Электронная библиотека » Хайдар Мухаммад » » онлайн чтение - страница 3


  • Текст добавлен: 29 апреля 2024, 16:40


Автор книги: Хайдар Мухаммад


Жанр: Юмор: прочее, Юмор


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 3 (всего у книги 3 страниц)

Шрифт:
- 100% +

АЁЛЛАР ҚАНДАЙ ЯРАТИЛГАН?
(Эшитганларимдан)

Одам ато ер юзида ёлғиз бир ўзи юравергач, жуда-жуда зерикади ва Худога бир аёл яратиб беришлигини сўраб, илтижо қилади. Худо дунёда энг ақлли мавжудот бўлган эркак зотини илтижосини ерда қолдиргиси келмай, ўйлаб қолади. Чунки бор хом-ашёсининг ҳаммасини эркак киши – Одам атони яратиш учун ишлатиб қўйган эди. Лекин Худо-худо-да, унинг даргоҳи кенг, қудрати тенгсиз. Охири ўйлаб-ўйлаб, оз фурсат ичида аёл зотини қуйидаги ашёлардан яратади.

Тонгда – бўртиб – қизариб чиқаётган қуёшнинг тиниқ нурларидан бир неча тола қирқиб олади, осмон маликаси тўлин ойдан ўйчанликни, Оққушларнинг гўзал ҳаракатларини, мушук боласидан ёқимли суйкалишни, ниначиларнинг тиниқ гулбарглари устидан нозик учиб ўтишини, мўйналарнинг роҳатижон илиқлигини, ўт-оловнинг куйдирадиган чўғини, магнит-оҳанграбосининг ўзига тортиш кучини олиб қориштиради. Қараса, жуда гўзал ва ширин бўлиб чиқади. Буни эркак кишига берса бўлмайди, еб қўйиши мумкин деб инжиқроқ, совуқроқ, кўнгилга тегадиганроқ ҳам бўлиши керак, деган маънода, озгина юлдузларнинг совуқ жилвасидан, шамолнинг беқарорлигидан, тулкининг айёрлигидан, қуённинг қўрқоқлигидан, акуланинг очкўзлпгидан, арининг чақиб олишидан, илоннинг заҳри – қотиллигидан, қора дорининг маст қилувчи кайфидан қўшиб яхшилаб қориштириб, юзига кремларни, кўзига тен суриб, сочига шампунларни сепиб, қўлини маникюр, оёғини педюкюр, баданларини массаж қилиб Одам атонинг қўлига топширади ва унга дейди:

Эй, эркак зоти, ол, қандай пайдо бўлган бўлса, шундоқлигича сеники. Билиб қўй, қўшимча қилмайман, у ер-бу ерига яна бир нарсалар қўшади деб умид боғлама. Ол, умр бўйи роҳат қил ва умрингни сўнгги нафасигача азобиниям торт!

Ана шундан бери, аёл зоти эркак билан ҳамдам ва ҳамнафас. Бу ердаги эркакларга аёл яратилишидаги биринчи қисми– фазилатлари насиб қилсин.

Пяниста ва дангаса эркакларга иккинчи қисми ҳам бўлаверади.

Интермедиялар

ШАЙТОНГА ШАПАЛОҚ

Йигит – Жонгинам, неча кундан бери кўрмай соғиниб қолдим.

Қ и з – А? Ўн беш кун бир оғиз гап гапирмай, зимзиё бўлиб кетиб-а?

Йигит – Қутилмаганда командировка чиқиб қолди-да. узр… узр…

Қ и з – Ёлғон гапирмаяпсизми?

Йигит – Ия… бу нима янгилик, мен сизга ҳеч ёлғон гапирганманми? Сизга айтганману, ёлғон гапирсам ўттиз иккита тишим тушиб, пешонамдан бурун ўсиб чиқсин деб.

Қиз – Ўттиз иккита тишингиз эмас, қўшилиб ақл тишингиз ҳам тўкилади. Пешонангиздан бурун ўсиб чиқмайди. Балки ярқ этиб кўз очилади.

Йигит – Дилбарим, жуда агрессив характердасиз… даҳлсиз чегарага бостириб кириш ниятингиз йўқ эди-ку…

Қ и з – Йўқ. Сиз дил мулкини вайрон қилдингиз.

Й и г и т – Тушунолмаяпман?

Қиз – Тушунасиз, яхши тушунасиз. Бундан бир ҳафта олдин куёв бўлиб, Роҳатой билан эгилиб қадаҳ уриштириб ўтирган ким эди.

Й и г и т – Қайси, Роҳатой?..

Қиз – Келинпошша. Бугун куёв саруполарни кийиб, «Мен жуда зерикиб кетдим» деб кўчага айлангани чиқиб кетиб, мен билан учрашгани келдингизми? Қайси шайтон тил билан гапирасиз. Ўша тилингизни чақичлаб ташласа бўлмайдими?

Й и г и т – Янглишмаяпсизми?

Қиз – Йўқ. Роҳатой, билсангиз, аммамнинг қизи бўлади. Унинг уйини кўргани борсам не кўз билан кўрайки, тўнни елкага ташлаб ҳовлида юрибсиз. Кўришдиму изимга қайтдим. Кейин борганимда Роҳатойга ҳаммасини айтдим. Бугун менга телефон қиладилар. Ана, Рохатой ўзлариям келаяптилар.

Й и г и т – Нимади?..

ТУГУН ВА ЕЧИМ

Режиссёр – Шундай қилиб, дўстим, пьесада тугун бўлиши керак. Сизнинг пьесангизда на тугун бор, на ечим бор. Адабиёт назариясини ўқиганмисиз, ўзи?

М у а л л и ф – Йўқ, акаси, менинг 6 класс маълумотим бор. Қишлоқчилик, адабиёт ўқитувчимиз кўп-кўп касал бўларди. У тузалганда мен касал бўлардим. Хуллас ҳозир гектарчиман. Шу қиш бекорчиликда қурғур илҳомим қайнаб қолади денг, театр ёзавераман, озгина ичвосам яна қайнайман денг. Шу сиз этган назарномани ўқимаган эканман-да. Ҳа, дунёда китоб кўп, ҳаммасини ўқиб бўлармиди, киши. Лекин энди, албатта топиб ўқийман… Мен ёзволай «назарнома»миди.

Режиссёр – Назария.

М у а л л и ф – Тўғри, лекин Назарнома деб аташса яхши бўлар экан-а? Ана кўрдингизми илҳом келиб қолди. Ташвишланманг, қотирамиз, қанча-қанча қовун-тарвуз эккан одам назарномани ўқиб олмасак уят-ку. Агарда мабодо бировдан сўраб олсам ҳам бўладими?

Р е ж и с с ё р – Ҳа, бўлади. Тушунсангиз бўлди.

Муаллиф – А, яшанг! Сўраб-сўраб ўрганган олим.

Муаллиф режиссёрнинг олдидан хурсанд, арзимаган «тугун ва ечимини» билиб олиш нима экан, деб чиқиб тўғри оғайниси завсклад Хуррамнинг олдига борди. Хуррам ҳамма нарсага ақли етадиган «бало» эди.

Хуррам – О, Драматург Полизий, қалай театрингни ўқишдими?

М у а л л и ф – Ўқишди, оғайни, ўқишди.

X у р р а м – Нима дейишди?

М у а л л и ф – Зўр дейишди, лекин озгина нарса етишмаяпти, шуни қилсангиз, любой театр ўйнайверади дейишди.

X у р р а м – Ия, нимаси етишмас экан, пьесадаям недостатка бўларканми?

М у а л л и ф – Билмадим, шунақа дейишди-да, бўларканда.

X у р р а м – Аниқроқ гапир, нима деди ўзи?

Муаллиф – Сиз «назарнома»йи ўқинг. Асарингизда «тугун ва ечим» етишмаяпти деди.

Хуррам – «Назарнома» бу менга «назар қилгин», ёки «назир қилгин» дегани бўлса керак. «Қуруғи»дан узат дегани бўлса керак.

М у а л л и ф – Қойил-ей. Тўғри… озгина қуруғидан узатиш керакдир-а?

Хуррам – Энди, дўстим Полизий, «Тугун» дегани қуруғини тугунга тугиб олиб келгин, ёнида коньяк бутилкаларини боши чиқиб турсин дегани.

М у а л л и ф – Э, қойил-ей.

Хуррам – «Ечим» дегани. Бугун келгандан кейин ҳамма масала ечилади дегани.

М у а л л и ф – Оббо Хурраме, ақлинг бало, бекорга запсклад бўлмагансан. Худо сенга юқтирган. Ҳозир назар қилган одамсан-да, Қанақа қилиб топдинг-а?

Хуррам– Шу гап ўртамизда қолсину, сен ўзимизникисан, менинг ишимни ўзи тугунли-да, молга келган магазин мудирларнинг «тугун»и бўлмасин, ишининг «ечими» бўлармикан. Туёғингни шиқиллат, дейман. Театр ҳам тугунли бўлгандир-да.

М у а л л и ф – Ҳа-а-а…

ТЎЙБУЗАР

Р а ҳ м а т – (хотинига) Эҳтиёт бўл, аканг келяпти, ҳозир ҳамманинг дилини хуфтон қилади.

О й н и с а – Қўйинг, секинроқ.

Нуриддин кириб келади

Раҳмат – Ассалому алайкум, ака, яхши келдингизми?

О й н и с а – Қани тўрга!

Н у р и д д и н – Салом, (кўришиб, тўғри бориб тўрга ўтиради). Қани омин, оллоҳу акбар! (Фотиҳа ўқийди. Қолганлар ҳам ўқийди.). Қани, куёв, ўтиринг! (Куёв ҳам ўтиради.) Ҳим. Назарбекдаги, Ҳасанбойдаги, Қўйлиқдаги, Чирчиқдаги амакиларга хабар қилдингларми?

Р а ҳ м а т – Қилдик. Келиб қолишади.

Н у р и д д и н – Хўш, нима камчиликлар бор?

Р а ҳ м а т – Ҳаммаси етарли.

Нуриддин – Яхши. Бўлмаса отанинг арвоҳини чирқиратиш керакмас.

Р а ҳ м а т – Ҳеч ким чирқираётгани йўқ.

Н у р и д д и н – Оғирроқ бўлинг, ўпкангизни босинг. Биза кўчага чиққанда, сиз ҳали ўрин тагида ҳам йўқ эдингиз.

Р а ҳ м а т – Ҳа, албатта.

Нуриддин – Ҳа, албаттани кейинроқ айтасиз. Ҳозир ишни қилиш керак.

Р а ҳ м а т – Ҳамма иш жойида.

Нуриддин – Керилманг, керилишга ҳали эрта. Ҳа биза кўчага чиққанда сиз ҳали ўрин тагида йўқ эдингиз. Сизга ўхшаган нечта керилганларни кўрганмиз. Оёғига оқ латта кўк латта ўраб ўлиб кетган.

Р а ҳ м а т – Қилмишига яраша.

Нуриддин – Гапни қисқароқ қилинг, ўзидан катта биров бир нарса деганда, дарров хўп дейиш керак. Дарров тутун қайтариш керак эмас.

Р а ҳ м а т – Ҳали ҳеч нарса деганимиз йўғу.

Нуриддин – Хо, сизниям тилингиз чиқиб қопти-ку.

О й н и с а – (эрига имлаб, олдига чақириб) Хўп денг, хўп десангиз, олам гулистон, акамми одатлари шунақа, биласизу.

Раҳмат – Нимага хўп дейман. Ҳали ҳеч нарса гап бўлгани йўғу.

Нуриддин—Ху, Ойниса жуда махфий гапинг кўпайиб кетипти шекилли, гапирсанг ўртага ташлаб гапир. Нечта пичир-пичир қилганларни кўрганмиз. Анча саводинг чиқиб қоптию, сениям.

Раҳмат – Ҳеч нарса деяпгани йўқ. 10 кг узум олиб келиш керак экан.

Нуриддин – Ҳали, дастурхонни тўғриламасдан одам чақирвотсанларми, ҳа, биласанми, отанг унчамунча одаммасиди. Девиди, ҳа, девиди. Битта гапи эсимда, меҳмон эшикдан, насибаси тешикдан келади дер эди. Сенлар ҳали узум олиб келмай ўтирибсанларми? Суфе.

Раҳмат – Ҳозир ғирр этиб олиб келамиз. Бозор. яқин, тайёр машина.

Нуриддин – Бозор яқинми, олисми, ҳаммасини олдин қилиш керак. Машинам бор деб кўп керилмаларинг. Машина итдаям-битдаям бор. Мард одам иккита одамни олдига нон қўяди. Биза кўчага чиққанимизга анча бўлди.

Р а ҳ м а т – Биз керилаяпганимиз йўқ.

Н у р и д д и н – Керилмасаларинг шу вақтгача узум олмайсанларми?

Р а ҳ м а т – Оламиз. Ҳали 10 соат бор.

Нуриддин – Хуллас. Қанча гуруч дамлавотсанлар.

Раҳмат – 40 килограмм.

Нуриддин—Нима? 40 килограмм? Товуққа дон қилиб сочасанми?

Р а ҳ м а т – Маҳалламизга етади.

Нуриддин – Етмайди. Мен 80 килограмм дамлатганман. Ҳа, яна 10 кило ташлатганман.

Раҳмат – Маҳалламизнинг нормаси шу.

Н у р и д д и н – Вой, таомилингдан ўргилдим. Ким ўзи каттаси.

Р а ҳ м а т – Кечқурун келади.

Нуриддин – Бу қанақа маҳалла. Ўзи кечқурун келадими? Икки кун олдин келиб ётиб олмайдими? Вой текинхўр-ей, вой, маҳаллани ошқозони-ей.

Р а ҳ м а т – Унақа деманг. Ақлли, яхши одам. Журналист. Акром Сатторов.

Н у р и д д и н – Гап бу ёқда дегин, маҳалланинг бошлиғини ўзини Худо уриб қўйган экану. Газета ёзаверади, куёв. Эрталаб бориб кечқурун келиб ёзаверади. Ҳаёт бошқа, буни улар билмайди. Кўтар-кўтар қилаверади. Ҳа, кўчага энди чиққанимиз йўқ. Вой-бў, биз кўрган нарсаларни ёзаверсак, сели китоб бўлади. Ҳа, мана, биза ревизор бўлиб текширишга борамиз. Райком, мелиса, прикирор, судья ҳаммаси чепуха. Биз текширамиз. Сиз мани гапимга тағин хапа бўлманг, шунақа резкийроқман. Шунинг учун кўпчиликка ёқмайман. Ҳақиқатни талаб қиламан, ҳақиқатни…

Р а ҳ м а т – Ҳақиқат яхши… Энди…

Н у р и д д и н – Яхши дейиш осон, қилиш қийин. Энди эмиш. Нега энди? Биронта шубҳаиз борми? (қизишиб) Шубҳасиз бўлса, рўйи-рост айтаверинг, бегидир бўлсин. Мен орқаворотдан писиллатиб юрадиганларни ёмон кўраман. Мард майдонга чиқади. Энди эмиш-а?.. Нима энди… Мени взятка олади деб ўйлаяпсизми?.. Хом ўйлайсиз, куёв.

Ойниса – (имлаб) Хўп денг, хўп деяқолинг.

Р а ҳ м а т – Хўп.

Н у р и д д и н – Нима хўп? Менга ўтқазиб қўйган жойингиз бормиди? Олдимга қўйган нонингизни миннат қивотсизми?

Р а ҳ м а т – Йўқ. Нима десангиз хўп деяпману.

Н у р и д д и н – Нега хўп дейсиз? Ўзизни мустақил фикриз йўқми? Нима деса хўп дейиш биласизми нимага олиб келади. Менсимасликка. Одамми сариғ чақага олмасликка.. Одамми ўзини мустақил фикри бўлиши керак.

Ойниса—(эрига имлаб) Хўп денг, қутиласиз.

Нуриддин – Ҳў, Ойниса, кўп имлайверма. Онамнинг арвохини ҳурмат қилиб турибман, бўлмаса уриб оғзини йиртворардим. Сал ўзингни тутвол. Машина олдик деб карро-карро керилмаларинг. Одамда мустақил фикр бўлиши керак. Кўчага энди чиққанимиз йўқ. Қара, куёв найзонгулга ўхшаб, хўп-хўп, тўғри этасиздан нарига ўтмай қопти. Ўзини мустақил гапи йўқми?

О й н и с а – Раҳмат. Бор.

Н у р и д д и н – А баракалла, отайизга раҳмат, ана энди ўзингизга келдиз. Қўлли ташланг (қўлини чўзади). Яримта ароқ олиб чиқинг, боринг! Ҳа, деб ўзингиз босиб ичиб ётаверманг. Ҳа, озгина жиз-биз қилдиринг. Қўй сўйилганми?

Р а ҳ м а т – Қўй сўймадик.

Нуриддин – Нега?

Р а ҳ м а т – Тоғам билан маслаҳатлашувдик, магазиндан гўшт олиб қўя қол дедилар.

Нуриддин – Мисли саксонга кирсанг, мисли Сакдирсан деган дадам худораҳмати. Тўй қилиб қўй сўймайдими? Қанақа гап ўзи, отани арвоҳи чирқирайди-ку, ахир. Вой-бў, жа, куёв, менга қаранг, сағал бош борми ўзи, каллани ўрнида томошақовоғми ўзи-а? Нимани кўтариб юрибсиз? Кўчага энди чиққанимиз йўқ. 5 ёшда ақлимизни таниган бўлсак, эллик, йил бўлди, ҳа. Сағал одам деганда мустақил гап бўлиши керак. Ким нима деса, учавермаслик керак. Ҳали домком, ҳали тоғам, ҳали поччам, ҳали оқсоқол. Ҳали қорасоқол. Мен жасатидан кўриб туппа-тузук одам деб юрардим. Жасад бошқа ақл бошқа экан.

О й н и с а (Раҳматга имлаб) – Хўп денг, хўп денг, қутиласиз.

Раҳмат (хотинига) Хўп… (Нуриддинга) Ака, боятдан бери ҳурматингизни қилиб, бир ёғи синглингизнинг ҳурмати, хўп деб келдим. Энди менинг мустақил фикримни эшитинг: хафа бўлмайсиз, шарт кесаман.

Н у р и д д и н – Ана бунизга қойилман!

Р а ҳ м а т – Мустақил фикримнинг қарори шундай: Ўрнингиздан туринг!

Нуриддин – Салқинроққа тузукроқ жой қилдингизми?

Р а ҳ м а т – йўқ. Қани бир кўтарилворинг-чи, тўй ошга заҳар солманг.

Нуриддин – Нима девоссан? Мен сенга кўрсатиб қўяман тўйдан ҳайдашни (туриб ёқасидан олади). Ҳали мени совунимга кир ювмабсан. Ҳури!! (хотинини чақиради) қаёқдасан?!

Раҳмат – Ўзинг ким эдинг, совунинг нима бўларди. (Шартта қўлини қайириб, эшикдан чиқартириб юборади). Турқинг ўчсин, тўй бузар. Кимнинг тўйига борса шу аҳвол-а.

ҒИЛОФ БАНДАСИНИНГ ЎЗБЕКЧА НУСХАСИ

Ғилоф бандасининг ўзбекча нусхасига Тошкентда қурилган тўққиз қаватлик иморатларнинг 8-қаватидан квиртира беришди.

Байрам куни қишлоқдаги оғайниси уйини муборакбод қилгани келди.

У хонама-хона оғайнисини таништираётганда махсус хонада узоқ туриб қолишди.

О ғ а й н и с и – Бу нима Ваҳмаев?

Ғилоф бандаси – Бу узунлиги 40 метрлик арқон.

О ғ а й ниси – Нима қиласан буни, сигир арқонлайсанми?

Ғилоф бандаси – Эй, қишлоқилигингга борасанда, бу ерда сигир нима қилади, агар мабода иморатга ўт тушиб кетса, болалар билан бирма-бир сирғалиб тушиб кетамиз. Эҳтиёт шарт.

Оғайниси—Ваҳмаев, бу темир сандиғинг нимаси?

Ғилоф бандаси – Темир сандиқми? Бу бизнинг кечаси ётадиган жойимиз. Спальний.

О ғ а й н и с и – Темир сандиқдаям ётадими, Ваҳмаев?

Ғилоф бандаси – Ётамиз, оғайни ётамиз. Шу иморат қурилган жой, билсанг, эпицентр бўлган, биласанми? Эпицентр ер қимирлашнинг маркази, яъни шу ерда гумбирлаб қимирлаш бошланади. Худо кўрсатмасин, «гум» етиб ташлаб қолса, бехавотир-да. Сандиқ эзилмайди, онанинг қорнида ётгандек ётаверамиз.

О ғ а й н и с и – Бу иморатлар 12 баллга чидайди-ку.

Г и л о ф бандаси – Тўғри, лекин 13 балл бўлиб қолса нима қиламиз, зилзилани эси борми?

Оғайниси—13 балл ҳеч қачон бўлмайди. Мабода бўлиб қолса юртга келган тўй.

Ғилоф бандаси – Одамлар тўйини қилаверсин, менинг нима ишим бор.

О ғ а й н и с и – Ҳай майли, мана бу машинанинг камералари нимаси.

Ғилоф бандаси – Булар қутқариш камералари.

О ғ а й н и с и – Сен теплоходда кетаяпсанми? Чанқасанг, қизил сувга ярим соат навбат туриб ичадиган жой бўлса.

Ғилоф бандаси – Оғайни, қишлоқда юраверибсан-да, дунёни сув босса тўпиғингга чиқазмай. Институтдан кейин ўқимагин, билиб қўй, Тошкентнинг таги денгиз эмиш. Эски китобларга қараганда, Тошкентни бир куни сув босармиш, бирдан сув ҳали у ердан, ҳали бу ердан қилқиллаб чиқиб қолса, нима бўлади? Ёки Чорвоқ сув омбори очилиб кетса… Шунда бу қутқариш камералари бизга қўл келади, билдингми? Институтдан кейин ўқимагин.

О ғ а й н и с и – Сенга анча қийин бўлибди, пулдан кийналмаяпсанми?

Ғ и л о ф б а н д а с и – Эй нимасини айтасан, чўпонлар айтишаётганмиш, бу йил ёмғир кўп бўлади деб. Шу 200 та шифир олиб квартирани тепасига ёпиб тушсам дейман.

О ғ а й н и с и – Ўзи-чи ўзи?

Ғ и л о ф б а н д а с и – Ўзи, нима бўларди. мўм билан толдан қилган-да. Ёзи билан эриб, очилиб қолса керак. Шунга озроқ пулдан қисилияпман.

Оғайниси – Тепапгда яна бир қават бор экан, улар қилса бўлмайдими?

Ғилоф бандаси – Улар нимани биларди дейсан, отпускага чиқиб, курбртга кетишни билади, манга ўхшаб туяни миниб узоқни кўради дейсанми? Ақл бўлиш керак кишида. Тушундингми? Институтдан кейин ўқимагин.

О ғ а й н и с и – Хўп хайр, мен кетдим (ёлғон йиғлайди).

Ғ и л о ф б а н д а с и – Ҳа, нима бўлди?

О ғ а й н и с и – Ақлсизлигимдан ачиниб кетдим. Муни қара, Бўзсувни бўйига иморат солиб яшаяпман-а.

Ғ и л о ф б а н д а с и – Оҳ, оҳ, оҳ институтдан кейин ўқимагин, бу ақл билан узоққа борармидинг. Сув босса, биринчи балиққа ем бўласан. Ҳа… (оғайниси кетади). Ўзимнинг ақлимдан ўргилай. (Бирдан момақалдироқ овози эшитилади)

Ғилоф бандаси – Хотин! Болалар. Сандиққа!!! 13 балл!!!

X о т и н и – Ҳой дадаси, момақалдироқ-ку.

Ғилоф бандаси – Ҳа, шунақами (қўйнига туфлайди). Ундай бўлса, арқонни тайёрлаб қўй!


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3
  • 4.3 Оценок: 3


Популярные книги за неделю


Рекомендации