Электронная библиотека » Иброхимжон Сулаймонов » » онлайн чтение - страница 4

Текст книги "Мавлоно Завқий"


  • Текст добавлен: 9 марта 2017, 12:50


Автор книги: Иброхимжон Сулаймонов


Жанр: Биографии и Мемуары, Публицистика


Возрастные ограничения: +6

сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 4 (всего у книги 13 страниц) [доступный отрывок для чтения: 4 страниц]

Шрифт:
- 100% +

ВЕКСЕЛЬ

Завқий ғазалига Муқимий мухаммаси

Мастур қолғайким сўзнинг йўғони чиқди,

Олтиариғлари ҳам векселни (нг) кони чиқди,

Зовутни биткаролмай эшонни (нг) жони чиқди,

Афсус, э халойиқ, ишлар ёмони чиқди,

Охир замона маълум бўлди нишони чиқди.

***

Диққат хама сочолмай, ё бир нима олурға,

Қассоб етти ўзни гўшт ўрнига тилурға,

Солган қулоқларини эл, гап недур билурға,

Бозор аҳли ҳайрон савдо-сотиқ қилурға,

Сўйи самага йиғлаб косиб ғифони чиқди.

***

Халқики камбағаллар гўёки ғалтак ўлди,

Ўлганни (нг) устига ҳам бир неча калтак ўлди,

Бу воқиа, Муқимий, ҳар ерда дастак ўлди,

Пул-дабба, нарх-қиймат устига пўстак ўлди,

Пўстак (белиға) боғлаб, Завқий, баёни чиқди.

Халқ ичида тез эътиборга тушган Завқийнинг мавқеи аҳли раста ичра ҳам ошиб борар, шеърларини санъаткорлар қўшиқ қилиб айтишар эди. 1890 йилларда Завқий тоғаси Муҳаммад Содиқнинг илтимоси билан Қўқон бозорининг саркори Мўминжон бойга мирзо бўлиб хизматга кирди. Қисқа муддат ичида отаси Муҳаммад Солиҳнинг ёрдами билан «Кафш» бозорида дўкон сотиб олди. У жуда фаолиятли ҳаёт кечирар, косибчилик билан савдо-сотиқ ишини қўшиб олиб борар, шеъриятни ҳам асло унутмай, бир-биридан гўзал лирик шеърлар ёзарди.

Ёр келур замона йўқ, келмаса-келмасун нетай,

Сарф этарга хазонна йўқ, келмаса-келмасун нетай,

Маскани кўз ичра десам, мардум аро калон экан,

Таклиф этарга хона йўқ, келмаса-келмасун нетай.

Муқимий ва Завқийнинг дўстлиги эрта бошланган Завқий аввалига шеърёзишга қийналган.

***

– 

Ассалому Алайкум устоз, саломатчилигингиз яхшими?, мендан хафа бўлишга хақлисиз – деди Завқий хижолатомуз шоир Муқимийга сўрашиш учун қўл узатар экан.

– 

Тўғрисини айтсам саломатлигим унчалик яхши эмас, сиздан хафа бўлишга эса хаққим йўқ – деди Муқимий қувончини яширмай Завқийга қучоқ очар экан.

– 

Тирикчилик ташвишлари билан бандмиз, рўзғорни бутлаш учун гирён бўлганимиз, бўлган. Сиздан тез – тез хабар олиб туришимиз фарз бўлса ҳам, бироз беъэтиборлик қиламиз.

– 

Ундай деманг, серташвиш замонларда яшаётганлигимизни яхши биламан, бола – чақаларингиз кўп, ишларингиз ҳам етарли.

– 

Бу дунёнинг ишлари асло тугамас экан, югурганимиз сари, кўпайса кўпаядики, асло озаймайди.

– 

Барча замонларда шундай бўлиб келган, меҳнаткаш юкнинг остида, хузурини бойлар кўради. Ғирромлик қилмаган одам ҳаётини яхшилайолмайди.

– 

Биз ижодкорларнинг ҳам айби катта, адолатсизликка лоқайд қарашга ўрганиб қолганбиз. Билмадим ё қўрқоқмиз ёки худбинмиз.

– 

Нуқсонлар тўғрисида жуда кўп нарсалар ёзилган, биз ҳам ёзмоқдамиз, лекин натижа кам. Бировни хажв қилсангиз худди орқасини қашлаётгандек хузур қилади.

– 

Барибир ёзиш керак устоз.

– 

Ха майли, бу муаммолар хақида гапира бериб ўзимизни толиқтирмайлик. Ижодлар қалай шу хақда гапиринг.

– 

Устоз энг аввал иккимиз бир чақ – чақлашиб нонушта қилиб олайлик кейин, ижод хақида сухбат қурамиз – деди у олиб келган тугунни астагина ечиб – сизга илиниб озгина ул – бул олдим. Мана пиширилган нухат, халва, гижда нон. Ана бу косадаги қаймоқ.

– 

Убайдуллахон – деди Муқимий ўрнидан қўзғалиб, шунча нарса кўтариб келиб мени анча хижолат қилдингиз.

– 

Ундай деманг устоз, шунга ҳам ярамайликми?

Завқий хайрат ва ачиниш билан Муқимий хужрасига кўз юритабошлади. Эни икки ғаз келадиган ярим қоронғу хона, қишда совуқ, ёзда дам. Хужра ичра ёзилган битта намат, икки кўрпа ва кўрпача, уч – турт дона идиш – товоқ. Жами анжомларни еғиб юкланса бир замбарғалтак тўлмайди. Шундай улуғ шоир шу даражада мухтожликда яшайди. У асло хасрат қилмайди, дардини бировга айтмайди ҳам, ярим оч, ярим юпун аҳволда кун кечиради. Унинг овунчоғи ижод, суянчиғи ижод, мехрибонлари йўқ хисоб. Вақти келиб миллатимизнинг ғурури бўлиб қоладиган бу улуғ зотга ёрдам қилиш бизнинг ҳам қўлимиздан келмайди.

– 

Мана куни – кеча ёзган ашъоларим – деди Муқумий, Завқийга янги ёзган шеърини узатар экан.

Бўлди таажжуб қизиқ хангомалар,

Арз этайин эмди ёзим номалар.

Адл қулоғила эшит холими,

Зулм қилур баске менга золими.

Султонали хўжа Хакимжон иков,

Бири хотин бириси бўлди куёв

Ош есалар ўртада сарсон илик

Хўжа чироқ ёғи Хакимжон пилиқ.

– 

Эй устоз, беш кетдим, қойил – деди шоир тиззасига уриб завқ қилиб кулар экан – Муттахамларни пўстагини боплаб қоқибсиз.

Мен – ки танобингга келибман чиқиб,

Хизматимни қилинглар билиб.

Ўт қўйиб ёндирадиргон ўзим,

Хокимингу ўлдирадиган ўзим.

– 

Гап йўқ, муштум зўр порахўрларни яхшилаб савалабсиз. Энди бу нобакорлар кўча – куйга ҳам чиқаолмай қолишса керак.

– 

Убайдуллахон сиз ҳам менга ўхшаган соддадилсиз, уларда уят борми, уяти бор одамлар бунақа пасткаш ишларни қилардими?

– 

Бу гапингизга қўшиламан, улар ич – ичида ғижиниб, биздекларни хақорат қилиб юраберишади.

– 

Дунё шунақа тузилган эканда, нима ҳам қилаолардик.

– 

Устоз мен бир таклиф билан келган эдим.

– 

Қани эшитайликчи нима таклиф экан.

– 

Саломатлигимиз хақида қайғурмасак, у ҳам биз хақимизда қайғурмай қўяди.

– 

Бу гап тўғри.

– 

Иккимиз биргаликда бир саёхатга чиқсак димоқчиман, ҳам ижодимизга, ҳам соғлигимизга фойда қилар эди.

– 

Таклифингиз жуда маъқул, лекин менинг иложим чатоқроқ.

– 

Хеч қандай иложнинг кераги йўқ, фақат рози бўлсангиз бўлгани. Барча зарур нарсаларни хозирлаб қўйдим, иккимиз учун улов ҳам бор.

– 

Нима дейишга ҳам хайронман.

– 

Ўйланиб ўтиришга ҳам хожат йўқ, биламан ўта хижолатпаз одамсиз.

Мухтожликда яшаб, оч – наҳор қолиб саломатлигини йўқотган шоир учун бу жуда ёқимли таклиф эди, нозиктабиат бўлган Муқимий, Завқийни хуш кўрар, ижодини ҳам қадрлар эди.

– 

Борсак бораберамиз Убайдуллахон, саёхатга нима етсин.

***

Завқий дала – ю – хиёбонларни кезишни, сўлим жойларда суҳбат қуришни хуш кўрар, шу сабабларга кўра тез – тез атроф жойларга саёҳат қилар, шоирлар билан шеърият хақида мириқиб фикр алмашар, албатта санъаткор созандаларнинг ҳам хизматидан фойдаланар эди. Муқимий бўлса бунинг акси бўлиб, теварак – атрфга жуда камдан – кам чиқар, умрининг асосий қисми ўз шаҳрида ва хужрада ўтарди. Ноҳақликка бефарқ қарай олмаслиги сабаб кўпгина хажвий шеърлар ёзиб ўзига анчагина душманлар ҳам ортирган, айниқса мавқеи баланд баъзибир бадавлат кишилар уни хушламас, атайлабдан камситиб ёки ғашига тегадиган “илмоқли” гап отишар, чой олиб бир чеккада бироз ўтириб, ўксинганича яна хужрага қайтарди. Мунтазам қийинчиликлар исканжасида ҳаёт кечириш унинг тинкасини қуритган, ранглари олиниб озиб кетган, ориқлик таъсиридан кўзлари катталашиб, юз териларига ажин тушган, бундай хорғин қиёфани кўрган бефахмлар уни масхаралаб “тери” деган лақаб қўйишган. Очиқ бўлмасада бир – бирларига пичирлашиб, “ана тери кириб келяпти” деб масхаралашмоқчи бўлишарди. Оддий кишилар ичида унга мухлис бўлган кишилар кўп бўлиб, унинг хурматини жойига қўйишар, Мавлоно деб эъзозлашар, қўлларидан келганича меҳр кўрсатишар. Шоир бундай одми одамларнинг илтимосини асло рад этмас, эринмай шеърларидан ўқиб берар, созанда ёки санъаткор дўстларига алоҳида нусха кўчириб қўлларига тутқазар эди. Санъатсевар Қўқонликлар унинг жуда кўп шеърларини басталаб қўшиқ қилиб айтардилар, бундай холатлар шоирни нихоятда қувонтирар, келажакка умид боғлашига далда бўларди. “Абдурахмонбеги”, “БаётIII”, Ул париваш,” “Тановор” каби қўшиқлар нафақат тўйларда, хатто чойхона ва такъяларда, меҳмонхоналарда хатто кўча – куйда кетаётган сарзивқ йигитлар томонидан хиргойя қилиб ҳам куйланар эди. Ана шундай тарифга сиғмайдиган қувонч тасирида шоир ўша ярим қоронғи хужрада идхомланиб ёки ўксиниб шеър ёзар, муқим бир жойда ўтираберганидан Муқимий деган тахаллус олган эди. Ана шундай нозик таъб шоирни саёҳат қилишга кундирганидан Завқий ҳам қувониб кетди, уйига келиб сафарга чиқиш учун пухта хозирлик кўра бошлади.

– 

Тожинисо менга бир қараб юборинг – деди у аёлини чақириб.

– 

Ха дадаси, жуда хурсанд кўринасиз?

– 

Топдинг хотин, эртага Мавлоно Муқимий билан сафарга жўнаймиз.

– 

Яхши ўйлабсизлар, албатта дам олишингиз керак, жуда чарчагансиз.

– 

Тўғри айтдинг, жонимизни экиб олганимиз йўқ, уни эъзозлаб ҳам туриш керак. Кексалар бир йилда бир саёҳат лозим деб бекорга айтмаганлар.

– 

Яхши мен нима хозирлик қилай?

– 

Бир тандир қўй ёғига йўғирилган патир ёпасан, жиззани мўлроқ сол, битта хумчага қовурдоқ гўшт тайёрла, эртага наҳорда бир чўқим палов тайёрлайсан, қолган майда – чуйдаларни ҳам эсингдан чиқарма. Бозор – учарни ўзим қиламан.

Завқий каппон бозоридан керакли нарсаларни харид қилиб олди. Бир неча кунлик йўл ва бошқаларни эътиборга олиш керак. Йўл – йўлакай ошна – оғайниларникида тунашга тўғри келади. Энг керакли нарса девзира гурунч, қўй ёғи, ширинликлар. Барчасидан етарлича олиб отнинг устидаги хуржунга солди, писта – бодом олишни ҳам унитмади.

Нахорда хотини дамлаган ошни еб, икки қадрдонлар бир неча кунлик саёхатга жўнаб кетдилар, Шайхон кўчасидан бурилиб тўғри Дегрезлик томонга йўл олишди, Ёйилмадан ўнгга бурилиб Ултарма йўлига чиқиб олишди. Муқумий нихоятда шод эди, анчагина олиниб қолган юзларига бироз қон югуриб, худди ёришиб кетгандек. Қадрдонларнинг гаплашадиган гаплари, хасратлашадиган сирлари кўп. Гох шеър айтиб мушоира бошлашса гоҳ латифа айтиб кулишар. Орзу – умидлари ижодий режалари ҳақида тўйиб – тўйиб сухбатлашар эдилар. Муқимийни янада завқлантириш учун Завқий саёхатномадан парчалар ўқий бошлади

Фарёдким гардину дун,

Айлар юрак бағримни хун.

Билдики бир ахли фунун,

Чарх анга кажрафтор экан.

Қолмай шаҳарда тоқатим,

Қишлоқ чиқардим одатим.

Хох яв, бўлсин отим,

Бир дам сайр даркор экан.

– 

Баракалла хотирангизга қойилман шоир, мени жуда хурсанд қилдингиз.

– 

Давом этаверайми?

– 

Албатта.

– 

Эшитсинлар.

Ултармага қилдим юриш,

Ҳамрох эди бир читфуриш.

Етдим жадаллаб вақти туш,

Бирдам қизиқ бозор экан.

Икки тарафдин сой денг,

Кўм – кўк мусаффо чой денг,

Хардоим ичиб хой – хой денг,

Оби ҳаёти жон экан.

– 

Шошманг – деди Муқимий – иккинчи тўртлик кимники?

– 

Каминаники бўлади тақсир.

– 

Хай – хай – хай, асал бўлибдику, қани қолганини ўқисинлар.

Бу равзага кимки келиб,

Бир кечаси мехмон экан.

Умрида бир кўрган киши

Ўлганда беармон экан.

Осмонга қўйган нардбон,

Чиқсанг тамошо бир жаҳон,

Нахри улуғ, хар сўй равон,

Кўрмакка кўз хайрон экан.

– 

Сўзларни маржон қилиб териб қўйибсиз, жуда хузур қилдим. Ижодингизга барака, хали сиздан жуда кўплаб шеърлар эшитишимизга ишонаман.

– 

Устоз сизнинг шарофатингиз билан, “саёхатнома” шеърларингизни ўқиб, илхомланиб ёздим, хали давоми бор, бафуржа гаплашамиз.

– 

Бу шеърни албатта давом этдиринг, жуда файзли чиқибди. Илхом ҳам хадеб келавермайди, хамма шеър ҳам бирдек файзли чиқабермайди.

– 

Рахмат устоз. Сиздек улкан ижодкорга ёққан бўлса, демак меҳнатим бекорга кетмабди.

Улар йўл – йўлакай дам олиб, ошна – оғайниларини йўқлаб, кеч кириб қолса тунаб ҳам қолишар эди. Водийнинг кишилари сахий ва мехмондўст бўлиш билан биргаликда санъатсевар хамда ижод ахлини нихоятда қадрлайдиган бўлиб, икки забардаст шоирни нихоятда қувониб, хурмат ва эхтиром билан кутиб олишди, бир зумда дастурхон ёзиб, қизғин сухбат тузишар эди. Аввал “Ултарма”, “Боғдод”, Олтиариқ, Фарғона каби жойларда сайр қилишиб, нихоят Водилга етиб келишди. Икковлари маслахатлашиб донғи бутун юртга тарқалган улкан чинорнинг тагидаги чойхона – тагига қўнишди, бир чўқим ош қилиш тараддудига тушиб кетишди. Севимли шоирларни кимлардир таниб қолган шекилли, хеч қанча фурсат ўтмай чойхона сайилга ўхшаш тус олиб одамлар билан тўлиб кетди. Эл ичида ўзларининг хуш овозлари билан танилган хофизлар Сайидхон ва Иброхимжонлар ҳам бирин – кетин кириб келишди. Бутун Водил ҳалқи шоирларнинг мезбонига айланиб кетишди. Тўкин дастурхон тузалиб, барча қозонларда ошнинг зирбаги кайнай бошлади. Карнай – сурнай, ўйин – кулгу, хофизларнинг дилни ўртовчи хонишлари бошланди. Улар Муқимий ва Завқий ғазалларига айтиладиган қўшиқларни бирин – кетин ижро қила бошлади гох “гирё”, “тановвор” орқасидан “оромижон”, “Абдурахмонбеги” қўшиқлар тинмас эди. Чинакам шодиёна ярим кечасигача давом этди, эртасига ўзларининг севимли шоирларини бағриларига босиб хайрлашишди ва Шохимардонга кузатиб қўйишди. Бу даражадаги қадр – қиймат, эхтиромдан қувониб кетган шоирлар кўз ёшлари ва дил минаддорчиликлари билан хайрлашишди.

– Убайдуллахон, сизнинг шарофатингиз билан бугун яхшигина ҳузур қилдикда, – деди Муқимий юзига табассум югуриб. – Дунё қувончлари нақадар беҳисоб, биз уларнинг кўпидан бебаҳрамиз.

– Афсуски қувончлар қолиб ташвишлар билан умр ўтказамиз, – деди Завқий бироз маъюс оҳангда.

– Торга тор, кенгга кенг дунё, шукур қилиб қувончлар оғушида яшашни унутмаслик даркор. Олам гўзал, саховат беҳисоб, биз одамлар улардан тўғри фойдаланишни унчалик ҳам яхши билмаймиз.

– Ижод йўли заҳматли, меҳнати улкан, масъулияти катта, лекин ўзига яраша гашти борки уни насиб қилган одамгина билади, холос.

– Буни англаб етган бўлсангиз, чинакам шоирга айланиб бўлибсиз, – деди Муқимий гапни ҳазилга буриб.

– Бундай баҳо берганларидан миннатдорман устоз.

– Мен инсоф билан айтдим, сиз аллаҳачон забардаст шоир бўлиб улгургансиз.

– Сиз билан бир сафда бўлиш менинг орзуим устоз.

– Ундай бўлса биз ҳам бу ишга тилакдошмиз.

– Куйга солиб ижро қилинаётган ғазалларингиз кишини титратиб юборади, бу қўшиқлар халқимизнинг мулкига айланиб бўлган.

– Халқимиз нақадар санъатсевар, маънавиятга ўч, саҳийқалб кишилар. Бизларни шунчалик эъзозлаб меҳмон қилишганидан ҳайратланиб кетдим. Шеъриятни севишгани учун шундай қилишди-да.

– Тўғри айтдингиз, миллатимиз ижод аҳлини жуда қадрлайди. Афсуски шеъриятдан бехабар, уни масхара қилиб юрувчи тўнкалар ҳам йўқ эмас.

– Гул бор ерда, тиканак ҳам бўлиши табиий ҳол.

– Гўзаллик бор жойда, йиртқичлик ҳам.

– Шундай, чарх бизларнинг хоҳишимиз билан айланмайди, унинг ўз услуби бор.

Чархи кажрафторининг бир шевасидан доғман,

Айшини нодон суриб кулфатни доно тортадир.

– Ҳа, Зокиржон бу мисраларни қойил қилиб ёзган. У буюк шоир, замонамизнинг илғор кишиси.

Улар жаннатмонанд манзараларни тўйиб-тўйиб томоша қилишиб Шоҳимардонга кириб келишди.

Шохимардон. Жаннатмонанд макон. Бир томондан оппоқ сут каби, иккинчи томондан зумрад каби тиниқ, кўм кўк сув икки кокил, икки жилва, икки хаётбахш сой тўлиб – тошиб оқиб – туради. Теварак атрофи хилма – хил тоғлар билан ўралган, ўнг томонга тоғлар орасидан бўралиб ўтган йўл тоғ этагига жойлашган чаманзор ёрдон қишлоғига, ўнг томон йўли шундоққина “Қуббон” кўлининг этагидан чиқади. Тоғлар қуршовидаги бу гўзал масканни томоша қилиб кўзлар қамашса, муссафо хавосидан нафас олиб одам тўймайди. Хаста Муқимий қисқа фурсат ичида анчагида тетикланиб ўзига келиб қолди. Саёхатдан минаддор эканлиги шундоққина кўриниб турарди.

– 

Устоз яхши дам олдингизми?

– 

Яхши бўлганда қандоқ, худди бошқа оламга тушиб қолгандекман.

Бу ишларнинг барчаси сиз туфайли , миннадорчилигимни айтишга тил ожиз.

– 

Хордиқ чиқарган бўлсангиз, мен учун шунинг ўзи етарли.

– 

Саломат бўлинг.

– 

Сизга ваъда қилган шеъримни тугатдим, ўқиб берсам майлими?

– 

Айни муддао – ку.

– 

Мана тингланг.

Келдик етиб моҳи ражаб,

Хар ким кўрар айлар ажаб,

На порс кўрган, на араб,

Бир жаннати ризъвон экан.

Балода танг – танг кўчалар,

Тургайки, шайху хўжалар,

Келса товуқ ҳам жўжалар,

Ёзмоқда дастурхон экан.

Бадшаклу бадхў, баднамо,

Ботинда қийна, фисқ риё,

Ким учраса шилқим гадо,

Суллоҳ, озори жон экан.

– 

Қойил, қойил қолмай иложим йўқ – деди Муқимий хайратини яширмай, қисқа муддат ичида гўзал шеърни ёзиб ташладингизми?

– 

Ха, бу хаммаси эмас.

– 

Давоми хам борми?

– 

Албатта.

– 

Узр, билмабман, қани давом этинг.

– 

Яхши – деди – Завқий томоғини қириб, секингина йўталар экан.

Саҳни ажойиб хушхаво,

Ҳам руҳпарвар, жон физо,

Хушбу кўринган ҳар гиёх

Жамбил билан райхон экан.

Бўлса керак бул тоғлар

Кам – кам чиройли боғлар,

Хеч кимса кўрмас доғлар,

Кўнгли аро қолган экан.

Завқий келиб кўп турмади,

Турса рафиқлар қўймади,

Оё насиба бўлмади,

Эхроми Учқўрғон экан.

– 

Рахмат барака топинг шоир, жуда равон шеър бўлибди.

– 

“Саёхатнома”дан завқ олиб ёздим, айбга буюрмайсиз.

– 

Аксинча хурсандман, шоирларнинг хамкорлиги ижобий воқеа.

– 

Устоз – гап мавзусини ўзгартирмоқчи бўлди Завқий – бу ерлар сизга ёқдими?

– 

Бенихоя, жоннинг рохати, фақат одамлари бироз худбинроқ туюлди.

– 

Тўғри айтингиз, улар саёхатчиларнинг эвазига яшашга ўрганиб қолганлар.

– 

Лекин аёллари жуда кўркам. Энг мухими улар пардоз – андозсиз гўзал, табиий хушбўйликлари учун атир – упа ишлатишмас экан.

– 

Менда бу гулбадан пари – пайкарлар хақида бир ғазал ёзиш орзуси туғилди.

– 

Иншиолло мақсадингизга етинг, ўқиб завқланиш бизга ҳам насиб қилсин.

– 

Саёхат давомида бир нарсага унчалик тушунмадим.

– 

Нимани тушунмадингиз устоз.

– 

Мен ўзимни қандай тутишни билмайман. Кимга ёқиб, кимга ёқмаслик илмини ҳам ўрганмаганман. Шу сабабларга кўра кўпгина одамларга ёқабермайман.

– 

Хушомаддан холи одамлар шунақа бўладилар.

– 

Давлатим йўқ, лавозимим ҳам, бизга бу даражада хурмат ва эхтиром кўрсатишларининг сабабини билаолмадим.

– 

Сиз буюк шоирсиз, лекин ўз қадр – қимматингизни яхши билмайсиз, шоир Муқимий миллатнинг фахри бўлиб қолади.

– 

Нахотки шундай деб ўйлайсиз.

– 

Худди шундай.

– 

Хайрлашиш олдидан шоирнинг кўзларида ёш йилтиради, у тоғу – адирларга сукланиб маъюсгина тикиларди, нималарнидир деб пичирлар, юввош чиройли кўзлари ўксинаётганидан далолат бериб турарди.

– 

Убайдуллахон умримиз жуда қисқада, бу ерларга қайтадан келиш насиб қилмаса керак, орзулар имконият билан чиқишабермайди.

– 

Устоз насиб қилса бу ерларга кўп маротаба келамиз, ноумид бўлмайлик.

– 

Эътибор берганмисиз йўқми, ижодингизни ўз йўналиши бор. Бир вақтлар сизга нисбатан муросасиз эдим, энди ундай эмас – деди Муқимий, Завқийга мехрли тикилиб – ўша пайтлар эхтимол ичингиз оғриган бўлиши ҳам мумкин.

– 

Ижод теккис йўл эмас, буни биламан устоз, сизнинг койишингиз бўлмаганда бирор неъмат яратаолмасдим. Ижод учун тилимизнинг имкониятлари беқиёс. Ундан тўғри фойдаланиш учун кўп ўрганиш янада кўп изланиш лозим. Биттагина мисол келтирмоқчиман.

– 

Қани эшитайликчи.

– 

Масалан аёлнинг юзи неча хил аталади. Юзи, қиёфаси, кўриниши, бети, афти, турқи, башараси, дийдори, рухсори, жамоли, хусни,. Ижодкор уларнинг қайбирини қаерда ишлатишни билиш лозим, шевамиз ҳам ўзига хос. Оддийгина сўзлар билан қанча – қанча яширин фикриларингизни ифодалашингиз мумкин.

– 

Айниқса хажвий шеърларда.

– 

Туғри айтингиз. Масалан: думбил, хамак, ошқовоқ, олмурут, ғўра деган сўзлар ифодасида кишиларнинг феъли – хуйларини шундоққина ёритиб бераолиш мумкин.

– 

Ижодкорнинг бошқалардан асосий фарқини биласизми?

– 

Менимча умрбод изланувчан одамни ижодкор дейишади.

– 

Бу ҳам тўғри, лекин асосий фарқи шундаки унинг аниқ мақсади бор, ана шу мақсад учун ўз умрини мутлақо бағишлаб юборади, шунинг учун ўзига талабчан, ўзидан ҳеч қачон қониқмай меҳнат қилади.

Икки забардаст шоирнинг саёҳатлари жуда мароқли ўтди. Чинакам шоирлар ҳамма ерда, ҳар бир одамдан ўрганишни хуш кўради, бу сафар ҳам шундай бўлди. Навқирон Завқий учун шоир Муқимий бир мактаб, яратган шеърлари эса мисоли андоза эди. Саёҳат давомида қувончли воқеалар кўп бўлди. Халқ ичида шоирларнинг мавқеи ошганлиги шундоққина билиниб турарди. Лекин Муқимий учун нимадир етишмаётгани, маъюслик чулғаб олгани аниқ эди. Муҳтожлик, оғир ҳаёт нозиктабиат шоирнинг саломатлигини аллақачон синдирган, у жисмонан ожизланиб оғир бетобликка учраган, ҳаёти охирлаб бораётганини унинг қалби сезиб борарди. Шу сабабларга кўра қаерга борса суқланиб боқар, бу ерларга қайтиб келиш насиб қилмаслигини ҳам биларди, ичида бир нималар деб пичирлар, эҳтимол хайрлашаётгандир, эҳтимол бўлажак ғазалларини дилидан ўтказаётгандир, ҳар ҳолда унинг ҳаракатларида ҳаяжон ва маъюслик, руҳий тушкунлик ҳукмрон эди. Эрта тонг палласида шоирлар яна йўлга тушдилар. Муқимий ўзи хуш кўрган шеърлардан ўқиб берди. У Машрабнинг ғазалларини кўзида ёш билан ўқир эди.

Саломо юзинг беҳиштин гул очиб баҳор қилдинг,

Нега ғайр ила бузиб базмим мени беқарор қилдинг.

Отибон ғаминг ўқини юрагим хизор қилдинг,

Мани эй хуммор кўзли нега мунча зор қилдинг.

Тугагач жамолинг эй гул кўчаларда (мени) хор қилдинг

Чидамай ситамларингга эгиб бошим,

Ситаму озорларингни бир эмас хизор қилдинг.

–Бечора Машрабнинг изтиробларини таърифлашга сўз ожиз, нолаларини тинглашга юрагинг бардош беролмайди.

– Ҳаёт шунақа аччиқ экан, шундай гўзал инсонни қайси мохов бўлгур қўллар дорга осган экан.

– Нимасини айтасиз, бу ёвузликдан қиёматгача кишиларнинг ичи ачишади.

Руҳи поким аршға етти мен ўзим осмониман,

Тутти оламни шарорим, оташин сўзониман…

Доимо роҳат тилаб меҳнат яқомдин ушлади,

Онадин бахти қаро келдим, они ҳайрониман.

Ҳам мазаллар ҳоқиға Машраб бошин қўйди букун,

Тонгла Маҳшар бўлса мен ишқ аҳлини султониман.

***

– Дадаси – деди бироз ҳамжонланган Тожинисо хола – яна совчилар келишди, хабарингиз борми?

– Кимлар экан – деди Завқий, хабардор эканлигини айтмай.

– Ўтган сафар келган совчилар, кўрган – кечирган, кишилар экан.

– Бироз хабарим бор, танишлардан суриштириб кўрдим, эътиборли кишилар эмиш.

– Бўлажак куёв жуда ўқимишли, хушқомат йигит экан.

– Дарровда куёвликка ҳам пичиб қўйдингми?

– Йўғ – э, Сизнинг ижозатингизсиз мен бирор иш қилармидим.

– Йигитнинг исми Абдусаттор экан, мадраса кўрган, ўқимишли, энг мухими тарбия кўрган эмиш.

– Бой – бадавлат кишилар дейишадими?

– Ха, ўзларига базир оила.

– Демак сизга ҳам маъқул бўлибди-да,

– Менга – ку маъқул кўринади, қизинг нега индамайди, рад қилса, аниғини айтсин. Қизинг рози бўлмаса мен ҳам розилик бераолмайман мулойимлик билан сўраб кўргин, сукут сақласа ҳам ич – ичидан розилиги билинади.

– Албатта билиб бераман.

– Агар қизинг рози бўлса, мен ҳам рози бўламан.

– Совчиларга нима жавоб қилай?

– Айтдим – ку, қизинг рози бўлса нон синдирар қилабер.

– Яхши, уларни бугун қуруқ жўнатмайман, умидвор қилиб юбормасак бўлмайди.

– Гапинг тўғри, хонадонимизга бахт қўши қўнган бўлса ажабмас, қиз болани фурсати келгандан сўнг кимгадир узатамизда, бошимизга ястиқ қилармидик.

– Бир сават ширинликлар билан, аллақанча қимматбахо матохлар олиб келишибди, қайтиб берсам рад жавоби хисобланади, нима қилишга хайронман.

– Ундай бўлса олиб қолавер – деди Завқий ширин жилмайиб.

Қувонч билан бошланган иш, кўпинчалик қувонч билан якунланади. Қиз томоннинг розилигини олишгандан сўнг кўп фурсат ўтмай, тўй қилишга ахдлашиб олишди. У даврнинг одатларига кўра тўй қилиш жуда маъсулиятли ва оғир иш эди. Урф – одатлар қатори, ирим – сиримлар ҳам бехисоб кўп, нахорда юртга ош бериш, хотин оши, никох тўйи ва хоказолар. Йигит томон ўз ховлисидаги маросимларни тугатиб, куёвникарлар билан қизнинг хонадонига кириб келишар эди. Куёв бўлмиш ўзининг яқин дўсти билан бирга тўнга бурканиб олиб, юзини кўрсатмас, икки йигитдан қай бири куёв эканлигини одамлар билмаслиги керак. Ярим тунгача уйин – кулгу қилишиб тўйни якунлашар, йигит қизнинг хонадонида бир неча кунга қолар эди. Қиз томон катта маъсулият билан чимилдиқ тузар, келиннинг барча сепларини ёйиб кўз – кўз қилишарди. Келин билан куёвни қушишдан олдин йигит томоннинг вакили қиз томондан тайёрланган кийим бошларни бақир – чақир қилиб барчага кўрсатиб чиқарди. Келинни эса жуда “доли – гулига” солиб безашар, неча хил иримларни қилишар, ойнага қаратиб юзига ун суркашар, сут хамда ҳаёти ширин бўлсин деб ширин чой ичиришар ва яна қанча – қанча амаларни бажаришар эди. Юпунгина одамлар учун тўй қилиш чиндан ҳам машаққатли бўлган. Айниқса хонадонга тандир қуриб, ўчоқлар қазиб, канча – канча маросимлар учун тайёрланиш лозим. Аёллар бир неча кун пишир – куйдир қиладилар. “Зағ – зағ”, “буранда сомса”, “Варақи”, “қатлама”, “салла”, “буғирсоқ”, ва яна неча хил таомлар, албатта қўй ёки новвос сўйиб қонлик чиқариш керак, баъзи бадавлат хонадонлар от сўйиб қази – қарта тайёрлашади. Хуллас туй қилиш учун катта маблағ ва катта иш бажариш талаб қилинади. Бундай оғир ишни бажариш кўплаб юпун кишиларнинг қўлидан келмас, шу сабабларга кўра баъзи ночор йигитлар уйлана олмай кийналишар, хатто тоғ ўтиб кетганлар ҳам бўлар эди.

Завқий 1898 йилда тоғаси Муҳаммад Содиқ билан бирга ҳаж сафарига жўнайди. Бу тоға жияннинг бир неча йиллик орзуларига эришиш эди. Хаж сафарига отланиш катта тайёргарликлар талаб қиладиган иш, унинг маъсулияти ҳам катта, бу узоқ йўлни чўлу – биёбонлар, бир қанча мамлакатлар оша пиёда, отлиқ ёки аравада босиб ўтилади, ўз қувончлари билан биргаликда қанча – қанча изтироб ва қийинчиликларга чидамоқ лозим, кимсасиз хиёбонларда қароқчиларга дуч келиш эхтимоли ҳам йўқ эмас. Яхши томони шундаки йўл тўсарлар хаж сафарига кетувчиларга шикаст етказмайди, Худонинг ғазабидан қўрқишади. Лекин йўл азоби деб бекорга айтишмаган, чанқоқлик, тусатдан кутариладиган қуюн ёки чақмоқ каби хавф – хатарлар ҳам йўқ эмас. Хажга отланган кишилар ана шундай қийин амалларни матонат билан енгишлари, хар қандай синовларга тайёр бўлишлари лозим, шунда гина хаж амаллари чинакам бўлади. Убайдулла Завқий тоғаси Мухаммад Содиқбой билан барча қийинчиликларни ҳушчақчақлик билан енгишар, рухан бир – бирларига далда беришар, ахиллик узоқ йўлни қисқа қилаоларди.. Энг катта улкалар Туркия, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларнинг узундан – узоқ ерларини бардамлик билан босиб ўтардилар. Барча ишлар маромида бўлишига қарамай Завқийни бир муаммо оғир ўйга толдирар эди. Аёли Тожинисо анча йиллардан буён сафардан олдин эрига ялинабошлади.

– 

Бегим, сизнинг муборак хаж сафарига омад тилаган холда битта илтимосим бор, йўқ демасангиз керак.

– 

Айтинг қандай истагингиз бўлса албатта бажараман.

– 

Сўз берасми?

– 

Албатта, бундай муқаддас йўл олдидан бировни ноумид қилиб бўлмайди.

– 

Ундай бўлса, узингизгина иккинчи бир рафиқа олиб қайтинг.

– 

Нималар деяпсиз.

– 

Бу менинг, чин дилдан айтган истагим.

– 

Нахотки иккинчи хотин олишим сизнинг истагингиз бўлса?

– 

Шунақа, мен сиз учун хотин сифатида йўқман, ногирон аёл билан умрингизнинг қолган қисмини нобуд қилманг.

– 

Нима дейишга ҳам хайронман, илтимосингиз жуда қалтис.

– 

Барибир розилик беришингизни сўрайман.

– 

Сизнинг устингизга хотин олиб, касал холда воз кечишим номардлик бўлади, мени қийин аҳволга солиб қўйдингиз.

– 

Бу узоқ вақтлардан буён мулохаза қилиб айтган сўзларим, шунинг учун йўқ деманг.

Бу мураккаб таклиф олдида у жуда қийин аҳволга тушиб қолган, харқанча фикрларини чалғитишга уринса ҳам аёлининг қаттиқ туриб қилган илтимосини қайта – қайта ўйлар, бир қарорга келаолмас эди.

Бир неча ой Туркия ва Арабистон мамлакатларида бўлиб, ўша юртнинг одамлари, уйланиш урф-одатлари, маданиятлари, адабиёти ва санъати билан яқидан танишади. Дунёқараши кенгайиб янги мавзу ва оҳанглар пайдо бўлади. Истамбул ва Мадина шаҳарлари ҳақида шеърлар ёзади.

Мана ниҳоят бир неча ойлик сафар қийинчиликлари ортда қолди. Ҳаж сафари қилган одам бирмунча муддатли оғир масофаларни босиб ўтарди, бу албатта кишининг жисмоний жиҳатдан толиқишига олиб борарди. Сафар тугаб ўз уйига етиб келгандан сўнг у ўзининг тобланганини, руҳан юксакликка кўтарилганки, кўнгли равшан бўлиб ўзида куч-қувват ва тетиклик пайдо бўлганини сеза бошларди. Убайдулла Завқий ҳам худди шундай ҳолатни бошидан ўтказди, у қандайдир масъулиятли вазифани сидқидилдан бажарганини, ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган бахтли воқеани адо эта олганини ҳис қилиб қувончдан ўзига сиғмас, тасаввур ва тушунчалари улғайиб, янада юксаклик билан ижод қила олишига бўлган ишончи зўрайган, риёзат чекмай киши ҳеч бир нарсага эриша олмаслигига ишонган эди. Ҳаж сафарини ўтаган кишининг исми ёнига ҳожи қўшиб айтилади, эътиқодли кишилар ҳожи ака деб эъзозлашади, баъзилар тавоф қилишиб кўз ёши қиладилар, бизларга ҳам насиб қилсин деб ният қиладилар. Мана энди у ҳам ана шундай ҳурмат ва эҳтиромга муносиб бўлолди.

Лекин у сафардан ёлғиз қайтмади, ўйлай – ўйлай аёлининг илтимосини бажаришга мажбур бўлади, ва уйига иккинчи аёли Хайринисо билан бирга кириб келди, бирнеча кунлик келди – кетди ва зиёфатлардан сўнг, ўзининг севган иши шоир маҳсидўзлик ва кафш бозорида савдогарлик билан машғул бўлади. Завқийнинг саннъаткорлар ичида ҳам обрў-эътибори ошиб, айрим шеърлари куйга солиниб халқ ўртасида севиб ижро этилади.

***

Қўшиқ ва мусиқа тинглаш, рақс тамоша қилиш Завқийнинг жону – дили эди. Сершовқин бозорларни айланиш, ёлғончи маддохларнинг лоф уришларини эшитиш, соддадил – одми одамлар билан сухбатлашишни жуда хуш кўрарди. Сайл, тую – томошаларда думбиранинг гумбирлаши, карнай – сурнайнинг вахимали садоси, масхарабозларнинг шўхликлари, ёғоч оёғни боғлаб олиб рақсга тушадиган қурчоқбозларнинг томошалари янада тотли, янада завқли бўларди, боболардан қолган бундай миллий ўйин ва тамошалар унинг завқини қўзғаш билан биргаликда ижодга чорлар, ана шундай холатларда у ҳаёлот дарёсига шунғиб, шеър ёзишга киришар, гохо тунларни мижжа қоқмай ўтказарди. Ҳаёлга берилиб ўзлигини унитиб қуйиб беихтиёр ўз қалби билан суҳбат қурар, рухий оламида пайдо бўлган бошқалар учун тушунарсиз бўлган оламда саёҳат қилиб қувонар, кўзига беихтиёр ёш олиб ёки жилмайиб пичирлар, хатто хандон отиб кулиб ҳам юборар эди, янги шеър ана шундай холатда туғилар, аксинча бир нарсадан маъюс тортиб, ўксиниб ёки қаттиқ ғазабланган чоғида хажв ёзишга киришарди, лекин жуда кўп шеърларини бирорта кимсага кўрсатмай яшириб қуярди, мутлақо ўзига маъқул келган шеърларинигина ўзгалар билан ўртоқлашарди. Унинг завқини янада уйғотадиган омиллардан бири овга чиқиш эди. Эртага у овга жўнайди, тоғасининг овчи ўртоқлари кўп, ҳар сафар бирга ов қилишарди. “Карим бобо“нинг юқори қисмидаги яйловларнинг табиати бенихоя рангба ранг . Ёввойи каптар, бедана, ғуррак, тустовук каби парандалар бехисоб, ҳар қадамда қуёнлар югуриб юришади, осмону – фалакда савлат сочиб бешовқин учиб юрган бургутлар, жамики қушларнги хушёр тортишга мажбур қилишади. Бачқир қишлоғининг табиати бундан ҳам бой, булбуларнинг хониши, тўрғайларнинг сеҳрли товуши бир зум ҳам тухтамайди. Балиқ овининг гашти ҳам чакана тотли эмас.

У оғдирма эшигини кийиб белига бир эмас икки белбоғ боғлади, дандон сопли пичоғини ҳам унитмай, аёли тайёрлаб қўйган тугунчани хуржуннинг кўзига жойлади. Хеч нарсани унитиб қўймаганлигига қаноат хосил қилиб, “Қора байр”га миниб “Карим бобо” томонга от солди.

***

– 

Аввал жиян балиқ ови қиламиз, бир хузур қилайлик.

– 

Сиздан ҳардоим баъмани таклиф чиқади тоға.

– 

Сизни яхши кўраманда, ҳам тоғангиз, ҳам мухлисингизман.

Муҳаммад Содиқ Завқийга укасидек меҳр билан қарар, аслида шеърият шайдоси сифатида унга мухлис эди. У анчагина илмли, зиёли одам бўлиб Навоий, Фузулий, Муқимий каби шоирларнинг шеърларини мароқ билан ўқир, баъзи ерларини ёд билар, жияни Завқийнинг ғазалларини мағрурланиб ҳамма ерда тарғиб қилар, баъзиларини хиргойи қилиб ўзи ижро қилиб юрарди. Ана шу сабабларга кўра у жияни билан бирга бўлишни, унга меҳр кўрсатишни хуш кўрарди. Бир неча ой давом этган ҳаж сафарида синовдан яхши ўтганидан унга янада меҳри оша бошлаган эди.

Внимание! Это не конец книги.

Если начало книги вам понравилось, то полную версию можно приобрести у нашего партнёра - распространителя легального контента. Поддержите автора!

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации