Электронная библиотека » Узбектош Киличбек » » онлайн чтение - страница 6

Текст книги "Тожмаҳал"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 22:20


Автор книги: Узбектош Киличбек


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 6 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]

Шрифт:
- 100% +

ЎРОЗБЕК: Бирровларимни ташлаб келувдима!

ТОХИР: Ойижон, кўп сиқилманг, мана бизни куёв уйланишга тайёр.

ИХТИЁР: Туппа-тўгри.

ОЙЗОДА АЯ : (Шахсиддинга яқинлашиб) Вой бўйларингга қоқиндиқ, куёвжонимдан айланай.

ШАХСИДДИН: (Шартта орқасига угирилиб) Мен хозир тахоратимни олиб келай.

ОЙЗОДА АЯ: (Султонга) Укажон, бир иложини қил! Шарманда бўлмайлик.

Султон бироз уйланиб.

СУЛТОН: (Совчиларга баланд овозда) Шошманглар! Мен Умидага ота ўрнида отаман. Топган – тутганим шуники, жиянимга ким уйланишга рози бўлса, қимматбахо машинага қўшиб… Шахардаги икки хонали уйимни хам бераман! (Совчилар ва куёвлар )

ЎРОЗБЕК: Прапискаси биланми?

СУЛТОН: Албатта! (Оломон хайқиради) Эй, кетса кетсин бойдан кетсин дачамни хам бердим.

УМИДА: (Йиғлаб аммо қатъий охангда) Йўқ! Керак эмас! Мен норозиман.

ПОШШОХОН: Мен розиман, вой қўшнижон – эй, хазилашмоқи булувдим-а!

ЗУМРАД: Қудажон, мен сизникиман, сиз меникисиз, квартира куёвники, машина меники, омин Оллоху акбар. (Юзига фотиха тортади)

ТОХИР: Хомтама бўлманг, машина бизники.

ИХТИЁР: Туппа-тўғри.

ПОШШОХОН: Квартира меники!

ЎРОЗБЕК: Праписка меники!

ПОШШОХОН: (Қўл ташлайди) Келишдик.

ЗУМРАД: Дача меники!

ОЙЗОДА АЯ: Ие, Умида кимники, унда?

Хеч ким миқ этмайди. Хамма жим бўлади. Оломон ичидан “Меники” деган овоз эшитилади. Хамма хайрон бўлиб овоз эгасини қидиради. Оломон ичидан Элёр ажралиб чиқади.

ЭЛЁР: Умида меники!

ЎҒИЛОЙ: Кимсан ўзи? Ердан чиқдингми, ойдан тушдингми?

ТОХИР: Жиннихонадан қочган бу!

УМИДА: Ўтган ҳафта травматология бўлимига опкелишганди. Миясидан жароҳат олган.

ИХТИЁР: Томи кетгани кўриниб турибди!

ЭЛЁР: Тўғри, мен жинниман, Умиданинг ишқида жинни бўлдим. (Ойзода ая) Онажон, қайнонам-ойонам бўлинг.

ТОХИР: Вой, хали шунча нарсага эга чиқсайди?!

ПОШШОХОН: Айтиб қўяй, квартира банд, прапискаси билан.

СУЛТОН: Бу ерда мен хал қиламан, ким нима олишини. Совчилик холис йўл билан ўз ечимини топсин. Диққат, ҳамма эшитсин! Кимда ким, Умиданинг сепини бебаҳо қилса, ўшанга қуда бўламан. Шу гапим, гап.

ПОШШОХОН: Унда қўлингизни узатаверинг. Мен минг долларни тикдим.

ЗУМРАД. Минг нима бўпти! Мен катта ҳўкизимни қўшаман.

ТОХИР: (Ҳушёрбекни кўрсатиб) Ёнингиздаги хўкизни айтяпсизми?

ЗУМРАД: Йўқ, сен қатори битта ҳўкизим бор.

ТОХИР: Мен… (Ихтиёрга кўзи тушиб) Мана оёқ-қўли чаққонгина хизматкоримни бераман.

ИХТИЁР: Тўппа-тўғри! И?

ТОХИР: (Ихтиёрга пичирлаб) Э, хўп деб туринг, божа!

ЗУМРАД. Эримнинг машинасини сепга қўшганим бўлсин.

ПОШШОХОН: Сепга Италиядан мебел келтирганим бўлсин.

ЗУМРАД. Мана шу иккита балдоғимни берганим бўлсин. Хонлар замонидан қолгана… (Ечиб) мана…

ПОШШОХОН: Пора беришга ўтяпти.

ЗУМРАД. Хечамда…

ПОШШОХОН: Ўчир…

ЗУМРАД: Э, ўзинг ўчир…

Учта совчи бир-бирига ташланади. Шовқин авж олади.

УМИДА: Тоға, кўрдингизми, уларга менмас, менинг сепим муҳимроқ.

 
Совчилар савдолашса,
Она ўз қизин сотса,
Кўзларини ёғ босса,
Пул ўлсин-а! Пул ўлсин!
 

ЭЛЁР:

 
Қиз қалбини пул олса,
Никоҳ пулдан бошланса,
Гўшанга пулдан бўлса,
Пул ўлсин-а! Пул ўлсин!
 

СУЛТОН:

 
Евро дейсан, йиғлайсан,
Доллар дея додлайсан,
Қиёматни билмайсан,
Пул ўлсин-а! Пул ўлсин!
 

ПОШШОХОН: Мана мен боримни бердим. (Бирдан тўхтаб Элёрга) Ҳой, жинни, сен нима берасан?

СУЛТОН: Хўш!

ЭЛЁР: (Елка қисиб) Ҳеч нима… Менинг тоғдек баланд ғурурим, қордек оппоқ виждонимдан бошқа берадиган ҳеч нимам йўқ. Мен бутун умримни бераман! Умримга қўшиб юрагимни, соф севгимни бераман.

ОЙЗОДА АЯ: Қарғиш теккани рост эканда! Э, Худо, сенга нима гуноҳ қилувдимки, ҳамма қурумсоқларнинг менинг остонамга жўнатасан?!

(Шу пайт Шахсиддин хеч кимга билдирмасдан Умиданинг ортидан келиб, бўғзига пичоқ тирайди)

ШАХСИДДИН: (Бухоро шевасида) Йиғиштир сафсатангни! Хой, тоғо қани каледни чўз, бўл тезроқ, бўлмаса қизчани асфаласофингга жўнатаман!

Хамма қилт этмай қотиб қолади.

ОЙЗОДА АЯ: Вой, ўлай қизим!!!

ТОХИР: Хай, менга қара, биз унақа келишмагандик-ку! Менга хеч нарса керакмас, уйлансам бўлди, дегандинг, аблах!

ШАХСИДДИН: Ибий, ука ахмоғингни топдингми?!

СУЛТОН: Агар жиянимни битта сочи тўкилса…

ШАХСИДДИН: Нима қилоласан? Хой, бобой гапни чўзма, дачани, квартирани, лимузинни чўзасан.

ЎРОЗБЕК: (Шахсиддинга яқинлашиб) Праписка керакмасми? Ие, Зайчиқ ўзингмисан?

ШАХСИДДИН: Ўзинг кимсан?… Ибий, Шоқол бера нима қилопсан? Амнистия олдингми?

ЎРОЗБЕК: Ха, сен халиям қидирувдамисан?

ШАХСИДДИН: Ха, мана, тирикчилик қилиб юрибман.

ЎРОЗБЕК: Ие, ошна кел бир бағрига босай. (Шахсиддинни чалғитиб, унинг қўлидан махкам ушлаб олади) Қизни қўйиб юбор!

ШАХСИДДИН: Ха, сотқин!

Шахсиддин Ўрозбекка пичоқ санчади. Пайтдан фойдаланиб Элёр ортидан келиб Шахсиддинга ташланади. Умида Шахсиддиннинг чангалидан қутулиб онасининг бағрига отилади. Элёр Шахсиддинни ерга йиқитади. Ўғилой чаққонлик билан Шахсиддиннинг қўлига кишан солади.

ПОШШОХОН: Вой-дод, укажонимни ўлдириб қўйишди. Ёрдам беринглар.

Ҳушёрбек Ўрозбекнинг бошига энгашади.

ПОШШОХОН: Эй, сенга нима бор? Нима қилмоқчисан?

ҲУШЁРБЕК: Биринчи ёрдам!

ПОШШОХОН: Э, боре… Бу сенгга молмиди?

Ҳушёрбек халатининг чўнтагидан бинт олиб Ўрозбекнинг жароҳатига босади. Ўрозбек чуқур нафас олади.

ЎРОЗБЕК: Раҳмат, укажон.

ҲУШЁРБЕК: Сизга раҳмат.

ПОШШОХОН: Қўшнижон, яхшиям ўғлингиз бор экан. Укамнинг умрини сақлаб қолди.

ЗУМРАД: Йўқ. Яхшиям сизнинг укангиз бор экан, бўлмаса, қиз шўрлик нобуд бўларди.

ТОХИР: (Шахсиддинга) Аблаҳ! Кўзимдан йўқотинглар.

ЎҒИЛОЙ. Сиз ҳам йўқолинг. Шу ифлос билан тил бириктириб синглимнинг тақдирини ўйин қилиб юрибсизми?

ТОХИР. Йўқ. Мен…

ЎҒИЛОЙ. Мен сиз билан ажрашаман. Талоғимни беринг.

ТОХИР. Э, ҳазиллашяпсанми? Менинг талоқ қўядиган хотиним йўқ.

ЎҒИЛОЙ. Сиз қўймасангиз, мана, мен талоқ қўяман! Учталоқсиз!

ТОХИР. Йўқ, ундай дема, мени кечир…

Ҳушёрбек ва Ўғилой Шахсиддинни олиб чиқиб кетишади.

ТОХИР. Мени кечиринглар… мени шайтон йўлдан урди.

УМИДА. Почча, қилар ишни қилиб гуноҳини шайтонга тўнкаяпсизми?

ТОХИР. Шошиб қолдим, сингилжон, сен ҳам мени кечир.

Машинанинг овози эшитилади. Ҳушёрбек шошиб киради.

ҲУШЁРБЕК. Тоға, машинани яна кимга ваъда қилувдингиз? Опкетишяпти.

ИХТИЁР. Ие, нега олиб кетади? Ким экан?

СУЛТОН. Эгаси…

ИХТИЁР: Эгаси сизку.

СУЛТОН. Мени ҳеч қанақа машинам ҳам, квартирам ҳам, дачам ҳам йўқ.

ПОШШОХОН. Ие? Унда шунча машмашанинг нима кераги бор эди?

СУЛТОН. Мен қизимга муносиб турмуш ўртоқ топишни кўзлаб куёвлар синовини ўтказдим. (Элёрга) Энди, ука, сиз ҳам бизни кечиринг. Сизниям умидвор қилдик.

ЭЛЁР. Муҳаббат бойлик тарозисида эмас, қалб тарозисида ўлчаниши керак. Умида, менга турмушга чиқишга розимисиз?

УМИДА. Ахир менинг оёғим…

ЭЛЁР. Ўзим сизнинг оёғингиз бўлай, сизни бошимда кўтариб юраман.

СУЛТОН. Опа, мана, сиз кутган муносиб куёв! Мен худди шу нарсани истагандим. Тўйни бошласангиз бўлади! Мен розиман.

УМИДА. (Ўрнидан туриб Элёрнинг ёнига келади.) Мен ҳам розиман!!!

ОЙЗОДА ая. Ие, оёғинг соғайиб кетдими?

УМИДА. Оёқларим соппа-соғ. Мен совчиларни синаш учун бу ўйинни кўрсатдим.

СУЛТОН. Одам бахтли бўлиши учун фақат пул, бойлик кифоя қилмас экан. Аввало меҳр, ишонч, садоқат оила устуни бўлиши керак экан.

ОЙЗОДА ая. Ҳа, қизим, мен ҳам адашган эканман. Кечир…

СУЛТОН. Бўлмаса, тўй яқин эканда?

ЭЛЁР. Йўқ. Мен ҳали тўйга тайёргарлик кўришим керак.

СУЛТОН. Тайёргарлик кўришнинг хожати йўқ. Маҳаллада байрамни тўйга улаб юборамиз!

ПОШШОХОН. Тўйлар муборак! (Доира чалиб)

Ҳамма қарсак чалади. Зумрад рақсга тушиб кетади.

ПАРДА
2010 йил 25-ноябр 2011 йил 3-май

ЎЙИН ИЧИДАГИ ЎЙИНЛАР…
Бир пардали мистик комедия

ҚАТНАШЧИЛАР:

ЛАЗИЗ

СОҲИБА ХОЛА

МАРДОН АКА

КОМИЛ

МУНИРА

ШУҲРАТ

МАНЗУРА ХОЛА

САДОҚАТ

ТОЛИБ

БИРИНЧИ ПАРДА, Биринчи кўриниш

Аёл овози. Дадаси, бу ўғлингиз ўзгармади ўзгармадида… Ўша ўртоғи айтган услни синаб кўрамизми?

Эркак овози. Билмадим… Қандай бўларкан…

Баланд сўри. Сўрида оёқ-қўли гипсланган Лазиз ётади. У ўрнидан туриб оёқ қўлига хайрон қарайди.

Лазиз. Кеча ошналар билан кўп ичворипмизда! Ресторандан соат 12 да чиққанимни эслоламан. Нахотки урушган бўлсам, ёки Шухратни мошинасида автохалокатга учрадикми? Йўқ худо соқласин. Ойи … ойи уйда кимдир борми?

Қўлида гулдаста билан Шуҳрат киради.

Шуҳрат. Оҳ, оҳ. Ош ҳиди. Ҳидингдан айланай ош.

Лазиз. Ошмас, қозонкабоб.

Шуҳрат. Вой, шўрим. Ушлаб олдими? (лабини ушлаб) Эри қайси пайт келди? До или после? Ахволингизни оғирлигига қараганда айни… қизғин жараёниниг устига келиб қолган шекилли?. Мендаям беш йил олдин худди шунақа бўлган. Энди деразадан қочиб кетаётганимда эри ушлаб олганда… ярамас… лекин хотини роса-а-а офатижон эдида ўзиям, Мунирахонга ўхшаган. Мунирахон билан дон олишасиз экан, дидингиз чакки эмас. Э, қўйиб беришганда, имконият бўлганда, менам йўқ демасдим. Ишқилиб хотинини талоқ қилиб юбормадими? Бугун туғилган куни ахир. Келиб-келиб бокс буйича жахон чемпионининг хотини билан дон олишасизми? Махаллада бошқа аёл қуриб қоптими? Нариги кўчага ўтсангиз бўлмасмиди? Ҳалиям раҳм қилишибди. Бўлмаса, иккала оёқ-қўлингиздан ҳам айрилардингиз?

Лазиз. Ўв, ўв, стоп, стоп. Мен бировнинг хотинига кўз олайтирадиган шайтон эмасман. Ортимдан шунча қизлар ялиниб юрганда, хотинларга илакишаманми?

Шуҳрат. Бўлмаса, бировнинг уйида нима қиляпсиз?

Лазиз. Мен ўзимнинг уйимдаман.

Шуҳрат. Қачондан бери бу уй сизники бўлиб қолди?

Лазиз. 20 йилдан буён. Ойи ойи

Мунира қўшиқ айтиб чиқиб келади.

Мунира. Ассалому алайкум, Шуҳрат ака. Келдингизми? Вой, гулдаста мунча чиройли…

Шуҳрат гулдастани ерга улоқтиради.

Шуҳрат. Мен сизни бунақа деб ўйламагандим?

Мунира. Қанақа?

Шуҳрат. Мунақа… оёғи суюқ…

Мунира. Оёғимга нима қипти? Эски шиппагим… сув тўкилиб кетди. Шунга оёғингиз ҳўл демоқчимисиз?..

Шуҳрат. Э, мана, мана… (Лазизни кўрсатиб) Мана бу ким? Дон олишиба… мен сизни фариштадай пок десам…

Мунира. Вой, ахир бу Боходиракамни дўстларику ,бир гулга талашиб икки булбул жанжаллашибти гул бир булбулни танлаган экан иккинчиси ўзини еттинчи қаватдан ташлаб юбоибти. Ота-онаси билмасин деб бу ерга олиб келдилар оёққа турвагунча .

Шухрат. Булбулларнинг қаноти бўлар эди.

Мунира. Севган булбул қанотсиз қолар экан.

Шухрат. Вой булбул бечора булбул.(лазизнинг олдига бориб) бечора булбулгинам .

Лазиз. Кишт қарға , қанақа булбул. Ойи.

Шухрат. ха булбулнинг мияси яхшигина шикастланибти.

Мунира. Бу гул даста менгами.

Шухрат. ха сизга ,и хозир (ердан гулни олиб) туғилган куниз билан табриклиман

Мунира. Рахмат.

Лазиз. Хой … менга қарейлар сизлар ўзи кимсизлар . нима бизни уйда маросим бўляптими.

Мунира. Хозир эрим келсин . қанақа моросимлигини кўрсатиб қуяди.

Лазиз. бу уй сизниклигини исботлаб берингчи?

Мунира. Манна бобомнинг расими ,манабу турган кўрпача етти авлоддан бери тутиб келишади. Анаву жамалакни ўзим тўқиганман.

Лазиз. Ёлғон.

Шухрат. бўлмаса сиз исботлаб берингчи.

Лазиз. Исбот керакми . бўлмаса тўғридаги хонага кирсангиз менинг кампютирим бор олиб чиқинг.

Мунира хонага кириб кетади ва ёзув машинкасини котариб чиқади.

Мунира. Шуни кампютер деб уйлаяпти ? мияси қатиқ чайқалибти.

Шухрат. тўғри ўтган асрда бу кампютер хисобланган тшунамиз. Мия қатиқ чайқалганда бундай гаплар табий.

Лазиз. Хой барака топкурлар (жахл қилиб) паспорт ,паспортимни кўрилар. Ана кастюмимни ўнг чунтагида.

Шухрат паспортини олиб кўрсатади.

Шухрат. шуми кейин меники эмас деб тонмайсизми.

Лазиз. Йўқ .

Шухрат. бўлмаса негп жинси деган жойга икс икс деб ёзилган.

Лазиз. Бу ёққа бер.

Шухрат. мана турсун бойака.

Шухрат Лазизга паспортни беради.

Лазиз. Мен турсунбой эмасман.

Шуҳрат. Хали исмидан хам тонади.

Лазиз паспуртни кўриб тикилиб қолади.

Шухрат. мана адашбоев турсунбой . мана Ўзбекистон ресбубликаси қизил ариқ туманида туғилган экансиз. Ўртоқ адашбоев адашмай юринг.

Лазиз. Сизлар мени лақиллатяпсизлар. Бу томошани атайлаб уюштиргансизлар.Исмим Турсунбой эмас кейин хеч қандай фамилям хам Адашбоев эмас, менинг исмим Лазиз. Шу уйда яшайман. Отам Мардонқул, онам Марваридхон. Ёлғиз ўғилман. Кеча ўртоқлар билан гапда ўтиргандик. Кўп ичиб…

Шухрат. Унда бу паспортчи?

Лазиз. У сохта паспорт.

Мунира. Менга қаранг, ўйин қилишни бас қиласизми, йўқми? Ҳозир меҳмонларим келади. Мана бу еримга келдингиз. Ростини айтасизми, йўқми? Ким сизга шундай қиласан, деди?

Шуҳрат. Бу бизни лақиллатяпти. Рол ўйнаяпти. Мениям уйимга биттаси келувди, фолбинман деб… Қарасам, гапи гапига қовушмаяпти. Шартта сумкасини тортиб олиб қарасам… акёрликка ўқиётган талаба экан. Буни рост гапиртириш йўлини биламан. Жиннихонага телефон қилиш керак.

Мунира. Йўқ, мана шу нинани санчиб-санчиб олиш керак.

Соат бонги эшитилади.

Лазиз. Йўқ. Ана исботи. Соат 12 бўлди. Ҳозир қўшнимиз Манзура хола сут олиб чиқадилар.

Шуҳрат. Агар олиб чиқмаса, “Нол иккига” га телефон қилиб бу ўғри деб қаматиб юборамиз. Ё ертўлага қамаймиз.

Аёлнинг овози эшитилади.

Аёл. Қизим, уйдамисан?

Мунира. Ҳа.

Малика хола бир банка сут кўтариб киради.

Лазиз. Худога шукур. Ассалому алайкум, Манзура хола, яхшимисиз? Ўртоғим Хўроз яхшими? Кеча гапдан соат нечада келди?

Шошилиб кирган Малика хола ҳайрон тўхтаб қолади.

Малика (Шуҳратга). Нима дейди?

Шуҳрат. Ассалому алайкум. (Малика хола Шуҳратнинг пешонасидан ўпиб қўяди.) билмайман, хўрозингизни сўраяпти.

Малика. Ҳа, хўрозимними? Хўрозим кечки пайт келади.

Ҳамма жим қараб туради.

Малика. Ҳа, оддий хўрозними айтяптими? Шундай демайсизларми? Бу ветеринарми? Шу хўрозим ўлгур, қариб қолганми, бир кўзи ўтмаяптими, товуқларига қарамай қўйган. Бир четда шумшайииииб тургани турган. Нима қилса бўларкана?

Лазиз. Вой-дод! Манзура хола, мени танимаяпсизми? Мен қўшнингиз Мардон аканинг ўғиллариман.

Малика. Қайси Мардон?

Мунира. Қўйинг, ойижон. Са-а-ал анақароқ… томдан йиқилиб томи кетган.

Малика. Ҳа, худо шифо берсин. (Сутни узатиб) мана бу сутга қуймоқча қилиб уйга чиқар. Туғилган кунинг учун дадангнинг ўртоқлари келармиш.

Малика хола чиқиб кетади.

Шухрат. Пирог хиди келяптими.

Мунира. Вой шурим пирогим .

Мунира югуриб кетади кетидан шухрат .

Лазиз. Эй худойим булар ё ўйин қиляпти ё мен туш кўряпман.

Лазиз бармоғини тишлаб кўради.

Лазиз. Ах… демак, туш эмас. Ё юзимни ўзгартириб қўйишганмикан? Ё кечаги гапда ким биландир гаров ўйновдимми? Чиқиб кетаман. Ҳа, чиқиб кее-етаман!

Лазиз ўрнидан турмоқчи бўлади. Лекин кучли оғриқ уни ўрнидан турғизмайди. Дудама қилич кўтарган Шухрат чиқиб келади.

Лазиз. Ўв, менинг қиличимни жойига қўйиб қўй.

Шухрат. Эътиборинг учун Мунира буни менга совға қилди. Эри Япониядан олиб келган экан. Балки буни ҳам меники дерсан? (Шуҳрат кўксига осилган қадимий навкарлик безагини кўрсатади.) А?

Лазиз. Ҳа, меники…

Шуҳрат. Буни мен буюртма бердим. Олиб келди.

Лазиз. Кейин камаримни ҳам ечиб қўй.

Шуҳрат. Уятсиз… Шунақа жойларга қарагани уялмайсанми?

Пирог кўтарган Мунира чиқади. У Лазизнинг олдига пирогни қўяди.

Мунира. Энди ейсиз. Олинг. Ёқимли иштаҳа. Сизни деб пирогим куйиб кетди. Бунга қанча харажат кетганини биласизми? Сиз бизни чалғитмаганингизда… Йўқ, мен бунга чидолмайман. Буни рост гапиртирмасдан қўймайман. Ҳозир кўзига кўрсатиб қўяман.

Мунира ичкарига кириб кетади. Шуҳрат телефонида рақам теради.

Шухрат. У билан ҳазиллашма. Қора белбоғи соҳибаси. Иккинчи оёғингдан ҳам ажралиб қолма. Ростни айтавер. Нега ёлғон гапиряпсан?

Мунира арқон кўтариб чиқади. У арқонни отиб сўри устунидан ўтказади.

Шуҳрат. Мен жиннихонада ишлайдиган танишимни чақирмоқчиман. Шунда кўрамиз…

Мунира. Шуҳрат ака, ёрдамлашворинг.

Шухрат. Нима қилмоқчисан?

Мунира. Бу ёлғончини оёғидан осмоқчиман. Боғланг…

Шуҳрат. Қайси оёғидан?

Мунира. Чўлоқ оёғидан… йўқ, майли, соғ оёғидан. Айтса-айтсин ростини.

Шуҳрат. Айт, қаерда сенинг уйинг?

Лазиз. Шу ер…

Шуҳрат. Ўзингдан ўпкала…

Шуҳрат арқонни боғлайди. Оёғидан осилган Лазиз юқорига кўтарилади.

Шуҳрат. Вой, шўрим, ҳушидан кетиб қолди. Тўхтатинг…

Қоронғи тушади.


2-кўриниш.

Сўрида оёғи гипсланган Лазиз ётади. У ўрнидан туриб оёғига хайрон қарайди.

Лазиз. Кеча ошналар билан кўп ичворипмизда! Ресторандан соат 12 да чиққанимни эслоламан. Нахотки, уришган бўлсам, ёки Шавкатни мошинасида халокатга учрадикми? Йўқ, худо сақласин. Ойи … ойи, уйда кимдир борми?

Қўлида гулдаста билан Мардон ака киради .

Лазиз. Хайрият-э… Ассалому алайкум, дадажон, яхшимисиз?

Мардон. Сиз бизга муносиб ўғил бўлмадингиз. Ҳар куни дўстларингиз билан маишатга берилиб ўғиллик вазифангизни унутиб қўйдинғиз. Ахир сизға бир кор-хол бўлғанда уволиға қолардик.

Лазиз. Дада?

Мардон. Нима, дада?

Лазиз. Оёғимга нима қилди?

Мардон. Қўшнимиз хўрозининг тухуми тушиб кетди.

Лазиз. Дада, хазилларингизга гап йўқ. Лекин оғир ахволдалигимда хазиллашманг. Нима бўляпти менга?

Мардон. Эслолмайдиларда. Бу дунёсини унутсин деб берадирғон шайтоннинг сувидан камроқ муш айлом эрди. Ойилали эркак хамшундоғ бўладурми? Ўн беш кундан бери йўқ сиз? Аёлиғизға ачинмасанғиз хам учта фарзандизни ўйласанғиз бўларди.

Лазиз. Ойи, ойижооон.

Мардон. Нима қиласан?..

Лазиз. Хақиқатни билмоқчиман ,менга нима бўляпти? Кеча кимгадир ўйнаш эдим. Бугун эса учта болали эркак. Дада қанақа ойила хақида гапиряпсиз. Хали ўн гулимдан бир гулим очилмаган бўз йигитманку. Иккинчи йил армияга чақириляпкан бола бўлсам. Менниг қанақиб учта фарзандим бор.

Мардон. Ўғлим қўрқитманг ўзи юрағим яримта бўлса. Тоштемир ўғлим хаммаси яхши бўлғай.

Лазиз. Дада мен Тоштемирмас. Ўғлингиз Лазиз бўламан. (йиғимсираб) бу менман дада !

Мардон. Тушунаман 15 кун қийин ахволда бўлғансиз, Тоштемир.

Лазиз. Ойим қанилар? Уларни чақиринг.

Мардон Лазизнинг олдига бориб бошини кўксига қўяди..

Мардон. Ойинғиз овоз етмаған жойда.

Лазиз. Қаердалар?

Мардон. Қозира обод қабирстонида.

Лазиз. Бувимни зиёрат қилгани кетдиларми? Бугун жума эмаску.

Мардон. Йўқ… бувингизнинг ёниға кўмғанимизга бугун роппа-роса уч йил бўлади.

Лазиз. Нима… дада, етар бас, бундай қўпол сўзларингиз. Ростини айтинг кеча кўшни қишлоқ йигитлари билан муштлашдикми?

Мардон. Ха эслолмайдиларда ! ана шундоқ бўлур, хотинға хиёнитни эслаш дўзахта яшагани эчлашдек оғир.

Лазиз. Хиёнат.

Мардон . кеч оқшом чойханадан шира кайф чиқиб , бева улгур Халимахоннинг ортидан кетаётганилада ногахон шамол эсиб ,жувонниг этагини… э йўғе зар румолини учириб чинорниниг шохига илиб қуяди. Унга хушомат қилиб рўмолчасини олиб бермоқчи бўлғанизда, нагохан шамол эсиб сизни ерга тушириб кетди. Шунга озгина ўзингизни олдириб қуйдингиз.

Лазиз. А …

Мардон. Тетик холда чиқолмаған чиноргҳа, автопилотда чиқиш шартмиди.

Лазиз. Бу тухматлар бу ўйинлар жонга тегди.

Лазиз емкалаб юра бошлайди.

Мардон . каёқа киёв.

Лазиз. Халиманинг рўмолини олиб бергани .

Мардон. Ха ана энди ўзингизга келдингиз.бир гани айтаману кетаман. Биз хам сизкаби ёш бўлганмиз , бошқа аёлларга хушоматингизни , рафиқангиз сезмасин. Ойиланғиз билан жанжалашиб ички киёв бўлиб шу ерда яшиман деган мушсиз. Хар ким ўз ота-онаси билан яшамоғи керак. Мени хам тушунинг икки уғлим бор сизни ички киёв килолмағаймен. Мен дан хафа бўлмағайсиз. Хафа булсанғиз хам ўзингиз бўлғайсиздир.

Мардон чиқиб кетади.

Лазиз. Хеч бўлмаса хассамни бериб юборинг . ойи ойижон.

Мардонинг овози . қўлтиқ таёққа буюртма бермадик.

Чиройликкина кийинган хибча бел Садоқат телефонда гаплашиб киради.

Садоқат. Хоп жоним ( лазизни кўриб телефони қўяди.) вой шу ердамидингиз. Ўзимнинг қурвақачам.

Садоқат энгашиб Лазизнинг юзидан ўпмоқчи бўлади.

Лазиз. Сиз Кимсиз ?

Садоқат. Вой танимадингизми.

Лазиз. Йўқ.

Садоқа. Сиз мени эркалаб сув париси дердингиз. Оёғингизни қашлаб қўйяйми.

Лазиз. Менинг рақамимга телефон қилиб юборинг. 7335357.

Садоқат рақам теради. Лазиз бир неча қават бинт ичидан жиринглаган телефони олади.

Лазиз. Энди хаммасини аниқлаштираман.

Лазиз телефони қулоғига тутади.

Лазиз. Пули тугапти.

Садоқат унинг оёғини қашлаб ўтиради.

Лазиз садоқатнинг қулини ушлаб юрагини устига қўяди.

Лазиз. Пари сиз фариштасиз. Мен кимман ким мен билан хазилашватди . онам қачон келадилар. Ўртоғим Хабибми. Сизни жоним деман жаноним диман айтинг.

Садоқат. Мунча чиройли айтасиз бу сўзларни. Ё хотинбоз эркак ёки севиб қолган эркак бу нафис сўзларни айтади.

Лазиз. Ха мен сизни севаман , айтинг мен кимман.

Садоқат. Яна бир марта айтинг.

Лазиз. Мен сизни севаман, жоним.

Садоқат. Вой-дод дадаси, қаранг буни.

Бақувват эркак чиқади .

Толиб. Ним гап.

Садоқат. Қаранг бу нима деяпти. Кўзини сузяпти.

Толиб. Нима дияпсан?..

Лазиз. Севаман, дедим.

Толиб Лазизнинг ёқасидан олиб силтайди.

Толиб. Ў ифлос туғишган акангнинг хотинига шундай дейсангми, нонкўр.

Лазиз. Қанақа ака? Мен уйда битта уғилман.

Толиб. Нима нима нима.

Лазиз. Сен мени акам эмассан.

Толиб лазизнинг юзига шапалоқ тортади.

Толиб. Нима, нима, нима? Хали ўз акангдан тоняпсанми. Бор хотин доктор ташлаб кетган дорини олиб чиқ, бунинг томи кетибти.

Садоқат. Вой, билганимдек олиб чиққан эканман. Мана…

Толиб Лазизга аллақандайдир суюқликни ичиради.

Қоронғулик чўкади.


3-кўриниш.

Тўйга чорловчи карнай-сурнай садолари остида саҳна ёришади.

Сўрида оёғи гипсланган Лазиз ётади. У ўрнидан туриб оёғига хайрон қарайди.

Лазиз. Кеча ошналар билан кўп ичворипмизда! Ресторандан соат 12 да чиққанимни эслоламан. Нахотки, уришган бўлсам, ёки Шавкатни мошинасида халокатга учрадикми? Йўқ, худо сақласин. Ойи … ойи, уйда кимдир борми? Кимнинг тўйи бўляпти экан-а? Хўрозними?

Комил. Буни қаранг, куёв бола халиям ётибтиларми, кийининг тезроқ. Ҳа, кайфиятлари йўқ? Менам уйланаётганимда шундай бўлган. Тур…

Комил Лазиз билан қучоқлашиб кўришади. Унинг юзидан ўпиб қўяди.

Лазиз. Куёв?

Комил. Яна хазилингни бошладингми, биламан жахлинг чиқяпти. Айб ўзингда. Бор десам, бораверасанми? Тўйингга бир кун қолганда қизнинг уйига бориб томма-том юриб деворидан ошишга бало бормиди? Чақирсанг, ўзи чиқарди, унаштирилган бўлсаларинг.

Лазиз. Ўв, манга қара, Бахтиёр.

Комил. Ким Бахтиёр? Менми? Менинг отам (Ҳиқичоқ тутиб) Комилжон деб исм қўйган.

Лазиз. Мен сенинг отанг Ориф ака эканлигиниям, онанг Холида опаниям яхши танийман. Пешонангдаги тиртиқ мана муштимдан эсдалик. 8– синфда тушган. Ҳозир медицина академиясининг 9-курсида ўқийсан – ординатурада! Мен сени яхши танийман.

Комил. Ичиб олган менми, ё сенми? Обрўйимни баланд қилиб юбордингку… (Ҳиқичоқ тутиб) Мен хам танимайман ким танийман деди сенга?

Лазиз. Кимни?

Комил. Келин дугона билан энди танишамизда.

Лазиз. Келин дугонани нима қиламан, мен сиз кимлигингизни билмоқчиман.

Комил. Карнайчиларни билмоқчимисан олтита келди.

Лазиз. Вой, ўв.

Комил. Йигитларга айтгандим ўнта бўлсин деб.

Лазиз. Нима бало бу карми?

Комил. Хеч кимнинг тўйи камчиликсиз ўтмаган. Тўртта карнайчи кам бўлса хеч нарса бўлмайди.

Лазиз. Ўв… Чала пишган индюк мен билан хазиллашма. Қанақа тўй?.. Дада, ойи.

Комил. Домла билан ишни хал қилдик. Ҳозир келин киради.

Комил қўлидаги костюмни Лазизга кийдиради. Лазиз костюм чўнттагидан иккита рангли тухум олади.

Лазиз. Буни нима қиламан?

Комил. Бугун чимилдиқ чилласининг биринчи куни. Белни бақувват қилишинг керак.

Пиёла кўтарган Соҳиба хола киради.

Лазиз. Онаажооон!

Соҳиба. (Соҳиба Лазизнинг бошини силайди.) Ҳа, болам.

Лазиз. Ойи, мен кимнинг тўйидаман?

Соҳиба. Ўзингини-да, қоқиндиқ… Кейин ҳадеб ойи деяверманг. Келиннинг олдида ҳар бир гапингизга эҳтиёт бўлинг. Келин билса нима дейди. Куёв мунақароқ экан деб юрмасин. Эртага устингиздан кулиши мумкин. Мен янгангизмана! Тўй куни онам деяпсизда энди!

Лазиз. Умримда биринчи марта кўришим, ўз боласидан тонган онани.

Комил. Қулмуродбек, шайтонга ҳай беринг.

Лазиз. Нима? Қул эмасман.

Соҳиба. Э, жўраси, сиз ҳам ўшанча баландликдан йиқилганингизда, сиз ғалати-ғалати гапларни айтардингиз? Айтингчи, шунақа девона, ақлини йўқотганларга қандай никоҳ ўқитилади.

Комил. Психологни чақириш керак.

Комил чиқиб кетади

Лазиз. Ана, ёлғиз қолдик. Энди тўғрисини айтинг. Сиз ҳам мени қўрқитманг, ойи.

Соҳиба. Секинроқ гапиринг. Бировнинг уйидасиз.

Лазиз. Нима, ўзимни уйимдаманку…

Соҳиба. Маст бўлгансизда, эсингизда йўқ. Уйингиз тўй куни ёниб кетдику.

Лазиз. Унда оёғим қандай синди?

Соҳиба. Тўй куни келинга бир маст пул қистирганда ўрнингиздан туриб уриб кетдингизку. Ўз тўйида томоша кўрсатган куёв номини олдингиз. У маст сизнинг оёғингизга ғишт билан урди.

Лазиз. Лекин куёвжўрам бошқача айтдику!

Соҳиба. Унинг гапига ишонаверма. У сал карроқ.

Лазиз. Бу уйда ким ўзи жинни, менми ё сизларми?.

Соҳиба. Бу дунёда ҳамма жинни!

Лазиз. Ўз ойимни таниёлмасам, мен жинни эканманда!

Соҳиба. Тўғри, янги ҳаётнинг биринчи оқшоми, хаяжон босади. Ҳозир келин келади. Мен кириб чимилдиққа жой солай…

Лазиз. Мен хоҳламайман. Уни севмайман. Унга уйланолмайман.

Соҳиба. Хоҳламайсиз? Нега хоҳламайсиз? Ҳамма ишни қилиб қўйиб энди уйланмайсизми-а? Қани, уйланмай кўринг-чи, ички ишларда ишлайдиган 4 та акаси нима қиларкан? Иккинчи ундай деманг. Ғийбатчилар ҳозир қулоғини тўртта қилиб гап пойлаяпти. Яна сиз ҳақингизда ёмон хаёлларга боришмасин. Лекин кўнглингиз чопмаётган бўлсангиз, мана мен янгангизга айтинг… хоҳламасдан қўшилиш гуноҳ. Касалмасмисиз?

Лазиз. Йўқ. Отдайман.

Соҳиба. Отдаймисиз? Унда битта тойчоққа ўхшаб кишнаб беринг. Майли, мен кетдим. Келин киради. Сиз у билан лирик чекиниш қилинглар.

Келинчак либосидаги Садоқат киради. У уч бора эгилиб салом беради.

Садоқат. Юзимдаги пардани олаверайми?

Лазиз. Қўрқиб кетмайманми?

Садоқат. Йўқ.

Лазиз. Айтиб қўяй, ужас киноларни кўрсам, тилимни тишлаб ҳушимдан кетиб қоламан.

Садоқат юзидани ёпинчиқни олади. Лазиз бир сакраб тушади.

Лазиз. Янга!!!

Садоқат. Янгангизни нима қиласиз?

Лазиз. Сиз янгамсиз… Нима эсингизда йўқми? Мана бу оёғимдан телефонни олувдикку…

Садоқат. Қачон?

Лазиз. Ўзингизни аҳмоқликка солманг. Акам қани?

Садоқат. Қайси акангиз? Синглингиз борлигини билардим.

Лазиз. Акам ўлдими?

Садоқат. Вой, бўлса ўладида…

Лазиз. Акам ўлгану… сизни менга узатишган, тўғрими, топдимми?

Соҳиба чиқади.

Соҳиба. Мени чақирдиларингми?

Лазиз. Йўқ.

Соҳиба. Бу ҳамманинг бошида бор савдо. Уялмасдан маслаҳат сўрайверинглар. Нима маслаҳат берай. Мана асал пиёла… оқ чойшаб ёзилган… хоҳласаларинг мусиқа бор. боринглар, чимилдиққа киринглар. Жой солиб қўйдим.

Лазиз. Мен кирмайман.

Соҳиба. Бизнинг пайтимизда келинлар чимилдиққа кирмайман, деб нозланса 21 асрга келиб йигитлар шунақа нозланадиган бўлиб қопти. Тавба. Қайнижон, келинга ундай қўполлик қилманг.

Садоқат. Янгажон, бу киши мени қўрқитяптилар. Олдин эрга теккансиз, деб.

Соҳиба. Келинжон, хафа бўлманг. Кечаги йиқилишнинг таъсири бу. Авранг-алданг… Майли ўзларинг эсон-омон чимилдиқ довонидан ўтиб оларсизлар.

Соҳиба чиқиб кетади.

Садоқат. Мени севишингизни билардим.

Лазиз. Қандай?

Садоқат. Тўй куни чопон кийиб чиқсам, севмаган бўламан, дегандингиз. Мана, менга ёқтираадиган, дадажоним совға қилган костюмингизни кийиб опсизку.

Лазиз костмюмни ечиб отади.

Лазиз. Йўқооооол!

Садоқат. Менинг онам ҳам отамга текканларида чимилдиқнинг биринчи кунида онамни қувган эканлар. Бу муҳаббатнинг белгиси… Бугун нима иш қиламиз?

Садоқат ичкарига кириб мусиқа қўйиб чиқади. У келинлик либосида рақсга тушади. Куй тинади. Садоқат Лазизга яқинлашади.

Садоқат. Биламан, сиз хоҳлаяпсиз.

Лазиз. А, нимани?

Садоқат. Яширманг, кўзларингиз айтиб турибдику! Қанийди ўша нарса бўлсайди, деб… Берайми ўша нарсани? Кўзингизни юминг. Чуқур нафас олинг. Мана…

Садоқат қўйнидаги асалли пиёлани узатади.

Садоқат. Рақс ёқтими?.. Мақтамайсизми?

Лазиз. Нима дей?

Садоқат. Бир нима деб мақтанг. Тожмаҳалга борганимизда мақтагандингизку.

Лазиз. Нима деб мақтагандим?

Садоқат. Эсланг… Сиз осмонсиз, мен ерман. Сизга талпиниб яшайман.

Лазиз. Нима? Осмон?

Садоқат. Менга бағишлаб шеър ёзгандингизку, ўшани айтинг.

Лазиз. Мен? Шеър? Мен билан шеър бегона жисмларку.

Садоқат. Йўқ. Айтинг.

Лазиз. Келиб-келиб сизга деб шеър ёзганманми?

Садоқат. Ҳа, айтинг, айтинг, унда хафа бўламан. Агар чимилдиқ келинчакда хафа бўлса, боласи биронта айб билан туғиларкан.

Лазиз. Йўғ-э, ҳали фарзанд кўриш ниятлари ҳам борми? Иштаҳалари карнайку.

Садоқат. Хафа бўламан ҳозир.

Лазиз. Бўпти, эшитинг. Сен менинг бир чеким носли хуморимсан. Сени мазза қилиб шимиб қуриб қолганингдан кейин туфлаб юбораман. Кейин бир чеккандан кейин яна сени хумори тутгунча эслаб юраман.

Садоқат. Вой, мунча ажойиб шеър! Санъатингиз ўсибди. Қофияларини қаранг…

Лазиз. Э, биласизку…

Садоқат. Тухумингизни бериб туринг.

Лазиз. Қайси бирини?

Садоқат. Ўзи нечта эди?

Лазиз. Бошида учта эди. Биттасини чақққанимдан кейин иккита қолди. Биттасини берсам бўладими?

Садоқат. Йўқ. Иккаласини ҳам беринг.

Лазиз. Нима қиласиз?

Садоқат. Чиройли шеър айтганингиз учун, чақиб бераман.

Лазиз рангли тухумлардан бирини Садоқатга узатади. Садоқат унга қайтариб отади.

Садоқат. Ҳали биз носга тенг бўлдикми? Бўлди, хафа бўлдим. Энди гапирмайман.

Лазиз. Худога шукур.

Садоқат. (Бироз ўтиб) Гапирмайсизми?

Лазиз. Ўзингиз гапирмайман, дедингизку!

Садоқат. Гапирмайман, деган бўлсам гапирмайсизми? Қиз бола айтадиям, қайтадиям. Гапираверинг…

Лазиз. Гапим йўқ.

Садоқат. Асалим, шириним, деб эркалатмайсизми?

Лазиз. Лабингиз мисли асал… ўша асалнинг қопқоғидан битта яласам, майлиму?

Садоқат. Майли.

Лазиз Садоқатнинг кўзини юмиб турганлигини кўриб қўрқиб кетади.

Лазиз. Адашибман. Ачиган қалампир десам бўларкан.

Садоқат. Куёв биринчи кечада келинга совғалар бериб эркалатади. Оёғини ечади. Мана бундай…

Садоқат Лазизнинг гипс оёғини ушламоқчи бўлади. Лазиз ўзини олиб қочади.

Садоқат. Сиз эса қўполдан қўполсиз… Айиқсиз… ўзи ҳамма эркаклар айиқдан тарқаган дейилса ҳам тўғри бўлади.

Лазиз. Ўзларингчи?

Садоқат. Биз аёллар оҳулардан келиб чиққанмиз.

Лазиз. Ҳаммаям ўзиникини асал дейди, ўзгани заҳар дейди.

Садоқат. Кетмон ҳам ўзини ракета деб биларкан.

Лазиз. Ноз қизга ярашар, кампирга бало борми?

Садоқат. Қарға қағиллагани билан булбул бўлиб қолмайди.

Лазиз. Келининг нозик бўлса, берди худо. Келининг хуро бўлса, урди худо.

Садоқат. Эр авра, хотин астар… мана буни дорини ичиб олинг.

Лазиз. Тинчлантирувчи дори.

Лазиз дорини ичади. У ухлаб қолади.


4-кўриниш.

Сўрида оёғи гипсланган Лазиз ётади. У ўрнидан туриб хайрон қарайди.

Судялар либосидаги Соҳиба болғача билан столга уради.

Соҳиба. Фуқаро Қулмурод Бекжонов устидан очилган 999-жиноий ишини очиқ деб эълон қиламиз. Ўртоқ, Қулмуроджон, ўрнингиздан туринг.

Прокурор либосидаги Садоқат киради.

Садоқат. Йўқ. Туролмайди. Бировнинг молини ҳаром қўли билан егандан кейин кўтарам бўлиб қолган. Ҳаром қоринни тешади, деган гап борку. Ҳа, ифлос…

Соҳиба. Прокурор хоним, қизишманг. Фуқаро Қулмурод… суд ҳайъати сиздан ўрнингиздан туришингизни илтимос қиламиз.

Лазиз. Ким у Қулмурод?

Садоқат. Шунчалик муттаҳам-ки, ўз исмидан ҳам тонади, бу ярамас. 30 йилга қаматмасам, прокурор отимни адвокат қўяман. Қўшнимнинг уйига кириб 80 миллионлик тилла буюмларини ўғирлаб кетасану, давлат индамай ўтирадими? Айт, айтасан, шерикларинг ким? Ким сени ўғирлик қилишга мажбур қилди?

Лазиз. Мен умримда ўғирлик қилмаганман. Ҳатто мактабда ўқитувчимнинг қаламини сумкамга солиб қўйишганда роса йиғлаганман.

Садоқат. Мен сенларнинг кўзингга қараб, ёлғонми рост гапираётганингни биламан. Ахир бекорга сонетор эмасман.

Лазиз. Сонетор эмас, сенатор. Тўғрилаб айтинг…

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации