Электронная библиотека » Хайдар Мухаммад » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 16:40


Автор книги: Хайдар Мухаммад


Жанр: Юмор: прочее, Юмор


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 3 страниц)

Шрифт:
- 100% +

КЕЛИН-КУЕВНИНГ ЯНГИ ФАМИЛИЯСИ

Келин ва куёв ЗАГС идорасмда ҳужжатларни расмийлаштиришда келин куёвни фамилиясига ўтишга келганда шартта тўхтади.

– Мен куёвнинг фамилиясига ўтмайман, куёв мени фамилиямга ўтсин,—деди чимирилиб.

– Нега?—ҳайрон бўлди ЗАГС мудираси.

– Чунки биз тенг ҳуқуқли гражданлармиз, кийимимиз бир хил, туфлиларимиз пошнали, иккаламизда ҳам сумка бор, иккаламиз бир хил соҳанинг ниженеримиз. Сочимиз бир хил қирқилган, бир хил шим киямиз, бўйнимизда бир хил занжир. Хўш, нима учун, мен бу кишннинг фамилиясига индамай ўтиб кетаверар эканман. Менинг фамилиямда битта ҳарф ортиқча. Менинг фамилиямга ўтсин,– деди қатъий келин бўлмиш.

– Сиз инма дейсиз?– куёвдан сўради мудира.

– Гарчанд тенг ҳуқуқли бўлсак ҳам, нега энди мен келиннинг фамилиясига ўтар эканман. Мен эркакман ахир, эркакларнинг фамилиясига ўтиш одат бу, оғайниларим кулишади. Нега мен одатни бузишим керак? Йўқ! – деди куёв ҳам оёғини тираб.

– Бўлмаса бир иш қиламиз,– деди мудира ва тадбир ўйлади. Иккалангизни ҳам даъвонгиз тўғри. Куёвдан келинни камситиб бўлмайди. Шунинг учун икковингизни тенг ҳуқуқингизни ҳимоя қилган ҳолда икковингизни фамилиянгизни бошидан бир бўғиндан олиб, янги фамилия ясаймиз. Розимисизлар?

– Бу, албатта адолатдан. Розиман,– деди келин.

– Розиман,– деди елка қисиб куёв.

– Куёв, сизнинг фамилиянгиз Аҳмедов экан, ундан «Аҳ»ни оламиз. Келин, сизнинг фамилиянгиз Мақсудова экан, ундан «мақ»ни оламиз. Қани, икковини қўшайлик-чи, нима бўларкин… Аҳ-мақ-ов-Аҳмақова, Аҳмақов бўларкан розимисизлар?—деди мудира маъносига эътибор бермай.

Келин-куёв бир-бирига қараб илжайишди.

– Табриклайман Аҳмақовлар опласи билан,– деди мудира.

РОСТГЎЙ ТЕЛЕФОНЛАР

Ишга кирганимдан бери навбатчилик нима билмас эдим. Кадрлар бўлимининг бошлиғи янги бўлди-ю, графикка мени ҳам тиркаб қўйди. Мана, навбатчиман. Директоримизнинг хонасидаги диванга узала тушиб ётиб кўзим кетай деб қолипти. Ухлаб қолсам бўлмайди, юқоридан телефон қилиб муҳим гап айтиб қолиши мумкин. Уйқум ўлгур қаттиқ, ўнта телефон бараварига жирингласа ҳам миқ этмай ухлайман. Шунинг учун уйдан бирон китоб олиб келмаганимга афсусландим. Директорнинг китоб-питоби бормикан деб ўрнимдан туриб шкафларни қарадим. Резолюция, қарор, буйруқ, докладдан бошқа ҳеч нарса топмадим. Директорнинг креслосига ўтириб кўкракларнмни кериб ер сузиб эшикка қараб қўйдим.

Бирдан тирсагимнинг тагида турган оппоқ телефонга кўзим тушиб қолди. «Кимга қўнғироқ қилсам экан» деб ўйлаб қолдим. Биронта оғайнимнипг уйида телефон йўқлигидан жаҳлим чиқиб шартта трубкани олиб дуч келган номерни тердим.

Трубканн олгач:

– Қаер?—деб сўрадим. Овозимни ўзим бир марта қўшнимизнинг магнитафонида эшитган эдим. Бузилган патефондек хириллаб чиққан эди. Ҳозир ҳам даҳшатли чиққан бўлса керак трубкадан ингичка овоз эшитилди.

– Гўшт комбинатининг қоровулхонаси,—деб.

Қизиқчилик учун:

– Нега ухлаб ётибсан, ҳозир текширгани бораман,дедим.

– Азгина ухлаб қопман, маан ҳеч нарсани билбилмайман, адамни ўрнига туриб турувдим,– деган ҳаяжонланган овоз келди.

– Қўрқма, – деб трубкани қўйиб қўйдим.

Бир оз туриб яна трубкани олиб қўлим тушган номерни тердим.

Трубкадан:

– Адаси сизмисиз? – деган аёл кишининг овози келди.

– Ҳа,– дедим.

Овозим эрини овозига ўхшайди, шекилли.

– Ҳой, адаси ану ишга олмоқчи бўлган киши бор экан-ку, япасқироқ, семиз, бир кўзи учиб турадиган.

– Хўш,– дедим.

– Ўша конверт ташлаб кетди, хўжайинга бериб қўярсиз деб. Қайси бир фаришта хат юборипти деб қарасам, анча пул. Олиб қўявердим,– деди.

– Ҳа, олиб қўявер,– деб трубкани қўйиб қўйдим.

Ўзим мийиғимда кулиб қўйдим. Шокир бўлганда роса хахолашиб кулишардик деб дилимдан ўтказдим.

Орадан ярим соатча ўтгач яна номер санадим. Трубкадан бу гал эркак кишининг юмшоқ овози келди:

– Хўжайин, сизмисиз?—деган.

– Ким бўларди,– дедим дўриллаб.

Бирдан жавраб кетди:

– Шу, хўжайинжон, ўзиздан ўтар гап йўқ. Очиғини айтсам, бир-икки тўйда ҳалиги «хизматимиз», аниқроғи, «отаримиз» бор. Бюллетенни беш-ўн кунга чўздирдим. Укам бир ой десам ҳам тўғрилаб берардию, виждон бор-да, (қўяверинг, бизда бўлса қолмайди. Бюллетеннинг пулини сизга атаб қўйибмаи, сизга, хўжайинжоним, – деди. Ўзиям новдадек эгилиб кетган бўлса керак. Менинг ҳам сахийлигим тутиб:

– Бир ой дам олақол,– деб трубкани қўйиб қўйдим. Яна беш-олти жойга қўнғироқ қилдим, улардан бунақа гап чиқмади. Улар ўз вазифасида солдатдек турган кишилар экан. Кечқурун Шокирга айтиб бериб роса кулишдик.

БИР КУН КЕЙИН МУЛЛА БЎЛАР

Қийин-қийин ўқувчиларга қийин, ҳар нарсага балогардон. Қишлоққа ким борса, ўқувчилар билан зал тўлдирилади. Негаки, ўқувчилар дарсда йиғилиб турган бўлади. Битта қўнғироқ билан дарслар шартта тўхтатилиб болалар залга равона бўлади. Дунёда энг қийини колхозчини йиғиш, бири боғда, бири тоғда, бири ҳаммомда, бири бозорда. Райкомданам тухуми оғзига келганда қўнғироқ қилишиб, икки оёқни бир этикка тиқишади. Начора, райкомнинг топшириғини бажармай бўладими, болалар-мўъжиза, дарров ўзлаштириб олади. Раис шуларни хаёлдан кечириб турган эди, қўйғироқ жиринглаб, чўчитиб юборди. Трубкани секин олиб қулоғига қўйиб:

– Ало,– деди.

– Умризоқ Парпиевич, ҳалиги лекторлар келар экан. Халқаро темада. Кутволинг яхшилаб, чой-пой, совға-салом дегандай,– деди райком инструктори.

– Аввало хўп, райкомни топшириғи биз учун қонун. Лекин хабариз бор, юқори синфлар цирк артистлари билан учрашувга кетган.

– Биламан, биламан… таъкидлаш шарт эмас,зарда қилди инструктор,– мактабда бола борми ўзи,деб пичинг қилди.

– Бор, иккита учинчи синф, битта биринчи синф.

– Бўлади залда нафас олиб ўтирса бўлди. Тайинлаб қўйинг. Тағин, қалдирғочдай важирлашиб «валпажрий»ни айтиб ўтиришмасин. Уят бўлади. Ҳа, эсимдан чиқай дебди, биринчи айтдилар, эртага рассомлар союзидан келишади. Колхоздан автобус олиб, ўнта йигит, йигирмата қиз, чиройли кийиниб, қизлар атлас… миллий… йигитлар оқ кўйнак, қора шимда бўлсин. Гулдаста олишсин биттадан. Азропортда кутамиз. Тушунарлими?

– Тушунарли, соат нечага?

– Ўн биру нолда аэропортда бўлиши керак.

– У вақтда дарсда бўлишади-ю.

– Биламан, биламан, биринчи айтдилар, озод қилинг, бир кун кейии мулла бўлишади. Ўқувчилар ўзи жон деб боришади.

– Хўп,– деди директор жонига бигиз санчгаддай жизиллаб. Трупкани қўйиб, башараси бужмайди. «Бир кун кейин мулла бўлишади» деб дилидан ўтказиб турган эди, секретар қиз кириб:

– Райондан бир киши сўраяпти,– деди.

– Кирсин – деди директор. 30 ёшлардаги новча йигит кириб келди, кўришиб:

– Мени район мудири Обид Ҳолиқович юбордилар. Эртага област театри гастролга келяпган экан. Вокзалдан кутиб олиш керак экан. Эрталаб соат 10.00 да. Ҳамма спектаклларни ўқувчилар кўриши шарт экан,– деди, бу қонун, уни бажаришинг шарт деган оҳангда.

– Қайси спектаклларини олиб келишибди,– деди аламини ичига ютиб.

– «Дод, хотинлар дастидан дод» экан.

– Вой, дод! Буни ўтган йили мажбуран кўрган эдик-ку.

– Мен билмадим, мен района мудирининг топшириғини айтдим. Қолганини ўзингиз гаплашинг,—деб зарда қилиб ҳайр-маъзурни нася қилиб чиқиб кетди. Яна телефон жиринглади, «яна ким бўлди?» деб трубкани кўтарди.

– Салом, Умрзоқ Парпиевич, мен раисполкомдан Бахтиёрман, – деб чийиллади. Бу чийилдоқ овоз даҳшатлилигини ҳамма билади. Унинг гапини иккита қилган одам кунини кўради.

– Эшитаман,– деди директор, совуқроқ қилиб.

– Эртага юқори синф ўқувчиларингиз соат 6 да колхоз стадионига бориб, тўлдириб ўтиришсин. «Майдонтол» командаси билан От заводининг «Қора йўрға» командаси ўртасида чим устида хоккей бўлади. Стадион тўлиб турса, колхознинг, районимизнинг обрўси.

– Ўқиш бору, …жон.

– Бунақа майда гапни қўйинг, бир кун кейинроқ мулла бўлишар. Тағин ишкал қилиб ўтирманг, партбилет билан жавоб берасиз,– трубкадан «дут, дут» деган сигнал келди.

Директор уф тортиб: «чаласавод ўқувчилар ҳам колхознинг обрўйи бўлади, ҳа ишонаверинг» деб пичинг билан трубкани шақ этиб қўйди.

ШАҲРИЗОДАНИНГ 1002 КЕЧАСИ
(Эшитганларимдан)

Гўзал Шаҳризоданинг ажойиб тарихини ким билмайди дейсиз. У ўзининг мустабид ҳукмдорига минг бир кеча эртак айтиб, ўзини ва ўзи каби қизларнинг ҳаётини сақлаб қолган ва ҳукмдорнинг севимли маликасига айланган. Лекин ҳеч ким минг иккинчи кечада нима бўлганлигини билмайди.

Мана бундай бўлган эди.

Минг иккинчи кеча бўлганда шоҳ севимли маликаси Шаҳризодани шабистонга таклиф этади ва эркалай бошлайди. Шаҳризода эркалашларга эркаланмасдан, одатига кўра яна навбатдаги эртагини айта бошлайди. Уни тўхтатиш қийин. Тарки одат амри маҳол деганларидек.

– Биласизми, ҳукмдорим. Оллонинг инояти билан эшак билан ўтган воқеани,– деб Шаҳризода эртагини бошлади.

Оллои-таоло парранда-дарранда ҳайвонот дунёсини яратганда ҳаммасига ўзининг қобилиятига яраша вазифа топширган экан.

Булбул куйлаган, қўйга жун ва кабоб учун гўшт етиштиришни топширган. Қўй гўшти жа ёғлиқ бўлиб кетмаслиги учун қувлаб югуртириш вазифасини бўрига юклаган. Лекин эшак ишсиз бекор қолган экан. Бу эшак деган маҳлуқнинг овози ёқимсиз, гўшти бемаза, тишлари ўтмас бўлса, нима қилсам экан, деб эшакдан сўрабди Оллоҳ.

– Нима билан шуғулланмоқчисан?

– Ҳеч нарса қўлимдан келмайди, – дебди очиқчасига эшак.

– Майли, ҳеч нарса қўлингдан келмаса, ҳайвонот дунёсига раҳбарлик қилиб юраверасан, – дебди Оллоҳ.

Эшак раҳбарликни бошлаб юборибди. Биринчи, қўйнинг тилини билмаса ҳам, куйлашга мажбур қилибди. Қўй бечора «Баа!» дан нарига ўтмабди. Буни кўрган Оллоҳ қаттиқ ғазабланиб уни гунг бўлиб ишлайдиган оғир ишга юборибди. Шундан бери оғир ишда, елкаси яғир бўлиб ҳалол ишлар экан.

Бирдан қўйларга раҳбарлик қилгани эсига тушиб қолиб нега раҳбарлик ишдан олишди-а, ахир, Оллоҳ биларди-ку, қўлимдан иш келмаслигини, нега энди мен бечорани раҳбар қилиб қўйишди экан?—деб Шаҳризода яна давом эттирибди:

– Хоҳлайсизми, ҳукумдорим сиз ҳақингизда эртак айтаман.

– Жон қулоғим билан эшитаман,– дебди подшо.

– Шундай қилиб, оллойи-таолло, эркак билан аёлни яратибди, чунки улар ярим кечагача икки ёрти бир бутун бўлиши учун. Шундан бери эркаклар ўзида етишмайдиган нарсани аёллардан қидирар экан. Ўша ҳиссиётни топганда ўзини бахтли ҳис қилар экан. Шу ерга келганда Шаҳризода жимиб қолади ва ҳукмдордан сўрайди:

– О, ҳукмдорим, сен мен билан бахтлимисан?

– Бўлганда, қандоқ!

– Сен мени ақлли аёл деб ўйлайсанми?

– Ақллийлар ақллийси.

– Демак, олло ҳақ экан, демак сен ўзингда етишмаётган парсани топибсан.

– Эй, гўзал Шаҳризода! Сен ёш бўлсанг ҳам маҳоратинг тенгсиз. Илгари эртакларингда енгил ҳазилюмор бўлса, энди заҳарҳанда-сатира заҳари сингибди. Майли, эртак-эртаклигича қолсин, – деб Шаҳризоданинг калласини кесдирибди ҳукмдор.

ЭШМАМАТ АКА ЭВИНИ ТОПДИ

Эшмамат аканинг Чорсудаги икки бўйралик келадиган ҳовлилик уйи трамвай ўтадиган катта кўчага тушди. Унга хоҳласа участка, хоҳласа секция берадиган бўлишди. Эшмамат ака «ёшим етмишдан ошганда участкани нима қиламан, секциянгни беравер» деди. Унга учинчи қаватдан уч хоналик секция беришди. Эшмамат аканинг жони ҳузур топиб қолди. Ўтин демайди, кўмир демайди. Печкани мўрковини тозалаш йўқ, кўмирхонадан чакка ўтиш деган гап йўқ. Гузарга чиқиб магазиндан нарса олиб келиш йўқ. Биринч қават ҳар хил магазин, пул бўлса бас, жонингдан бошқа ҳамма нарса топилади. Лекин бир нарсаси чатақ. Ана шу нарса Эшмамат акани ҳар замонда секциядан айнатиб қўяди. Бу нима дерсиз? Бу тез отар сайроқи бедана. Эшмамат ака беданани сайрашига ишқибоз. Чорсудаги икки бўйралик ҳовлисида бир азим туп ўрикка тўрқовоқларни илиб қўйиб, кечгача «вағ-вағ» латиб ётарди. Ўрикка илинган бедананинг овозидан бир йўла етти қўшни ҳузур қиларди. Эрталаб бедананинг овози билан уйғонмаса бир нарсасини йўқотган кишидек боши гангиб қоларди. Домга кўчган кезлари балконга қатор қилиб илиб юрди. Лекин балкон иссиқлик қилдими, беданалари лоҳас бўлиб бирма-бир ўла бошлади. Буни устига домком келиб тўрқовоқларни кўрсатиб, бу эскилик сарқитини йиғиштиринг, домни фасонини бузади,– деди. Эшмамат ака хомуш бўлиб қолди. Бир куни ўғли келиб: «Дада биров хафа қилдими, руҳиз пастроқ кўринади»,– деб сўраган эди Эшмамат ака ўғлига дардини очди.

– Эй, шунга хафа бўласизми, буни эви бор. Сизга магнитафонга истаган тезотар бедананинг овозини ёздириб бераман. Эрталаб магнитафон ўзи сайраб кетади. Беданани «битфилдиғи» билан уйғотадиган қилиб бераман», деди-да, магнитафонга соат ўрнатиб, эрталаб ўзидан-ўзи юриб кетадиган қилиб берди. Шундан бери Эшмамат ака беданани «вағ-вағи» билан кўзини очади. Узоқ вақт ҳузур қилиб ўрнида ётади. Кечгача балкондан беданани овози янграб туради. Ўтганкетганлар заб беданавоз эканми, тоза сайроқисини топибди-да, деб ўтиб кетишади. Лекин қаерда тўр қовоқлар осилиб қўйилганлигини кўролмай ҳайрон бўлишади.

Эшмамат аканинг ўғли отасини яна бир нарса билан хурсанд қилди. Қўлда кўтариб юрадиган кичкина магннтафон олиб келиб берди. Энди Эшмамат ака қўлида қийиқчага ўралган беданамас, магнитафон кўтариб юради. Унинг бирдан-бир записи турли хилда сайраган беданаларнинг овози. Эшмамат ака азонда туриб жангоҳдаги чойхонага магнитафон кўтариб йўл олади. Улфатлари қани Эшмаматвой, бир тезотаридан бўлсин деса бўлди. Дарров магнитафоннинг қулоғи буралиб, чақчарақлаб бедана сайраб кетади.

Мана бугун Эшмамат ака улфатлари билан чойхонада байрам қилиб ўтиришибди. Магнитафондаги тезотар бедана авж пардасида тарақламоқда.

Эшмамат ака ичидан ўғлининг топиб берган ишидан хурсанд. Улфатлари эса бу ҳийлани Эшмамат аканинг ўзи топган деб ҳайратда қолишмоқда ва ўзлигича ишқибозлик-да, деб қўйишади.

КЎНГЛИ ЮМШОҚ

«Ҳурматли «Табассум» бир нарсада ёрдам беринг. Ўйлайвериб бошим бир ёққа қийшайиб қолди. Билмадим, масалани бир ёқ томонлама ўйлаётганим учунми? Масала бундай. Менинг эрим жуда келишган, серсавлат, мукаммал йигит. Обрўси ҳам ёмон эмас. Лекин жуда унинг хушомадгўйлари кўп. Кўпчилиги хотин-қизлардан. Эрим улар билан ширин ва майин табассум билан сўзлашади. Уларга қилаётган муомаласидан ўзимнинг кўнглим эриб кетади. Лекин мен қўрқаман. Бир кунмас бир кун биттаси йўлдан уриб, ўзига оғдириб олмасин деб. Шуни ҳам айтиб қўяйки, уйга вақтида келиб, вақтида кетади. Болаларига меҳрибон, менга ҳам муомаласи ширин. Лекин, қуриб кетгур кўнгли бўш. Ана шунисидан қўрқаман. Менга ҳам кўнгли бўшлиқ қилиб уйланиб қўйган. Яна биттаяримтасига кўнгли бўшлиқ қилиб қўймаса бўлгани. Шунга сиз нима маслаҳат берасиз.

Ҳурмат билан Ойхон».

ТАБАССУМ – Маслаҳат бундай, Ойхон! Кўнгил бўшлиқ айрим эркакларнинг тузалмас камчилиги. Энди сизнинг эрингиз ўта юмшоқ кўнгилдир. Буни синаш учун сиз бир-икки тажриба ўтказинг. Эрингиз келганда арзимаган нарсадан жанжал чиқазиб тўпалон қилинг. Икки кунда ҳар қандай юмшоқ кўнгил ҳам тошметин бўлиб кетади.

ПЕШОНАГА ЁЗИЛГАНИ БЎЛДИ

Институтда бирга ўқишган Ибрат билан Туҳфат беш йилдан кейин учрашиб қолишди. Туҳфатнинг қўлига тушда Туҳфат-Раҳима деб ёзилган эди. Қучоқлашиб кўришиб бўлгач, Ибрат билимдонлик қилиб:

– Қалай, келинпошша Раҳимахон яхши юрибдиларми?деб сўради.

– Қайси Раҳима?—Туҳфат ҳайрон бўлиб Ибратга қаради. Қўлидаги ёзув эсида йўқ.

– Қайси Раҳима бўларди? Келинпошша-да,– деди Ибрат.

– Келинпошшанинг исми Раҳима эмас, Адолат,деди Туҳфат.

– Адолат? Ия, қўлга ёзилгани бўлмадими?—деди Ибрат.

– Йўқ, пешонага ёзилгани бўлди,– деди Туҳфат.

ИССИҚ ЧИҚҚАНДА

Иккита лофчи бир-бирига лоф уриб қопти.

– Эй, нима дейсан, яқинда менинг шу даражада иссиғим чиқдики, ўғлим пешонамдан ушлаб қўлини куйдириб олиб ўн кун мактабга боролмай қолди.

– Эй, шу ҳам иссиқ чиқиш бўптими. Мана менинг иссиғим чиққан деса бўлади, тумов бўлганимда ўн кун пешонамга това қўйиб тухум пишириб ейишди.

КЎЗОЙНАК

Бир лофчи иккинчи лофчига лоф уриб қолибди.

– Бир кўзойнак олдим дегин, чумолини эчки, мушукни йўлбарс қилиб кўрсатади.

– Эй, шу ҳам кўзойнак бўлибдими? Уни болаларга бер, лупа қилиб ўйнаб юрсин. Мана, мен кўзойнак олдим, дегин, уни кўзойнак деса бўлади. Тошкентдаги 39 қаватлик бинонинг 18-қаватидан туриб қарасанг, Қора денгиз бўйларидаги жононларни кўрасан. Яқинда келинойинг Сочига курортга кетган эди, кузатиб ўтирибман.

ЁЗУВЧИНИНГ ЎЛГАН ЙИЛИ

Бир студент адабиётдан имтиҳон топшираётган эди. Ёзувчининг туғилган кунини билади-ю, ўлган кунини эсдан чиқариб қўйдп.

– Қачон ўлганини айтмайсизми?—деб сўради домла.

– Кечирасиз, домла, шундай ёзувчини ўлди дейишга тилим бормаяпти. У тирик,– деди студент.

МАТЕРИАЛ

Бир қиз филасофиядан имтиҳон топшираётганида домла сўради:

– Материя бирламчими ё онг?

– Албатта, материал.

Домла студент қиз гарчанд нотўғри талаффуз қилган бўлсам ҳам, тўғриламай, қани нима деркин деб яна сўради.

– Нима учун?

– Шунинг учунки, яхши материали бўлган одам онги бўлмаса ҳам бичиҳчига яхши кийим тиктира олиши мумкин.

АНА ШУНИСИ НОТЎҒРИ-ДА!

Бир талаба имтиҳон вақтида қўйнидан китоб чиқарди-да, керакли варағини йиртиб олиб яхшилаб кўчирди. Жавоб бериш гали келганда кафедрага чиқиб қоғоздагини шариллатиб ўқиб берди-да, қойил қилиб ташладим дегандек ўқитувчига беписанд қаради.

– Нотўғри – деди ўқитувчи кўзойнагини тўғрилаб.

– А? Нотўғри??? Нимаси нотўғри?

– Ҳаммаси нотўғри.

– Домла, сиз ўз фанингизни билмас экансиз бу жавобни китобдан кўчирдим-ку,– деб китоб варағини жаҳл билан ташлади.

– Ана шуниси нотўғри-да, талабажон – деди ўқитувчи.

МОМОҚАЛДИРОҚ ТАЪСИРИ

Гидромецентр ходимларидан бир мухбир сўради:

– Айтинг-чи, об-ҳаво композиторлар ижодига таъсир қиладими?

– Албатта.

– Қайси ҳолат: ёмғирми, қорми? – Кўпинча момоқалдироқ.

БИР ҚЎЛИ КАЛТА

Бир одам дўхтирга сўлғин келди.

– Дўхтир, чап қўлимни кўриб қўйинг. Калта бўлиб қолганга ўхшайди.

Дўхтир костюмини ечинтириб, қўлини уёқ-буёғини қараб; кулиб:

– Ташвиш тортманг, қўлингиз жойида, лекин костюмингизнинг бирёғ енги калта,– деди.

ҲОЗИРДАН ҒОЙИБ

Мулла Табассумдан сўрашибди:

– Сиз ғойибдан ҳозир бўлганини кўрганмисиз?деб.

– Ғойибдан ҳозир бўлганини кўрмаганману, лекин ҳозирдан ғойиб бўлаётган кўп нарсаларни кўрганман, – жавоб берди Мулла Табассум.

ЯНГАГА МАЪҚУЛ ШОФЕР

Эй, Обид Абиевич ишлар тузукми?

– Шикоятга ўрин йўқ, дуруст.

– Дарвоқе, машинангизга шофер олдингизми?

– Бир йигит келиб юрибди, бугун янгангизга бир кўрсатиб олай, маъқул деса эртадан шига тушади.

ДУО ОЛГАН ЎҒРИ

Бир куни бир ўғри иши бароридан келганига маҳалланинг кексаларини, мачитдан домла-имомларни чақириб, қўй сўйиб худойи қилиб берибди. Худойи тугаб, кетаятганда домлага тугунни катта қилиб, қийиқчани учига тугиб берибди. Домла тугилган пулга шундоқ бармоғини теккизиши билан, пулнинг мўмайлигидан кўнгли тўлиб, узоқ дуо қилиб, охири: «Касбикорингга худо барака берсин» деб юзига фотиҳа тортибди. Қолганлар «овмин» дейишиб тасдиқлашибди. Эртаси куни имомнинг уйини шилибди ўғри.

МЕВАЛАРНИНГ ИККИ ЁҒИ ПИШСИН ДЕБ

Иккита бола ариқ бўйида, ариққа оёқларини осилтириб битта катта писта бошини олдиларига қўйиб, арини уясидан писта териб олаётгандай, биттадан олиб, чақишиб, ён-верига пўчоғини туфлаб ўтиришибди.

Биттаси иккинчисидан сўраб қолди:

– Қизиқ, қуёш нега бир ёқдан чиқиб, иккинчи ёққа ботади-а?

– Шуниям билмайсанми, каллаварам, ўқитувчимиз айтган, дарахтдаги меваларни икки ёғини пишириш учун-да, бўлмаса бир ёғи пишмай қолади.

– Вой, бизани ўқитувчимиз тоғдаги қорни икки томонини эритиш учун, деган эди,– деди ҳайрон бўлиб.

ХОЛПАРАНГНИНГ ҲИЙЛАСИ

Холпаранг «Жигули»сини ғизиллатиб кетаётганда, хаёл суриб, қизил чироқда ўтиб кетиб қолибди. Нарёқдан учиб келаётган «Волга» билан сўқишиб кетди. Машиналар пачоқланди-ю, ҳайдовчиларга зарар етмабди. Холпаранг дарров багажнийдаги яримта ароғини олиб, битта пиёла олиб, «Волга» ҳайдовчисининг олдига борди. «Ака, бўлгани бўлди, мен ўзим тузатиб бераман асабларни босиш учун озгина отворинг», дебди. У киши соддароқ экан, лаққа учиб, ке, нима бўлса, бўлди деб бир пиёлани симирибди. Холпаранг ёлғондан бутилкани тушириб юбориб синдирибди. Бу орада ДАН ҳам етиб келибди. Қараса «Волга»нинг шофёри маст. Уни ичганлиги учун тўла айбдор қилиб, праваларини олиб, Холпарангни «Жигули»сини тузатиб беришни бўйнига қўйибди. Холпаранг «одамгарчилик» қилиб секин «айб мендаям бор» дебди. ДАНчилар эшитмабди.

ОПАНГДАН БЕРИБ ЮБОРАМАН

Шоший бир четда турган шахсий машина олдидаги йигитга учрашди.

– Ука, мени Чопод отага обориб қўясиз-ми?

Шофёр Шошийни бошдан оёғигача қараб чиққач, йўловчилигига ишониб:

– Бир оғиз гапингиз,—деди ишшайиб.– Битта «Экстра»нинг пулини берсангиз, бўлади. Аммо илтимос, йўлда автоинспектор тўхтатса, бу поччам, дейман. Келишдикми?

– Келишдик.

Чўпон отага келганда. Шоший йигитга оз пул бериб индамай кетаверди.

– Ие, почча, қолганини ким тўлайди?– деди.

– Кейинроқ опангдан бериб юбораман,– деб, Шоший индамай кетаверди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 | Следующая
  • 4.3 Оценок: 3


Популярные книги за неделю


Рекомендации