Электронная библиотека » Жаъфар Термизий » » онлайн чтение - страница 4

Текст книги "Қуёш сийрати"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 23:00


Автор книги: Жаъфар Термизий


Жанр: Поэзия, Поэзия и Драматургия


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 4 страниц)

Шрифт:
- 100% +
БУХОРО ҚАСИДАСИ
 
Ўшал дамданки, барпосан, Бухоро,
Улуғсан, қалб аро жосан, Бухоро!
 
 
Шариф исмингдан унгай вазн, зеро,
Ғазалсан, шеъри зебосан, Бухоро!
 
 
Минорлар кўп, фалакка бош қўйган,
Сен икки карра болосан2828
  Боло – баланд, юқори, юксак.


[Закрыть]
, Бухоро!
 
 
Тамаддун гулшанида бўй чўзган,
Ажаб бир сарви раъносан, Бухоро!
 
 
Агар бир кўза сув бўлса бу дунё,
Эмас иғроқ2929
  Иғроқ – муболаға.


[Закрыть]
: дарёсан, Бухоро!
 
 
Хутандан мушк келмиш бир замонлар,
Бугун сен мушки соросан, Бухоро!
 
 
Замину осмон пайвандидурсан,
Калити дину дунёсан, Бухоро!
 
 
Ҳадис илмида султонлик қўлингда,
Шифода Ибни Синосан, Бухоро!
 
 
Калободию Мустамлий тилида,
Гулободу Мусаллосан, Бухоро!
 
 
Илоҳий нурсан кўкдан таралган,
Тажаллийсан, тажаллосан, Бухоро!
 
 
Жаҳон минг йил ўтиб, топмас жавобин:
Нечун бунча дилоросан, Бухоро?
 
 
Муҳаббат излаган дилларга доим,
Бу дунёда тасаллосан, Бухоро!
 
 
Жамолингга жаҳон ошуфта, чунки,
Жамоли оламоросан, Бухоро!
 
 
Сенинг ҳаққингда Жаъфар шарҳ ёзмиш:
Бухоросан, Бухоросан, Бухоро!
 
Тошкент, 2010 йил 20 октябр
ИФТИХОРИЯ
 
Бу дунёда менинг ҳам ўз Замину Осмоним бор,
Қуёшим, Моҳитобим, Юлдузим, ўз Каҳкашоним бор.
 
 
Бу дунёда ғарибу зору ҳайрон бўлмагум ҳаргиз,
Ватандек чунки менинг ҳам муқаддас ошиёним бор.
 
 
Менинг ҳам ўз ғурурим, ифтихорим, шаъну номусим,
Менинг ҳам ўз элим, ўз миллатим, диним, забоним бор.
 
 
Менинг ҳам ўз нигоҳим, эътиқодим, фикри озодим,
Менинг ҳам ўз мақомим, ўзлигимдан юз нишоним бор.
 
 
Қуёш янглиғ Отам, ойдек Онам бошимда парвона,
Менинг ҳам ўз жигарбандим, азизим, меҳрибоним бор.
 
 
Бу дунёда менинг ҳаққу ҳуқуқим, борлиғим собит,
Менинг ҳам сарҳадим, ҳаддим, ҳудудим, посбоним бор.
 
 
Назар солсанг агар ўтмишга, эй туҳматчи даъвогар,
Менинг ҳам шонли тарихим, буюк Соҳибқироним бор.
 
 
Менинг ҳам Термизу Шошу Самарқанду Бухоройим,
Бу бепоён жаҳон ичра менинг ҳам ўз жаҳоним бор.
 
 
Менинг ҳам Хиваю Фарғонаю Кешу Намангоним,
Менинг ҳам Ўзбекистондек гўзал жаннатмаконим бор!
 
 
Кулиб, эй нотавонбин, бунчалар камситмагин зинҳор,
Менинг ҳам Жаъфар, Алпомиш каби тиру камоним бор!
 
Тошкент, 2012 йил 15 феврал
ЭЛИМ
 
Заминдай гарчи вазминсан, юракда осмонийсан,
Элим, дарёи ҳикмат ичра сен дурри ниҳонийсан.
 
 
Гаҳе Турону Туркистон, гаҳе ҳам Мовароуннаҳр,
Тамаддун Каҳкашонида3030
  Каҳкашон – Сомон Йўли.


[Закрыть]
, элим, гоҳи Кушонийсан.
 
 
Ўзингга бек, ўзингга хон, ўзингга ҳокиму султон,
Адолат бобида гўё Амири Кўрагонийсан.
 
 
Сени кутмоқда янги-янги кашфу ихтироларким,
Тафаккур оламида, эй элим, Устози сонийсан3131
  Устози соний – Иккинчи муаллим: Абу Наср Форобий.


[Закрыть]
.
 
 
Агар дил суратин, ишқ оятин тасвир этар бўлсанг,
Қалам фарёд чеккайким, наҳот сен ўша Монийсан?!
 
 
Навоийдан таралган бир навосан хаста дилларга,
Муҳаббат бирла боқийсан, сулук йўлида Фонийсан.
 
 
Жаҳон аҳлига чун жонсан, хазон топмас гулистонсан,
Ғазалсан, шеъру ирфонсан, “Хазойин ул-маъоний”сан.
 
 
Саодатли кунингдан шод бўлиб Жаъфар дили обод,
Дегум: эй бахтиёр элим, жаҳон ичра жаҳонийсан.
 
Тошкент, 2012 йил 6 март
НАВРЎЗОНА
 
Тасаннолар дебон боди сабога,
Дарахтлар қўл очибдирлар дуога.
 
 
Бу кекса, дардманд олам дилида,
Умид уйғондими қайта давога?
 
 
Булутлар кўз ёши тўкмишки, эй ёр,
Бало борми бугун кибру ҳавога?!
 
 
Ажаб меҳмон келибдирки, либоси,
Гиёҳрангу тўлиқ меҳригиёга.
 
 
Агар келсанг, азизим, бериё кел,
Бугун жой қолмади ҳаргиз риёга.
 
 
Бутун йўллар тўсилди тўрт тарафдин,
Адоват, кийнаю қаҳру низога!
 
 
Чекинди Аҳриман3232
  Аҳриман – “Авесто” китобида ёвузлик ва зулмат манбаи.


[Закрыть]
, Наврўз келди:
Жаҳон тўлди яна нуру зиёга!
 
 
Аҳурамазда3333
  Аҳурамазда – “Авесто”да езгулик ва ёруғлик Худоси.


[Закрыть]
куйлаб ишқ васфин,
Бутун борлиқни тўлдирмиш навога.
 
 
Юракларни муҳаббат этмиш ишғол,
Ҳидоят айлади меҳру вафога!
 
 
Насими ишқ эсиб, дилларни очмиш,
Чунонки, ғунча лаб очмиш санога.
 
 
Яна сайроқи қушлардан таралмиш,
Ажиб бир мусиқа арзу самога.
 
 
Ниҳоят, ёрдин пайғом етмиш,
Менингдек бир ғарибу мубталога.
 
 
Қозонга эй малак қиз, ташлагин тош,
Сумалакдан сузиб бер мен адога.
 
 
Адирда, бойчечак шукрона айтмиш,
Ки етди оқибат оҳим Худога!
 
 
Муғанний3434
  Муғанний – мусиқачи, мутриб.


[Закрыть]
торини жўр этди мамнун:
Ниҳоят, етди навбат ҳам навога!
 
 
Дуога онажонлар, қўл очингиз,
Ки қўл очсин малаклар ҳам дуога!
 
 
Илоҳим, файз ёғсин еру кўкдан,
Тўлиб, Жаъфар, яна диллар сафога!
 
Тошкент, 2012 йил 29 март
БОЙСУН ҚАСИДАСИ
 
Гар жаҳонда сайр этар бўлсанг, жаҳон Бойсундадир,
Жону жонон изласанг ҳам, жонажон Бойсундадир.
 
 
Дил кетиб бўлди қўлимдан, энди кетгай ихтиёр,
Нетайин, ё рабки, ул сарви равон Бойсундадир.
 
 
Осмон остида бўл, ёки замин устида бўл,
Қайда бўлсанг ҳам, замину осмон Бойсундадир.
 
 
От жиловин, Алпомиш, қалмоқ элидан тортким,
Барчинойдек сарвқад, қоши камон Бойсундадир.
 
 
Мағрибийдан одамийлик излама, эй бехабар,
Одамийлик истасанг, минг бир нишон Бойсундадир.
 
 
Ишқнинг бедодини Мирзо Масеҳодан3535
  Мирзо Масеҳо Бойсуний ибн Қози Мунтаҳо Бойсуний ХIX асрда яшаган машҳур зуллисонайн шоир, дин арбоби. Бойсуннинг тоғли Назарий қишлоғида туғилган. Узоқ йиллар Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Отасидан сўнг Бойсун қозиси этиб тайинланган. Муфтийлик даражасига эришган.“Фирдавс ул-иқбол” китобида Мирзо Масеҳо Бухорий номи билан зикр этилган. Ундан бизга “Раъно ва Зебо” номли форс-тожик тилида ёзилган достон, форсий ва туркийда битилган шеърий парчалар мерос қолган.


[Закрыть]
сўранг,
Чунки ишқ аҳлига бўлса бир макон, Бойсундадир.
 
 
Шоиру шеъру шууру олиму илму амал,
Фозилу фазлу фазилат ҳам ҳамон Бойсундадир.
 
 
То илоҳий чашма жўш ургай Омонхонасидан,
Жон омон қолғусиким, дориломон Бойсундадир.
 
 
Чашмаи Сайробдан то Чашмаи Ширингача,
Ҳар қаён боққанда бир ширинзабон Бойсундадир.
 
 
Эй кўнгул, олгин бориб Бобо Чиноридан3636
  Бобочинор – Сайроб қишлоғидаги минг йиллик чинор.


[Закрыть]
сабоқ,
Чунки қалби ишқ ила доимжавон3737
  Доимжавон – доимо навқирон.


[Закрыть]
Бойсундадир.
 
 
Нақшбандий зикрни Бобокўҳидан3838
  Бобокўҳ – Назарий қишлоғи ҳудудида жойлашган Бойсундаги энг баланд чўққи.


[Закрыть]
ўрганинг,
Ёр ишқи қалбида доим ниҳон Бойсундадир.
 
 
Жаъфар аз аҳли Назар буду бишуд соҳибназар,
Билмасангиз гар, билинг, жону жаҳон Бойсундадир!
 
Тошкент, 2013 йил 24 май
ЎЗБЕК ТИЛИМ, ДАВЛАТ ТИЛИМ
 
Улуғларга ҳурмат тилим,
                        Ўзбек тилим, давлат тилим,
Кичикларга иззат тилим,
                        Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Онам сутидан ибтидо
                        олгансан-у йўқ интиҳо,
Ишқу меҳру шафқат тилим,
                        Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Алпомишнинг камонидан,
                        Барчинойнинг забонидан,
Учиб келган бир хат тилим,
                        Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Соҳибқирон қўрғонидай,
                        “Хазойин ул-маоний”дай,
Асли буюк шавкат тилим,
                        Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Хос Ҳожибнинг “Қутадғу”си,
                        Ҳазрат Навоий орзуси,
Муқимию Фурқат тилим,
                        Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Сиғмагансан девонларга,
                   қасру кўшку айвонларга,
Бору будинг савлат тилим,
                   Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Бобур Мирзодек шоҳ – ўзинг,
                   Огаҳийдек огоҳ ўзинг,
Тожмаҳалдек ҳайрат тилим,
                   Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Авлонию Чўлпон – ўзинг,
                   Қодирийдек ўғлон – ўзинг,
Алломаи Фитрат тилим,
                   Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Қутлуғ бўлсин мақомларинг,
                   юксак иззат-икромларинг,
Оллоҳ берган неъмат тилим,
                   Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
 
Ўзлигимни англатган – сен,
                   дунёларга тенглатган – сен,
Раҳмат сенга, раҳмат, тилим,
                   Ўзбек тилим, давлат тилим!
 
Тошкент, 2014 йил 19 октябр
БАҲОР ҚАСИДАСИ
 
Соғиниб, юртимга шайдодек йўл олдингми, Баҳор,
Ё аяб ошиқларингни кела қолдингми, Баҳор?
 
 
Қанчалар тўсди йўлингни қору музлар бирла қиш,
Сен омон-эсон тўсиқлардан ўтолдингми, Баҳор?
 
 
Нега осилди қовоғинг, ишқилиб, қор ёғмасин,
Эртароқ келдимми, деб ё ўйга толдингми, Баҳор?
 
 
Гоҳи мойчечак, гоҳида лолақизғалдоқ ила
Қўнғироғингни кўнгул даштида чолдингми, Баҳор?
 
 
Ранг олибдирмиш ёноғингдан ўриклар қизғиш-оқ,
Янги келинчак каби ёки уёлдингми, Баҳор?
 
 
Менга шеър, ошиққа гул, деҳқонга ризқ этдинг нисор,
Хайр этиш дарсини Ҳотам Тойдан олдингми, Баҳор?
 
 
Ёр келгайман, деган эрди баҳор айёмида,
Менга берган ваъдасин ёдига солдингми, Баҳор?
 
 
Ёзда қўмсаб, кузда эслаб, қишда соғиндим сени,
Ёки Жаъфар қалбидан мангу жой олдингми, Баҳор?
 
Тошкент, 2015 йил 21 март

ИШҚ ТАРЖИМОНИ

Форс-тожик шеъриятидан таржималар
Абу Абдуллоҳ Жаъфар бин Муҳаммад Рўдакий
«Шод бўлгин, қора кўзлар ила шод…»
 
Шод бўлгин, қора кўзлар ила шод,
Ки жаҳондир ўзи афсонаю бод.3939
  Бод – ел, шамол.


[Закрыть]

 
 
Ҳар неки келса, шодумон бўлгин,
Ҳар не ўтмиш эрур, этмагин ёд.
 
 
Мену сочлари жингалак ул гўзал,
Мен ва ул юзи ой каби паризод.
 
 
Бахтлидир улки бермишу ермиш,
Бахтсиз ул – емас ва бермас, дод!
 
 
Бул жаҳон боду абрдир4040
  Боду абр – шамол ва булут. Яъни: бебақо.


[Закрыть]
, афсус!
Бода қуй, не бўлса, бўлсин барбод!
 
 
Ким бу дунёда шодумон бўлмиш,
Ки унинг бирла сен бўлурсан шод?!
 
 
Қайси оқил инсоф кўрмиш ундан,
Токи, кўрсанг ундан сен адлу дод?
 
Саъдий Шерозий
“ГУЛИСТОН”ДАН
 
Ҳар дам умрдан кетгуси бир нафас,
Қарасам, қолмабди қилгудек ҳавас.
 
 
Эй, кетиб эллигинг, сен уйқудасан,
Энди беш кун қолиб, не орзудасан?
 
 
Эсиз, улким, кетиб иш юритмади,
Қўнғироқ чалдилар, юкин ортмади.
 
 
Кўчиш тонги уйқу бўлади ширин,
Йўловчи йўлидан қолиши тайин.
 
 
Ким келса, янги бир иморат қурар,
Кетганда бировга берар муқаррар.
 
 
Бошқаси ҳам чунин пиширгай ҳавас,
Бу бинода мангу биров яшамас.
 
 
Этмагин ўзингга бебақони ёр,
Арзимас дўстликка бундайин ғаддор.
 
 
Яхши-ёмон бир кун ўлгуси, бироқ,
Яхшидир, ким қилса яхшилик кўпроқ.
 
 
Ўз гўрингга ўзинг юбор тўшангни,
Сўнг биров юбормас, безат гўшангни.
 
 
Умр қордир, қуёшли кунлар ҳам,
Озгина қолмишу, хожада йўқ ғам.
 
 
Эй, бозорга борган, йўқ экан пулинг,
Қўрқаманки, қуруқ қайтади қўлинг.
 
 
Кимки ўз экинин хом ўрса мутлоқ,
Хирмон кўтариш пайти тергай бошоқ.
 
«Жаҳон ҳеч кишига вафо айламас…»
 
Жаҳон ҳеч кишига вафо айламас,
Яратгувчига сен кўнгил боғла, бас!
 
 
Суянма жаҳон мулкига, этма саҳв,
Ки кўпларни сендек туғиб, этди маҳв.
 
 
Не фарқ айлагай, жон кетар чоғда,
Бўлур тахт, ё инки туфроғда?
 
Мавлоно Жалолиддин Румий
ҒАЗАЛЛАР
(“Девони Кабир”дан)
 
Ханда лутфингдан ҳикоят айлагай,
Нола қаҳрингдан шикоят айлагай.
 
 
Ушбу икки мухталиф пайғом ҳам,
Ўша бир ёрдан ривоят айлагай.
 
 
Ноумид айлар бирини гар ғазаб,
Яъс4141
  Яъс – умидсизлик, тушкунлик; ғамгинлик.


[Закрыть]
куллийни4242
  Куллий – умум; барчаси, ҳаммаси.


[Закрыть]
риоят айлагай.
 
 
Ишқ шафқатли шафиъ сиймосида
Икки гумроҳни ҳимоят айлагай.
 
 
Гарчи биз этсак-да шукрида қусур,
Ишқ куфронни кифоят айлагай.
 
 
Ишқ ўзи Кавсарми ё Оби ҳаёт?
Умримизни бениҳоят айлагай.
 
 
Бас қил оятни, буни ҳеч ўқима,
Ишқ ўзи тафсири оят айлагай.
 
«Сув сепингиз йўлига, чунки нигор келадир…»
 
Сув сепингиз йўлига, чунки нигор келадир,
Мужда беринг боққа, бўйи баҳор келадир!
 
 
Йўл берингиз ёрима, ул моҳирухсорима,
Нур тўла юзидин нури нисор келадир.
 
 
Чок бўлиб осмон, ғулғула бўлди жаҳон,
Анбару мушк, яъниким, байрақи ёр келадир.
 
 
Равнақи боғ келадир, кўзу чироғ келадир,
Ғамни қўйиб канорага4343
  Канора – чет, чекка, бир чекка.


[Закрыть]
, ўзи канор4444
  Канор – қучоқ, оғуш.


[Закрыть]
келадир!
 
 
Тийр қаёнга кетгуси? Учса, нишонга етгуси!
Биз нега бунда бехабар: мири шикор келадир!
 
 
Боғ салом бергуси, сарв қиём4545
  Қиём – бош кўтариш, ғалаён қилиш, исён кўтариш.


[Закрыть]
қилгуси,
Боргуси ўт-ўлан яёв, ғунча савор4646
  Савор – отлиқ.


[Закрыть]
келадир!
 
 
Кўкда фаришталар нечун бунча шароб ичдилар?
Руҳ харобу мастдир, ақл хумор келадир.
 
 
Сўрсанг агар кимлигимиз: одатимиз Хомушлик,
Суҳбатимиздан аслида гарду ғубор келадир!
 
«Мастонаману махмур, андозани билмасмен…»
 
Мастонаману махмур, андозани билмасмен,
Ёр ғамзасидан ўзга ғаммозани билмасмен.
 
 
Дарвозани очганлар ҳушёр эдилар, огоҳ,
Мен йўлдан адашганман, дарвозани билмасмен.
 
 
Дунёни босиб кетди овозаси дўстларнинг,
Ақлим овози ўчди, овозани билмасмен.
 
 
Мен гул каби чеҳрангни кўрганда тароватли,
Эскирдим-у қовжирдим, гар тозани4747
  Тоза – янги.


[Закрыть]
билмасмен.
 
 
Дерлар: гўё бор эрмиш бир тор коза4848
  Коза – тоғ ва даштларда йўловчилар дам олиши учун мўлжалланган жой; чайла.


[Закрыть]
Луқмонда,
Бул кўзадан ичдим май, ул козани билмасмен.
 
«Ҳарчанд етказурсен ул бодаи бақони…»
 
Ҳарчанд етказурсен ул бодаи бақони,
Бермас бу бода сенсиз бизларга ҳеч сафони.
 
 
Мутриб, қадаҳни ташла, сўнг нолаларни бошла,
Жоним, келу баҳола бул жинси бебаҳони.
 
 
Ишқи мусалсалингни, ул офати дилингни,
Ул чоҳи Бобилингни, ул сеҳру жоду кони.
 
 
Келтир яна ўшандин, то ишларим зар ўлсин,
Бошла яна бошидин ул одати вафони.
 
 
Деви шақо4949
  Деви шақо – ёвуз дев.


[Закрыть]
яратмиш сендек фаришта лутфи,
Туғронг сени ёзилмиш ё мулкати сафони.
 
 
Нурингда, эй ягона, эй етган осмона,
Кўрдим неча нишона анвори Мустафони5050
  Анвори Мустафо – Мустафо нурлари.


[Закрыть]
.
 
 
Чун йўлларим ёпилди, менга насиб “оҳ” ўлди,
Айланди хасга, кўргач тоғ ишқи қаҳрабони.
 
 
Ул Шамси динки, чун моҳ,Табриз бундан огоҳ,
Тинглаб дуони сен гоҳ, “омин!” де бул дуони!
 
«Қўл узатгин, лабшакар, ҳолим ёмон…»
 
Қўл узатгин, лабшакар, ҳолим ёмон,
Қоматинг мисли шажар5151
  Шажар – дарахт. Бу ерда мақсад: “сарв”.


[Закрыть]
, ҳолим ёмон!
 
 
Йўқ, қўлимни қўй, юрак бемориман,
Хастадилман, гулшакар, ҳолим ёмон.
 
 
Сен кетиб, тарк этди сабру куч мени,
Кетганингдан шул қадар ҳолим ёмон.
 
 
Кетаман қўлдан ахийри, эй ҳаким,
Ушла қўлимдан, магар, ҳолим ёмон!
 
 
Оташингдан ҳамма ёқ зеру забар,
Банда ҳам зеру забар, ҳолим ёмон.
 
 
Сўрама ҳолимни, бе жоми лабинг,
Бохабар ё бехабар, ҳолим ёмон!
 
 
Бош урарман ҳар томонга, нетайин,
Бошидан бўлса агар ҳолим ёмон?
 
 
Кўз юмарман ҳар нафасда мен узоқ,
Не керак сенсиз назар? Ҳолим ёмон!
 
«Ишқи энди меҳрибонлик айлагай…»
 
Ишқи энди меҳрибонлик айлагай,
Энди жоннинг жони жонлик айлагай.
 
 
Маърифат хуршидининг анворида
Зарра-зарра ғайбдонлик айлагай.
 
 
Гоҳи Руҳуллоҳ5252
  Исо пайғамбарга ишора.


[Закрыть]
каби бўлгай табиб,
Гоҳ Халили5353
  Халил – Халилуллоҳ. Иброҳим пайғамбарнинг лақаби.


[Закрыть]
мезбонлик айлагай.
 
 
Бонги “Инно настаъин”ни эшитиб,
Лутфу адлу мустаъонлик5454
  Мустаъон (истиъон) – ёрдам, ёрдам сўрамоқ.


[Закрыть]
айлагай.
 
 
Жонимизга ишқи бўлгач ошно,
Оқибат соҳибқиронлик айлагай.
 
 
Ҳадя этмиш армуғонлар бас гўзал,
Энди тақсим армуғонлик айлагай.
 
 
Кимки, ошиқлар йўлига бўлса ғов,
Жаҳлу ғирромин аёнлик айлагай.
 
 
Шўр сувда чўккуси боши ила,
Кимки лангардек гаронлик5555
  Гарон – оғир; гаронлик – оғирлик.


[Закрыть]
айлагай.
 
«Сенинг ишқингда мен девона бўлдим…»
 
Сенинг ишқингда мен девона бўлдим,
Шаҳар эрдим агар, вайрона бўлдим.
 
 
Сенинг ишқинг айирди хонумондин,
Ғами ишқинг ила ҳамхона бўлдим.
 
 
Чунон танбал эдим, бормас тилим ҳам,
Юзингни кўрдиму мардона бўлдим.
 
 
Сенинг жонингни этдим жонга қондош,
Яқинлардан вале бегона бўлдим.
 
 
Туну кун ўқидим афсонаи ишқ,
Бугун ишқингда мен афсона бўлдим.
 
«Агар ошиқ эрурсан, ғамни қўйгин…»
 
Агар ошиқ эрурсан, ғамни қўйгин,
Куёв бўл, тўй кўру мотамни қўйгин.
 
 
Денгиз бўлгин, улоқтир кемаларни,
Сен олам бўлгину оламни қўйгин!
 
 
Чу Одам тавба қил, жаннатга киргин,
Чаҳу5656
  Чаҳ – чоҳ.


[Закрыть]
зиндон билан Одамни қўйгин!
 
 
Агар Юсуф кўйида қўлни кесдинг,
Эришгин унга, сен малҳамни қўйгин!
 
 
“Нафахту фийҳи мин руҳи”5757
  “Нафахту фийҳи мин руҳи” – “унга руҳимдан пуфлаганимдан…” (“Ҳижр”, 29; “ Сод”, 72).


[Закрыть]
етибдир,
Демак, сен барча бешу камни қўйгин.
 
 
Бўлиб Хомуш5858
  “Хомуш”, “Хомўш” – жим тургувчи; Ҳазрат Румий ғазалларида қўлланилган тахаллус.


[Закрыть]
, сўзингни чўзмагин кўп,
Сен Аллоҳ дегину “аълам”ни қўйгин.
 
 
Чу бўлмиш сенга қисмат Шамси Табриз,
Бу зулм этгувчи тор оламни қўйгин.
 
«Дедимки: эй жон, бул жон не ўзи…»
 
Дедимки: эй жон, бул жон не ўзи?
Эй дарду дармон, дармон не ўзи?
 
 
Этмоқчиман мен юз жону дилни
Пойингда қурбон, қурбон не ўзи?
 
 
Дедингки: сенга дўкон берурман,
Бир бегуноҳга буҳтон не ўзи?
 
 
Олдингда этгай иқбол сажда,
Эй бахти хандон, хандон не ўзи?
 
 
Эй жон, эшик оч бечораларга,
Очмас бу дарбон, дарбон не ўзи?
 
 
Эҳсон ким айлар ҳуснингга, эй гул?
Ҳуснинг қошида эҳсон не ўзи?
 
 
Шундай кишилар бор: дўстдан маст,
Бундай кишилар-чун нон не ўзи?
 
Нойиб Бухорий 5959
  Нойиб Бухорий – XIX-аср иккинчи ярими, XX-аср бошларида яшаган тожик шоири.


[Закрыть]
ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД МАДҲИ
 
Баҳоул-ҳаққи вад-дин, ошиқи субҳон
                     ўзингдирсан,
Муҳаббат аҳлига қутби замон, султон
                     ўзингдирсан,
Бухоронинг эзилган жисмига чун жон
                     ўзингдирсан,
Муридларга мураббий, ҳодийи инсон6060
  Ҳодийи инсон – инсон (инсоният)ни (тўғри йўлга) ҳидоят этгувчи. Аслиятда: “Ҳодийи халқон”(халқларни ҳидоят этгувчи).


[Закрыть]

                     ўзингдирсан,
Бу зору хаста жонимга яқийн дармон
                     ўзингдирсан.
 
 
Шудир авлоди солиҳдан сифотинг, соқийи
                     Кавсар,
Шаби меърож6161
  Шаби меърож – Меърож кечаси.


[Закрыть]
фарзандим этармиш мадҳи
                     Пайғамбар,
Сулуки Нақшбандийга берибсан зийнату
                     зевар,
Табаррук остонангга қўярмиш бошин
                     одамлар,
Бу зору хаста жонимга яқийн дармон
                     ўзингдирсан.
 
 
Фақат аҳли Бухоромас ғулому чокаринг
                    танҳо,
Ҳарамдир Маккатуллою муриду мухлисинг
                    шайдо,
Тирилди Машриқу Мағриб сенинг номинг билан
                    гўё,
Худога шукрким, қабринг Бухорода бўлибмиш
                    жо,
Бу зору хаста жонимга яқийн дармон
                ўзингдирсан.
 
 
Сен айвон тахтида Раббингга юзлангин, тавалло
                    қил,
Кўнгил кўзини Ҳақ субҳона ёди бирла бийно
                    қил,
Шу дамда Хожа Бузрук файз бергай, сен тамошо
                    қил,
Кел, эй Нойиб, шу даргоҳнинг ити бўл, бош уриб жо
                    қил,
Бу зору хаста жонимга яқийн дармон
                ўзингдирсан.
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации