Текст книги "Қасоскор қашқирлар 2-китоб"
Автор книги: Исокжон Нишонов
Жанр: Зарубежные детективы, Зарубежная литература
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 10 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
Бароннинг гаплари қиз қалбида раҳм-шафқат туйғусини уйғотмади.
– Унда менинг қайтиб кетишим учун чиптага пул берарсиз?
Аниса ўрнидан турди ва эшик томон юрди. Барон унинг йўлини тўсди.
– Тўхта, – деди қизнинг қўлидан ушлаб. – Кетишга шошилма. Мен ўйлаб кўрай.
– Унда сизга эрталаб қўнғироқ қиламан!
– Менинг аҳволимни тушун, қизим. Бир кун эмас, бир соат ҳам кутолмайман. Алёнанинг ҳаёти хатарда. Уни тутиб олишса, уйим куяди. Қилган меҳнатларим зое кетади. Майли, таклифингга розиман – деди иложсиз қолган Барон. – Энди мен билан ҳозироқ докторнинг олдига борасан!
– У ерда нима қиламан?! – ҳайрон бўлди қиз.
– Таниш докторлар бизни кутишмоқда.
Анисанинг юзидаги чандиқни олиб ташлаш учун жарроҳлар пластик операция ўтказишлари зарур эди. Қизнинг юзидаги чандиқ билан милицияни ишонтириб бўлмасди.
– Мен доктордан қўрқаман, амаки, – деди Аниса чўчиб.
– Бунинг қўрқадиган жойи йўқ, қизим, улар ўн дақиқада юзингдаги тиртиғингни олиб ташлашади.
Аниса Бароннинг таклифига кўнди.
Чол ўзига қарашли докторнинг ҳузурига қизни бошлаб борди. Кекса шифокор қизнинг юзидаги чандиқни диққат билан кўрди.
– Йигирма дақиқада чандиқни йўқотиб ташлаш мумкин, – деди Баронга.
– Жароҳатнинг битишини неча кун кутаман? – сўради тоқатсизланган чол.
– Бир кун!
Бир кун барибир йилдан кўпроқдек туюлса-да, Барон ноилож рози бўлди.
Аниса ўша соатдаёқ операция столига ётди. Ярим соат давом этган операция жараёнида қизнинг юзидаги нуқсон олиб ташланди. Жарроҳлик амалиёти учун Бароннинг ҳамёнидан ўн минг доллар маблағ кетди.
Эртаси куни Анисанинг юзидан докалар олинди. Унинг қўлига ойнани тутқазишди. Аниса аксини кўриб, ўзини танимай қолаёзди. Юзидаги чандиқ йўқолганди. Бурнининг пучуқлиги ҳам билинмасди. Ёш қизлардек гўзал ва дилбар қиёфага кирганди. Барон ҳам рўпарасида ўзининг эркатой ва қувноқ қизини кўргандек суюнди.
– Қачон бизга рухсат берасиз, доктор? – сўради бетоқлатланган Барон. У кечадан буён касалхонада яшаб, қизининг тақдиридан хавотирда эди.
– Яна бир кун сабр қилинг, – деди шифокор.
– Бардошим тугади, азизим – жавоб қилди Барон. – Рухсат беринг, биз қайтайлик! – Айни дамда кекса лўлининг юрагини қандайдир нохуш ҳислар чулғаб олганди.
– Унда эрталаб кетасиз. Биз ўзимизнинг охирги муолажаларимизни ўтказайлик.
– Яна қандай муолижалар ўтказасиз? – таажжубланди лўли чол.
– Малҳам суртаб қўямиз. – жарроҳ уни ранжитмаслик мақсадида шундай деди.
Барон рози бўлди.
Уйга қайтишган заҳоти Барон ваъдасининг устидан чикди. Аниса учун шаҳар марказидан уч хонали уй олиб берди. Банкка пул ўтказди. Шундан сўнг уни дала-ҳовлисига олиб кетди. Алёна қиёфадошини кўриб, таёқдек қотиб қолди.
– Бўлиб ўтган воқеани рўйи-рост айтиб бер. – деди Аниса дугонаси билан кўришиб бўлгач.
Алёна ўша кунги воқеани, хона ичидаги жиҳозларни, ўртада бўлиб ўтган гап-сўзларни, ҳатто Маҳмуд унинг қайси қўлидан ушлаб, тўшакка тортганини гапириб берди.
– Энди сен ўзингни озодман, деб ҳисоблайвер. – деди Аниса дугонасини бағрига босиб. – Турмага мен кираман!
– Менинг ўрнимга жазога тортилаётганингдан изтиробдаман, – Алёна кўз ёшларини артди. – Виждон азоби мени бир умрга тинч қўймаслигига ишонаман!
– Кўпам қайғураверма, сен ўзингнинг номусингни ҳимоя қилгансан. Ўрнингда мен бўлганимда ҳам шу йўлни тутган бўлардим. Бунинг учун қонун мени ҳимоя қилади. Суд нари борса, беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилади. Балки қамамас!
– Гапингта тушунмадим, – деди Апёна. – Нега бундай деяпсан?
Аниса дугонасининг елкасига қўлини ташлади.
– Мен ҳомиладорман. Қорнимда тўрт ойлик болам бор. Ҳукуматнинг қонуни бўйича ҳомиладор аёллар қамоққа олинмайди!
Алёна дугонасининг қўлига тўппонча билан унинг ҳужжатини топширди.
– Буни сотиб олганман, ноқонуний эмас!
– Сен менга қўйиладиган яна бир айбдан халос қилдинг! Ярим соатдан кейин мен милииия идорасида бўламан, сен эса отанг билан ўз уйингга кетавер!
Аниса шу сўзларни айтиб, хонадан чиқиб кетди.
* * *
Шуҳрат Шарифовичга берилган ваъданинг уддасидан чиқиш учун Барон яна қўшимча икки кун муҳлат олди. Бунинг боиси, юқорида биз таъкидлаган воқеанинг содир бўлиши билан боғлиқ эди. Лўли чол ўз сўзининг уддасидан чиқди. Изқувар айтганидек ўртада бўлиб ўтган гап-сўзларнинг исини Ҳамидга сездирмади. Аввалгидек муносабатда бўлди.
Қизнинг ўша куннинг ўзидаёқ тўппончани олиб, милиция идорасига кетиши лўли чол учун ҳақиқий байрамга айланди. Шу пайтгача юрагини қийнаб, азоблаб келаётган барча оғриқлардан, хавотирлардан халос бўлган Баронни олдинда нималар кутаётгани тўғрисидаги ҳикоямизни давом эттириш фурсати ҳам етиб келди…
Володя ва Витя улар ўйлаб юрган режаларини тезроқ амалга оширишни бир неча бор Ҳамидга айтган бўлишса-да, негадир у ўзи таклиф қилган ишни пайсалга солаётганининг сабаби тушунишмасди. Бу галги машваратда ҳаммаларининг юракларини така-пука қилаётган нарса бош мавзуга айланди. Володя қандай қилиб бўлмасин, ишга нуқта қўйишни мақсад қилганди.
– Кутавериб сабр-бардошим тугади, – деди у ошкора хафа бўлиб. Ўзига қолса бу ишни шерикларини орага суқмасдан уддаламоқчи бўларди. Пул яширилган жойни кўрмаганидан афсусланарди. – Бўладиган ишнинг бўлгани яхши. Тушларимда ҳам лаънати пулларни кўраман! Бугундан ортиқ кутолмайман!
– Ўринли таклиф, – гапга қўшилди Витя. – Ишдан кейин ҳаммамиз йиғилайлик. Маслаҳатни бир жойга қўяйлик!
Унинг ҳам хаёлидан пул кетмасди. Ўзига қолса, бу ишни ёлғиз, шерикларини орага суқмасдан уддаламоқчи эди. Афсуски, пул яширилган жойни у ҳам билмасди.
Улфатлар ишдан кейин кечки овқатни бирга қилишди. Бир шиша арақни майдалаб ичишди. Ҳамид дўстларига Баронни кечадан бери ўзгариб қолганидан шикоят қилди.
– Лўли мендан хонасининг калитини тортиб олди. Қоғозларни топширишимни айтди. Фақат янги ҳисобчи келмаяпти.
– Барон сенга ишонмай қўйган, – деди Витя. – Бугун – эрта уйидан ҳайдайди.
– Гуноҳ иш қилмадим, топшириқларини ўз вақтида бажармоқдаман! – соддалик билан деди Ҳамид.
– Чол бекордан-бекорга қўлингдан калитни тортиб олмаган, ҳужжатларни топширишингни талаб қилмаётган, бирор айб қилгандирсанки, шундай қилган!
– Унда ишни пайсалга солмай тезлатишимиз керак! – уни қувватлади Володя.
– Тўғриси кутиш менинг ҳам жонимга тегди. Эртага ҳайдаб юборса қаерга бораман?
– Дўстларим, – деди Витя шивирлаб. – Барон бугун тунда лўлиларнинг қандайдир маросимига боради. Эрталаб қайтиб келади. Ишни тунда бажарамиз! Соатларингни тўғрилаб олинглар. Операция тунги соат ўн иккида бошланади!
– Борди-ю, хўжайин келиб қолса-чи? – Бу ҳамма нарсага шубҳа билан қаровчи Ҳамиднинг сўзи эди.
– Эшик олдида Витяни қолдирамиз. Келиб қолса, остонадаёқ бошига туқмоқ билан урасан! – буюрди Володя.
– Мен-а? – худди ҳозир чолни урадигандек қурқиб кетди Витя. – Илтимос, бу ишни менинг зиммамга юклама. Умримда одам урмаганман.
– Аҳмоқ, урмаган бўлсанг энди урасан. Кўз олдингга Баронни эмас, қопоғон итни келтириб ур!
– Сандиқнинг калити Бароннинг ҳамёнида туради. У сиз очиб бўлмайди. – деди Ҳамид. – Бирорта темир буюм тайёрлаб қўйишимиз керак. Калит ўрнида ишлатамиз…
– Сандиқни очишии менга қўйиб қўй, – керилиб жавоб қайтарди Валодя.
– Ўйлаб қўйган режамизнинг муваффақиятли амалга ошиши учун кўтардик, – Витя қадаҳларга арақ қуйди.
Ўша оқшом Барон шаҳардаги ишларини тугатиб, дўстларининг ҳузурига жўнаб кетганди. Аниса ўзини милицияга тутиб бергани, Алёнани эса Москвага жўнаб кетаётганидан кўнгли хотиржам тортганди.
– Мен сени кузатиш учун аэропортга чиқмайман, оппоғим, – деди қизи билан хайрлашиш олдидан. – Ўзинг биласан, кўпчилик мени танийди. Ёнингда юрганимни кўришса, шубҳаланишлари мумкин.
– Бундан асло хафа эмасман, ота. Сиз мен учун қўлингиздан келган ҳамма ишни қилдингиз! Маблағларингизни сарфладингиз. Ўлмасам, уларни қайтараман! Барон фарзандини бағрига олди.
– Нимаики топган, тўплаган бўлсам, барчаси сен учун, сенинг бахтинг учун!
Чол шу сўзларни айтиб йиғлаб юборди…
Лўлиларнинг ишдан сўнг ўзларининг шаҳар четидаги дам олиш чорбоғларида тўпланиб, ярим тунгача улфатчилик қилиб ўтирадиган удумлари бўларди. Барон ўзининг миллатдошлари билан бу тун тонггача ўтиришга, дилхушлик қилишга қарор қилди. Хотини ўлганидан сўнг дўстларининг қистови билан ўзидан анча кичик ёшда бўлган соҳибжамол Анастасия исмли аёлга илакишиб қолганди. Унинг висолидан ва ширин бўсаларидан фақатгина шундай ўтириш кунлари баҳраманд бўларди. Бугун у кўнглига барча хурсандчилик ва барча кайфусафоларни сиғдира оларди. Анастасиянинг эркалашларини ҳам соғинганди. Шу сабабли унинг ёнида ўтирарди. Бир қўлини аёлнинг белидан ўтказиб, гоҳи-гоҳида бошини унинг елкасига қўйиб оларди. Аёл кечага ўзига ҳаддан зиёд оро бериб, ноёб атир-упаларни суртиб, энг қимматбаҳо кўйлагини кийиб келганди. Кекса лўли димоғига урилаётган тотли ҳиддан маст эди. Боши айлангудек бўлар ва ғам-ташвишлардан оқарган оқ сочли калласини аёлнинг кўкрагига янада қаттиқроқ босгиси келарди. Анастасия эса унинг сочларини силар, қулоқларининг супрасини уқалар, гоҳида меҳри ийиб, қорайиб кетган ва серажин пешонасидан ўпиб қўярди. Мана шу бўса Бароннинг томиридаги қонни кўпиртирарди. Умрининг йигирма йилини ёлғизликда ўтказаётганини эслаб, надоматлар чекарди. У аёлини ҳаддан ташқари суйгани ва унга бўлган чексиз садоқати туфайли ҳам Анастасияни ўз кошонасига олиб кетолмасди. Бунга Алёна унамасди. «Онамнинг руҳи безовта бўлишини истамайман, ота. Кўнгилхушликларингизни уйда эмас, кўчаларда қилинг-у, аммо онамнинг руҳи қолган уйга бегона аёлни бошлаб кела кўрманг», деб минг бора уқтирганди.
Қизининг хатардан йироқда яшаётганидан боши осмонга етгудек хурсанд бўлган Барон айни пайтда Анастасия билан яқинлик қилиш истагида эканлигини ўзининг қўл ҳаракатлари билан билдиришга ҳаракат қиларди. Унинг учун ҳаммаси ўз изига тушгандек эди. Эрталаб Қоплоннинг одамлари келса, Ҳамидни уларнинг қўлига топширади.
– Сабр қил, жоним, ҳаммасига улгурамиз. Ҳали тонг отишига анча вақт бор, – дерди Анастасия унинг юзларига енгилгина шапати уриб. – Қани, тур ўрнингдан, куй-қўшиқлар янграётган кечада биз ҳам ёшлигимизни хотирлаб, рақсга тушайлик, қўшиқ куйлайлик. Ҳамманинг эътиборини ўзимизга қаратиб ўтиришимиз гуноҳ.
Анастасия ширакайф Бароннинг қўлидан ушлаб, ўрнидан турғазиб, саҳнага олиб чиқди. У шўх ва айни пайтда овози ўткир аёл эди.
– Ҳой, йигитлар! Биз учун Тангони чалинглар!! Унинг садолари остида Барон иккимиз рақсга тушамиз!
Созандалар созларини қўлга олиб, созлашиб, бир-бирлари билан кўз уриштиришиб, Тангони чалишди. Лўлилар созлар товушига ҳамоҳанг қийқиришди. Анастасия ёш қизлардек даврани айланиб, пилдираб рақсга тушиб кетди. У гавдасига қараганда анча енгил, худди ёш қизлардек харакат қиларди. Барон ҳам қўллари ва оёқларини ҳаракатга келтириб, кенг кўкрагини кериб, ҳайбатли бошини орқага ташлаб, суйганининг ёнида парвона бўларди. У кўпдан бери бугунгидек рақсга тушмаганди. Чолнинг чаққон ҳаракатлари атрофни ўраб олган барча лўлиларни лол қолдирди. Куй уларнинг ҳаракатларига ҳамоҳанг тарзда янграрди. Барон юрагидан булоқдек отилиб келаётган қувонч ва шодликни тўхтатиб туролмади. Овозининг борича лапар куйлади. Унинг бу қўшиғи севги ва ишқни тараннум эртарди. Ҳозиргина қарсак чалиб, Анастасия билан Бароннинг рақсини олқишлаб турган лўлиларнинг барчасини қўшиқ мазмуни сеҳрлаб қўйганди. Ҳаммалари нафасларини ичларига ютган кўйи, Бароннинг қалбидан отилиб чиқаётган қўшиққа қулоқ тутишарди. Янграётган бу қўшиқ тун бағрида гўё қанот қоқаётган лочиндек жуда ҳам олисларга таралиб кетаётгандек, унинг сеҳридан мудраб ётган табиат уйғониб, маст-аласт бўлиб, кайф сураётгандек эди. Барон қўшиқни куйлаб, поёнига етказганида, мусиқа садолари тинганда ҳам лўлилар анча пайтгача ўз жойларидан қимир этишмади. Улар гўё сеҳрлангандек, саҳна ўртасида турган Барон билан Анастасияга тикилиб қолишганди. Бир неча сониядан сўнг лўлилар бирдан ўзларига келишиб, қарсак чалишиб, икковларини олқишлашди.
– Браво!!
– Қойил, Барон!
Дилбар ва файзли бу базм ярим тунгача давом этди. Лўлилар яқин ўртада бу қадар яйраб кулишмаганди, бу қадар уларнинг диллари шодлик ва қувончга тўлмаганди. Улар бир-бирлари билан хайрхушлашар экан, яна бир бор Бароннинг санъатига тасаннолар айтишди.
– Энди бизнинг кечаларимиз, базмларимиз, ўтиришларимиз сенинг иштирокингсиз ўтмайди, Барон. Мана, атрофингда сенинг ёр-биродарларинг, дўстларинг, жигарларинг! Шулар олдида бизни ёлғизлатиб қўймасликка, доимо биз билан бирга бўлишга сўз бер! Ахир, бир пайтлар ҳар томонга тўзиб кетган лўлиларни бир жойга жамлаб, бошларини қовуштиргансан-ку!
Бароннинг кўзлари севинч ёшларидан намланди. Ўзига кўрсатилаётган бу илтифотдан боши осмонга етгудек қувонди. Кекса-ёшларнинг олдида ҳурмати улуғлигидан, ҳозир ҳам уни аввалгидек иззат қилишларидан мамнун бўлди. Қани энди бугунги кечада Алёна бўлганида? Лўлиларнинг олдида отасининг мартабаси нақадар улуғ эканлигини кўрса, шаънига айтилаётган олқишларни эшитса эди…
– Ҳаммангизнинг олдингизда сўз бераман! – деди Барон ва гурсиллаб тепаётган юрагининг ҳаприқишини босиш мақсадида бир сония жим қолди лўли чол. Унинг катта-катга, томирлари қизариб кетган кўзларидан оқиб тушаётган қувонч ёшлари қорайган, бироз шишинқираган яноқларини ювиб, оқ оралаган соқоллари орасига сингиб кетарди. – Энди доимо биргамиз, азизларим!
Шундай қилиб лўлилар ҳар томонга тарқаб кетишди.
– Ажойиб қўшиқ куйладинг, – деди Анастасия сўқмоқ йўлдан уйлари томон боришар экан. У Бароннинг қўлтиғидан ушлаб олганди. – Бундай ёқимли ва дилбар қўшиқни барча лўлилар ҳаётларида илк бора эшитишган бўлишса ажаб эмас. Шунинг учун сени ўз уйимга таклиф қилдим. Меҳмоним бўл, меҳрибоним! Тонгни бирга кутамиз!
Барон ўзи соғинган ва кўпдан бери кутаётган бу таклифни бошини эгиб, минатдорчилик билан қабул қилди. Улар ўзларининг ҳали бир-бирларига айтиб улгурмаган суҳбатларини давом этгириш мақсадида Анастасиянинг кулбаси томон кетиб боришаётганини ҳамма кўрди ва билди. Бироқ уларга боққан кўпларда ҳасад эмас, ҳавас учқунлари ялтирарди.
Барон Анастасиянинг қучоғида тонгни бедор қаршилади. Иккалалари ўзга одамларга айтиб бўлмайдиган, фақат ўзларигагина аён бўлган гапларни гаплашиб ётишди. Худди узоқ йиллардан бери бирбирларини кўрмаган ошиқлардек, бир-бирларини маҳкам қучоқлашганича ётишди. «Қани энди тонг отмаса, қучоғимдаги дилбар ўрнидан турмаса», дея ўйларди кекса лўли. Аммо ҳеч кимнинг измига итоат этмайдиган табиат уйғонганди.
Барон ўрнидан туришга мажбур бўлди. Ювинибтараниб, уйига жўнаш фурсати келганлигини айтди. Анастасия тайёрлаб қўйган нонуштага ҳам қарамади. Бир пиёла қаҳва ичди-да, аёлнинг юзидан ўпиб, уйдан чиқиб етди. Ахир бугун Қоплоннинг одамлари унинг олдига келишлари керак эди-да!..
* * *
Тунги соат ўн икки бўлганда дўстлар жамланишди. Аввалдан келишганларидек, Витянинг қўлига бир қулоч келадиган арматурани бериб, эшик олдида қолдиришди. Володя қаердандир учи ялпоқ ломни топиб келди. Ҳамид ётоқхона эшигидаги қулфни бурагич билан очди. Ичкарига киришганида пул сақланадиган жойни Володяга кўрсатди.
– Бу ерда ҳеч қандай сандиқ йўқ-ку? – деди ҳайрон бўлган рус.
– Жавоннинг ичида, – кўрсатди Ҳамид.
– Аҳмоқ, бунинг ичида сандиқ нима қилади?
– Ўз кўзим билан кўрганман, Барон пулни шу жавон ичига солганди. Қаеридадир эшик бўлиши керак!
Улар ойнали жавоннинг эшигини бузишди. Токчаларга териб қўйилган буюмларни ерга улоқтиришди. Унинг ортида сандиқ борлигини ҳақиқатдан ҳам одам тасаввурига сиғдиролмасди. Сандиқнинг эшиги шу қадар мустаҳкам эди-ки, уни очиш унча-мунча одамнинг қўлидан келавермасди. Володянинг темирчиликдан хабардорлиги кўл келиб қолди. У ломни қаерга уришни яхши биларди. Эшикни бузиш анча вақтни олди. Ниҳоят, қулф очилди. Очилди-ю, ҳам Володянинг, ҳам Ҳамиднинг кўзлари соққасидан ирғиб чиқиб кетаёзди. Сандиқ ичида бир эмас, иккита қопда пуллар тахланиб ётарди. Қароқчилар хўжайинларининг бойлиги бу қадар бисёрлигини хаёлларига келтиришмаганди. Сандиқнинг тепа қисмида аёлларнинг тилла ва бриллиант тақинчоқлари териб қўйилганди. Буларга кўзи тушган заҳотиёқ Ҳамид елкаси билан шеригини туртиб, буюмларга чанг солди. Володя ҳам қуруқ қолишни истамади. Қўлига илинган нарсаларни чўнтакларига тиқди.
– Ҳамид, Алибобонинг хазинасига дуч келиб қолдик, биродар. Буларни бизга Худонинг ўзи етказди. Тиллалар тўғрисида Витяга оғиз оча кўрма. Билмагани яхши. Биз унга пулларни берамиз.
– Мени туртма, оёқларинг остидаги пулларни эзғилама, улар сочилиб кетса, иш пачава бўлади. Чўнтакларим тўлди, Володя, бас, етар энди, қолгани турсин!
– Нимага турар экан, ахир биз қайнар хумчага дуч келдик. Ташлаб кетсак, гуноҳга ботамиз. Кейин афсус чекиб, ўзимизни ўзимиз кечиролмаймиз.
– Барондан қўрқяпман, – Чўнтаклари аллақачон тақинчоқаарга тўлган Ҳамид ҳамон қўлига илинган марварид, бриллиант ва олтин буюмларни қўйнига тиқишда давом этарди. – У ҳозир келиб, бизни тутиб олса-я, нақ теримизни шилиб олади. Бошимизда тегирмом тошини айлантиради.
– Келса келар, – дерди бунга жавобан Володя. – Ундан қўрқадиган жойим йўқ. – Бошига темир билан уриб, етти буклаб, мана шу сандиқнинг ичига тиқиб қўяман.
Володянинг ҳамёнлари ҳам тўлиб-тошганди. Ниҳоят навбат пулга келганди. Улар кўтариб кетиш учун тайёр эди. Володя қопни елкасига ортиб, эшик томон юрди. Ортидан Ҳамид эргашди. Шунда унинг кўзи оёғи остида ёнғоқдек келадиган бриллиантга тушиб қолди. У ўзидан ўнга яқин нур таратиб, товланарди. Ҳамид уни олиб, кўкрак чўнтагига жойлади. Витя шерикларининг олдига ғизиллаб келди.
– Барон келяпти! – деди ит қувган соқовдек ҳансираб.
Володя билан Ҳамид турган жойларида тошдек қотиб қолишди. Витянинг кўзи шерикларининг чўнтакларидан чиқиб, осилиб турган тақинчоқларга тушди У бир зум ақли-ҳушидан айрилган телбадек серрайиб қолди.
– Сен чиқ, – деди у Витяга. – Баронни гапга солиб тур. Биз деразадан ошиб ўтиб, тинчитамиз.
Витя топшириққа сўзсиз итоат этди.
– Қалтирама, ўзингни қўлга ол! – қўшимча қилди Ҳамид.
Афсуски, Витя ўзини қўлга ололмади. Рангирўйидан қон қочганди. Вужуди титраб, ташқарига юрди. Ўзини Бароннинг оёғи остига ташлаб, узр сўрашга шай эди. Бироқ у остонада Баронга эмас, бошқа одамга дуч келди.
– Баронни чақириб юборолмайсизми? – деди нотаниш кимса.
– У киши уйда йўқлар, – Витянинг тили зўрға айланди.
– Қаерга кетдилар?
– Билмадим, бу кеча уйга келмадилар.
– Қаёққа кетганларини айтмаганмилар?
– Йўқ.
– Биз бирор соатдан кейин хабар олармиз, келсалар тайинлаб қўйинг, бирор ёққа кетмай турсинлар!
Витя эшикни ёпди-ю, деворга суяниб, енгил тин олди. Кўксини ёриб чиққудек ураётган юрагининг гурсиллаши ўзига эшитилиб турарди. Володя билан Ҳамид шошганча унинг ёнига келди. Уларнинг ранги-рўйи бир аҳволда эди.
– Тинчликми? – сўрашди улар Витядан. – Нима гап? Ким экан?
– Танимадим, хўжайинни сўради. – деди Витя. – Афтидан темир олиб келган бўлса керак!
Володя билан Ҳамид бир-бирлари билан кўз уриштириб олишди…
– Тентак, нимага келдингиз, хўжайинда қандай ишингиз бор эди, деб сўрамадингми?
– Ҳушим жойида бўлмаса, нима қилай?
Учовлари яна ичкарига қараб юришди…
* * *
Барон кўча бошида машинадан тушиб қолди. Уйигача яёв юриб, увишган оёқларининг чигилини ёзмоқ мақсадида шундай қилганди. Қоплоннинг одамлари келадиган вақт бўлганди. Оқшом кўп ичиб қўйганидан боши зирқираб оғрирди. Ўзини ланж ҳис этарди. У шундоқ олдига келиб тўхтаган машинага ҳам эътибор бермади. Эшик очилиб, пастга тушган одам «Барон», деб чақиргандагина қария ортига қайрилди. Ўн қадам нарида турган кимсани хира тортган, уйқуга тўймаган кўзлари илғамади.
– Мен Шуҳратман! – ўзини таништирди изқувар. – Шундагина Барон ўзига келди ва келиши керак бўлган одамни таниди.
– Ҳозир уйингиздан келяпмиз.
Қария келгувчининг мақсадини тушунди.
– Қачон олиб кетмоқчисиз? – сўради гарчи уларга эрталаб келишни тайинлаган бўлса-да.
– Ҳозир қайтамиз. Қоронғу тушгунича чегарага етиб олишимиз керак. – деди Шуҳрат Шарифович.
– Унда машинани қайтаринг?! – буюрди Барон.
Кекса лўли машинага ўтирди ва уларни уйига бошлади. Бу орада Ҳамид билан Володя хўжайиннинг ётоғидан олиб чиққан пулларни йўл сумкаларига жойлаб бўлишганди. Витя ҳам ичкаридаги қолган-қутган тақинчоқларни кичкинагина халтачага тиқиштирарди.
Кўча эшик олдига машина келиб тўхтаганини биринчи бўлиб Володя сезди.
– Кимдир келди? – деди у ҳадикдан катга-катта бўлиб кетган кўзларини шерикларига қадаб. Ҳаммалари шамдек қотиб қолишди. Машинада Бароннинг келганига уларнинг ишончи комил эди. Эшик тирқишидан қараган Витя машинадан Барон тушганини шерикларига маълум қилди. Володя бояги арматурани қўлига олди ва ўзини эшик орқасига яширди. Уй эгаси остона ҳатлаб ўтиши биланоқ пахмоқ сочли бошига уриб, худди қовоқдек иккига ёриб ташламоқчи бўлди.
Барон ичкарига кирмади. Остонада туриб овоз қилди.
– Ким бор, чиқларинг!
Володя эчкидек сакраб, эшик олдида турган Витянинг ёнига келди ва унинг қулоғига шивирлади:
– Сен чиқ, ўзингни қўлга ол!
Витя кўйлаги билан юзини артиб, маст одамдек оёқлари чалишиб, ташқарига чикди.
– Нима бало, ухламаганмисан, нега оёғинг қалтирайди?! – ўшқирди лўли Витяга юзланиб. – Ё ичиб олдингми? Биламан, мен уйда бўлмасам сенларга байрам бўлади!
– Ухламадик, хўжайин, – минғирлади Витя. – Сиз келмаганингизга хавотирландик…
– Ҳамидни чақир! – буюрди Витяга.
Витя хўжайиннинг сўроқ-саволидан осонгина қутулиб, чаққонгина ортига бурилиб, ичкарига кириб кетди. Бароннинг гапини Ҳамид эшитиб турганди. Юраги орқага тортиб, оёқлари қалтираб кетди. Бироқ унга рўпара бўлмасдан, қошига чиқмасдан иложи йўқ эди. Барон кириб келгудек бўлса, уйдаги аҳволни кўрса, ҳаммаси расво бўлишини, қўлга тушишларини яхши биларди. У шоша-пиша чўнтагидагиларни олиб, кўзга ташланмайдиган жойга яширди. Кийимларини эпақага келтирди, сочларини қўллари билан теккислаб, юзкўзидаги қўрқув ва ҳаяжонни сохта кулгу билан ниқоблаб, эшик томон юрди.
Шуҳрат Шарифович Барон билан ўзаро суҳбатлашиб турарди.
– Бизни шаҳардан чиққунча кузатиб қўйсангиз, – деди у уй эгасига. – Ҳамид сиз билан бўлса хавотирланмайди. Шаҳардан чиққандан кейин у ёғига ўзимиз бир амаллаб олиб кетамиз.
– «Тилла бола» менга катга яхшилик қилди, – деди Барон. – Аслида Ҳамидни мен ўз қўлим билан унга топширишим керак эди.
– Шунисига ҳам раҳмат. Қоплонбекни ҳар хил туҳматлардан асрадингиз. Яхшилигингизни унутмаймиз.
Ҳамид чиқиб келди. Шуҳрат Шарифович тезда ўзини машина ичига урди. Ўзини танитмаслик учун кўзига қора кўзойнак тақиб олганди.
– Машинага чиқ! – буюрди Барон.
– Тинчликми, хўжайин? – Ҳамиднинг юраги қандайдир нохушликни сезди.
– Булар менинг меҳмонларим. Темир олиб келишибди. Ҳозир бирга бориб келасизлар!
– Кийиниб олай!
– Тўйга кетаётганимиз йўқ, ўтир!
Барон орқа эшикни очди. Ҳамид ноилож машинага чиқди. Лўли чол олдинги ўриндиққа ўтирди. Машина қўзғалганида Витя билан Володя енгил тин олишди.
* * *
Султонхон ташқарига чиқди-ю, ақлдан озган одамдек қаёққа боришни билмай, гангиб қолди. Ризонинг худбинлигидан, Мирхолдордек дўстига қилган юзсизлигидан қаттиқ ғазабланди. Унинг бу ерда пайдо бўлиб қолганидан ажабланди. Мирхолдор унга Ғаффорни ўлдириб, қочиб келганини айтганди. Жувон Саидни ўз хўжайинига содиқ, вафодор, деб ўйлаганди. Кузатаётганда ҳеч ким халақит бермаслигини, ортидан одамлари кузатиб боришини тайинлаганди. Йўлга чиққанлигини Ризога ким айтган? Уни тушириб қолишга ким ундаган? Наҳотки, Саид сотган бўлса?
Султонхон чегарада кутаётганлар тўғрисида ўйлай бошлади. Ҳали ҳам йўлга термулиб ўтиришгандир? Мирхолдорга телефон қилиб, «одаминг келмади», деб хафа бўлишаётгандир? Энг ёмони Ризо узугини олиб қўйди. Учрашадиган кимсалар бусиз уни танишармикин? Мирхолдор «уларда ҳам шундай узук бор», деб тайинлаганди. Энди Султонхон уларни излайди. Ҳар бир одамнинг бармоғига боқади. Аёл орқага қайтишга қарор қилди. «Бўлиб ўтган ишлардан Мирхолдорни хабардор қиламан», деб ўйлади… У йўлдан ўтаётган машиналарга қўл кўтарди. Бири тўхтади. Ҳайдовчидан темир йўл бекатига ташлаб қўйишни илтимос қилди.
Бекатда йўловчилар кўп эмасди. Султонхон бўш ўриндиққа ўтирди. Чарчаганди, кўзларига уйқу тўр ташлаганди. Бунинг устига қорни ҳам очганди. Аёл буфетдан егулик харид қилди.
– Ёнингиз бўшми? – эркак кишининг овозини эшитган жувон бошини кўтарди. Рўпарасида пўрим кийинган, кўринишидан талабага ўхшайдиган йигит турарди.
Бўш, – хушламай жавоб қайтарди аёл.
Йигит ўтирди. Сумкасидан газета олиб варақлади. Аёлнинг юраги негадир безовта бўлди. Хаёлига ҳар турли фикрлар келди. Ваҳимага тушди. «Яна изимга тушишибди», деб кўнглидан ўтказди. Кетмоқчи бўлди, аммо улгурмади.
– «Дори» ёнингиздами?
Султонхон қулоғига чалинган овозни эшитиб, йигитнинг қўлига қаради. Бармоғида бриллиант кўзли узук ялтираб турарди. У ўз одами эканлигини билди.
– Мирхолдор ташвишда! – паст овозда гапирди йигит.
– Мени Саид Ризонинг қўлига тутиб берди, – ҳасрат қилди аёл шивирлаб.
– Хабаримиз бор. «Дори» нима бўлди?
– Ёнимда…
– Топишолмадими?
– Топадиган жойга яширмагандим…
– Раҳмат, ҳозир келадиган поездга чиқинг. Олтинчи вагон, ўн иккинчи хона сизга ажратилган.
– Қаерда тунаб қоламан?
Буни одамларимиз маълум қилишади.
Йигит чиптани аёлнинг ёнига қўйди.
– Узугимни олиб қўйишди!
Йигит газетадан бошини кўтарди ва аёлнинг юзига боқди. Лекин гапирмади. Бармоғидаги узукни ечиб, Султонхонга узатди.
– Ҳозироқ тақиб олинг! Саид қаерда?
Ризонинг уйида!
Йигит ўрнидан турди ва ўзини одамлар орасига урди.
Аёл бармоғига узукни таққан заҳоти чанқоғи қонган ташна одамдек ўзини енгил ҳис этди. Ваҳима ва қўрқувларни унутди.
Султонхон хонага кирганида, ҳарбий кийимдаги зобитдан ўзга йўловчи йўқ эди. Поезд қўзғалиши биланоқ, ўзига ажратилган ўринга чиқиб ётди. Тезда ухлаб қолди. Кўзини очганда кеч бўлганди. Поезд шаҳар ва қишлоқларни ортда қолдириб, поёнсиз саҳроларда кетиб борарди. Хонада зобит борлиги учунми, чегарачилар уни ортиқча текшириб ўтиришмади. Шунчаки паспортини кўришди, холос. Поезд эртаси куни ҳам йўлда давом этди. Саҳролар тугаб, овул-қишлоқлар кўзга ташланиб, мол-қўй боқиб юрган чўпон-чўлиқлар кўриниб қолганди.
Поезд эрталаб шаҳарга кириб келди. Жувон қаерда тушишини билмасди. Кечадан бери хонасига биров кирмади. У безовталаниб, тез-тез ташқарига чиқиб турди. Йўлакда тик турганча, ойнага юзини босиб, кўз олдидан лип-лил ўтиб бораётган баланд биноларни томоша қилиб борди. Оёқлари толиқди.
– Мазангиз йўқми, опа? – сўради зобит Султонхон хонага қайтиб кирганда.
«Ўзимни сездириб қўйдим шекилли», ўйлади аёл.
– Зерикдим, ука, – деди қандай баҳона топишни билмай.
– Москвага борасизми?
Бу саволга жавоб бериш қийин эди.
– Йўқ, йўлда тушаман!
Эшик қия очиқ турарди. Йўлакдан ўтаётганлар кўриниб турсин, деб Султонхон атайин уни шундай қолдирганди. Дераза олдида пайдо бўлган ўрта ёшлардаги одам аёлнинг диққатини жалб қилди. У чап қўлини бошидан баландроқ кўтариб олганди. «Мен кутаётган кимса шу бўлса керак», ўйлади Султонхон ва ташқарига чиқди. Йўловчининг қўлларига қаради. Кўрсаткич бармоғида бриллиант кўзли узук ялтираб турарди. Аёл унинг ёнига яқин борди. Йўловчи қарамади.
– Навбатдаги бекатда тушасан, – буюрди ва бошқа сўз айтмай, қўшни вагонга ўтиб кетди.
Поезд тўхтади, беш-олтита йўловчи тушди. Бояги кимса Султонхонни бекатдан унча узоқ бўлмаган уйлардан бирига бошлаб кирди. Бу ерда ўзларидан бошқа одам кўринмади.
– «Дори»ни ол! – буюрди нотаниш кимса.
– Тескари қараб туринг, – деди аёл.
Эркак юзини бурди. Аёл кўйлагини кўтарди ва яширган жойидан муштдек «дори»ни олди.
– Ҳаммаси шуми?
– Шу!
Эркак жувоннинг қулига қайтиш учун чипта тутқазди.
– Ҳафтанинг охирида сени шу ерда кутамиз, – деди у. – Бизнинг номимиздан Мирхолдорга салом айт! «Дори»дан кўпроқ жўнатсин! Каттанинг топшириғи шундай!
* * *
Мирхолдор зудлик билан Саидни йўқотишни буюрди:
– Ризога тегманглар, яшаш жойи маълум, биздан қочиб қутулолмайди. Истаган пайтда уни тутиб, жазосини берамиз. Муҳими унинг ёрдами билан Саидни ушланглар!
Тўданинг уч йигити йўлга чиқди.
Султонхон кетгач, Ризо ўйланиб қолди. Бу ишининг оқибати яхшиликка олиб бормаслигига ақли етди. «Аёл ҳамма гапни Мирхолдорга айтади. У қасоскор одам. Ўч олмагунча тинчимайди. Пайт пойлайди. Кутилмаганда шундай зарба беради-ки, бу зарбага унча-мунча одам чидамайди».
Ризо Мирходдорнинг ғазабидан қутулиш учун баҳона изларди. Бугун бўлмаса эртага, албатта, одамлари келишади. Бу ишда қўли йўқлигига уларни ишонтириш учун важ-карсон зарур. Қутулишнинг йўли Саидни тутиб бериш. Ахир Султонхонни қайси вагонда, нечанчи хонада келаётганини у айтмаганида, Ризо қаердан биларди? Мана шу фикр Ризони хатар ботқоғидан қутқариши мумкин эди. У Саидни кўздан қочирмаслик мақсадида шаҳардаги уйларидан бирини унинг ихтиёрига топширди.
– Айшингни суриб яшайвер, йигит! Бу ерда сенга ҳеч ким ҳалақит бермайди. Одамларим хабар олиб туришади, – деди калитни унинг қўлига топширар экан.
Ризонинг ниятидан бехабар бўлган Саид бу илтифотни ўзига кўрсатилган меҳрибонлик ўрнида қабул қилди. Аслида уни шаҳарда қолишга тоқати йўқ эди.
Ризонинг ўйлаганлари ҳақиқат бўлиб чиқди. Икки кун ўтиб, Мирхолдорнинг «учар»лари келишди.
– Хўжайин сиздан қаттиқ хафа, одамимизни йигитларингиз тўсишибди.
– Тепамда Худо турибди, мен бу ишлардан бехабарман, – ўзини гўлликка солиб қасам ичди Ризо. – Султонхонни шу ерда кўрганим чин. Аммо уни тутиб келишда менинг қўлим йўқ. Мирхолдор ўн йиллик қадрдоним. Унга хиёнат қилишга, одамларини ранжитишга ҳаддим сиғармиди?
– Одамларимизнинг хабар беришича, Султонхонни айнан сизнинг йигитларингиз поезддан тушириб қолганмиш.
– Ким айтган бўлсаям, бекорларнинг бештасини айтибди, одамларим менинг рухсатимсиз иш қилишга журъат этишолмайди.
Мирхолдорнинг одамлари бир-бирлари билан кўз уруштириб олишди.
– Йигитларимиз хўжайинга ёлғон гапларни етказишмайди.
Ризо бетоқатланди.
– Одамингиз йигитлардан бирортасининг исмини, афти-башарасини эслаб қолибдими? Ҳозироқ тутиб келтириб, олдингизда терисини шилиб оламан!
– Афсуски, уларнинг исми бизга номаълум. Султонхон қайтганидан кейин, албатта, буни аниқлаймиз… Лекин Мирхолдорнинг сиздан ранжишининг бошқа сабаби бор.
– Хўш? – бетоқатланди Ризо.
– Саид паноҳингизда экан. Агар сиз бошлигимизга дўст бўлсангиз, уни қўлимизга топширинг! Шунда хўжайин сиздан миннатдор бўлади.
– Йўқ, уни ўзим жазолайман, – деди меҳмонларга қарата. – Дўстимга қилган хиёнати учун оёғидан осаман!
Ризо ёлғон гапиришдан уялмади. Гоҳ бақириб, гоҳ асабийлашиб, меҳмонларнинг ишончини қозонишга мушарраф бўлди.
– Хўжайинга садоқатингизнинг кучлилигини билдик, – деди «учар»лардан бири. – Лекин Саидни бизга беринг! Хўжайин уни ўзлари жазоламасалар, юракларининг хумори босилмайди!
– Қадрдонимга ўша исқирт керак экан, марҳамат, ҳозироқ олиб кетишларинг мумкин. Аммо Мирхолдордек одамни алдаб юрган бу товламачи мен ҳақимда бўлар-бўлмас гапларни айтиб, ўртамиздаги биродарлик риштасини узмасайди, деб қўрқаман!
– Хотирингиз жам бўлсин, энди унинг рост гапига биз ҳам ишонмаймиз!
Меҳмонлардан бири томонидан айтилган бу сўз Ризонинг юрагига хотиржамлик сувини сепди.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?