Текст книги "ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ"
Автор книги: Шухратжон Холиков
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]
0,125 л сут, 20 гр хамиртуруш, 50 гр ун, 20 гр шакар, 100 гр сариёғ ёки маргарин, 80 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 1 дона тухум, 2 дона тухум сариғи, бир оз ош содаси, лимон цедраси, 180 гр ун (олий навли), 50 гр бодом.
Сутга хамиртуруш солиб, кетидан ун ва шакар қўшилади. Сўнг масаллиқлар яхши аралаштирилиб, ошиши учун тиндирилади. Ёғ ёки маргарин, шакар пудраси, ванилин шакари, тухум, тухум сариғи, туз кўпиртирилиб, унга тайёрлаб олинган ачитқи қўшилади. Ортидан майдаланган лимон цедраси, туйилган бодом хамирга қўшиб қорилади. Хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган баба пишириғи идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган пишириқ совитиб, бўлакларга бўлинади ва устига шакар пудраси сепилади.
ШОКОЛАДЛИ ПОМАДАСИ СУРТИЛГАН ДОЛЧИН ВА ЧИННИГУЛЛИ КЕКС6 дона тухум, 120 гр шакар пудраси, 150 гр туйилган бодом, 1 чойқошиқ долчин, чиннигул уруғи, 100 гр шоколад, 80 гр қотирма нон, 30 гр шакар пудраси (тухум оқи кўпиртмаси учун), бодом (безатиш учун).
Шоколадли помада: 100 гр шоколад, 80 гр сариёғ ёки маргарин.
Тухум сариғи билан шакарни кўпиртириб, туйилган бодом, долчин, чиннигул уруғи, кашнич, қирилган шоколад қўшилади ва аралаштирилади. Тухум оқи кўпиртмасига шакар, қотирма нон ва юқоридаги тухум сариғи масаллиғи қўшилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган кекс идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Пишган кекс идишдан олиниб, устига шоколад помадаси суртилади ва бодом сепилади.
Шоколадли помада: юмшатилган шоколад сариёғ ва маргарин билан масаллиқ ҳолига келгунча аралаштирилади.
ШОКОЛАДЛИ ПОМАДА СУРТИЛГАН БОДОМЛИ КЕКС100 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 80 гр шоколад, 100 гр туйилган бодом, 30 гр шакар пудраси (тухум оқи учун), 50 гр қирилган бисквит печеньеси, бодом (безатиш учун).
Шоколадли помада: 60 гр шоколад, 1 ошқошиқ сув, 80 гр шакар пудраси, 0,075 л сув
Сариёғ ёки маргарин билан шакарни кўпиртириб, устига тухум сариғи, эритилган шоколад қўшилади ва аралаштирилади. Сўнг устига туйилган бодом, тухум оқи кўпиртмаси, туйилган қотирма нон қўшилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган кекс идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган кекс идишдан олиниб, устига шоколад помадаси суртилади ва бодом сепилади.
Шоколадли помада: юмшатилган шоколад сариёғ ва маргарин билан масаллиқ ҳолига келгунча аралаштирилади.
ТОРТЛАР
ҚУЛУПНАЙ ЁКИ МАЛИНАЛИ ТОРТ
6 дона тухум, 140 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, лимон цедраси, 50 туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (олий навли), озгина ош содаси (3 гр), қаймоқ (кўпиртириш учун) мевалар (безатиш учун).
Қулупнайли ёки малинали начинка: 0,2 л сут, 20 гр картошка крахмали, 30 гр ванилин, 1 дона тухум сариғи, 150 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 250 гр янги қулупнай ёки малина.
Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар пудраси ва ванилин солиниб яна кўпиртирилади. Сўнг мунтазам аралаштирган ҳолда ушбу масаллиққа тухум сариғи, туйилган лимон цедраси, ош содаси ва ун солиб, хамир қорилади.
Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган торт иккига бўлинади. Бўлаклар ичига қулупнай ёки малина начинкаси суртилиб, бир-бири билан бирлаштирилади. Усти қаймоқ ҳамда мевалар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.
Начинка: сутга картошка крахмали, тухум сариғи, ванилин шакари солиб аралаштирилади ва оловга қўйиб мунтазам аралаштирган ҳолда қуюқ ҳолатга келтиради. Сариёғни шакар пудраси билан аралаштириб, устига қулупнай ёки малина солинади.
ОЛМА-ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
6 дона тухум, 300 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 250 гр қирилган олма, 150 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (олий навли), озгина ош содаси (7гр).
Начинка: 0,15 л сут, 200 шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 200 гр сариёғ.
Тухум сариғи шакар билан кўпиртирилиб, устига какао, қирилган олма, туйилган ёнғоқ солиниб, аралаштирилади. Ушбу масаллиққа тухум оқи, ош содаси солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган торт иккига бўлиниб, бўлаклар ичига начинка суртилиб, бир-бири билан бирлаштирилади. Усти шоколад ҳамда мевалар билан безатилади.
Начинка: сутга шакар ва какао солиб, сариёғ билан аралаштирилади ва оловга қўйиб, мунтазам аралаштирган ҳолда қуюқ ҳолатга келтиради.
ЎРИКЛИ ТОРТ
100 гр шакар кукуни, 100 гр сариёғ, 6 дона тухум, 60 гр тозалаб туйилган бодом, қаймоқни кўпиртириш учун 40 гр шакар кукуни, 80 гр ун, ўрикли жем ёки мураббо, кўпиртириш учун қаймоқ, консерваланган ўрик (ўрик шарбати).
Шакарни сариёғ билан бирга қуюқ ҳолга келгунча мунтазам аралаштирган ҳолда устига тухум сариғи ва бодом қўшиб борилади. Сўнг барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади. Қуюқ ҳолга кўпиртирилган тухум оқини шакар ва ун билан аралаштирилади. Торт учун мўлжалланган идишга ёғ суртиб, ун сепилади ва ичига қорилган хамир солиниб, ўртача қиздирилган духовкага қўйиб пиширилади. Тайёр бўлган тортни совитиб, энига икки бир хил қалинликдаги бўлакларга бўлиб, иккала тарафга бир хил қилиб ўрикли мураббо ёки жем суртилади. Тортнинг усти қаймоқ ва консерваланган ўриклар билан безатилади.
ОЛМАЛИ ТОРТ
3 дона тухум, 100 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 60 туйилган ёнғоқ, 60 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси (3гр), 5 дона олма, смородина мураббоси, бодом.
Шакар пудраси ва ванилин тухум сариғи билан қуюқ оқ кўпик ҳолга келгунча кўпиртирилади. Сўнг устига манна унидан солиб тиндирилади. Ушбу масаллиққа ёнғоқ, ош содаси, бўлакларга бўлинган олма солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган тортга мураббо суртилиб, устига бодом сепилади. Кейин тухум оқи суртилиб 1 дақиқага яна духовкага қўйилади.
Тухум оқи кўпиртмаси: тухум оқини шакар билан кўпиртириб, қуюқ ҳолга келтирилади.
ПИШИРИЛГАН ОЛМАДАН ТАЙЁРЛАНГАН ТОРТ
6 дона тухум, 120 гр сариёғ ёки маргарин, 120 гр шакар пудраси, 4 дона эзилган олма, 120 туйилган ёнғоқ, 100 гр ун (олий навли), 30 гр қирилган бисквит қотирма нон, қаймоқ (кўпиртириш учун) ва безатиш учун бутун ёнғоқлар.
Сариёғ ёки маргаринни шакар билан аралаштириб, оз-оздан тухум сариғи солинади. Сўнг аралаштирган ҳолда, ушбу масаллиққа қирилган олма, тухум оқи кўпиртмаси ва қотирма нон солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган торт идишидан олиниб, усти қаймоқ ҳамда бутун ёнғоқлар билан безатилади.
АПЕЛЬСИНЛИ ТОРТ
6 дона тухум, 210 гр шакар пудраси, 1/2 дона лимон шарбати ва цедраси, 60 гр қотирма нон ёки бисквит печеньеси, 210 гр туйилган бодом.
Апельсинли помада: 130 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатма, 1 ошқошиқ апельсин шарбати.
Тухум сариғи шакар пудраси билан аралаштирилиб, майдаланган апельсин цедраси, апельсин шарбати, қирилган бисквит қотирма нонлари ва бодом қўшилади. Тайёр бўлган масаллиқ ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз.
Тайёр бўлган торт устига апельсин помадаси суртилиб, усти қаймоқ ҳамда апельсин бўлаклари билан безатилади.
Апельсин помадаси: эланган шакар пудрасининг устига қайнатилган сув қуйиб, апельсин шарбати қўшилади ва аралаштирилади.
БОДОМЛИ НАЧИНКА СУРТИЛГАН АПЕЛЬСИНЛИ ТОРТ
6 дона тухум, 250 гр шакар пудраси, 1 дона лимон шарбати ва цедраси, 200 гр ун.
Бодомли начинка: 150 гр шакар пудраси, 200 гр сариёғ, апельсин цедраси, 100 гр бодом, 2 ошқошиқ ром ичимлиги.
Икки дона тухум, 4 дона тухум сариғи, шакар, лимон шарбати ва лимон пўстлоғи қуюқ ҳолга келгунча кўпиртирилади. Сўнг устига тухум оқи ва ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган тортни энига бир хил қалинликда кесиб олиб, ичига апельсин шарбати қуйилади, сўнг начинка суртилиб, бир-бири билан бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томони начинка ҳамда апельсин бўлаклари билан безатилади.
Бодомли начинка: шакарни сариёғ ва майдаланган апельсин цедраси билан мунтазам аралаштирган ҳолда туйилган бодом, ром ичимлиги солинади.
АНАНАСЛИ ТОРТ
8 дона тухум, 240 гр шакар пудраси, 240 гр ун (олий навли), озгина ош содаси (15гр).
Ананасли начинка: 0,3 л сут, 15 гр ванилин, 30 гр ун, 150 гр сариёғ, 120 гр шакар пудраси, 1 бонка консерваланган ананас.
Тухум сариғи шакар кукуни билан кўпиртирилиб, ушбу масаллиққа тухум оқи кўпиги, ош содаси ва ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиб, ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган тортни энига уч бўлакка бўлинади. Ҳар уч бўлаги компотга бостирилиб, ичига начинка суртилади ва бир-бири билан бирлаштирилади. Сўнг усти қаймоқ, қирилган шоколад ва ананас бўлаклари билан безатилади.
Ананасли начинка: сутга ванилин ва ун солиб қуюқ тортгунча қайнатилади. Сариёғни шакар билан аралаштириб, юқоридаги масаллиққа солинади ва устига ананас бўлаклари қўшилади.
ЁНҒОҚЛИ (КОКОСЛИ) ТОРТ
5 дона тухум, 5 ошқошиқ сув, 100 гр шакар кукуни, 100 гр туйилган ёнғоқ (кокос уни), 100 гр ун (олий навли), 1/2 дона лимон цедраси.
Начинка: 0,3 л сут, 30 гр ун, 100 гр сариёғ, 80 гр шакар пудраси, 2 ошқошиқ смородина мураббоси, 50 гр туйилган ёнғоқ (кокос уни).
Тухум оқи шакар пудраси билан кўпиртирилиб, мунтазам аралаштирган ҳолда устига тухум сариғи қўшилади. Сўнг озгина аралаштириб, устига туйилган ёнғоқ, лимон цедраси ва ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган торт энига иккига бўлинади ва ичига начинка суртиб чиқилиб, сўнг бир-бири билан бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларидан начинка суртиб, туйилган ёнғоқ сепиб чиқилади.
Начинка: сутга ун аралаштириб, қуюқ тортгандан кейин ичига сариёғ, шакар, мураббо ва туйилган ёнғоқ қўшиб, яхши аралаштирилади.
ЛИМОНЛИ ТОРТ
4 дона тухум, 160 гр шакар кукуни, 1 дона лимон шарбати, 120 гр ун (олий навли).
Начинка: 0,125 л сут, 4 дона тухум сариғи, 140 гр сариёғ, 140 гр шакар пудраси, 140 гр пўстлоғи тозаланган бодом.
Тухум оқи шакар пудраси билан кўпиртирилиб, мунтазам аралаштирган ҳолда устига лимон шарбати, тухум сариғи қўшилади. Сўнг озгина ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб қиздирилган духовкада пиширилади.
Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинликда иккига бўлиниб, орасига начинка суртиб чиқилади, сўнг бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонларига ҳам начинка суртиб, унинг устидан қирилган шоколад сепилади.
Начинка: сутга ванилин аралаштириб, қуюқ тортгандан кейин тухум сариғи ва бодом солиб аралаштирилади.
БАНАНЛИ ТОРТ
80 гр сариёғ ёки маргарин, 150 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 150 гр ун (олий навли), озгина ош содаси (7гр), 50 гр туйилган ёнғоқ.
Начинка: 0,2 л сут, 20 гр ун, 1 дона тухум сариғи, 120 гр сариёғ ёки маргарин, 120 гр шакар пудраси, 20 гр какао кукуни, 1 ошқошиқ ром, 4 дона пўстлоғи тозаланган банан.
Сариёғ ёки маргарин шакар билан аралаштирилади ва устига бир донадан тухум сариғи чақиб ташланиб, барча масаллиқлар қуюқ ҳолга келгунча яхши аралаштирилади. Сўнг масаллиқ секин мунтазам аралаштирган ҳолда ичига тухум оқи, ун, ош содаси ва ёнғоқ қўшилади.
Энди торт қолипи аввал ёғланиб, сўнг ун сепилади. Кейин эса тайёрлаб олинган хамир қолипга солиниб, ўртача оловда пиширилади.
Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинликда иккига бўлинади. Бир бўлагининг ичига тўғралган банан бўлаклари солинади, начинка суртиб чиқилади, иккинчиси ҳам шундай безатилади ва бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонлари қаймоқ ҳамда банан меваси билан безатилади.
Начинка: сутга ун, тухум сариғи, какао кукуни солиниб қуюқ ҳолатга келтирилади ва вақти-вақти билан аралаштирилиб совитилади. Сариёғни шакар билан аралаштириб, юқоридаги масалиққа қўшилади. Сўнг устига ром ичимлиги қуйилади.
ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
8 дона тухум, 280 гр шакар пудраси, 280 гр туйилган ёнғоқ, 50 гр шоколад, 1 ошқошиқ туйилган қора қаҳва.
Начинка: 150 гр туйилган ёнғоқ, 4 ошқошиқ ром ичимлиги, 100 гр сариёғ, 60 гр шакар пудраси.
Шоколадли помада: 70 гр шоколад, 100 гр шакар пудраси, 0,05 л сув.
Тухум сариғи шакар билан кўпиртирилиб, мунтазам аралаштирган ҳолда устига туйилган ёнғоқ, қирилган шоколад, туйилган қаҳва, тухум оқи кўпиги солинади ва яхши аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган иккита торт идишига солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинликда иккига бўлинади ва начинка суртиб чиқилади, сўнг бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонлари шоколадли помадка, қаймоқ суртилади ва ёнғоқ сепиб чиқилади.
Начинка: ёнғоқ шакар билан аралаштирилиб, устига ром ичимлиги қуйилади ва қайнатилади.
ЛИМОН ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ТОРТ
10 дона тухум, 200 гр шакар кукуни, 200 гр ун ва 1 дона лимон цедраси.
Начинка: 2 дона тухум оқи, 70 гр шакар пудраси, 2 дона тухум сариғи, 60 гр шакар кукуни, 100 гр сариёғ, 10 гр какао кукуни, малинали жем ёки мураббо.
Тухум сариғини шакар билан қуюқ ҳолга келгунча аралаштирилиб, кўпиртирилган тухум оқи, ун ва майдаланган лимон цедраси қўшилиб, барча масаллиқлар яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган қолипга солиб, ўртача оловда қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган ва тиндирилган тортни, тўртта бир хил қалинликдаги бўлакларга кесиб чиқиб, лимон шарбатига бостирилади. Иккита бир хилининг устига малинали жем ёки мураббо, бирига эса – начинка суртилади. Сўнг бўлакларни бирлаштириб, устига ва ёнларига ҳам начинка суртиб, ёнғоқ ва мевалар билан безак берилади.
Начинка: тухум оқини қуюқ ҳолга келгунча кўпиртириб, 70 гр шакар қўшилади ва буғ устида яна кўпиртирилади. Тухум сариғи, шакар, ёғ ва қаҳвани кўпик ҳолига келгунча кўпиртириб, устига кўпиртирилган тухум оқи масаллиғи солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
БАЙРАМОНА ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
9 дона тухум, 240 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 250 гр туйилган ёнғоқ, 40 гр бисквит қотирма нонлари (ёки печенье).
Ёнғоқли начинка: 150 гр шакар пудраси, 150 гр ёнғоқ, озгина сут, 200 гр сариёғ, 2 ошқошиқ ром ичимлиги
Саккиз дона тухум сариғи, бир дона бутун тухум, шакар пудраси ва ванилинни кўпиртириб, устига тухум оқи, қотирма нон ва ёнғоқ солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган масаллиқ иккита ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади.
Тайёр бўлган иккита торт ҳам энига бир хил қалинликда икки бўлакдан бўлинади ва ичига начинка суртиб чиқилади, сўнг барча бўлаклар бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонларига начинка суртиб, таъбингизга кўра безатилади.
Ёнғоқли начинка: шакар карамель бўлгунча қайнатилади. Туйилган ёнғоқнинг устига қайноқ сут қўшиб совитилади. Совитилган масаллиққа сариёғ ва ром ичимлиги солинади.
АСАЛ ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
5 дона тухум, 200 гр асал, 30 гр ванилин, лимон ва апельсин цедраси, 100 гр туйилган ёнғоқ, 120 гр ун (иложи борича олий навли).
Начинка: лимон ва апельсин цедраси ҳамда шарбати, 50 гр туйилган ёнғоқ.
Тухум оқи кўпиртирилиб, мунтазам аралаштирган ҳолда устига асал қўшилади. Тухум оқи масаллиғи совишни бошлаганида бирма-бир тухум сариғи қўшиб борилади. Сўнг ванилин, туйилган лимон ва апельсин цедраси, ёнғоқ ва ун қўшиб, хамир қорилади.
Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинлида иккига бўлинади ва ичига начинка суртиб чиқилади, сўнг бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонларига начинка суртиб, устки қисми туйилган ёнғоқ билан безатиб чиқилади.
Начинка: сариёғни шакар билан аралаштириб, масаллиққа лимон ва апельсин цедраси, шарбати ва ёнғоқ қўшилади.
ДОЛЧИН ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
7 дона тухум, 210 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ туйилган долчин, 210 гр туйилган ёнғоқ.
Начинка: 200 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 1/2 ошқошиқ туйилган долчин, 30 гр ванилин, 50 гр ёнғоқ.
Тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб, устига туйилган долчин солинади. Сўнг тухум оқи кўпиртирилиб, устига ёнғоқ солинади ва аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинликда иккига бўлинади ва ичига начинка суртиб чиқилади, сўнг бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонларига начинка суртиб, устки қисми туйилган ёнғоқ ва мевалар билан безатиб чиқилади.
Начинка: сариёғни шакар билан аралаштириб, масаллиғга долчин ва ванилин шакари ҳамда ёнғоқ қўшилади.
КАКАО ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
8 дона тухум, 320 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 20 гр какао кукуни, 240 гр туйилган ёнғоқ, 80 гр ун.
Қора рангли начинка: 100гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад.
Оч рангли начинка: 0,2 л сут, 20 гр ун, 30 гр ванилин, 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси.
Тухум сариғи, шакар билан аралаштирилиб, устига туйилган долчин солинади ва кўпиртирилади. Сўнг тухум оқи кўпиртирилиб, ёнғоқ билан масаллиқ устига солинади ва аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинликда иккига бўлинади ва ичига начинка суртиб, сўнг бир-бири билан бирлаштирилади. Усти ва ён томонларига начинка суртиб, устки қисми туйилган ёнғоқ билан безатиб чиқилади.
Начинка: сариёғни шакар билан аралаштириб, масаллиққа лимон ва апельсин пўстлоғининг шарбати ва ёнғоқ қўшилади.
ҚАҲВА ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
8 дона тухум, 120 гр шакар пудраси, 70 гр туйилган ёнғоқ, 30 гр бисквит қотирма нон (ёки печенье), 30 гр туйилган қора қаҳва, 50 гр ун.
Начинка: 0,05 л сут, 80 гр шакар кукуни, 100 гр туйилган ёнғоқ, 200 гр сариёғ, 10 гр туйилган қора қаҳва.
Тухум сариғи шакар билан кўпиртирилиб, унга ёнғоқ, бисквит қотирмалари, қаҳва, тухум оқи кўпиртмаси ва ун солиб, енгил аралаштирилади ва хамир қорилади. Хамир ёғ суртилган ва ун сепилган идишга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган пишириқ иккига бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бирлаштирилади.
Начинка: шакар кукуни сутда қайнатилиб, устига ёнғоқ қўшилади ва совитилади. Сариёғ қаҳва билан аралаштирилиб, ёнига ёнғоқ қўшилади.
БОДОМ ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
100 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад, 6 дона тухум, 30 гр ванилин, 100 гр пўстлоғи тозаланган бодом, 40 гр қотирма нон (ёки печенье), озгина ош содаси (15 гр).
Шоколадли начинка: 200 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад, 50 гр тозаланган ва туйилган бодом.
Сариёғ ёки маргарин, шакар кукуни ва эритилган шоколад аралаштирилиб, устига бир донадан тухум сариғи қўшилади. Кўпиртирилган тухум оқига ванилин, бодом, майдаланган бисквит ва ош содаси солиниб, тухум сариғи масаллиғи билан аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган идишга солиниб, ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган ва совитилган тортнинг ён томонларига начинка суртиб, қаймоқ ва мевалар билан безатиб чиқилади.
Шоколадли начинка: сариёғ шакар ва майдаланган шоколад билан қўшилиб, устига бодом солинади ва аралаштирилади.
КАШТАН ҚЎШИЛГАН ТОРТ
1 кг каштан, 6 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 50 гр ун.
Каштанли начинка: 100 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, туйилган каштан талқони, 3 ошқошиқ ром ичимлиги, смородинадан тайёрланган мураббо.
Шоколадли помада: 100 гр шоколад, 150 гр шакар пудраси, 0,05 л сув.
Аввал каштанлар ювилиб қайнатилади, сўнг пўстлоғидан тозаланиб, яхшилаб эзилади. Тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб, устига 8 ошқошиқ туйилган ва совитилган каштан ёнғоғи, тухум оқи кўпиртмаси ҳамда ун солинади ва хамир қорилади. Махсус торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда уч парракка бўлиниб, ўртасига смородинали мураббо ва каштанли начинка суртилиб, бирлаштирилади. Торт усти шоколадли помада билан безатилади.
Каштандан тайёрланган начинка: сариёғни шакар билан аралаштириб, масаллиққа каштан ва ром ичимлиги солинади ва яхшилаб аралаштирилади.
Шоколадли помадка: шоколад шакар билан аралаштирилиб, устига сув қуйилади ва мунтазам аралаштирган ҳолда қуюқ ҳолга келгунча қайнатилади.
КЎКНОР (МАК)ЛИ ТОРТ
4 дона тухум, 80 гр шакар пудраси, 50 гр тозалаб туйилган бодом, 50 гр туйилган кўкнор, 1 ошқошиқ туйилган долчин, 2 ошқошиқ чиннигул уруғи, лимон цедраси, 20 гр майдаланган бисквит печеньелари, мевали шарбат, исталган мураббо.
Тухум оқи кўпиртмаси: 1 дона тухум оқи, 100 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.
Тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб, устига бодом, кўкнор уруғи, долчин, туйилган лимон цедраси, тухум оқи кўпиги, туйилган бисквит печеньеси солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Махсус торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда икки парракка бўлиниб, мевали шарбатга бостирилади ва устига исталган мураббо суртилиб, бир-бирига бирлаштирилади. Тортнинг устига тухум оқи кўпиртмаси суртилиб, мевалар билан безатилади.
Тухум оқи кўпиртмаси: тухум оқи шакар билан аралаштирилиб, устига лимон шарбати қуйилади ва қуюқ ҳолга келгунча қайнатилади.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?