282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Умида Абдуазимова » » онлайн чтение - страница 5

Читать книгу "Меҳр топдим"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 05:00


Текущая страница: 5 (всего у книги 5 страниц)

Шрифт:
- 100% +

«Иссиқни иссиқ дея, совуқни совуқ…»

 
Иссиқни иссиқ дея, совуқни совуқ,
Отасининг уйида эрка ўсган қиз.
Бу ерда эмас балки ҳеч нарса ювуқ,
Бўлиб емаслар хатто бўлса бир майиз.
 
 
Хунук жойда тўхтамас бахт жаноблари,
Шунинг учун тинмасдан ярат гўзаллик.
Саломга ярашадир деб жавоблари,
Кўр-кўрона қилмагин сўзда ўзарлик.
 
 
Ёмон кўрма, қасдланма, қилма баҳиллик,
Ёлғочининг оёғи остида ғурбат.
Қовушган юздан ошар, бўлса аҳиллик,
Акси бўлса қирқида қирқар уқубат.
 
 
Бахтнинг қулф-калити йўқ, эшиги очиқ,
Эшикдан кириб келар яхши-ёмон ҳам.
Бўлсанг-да бил, супурги, капгир ё сочиқ,
Ибо-ҳаё меросдир Момо Ҳаводан.
 
 
Ўзимиз танлаймиз дўст-ёронни аммо
Ёрни саралайди вақт, баланд-паст йўллар.
Бир куни эшитганда ёр-ёрни, асло
Ёқангдан тутмасин дод, бегуноҳ қўллар!
 

«Бу боланинг отасига минг раҳмат…»

 
Бу боланинг отасига минг раҳмат,
Бу боланинг онаси бизга ибрат.
Ўтиб кетган барча момо, бобосин
Меваси бу – олинган зар дуосин!
 
 
Ҳасадми ё ҳавас қилар ҳар «даҳо»,
Қўйиб кўрсин аввал ўзига баҳо.
Ҳалолидан ризқланарми, ҳалолин,
Топганми беминнат, демай малолин?
 
 
Имтиҳонлар занжиридир бу олам,
Бўғзимизда бугун бахт, эртан алам.
Синов сийловидан кўзлар қамашар,
Ўзи ўтса, боласига ярашар.
 
 
Ўзларига раво кўрган яхшилик,
Дер, сизга ҳам бўлса зап ярашиқлик.
Бойлигимас, боласига тан берар,
Эл аро алп оталар кўкрак керар.
 
 
Дуодадир дуо олган онаси,
Ҳаққа ошиқ, ҳақни дер дурдонаси.
Зурёдим чиқмасин деб сур, суллоҳдан,
Яхши оналарни сўранг Аллоҳдан!
 

«Ўғлинг юрагини синдирса…»

 
Ўғлинг юрагини синдирса,
Катта бўлиб паризод қизим.
Қаро кўзларини тиндирса,
Йўлим юриб, тўлдириб изим.
 
 
Юраксиз ўғлинг ёнга олиб,
Тақиллатиб келма эшигим.
Миннат қилиб, қовоғинг солиб,
Тебратмагин ортиқ бешигим.
 
 
Энди сенга ишониб, ёниб,
Раҳм қилар маъшуқ марди йўқ.
Қачонлардир ичгани қониб,
Сойларингда сузмоқ дарди йўқ.
 
 
Қара, оқиб ётар шовуллаб,
Дарёларим ён-атрофи гул.
Боғим сўлиб, уйим хувиллаб,
Қолгани йўқ, қаритиб кўнгул!
 
 
Асли алам, ғами азалдир,
Ўзи йиғлаб, ўзи куларнинг.
Боши омон, боғи гўзалдир,
Сабр билан яшаганларнинг!
 

«Ўзинг билан танишишга фурсат бор…»

 
Ўзинг билан танишишга фурсат бор,
Танилиш ва тан олишга руҳсат бор.
Бу – ташга чиқармас товуш, унларинг,
Ўзинг билан ёлғиз қолган кунларинг.
 
 
Неъматин қизғонмай терар бахтлилар,
Унутмасдан ваъда берар аҳдлилар.
Ўйлаб кўр, бахтлими, аҳдлимисан, айт,
Ўзинг ўзинг билан ёлғиз қолган пайт?
 
 
Ишончинг шубҳага аралашмасми,
Гоҳ раҳмон, гоҳ шайтон феъл талашмасми?
Ўзинг ўз ёғингга қоврилганинг пайт,
Аллоҳга таваккал қилганмисан, айт?
 
 
Дилдан таъна қилмай кечирганмисан?
Гина, таъма билмай ўчирганмисан?
Эътироз билдирмай, тортишмай яшаб,
Юрганмисан барин орқага ташлаб?
 
 
Бот-бот бир ортингга боқ ёлғизликда,
Саводинг чиққанми ёв, ёвузликда?
Иллати кўп ахир фазилатидан,
Ёлғизлар ёлғиздир ўз иллатидан!
 

«Мени севинг, мен сизни севиб қолдим…»

 
Мени севинг, мен сизни севиб қолдим,
Сизга борар йўллар ахтариб қолдим.
Ҳайрлашдим сўзлар билан чиройли,
Бесаранжом бўлиб сизни деб қолдим.
 
 
Мени севинг, мен ҳушимдан айрилиб,
Кечалари тинч тушимдан айрилиб,
Ҳатто ўнгу терс йўлимдан қайрилиб,
Сизни деб мен, на-да ўзни деб қолдим!
 
 
Баъзан олов, баъзан сувга айланиб,
Сизни деб минг тўфонларга шайланиб,
Елкани йўқ қайиқларга бойланиб,
Суза-суза бир денгизни деб қолдим.
 
 
Кетаяпман, кетаяпман, қирғоқ йўқ,
Бу кетишда на яқин, на йироқ йўқ,
На оташин висол, на-да фироқ йўқ,
На қариндош, на бир дўстни деб қолдим.
 
 
Мени севинг, мен сизни севиб қолдим,
Сизни деб тинч умримдан совиб қолдим.
Сўзлар билан хайрлашдим чиройли,
Кўзлар билан фақат сизни деб қолдим.
Ғала – ғовур кунларни қувиб қолдим.
 

«Олдинга эсар шамол…»

 
Олдинга эсар шамол,
Олдга илгарилар сув.
Олға чоп сурмай хаёл,
Ҳаёт қонунияти шу.
 
 
Кимни намуна қилиб,
Кимдандир олиб сабоқ,
Яшар ўзини билиб,
Эл олтин қилиб табоқ.
 
 
Ҳасад – омад кушовинг,
Ғазаб – кетказар соғлиқ.
Эртанг овингми, довинг,
Бугунги кунга боғлиқ.
 
 
Нафратланма, қарийсан,
Муддатидан олдинроқ.
Тўй -ҳашамдан арийсан,
Кўзингни босиб мудроқ.
 
 
Босган қадаминг синаб,
Ўзга не деса десин.
Ўзингни бахтли санаб,
Яшаганга не етсин!
 

«Сиз ҳозир қаердасиз…»

 
Сиз ҳозир қаердасиз,
Кайфиятингиз қалай?
Осмондами, ердасиз?
Ўй-ниятингиз қалай?
 
 
Ҳафасиз нимадандир,
Ўзингиз ҳам билмайин.
Демак, ўтмишга тақдир
Сизни отгани тайин.
 
 
Балки ҳавотирдасиз,
Ҳали йўқ бахт, нақд, тахтдан.
Эртаклар-ла биргасиз,
Чопқиллаб кетиб вақтдан.
 
 
Бугунга қайтиб, қалбни
Айланг сокин, ҳотиржам.
Ҳафа ҳавотир гапми,
Ахир бунда бари жам.
 
 
Ўтмиш қайтиб келмайди,
Эртага эрта ҳали.
Бугунга шукр айтиб,
Топиб яшанг тасалли!
 

«Югурганим югурган…»

 
Югурганим югурган,
Улгурмаган, улгурган
Ишларимнинг ортидан,
Бутун, ярим-ёртидан
 
 
Қуруқ қолаётгандек,
Ўзингизни авайланг
Вақт ўтгач минг вой-войланг
Дейману лек бир муддат,
 
 
Тинмай гўё нақду тахт,
Обрў олаётгандек,
Қаламни ва қадамни,
Поклаб ният, танамни,
 
 
Ақлни ишга солиб,
Кўз, тилни асир олиб,
Ҳурсанд бўлаётгандек.
Эслаб Аллоҳ, ўлимни,
 
 
Ростлаб ўнгу сўлимни,
Яшасайдим мард, ғолиб,
Ҳамманинг кўнглин олиб,
Ҳозир ўлаётгандек!..
 

«Ақллилар шайдирлар…»

 
Ақллилар шайдирлар,
Хатосин тўғирларга.
Йўл бермасдан яшарлар,
Вақтини ўғирларга!
 
 
Руҳим қийналиб баъзан,
Нимадандир мен хафа.
Кечмишни кечиб сазам
Сўнади ўша дафъа.
 
 
Баъзан кўп ишга қодир
Вақтдан ўзиб кетаман.
Юрагимда хавотир,
Режа тузиб кетаман.
 
 
Қайтолмайман кечамга,
Қайда бўламан эрта?
Тун чўкиб ич-ичимга,
Юзга тўламан эрта.
 
 
Эрта қаримоқ учун,
Бу ҳатти-ҳаракатим…
Бугунимга бер кучим,
Бер БУ КУН барокатин!
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации