Текст книги "ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ"
Автор книги: Шухратжон Холиков
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 6 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]
ВАФЛИЛИ ТОРТ
1/3 л 35 фоизли қаймоқ, 2 чойқошиқ шакар, озгина туз, 5 дона тухум ва 150 гр ун.
Крем: 1 пиёла брусника повидлоси, 1–1/2 пиёла 20 фоизли қаймоқ, 1 пиёла шакар ва ванилин шакари.
Аввал қаймоқни шакар билан кўпиртириб олинади. Сўнг тухум оқини тухум сариғидан ажратиб, озгина туз солинади ва қуюқ ҳолга келгунча кўпиртирилади. Қаймоқни кўпиртирилган тухум оқи билан аралаштириб, тухум сариғи ва ун қўшилади. Вафли тайёрлайдиган идишни қиздириб, ёғ суртилади ва вафли чиқиш учун керак бўлганча хамир солинади. Кейин вафлиниг усти қизариб чиққунча пиширилади. Тайёр бўлган вафлини эҳтиёткорлик билан қолипидан кўчириб алоҳида идишга пишириш учун тиндирилади. Қайноқ вафлиларни бир-бирининг устига қўйиб бўлмайди. Қаймоқ ва шакарни ўртача идишга солиб, паст оловда пиширилади ва вақти-вақти билан масаллиқ қуюқ – сиропсимон бўлгунча мунтазам аралаштириб турилади. Тайёр бўлганидан сўнг ванилин шакари қўшилиб, шу заҳотиёқ суртиш учун ишлатилади.
Совитилган вафлиларни торт учун мўлжалланган идишга қўйиб, брусника повидлосини юпқа қилиб сурган ҳолда бир-бирига бирлаштирасиз. Тортнинг устига қаймоқ суртиб, шоколад бўлаклари билан безатиб чиқилади.
ЛОВИЯЛИ ТОРТ
200 гр қайнатилган ва эзилган оқ ловия, 5 гр тухум, 180 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 100 гр майдаланган ёнғоқ, ром ичимлиги.
Начинка: 0,3 л сут, 30 гр ун, 150 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 100 гр қайнатилган ловия, 200 гр сариёғ, 1 ошқошиқ ром ичимлиги.
Тухум сариғи шакар ва ванилин билан кўпиртирилиб, устига совитилган ва қайнатиб эзилган ловия солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига ёнғоқ ва тухум сариғили масаллиқ солинади. Ушбу масаллиқ яхшилаб аралаштирилиб, ундан хамир қорилади.
Махсус торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда икки парракка бўлиниб, ром ичимлигига бостирилади ва ўртасига начинка суртилиб, бирлаштирилади. Тортнинг устига начинка суртиб, қаймоқ ва ёнғоқ билан безатилади.
Начинка: сутга шакар, ун, ванилин солиб, оловда қуюқ ҳолга келгунча қайнатасиз. Кейин сариёғ қайнатилган ловия ва ром ичимлиги билан аралаштирилиб, юқорида тайёр бўлган сутли масаллиққа қўшасиз.
АСАЛЛИ ТОРТ
80 гр асал, 6 дона тухум, 70 гр шакар пудраси, 1 дона лимон шарбати, 100 гр ун, 50 гр шоколад, 100 гр туйилган ёнғоқ, озгина ош содаси (3 гр), 30 гр ванилин шакари, малина мураббоси.
Малинали помада: 260 гр шакар пудраси, 2 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ малина шарбати.
Асални шакар кукуни билан аралаштириб, устига тухум сариғи солинади (биттадан) ва кўпиртирилади. Сўнг лимон шарбати устидан қуйилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унинг ёнига ванилин, ош содаси қўшилган ун, қирилган шоколад, ёнғоқ қўшилади ва юқоридаги тухум сариғли масаллиқ билан бирлаштирилиб, хамир қорилади. Махсус торт қолипга ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда икки парракка бўлиниб, ўртасига малинали мураббо суртилади ва бирлаштирилади. Тортнинг устига ва унинг ён томонига малинали помада суртилади.
Малинали помада: шакар кукуни устига қайнатилган сув, малина шарбати қуйиб, қуюқ тортгунча қайнатилади.
СУЛИ ЁРМАСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ТОРТ
240 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 30 гр ванилин шакари, 100 гр сули ёрмаси (геркулес), 80 гр майдаланган ёнғоқ, 50 гр шоколад, 60 гр ун, озгина ош содаси (7гр).
Начинка: 200 гр сариёғ, 100 гр шакар пудраси, 70 гр майдаланган ёнғоқ, 50 гр шоколад, 2 ошқошиқ ром ичимлиги.
Шакарнинг устига озгина сув қуйиб қайнатиб қуюқ сироп ҳолатига келтиради. Бутун тухум ва ванилин шакари, кўпиртирилиб, устига аралаштирган ҳолда қайноқ сироп солинади ва яна яхшилаб кўпиртирилади. Сўнг устига туйилган сули ёрмаси, ёнғоқ, қирилган шоколад, ош содаси аралаштирилган ун солинади. Махсус торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва қиздирилган духовкада ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда икки парракка бўлиниб, ўртасига начинка суртиб ён томонларига ёнғоқлар сепилади ва усти хоҳишингизга кўра безатилади.
Начинка: сариёғни шакар билан кўпиртириб, масаллиққа ёнғоқ, қирилган шоколад солиб аралаштирасиз ва устига ром ичимлигидан қуясиз.
ТВОРОГЛИ НАЧИНКА СУРТИЛГАН ТОРТ
6 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 50 гр туйилган ёнғоқ, 100 гр ун.
Начинка: 0,2 л сут, 30 гр ванилин шакари, 50 гр шакар кукуни, 20 гр ун, 3 дона тухум сариғи, 150 гр сариёғ, 350 гр творог, 150 гр шакар пудраси, 50 гр майиз.
Тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб, устига ёнғоқ солинади. Тухум оқи кўпиртирилиб, ун билан бирга тухум сариғили масаллиқи солиниб, аралаштирилади ва хамир қорилади.
Махсус торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда уч парракка бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларига начинка суртилиб, майдаланган ёнғоқ ва мевалар билан безатилади.
Начинка: сутга валинин ва шакар пудрасини солиб, ун ва тухум сариғи билан аралаштирилади. Шакар пудраси, ёғ ва эзилган творог билан аралаштирилиб, устига майиз ва совитилган юқоридаги масаллиқ қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.
ҚАЙМОҚЛИ ТОРТ
3 дона тухум сариғи, 1 дона тухум, 3 дона тухум оқи, 120 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин шакари, 80 гр ун.
Начинка: 0,5 л сметана ёки ёғли қаймоқ (кўпиртириш учун), озгина желатин, 100 гр туйилган қовурилган ёнғоқ, 50 гр шакар пудраси, ўрикли жем ва мармелад.
Тухум сариғи шакар билан аралаштирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, устига ванилин, ун ва тухум сариғли масаллиқ солиниб аралаштирилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир энига тенг икки бўлакка бўлиниб, ёғ суртилган ва ун сепилган икки бир хил қолипда ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт ўртасига ўрикли жем сўнг устига қаймоқ суртилади.
Тўртнинг устки қисми бўлакларга бўлиниб, қаймоқ устига бирма-бир қўйиб чиқилади. Тортнинг усти қаймоқ ва мевалар билан безатилади.
Начинка: совитилган сметана (ёки ёғли қаймоқ)га желатин солиниб кўпиртирилади ва қовурилган ёнғоқ ҳамда шакар пудраси солиб яхшилаб аралаштирилади.
НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН ШОКОЛАДЛИ ТОРТ
100 гр шоколад, 100 гр сариёғ ёки маргарин, 160 гр шакар пудраси, 7 дона тухум, 150 гр ун.
Начинка: 3 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ, 50 гр шоколад, ўрикли жем ёки мармелад.
Эритилган шоколадни шакар ва сариёғ (ёки маргарин) билан аралаштириб, устига тухум сариғи қўшилади ва кўпиртирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, ун билан тухум сариғидан тайёрланган масаллиққа қўшилади. Махсус торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб ичига хамирни соласиз ва ўртача оловда пиширасиз. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда тенг икки парракка бўлиниб, ўртасига ўрикли жем ва каштанли начинка суртилиб, бирлаштирилади. Тортнинг усти истакка кўра турли хил безатилиши мумкин.
Начинка: сариёғни шакар билан аралаштириб, ушбу масаллиққа каштан ёнғоғи, ром ичимлиги қўйилади ва яхшилаб аралаштирилади.
ШОКОЛАД ҚЎШИЛГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
7 дона тухум, 300 гр шакар пудраси, 150 гр ун, озгина ош содаси (15 гр), 0,2 л сут, 160 гр туйилган ёнғоқ, 30 гр шоколад, ром ичимлиги.
Начинка: 150 гр шакар пудраси, 240 гр сариёғ, 2 дона қайнатилган ва эзилган тухум сариғи, 30 гр какао кукуни, 50 гр туйилган ёнғоқ.
Шоколадли помада: 100 гр шоколад, 100 гр сариёғ ёки маргарин.
Тухум сариғи шакар билан аралаштирилиб, устига ун, ош содаси ва сут солиб, хамир қорилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, ёнғоқ, қирилган шоколад билан тухум сариғидан тайёрланган масаллиққа қўшилади. Ёғ суртилган ва ун сепилган қолипга юқоридаги масаллиқлардан тайёрлаб олинган хамирни солиб, паст оловда пиширилади. Тайёр бўлган торт энига бир хил қалинликда тенг уч бўлакка бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларига шоколад помадаси суртилиб, қаймоқ ва мевалар билан безатиб чиқилади.
Начинка: шакар, сариёғ ва қайнатилган тухум сариғини аралаштириб, устига какао кукуни ва ёнғоқ соласиз.
Шоколадли помада: эзилган шоколадга маргарин ёки сариёғ солиб аралаштирасиз. Масаллиқ совий бошлаши билан помадани тўртнинг устига суртиб чиқасиз.
ТУХУМ ОҚИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
6 дона тухум оқи, 150 гр шакар пудраси, 150 гр туйилган ёнғоқ, 30 гр ун.
Начинка: 6 дона тухум сариғи, 130 гр шакар пудраси, 200 гр сариёғ, 30 гр какао кукуни.
Кўпиртирилган тухум оқига шакар қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган махсус қолипга солиб, ўрта оловда қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлганидан сўнг торт энига икки бир хил қалинликдаги бўлакка бўлиниб, ичига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларига начинка суртилиб, туйилган ёнғоқ сепилади ва дидга кўра безатилади.
Начинка: тухум сариғи, шакар ва какао кукуни аралаштирилиб, қуюқ тортгунча кострюлькада қайнатилади. Сўнг ушбу масаллиққа сариёғ қўшиб тухум сариғидан тайёрланган масаллиқ билан бирлаштирилади.
МАЙМУНЖОНЛИ ТОРТ
3/4 пиёла олий навли ун, 1 пиёла шакар, 6 дона тухум, 1 ошқошиқ крахмал
Крем: 3 пиёла маймунжон, 1/2 пиёла шакар, 1 ошқошиқ желатин.
Тухумни шакар билан кўпиртириб, унга крахмал билан аралаштирилган ун солинади ва яна яхшилаб аралаштириб, хамир қорилади. Юмалоқ шаклда иккита кулча пишириб оласиз. Тинганидан сўнг ҳар бир кулчани бўйига кесиб, 2 дона кулча 4 донага айлантирилади.
Ҳар бир қисмни аввалдан тайёрлаб қўйилган маймунжонли начинка билан тўлдириб, бир-бирига ёпиштирасиз. Тортнинг устки қисмини янги терилган маймунжон ва маймунжонли желе билан безатиб чиқасиз.
ТОРТ ГРИЛЬЯЖ
50 гр сариёғ ёки маргарин, 100 гр шакар пудраси, лимон цедраси, 30 гр ванилин, 8 дона тухум, 50 гр туйилган грильяж, 50 гр пўстлоғи тозаланган бодом, 60 гр ун, 60 гр қотирма нон талқони, 50 гр шакар кукуни (тухум оқини кўпиртириш учун).
Начинка: 150 гр сариёғ, 150 гр шакар пудраси, 100 гр туйилган грильяж, 2 ошқошиқ ром ичимлиги.
Грильяж: 100 гр ёнғоқ, бодом ёки гаже, 100 гр шакар.
Сариёғ ёки маргарин устига шакар, майдаланган лимон пўстлоғи, ванилин ва тухум сариғи солиниб, яхшилаб аралаштирилади ва оқ кўпик ҳолатига келтирилади. Устига грильяж ва бодом қўшилади.
Тухум оқи кўпиртирилиб, устига шакар, ун ва қотирма нон талқони солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган қолипга солиниб ўртача қиздирилган оловда пиширилади. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда тенг икки бўлакка бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларига ҳам начинка суртиб, майдаланган грильяж сепиб чиқилади.
Начинка: сариёғ шакар билан кўпиртирилиб, устига грильяж ва ром ичимлигидан қўшилади.
Грильяж: ёнғоқни духовкада қовуриб, талқон идишга соласиз ва туясиз (бодомнинг пўстлоғи тез ажралиши учун уни 1 дақиқага қайнатилган сувга бостириб қўйиш тавсия этилади). Идишга шакарни солиб, оловга қўясиз ва шакарнинг ранги сариғ рангга кирмагунча қайнатасиз. Сўнг устига ёнғоқ солиниб, яна бир оз қайнатилади. Совиганидан сўнг идишдан олиб, ширинлик майда бўлакларга бўлинади.
СУВДА ТАЙЁРЛАНГАН ЁНҒОҚЛИ ТОРТ
4 дона тухум, 280 гр шакар пудраси, 0,2 л совуқ сув, 100 гр туйилган ёнғоқ, лимон цедраси, 15 гр ош содаси, 200 гр ун.
Начинка: 3 дона тухум сариғи, 150 гр сариёғ, бир дона апельсин пўстлоғи, 150 гр шакар пудраси, 100 гр туйилган ёнғоқ, 2 ошқошиқ ром ичимлиги.
Тухум сариғи шакар ва сув билан кўпиртириб олинади. Сўнг унинг устига ёнғоқ, лимон цедраси, тухум оқи кўпиртмаси ва ош содаси қўшилган ун солиб аралаштирасиз. Ушбу масаллиқлар яхши аралаштирилиб, ёғ суртилган ва ун сепилган идишга солинади ва ўртача оловда қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган ва совитилган торт икки бир хил бўлакка бўлиниб, ўртасига начинка суртилади ва бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларига начинка суртилиб, туйилган ёнғоқ сепилади ва мевалар билан безатилади.
Начинка: тухум сариғи сариёғ, апельсин пўстлоғи бўлаклари ва шакар билан аралаштирилиб, устига ёнғоқ солинади ва масаллиқ кўпиртирилади.
ЛИМОН ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ТОРТ
10 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 200 гр ун, бир дона лимон шарбати ва пўстлоғи.
Начинка: 2 дона тухум оқи, 70 гр шакар пудраси, 2 дона тухум сариғи, 60 гр шакар кукуни, 100 гр сариёғ, 10 гр какао, малинали жем ёки мураббо.
Тухум сариғи шакар билан кўпиртирилиб, устига тухум оқи кўпиртмаси, ун, майдаланган лимон цедраси қўшилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт қолипига солиниб, ўртача оловда духовкада пиширилади. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда 4 парракка бўлиниб, иккитаси лимон шарбатига, иккитаси эса малинали жемга бостирилади ва бирлаштирилади. Сўнг усти ва ён томонларига начинка суртиб безатилади.
Начинка: тухум оқи кўпиртирилиб, устига 70 гр шакар қўшилади ва буғ устига кўпиртирилади. Тухум сариғи, шакар, сариёғ ва какао кўпиртирилиб, устига совитилган тухум оқи кўпиртмаси қўшилади.
КУНДАЛИК ИСТЕЪМОЛ УЧУН ТОРТ
2 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 50 гр сариёғ ёки маргарин, 0,05 л қора табиий қаҳва дамламаси, 0,15 л сут, 100 гр олий навли ун, 100 гр биринчи навли ун, озгина ош содаси (7 гр).
Начинка: 0,125 л сут, 3 ошқошиқ сув, 2 ошқошиқ ун, 70 гр шакар пудраси, 1 дона тухум сариғи, 30 гр ванилин шакари, 50 гр туйилган ёнғоқ.
Тухум сариғи, 100 гр шакар пудраси, сариёғ ёки маргарин кўпиртирилиб, аралаштиришда давом этган ҳолда устига қора қаҳва дамламаси ва сут қўшасиз. Кўпик ҳолига келтирилган тухум оқига шакарнинг қолган қисми, уннинг икки сорти ва ош содаси солинади. Сўнг ушбу масаллиқ тухум сариғи билан бирлаштирилади. Хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт қолипга солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган ва бўлакка бўлинган тортга начинка суртилиб, бир-бири билан бирлаштирилади. Тортнинг усти ва унинг ён томонларига шакарли помада суртилади ва дидга қараб безатилади.
Начинка: сут, сув, ун, тухум сариғи ва ванилин яхшилаб аралаштирилади. Сариёққа шакар юқоридаги масаллиқ ва туйилган ёнғоқ солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
ДОЛЧИНЛИ ТОРТ
100 гр шакар пудраси, 2 дона тухум сариғи, 4 дона тухум, 10 гр туйилган долчин, 50 гр ун, 50 гр жўхори крахмали.
Начинка: 130 гр шакар пудраси, 130 гр сариёғ ёки маргарин, озгина долчин, 3 ошқошиқ ром ичимлиги, шоколад (устига сепиш учун), мевалар.
Тухум сариғи, шакар ва тухумлар кўпиртирилиб, устига долчин, ун, жўхори крахмали солинади ва барча масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт қолипига солиниб, ўртача оловда қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига бир хил қалинликда иккига бўлиниб, ўртасига начинка ва ром ичимлиги суртилади. Устидан қирилган шоколад сепилиб, мевалар ва тухум оқи кўпиртмаси билан безатиб чиқилади.
Начинка: шакар, сариёғ ва долчин яхшилаб аралаштирилиб, устига ром ичимлиги қўшилади ва яна аралаштирилади.
СУТДА ТАЙЁРЛАНГАН (ЗАВАРНОЙ) КРЕМЛИ ТОРТ
250 гр шакар пудраси, 6 дона тухум, 10 ошқошиқ совуқ сув, 150 гр туйилган ёнғоқ, 250 гр ун, 30 гр ванилин шакари, озгина ош содаси (7 гр).
Қайнатилган кремдан тайёрланган начинка: 3 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 250 гр сариёғ, 20 гр какао кукуни, 50 гр туйилган ёнғоқ, 2 ошқошиқ ром ичимлиги.
Шакарни тухум сариғи билан аралаштириб, устига сув қўшилади ва яна аралаштирилади. Сўнг устига тухум оқи кўпиртмаси, ёнғоқ, ванилин, ун ва ош содаси солиниб, хамир қорилади. Катта торт қолипга ёғ суртиб, ун сепиб хамир солинади ва ўртача оловда пиширилади. Тайёр бўлган ва совитилган торт энига икки бўлакка бўлиниб, ичига қайнатилган крем солинади ва дидга қараб безатилади.
Қайнатилган кремдан тайёрланган начинка: идишга бутун тухум чақилиб, шакар солинади ва қайнаб турган сув устида қуюқ тортгунча кўпиртирилади. Сўнг идишни сувдан олиб, ичига сариёғ, какао, ёнғоқ ва ром ичимлиги солинади ва яхшилаб кўпиртирилади.
«ХОН» ТОРТИ
7 дона тухум оқи, 280 гр шакар кукуни, 50 гр туйилган ёнғоқ, 140 гр сариёғ, 30 гр ванилин шакари ва 150 гр ун.
Крем: 150 гр сариёғ, 150 гр шакар кукуни, 150 гр майдаланган ёнғоқ, 3 ошқошиқ сут.
Тухум оқини шакар кукуни билан кўпиртириб олиб, ёнғоқ, эриган ёғ, ванилин шакари ва ун қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирни ёғ суртилган ва ун сепилган қолипга солиб пиширилади. Пишган ва тиндирилган тортни энига бир хил қалинликдаги икки бўлакга бўлиб, ҳар бирининг ичига крем суртилади. Сўнг тортнинг усти ва ён томонларига ҳам крем суртиб, ёнғоқ ва мевалар билан безатиб чиқилади.
Крем: ёғни шакар кукуни билан қуюқ ҳолга келгунча эритилади. Ёнғоқларнинг устига қайнатилган сут солиб, яхшилаб аралаштирилади ва тинганидан сўнг уларни юқоридаги кўпиртмага қўшиб аралаштирилади.
ЁНҒОҚ ҚЎШИЛГАН ВАНИЛИНЛИ ТОРТ
170 гр сариёғ ёки маргарин, 170 гр шакар пудраси, 5 дона тухум, 30 гр ванилин, 180 гр туйилган ёнғоқ (фундук), 100 гр ун, озгина ош содаси (3 гр), мураббо.
Ванилинли помадка: 250 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 4 ошқошиқ қайнатилган сув, ер ёнғоқ.
Сариёғ ёки маргарин, шакар, тухум сариғи ва ванилин кўпиртирилиб, устига ёнғоқ (фундук), кўпиртирилган тухум оқи, ун ва ош содаси солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт идишига солиниб пиширилади. Тайёр бўлган ва бўлакка бўлинган тортга начинка суртилиб, бир-бири билан бирлаштирилади. Тортнинг усти ва ён томонларига исталган мураббо, ванилинли помада туйилган ёнғоқ сепиб чиқилади.
Ванилинли помада: шакар пудраси ва ванилинни устига қайнатилган сув қуйиб, қуюқ ҳолига келгунча аралаштирасиз.
КАКАО ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ТОРТ
6 дона тухум, 150 гр шакар пудраси, 30 гр какао кукуни, 70 гр ун.
Начинка: 0,03 л сут, 30 гр ун, 150 гр шакар пудраси, 150 гр сариёғ.
Тухум сариғини шакар билан аралаштириб, ушбу масаллиқ устига какао қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Сўнг қуюқ тухум оқи кўпиртмаси ва ун қўшиб масаллиқ яхшилаб аралаштирилади. Ёғ суртилган ва ун сепилган торт қолипига хамир солиниб, қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган ва икки бўлакка бўлинган торт ичига начинка суртилиб, бир-бири билан бирлаштирилади. Тортнинг усти ва унинг ён томонларига ҳам начинка суртилиб, дидга қараб безатилади.
Начинка: унни сутга аралаштириб, қуюқ ҳолга келтирилади. Ушбу масаллиққа шакар қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
КАКАОЛИ НАЧИНКА ҚЎШИЛГАН БИСКВИТЛИ ТОРТ
6 дона тухум, 9 ошқошиқ қайнатилган сув, 300 гр шакар пудраси, 100 гр туйилган бодом, 200 гр ун, озгина ош содаси (7 гр).
Начинка: 250 гр сариёғ, 250 гр шакар пудраси, 50 гр майдаланган бодом, 1 ошқошиқ ром ичимлиги, 1 ошқошиқ сут, 30 гр какао, смородинадан тайёрланган мураббо, кўпиртирилган қаймоқ.
Тухум сариғи, шакар қайнатилган сув билан кўпиртирилиб, устига бодом қўшилади ва яна аралаштирилади. Унга ош содаси аралаштирилиб, тухум оқи кўпиртмаси билан тухум сариғидан тайёрланган масаллиққа қўшилади. Иккита бир хил торт қолипига ёғ суртиб, ун сепиб, ичига хамир солинади ва қиздирилган духовкада пиширилади. Тайёр бўлган тортлар энига икки бўлиниб, ўртасига начинка, смородинадан тайёрланган мураббо суртилади ва иккита торт бирлаштирилади. Сўнг бутун торт ичига начинка суртилиб, усти кўпиртирилган қаймоқ билан безатилади.
Начинка: сариёғни шакар пудраси билан аралаштириб қуюқ ҳолга келтирасиз ва устига бодом, ром ичимлиги, сутда қайнатиб совитилган какао қўшиб аралаштирасиз.
ЁНҒОҚ ҚЎШИЛГАН ҚАВАТЛИ ТОРТ
10 дона тухум, 200 гр шакар пудраси, 160 гр ун, 20 гр какао кукуни, 100 гр туйилган ёнғоқ.
Начинка: 280 гр сариёғ, 180 гр шакар пудраси, 30 гр ванилин, 3 ошқошиқ ром ичимлиги, 80 гр туйилган ёнғоқ.
Тухум оқини кўпиртириб, аралаштиришда давом этган ҳолда шакар пудраси ва тухум сариғи қўшилади. Сўнг устига ун солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир уч қисмга ажратилади. Бир қисмига эланган какао кукуни, иккинчисига туйилган ёнғоқ аралаштирилади. Хамирнинг ҳар бир бўлаги алоҳида ёғ суртилган ва ун сепилган тўрт идишида пиширилади.
Тайёр бўлган торт бўлаклари қуйидагича терилади: қора торт (у биринчи қават бўлади) – устига начинка суртиб, ёнғоқли торт қисми билан ёпилади. Унинг устига ҳам начинка суртилади. Энг охирида устига учинчи, оқ тусдаги торт қисми ёпилади, сўнг бутун торт бошидан охиригача начинка билан суртиб чиқилади.
Начинка: шакар пудраси ва ванилин аралаштирилган сариёғ кўпиртирилиб, устига ром ичимлиги ва ёнғоқ солинади ва масаллиқ яхшилаб аралаштирилади.
КАКАO ҚЎШИЛГАН НАЧИНКАЛИ ТОРТ
8 дона тухум, 140 гр шакар кукуни, 140 гр сариёғ, 140 гр туйилган ёнғоқ, 30 гр какао кукуни, 1/2 чойқошиқ туйилган долчин, лимон цедраси, 60 гр ун.
Начинка: 0,1 л сут, 10 гр ун, 2 дона тухум сариғи, 20 гр какао кукуни, 120 гр сариёғ, 150 гр ванилин шакари.
Какаоли помада: 4 ошқошиқ сув, 120 гр шакар кукуни, 2 ошқошиқ какао кукуни, 50 гр сариёғ.
Тухум сариғини шакар кукуни ва сариёғ билан аралаштириб, туйилган ёнғоқ, какао, долчин ва майдаланган лимон цедрасидан қўшиб яхшилаб аралаштирасиз. Сўнг қуюқ ҳолга келтирилган тухум оқи ва ун қўшилади ҳамда масаллиқ енгил аралаштирилади. Хамир ёғ суртилган ва ун сепилган торт қолипига солиб пиширилади.
Начинка: сутда ун, тухум сариғи ва какао кукунини қўшиб аралаштиришда давом этган ҳолда ярим тайёр қуюқ ҳолга келганга қадар қайнатилади. Ёғ ва ванилин шакари аралаштириб олинади.
Какаоли помада: шакар кукунини сувда эритиб, какао кукуни ва маргарин қўшасиз ҳамда мунтазам аралаштириб, қуюқ ҳолга келгунча қайнатасиз.
Внимание! Это не конец книги.
Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?