Текст книги "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади"
Автор книги: Ибадулла Байджанов
Жанр: Прочая образовательная литература, Наука и Образование
Возрастные ограничения: +12
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 6 страниц)
Беруни долгие годы живя в Хорезме покровительствовал наукам, создавал условия для ее процветания, всегда помня изречение Сократа «Нет сокровищницы лучше знания, нет врага хуже дурного человека, нет почета величавее, чем знание». Говоря о познании преданий Беруни заострял внимание искателей истины, любителей мудрости разбираться в других преданиях так, что укажет на то, как достигнуть того, что не удалось ему. В книге «Памятники минувших поколений» пишет: «Я поступил в этой книге по обычаю, которого не осудит (читатель), ищущий пользы и руководства в этой науке, т.е. давая насколько возможно полные сведения по-каждому разделу и не отсылал к какой-либо (другой) книге, не насытив (читателя) указаниями по-данному вопросу». Его книга рассеивает сомнения относительно эр (разных пророков и царей) и служит руководством для евреев, христиан недоумевающих в своем летоисчислении. Утверждал, что «наука, на которую нельзя опереться, заслуживает того, чтобы от нее отвернуться». Призывал к изучению принципов существования человека на протяжении всей его деятельности в мире, при этом Беруни размышлял «пусть тебя озарит звезда мудрости, клянусь аллахом, я использую этот свет для блага людей».
Этой великой цели многие готовы были отдать жизнь. И первый из них Авиценна – Ибн Сина с которым Беруни в «Академии Мамуна» долгие годы провел в спорах, диспутах и диалогах.
Несомненно, Ибн Сина, как и Беруни, неутомимый борец за науку, сумевший в социально-исторических условиях Средневековья сохранить и углубить научные познания. Будучи 25 летним юношей Ибн Сина с честью и достоинством выдержал экзамен на члена «Дома Мудрости» в Хорезме перед учеными Академии Мамуна, где участвовали великие мыслители Хайр ибн Хаммар, Сахи Масихи, Абдуллах Илахи и др. По рекомендации Беруни Ибн Сина был введен в круг ученых «Дома Мудрости».
Следовательно, под влиянием научной атмосферы «Дома Мудрости» он напишет многие разделы выдающегося «Канона». В отличие от Беруни, который был по преимуществу теоретиком, Авиценну интересовали не только научные концепции, но и их практическое применение. История свидетельствует о том, что он наряду с чувственными поэтическими произведениями создал 274 научных труда.
Хочется особо отметить, что гуманизм Беруни и Ибн Сины являтся важной чертой не только их этического учения и практической деятельности, но и выкристаллизовавшегося в горниле страданий нравственного облика, оказавшего огромное влияние на современников и последующие поколения. Десять веков отделяет нас от Беруни и Ибн Сины, но их гений и научное наследие, являющейся выражением нравственной силы и творческой мощи породивших их народом, выдержав испытание временем, продолжают излучать свет высокой духовности.
В заключении можно подчеркнуть, что Академия Мамуна, как и прежде, не только гордость Хорезма, но и вечно горящая звезда Востока, ибо в ней святостью и гениальностью были Абу Райхан Беруни и Абу Али ибн Сина. Далее, сегодня Беруни и Сина золотые корни среднеазиатской науки, на которых развивается современная наука Академии Узбекистана.
Литература
Саъдуллаев А. Берунийнинг соялар назарияси. Т., 2005
Хайруллаев М. Материалы по истории прогрессивной общественно философской мысли в Узбекистане. «Фан», Т., 1976.
Солдадзе Л. Ибн Сина. Т., 1985.
Маъмун академиясига асос солувчи ва унинг илмий фаолияти
Рахмонова Ш. Урганч Қурилиш касб-хунар
коллежи ўқитувчиси.
1004—1017 yillarda Xorazm shahar davlati markazi Gurganchda zamonasining yirik olimlari to’plangan va tarixda ikkinchi Ma’mun akademiyasi deb nom olgan ilmiy maskan faoliyat ko’rsatdi.
Gurganchda esa akademiyaning tashkilotchilaridan biriAbu saiy olim Abu Rayhon Beruniy (973—1048) dir. Abu Rayhon Beruniy 1004-yilda Gurganch hokimi Abul Abbos ibn Ma’mun (999—1017) iltimosiga ko’ra Eronning Jurjon shahridan Xorazmga qaytdi. O’z vatanidan judo bo’lgan ko’plab olimlar Xorazmdan panoh topdilar, ularning soni ortib borishini ko’rgan Al-Beruniy hukmdor Ma’mun ibn Ma’munga olimlarga iltifot ko’rsatishni maslahat berdi. Natijada 1004-yilda Gurganchda Ma’mun akademiyasiga asos solindi. X asr Xorazmning siyosiy va madaniy jihatdan rivoj topgan davri bo’ldi. O’rta asr tarixchilari bu davrda Xorazmda har tomonlama yuksalish yuz berganligini qayd qiladilar. Chunonchi, Xorazmda shaharlarning soni ko’paygan va kengaygan. X asr oxiriga kelib esa butun Xorazm Gurganch amiri hokimiyati ostida birlashib Gurganch fan va madaniyatining yirik markaziga aylandi. Xorazm davlatining eng gullab yashnagan davri IX – XI asrlarga to’gri keladi, bu davrda u boy va qudratli davlat edi. Xorazm o’sha davrlarda butun Hazor hokimligi yerlarida o’z ta’sirini o’tkazishga erishgandi. Xorazmning Volga bo’yi va Sharqiy Ovropadan tutib turgan siyosiy mavqei Gurganchning davlat poytaxti hamda juda katta savdo hunarmandchilik va madaniyat markazi sifatida iqtisodiy jihatdan ancha tez rivojlanishiga sabab bo’ldi.
Ali ibn Ma’mun davrida Gurganchda ikkita ajoyib saroy qurildi. Saroyda madaniy markaz yaratilib majlislariga XI– asrning eng buyuk olimlari jalb etildi. Bu yerda Abu Ali ibn Sino, Abu Sahl Masihiy, mashhur tabib Abul Hayr ibn Hammor, yirik riyoziyotchi Abu Nasr ibn Iroq va boshqalar shug’ullanishardi. Xorazm taxtiga Ma’mun ibn Ma’munning kelini sharqda jumladan Markaziy Osiyoda fanning rivojlanishi tarixida juda katta voqea bo’ldi. O’sha zamonda Sharqda ularga teng keladigan olimlar yo’q edi.
Bu ilmiy markazga Sharqning barcha joylaridan buyuk hokimlar, faylasuflar, astronomlar va boshqa fan sohiblari yig’ilgandilar ular o’z yurtlarida mashhur bo’libgina qolmay, balki butun arab xalifaligida ma’lum va mashxur bo’lganlar. Xorazmlik olimlar arab xalifaligi va uning ilmiy dunyosi shakllana boshlagan davrdanoq bu sohada asosiy o’rinni egallab kelganlar va o’z maktablarini yaratganlar. Bu olimlar Ma’mun ibn Ma’mun saroyining iftixori Ga’rb hamda butun jahon fani uchun buyuk qimmatga ega bo’lgan ilm xazinasi bunyd etildi. Xorazmda ilm ma’rifatga homiylik qilayotganligi tufayli va Al-Beruniyning taklifi bilan Urganchga sharqning ko’plab yirik olimlari yig’ila boshladi. Ular orasida mashxur tabib, faylasuflar, shoirlar, matematik va astronomlar, tarixchi va tilshunos olimlar bor edi
Абу Беруний ва Маъмун академияси
Алланазарова З.
Урганч Қурилиш касб-хунар коллежи ўқитувчиси.
Абу Райхон Беруний 973 йилда Хоразмнинг Кат қалъасида туғилган Берунийнинг хаёт ива ижодини ўрганишда асосий манба алломанинг ўз асарларидир. Шу билан бирга унга замондош бўлган ёки кейинрок яшаган олиму фозилларнинг асарларида хам Беруний ҳақида маълумотлар учрайди. Бу жиҳатдан машҳур сайёх ва географ Хамавий маълумотлари алоҳида аҳамият касб этади. Унинг «Адиблар қомуси» асарида 25 дан ортиқ адиблар жумладан Хоразмлик олимлар ҳақида хабар берилади. Булар орасида Беруний тўғрисидаги маълумотлар ҳам ноёбдир. Замона илм ақлда унга тенг келадиган бошқа олимни кўрмади деб ёзган эди Хамавий. Ўзим текшириб кўрмагунча ишонмайман деган сўзини ўзининг шиори қилиб олган Беруний Хоразм шоҳи Маъмун Гурганчда Ўрта Осиёда биринчи бўлиб ташкил этган «Донишмандлар уйи»ни яъни Маъмун академиясининг раҳбари эди. Беруний шу академиянинг раҳбари сифатида кўплаб иқтидорли олимларни йиғиб илм ихлосмандларига сабоқ берган.
Жамият тўғрисида махсус асар ёзмаган бўлсада унинг ижтимоий қарашлари ҳақида алломанинг «Хиндистон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар», Минерология, каби асарлари орқали маълумотлар олиш мумкин. У жуда кўп илмий далиллар асосида жамият ва инсон хаётида географик муҳитнинг ўрни катта эканлигини кўрсатган.
Беруний ўзининг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида инсон танасининг ранги кўриниши талай хусусиятларидаги фарқлар ва сифатлар унинг табиий келиб чиқишигагина эмас, шунингдек, инсон яшаётган жой, тупроқ, сув ва хаводаги тавофутларга ҳам боғлиқдир, деб ёзади. У жамиятнинг келиб чиқиш сабабини кишилар моддий эхтиёжлари орқали тушунтириб беради. Минерология асарида «эхтиёжлар турли туман ва кўпдир, уларни кишиларнинг уюшмасигина таъминлаши мумкин, бунинг учун кишиларга давлат тузиш зарурдир» деб ёзган эди.
Ёқуб Хамавий Берунийни филолог олим сифатида таърифлаб уни таржимон шоир ва луғатшунос хам бўлганини таъкидлайди. Хамавийнинг «Адиблар қомусига» кирган Берунийнинг араб тилидаги 70 мисра шеъри бошқа манбаларда учрамайди.
Хамавий маълумотига қараганда Беруний шарқдаги машҳур «Вомик ва Узро» достонини араб тилига таржима қилдим деб ёзган. Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида таъкидланишича Хоразм маданияти қадимги маданиятлардан бўлиб унинг илдизлари милоддан аввалги 13 асрга бориб тақалади. Берунийни Хоразм тарихининг кўп муаммолари қизиқтиради. Унинг маълумотича Хоразм давлати Александр Македонский юришларидан 980 йил муқаддам ИСО пайғамбар дунёга келмасдан 1292 йил муқаддам пайдо бўлган деб кўрсатади. Эрамиздан аввалги 1200 йилларда Хоразм давлати худудларига Қайқовуснинг ўғли Сиёвуш келади ва бу худудда қайқовуслар династиясига асос солади. Бу давлат хукмронлиги Афригийлар келгунча давом этади.
Бундан ташқари Берунийнинг «Сайдана» асари ўрта асрларда доришунослик соҳасида яратилган энг йирик асардир. Бу асар 1116 бобдан иборат бўлиб шулардан 674 таси доривор ўсимликларга 104 таси хайвонлардан олинадиган маҳсулотларга 80 таси минерал моддаларга бағишланган шунингдек 30 та мураккаб дори шакллари келтирилган. Бундан ташқари Беруний ўзининг илмий асрларида халқ оғзаки ижодидан ранг баранг афсоналардан маҳорат билан фойдаланган. У қадимги юнон фалсафаси ва афсоналарига кўплаб мурожат қилган. Хинд афсоналари тўғрисида қимматли маълумотлар келтирилган. У сўғд ва Хоразм халқларининг турли-туман урф-одатларини махсус бобларда тарифлаган. Йил ва ойларнинг бошланиши, номлари, турли туман хайитлар, хусусан наврўзнинг ўтказилиши хақида қимматли маълумотлар беради. Бу маълумотлар ўзига хос хикоялар шаклида келтирилган. Беруний Жамшид, Қаюмарс, Афросиёб хақидаги афсоналарни келтиради. Бу асарлар Беруний даврида мавжуд бўлган афсона ва қиссаларнинг мазмуни ва уларнинг халқ хаётидаги ўрнини аниқлашда халқ хаёти билан боғлиқ бўлган этнографик деталлар, турмуш шароитини тушунишда муҳим аҳамият касб этади. Берунийнинг «Хиндистон» асарида шу мамлакатнинг географияси, этнографияси, тарихи ёритилган бўлсада изоҳли кириш фикр ва сўз исботи учун келтирилган хикоялар хам талайгина. Берунийнинг улуғлиги шундаки у турли ирққа, динга мансуб бўлган ва турли худудларда яшай– диган кишилар, халқлар ўртасидаги дўстликка катта эътибор беради. У айнан халқлар дўстлигида ижтимоий тараққиётнинг кучини, инсоннинг бахт саодатини асосини кўради.
Хоразмга Махмуд Ғазнавий бостириб келгач 1017йилда бутун алломаларни Ғазна шахрига олиб кетади, Беруний ҳам ўз ижодини Ғазнада давом эттиради. 1048 йилда Ғазна шахрида 75 ёшида оламдан ўтади.
Берунийнинг табиий– илмий қарашлари
Абдуллаев Х.
Урганч қурилиш касб-хунар коллежи директор ўринбосари.
Қ. Қурязов, УрДУ доценти
Қадимги Хоразм илм-фан ривожланган илғор ўлкалардан бири бўлган. Хусусан бу диёрда аниқ фанлар шакллана бошлаган. Шуни алохида такидлаш лозимки ўлкада илмий тафаккур, тарихий ижтимоий, иқтисодий ва маданий тарихи билан чамбарчас боғланган. Хоразмликларнинг хўжалик ҳаётида эришган муваффақиятлари. математика -геодезия -астраномия ва бошқа аниқ фанларга оид муайян билимларсиз рўёбга чиқмаган бўларди. Масалан, суғориш иншоотлари: канал, чиғир ва кориз усуллари билан сувсиз ерларга сув чиқариш, кемалар ясаш, кўп каватли сарой биноларини бунёд этиш ишлари хисоблаш ва ўлчаш техникасининг ривожланишини тақоза этар эди. Хоразмда топографиянинг ривожланиши ва у ердаги суғориш иншоотлари қурилиши билан чамбарчас боғлиқ бўлса дехқончилик ва меъморчиликнинг амалий эхтиёжлари геометрия фанининг ривожланишига олиб келди. Математик географияни ривожланиши эса хоразмлик савдогарларни узоқ юртларга сафари билан боғлиқ. Зеро астрономик мўлжал қуруқликда ҳам денгизда ҳам зарур.
Маълум бўлишича, қадимги аждодларимиз хали қатъий ёзув тизимини яратмасдан туриб ўз астрономик кузатишларини тош ва суякларга ёзишдан ташқари самовий жисмларни кузатишни амалга оширадиган маҳсус иншоотлар барпо қилишган. Аждодларимиз астрономия ва математикадан хабардор бўлгани, шунингдек бурчак ўлчови ускуналарини ярата билгани ва улардан фойдалана олишидан далолат беради. Масалан Тўрткўлдан 22 км шимолий шарқда жойлашган «Қўйқирилган калъаси”да олиб борилган археологик қазишлар буни яққол исботлайди. Қалъа нафақат ибодатхона балки астрономик кузатишлар олиб бориш учун мўлжаллаб қурилгани ҳам таҳмин қилинади. Жумладан 6—7 метрли деворлар орасидан кўкка қарата қия қурилган деразалар бинонинг биринчи қаватидан туриб осмон гумбазининг фақат маълум бир йўналишидаги ёриткичларни кузатиш имконини беради. Қалъа цилиндр шаклидаги буржга ўхшаш бино бўлиб, сақланиб қолган баландлиги 8 м, диаметри 42 метрдир. Бу бино
9 буржли бўлиб халқаси 86.5. Бундай археологик изланишлар қадимги Хоразмни ривожланган фан, маданият ва хунармандчилик макони бўлганидан далолат беради. X асрнинг 2-ярмида Хоразмда 2 та давлат шимолий Хоразм Журжон
– Жанубий Хоразм пойтахти Қиёт бўлган. 996 йили Шимолий Хоразм хукумдори ал– Маъмун ибн Муҳаммад бу мамлакатларни яхлит давлатга айлантириб Хоразмшох унвонини қабул қилди. Бу даврда Хоразмда хунармандчилик ва меъморчилик зўр бериб ривожланди. X асрда шаҳарлар сони 13 та бўлса, XI асрга келиб уларнинг сони 40 тага етда. Бинолар одатдагидан нақшинкор, рассомчиликда нафис орментал нақшлар яратилган.
Гўзаллик манбаи бўлган табиат воқелигини хаққоний акс эттириш мақсадида устод мусаввирлар инсон жонзод ва бошқа нарсаларни гул ҳамда нақш воситасида эмас аксинча тасвир этадиган нарсаларнинг бўлаклари ранг уйғунлиги, турли хил геометрик шакллар, учбурчакли туташ доиралар воситасида хақиқий санъаткорона акс эттирганлар. Хатто араб хуснихат ёзувлари ҳам ана шу нақшинкорлик билан қўшиб берилган.
Хоразмнинг буюк сиймоларидан бири жаҳонга донг таратган олим Абу Райхон Берунийдир (973—1048). Беруний ўз ижоди билан Хоразм фанини юксак чўққига олиб чиқди. Унинг сиймосида ўрта асрлар шарқнинг қомус ул-улуми, астрономи, географи, маданшуноси, этнографи, тарихчиси ва шоири мужассамлашган. Берунийнинг қаламида фаннинг турли соҳаларига оид, жуда кўп йирик асарлар чиққан.
Беруний 16—17 ёшида қуёшни чошгоҳдаги баландлигини урмила асбобида аниқлаган. 21 ёшида еклиптика текислигини экваторга оғиш бурчагини ғоят аниқ ўлчаб, 23º 35 минут 45 секундга тенглигини топади.
995 йилда Қиётни (хозирги Беруний шахри) Гурганч амири Маъмун I босиб олгач Райга (хозирги Техронга) кетади.
998 йилда Журжон хокими Қобус ибн Вушмагир таклифи билан шу шаҳарга келиб «Осаруллеогия ” (Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар) асарини яратиб шу даврдаги байрамлар, тақвимлар, турли шарқ мамлакатлари тарихи, маданияти хақида ёзиб ўзини араб, юнон форс ва бошка тил ва адабиётларнинг билимдони сифатида хам намоён килди.
1004 йилда Беруний Маъмун 2 таклифи билан ватанига Хоразмга кайтиб, Гурганчда Хоразм олимларини уюштириб Маъмун академиясини барпо этади. Академия тарихан қиска давр фаолият кўрсатган бўлсада (1004 -1017) жаҳон фани ва маданияти юксалишида ўзига хос ўчмас из қолдирди.
Академияда ўз даврининг улуғ алломалари -Ибн Сино Мискавайх – Абу Шахл Масихий -Абулхайр ибн Хаммор -Ибн Ироқ -ас Саолибий – Зайниддин Журдоний ва бошқалар фаолият кўрсатган.
Беруний «Хиндистон» номли асарини шу ўлка маданий меросини пухта ўрганиб яратган. Шу бўйича «Хиндистон тарихи» асари ҳам ғоят қимматлидир.
Олимнинг бизгача тўлиқ етиб келган асари бу Геодезия (Аҳоли турар жойларидаги масофани аниқлаш учун жойлар чегарасини аниқлаш) асари. Улкан Қомусий астрономик асар «Ал-Қомусий Ал-Маъсудий”дир. Шунингдек «Китоб ал-жавохир» қимматбахо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами Менерология. Доривор ўсимликлар ҳақидаги «Сайдана”асари муҳим ўрин эгаллайди.
Шубҳасиз Берунийнинг энг буюк кашфиёти Николай Коперникдан
500 йил олдин ернинг шарсимон эканлигини ва унинг қуёш атрофида
айланишини илмий исботлаб берганлигидир. Айнан олим Маъмун Академиясида диаметри 5 метрдан ортиқ ярим шар ясади ва ер шарининг шимолий қисмида одам яшайдиган жойларни аниқ кўрсатди.
Европаликлардан 700 йил олдин Америка қитъаси борлигини кашф қилди.
Натурал философия – табиатни фалсафий асослаш табиат қонунлари– ни тажриба ва кузатувлар орқали очиб бериш. Юқорида айтилганларни хисобга олганда Беруний экспериментал фанлар асосчиси деган қарашни айтишимизга тўла асос беради. Таниқли геолог олим Х. Абдуллаевнинг таъкидлаб ўтганидек физика ва минерологияда Берунийнинг материал– ларининг ва металларининг солиштирма оғирлигини белгилашдаги хизматлари етарли даражада эътироф қилинмаган.
Берунийнинг табиий-илмий қарашларини тахлил қилиш орқали шунга ишонч хосил қилиш мумкин: -Беруний йирик қомусий олим, Беруний буюк мутафаккир.
Унинг буюклигининг асоси :
– дунёқараш кенглиги
– илмий қарашлари, фан ғалабаси учун тинимсиз кураши
– энг муҳим жиҳатларидан яна бири ўз ўтмишдошлари:
– Аристотел
– Птоломей
– Ал Хоразмий
– Ал Фаробий
– Ал Кинди каби буюк олимларга чексиз ҳурмати ва меҳр-
мухаббатидир. Буларнинг барчаси Берунийни гениал олим, буюк
мутафаккир даражасига етган буюк аждодларимиздан биридир деб баралла
айтишимизга тўлиқ асос беради. Мамлакатимизда, бутун жаҳонда муҳтарам
юртбошимизнинг ташаббуси билан Маъмун Академиясининг 1000
йиллигини нишонлашга қизғин тайёргарлик олиб борилаётган хозирги
даврда Беруний бобомизнинг жаҳон илм-фан тараққиётига тутган ўрни
тўғрисида қанча кўп ёш авлодга маълумот берилса шунча ўринли деб ҳисоблайман.
Хоразм Маъмун академияси фаолиятидан кейинги фан ва маданият
Авезова Г.
Урганч Қурилиш касб-хунар коллежи ўқитувчиси
Ануштегинлар хукмронлиги даврида салтанат маркази ҳисоблан– ган Хоразм ва унинг пойтахти Гурганчнинг мавқеи янада ошади. Ўша даврда Хоразм ва Гурганж иқтисодий ва маданий жиҳатдан ўзининг навбатдаги юксалиш босқичига қадам қўяди. Бир тарафдан Хоразм мустақиллигининг таъминланганлиги марказлашган сиёсий бирлик давлат хокимиятининг ташкил этилиши, иккинчи томондан, халқаро савдо ва маданий алоқаларда Хоразмнинг етакчилик ролини ўз қўлига олганлиги бунга моддий ва маънавий замин яратиб берган эди.
Дарҳақиқат, Хоразмлик савдогарлар Эрон, Ирок, Сурия, Миср, Хиндистон, Хитой, Россия ва хатто узоқ Испанияга бориб савдо тижорат ишлари билан шуғулланганлар.
Хоразмшоҳлар таркибига кирган Моварауннахр ва Хоразмнинг Гурганж, Кот, Хива, Марв, Самарканд, Бухоро, Исфахон, Жанд, Журжон, Хўжанд ва бошқа шаҳарлари халқаро савдо ҳамда илм маърифат марказларига ҳам айландилар. Улуғ алломалар ва авлиёлар ватани бўлмиш қадимий Хоразм ва Гурганж хам кундан кун ривож топиб мусулмон дунёсида олдинги ўринларни эгаллаб бошлади. Ёзма манбаларда таъкид– ланишича ўша даврда Хоразм шаҳар ва қалъаларида меъморий қурилишлар сарой, карвон сарой масжиду мадрасалари қурилишига катта эътибор берганлар.
Шаҳар атрофи мустаҳкам икки қаторли девор билан ўраб олинган. Шаҳар ташки олам билан 40 та дарвозаси орқали алоқа қилган. Ўтган асрнинг 40 50 йилларида ўтказилган археологик тадқиқотлар Гурганжнинг ўша даврдаги умумий майдони 400 гектардан зиёд бўлганлиги тасдиқланади. Ҳақиқатдан ҳам шаҳар марказида икки ўринда шоҳнинг хашаматли саройи унга яқин жойда марказий бозор ва карвонсарой машхур давлат арбоби Шихобиддин Хивакий бунёд этган улкан кутубхона, шаҳарнинг тўрт томонидаги мевазор боғлар унинг гўзаллигини янада оширади. Мўғиллар босқини арафасида, Гурганжда бўлган араб тарихчиси Ёқут Хамавий Гурганжнинг гўзаллиги ва мамурлигига шундай таъриф беради.
«Жаҳоннинг бирор жойида Хоразмнинг пойтахт шаҳри Гурганжга ўхшаган ўзининг катталиги бойликларининг мўл кўллиги, бенихоя гўзаллиги аҳолисининг билимдонлиги ва диний эътиқодга садоқатлилиги билан алоҳида ажралиб турадиган шаҳарни кўрмаганман».
Форс тарихчиси ал Қазий эса бу фикрни ривожлантириб қуйидаги илиқ сўзларни ёзиб колдирган.
«Гурганж жаннатмакон шаҳар ва куёвнинг устида келинни тасвирловчи фаришталар эътиборини қозонган гўзал шаҳардир». Бундан 2700 3000 йиллар аввал яратилган Хоразмликларнинг қадимги ёзма манбаси «Авесто» китобида Гурганж илк бор Урва номи билан тилга олинади. Хитой манбаларида Юе гань деб, араблар эса уни Журжон деб атайдилар. Хоразмликларнинг янгиликка ва илм маърифатга жуда ихлос қўйган юксак маънавиятли кишилар бўлганлиги ҳақида хам ёзма манбаларда қимматли маълумотлар мавжуд. Жумладан араб тарихчиси ал Муқаддасий бу ҳақда қуйидагиларни ёзади.
«Хоразмликлар идрок, илм, кишиларидир”фикх, қобилият ҳамда билим
Машхур араб сайёхи ибн Баттута бу фикрни давом эттириб «Бутун жаҳонда менга хали хоразмликлар каби ажнабийларга нисбатан ҳамхулк олийжаноб, меҳмондуст фикх илмини сув қилиб ичиб юборган доно кишиларни учратиш насиб этмаганди». Хоразмни зиёрат қилган араб олими Абу Хамид ал Гарнотий ўзининг «ақллар тухфаси ва ажоиботлар сараси» асарида келтирган фикрлари хам алоҳида аҳамиятга эга. Олим хоразмликларнинг яхши фазилатлари ҳақида гапириб, Хоразм аҳолиси ақл заковатли фикр ва дунёвий илмлари эгаллаган маърифатли кишилар бўлганлар, деб таъкидлайди.
Араб тарихчиси Ибн Арабшох Хоразм ва хоразмликлар таърифи ҳақида шундай ёзади Журжон шаҳри уларнинг пойтахти бўлиб энг азим шаҳарлардандир. Умуман бу мамлакат азим шаҳарлар ва кенг вилоятларга бой. Унинг пойтахти фозил кишилар жам бўладиган уломалар манзил тутадиган, зарифлар ва шоирлар макони адиб ва улуғ кишилар чашмаси иззат иқроми улуғ тоғининг кони, йўлини топгану адашганларнинг ҳақиқат изловчи кишилар денгизининг манбаи эди. Гурганжда шайх Нажмиддин Қубро ва унинг мўғуллар билан бўлган озодлик жангида қаҳрамонларга халок бўлган 300 шогирди айнан шу ерда муқаддас шаҳарда дафн этилган эди. Шу боис бу муқаддас шаҳарга қилинган зиёрат мусулмонлар наздида Макаю мадинага қилинган зиёрат билан баробар деб каралиши бежиз бўлмаган. Шу жиҳатдан таърифи шаҳри Хоразм кўлёзмасида келтирилган ушбу сўзлар Хоразм ва Урганчнинг мавқеини янада оширади.
«Қўхна Урганчнинг бир ховуч тупроғи ҳам авлиёлар ва солиҳларнинг баданларидан шаҳидларнинг конидан холи эрмас. Шу боис Хоразмда икки ракат намоз ўқиган киши ўзга диёрларда 70 ракат намоз адо қилгандан савобини топади. Бу муқаддас тупроқда Дафн этилганлар гўр азобидан ва Мункар Накир сўроғи вақтида ранжу машаққатлардан халос бўлади».
Афсуски иқтисодий ва маданий хаёт юксак даражада гуллаб яшнаб турган Хоразмшохлар давлати ҳамда юқоридаги тахсину таърифларга сазовор бўлган унинг гўзал пойтахти Гурганж ёвуз чингизхон бошлиқ мўғуллар босқини билан вайронага айланган бўлсада буюк Хоразм шуҳратини батамом йўқ қила олмади. С.П.Толстовнинг таъбири билан айтганда «Чингизхон галаларининг биринчи зарбасига учраган бу давлатнинг хар қанча тагдирласа арзийдиган хизмати шундаки, у ўз қони эвазига Европа цивилизациясини халокатдан сақлаб қолди».
IX—XI асрларда шарқ маданий ривожланишида Хоразм воҳасининг тарихий ўрни
Доц. Қ. Собиров, Урганч Давлат университети.
Хоразм воҳасида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида олинган ашёлар, Хоразм воҳасида шахарсозлик маданияти юксак даражада ривожланганлигини тасдиқлайди. Бу тарихий даврларда шаҳарлар маъмурий сиёсий, иқтисодий-маданий ва этник жиҳатдан тараққий этиб ишлаб-чиқариш марказига айланган. Шахарларда ишлаб– ч и қ а р и ш к у ч л а р и н и н г т ў п л а н и ш и н ат и ж а с и д а к ў п т а р м о қ л и ҳунармандчилик, савдо – сотиқ ривожланди. Айниқса X асрнинг II-ярмиг келиб, Хоразм воҳасида шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий юксалиши янги босқичга кирди. Янги ерлар ўзлаштирилди, вайрона ҳолга келтирилган суғориш иншоотлари таъмирланди, янгилари қурилди. Натижада аввалдан ҳароба ҳолга айланиб қолган худудлардаги шаҳарларда маданий ҳаёт қайтадан тикланади. Янги суғориладиган воҳалари вужудга келади. Шаҳарларнинг худудлари кенгайиб боради. Ташқи девор атрофларида работлар пайдо бўлади. Бундай работларга эга бўлган қалъалар Хива ва Хазарасп ҳисобланади. Бу қалъаларнинг меъморий топографик тузилиши сақлаб қолинган ҳолда уларнинг мудофаа деворларида ташқи томондан таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида, унинг қалинлиги 8—10 метрни ташкил қилади. Дархон, Замахшар, Вазир, Шехрлик, Миздаҳқон, Катта Гульдурсин, Қумбосганқалъа, Бургутқалъа, Уйқалъа, Катта ва Кичик Қирққиз, Қизилқалъа, Тўққалъа, Воянган, Катқалъаларда таъмир ишлари олиб борилган. Шуни таъкидлаш керакки IX – XI асрларда Хоразм воҳасида янги шахарлар қурилган эмас, балки антик давр шахарларининг меъморий-топографик тузилиши асос бўлган IX – XI асрлар Хоразм шахарлари тўғрисида араб сайёхлари ва географлари ўз асарларида қайт этганлар. Араб сайёхи ва географи Ал-Мақсидий Хива тўғрисида шундай ёзади. «Хива сахро чегарасида жойлашган азим шаҳардир, дарёдан чиқарилган нахр бўйидадир. Обод жомеъ масжиди ва ёғоч эшиклари бор хандак билан ўраб олинган». Шу билан бирга Ал-Мақсидий Замахшар қалъаси тўғрисида шундай дейди. “ Унча катта бўлмаган қишлоқдир. Унда девор, ҳандак, қамоқхона, темир билан қопланган дарвоза, бир неча работлар бор шахарни катта йўл кесиб ўтади. Жомеъ масжиди чиройли, у бозорнинг четида жойлашган» деб қайд қилинган.
X асрда Кат иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланган шаҳар бўлган. Ат-Таборий бу шаҳарни «Мадинат алфил», Истахрий, Ибн Хавкал, Мақдисийлар эса «Кат”ёки «Кас», Беруний эса «Фил» ёки «Фир» деб номлайдилар. Кат шаҳри Африғийлар давлатининг пойтахти бўлган.
XI асрга келиб Гурганч (араб манбаларида Журжония деб номланган) сиёсий– иқтисодий, маданий – диний марказга айланган. Шаҳарнинг майдони 200 га бўлиб, мудофаа девор билан ўралган. Гурланг Маъмун ибн Маъмун даврида маданий марказга айланган. Унда ўрта аср академияси «Мажлис уламо» фаолият олиб борган.
Юқоридагилардан қуйидаги якуний хулосага келиш мумкин.
I. IX – XI асрларда Хоразм жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожланишида муҳим давр ҳисобланади. Йирик суғориш иншоотлари таъминланди, янгидан қурилди. Натижада маданий ҳаёт ўсди. II. Амударёнинг ўнг ва сўл сохилларида кўп сонли шаҳарлар ишлаб– чиқариш марказларига айланди. Шахарларни тўртбурчак нотўғри тўрт бурчак тўрт томони тенг режалаштирилганлиги, баланд деворлари ва унгурлари аждодларимизнинг аниқ фанларни юксак даражада ўзлаш– тирганлигидан далолат беради.
III. Шаҳарлар меъморий-топографик тузилиши жиҳатидан уч қисмдан иборат бўлган, яъни Арк, Шаҳристон ва Рабод. Йирик шаҳарларга яқин худудларда тўрт томони девор билан ўраб олинган «Кўшк», «Қалъа», «Қўрғонлар» қурилган бўлиб, унинг марказида баланд пойдеворли махобатли иншоот жойлашиб, алоҳида девор билан ўраб олиниб, ягона дарвозага эга бўлган.
IV. Хоразм воҳаси аҳолиси аввалдан ишлаб чиқилган режалаштириш асосида шаҳарларнинг қурилишини амалга ошириши аниқ фанлар соҳасида юксак билим даражасида бўлганлиги тасдиқлайди. Хоразм воҳаси аҳолиси суғорма деҳқончилик ва шаҳарсозлик маданиятининг юксак даражада ривожлантириб, Шарқнинг ижтимоий – иқтисодий ва маданий ривож– ланишига муносиб хисса қўшган.
ФОТОЛАВҲАЛАР
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.