мунгли сўзларини ёзган: “Ёшлиқда шундай иш қилки, қариганингда фойда берсин ва унинг беҳуда ўтганидан афсус ема!” (“Оталар сўзи” дан).

Ҳикоят. Насаф фуқароларидан бўлмиш бир гуруҳ йигитлар базм ташкил қилишган эди. Базмга мен ҳам таклиф этилган эдим. Бориш кўнглимдан ҳеч ўрин ололмасада, баъзи сабабларга кўра боришга мажбур бўлдим. Йўлда менга бир ёш йигит ҳамроҳ бўлди.

Хунук, бадфеъл бадҳулқ кишилар билан,

Жаннатга бормоқлик аблаҳлик эрур.

Аммо пари пайкар, ҳурлиқо билан,

Дўзахга бормаслик гумроҳлиқ эрур.

Базмга келгач, суврати инсон, сийрати ваҳший ҳайвон кишиларни кўрдим. Менга маълум бўлишича, базмдагилар ўтириш тугагач, шу ерда ётиб қолишар экан. Рухсат сўраб, кетиш пайига тушдим. Ҳалиги базмга келишда менга ҳамроҳ бўлган йигитга: “Тур, менга шерик бўл, бу ерда қолма!”, – деб, қанча қистамай, гапимга кирмади.

Пандга қулоқ солса агар ҳар йигит,

Ақпи раҳбар бўлар доим ўзига.

Ақлдан кам бўлса баҳрамандлиги,

Асло қулоқ солмас кекса сўзига!

Шундай қилиб ёлғиз ўзим кетдим. Тонг отгач эшитсам, базмдагилар ҳалиги йигитга қалтис ҳазил қилишибди. Йигит эса ёнидан пичоқ олиб бир неча кишини ярадор қилибди.

Ўзини “бошқалардан ақллироқман” деб билганлар ўзбошимчалик билан иш тутадилар. (“Оталар сўзи” дан).

Оилада оталар агар фарзандларининг оналари билан гўзал ҳаёт кечирсалар ва ўзаро ҳурматда бўлсалар, болалари олийжаноблигу, муомала адабларини ўрганиб улғаядилар. Ота– оналаридаги меҳр-муҳаббатли муомалани кўрган фарзандлар ўзлари ҳам оила қурганларида шундай муомалада бўладилар.

Демак, фанзандларга гўзал тарбия бериш учун ота-оналарнинг ўзлари ҳам тарбияли бўлмоқликлари даркор. Бу дунёда яшаётган инсонларнинг бир-бирлари ўртасида фойда, зар жиҳатдан ҳақлари борлиги ҳақида муқаддас китобларда кўплаб ёзилган. Бундай ҳақларнинг энг аҳамиятлиси болага бўлган ота-она ҳақларидир. Ота-оналар фарзандлари бахту-саодати учун туну-кун саъи ҳаракатлар қилиб тарбия қиладилар. Илму-ҳунарга ўргатадилар. Уларнинг бу тўғрида чеккан заҳматлари бутун умрлари давомида тинимсиз бўлади. Айрим ҳолларда ота-оналарининг чеккан заҳматлари ҳаққини олмоқ оз кишиларга насиб этар экан.

Ривоят. Кесайиб заиф бўлиб қолган отасини елкасида кўтариб юриб, едириб ичираётган бир инсофли зот, сўз мавриди келиб, отасига: “Эй муҳтарам зот! Сизлар мен ёш вақтимда қандай тарбия этган бўлсангиз, мен ҳам шундай тарбия этмоқцаман. Фикримга кўра оталик ҳаққига вафо этдиму сизнинг машаққатларингиз ҳаққини бердим”, деганда бунга жавобан отаси: “Эй азиз ўғлим! Сендан Аллоҳ рози бўлсин! Тарбиянгдан мени розиман, ташаккур билдираман. Лекин мен сенинг йигитлик чогингни кўриб роҳатланмоқ ниятида узоқ умрли-ю саламат бўлмоғингни умид қилиб тарбия этганим ҳолда, сен балки, менинг дунёдан ўтмоғимни орзу қилиб тарбия қилмоқдасан. Зеро, менинг истиқболимдан умиду фойда йўқцир. Энди, аҳвол бундай ҳолда, менинг тарбиям билан сенинг тарбиянг қандай тенг бўлар”, деган экан.

Ота-она бу дунёдан ўтганларида уларга ҳайр-у дуо қилмоқ, садақа-ю эҳсон ва бошқа ҳайрли амаллар билан ота-оналар руҳларини шод этмоқ фарзандларнинг улуғ бурчларидир. Моллари қолган бўлса, маслаҳат билан “Қуръон” да таъкидланганидек тақсимлашни унитмаслик лозим.

Дунёда энг буюк саодат оила гўзаллиги-ю, эру-хотиннинг тотувлигида. Шунинг учун бу тўғрисида сўз юритдик.

Энг машҳур Халифалардан бири бўлган Ал-Мутаваккил Алий Аллоҳ Ибн Жаъфарийдан: “Ер юзида сиздан бахтли кимса бўлмаса керак?” деб сўраганларида, Халифа: “Хато сўзладингиз, гўзал уйи, иймонли хотин, яхши маишати бўлган кимса бизлардан кўра бахтлироқцир”, деб жавоб берган эканлар.

Аслинг наслингдек бўлсин.

Бу дунёнинг энг қимматли бойлиги – инсондир. Қайси биримиз мурғаклигимизда буюк кашфиётлар яратиб, ўзгаларни ҳайратда қолдиргимиз келмаган, қайси биримиз қўҳна рисолаларда битилганидай фазилатли одам бўлиши кўнглимизга тугмаганмиз…

Олийжаноб ниятларимизнинг ўзи рўёбга чиқа қолса қани эди?

Етуклик чўққисига интилаётган одамни ҳаётнинг ўзи вақти-вақти билан имтиҳон қилиб туриши минг бир кўйларга солади. Ҳаётнинг жимжимадор ўйинлари мушкулоти кўпларни гангитиб қўяди, чигал йўллари аро адаштириб юборади. Оқибатки, киши аросатда қолиб кетиши ҳам бор экан. Аммо эътиқоди собит, иймони бўш одамларгина ҳаётнинг бешафқат имтиҳонларидан мудом ўтиб, умидга таяниб яшаганлар, борига қаноат қилиб, йўгига шукр қилган бандаларига Аллоҳ ўзи мағфиратини аямаслиги муқаррар.

Бобокалонимиз Мир Алишер Навоий ҳазратлари Ватанини, чин бахтини, ўзи туғилиб улғайган ягона маскан, дунёдан ўтган қиблагоҳлари қўним топган Она Ер тупроғини эъзозлайди, меҳр қўяди, қайси юртда сафарда бўлмасин ҳамиша ўз гўшасига талпинади. Фақат ўз Ватани, оиласи, ота-онаси, жигаргўшалари бағрига келгандагина енгил нафас олади. Қалби хотиржамлик, қувонч ва завққа тўлишини ва эҳсонидан оройиш, ҳам аҳлоқидан осойиш топади, деб ўз ғазалларида одамларга эслатганлар:

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации