Текст книги "Тўртинчи саноат инқилоби"
Автор книги: Клаус Шваб
Жанр: Зарубежная образовательная литература, Наука и Образование
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 2 (всего у книги 11 страниц) [доступный отрывок для чтения: 3 страниц]
2
ҲАРАКАТГА КЕЛТИРУВЧИ КУЧЛАР
Сон-саноқсиз ташкилотлар тўртинчи саноат инқилобини ҳаракатга келтириши мумкин бўлган турли технологиялар рўйхатини тузиб чиққан. Илм-фандаги муҳим кашфиётлар ва улар натижасида яратиладиган янги технологияларнинг чек-чегараси йўқ. Улар ўзларини кўплаб жабҳаларда ва жойларда намоён қилади. Мен танлаган, кўзда тутилиши зарур бўлган асосий технологиялар тўплами Жаҳон иқтисодий форуми ҳамда унинг глобал кун тартиби бўйича бир қанча кенгашлари ўтказган тадқиқотларга асосланган.
2.1 Мегатрендлар
Янги кашфиётлар ва технологиялар муҳим бир умумийликка эга: уларнинг барчаси рақамлаштириш ва ахборот технологияларининг кенг қамровли кучига таянади. Қуйида тасвирланган инновацияларнинг барчаси рақамли технологиялар туфайли келиб чиққан ва ривожланган. Мисол учун, ген секвенциясини аниқлаш маълумотлар таҳлили ҳамда ҳисоблаш қуввати соҳаларида эришилган ютуқларсиз амалга ошмаган бўларди. Шу сингари ривожланган робот технологиялари ўз навбатида ҳисоблаш қувватига асосланувчи сунъий интеллектсиз мавжуд бўлмасди.
Тўртинчи саноат инқилобини ҳаракатга келтирувчи мегатрендлар ва технологиялар хилма-хиллигини очиб бериш учун уларни уч гуруҳга бўлдим: моддий, рақамли ва биологик. Уларнинг учаласи ўзаро чамбарчас боғлиқ ва бир соҳада эришилган ютуқ бошқаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
2.1.1 МоддийТехнологик мегатрендларнинг тўрт хил моддий кўриниши мавжуд. Уларни тасаввур қилиш жуда осон, чунки уларни сезги аъзолари билан ҳис этиш мумкин:
– автоном ҳаракатланувчи транспорт воситалари;
– 3D принтлаш;
– ривожланган робот технологиялари;
– янги материаллар.
Автоном ҳаракатланувчи транспорт воситалари
Ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар бугунги кунда янгиликларнинг асосий қисмини эгаллаб турибди, аммо улардан ташқари автоном ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг бошқа кўринишлари: юк машиналари, дронлар, самолётлар ва кемалар ҳам бор. Сенсорлар ва сунъий интеллект каби технологиялар ривожланиб борар экан, бундай автоном машиналарнинг имкониятлари ҳам жадаллик билан кенгайиб бораверади. Арзон, тижорат мақсадларида ишлаб чиқарилган дрон ва шўнғий оладиган аппаратлардан турли мақсадларда кенг фойдаланиш бошланишига бир неча йил қолди, холос.
Дронлар атрофидаги нарсаларни сезиб, уларга жавоб қайтара бошлагач (тўқнашувнинг олдини олиш учун учиш йўналишини ўзгартириш каби), электр линияларини текшириш, уруш бўлаётган жойларга тиббий анжомлар eтказиш каби вазифаларни бажара олади. Қишлоқ хўжалигида эса дронлар – маълумотни таҳлил қилиш билан бирга қўлланганда – сув ва ўғитлардан аниқ ҳамда самарали фойдаланиш имконини беради.
3D принтлаш
Аддитив ишлаб чиқариш деб ҳам аталадиган 3D принтлаш моддий объектни рақамли уч ўлчамли расм ёки моделдан фойдаланиб, қаватма-қават яратишдан иборат. Ушбу усул токи зарурий шакл ҳосил бўлгунга қадар материалдан кераксиз қисмларни олиб ташлашга асосланган анъанавий субтрактив ишлаб чиқаришнинг аксидир. 3D принтлаш эса сочилувчан материалдан ва рақамли қолипдан фойдаланиб уч ўлчамли жисм ясайди.
Бу технологиядан йирик (шамол турбиналари) объeктлардан тортиб, то майдаларигача (тиббий имплантлар) турли-туман маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунда у автомобиль, ҳаво ва космик аппаратлар ҳамда тиббиёт соҳалари билан чекланган. Серияли равишда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардан фарқли ўлароқ 3D принтланган маҳсулотларни мижоз талабига кўра осонлик билан ўзгартириш мумкин. Ҳажми, нархи ва тезлиги бўйича камчиликлар бартараф этилгани сари 3D принтлаш тобора кўпроқ соҳаларда татбиқ қилиниб, плата сингари интеграллашган электрон қисмлар, ҳатто одам ҳужайралари ва органларини ҳам ўз ичига ола бошлайди. Тадқиқотчилар аллақачон атроф-муҳитдаги иссиқлик ва намлик сингари ўзгаришларга мослаша оладиган маҳсулотларнинг янги 4D авлоди устида иш олиб бормоқда. Бундай технологияларни уст-бош ёки оёқ кийим ишлаб чиқаришда ёки одам танасига мослашиши зарур бўлган тиббий имплантларда қўллаш мумкин.
Ривожланган робот технологиялари
Яқин вақтларгача роботлардан фойдаланиш автомобиль саноати сингари ихтисослашган соҳалардаги қаттиқ назорат қилинадиган вазифалар билан чегараланганди. Бугунги кунга келиб эса роботлар координатали қишлоқ хўжалигидан тортиб беморлар парваришигача бўлган кўплаб соҳаларда турли мақсадларда ишлатилмоқда. Робот технологиясида рўй бераётган жадал ўзгаришлар туфайли тез орада одамлар ва роботларнинг ҳамкорликда ишлаши кундалик ҳолатга айланиб қолади. Бундан ташқари, технологик ютуқлар сабаб роботлар тобора мослашувчан ва ўзгарувчан бўлиб бормоқда. Уларнинг структуравий ва функционал дизайнига эса мураккаб биологик тузилмалар (биомимикрия деб аталувчи жараённинг давоми, бунда табиатнинг модель ва стратегияларидан техникада фойдаланилади) туртки бўлиб хизмат қилмоқда.
Сенсорлар такомиллашуви натижасида роботлар атрофдаги нарсаларни яхшироқ тушуниш ва жавоб қайтариш, уй юмушлари сингари турли вазифаларни бажариш имконига эга бўлмоқда. Роботлар алоҳида дастурлаштирилиши зарур бўлган олдинги даврлардан фарқли ўлароқ ҳозир улар интернет орқали узоқдаги маълумотдан фойдаланиб, бошқа роботлар тизимига улана олади. Роботларнинг кейинги авлоди пайдо бўлганида, эҳтимол, улар ўзларида одам билан машина ҳамкорлигига берилган эътиборни намоён қиладилар. Учинчи бобда одам ва робот ўртасидаги муносабатдан келиб чиқадиган маънавий ва психологик саволларни кўриб чиқамиз.
Янги материаллар
Эндиликда сотувда пайдо бўла бошлаган материалларнинг хусусиятларини яқин вақтларгача тасаввур ҳам қила олмасдик. Умуман олганда, улар eнгилроқ, кучлироқ, қайта ишлатса бўладиган ва мослашувчан. Айни пайтда ўз-ўзини тиклайдиган ёки тозалайдиган ақлли материаллар, ўзининг дастлабки шаклига қайта оладиган хотирали металлар, босимни энергияга айлантирадиган керамика ва кристаллар ҳамда бошқалардан фойдаланадиган соҳалар мавжуд.
Тўртинчи саноат инқилобидаги бошқа инновациялар сингари янги материаллар яратилиши бизни қай томонга eтаклашини олдиндан айтиш қийин. Графен сингари мураккаб наноматериални олайлик: у пўлатдан 200 баробар мустаҳкамроқ, соч толасидан миллион марта ингичкароқ ҳамда иссиқлик ва электр токини яхши ўтказади.66
Дэвид Айзея, “Automotive grade graphene: the clock is ticking,” Automotive World, 2015 йил 26 август. http://www.automotiveworld.com/analysis/ automotive-grade-graphene-clock-ticking/
[Закрыть] Графен нарх бўйича рақобатбардош бўлгач (грамм ҳисобида у дунёдаги энг қиммат материаллардан бири бўлиб, унинг бир микрометр катталикдаги бўлаги 1000 АҚШ долларидан қимматроқ туради), ишлаб чиқариш ва инфратузилма саноатида катта бузилишларга сабаб бўлади.77
Сара Ласков, “The Strongest, Most Expensive Material on Earth,” The Atlantic. http://www.theatlantic.com/technology/archive/2014/09/the-strongest-most-expensive-material-on-earth/380601/
[Закрыть] Бу, шунингдек, фақат айрим маҳсулотларгагина ихтисослашган мамлакатларга ҳам катта таъсир кўрсатади.
Бошқа янги материаллар олдимизда турган глобал хавфларни камайтиришда асосий ўринни эгаллаши мумкин. Масалан, термореактив пластиклар бўйича янги инновацияларни қайта ишлаш деярли имконсиз. Лекин улар мобил телефонлар, электрон платалардан тортиб, аэрокосмик саноатгача бўлган соҳаларда қўлланадиган материалларни қайта ишлаш имконини яратиши мумкин. Полигексагидотриазин (ПГТ) деб аталадиган қайта ишланувчи термореактив полимерлар янги авлодининг кашф қилиниши ўсиш ва ресурсларга бўлган эҳтиёжни бир-биридан ажратишга ёрдам берувчи, ўзини ўзи тиклаш қобилиятига эга бўлган циркуляр иқтисодиёт сари улкан қадам бўлди.88
Айрим технологиялар қуйидаги китобда чуқурроқ кўриб чиқилган: Бернард Мейерсон, “Top 10 Technologies of 2015,” Meta-Council on Emerging Technologies, Жаҳон иқтисодий форуми, 4 март, 2015. https:// agenda.weforum.org/2015/03/top-10-emerging-technologies-of-2015-2/
[Закрыть]
Тўртинчи саноат инқилоби туфайли юзага келган ҳамда моддий ва рақамли маҳсулотлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи асосий омиллардан бири буюмлар интернети (IoT)дир. У баъзан “барча буюмлар интернети” деб ҳам аталади. Энг содда кўринишида у нарсалар (маҳсулотлар, хизматлар, жойлар ва ҳоказо) ва одамларнинг технологиялар ва турли платформалар воситасидаги алоқасидан иборат.
Моддий дунёни виртуал тизимлар билан боғлаш имконини берувчи сенсорлар ва бошқа воситалар ҳайратланарли тезликда ривожланмоқда. Кичикроқ, арзонроқ ва ақллироқ сенсорлар уйларга, кийимларга, аксессуарларга, шаҳарлар, транспорт ва қувват тизимларига ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига ўрнатилмоқда. Ҳозирги кунда смартфон, планшет ва компьютерлар сингари миллиардлаб қурилмалар интернетга уланган. Келгуси йилларда уларнинг сони сезиларли даражада ўсиб, бир неча миллиарддан триллионгача eтиши кутиляпти. Бу таъминот тизими бошқарувини тубдан ўзгартириш ҳамда восита ва ҳаракатларни энг майда деталларигача кузатиш, мувофиқлаштириш имконини беради. Натижада у ишлаб чиқариш ва инфратузилмадан то соғлиқни сақлашгача бўлган барча соҳаларда ўзгаришларга сабаб бўлади.
IoTнинг кенг тарқалган кўриниши – масофадан бошқаришни олайлик. Ҳар қандай пакет, қути ёки контейнерга сенсор, узаткич ёки радио частотали идентификатор (RFID) ёрлиғи ўрнатилиши мумкин. Натижада компания маҳсулоти қаeрда экани, таъминот тизими орқали қаeрга ҳаракатланаётгани, қандай натижалар кўрсатгани, қандай ишлатилаётгани ва ҳоказолар ҳақида маълумот олиш имконига эга бўлади. Шу сингари, мижозлар ўзлари кутаётган юк ёки ҳужжат қаeрда эканини доимий (ва реал вақт режимида) кўриб тура оладилар. Узун ва мураккаб таъминот занжири бошқаруви соҳасида фаолият юритувчи компаниялар учун бу катта ўзгаришга сабаб бўлади. Яқин келажакда бундай назорат тизимидан одамларнинг ҳаракатини кузатишда ҳам фойдаланилади.
Рақамли инқилоб якка шахслар ва ташкилотлар ўртасидаги муносабат ва ҳамкорлик усулларини ўзгартириб юборадиган бутунлай янгича ёндашувларни яратмоқда. Мисол учун, “умумий бухгалтерия китоби” дея таърифланадиган блокчейн хавфсиз протокол бўлиб, компьютерлар тармоғи пул ўтказмаларини ёзилиши ва тасдиқланишидан олдин кўриб чиқади. Блокчейн асосида ётган технология нотаниш (шу важдан бир-бирига ишониш учун ҳеч қандай асосга эга бўлмаган) одамларга холис марказий ваколат органи – кафил ёки марказий бухгалтерия китобисиз ҳамкорлик қилиш имконини беради. Қисқа қилиб айтганда, блокчейн умумий, дастурлаштириладиган, хавфсиз кодланган ва шу сабабли ҳеч бир томон назорат қила олмайдиган ҳамда ҳамма текшириши мумкин бўлган бухгалтерия китобидир.
Биткоин ҳозирги пайтда энг машҳур блокчейн маҳсулотидир. Аммо тез орада бу технология туфайли сон-саноқсиз бошқа маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқилади. Ҳозирда блокчейн технологиялари асосан биткоин сингари рақамли пул бирликлари билан олиб борилаётган пул ўтказмаларини ёзиб бориш учун ишлатилмоқда. Тез орада у туғилиш ва ўлим гувоҳномалари, мулкка эгалик ҳужжатлари, никоҳ гувоҳномалари, дипломлар, суғурта аризалари, тиббий муолажалар, сайловда берилган овозлар – қисқа қилиб айтганда, код билан ифодалаш мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни рўйхатга олиш учун ишлатилади. Айрим мамлакат ва ташкилотлар аллақачон блокчейн имкониятларини ўрганмоқда. Масалан, Гондурас ҳукумати ушбу технологиядан eрга эгалик ҳуқуқини аниқлашда, Мэн ороли ҳукумати эса компанияларни рўйхатга олишда фойдаланмоқда.
Кенгроқ миқёсда, технологиялар туфайли пайдо бўлган платформалар талабга асосланган иқтисодиёт (айримлар уни баҳам кўриладиган иқтисодиёт (shared economy) деб ҳам атайди) юзага келишига сабаб бўлди. Смартфонлар орқали фойдаланиш осон бўлган бундай платформалар одамлар, ресурс ва маълумотларни боғлаб, маҳсулот ва хизматлар истеъмол қилишнинг бутунлай янгича шаклларини яратмоқда. Улар тадбиркорлар ва оддий одамлар олдида турган бойлик яратиш йўлидаги тўсиқларни камайтириб, шахсий ҳамда профессионал муҳитни ўзгартирмоқда.
“Uber” бизнес модели бундай технологик платформаларнинг вайронкор кучини яққол намоён этади. Бундай платформали компаниялар сони тезлик билан кўпайиб, кир ювишдан то бозор қилишгача, уй ишларидан то машина қўйиш майдончаларигача, уйида тунаб қолишдан тортиб, то узоқ масофага бирга боришгача бўлган хизматларни таклиф қилмоқда. Уларнинг бир умумий томони бор: талаб ва таклиф ўртасида жуда қулай (ва арзон) алоқа ўрнатиш, истеъмолчини турли маҳсулотлар билан таъминлаш, икки томонлама муносабатга киришиш ва ўз фикрини билдириш имконини бериш орқали ушбу платформалар мижозлар ишончини қозонмоқда. Бу эса илгари eтарлича қўлланмаган, ўзларини таъминотчи деб билмаган одамларга тегишли воситалардан самарали фойдаланиш имконини беради. (Масалан, автомобилдаги бўш ўриндиқ, уйдаги бўш ётоқхона, сотувчи ҳамда ишлаб чиқарувчи ўртасидаги тижорат муносабатлари ёки eтказиб бериш, уйни таъмирлаш ёхуд ташкилий ишлар каби юмушларни бажариш учун вақт ва имконият.)
Талабга асосланган иқтисодиёт муҳим саволни ўртага ташлайди: нимага эга бўлиш муҳимроқ – платформагами ёки у таклиф қилаётган ресурсларгами? Оммавий ахборот воситалари бўйича мутахассис Том Гудвин “TechCrunch” онлайн журналининг 2015 йил март сонидаги мақоласида ёзганидек: “Дунёнинг энг йирик такси компанияси бўлган “Uber”нинг битта ҳам автомобили йўқ. Энг йирик медиа компанияси “Facebook” ҳеч қандай контент яратмайди. Дунёнинг энг қиммат чакана савдо платформаси “Alibaba” ҳеч қандай инвентарга эгалик қилмайди. Ва ниҳоят, дунёнинг энг йирик уй-жой таъминотчиси “Airbnb” кўчмас мулкка эга эмас”.99
Том Гудвин, “In the age of disintermediation the battle is all for the consumer interface,” TechCrunch, 2015 йил, март. http://techcrunch. com/2015/03/03/in-the-age-of-disintermediation-the-battle-is-all-for-thecustomer-interface/
[Закрыть]
Рақамли платформалар одамлар ёки ташкилотлар биргаликда бирор воситадан фойдаланганда ёхуд хизмат кўрсатганда юзага келадиган қўшимча харажат ҳамда тушунмовчиликларни кескин камайтирди. Ҳар бир олди-сотди эндиликда жуда кичик қисмларга бўлиниши ва ундан барча томонлар манфаат кўриши мумкин. Бундан ташқари, рақамли платформалардан фойдаланилганда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш харажатлари деярли нолга тенг бўлади. Бу ўз навбатида бизнес ва жамиятга катта таъсир ўтказади, буни китобнинг учинчи бобида батафсил кўриб чиқамиз.
2.1.3 БиологикБиология, қисман генетика соҳасидаги инновацияларни таърифлашга тил ожиз. Сўнгги йилларда ген секвенциясини аниқлаш жараёнини арзонлаштириш ҳамда соддалаштириш, кейинроқ эса генларни фаоллаштириш ва таҳрирлаш борасида катта ютуқларга эришилди. “Инсон геноми” лойиҳасини амалга ошириш учун 10 йил ва 2.7 миллиард доллар талаб этилган бўлса, эндиликда геном секвенциясини аниқлашни бир неча соат ичида минг доллардан камроқ маблағ эвазига бажариш мумкин.1010
K.A. Веттерстранд, “DNA Sequencing Costs: Data from the NHGRI Genome Sequencing Program (GSP),” National Human Genome Research Institute, 2015 йил 2 октябрь. http://www.genome.gov/sequencingcosts/
[Закрыть] Компьютерларнинг ҳисоблаш қуввати кучайгани сабабли олимлар геннинг маълум бир комбинацияси қандай хусусият ёки касаллик келтириб чиқаришини синов ва хатолар орқали эмас, балки шунчаки компьютерда синаб кўриш орқали ўрганмоқда.
Кейинги босқич эса синтетик биологиядир. У бизга организмлар ДНКсини ёзиш йўли билан уларни маълум талабларга мослаштириш имконини беради. Юзага келувчи жиддий ахлоқий саволларни четга суриб турадиган бўлсак, бу ютуқлар нафақат тиббиётда, балки қишлоқ хўжалиги ва биоёқилғи ишлаб чиқаришда ҳам бевосита катта бурилиш ясаши мумкинлигини кўрамиз.
Юрак касалликларидан то саратонгача бўлган ва eчимини кутаётган муаммолар негизида генетик омиллар ётади. Шу сабабли алоҳида генетик тузилишимизни самарали ва қулай нархларда аниқлаш усуллари қўлланиши (ген секвенциясини аниқловчи қурилмалардан оддий текширувларда ҳам фойдаланиш) индивидуаллашган ва самарали соғлиқни сақлаш тизимида инқилобга сабаб бўлади. Ўсманинг генетик тузилишидан хабардор бўлган шифокорлар беморни даволашда тўғри қарор қабул қилишга муваффақ бўладилар.
Гарчи генетик маркерлар билан касаллик ўртасидаги боғланиш бўйича билимларимиз айни пайтда eтарли бўлмаса-да, маълумотлар миқдорининг ортиб бориши ўта аниқ тиббиётнинг ривожланишига, мўлжалланган даво муолажалари ишлаб чиқилиши ва даво самарадорлиги ортишига олиб келади. IBM компаниясининг “Wаtson” суперкомпьютер тизими бир неча дақиқадаёқ юзлаб касаллик ва муолажа тарихи, сканер текширувлари, генетик ахборотни (деярли) тўлиқ ва замонавий тиббий маълумотларга солиштириб, бемор учун индивидуал муолажа усулини тавсия этишга ёрдам беради.1111
Aриана Инчжон Ча, “Watson’s Next Feat? Taking on Cancer,” The Washington Post, 2015 йил 27 июнь. http://www.washingtonpost.com/sf/national/2015/06/27/watsons-next-feat-taking-on-cancer/
[Закрыть]
Биологик маълумотларни таҳрирлаш имкониятини ҳар қандай ҳужайра турига татбиқ қилиш мумкин. Бу нафақат генетик жиҳатдан ўзгартирилган ўсимлик ва ҳайвонларни яратиш, балки вояга eтган организм, шу жумладан, одамнинг ҳам ҳужайраларини ўзгартиришга имкон беради. Мазкур усул ўзининг аниқлиги, самараси ва соддалиги би лан 1980-йилларда қўлланган ген муҳандислиги усулларидан фарқ қилади. Илм-фан шу қадар тез ривожланмоқдаки, бугунги кунда унинг олдида турган тўсиқлар техник эмас, балки қонуний, меъёрий ва ахлоқий табиатга эга. Бу технологиялар қўлланиши мумкин бўлган соҳалар сонининг чек-чегараси йўқ. Ҳайвонларни арзонроқ озиқланадиган ёки маҳаллий иқлимга мос қилиб ўзгартириш, кескин ҳарорат ўзгаришлари ёки қурғоқчиликка чидамли ўсимлик навларини яратиш айрим мисоллар, холос.
Ген муҳандислиги бўйича тадқиқотлар давом этар экан (масалан, ген таҳрирлаш ва ген терапиясидаги CRISPR/Cas9 услуби ишлаб чиқилгани), генни танлаш ва eтказишдаги муаммолар ечимини топиб боради. Бу эса ахлоқий нуқтаи назардан олдимизга жиддий ва долзарб саволни қўяди: ген таҳрирлаш тиббий тадқиқот ва даволашда қай даражада инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлади? Умуман олганда, ўсимлик ва ҳайвонлар дори моддалари ёки даволашнинг бошқа воситаларини ишлаб чиқариш учун генетик жиҳатдан ўзгартирилиши мумкин. Гемофилия1212
Гемофилия – кишининг қони ивимаслиги туфайли бирор жойи қонаганда унинг тўхтамаслиги билан характерланадиган туғма касаллик – таҳр.
[Закрыть] касаллигига чалинган беморлар учун таркибида қонни ивитувчи моддалари бўлган сут берувчи ўзгартирилган сигирлар яратилишига оз вақт қолди. Тадқиқотчилар аллақачон одамга кўчириб ўтказса бўладиган органларни яратишга мўлжалланган чўчқа геноми устида иш олиб бормоқда. (Бундай кўчириб ўтказиш ксенотрансплантация деб аталиб, одам иммунитетининг ёт органга қарши курашиши ва ҳайвонлардан касаллик юқтириб олиш хавфи бўлгани сабабли яқин вақтларгача ҳам ақлга сиғмасди.)
Турли технологиялар бир-бирини тўлдириб, ривожлантириши мумкинлиги ҳақида аввал айтиб ўтган фикримизга мисол сифатида биологик принтлашни келтириш мумкин. Бунда 3D ишлаб чиқариш технологияси ген муҳандислиги билан биргаликда тўқималарни алмаштириш ва қайта тиклаш мақсадида тирик тўқималар яратади. Ушбу усулдан ҳозирги пайтда тери, суяк, юрак ва томир тўқимаси олишда фойдаланишга эришилди. Ва ниҳоят, принтланган жигар тўқимаси қаватларини трансплантат ҳосил қилишда ҳам қўллаш мумкин.
Фаоллик даражамиз ва қоннинг биокимёвий таркиби, уларнинг жисмоний, руҳий саломатлигимиз, уй ҳамда иш-фаолиятимиздаги маҳсулдорлигимизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини ўрганиш мақсадида кузатувчи қурилмалар, уларни ўрнатиш усуллари устида иш олиб боряпмиз. Бундан ташқари, инсон мияси айнан қандай ишлаши борасидаги билимларимиз салмоғи ортиб, нейротехнология йўналишида катта ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу ҳолатни сўнгги йилларда энг кўп пул ажратилган тадқиқотларнинг иккитаси нейробиологияга бағишлангани билан изоҳлаш мумкин.
Айнан биология соҳасида ижтимоий нормалар ва мувофиқ меъёрий ҳужжатлар яратиш борасида энг жиддий муаммолар юзага келмоқда. Инсон бўлиш нимани англатиши, ўз танамиз ва саломатлигимизга оид қандай маълумотларни бошқалар билан баҳам кўришимиз мумкинлиги, келажак авлодлар ирсиятини ўзгартиришда қандай ҳуқуқ ва масъулиятларимиз борлиги борасидаги янгидан-янги саволларга тўқнаш келяпмиз.
Ген таҳрирлаш мавзусига қайтадиган бўлсак, тирик одам эмбриони геномида турли ўзгаришларни амалга ошириш анча осонлашганини ҳисобга олиб, маълум хусусиятларга эга бўлган ёки айрим касалликларга чидамли махсус яратилган болалар дунёга келиши яқинлигини тахмин қилишимиз мумкин. Бундай имкониятлар юзага келтирадиган ижобий ва салбий тарафлар ҳақида мунозаралар кечаётганини эса таъкидлашга ҳожат йўқ. Хусусан, 2015 йил декабрида АҚШ Миллий фанлар академияси ва Тиббиёт академияси, Хитой Фанлар академияси ва Буюк Британия Қироллик жамияти вакиллари одам генини таҳрирлашга бағишланган саммитда йиғилдилар. Муҳокамаларга қарамасдан, биз ҳали энг сўнгги ген технологиялари ва уларнинг натижалари билан тўқнаш келишга тайёр эмасмиз. Улар сабаб бўлувчи ижтимоий, тиббий, ахлоқий ҳамда психологик саволлар анчагина салмоқли ва уларга жавоб топилиши ёки ҳеч бўлмаганда, яхшилаб кўриб чиқилиши даркор.
Кашфиётлар динамикаси
Инновация мураккаб ижтимоий жараён бўлиб, у ўзўзидан содир бўлади деб ўйлаш хато. Шу сабабли гарчи бу бўлимда дунёни ўзгартиришга қодир бўлган қатор технологик ютуқлар ҳақида сўз борса-да, бундай кашфиётлар давом этиши ва иложи борича яхшироқ натижаларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида бош қотиришимиз жуда муҳим.
Академик муассасалар истиқболли ғоялар устида ишлаш учун энг қулай жойлар саналади. Би роқ янги маълумотларга кўра, бугунги кунда олий ўқув муассасаларидаги карьера истиқболи ва молиялаштириш тизими дадил ҳамда инноватив дастурларга нисбатан босқичма-босқич, анъанавий тадқиқотларни устун кўради. 1313
Жейкоб Г. Фостер, Андрей Ржецкий ва Жеймс A. Эванс, “Tradition and Innovation in Scientists’ Research Strategies,” American Sociological Review, 80: 875-908, 2015 й. октябрь. http://www.knowledgelab.org/ docs/1302.6906.pdf
[Закрыть]
Илм-фанда консерватив тадқиқотларни камайтиришнинг бир йўли тижоратга йўналган тадқиқотларни рағбатлантиришдир. Аммо бу ёндашув ҳам ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради. 2015 йилда “Uber Technologies Inc.” компанияси Карнеги Меллон университетидан робот технологияси соҳасидаги қирққа яқин илмий тадқиқотчилар ва олимларни ёллади. Лабораториядаги инсон капиталининг катта қисмини ташкил этган ходимлар сонининг кўплиги унинг илмий-текшириш имкониятларига таъсир қилди ва АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажаришда қийинчиликларга учради.1414
Майк Рэмси ва Дуглас Макмиллан, “Carnegie Mellon Reels After Uber Lures Away Researцchers,” Wall Street Journal, 2015 й. 31 май. http:// www.wsj.com/articles/is-uber-a-friend-or-foe-of-carnegie-mellon-in-robotics-1433084582
[Закрыть]
Илмий ва бизнес доираларда муҳим фундаментал тадқиқотлар ва инновацион техник мослашувларни рағбатлантириш учун ҳукуматлар улкан тадқиқотларга кўпроқ маблағ ажратиши зарур. Бундан ташқари, барчага фойда келтириш учун давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик билим ҳамда инсон капиталини кўпайтиришга қаратилган бўлиши лозим.
Правообладателям!
Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.Читателям!
Оплатили, но не знаете что делать дальше?