Текст книги "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади"
Автор книги: Ибадулла Байджанов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 6 страниц)
ШАРҚ ОЛАМИНИНГ КЎҲНА ИЛМ МАСКАНИ
С. Давлетов, У. Тожиева,
Урганч Давлат университети
Маълумки, 1997 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу Фармон аждодларимиз маънавий меросига бўлган эътибор ва ҳурмат белгиси бўлиб, бугунги илм-фаннинг мақомини юксак даражага кўтаришга қаратилган. Бу фармоннинг тарихий аҳамияти шундаки, биринчидан, юртбоши– мизнинг миллий меросимизга чуқур ҳурмат билан қараши ва юқори интеллектуал муҳитни яратишда саъй-ҳаракатлари ўз ифодасини топган. Иккинчидан, Президентимиз бой маънавий меросни таҳлил қилиш асосида фундаментал тадқиқотлар олиб бориб, замонавий илмий мактаблар яратишни кўзлаган. Учинчидан, минтақада илм-фанни ривожлантириш, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишга даъват этади. Тўртинчидан, минтақа илмий жамоатчилигини халқаро илмий ҳамкорликка олиб киради.
Хоразм Маъмун академиясининг қайта тикланиши Хоразм тарихи, илм-фани, санъат бойлигининг ўзига хослигини эътироф этилиши ҳамда давлат сиёсатида акс этишидир.
Бундан минг йил аввал Хоразм заминида «Дорул ҳикма ва маориф» ёки «Мажлиси уламо» номи билан вужудга келган Маъмун академияси қисқа фурсатда фаолият олиб борса-да, ўз даврида (1004—1017 йй.) жаҳон илм-фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Академиянинг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, унда шоҳ Маъмун фармони билан кенг қамровли фундаментал тадқиқотлар олиб борилди. Айниқса, табиий фанлар, хусусан, математика, астрономия, геодезия, минерология, тиббиёт, доришунослик каби фанлар юксак босқичга кўтарилди. Табиий фанларда эришилган ютуқлар хозирги замон фани ютуқларига деярли яқинлиги билан ҳайратланарлидир.
Маъмун академияси, кўҳна Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги илм– маърифат илдизлари билан бевосита алоқадор. У илк ўрта аср Уйғониш даври маданий юксалишининг қонуний натижаси бўлди. Зеро, кўхна Хоразмда фалакиёт (астрономия), риёзиёт (математика) ва бошқа илмларга бўлган қизиқиш анча эрта вужудга келган.
Ҳатто, инсон зотининг фазога парвози тўғрисидаги ғоя ва унинг илк амалиёти ҳам шу академия туфайли амалга оширилган. Заминимиз делтапланерларнинг ватани экани ҳақида Санкт-Петербургда сақланаётган бир қўлёзмада Исмоий ал-Жавҳарий (940—1008) деган астроном олимнинг Хоразмда илк бор фазога учганлигига оид маълумотлар бор.
Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлади, турли халқларни, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб тарих саҳифасига ёзилди. «Мажлиси уламо» илк бор толерантлик тараққиёт талаби эканлигини амалда кўрсатди.
Маъмун академиясида гипотеза тарзида олға сурилга ғоялар фаннинг беш юз йилдан кўпроқ ривожи учун омил бўлди. Масалан, Америка қитъасининг мавжудлиги, гелиоцентризм, эллипсоид, жисмларнинг тортилиши ҳақидаги ғоялар анча вақтларгача баҳсларга сабаб бўлди. Маъмун академияси қолаверса барча наслларга ва асрларга татигулик икки буюк даҳо Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синони етказиб бергани учун ҳам фахрланишга арзийди.
Шуни таъкидлаш жоизки, «Мажлиси уламо» номи билан аталган бу илм маскани бир гуруҳ олим, адиб, шоирларнинг тасодифий йиғини эмас эди. Бошқача айтганда у қуруқ ерда тасодифан вужудга келмади, аксинча ўзининг мустаҳкам заминига эга эди.
Қадимги Хоразмда суғорма деҳқончилик, Амударё оқимига мослашган йирик каналлар, ноёб ирригация иншоотларининг вужудга келиши, махобатли шаҳарлар, қўрғон ва саройларнинг бунёд этилиши, гўзал меъморий ёдгорликларнинг қад кўтариши албатта математика, геометрия, геодезия, топография илмларисиз амалга ошмас эди.
Қадимги Хоразмда яратилган ноёб заргарлик буюмлари, рангдор тасвирий санъат асарлари, металл ва сополдан ишланган рўзғор буюмлари, буларнинг барчаси бу ерда кимё, минерология илмларини эрта ривож топганлигини тасдиқлайди. Хоразмликларнинг ўша даврда узоқ мамлакатлар ахолиси билан савдо ва маданий алоқаларини ўрнатиши астрономия, география, картография, этнография илмлари ривожига самарали таъсир кўрсатган. Демак, Хоразмда табиий ва гуманитар илмларнинг яратилиши, тараққий этиши учун моддий ва маънавий замин қадимданоқ мавжуд бўлган.
813 йилда халифалик тахтига ўтирган Хорун ар-Рашиднинг ўғли Абудуллоҳ ал-Маъмун 819 йилгача Марвни вақтинчалик пойтахт қилиб олади. Абдуллоҳ ал-Маъмун 813—815 йиллар орасида шарқнинг машҳур олиму фозилларини Марвга чорлайди, уларга ғамҳўрлик қилади ва илмий марказ тузади. 819 йилда илмий марказ Боғдодга кўчади. Боғдод академияси фаолиятида Марказий Осиёлик олимлар етакчи ўринда туради. Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий «Байтул ҳикма» мудири, Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур 828 йилда аш-Шаммосия маҳалласида қурилган расадхона раҳбари, Ҳолид ибн Абдумалик ал-Марваррудий 831 йилда Дамашқ яқинидаги Касиюн тоғида қурилган расадхона раҳбари бўлиб ишлаган. Кейинчалик унга Аҳмад ал-Фарғоний раҳбарлик қилган. Демак, шарқдаги илк академия «Байтул ҳикма»га халифа ал-Маъмун томонидан 813—815 йилларда Марвда асос солинган, 819 йилда Бағдодда кўчиб ўтгандан кейин бу илмий марказ кенгайган, ривожланган ва «Байтул ҳикма» номини олган.
Мухтасар қилиб айтганда, IX – XIII асрларда Шарқда юз берган маданий уйғониш бутун Ўрта Осиё, Хоразм, Эрон, Хуросон, араб мамлакатлари Хиндистон хатто қадимги Юнонистон ва Италиянинг юксак илмий-маданий меросига бориб тақалган. Хоразм Маъмун академияси ана шу бой илмий меросдан ижодий фойдаланди, улар яратган илмий ғояларни ўз тадқиқотлари ва кашфиётлари билан янада бойитиб энг юксак поғонага кўтаришга муваффақ бўлди.
Шундай қилиб, Хоразм Маъмун академиясининг шаклланишида шу ўлкада антиқ ва илк ўрта асрларда ривож топган илмий-маънавий замин ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг саъйи-ҳаракати билан ЮНЕСКО ташкилотининг Бош конференцияси ўзининг 32 сессиясида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейини дунё миқёсида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу тарихий қарор ўзбек халқнинг асрий орзуларини руёбга чиқарди, уларнинг қувончига қувонч бағишлади
Жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва мамлакатимизнинг тарихий ўтмишига чуқур ҳурмат туйғусини камол топтириш, шунингдек, Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейи юксак ташкилий даражада нишонланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 ноябрда қабул қилган қарори халқимизнинг тарихий хотирасини тиклашга хизмат қилади.
Президент Ислом Каримов 2005 йилнинг 21—22 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлганида Хоразм Маъмун академиясига келиб, у ердаги ишлар билан яқиндан танишди, юбилейга тайёргарликнинг бориши билан қизиқди. Учрашувда Хоразм Маъмун академиясининг ютуқлари ва камчиликлари ҳақида ўз фикр– мулоҳазаларини баён қилди. Хоразм Маъмун академияси жаҳонда танилиши учун авваламбор, ўзининг устувор тадқиқот мавзуларига эга Машхур араб сайёхи ибн Баттута бу фикрни давом эттириб «Бутун жаҳонда менга хали хоразмликлар каби ажнабийларга нисбатан ҳамхулк олийжаноб, меҳмондуст фикх илмини сув қилиб ичиб юборган доно кишиларни учратиш насиб этмаганди». Хоразмни зиёрат қилган араб олими берилиши шундан далолат берадики, Хоразм Маъмун академияси юксак бир мақомдаги қутлуғ даргоҳдир. Бу илм масканини Президент худди шундай тасаввур қилади ва шунга яраша ишлашни талаб ҳам қилади. Хоразм Маъмун академиясини минтақавий бўлим деб эмас, керак бўлса республикада Фанлар академияси даражада ривожлантириш лозим, деб таъкидладилар.
Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун академияси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг 1000 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 1 ноябрдаги 240-сонли қарори чиқди. Бу қарорда белгиланган вазифалар Президентнинг аждодларимиз яратган интеллектуал бойликка ҳурмат– нинг бир белгисидир.
Бугунги кунда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишлаб, бутун республикамизда, шу жумладан, вилоятимизда, кенг кўламда маънавий-маърифий табдирлар, бунёдкорлик ва ободонлаш– тириш ишлари қизғин давом олиб борилмоқда. Бу ишда Урганч Давлат университети олимлари ҳам ўзларининг муносиб қиссаларини қўшиб келишмоқда. Улар Хоразм Маъмун академиясининг олимлари билан биргаликда юбилей тантаналарини муносиб нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар.
Ўйлаймизки, Хоразм заминида бу тантаналарга тайёргарлик куриш ва уни рисоладагидек ўтказишда бутун дунё зиёлилари қатори хоразм, қолаверса, ўзбекистон аҳолиси ҳам фаоллик кўрсатадилар.
АБУ САҲЛ ИСО ИБН ЯҲЁ АЛ-МАСИҲИЙНИНГ
МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ҚАРАШЛАРИ
Й. Бобожонов,
Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ кафедраси доценти
Бундан минг йил муқаддам Хоразмнинг пойтахт шаҳри Гурганжда маърифатпарвар маъмунийлар сулоласига мансуб Хоразмшоҳ Али ибн Маъмун ва Маъмун ибн Маъмуннинг саъйи ҳарака– ти билан Шарқнинг йирик илмий маркази «Дорул ҳикма ва маъриф» ташкил қилинган эди. Фаннинг долзарб муаммолари билан шуғулланган бу илм даргоҳи шундан икки аср аввал Бағдодда фаолият кўрсатган «Байтул ҳикма» ҳамда Ўрта Осиё, хусусан Хоразмда шаклланган қадимий илмий-маърифий анъаналарни давом қилдириб, Жаҳон маданияти ва фани, айниқса маънавий-маърифий фикрлар тараққиёт ривожига кўрсатган таъсири ҳамда инсоният цивилизациясига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.
Маъмун Академияси олимларининг илмий фаолияти, асар-лари туфайли қадимги Хоразм бадиий санъати, адабиёти, астрономияси (фалакиёт илми), математикаси, ирригацияси ютуқлари жаҳон цивилизацияси хазинасига кирди ва бутун инсоният манфаатларига хизмат қила бошлади.
Хоразм тарихи, динлари, тақвими, байрамлари, урф-одатлари, ёзуви, миллий қадриятлари ҳақида қимматли маълумотлар уларнинг фаолияти туфайли бизга етиб келди. Улар жамият ҳаётида дунёвийлик ва динийлик мезонлари орасида уйғунлик, турли қарашдаги олимлар орасида ўзаро тинчлик, маънавиятни ривожлантириш, турмуш шароитини яхшилашда илму фан ролини ошириш масалаларини ҳал қилишда ўзларининг оқилона таклифлари билан чиққанлар
Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал-Масиҳий ал-Журжоний (970—1011) Маъмун Академиясида астрономия, математика, фалсафа, руҳшунос– лик, табобат ва бошқа табиий фанлар билан ҳам шуғулланган, лекин фан тарихида у кўпроқ табиб сифатида машҳурдир. Масиҳий Ибн Синонинг яқин дўсти бўлиши билан бирга, тиб соҳасида унга устозлик қилган. Ибн Сино Масиҳийга бағишлаб асарлар ҳам ёзган. Ҳаёти ва илмий ижоди давомида кўплаб шогирдлар ҳам тайёрлаган.
Масиҳийнинг «Умумий тиббиёт китоби», «Руҳ ҳақида китоб», «Тиббиётга доир юз масала» асарлари маълум.
Манбалардаги маълумотларга қараганда, Масиҳий Берунийга атаб ўн иккита асар ёзган. Абу Саҳл ал-Масиҳийнинг математикага оид «Китоб фи мабади ал-ҳандаса» («Геометрик тушунчалар ҳақида китоб»), «Малака фи-л-жизри ихтисор китоб ал-мажисти» («Ал-Мажистий асаридаги илдиз чиқариш ҳақида китоб») ва астрономияга оид «Китоб фи сукун ал-ард ад ҳаракатиҳа» («Ер ҳаракатланишини ёки айланишини ўрганувчи китоб») асарлари мавжуд.
Абу Саҳл Масиҳийнинг энг машҳур асари Маъмун ибн Маъмун кутубхонаси учун ёзилган «Шарҳлар»идир. Шунингдек, «Тиббиётга доир юз масала», «Жон ҳақида рисола», «Масиҳий рисолалари тўплами», «Табиат ҳақида китоб» асарлари ҳам ушбу аллома қаламига мансубдир.
Ўша даврда диний эътиқод ниҳоятда нозик муаммо бўлган. Шу сабабдан бу борада турли ҳукмдорлар, катта давлат арбоблари ўртасида келишмовчиликлар ва низолар чиқиб турган. Аммо, Маъмун академиясининг ўзига хос хусусияти шу эдики, бу ерда мусулмонлардан ташқари ўзга дин вакиллари хам ижод қилганлар. Бу ҳол илм даргоҳида байналминаллик ва дўстлик муҳити ҳукмрон бўлганлигидан далолат беради.
Масиҳий христиан эди. Бироқ у черковларга бормасдан, диний фарзларни, ибодатни уйида бажарган. Масиҳий кишилар қандай яшашлари, қандай қилиб етукликка эришишлари мумкинлиги ҳақида қимматли фикрлар билдирган. Инсонни Жамиятнинг ажралмас қисми, деб ҳисоблаган аллома унинг бахт-саодати, юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун ҳар бир киши жон куйдириши лозимлигини уқтиради:
«Одамлар ичида энг улуғи жамиятда тутган юқори даражасидан ўз обрўси учун, яхши фазилатларидан ҳайрли ишлар учун, жасурликдан эса шон-шуҳрат учун фойдаланганларидир».
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Абу Саҳл Масиҳий Маъмун академиясида ўзига хос ўринга, маърифий-ахлоқий меросга эга бўлган буюк алломадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги (1997 йил 11 ноябр– даги) Фармони асосида Хивада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси минтақавий бўлими Хоразм Маъмун Академиясининг ташкил этилиши ўрта асрлардаги Маъмун академияси олимларининг жаҳон фани тараққиётига қўшган ҳиссасининг адолатли баҳоси бўлди ва бугун қадимий илмий анъаналаримизнинг давомий ривожига хизмат қилмоқда.
МУХАММАД ХОРАЗМИЙ ВА УНИНГ ТАБИИЙ
ФАНЛАР РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
И. Ш. Отажонов география фанлари номзоди, доцент (УрДУ)
Сўнгги афригий давридаги Хоразм кейинчалик
араб халифалиги даврига киргач, хоразмлик
олимлар дархол шуҳрат қозонганлар ва «араб фани»
деб аталган фаннинг яратувчилари орасида
энг илгор ўринни эгаллаганлар.
С. П. Толстов
780 йилда Хоразмда туғилган Мухаммад ибн Мусо ал– Хоразмийнинг тарих, математика, астрономия ва география соҳасидаги хизматлари жаҳон илмий жамоатчилигига маълум ва машхурдир. «Алгоритм» тушунчасининг келиб чикишини ал-Хоразмий номи билан боглик эканлигини 1849 йилдаёқ шарқшунос олим Ж. Рейно таъкидлаган эди. Олимнинг «Ал жабр вал мукобала» номли асарининг номидан «алгебра» атамаси пайдо бўлганлиги ҳам хеч кимга сир эмас.
Маълумотларга асосланадиган бўлсак, Хоразмийнинг дастлабки тадқиқотларидан бири хиндларнинг «Сиддханта» номли астрономия ва математикага оид асарини тахрир этиш ва уни таржима килиш булган. Ҳинд олими Пандит Канка ушбу китобни 772 йилда Багдодга олиб келган. Бу китоб халифа Мансурни шу қадар қизиқтирганки, у мазкур асарни дархол арабчага таржима қилишни буюрган. Шундан сўнг китоб биринчи марта юртдошимиз ал-Хоразмий томонидан «Синдихинд» номи билан араб тилига таржима қилинган.
Хоразмийнинг математика фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси– ни эътироф этар эканмиз, алломанинг география соҳасидаги тадқиқотла– ри ҳам ғоят диққатга сазовор эканлигини, шу боис уни биз ҳақли равиш– да «Шарқ географиясининг отаси» деб ҳам аташимиз мумкинлигини таъкидлаш зарур. Олим халифа Маъмун даврида ташкил қилинган «Байт-ул хикма» («Донишмандлар уйи») га биринчилардан бўлиб таклиф этилган. У ўша даврда Багдод расадхонаси олимлари билан биргаликда тадқиқотлар олиб бориб, ер юзи айланасининг градус миқдорини ўлчаш ишларини амалга оширган. Бундан ташқари у ўша даврда 70 та олим билан биргаликда «Жаҳон хариталари» ни тузишга раҳбарлик қилган. Мазкур хариталар йиғиндиси, ёки хозирги давр тили билан айтадиган бўлсак, ушбу «Географик атлас» 840 йилларда тузилган.
Мухаммад ал-Хоразмийнинг география соҳасига оид «Сурат ал арз» («Ернинг тасвири») асари Шарқда яратилган дурдона асар сифатида тилга олинади. Ушбу китобнинг қўлёзма нусхаси 1878 йилда Кохирадан топилган. Олимнинг бу асари унинг улкан географик меросидан бир парчасидир ва унинг астрономия ва географияга доир асарларининг биз– гача сақланиб қолган бир қисмидир, холос. Мазкур асарда ер юзининг ўша даврда маълум бўлган қисмининг хариталари, кўплаб жой номлари ва географик объектлар берилганки, уларнинг жойлашган ўрни, яъни географик кенглиги ва узунлиги (координаталари) ҳозирги даврда аниқланган кўрсаткичлардан деярли фарқ қилмайди. Асарда 637 та энг муҳим жой номлари ғарбдан шарққа қараб маълум бир кетма-кетликда кўрсатилган. Аввал шаҳарлар кўрсатиб ўтилган, сўнгра тоғлар (203 ном), денгизлар ва оролларнинг номлари, кейин эса дарёлар номи берилган.
Олим Боғдод расадхонасида ўтказган кузатишлари асосида ва хиндларнинг астрономия жадвалларини хар томонлама танқидий таҳлил қилиб, янги «Астрономик жадваллар» тузди. 12-асрда бу асар араб тилидан лотин тилига (Аделард Батский томонидан) таржима қилиниб, бир неча аср давомида ундан фойдаланиб келинган.
827 йилда ал-Хоразмий рахбарлигида Ер шарининг катталигини аниклаш максадида меридиан ёйининг 10 микдори улчаб чикилди. Бунинг учун Месопотамияда шимолий кенгликнинг 350ва 360 лари орасидаги чизикли масофа бевосита улчов тизимчаси билан меридиан йуналишида аникланиб, бурчак улчаш эса юлдузларнинг меридиан баландликларини кузатиш асосида бажарилган. Уша даврда аллома томонидан 10 меридиан ёйининг узунлиги урта хисобда 112 км га тенг (хозирги хисоб китоблар буйича 111,3 км) деб олинган. Бу натижа уша давр учун ута аник булиб, улчаш усулининг узи гоят катта илмий ва амалий ахамиятга эга эди.
Хоразмийнинг «Устурлоб ҳақида рисола», «Қуёш соатлари ҳақида рисола», «Тарих рисоласи», «Мусиқа рисоласи» каби асарлар ёзганлиги тўғрисида маълумотлар бор, аммо улар бизгача етиб келмаган. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, буюк аллома ижодини тадқиқ қилиш ҳозир ҳам давом этмоқда ва бундан кейин ҳам давом этади.
Италиялик шарқшунос К. Наллино олимнинг «Сурат ал арз» асарига юксак баҳо бериб: «Европада ҳеч бир халқ Хоразмий эришган ютуққа эришишга ва бундай асар яратишга қобил эмас эди» – деган.
Адабиётлар
1. А. Ирисов, А. Носиров, И. Низомиддинов. «Ўрта Осиёлик қирқ олим.»
Тошкент, Фан, 1961.
2. С. П. Толстов. «По следам древне-хорезмийской цивилизации.» М-Л., 1948.
3. О. Файзуллаев. «Мухаммад Хоразмий.» Тошкент, 1965.
Ҳ. Ҳасанов. «Сайёҳ олимлар.» Тошкент, Узбекистон, 1981.
«ДОРУЛ -ҲИКМА» ҚОМУСИЙ ОЛИМЛАРНИНГ
МАЪРИФИЙ – ПЕДАГОГИК ҚАРАШЛАРИ»
Муҳаббат Солаева. «Бошланғич таълим назарияси
ва методикаси» кафедраси катта ўкитувчиси п. ф. н.
Истиқлолдан кейин миллий қадриятларимизни ўзлигимизни қайта тиклаш имкони яратилиб, халқимиз тарихнинг ўқилмаган саҳифаларини очиш, унинг бой маънавий меросини чуқур тадкик килиш олимлар олдидаги ўта долзарб муаммога айланди. Айникса, ёш авлодга таълим-тарбия беришда аждодларимиз яратган бой маъанавий мерослардан миллий анъаналардан кенг фойдаланишни йўналишларини аниқлаб бериш педагогларимиздан катта маъсулият ва меҳнат талаб килади. Таълим мазмунининг ўзгартирмасдан, унга миллий маънавиятимиз дурдоналарини сингдирмасдан туриб, ушбу вазифаларни ҳал қилиш мушкул.
Буюк аждодларимиз ўтмишда илм – фан, маънавият соҳаларида шундай ютуқларга эришганларки, уларни ҳақли равишда жаҳон маданиятини бешигини яратганлар, дея оламиз.
XI асрда Хоразмда илм – фан айниқса тараққий этган. Хоразм шоҳи Маъмун ўз саройига энг билимли олимларни таклиф этади. У ташкил этган«Дорул-ҳикма» -«Донишмандлик уйи» да қомусий олимлар Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, тарихчи Мискавайх, риёзиётчи Абу Наср ибн Ироқ, файласуф Абу Саҳл ал Масиҳий, табиб Абдулҳайр Ҳаммор каби олимлар илмий ижод билан шуғулланганлар.
Ибн Сино фикрича инсон шаҳсини шаклланишига таъсир этадиган омил таълим мазмунидир. Яъни ўқувчи фан предмети принципларини ҳамда алоқаларини билиши керак. Ибн Сино ўз асарларида тегишлилик ва урғу бериш принципларини енгилдан оғирга, маълумдан номаълумдан ҳамда дидактик қоидаларни илгари суради. «Умумийдан ҳусусийдан, ҳусусийдан умумийга», «Оддий фикрларни билмасдан туриб, мураккаб фикрларни билиш мумкин эмас». Ибн Сино ўзининг «Донишнома» асарида таълим жараёнини бир бутун жараён сифатида қараган. «Биз билмаган ва билишни хоҳлаган нарсаларни, аввалги билган нарсаларга асосланиб билишимиз мумкин», – деб таъкидлаган.
Бутун дунё олимлари ичида биринчилардан бўлиб таълимда илмийлик, кўргазмалилик, кетма-кетлилик, изчиллик, тизимлилик, онглилик, фаоллик принципларини Ўрта Осиёда яшаб ижод этган алломаларимиз англаганлар.
Ўрта асрларда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган қомусий олимларимиз– нинг мероси бутун дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Ўрта асрларда шарқ олимлари билишнинг асосий қонуниятларини нафақат таълим жараёнини раҳбар ғояси сифатида, балки аҳлоқий тарбия жараёнида зарурлигини таъкидлаганлар. Шарқ уйғониш даврида илм – фан ривожланиши уч йўналишда бўлди. Биринчи йўналиш математика-тиббиёт йўналиши бўлиб, уларга математика, астрономия, кимё, геодезия, минералогия, тиббиёт, фармаколо– гия ва бошқа шуларга турдош фанлар киритилиб, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғонийлар математикага оид Закариё ар-Розий кимё ва тиббиётга оид, Ибн Сино, Журжоний тиббиёт ва фалсафа, Абу Райхон Беруний тиббиётга оид йирик асарлар яратдилар.
Иккинчи йўналиш ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа, тарих, мантиқ, фиқҳ, руҳшунослик, нотиқлик ва бошқа фанлар бўлиб, бу соҳада Форобий, ал Киндий, ибн Сино, Заҳриддин Байҳақий, Муҳаммад Наршаҳий ва бошқалар фаолият кўрсатганлар. Учинчи йўналиш таълимий – ахлоқий бўлиб, бу соҳада қомусий олимлар ўз қарашларини ижтимоий, фалсафий ва илмий асарлари тарки– бида ёки аҳлоқий асарларида баён этсалар, адиб ва тарбияшунос олимлар таълимий дидактик асарларида ифодалаганлар. Шунинг учун ҳам таълим тарбия масалаларига катта эътибор берилган, яратилган асарларда Шарққа хос бўлган инсоннинг ахлоқий-руҳий камолотини улуғлаш етакчи ўрин тутган.
Ахлоқ масаласини файласуфларнинг, буюк мутафаккирларнинг, ҳам тарихчи-ю, шоир ва адибларнинг ҳам бирдек диққат марказида бўлди. Таълимий аҳлоқий рисолалар пайдо бўлиб, ахлоқнинг ҳам назарий ҳам амалий масалалари таҳлил этилган. «Фозил одамлар шаҳри», рисоласи «Бахт саодатга эришув ҳақида», «Ахлоқ ҳақида» рисола ва ҳакозолар. Мазкур таълимий – ахлоқий асарларда инсоннинг маънавий камолга етиши юксак хулқ одоб, илм фанни эгаллаш асосидагина амалга ошиши мумкин, деган ғоя илгари сурилди.
Илмий билимга асосланувчи метод шаклланди: Хоразмий, Форобийлар бу методни асослаб беришган буюк мутафаккирлар эди. Улар билан бир қаторда ўша даврда яратилган барча таълимий-ахлоқий рисолаларда ҳам ақлий тарбияда зеҳнни тарбиялаш, ақлий камолот турлари, билимларнинг асл моҳиятини ёритишга ҳаракат қиладилар.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.