Электронная библиотека » Лариса Буракова » » онлайн чтение - страница 2


  • Текст добавлен: 9 апреля 2024, 21:40


Автор книги: Лариса Буракова


Жанр: Зарубежная образовательная литература, Наука и Образование


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 2 (всего у книги 17 страниц) [доступный отрывок для чтения: 6 страниц]

Шрифт:
- 100% +

Халқ томонидан қўллаб-қувватланиш даражасини сайловлар ва референдум натижаларини келтирган ҳолда, 1990-йилларнинг биринчи ярмида Борис Ельцин ва унинг ислоҳот ўтказувчи жамоасининг қулаши билан солиштириш мумкин. 1991 йил июндаги биринчи президентлик сайловида Ельцинга берилган овозлар фоизи мураккаб рақобатли курашда унинг муносиб ғалабасига гувоҳлик беради.


Россияда президентлик ва парламент сайловларида овоз бериш натижалари, 1991–1995 йиллар (фоиз ҳисобида).

Манба: Россия Марказий сайлов комиссияси.


Ислоҳотларнинг оғир натижаларига қарамай, улар бошланганидан 15 ой кейин – 1993 йил апрелда ҳам Президентга ишонч даражаси сақланиб қолди. Асосан давомли оғир иқтисодий инқироз ва парламентнинг тарқатилишидан келиб чиққан руҳий ларза туфайли орадан саккиз ой ўтибоқ – 1993 йил декабрда сайловчиларнинг ислоҳотчиларнинг асосий сиёсий ташкилоти – “Выбор России”га (“Россия танлови”) бўлган ишончи кескин тушиб кетди. Яна икки йилдан кейин эса рус ислоҳотлари муаллифларини қўллабқувватлаш батамом йўқолди.1616
  Ельцинга нисбатан унчалик муросасиз мухолифатда бўлмаган барча партиялар инобатга олинса, 1993 йилги Давлат Думасига сайловларда “Выбор России” 51,8 фоиз овозга эришган бўлса, 1995 йилда мазкур кўрсаткич 38,1 фоизни ташкил этди.


[Закрыть]

* * *

Юқоридаги барча айтиб ўтилган гаплар Грузияда ҳамма муаммолар ҳал этилган, деган маънони англатадими? Албатта, йўқ. Мамлакатда юқори ишсизлик даражаси сақланиб қолган, инфляция камаяётгани йўқ.1717
  Истеъмол нархларининг йиллик ўртача ўсиш суръатлари 1997–2003 йилларда 7 фоизни, 2003–2010 йилларда эса 7,3 фоизни ташкил этди. 2011 йил февралда инфляциянинг йиллик суръати 13,7 фоизга етди.


[Закрыть]
Давлатнинг иқтисодиётдаги улуши жуда катта. ЯИМга нисбатан харажатлар оптимал даражадан юқори. Бюджет мувозанатланмаган. 2009–2010 йилларда хусусийлаштириш кўлами кескин тушиб кетди. Қишлоқ хўжалигида ўзгаришлар жуда секин рўй беряпти, ундаги ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми камайиб боряпти. Кўплаб ислоҳотларнинг суръати пасайгани, баъзилари эса ортга қараб кетаётгани ҳушёрликни оширишни талаб қилади.

Мавжуд муаммоларни пайқаш, муҳокама қилиш ва уларни ечиш учун янгича ёндашувларни қўллаш лозим. Лекин ушбу муаммолар шундай қисқа муддатда эришилган ютуқларни босиб юбормаслиги керак.

• Биринчи боб •
“Ўйин қоидаларини ўзгартиргани келдик”

Сентябрнинг илиқ оқшоми. Тбилисининг қадимий районларидан бири – Авлабарига сайёҳлар кўзи билан қаралса, тор эгри-бугри кўчалари, эскирган уйлари, балконлардан осилиб турган гиламлари, қўшниларнинг кўчада бемалол суҳбат қуришлари билан у Тбилиси ҳақида суратга олинадиган фильмлар декорациясини эслатиб юборади. Такси шошилмасдан йўлдан тепаликка кўтарилади, бурилади ва шу ерда қадимий Грузия ҳақидаги фильмга нуқта қўйилади. Замонавий ихчам бино – Грузия Президенти Михаил Саакашвилининг иш жойи. Афтидан, маҳаллий аҳоли кечки сериалларни томоша қилишдан кўра президент идораси қаршисидаги ўриндиқларда ўтиришни одат қилган, чунки бу ердан туриб бинога киришчиқиш эшигида нималар рўй бераётганини кузатиш қулай.

Бинонинг ичи ёруғ, батартиб, ҳийла одми кўринишда, фақат расмиятчилик доирасидагина бўлмаган кўплаб фотосуратлар билан безатилган бўлиб, бунинг бари унча катта бўлмаган компаниядаги муҳитни эслатиб юборади. Мазкур суратларни томоша қилиб, ахборот хизмати бошлиғи Натия Бандзеладзе билан суҳбат қурарканман, бир соат тез ўтиб кетади. Учрашувдан эса ҳамон дарак йўқ. “Келинг, ташқарига чиқайлик – сизга шаҳарни кўрсатаман. Акс ҳолда, ҳали яна бироз муддатга кутиб қолишингиздан хижолатдаман”, – ташвишланади Натия. Тез орада Саакашвили қабулхонасидан қўнғироқ бўлди: Президент учрашувнинг кечикишидан афсусда экан лиги ва кутиб зерикиб қолмаслик учун Натия билан бирор жойга айланиб келишимни таклиф қилгани айтилди.

Михаил Саакашвили

1967 йил, 21 декабрда Тбилисида туғилган. 1992 йилда Т. Шевченко номли Киев университетининг Халқаро муносабатлар институти, халқаро ҳуқуқ факультетини муваффақиятли тамомлаган. 1994 йилда Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетида ҳуқуқ магистри даражасига эришган.

Страсбург инсон ҳуқуқлари институтида, шунингдек, Флоренциядаги Европа ҳуқуқи академиясида ва Гаага халқаро ҳуқуқ академиясида таҳсил олган.

1995 йилда Грузияга қайтгач, “Грузия фуқаролари иттифоқи” партиясидан парламент депутатлигига сайланган. 1996 йилда парламентнинг конституцион ва ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси раиси бўлган. 2000 йил октябрда Адлия вазири лавозимини эгаллаган, лекин 2001 йилдаёқ истеъфо берган ва “Умуммиллий ҳаракат” мухолиф партиясига асос солган. 2002 йилда Тбилиси шаҳар Қонунчилик мажлисининг раиси этиб тайинланган.

2004 йил, 4 январда Грузия Президенти этиб сайланган ва 2008 йил 5 январдаги муддатидан олдинги сайловларда мазкур ҳуқуқий ҳолатини яна бир бор тасдиқлатиб олган. Инглиз, француз, испан, рус ва украин тилларини билади.

Мен аллақачон Президент билан муомала қилиш тажрибасига эга эдим – тўғри, аввалги суҳбатдошим собиқ Президент бўлган. Эдуард Шеварднадзе ўзи нинг Крцанисидаги дала ҳовлисида мени қабул қилишга илтифот билан рози бўлганди. Учрашувга белгиланган вақтдан сал эртароқ етиб бориб, соқчига паспортимни кўрсатдим. Эшиклар ёпилди. Ноябрнинг охирлари, ҳаво совуқ эди, лекин мени ташвишлантираётгани бу эмас: ичкаридаги вазиятдан бехабар ёпиқ эшиклар ортида турарканман, хавфсизлик хизматининг бундай ишлаши учрашувимни кечиктириб юборишидан чўчигандим. Орадан ярим соат ўтса ҳам, паспортим қайтарилмади ва мен Шеварднадзенинг ёрдамчисига қўнғироқ қилишга мажбур бўлдим: “Ҳа, сиз ҳали ҳам кўчадалигингиздан хабарим бор. Жаноб Президент ҳозир телефонда гаплашяпти. Шунинг учун озроқ кутиб туришингизга тўғри келади”. Учрашувни кейинги кунга кўчиришни ўзим хоҳламадим, чунки кейин нима бўлади, билмасдим, кутишдан бошқа илож қолмаганди. Совуқ шамолда кутиб турмасдан бирор жойга кирсам бўладими, деган саволимга соқчилар бош чайқашди, холос.

Шеварднадзенинг дала ҳовлисидаги ёпиқ дарвоза ортида бир ярим соат кутганим билан солиштирсак, амалдаги Президент эътиборлилиги ва куюнчаклиги билан эскисидан кескин ажралиб турарди. Ҳар иккиси билан суҳбатларимиз ҳам бошқача кечди.

Ярим тундан сўнг кабинет эшиклари очилди ва Саакашвили узр сўраган ҳолда суҳбатни бошлашимиз мумкинлигини билдирди. Мен суҳбатни узоқдан бошлашга аҳд қилдим:

– Дунёқарашингиз қандай шакллангани ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Бир вақтлар зиёлилар деб аталган оилада туғилиб ўсганман. Мени катта бобом, катта бувим, бобом, бувим ва онам тарбиялашган. Катта бувам умрининг ўн беш йилини Сибирда ўтказган, катта бувимнинг деярли барча оила аъзоларини отиб ташлашганди. Шу сабабдан ҳам, уларнинг мавжуд тузумга нисбатан қарашлари аниқ шаклланганди.

Ўқитувчиларим жуда яхши инсонлар эди. Масалан, француз тили ўқитувчим Мари Чавчавадзе император Николай II саройида тарбия олганди. Инқилобдан кейин узоқ йиллар давомида Францияда яшаган. Келиб чиқиши ўрта осиёлик олийнасаб оилага бориб тақаларди, грузин генерали Чавчавадзега турмушга чиққанди. Мари Чавчавадзенинг совет жамоатчилик давлат тузилмасини кўргани кўзи йўқ эди. У оз фурсатларда менда эрк ҳиссини шакллантира олди. Бу жиҳатдан мен ўз вақтида либерализмнинг ёрқин тарафдори бўлган инглиз тили ўқитувчим Гела Чарквианига ҳам ўхшаб кетаман.

– Шундай қилиб, Шеварднадзе бошчилигидаги ҳукуматга сиз аллақачон ўз қарашларига эга ислоҳотчи сифатида келдингизми?

– Шеварднадзе, гарчи ислоҳотчи сифатида ном қозонган бўлса-да, барибир менда унга нисбатан эҳтиёткорона муносабат ҳар доим бўлган. Айтгандек, у билан Зураб Жвания ва Нино Буржанадзе ҳамроҳлигида охирги марта учрашганимизда, “Нино, сен деярли тиззаларимда катта бўлгансан, шунинг учун сендан буни кутмагандим. Зураб, сен учун кўп нарса қилганман, шунинг учун менга нисбатан бунчалик кескин бўлмаслигинг керак. Миша билан эса ҳеч қачон муносабатларимиз яқин бўлмаган”, деганди. Бир сўз билан айтганда, орамизда масофа борлигини ўзи ҳам тан олганди.

Аслини олганда, Шеварднадзе ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун ҳар доим мувозанатни сақлашга мажбур бўлганди, лекин бахтга қарши, бирор муаммони ҳал қилиш учун ҳеч қандай аниқ қарашларга эга эмасди. У ислоҳотчилар ва ислоҳотчи бўлмаганлар, коррупционерлар ва коррупционер бўлмаганлар орасида мувозанат сақларди, холос. Бу эса вақти келиб майнавозчиликка айланиб кетиши турган гап. Шеварднадзе – трагик шахс. У ҳеч қандай сиёсий гуруҳларни ўз ёнида ушлаб қолмади, билишимча, ҳаттоки дўстлари гуруҳини ҳам қолдирмади. Чунки у бир умр шахслар, ғоялар, платформалар ва турли гуруҳлар орасида мувозанат сақлаш билан банд бўлди. Аслида эса ўз ҳокимиятидан бошқа яна қандай ғояни ифода этгани ҳам номаълум.

Шеварднадзе истеъфо берган илк пайтларда менда унга нисбатан илиқ туйғулар бор эди. Чунки ҳокимият алмашиши тинч йўл билан амалга оширилганди ва унинг ўзи ҳам ҳеч қандай қарши ҳаракатларга қўл урмаганди (аслида у ҳеч нарса қила олмасди ҳам). Лекин биринчи ҳафтадаёқ ундан жаҳлим чиқди, чунки барча нарса тўлиғича талонторож қилинган, ташиб кетилганди, вазият жуда оғир эди.

Бир неча мисоллар келтираман. Ўзимга тегишли бўлиб улгурган кабинетга кирганимда, у ерда сувли челак турарди. Нега? Чунки сув узатиш кечқурунги соат ўндан кейин тўхтатиларкан. Маълум бўлишича, ҳар доим шундай экан. Мен эса одатда ярим тунгача ишлардим, шунинг учун бу ҳолат ёқмади. Маъмуриятим раҳбаридан дарҳол сув таъминоти бошлиғига телефон қилиб, агарда сув билан таъминланишда узилиш кузатилса, у ўзини қамоқда кўриши мумкинлиги ҳақида дағдаға қилиб қўйишини сўрадим. Ҳа, айнан шу кўринишда айтишини сўрадим. Ўша оқшомдан бошлаб 24 соат давомида сув таъминотида узилиш бўлмади. Айтиб ўтишим керакки, ушбу бошлиқ “қинғир” йўл билан жуда кўп пул ишлаб юрган экан. Шунча пул топаётганидан ва шу билан бир вақтда, президентни ҳам сувдан қисиб қўйганидан хурсанд бўлиб юрган.

Ёки биринчи маошим – 40 доллар пулни кел тириб берганларини эслайлик. Мен Шеварднадзе бундай маошга қандай яшагани билан қизиқдим. Айтишларича, шунча вақт давомида мана шу пулга яшаб келган.

Санаб ўтганларимдан барчаси аслида қандай бўлганини тасаввур қилиш мумкин.

Эдуард Ш еварднадзе билан суҳбатимизда ҳам шахслар ҳақида гап борганди: “Ўзим тарбиялаган инсонлар – ёшлар бошқарувга келдилар. Улар орасида Жвания ҳам бор. Бу одамдан умидим катта эди. Ақлли, ўқимишли, саводли, дипломатларга хос ақл эгаси, вақти келганда, қатъият кўрсата оладиган, етарли даражада мослашувчан эди. Ишонаманки, агарда уни ўлдирмаганларида, Грузия бошқа йўлдан кетарди ва бу йўл кўпроқ фойда келтирган бўларди”. Эвфемизмлар орқасига беркинмаган, инсонларга, шунингдек, ўтмишдаги ва ҳозирги пайтда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини яшириб ўтирмаган Саакашвилидан фарқли равишда, Шеварднадзе амалдаги ҳокимият эгаларига баҳо беришни қатъий рад этганди.

– Шеварднадзе ҳукуматида ҳамфикр жамоангиз қандай шаклланди?

– Ўша вақтлар ажойиб дамлар бўлганди. Барча парламент қўмитасига келар, чунки ўша ерда қандайдир қизиқ воқеа рўй бераётганини тушуниб етгандилар. Улар асосан 1990-йиллар ўрталарида ўзлари ташкил этган нодавлат ташкилотларда фаолият юритаётганлар эди. Аксарияти чекка ҳудудлардан келган, оддий оила вакиллари. Аввал Жвания кичик жамоа ташкил этди. Сўнг мени юридик қўмитанинг раиси этиб сайлашгач, мен ҳам ўн-ўн бешта ёш ходимни танлов асосида саралаб олдим.

Улар орасида ҳозирги Конституциявий суд раиси (Георгий Папуашвили), Адлия вазири (Зураб Адеишвили), Олий суд раиси (Константине Куб лашвили), Марказий сайлов комиссияси раиси (Зураб Харатишвили) ҳам бор эди. Мисол учун, ҳозирда радикал мухолифлардан ҳисобланадиган Коба Давиташвили ҳам улар қаторида бўлган. Тўғри, у ўша пайтларда ҳам жамоага бутунлай қўшилиб кета олмаганди. Вано Мерабишвили эса Ер эгалари ассоциациясидан эди. Мазкур ассоциация АҚШнинг кўмак дастури 1818
  USAID (United States Agency for International Development) – АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги – жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатларига ноҳарбий ёрдам (ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва инсонпарварлик ёрдами дастурлари) тақдим этувчи мустақил агентлик.


[Закрыть]
доирасида ташкил этилган, унга яхши жамоа йиға олган жуда ғаройиб ҳурфикрли америкаликлар аъзо бўлганди. Ер ислоҳотлари ҳақида жуда қизиқ лойиҳалар яратилганди. Ассоциациянинг кўплаб аъзолари айни пайтда ҳукуматда иш олиб бормоқдалар.

Аслини олганда, тасодифий инсонларнинг ўзи йўқ эди. Барчамиз қандайдир бир-биримизни топа олгандик. Мансабпарастлар эмас, ҳақиқий жонбозлар жамоаси эдик.

– Лекин бу одамлар ҳақидаги фикрингиз вақт ўтиб ўзгарган бўлса керак?

– Деярли ўзгармади. Адлия вазири бўлган вақтимда ёзган китобимда 1919
  Саакашвили М. “Грузия учун ҳал қилувчи кураш”. 2001.


[Закрыть]
ўша пайтдаги қарашларим баён этилган бўлиб, ундаги ҳар бир фикримни ҳозир ҳам тасдиқлай оламан. Кўп инсонлар худди аввалгидек қолганлар. Баъзилар мухолифатга ўтиб кетди, баъзилари таназзулга юз тутганларини очиқ айтаман. Лекин умуман олганда, жамоа жуда қизиқарли эди. Ўйлашимча, жамоадаги кўплаб инсонлар идеализм ва мақсадга интилувчанликни сақлаб қолганлар. Чунки мақсадга интилиш бўлмаса, идеализм ҳам бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, идеализм бир восита сифатида керак. Мақсад сари ҳамон интиляпмизми, демак, ҳозир ҳам ғайратимиз сўнмаган. Ўйлашимча, кўпчилигимизнинг сочларимиз тўкилиб улгурган, айримларимизнинг сочларимизга оқ оралаган бўлса ҳам, ёшлик руҳини сақлаб қола олганмиз.

– Наҳотки Нино Буржанадзега нисбатан муносабатингиз ҳам ўзгармаган бўлса?

– Йўқ. Юридик қўмитада ишлаётганимда бу аёлни Жвания олиб келганди, чунки жамоада эски номенклатурадан чиққанлардан ҳам бирор киши бўлиши керак, деб ўйлаганди. Бу иш шундай инсон ҳам радикал ислоҳотчиларга қўшилиб кетганини Шеварднадзе кўриши учун қилинганди. Атиргуллар инқилобидан кейин ҳам Нино Буржанадзе янги ҳукуматнинг қонунийлигини таъминлаш вазифасини бажарди, шунинг учун у бизга жуда керак эди. Лекин Буржанадзе парламентда муҳим қарорларни деярли қабул қилмади. Ўз қарашларига ҳамоҳанг бўлган бирорта гуруҳ ташкил эта олмади, чунки унда аниқ қарашларнинг ўзи йўқ эди. Ғоя йўқ, сиёсий дастури ҳам мавжуд эмас, лекин атрофига маслакдош кераклиги аниқ бўлгач, у ҳеч кимга таниш бўлмаган қариндошлари ва оиласининг яқин дўстларидан иборат узун рўйхатни тақдим этди. Биз эса бундай бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида айтдик. У хафа бўлиб, эшикни қаттиқ ёпиб кетди. Бор гап шу.

– Яхши, балки Буржанадзе ҳеч қачон жамоангизнинг ҳақиқий аъзоси бўлмагандир, лекин Ираклий Окруашвили жамоангизда эди-ку, шундайми?

– Окруашвили ростдан ҳам биз билан эди. Лекин кейинчалик коррупция белгилари яққол намоён бўла бошлади. Кутилмаганда у барча одамларимиздан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги дўстларимиздан ҳам қўрқа бошлади. Айтиш мумкинки, қўрқув ҳисси ундан шубҳаланишлари дан аввал бошланганди: кўринишидан, у ўғирликни бошлаган заҳотиёқ қўрқишни ҳам бошлаганди, шунинг учун ўзини ғалати тутаётганди. Мендан сўрамасдан тергов бошлаганларида ва гумонлар Окруашвилига бориб тақалганида, у мудофаа вазири лавозимидан озод қилишларини сўради. Коррупция ишининг барча тафсилотлари менга маълум эмасди, шунинг учун Окруашвилига иқтисодиёт вазири лавозимини таклиф этдим. Лекин у икки кунда бу жойдан ҳам қочиб кетди. Умуман олганда, нима сабабдан у қамоққа олинди? Биз тузган ҳукумат аъзоларидан бири, алоқа қўмитасининг собиқ раҳбари 2020
  Дмитрий Китошвили 2007 йилда Саакашвилининг пресс-спикери ва парламент бўйича котиби лавозимларида ишлаган, 2006 йилда эса Коммуникациялар бўйича миллий комиссия раҳбари бўлган.


[Закрыть]
бир неча миллион доллар пулни ўмарганди. Тбилиси–Нью-Йорк самолётида ўтирган пайтимда у хориждаги ҳисоб рақамларига пул ўтказишни бошлаган, бир сўз билан айтганда, тергов маълумотлари унга бориб тақалгани сабабли мамлакатдан қочиб кетаётганди. Прокуратура эса мени хабардор ҳам қилмай, уни қўлга олган. Мазкур раҳбар яқин дўсти ва ҳамкори бўлгани учун Окруашвили энди навбат ўзига ҳам келишини тушуниб етганди. Шу сабабдан ўша заҳотиёқ телевидениега борди – ўша пайтда ОАВда биз ҳақимизда қандай гап-сўзлар юрган бўлса, ўша гапсўзларни ва ғийбатларни худди ҳақиқатдек, ўз кўзи билан кўргандек сўзлаб берди. Энди бунга нисбатан жавобимиз қандай бўлиши ҳақида қарор қабул қилишимиз керак эди. Агарда у қамоққа олинса, барча “Ҳақиқатгўй қамоққа олинди”, деб ўйлаши мумкин эди. Ёки шунчаки заифлигимизни кўрсатиш ва “Кечирасизлар, хато қилибмиз” дейишимиз керак эди… Албатта, кўчаларда ҳукуматга нисбатан танг муносабат кузатилиши мумкинлигини тушунсак-да, биринчи йўлни танладик. Лекин айнан шу ҳолатда қатъий бўлишимиз талаб қилинарди.

– Зураб Ногаидели-чи? Ахир унинг бошчилигида кўплаб муваффақиятли ислоҳотлар амалга оширилди-ку. Нега йўлларингиз айро тушди?

– Умуман олганда, инсонларга жуда ишонаман ва бу нарса ҳаётдаги энг яхши тамойилдир. Лекин Ногаидели жуда шубҳали ишларни қилди, айниқса, бу унинг Бош вазирлиги даври охирида яққол кузатилди. Масалан, хусусийлаштириш жараёнида тендер ғолиби деб аташга арзимайдиган кимсаларни қўллаб-қувватлади, яъни кимларнингдир қизиқишларини ҳимоя қилаётгани аниқ бўлиб улгурганди. Лекин шунда ҳам бу ҳаракатлар замирида шахсий қизиқиш ёки коррупция мавжудлигидан шубҳаланмадик. Баъзи кимсаларни у фақатгина дўстлик нуқтаи назаридан тавсия этяпти, деб ўйладик. Лекин бу ҳам бизнинг тамойилларимизга мос келмайди. Унинг захираси тугади ёки ўзи чарчади, деб ҳисобладим ва ҳеч қандай ёмон ниятларсиз ишдан бўшатдим. Умуман олганда, унинг Бош вазирлиги келгусида самарасиз бўлган бўларди. Сўнгра тўсатдан унда жуда кўп пул борлиги ойдинлашди. Албатта, бунча миқдордаги пул осмондан шундай тушиб қолмайди. Тўғрисини айтганда, биз уни кўздан қочирдик.

Қанчалик ғалати туюлмасин, Саакашвилининг сўзлари ҳар доим ҳам Шеварднадзенинг фикри билан қарама-қарши келавермаслигига гувоҳ бўлдим. Ҳайратланарли тарафи, мамлакатга турли даврларда раҳбарлик қилган икки Президент нималарга тўқнаш келганини тавсифлаганида, уларда нафақат ўхшаш кайфият, балки айнан бир хил фикрлар ифодасини кўриш мумкин эди.

Шеварднадзе ўз президентлигининг бошланғич босқичини шундай таърифлаган: “Муаммолар жуда кўп эди, чунки мен 1992 йилда қайтганимда Грузия деярли вайрон бўлиб улгурганди. Иқтисод ҳам, сиёсий тизим ҳам барбод бўлганди. Барчасини оқ қоғоздан бошлашга тўғри келганди”. Мана бу эса Саакашвилининг сўзлари:

Совет даврига хос барча нарса тез фурсатда барҳам топиши борасида Грузияга омад кулиб боқди, дейиш мумкин. Лекин яхлитлигимиз, электр таъминоти, таълим, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тизими ҳам тубдан емирилган, янги бошқарув тизими эса ҳали ташкил этилмаганди. Барчаси вайрон бўлгани учун янги тизимни қуриш майдончаси бўм-бўш эди. Ёруғлик йўқ, кўчага чиқиш хатарли, эртанги кунга умид сўнган пайтда шунчаки ислоҳотлар эмас, балки кескин ўзгаришларга бўлган интилишларни ҳис қилмаслик мумкин эмас. Бу каби ҳолатда ким кескин ижобий ислоҳотлар режасини таклиф этса, одамлар ўшанинг орқасидан эргашадилар. Биз ана шундай режани таклиф этдик.

Биз фақатгина танқид қилибгина қолмадик, Тбилиси шаҳри учун маҳаллий бошқарув сайловларида иккинчи ўринга кўтарилдик. 2121
  Маҳаллий бошқарув органларига сайловлар 2002 йил, 2 июнда бўлиб ўтган.


[Закрыть]
Биринчи ўринни эса сўл қарашларга эга популистик партия – лейбористлар эгаллади. Уларга рақиб эканимизни, ўринларига жуда яқинлашиб қолганимизни ҳис қилган лейбористлар бизга Тбилиси шаҳар кенгашини бошқариш имконини бериш биздан қутулишнинг энг осон усули бўлиши мумкин, деб ўйладилар. Уларнинг фикрича, шу йўсинда биз ўзимизни ўзимиз синдиришимиз мумкин эди. Бир томондан улар ҳақ эди – маҳаллий кенгашнинг ваколатлари жуда чегараланганди. Яъни кенгаш шаҳарга тегишли шусиз ҳам бечораҳол бюджетнинг 10 фоизинигина назорат қила оладиган пуч идора ҳисобланарди. Лекин натижа шундай бўлиб чиқдики, бошқарувнинг шу каби кичик дастагига эга бўлган ҳолда ҳам баъзи нарсаларни ҳаракатга келтира олдик. Масалан, Тбилисида асфальтли футбол ва баскетбол майдончалари қурдик. Ҳозирги кунга келиб шу каби минглаб сунъий қопламали майдонлар қурилган. У вақтда эса қирқта асфальтли майдонча қурилганди. 1980-йиллар ўрталаридан бошлаб ҳеч ким ҳеч нарса қурмагани учун қурилишлар инсонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Сўнгра жиддий кампания ташкил этдик, ҳар бир қишлоққа бордик, кўплаб қўлларни тутдик ва инсонларни эшитдик, улар билан суҳбатлашдик. Шу каби суҳбатлардан бир ҳафта кейин ўз дастуримизни яратдик. Кунига олти-етти учрашув ташкил этардик, ҳар бир учрашув бир-бир ярим соат давом этарди. Жуда тиғиз ушбу дастур уч ой давом этди. Бизгача бу каби ҳаракатни ҳеч ким, ҳеч қачон амалга оширмаганди.

Грузия – кичик мамлакат ва жойларда ҳам қўллаб-қувватловчилари бўлган партиялар орасида биз ягона партия бўлиб чиқдик. Бу жараён худди юмалоқланаётган қор сингари катталашиб борди, шунинг учун ҳам парламент сайловларида ғалаба қозонишимиз ўзимиз учун ҳам кутилмаган ҳол бўлмади. 2222
  Грузияда парламент сайловлари 2003 йил 2 ноябрда бўлиб ўтган. Экзит-полларга кўра, Саакашвилининг “Миллий ҳаракат” партияси етакчилик қилган. Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотларига кўра, ўша пайтда амалдаги Президентнинг “Янги Грузия учун” партияси ғалаба қозонган.


[Закрыть]
Албатта, ҳеч ким ғалабани бизга бериб қўйгиси келмади. Шунинг учун бизга аввал иккинчи, сўнгра учинчи ўринни таклиф этдилар. Сўнгра яна иккинчи ўринга ўтишимизни, биринчи ўрин эса аллақачон эгаллаб бўлинганини тан олишимизни сўрадилар. Аслида, агар бизга ўзимиз эгаллаган биринчи ўринни берганларида, ҳокимиятдагиларда ҳаракатларини давом эттириш учун яна бир ярим йил вақт бўларди. Биз эса парламентда кичик фракцияга эга бўлардик. Лекин Шеварднадзе ўжарлик қилиб туриб олди. У мослаша олмаслик қобилиятини тўлиқ намоён этди. Унинг муносиб тарзда эришган ғалабамизни бермасликдан бошқа бирор прагматик ечим таклиф қила оладиган якдил жамоаси ҳам йўқ эди. Ушбу ҳолат эса ҳаракатларнинг кескинлашувига ва Шеварднадзенинг истеъфосига олиб келди. Шеварднадзени, ташкилотчиликда нўноқ жамоасини яхши билган ҳолда, сценарий айнан шу тарзда кечишини бошиданоқ билгандим. Лекин, шуни айтиб ўтишим керак, бошқа мухолифатчиларнинг ҳеч бири бунга ишонмаганди. Чунки ҳаммада “Шеварднадзега бу амал бир умрга берилган, у биз билмаган яна нималарнидир билади”, деган аҳмоқона фикр бор эди. Менинг эса ишончим комил эди – бу ёғига у ҳеч нарсани билмасди.

Грузия олти йил ичида нималарга эришганини ҳар сафар эшитганимда (ёки ўзим санаб ўтганимда), доимо фильм суратга олинишида иштирок этаётгандек ҳиссиётларни бошдан кечираман. Лекин энди “декорация”лар эмас, “сценарий” ривожидаги кескин ўзгаришларни кўраман. Грузия собиқ Президенти Шеварднадзенинг фикрига кўра, “…бугунги кундаги раҳбарларнинг обрўйи шундаки, улар коррупцияга қарши кенг кўламли курашни авж олдирдилар ва маълум натижаларга ҳам эришдилар. Аниқ қайси соҳаларда экани муҳим эмас – бу умумийлик касб этди. Ҳозир ҳам пора олмоқдалар, лекин жамият орасидаги коррупцияга қарши кураш етарли даражада муваффақиятли кечди”. Сўз билан баён қилинганда муваффақият андазаси анча содда кўринади.

– Энг аввало, бўшаб қолган ғазнани тўлдириш керак эди. Ва биринчи бўлиб қилган ишимиз – бизга зудлик билан бир неча ўнлаб солиқчилар, бир неча ўнлаб ҳалол полициячилар, ҳалол вазирлар керак, деган хулосага келдик. Лекин бунинг учун ҳеч бўлмаганда энг кам миқдордаги маош тўлаш зарур эди. Шунинг учун UNDPга 2323
  UNDP (United Nations Development Programme, БМТТД) – БМТ Тараққиёт дастури – БМТ қошидаги ташкилот, табиий ресурсларни қидириш ва тадқиқ қилиш, ўқув муассасаларини ташкил этиш, энергетик ресурсларни ривожлантириш йўналишларида ҳукуматларга ёрдам кўрсатади, консультацион ва экспертлик хизматларини тақдим этади, мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади, қурилмалар келтириб беради ва ҳоказо. БМТТД ёрдами текиндир.


[Закрыть]
бордик ва улардан биз таклиф қилмоқчи бўлган лавозимдаги шахсларнинг маошларини шунчаки истисно тариқасида (илгари улар ҳеч қачон бундай қилмагандилар) молиялаштиришларини сўрадик. Улар ўз навбатида хусусий донорларга мурожаат қилдилар, мазкур донорлар орасида Жорж Сорос ҳам бор эди; лекин у мазкур жараёнда жуда арзимаган ўрин тутди ва эҳтимол, унинг фонди томонидан ажратилган пул умумий йиғилган маблағнинг 1 фоизини ташкил этганди, холос. Лекин шу мурожаат туфайли Грузия ҳукуматига маош Сорос томонидан тўланади, деган уйдирма келиб чиққан. Ўн беш-йигирматача йирикроқ донорлар ҳам бор эди. Пулнинг маълум бир қисмини улар бердилар, асосий қисми эса UNDP томонидан олти ой давомида тўланди. Агар биринчи йил давомида солиқ тушумларини 40 фоизга кўпайтира олсак, яхши бўлади, деб ўйлагандик, аслида эса 60 фоизга ошира олдик. Бу эса янги полициячиларни ёллашимизга ҳам, вазирларга маош тўлашимизга ҳам имкон яратди.

– Солиқларни бунчалик тез йиғишга қандай эришилди?

– Коррупцияга берилган амалдорларни қамоққа олдик, натижада қолганлар меъёрида ишлай бошладилар. Кунлик назорат пайдо бўлди. Яъни оддий гина қилиб айтганда – тартиб ўрнатила бошлади. Муаммо нимада? Хуфиёна иқтисодиёт мавжуд эди, барча пул кимнингдир чўнтагига тушарди. Эндиликда чўнтакка солиш мумкин бўлмай қолди, улар ғазнага келиб туша бошлади.

Бир томондан олиб қаралганда, агар керакли инсонларни жой-жойига аниқ қўйиш орқали ҳамма ечимга эришилса, мазкур китобни ёзишдан наф ҳам йўқдек эди.

– Керакли пайтда керакли инсонлар пайдо бўлгани туфайли Грузияга омад кулиб боқди. Ёки бундай эмасми?

– Албатта, бизда яхши кадрлар бор эди. Лекин уларнинг сони етарли эмасди. Бир неча сиёсий партиялар коалицияси сифатида парламентга киргандик. Ҳар доим одамларни йиғиш билан банд бўлдик. Улар орасида вақтинча келиб-кетадиганлари ҳам учраб турарди. Лекин умуман олганда, ўша жамоа ўзаги сақланиб қолганди.

Мана, масалан, Шеварднадзе атайлаб ҳар хил одамларни йиққанди, чунки инсонларни қандайдир ғоялар эмас, ҳокимиятга интиқлик ва коррупцияда иштирок этиш бириктириши керак, деб ўйларди. Ташқаридан чиройли кўриниши учун ислоҳотчиларнинг кичик гуруҳи ҳам бор эди. Бизнинг вазиятимизда эса жиддий сиёсий куч саҳнага чиққанди. Аслида ҳатто шу куч ҳам тўлиқ парламентни шакллантириш учун етарли эмас, ҳукуматни шакллантириш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлаверади.

Мисол учун ташқи ишлар вазири лавозимига келиб чиқиши грузин муҳожирлари оиласига бориб тақаладиган Тбилисидаги француз элчиси (Саломе Зурабишвили)ни тайинладик. Ва барчаси ўз-ўзидан изга тушиб кетади, деб ўйлагандик. Аслида эса, юмшоқ қилиб айтганда, бу аёлнинг қарашлари бизга анча тушунарсиз бўлиб чиқди. Қандайдир вақт давомида балки, у барча нарсани яхши билар, эҳтимол, биз тушунмаётгандирмиз, деган хаёлда бўлдик. Норозилик аста-секинлик билан йиғилиб борди. Шунда парламент биринчи бўлиб ундан истеъфога чиқишини сўради.

– Иқтисодий ривожланиш вазири ҳақида нима дея оласиз?

– Россияда шундай олигарх, либерал – Каха Бендукидзе бор экани ҳақида билардик. Лекин у аслида қандай одам эканлиги жуда оз сонли инсонларгагина маълум эди. У билан гаплашдик. Биздан барча нарсаларни сотиб олгани келган бошқа рус олигархлари сафида у ҳам бор эди. Кейин эса бу сафардан бизга фақат Бендукидзе “мерос бўлиб қолган”и ойдинлашди. У бор-йўғи беш дақиқа сўзлади, лекин менда жуда яхши таассурот қолдирди. Сўнгра мен Зураб Жванияга балки, бу инсонни вазир этиб тайинлармиз, дедим. Уни шу тарзда ишга ёллаган эдик.

– Билишимча, масалан, Эроси Кицмаришвилининг фикрига кўра, иқтисодий сценарийларни танлашда бошқа муқобил йўллар ҳам бўлган…

– Кицмаришвили “Рустави-2” 2424
  “Рустави-2” – хусусий телекомпания бўлиб, хусусан, Эроси Кицмаришвили томонидан 1994 йилда ташкил этилган.


[Закрыть]
аввало Жванияга ёрдам берган, кейин охирги босқичда, сайловларда ҳақиқатан ғалаба қилганимиз туфайли, бизга ҳам кўмаклашишга мажбур бўлган экан, демак, ўзининг грузин Березовскийсига айланиши учун айни давр келди, деган фикрда бўлган. Натижада тўлов сифатида унга бутун бизнесни беришимизни талаб қилди ва бунга жавобан кескин рад жавобини олди. Шу тарзда йўлларимиз айро тушди. У бизга ёрдам кўрсатганига миннатдорлик ўрнида грузин иқтисодиёти назоратини қўлга олишни истади. Биз эса ҳеч кимга бу тарзда миннатдорлик билдирмаймиз. Коррупцияга учраган бир гуруҳни худди шундай бошқа бир муқобилига алмаштириш учун майдонга чиқмаганмиз. Биз ўйин қоидаларини ўзгартириш учун келганмиз.

Мана, кутубхонадаги қандайдир китобларнинг йўқолгани туфайли яқиндагина энг яқин дўстларимдан бири қамоққа олинди. Бу ҳолат мени қаттиқ хафа қилди. Уч кун олдин дўстим билан ресторанда тушлик қилгандим, ўшанда у ўзининг улкан режалари ҳақида сўзлаб берган, улар менга жуда ёққанди. Лекин ҳозир у қамоқда, мен эса ҳеч нарса қила олмайман. Айтиб ўтилган инсон дўстим эканини ҳамма билади, лекин бу каби ҳолатларда мендан сўраб ўтирмайдилар. Ҳаётда бундай воқеалар учраб туради. Ҳаттоки президентнинг дўстлари ва қариндошлари билан ҳам юз бериши мумкин. Биз айнан шундай тизимни яратяпмиз.

– Шундай қилиб, муваффақиятнинг асосий омиллари нималардан иборат?

– Ислоҳотларни пайсалга солмаслик керак. Имкониятлар дарчаси жуда тез ёпилиб қолиши мумкин. Муросага бормаслик керак. Чунки келишувлар охир-оқибат зиён келтириши мумкин. Шунинг учун, маслаҳатим – радикал бўлиш керак, қаерга кетаётганини аниқ англай билиш ва ўша томонга қараб жуда тез ҳаракатланиш зарур. Ҳеч қандай ҳолатда ортга қайтмаслик лозим. Асосийси – аниқ ғоя ва қатъий ҳаракат. Ғоя мавжуд бўлса бас, одамлар ўзлари келадилар.

Ўйлашимча, ислоҳотларни бир киши эмас, бутун бир жамоа амалга оширади. Бендукидзе жуда муҳим двигателлардан бири эди. Эски тизимни қандай қилиб бузиш борасида режа ишлаб чиқиш бўйича у жуда яхши бузувчи, кўп нарсалар эса вайрон қилиниши керак эди. Янгисини қуриш учун, айниқса, катта жамоа талаб қилинади. Бу жамоадаги кишиларни қандайдир қаҳрамонлар ёки заковатли, қобилиятли инсонлар деб ўйламайман. Уларни шунчаки эзгу мақсадли ва бу мақсадларни ҳаётга татбиқ қилишни хоҳлайдиган, шунингдек, биргаликда ишлаш имкониятига эга ваколатли инсонлар деб биламан.

Умуман олганда, инсонларга ўзларининг муҳим эканликларини тушуниб етиши учун кўмаклашиш – менинг услубим. Биринчидан, агарда жанжалли ҳолатлар келиб чиқмаса, бу ерда ҳеч қандай қарорларни якка ўзимиз қабул қилмаймиз. Иккинчидан, атрофимдаги одамлар менга қарши боришлари, қарши фикрда бўлишлари мумкин. Бунинг учун улар жазоланмайдилар, аксинча, бундай хатти-ҳаракатлар қўллаб-қувватланади. Мен озчилик маъқуллаган томонда бўлишим мумкин, бироқ кўпчилик қабул қилган қарорга бўйсунаман. Учинчидан, бу ерда мақтов умуман рағбатлантирилмайди – буни ҳамма аниқ билади, фитналар ҳам ёқланмайди. Жамоанинг ҳеч бир аъзоси олдимга бошқа бировининг устидан шикоят қилиб келмайди. Бунинг иложи йўқ. Инсонларга ўзларининг тенг ҳуқуқли, муҳим бўғин эканликларини ҳис қилиш имконини берадиган маълум ўйин қоидалари мавжуд. Ҳар бир инсон ўз соҳасида керакли. Худди шундай муҳит ташкил этилгач, ишлаш ҳам жуда осон бўлиб қолади. Ўз мансабингдан фойдаланган ҳолда доимо босим ўтказсанг, вақти келиб, ҳар қандай инсон қўзғолон кўтариши турган гап. Агар тилёғламалик қилганларга рағбат кўрсатсанг, биринчидан, бундай инсонлар бошқалардан ҳам шуни талаб қиладилар. Иккинчидан, ўзимнинг шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, бундай инсонлар биринчи имконият туғилиши биланоқ ортингдан пичоқни дастасигача чуқур урадилар – албатта, сиёсий маънода айтяпман. Шунинг учун атрофингда эркин фикрлайдиган, ўзинг билан тенг бўлган ва ўзини сенга тенг деб ҳисоблайдиган одамлар бўлгани маъқул. Худди шу нарса мустаҳкамликни таъминлайди. Ишончлилик айнан шундан бошланади, сенга бўйсуниб, қаерга борсанг, ортингдан кўр-кўрона эргашадиганлардан эмас.

– Баъзи инсонларнинг жамоангиздан кетишларини йўқотиш сифатида қабул қиласизми ёки буни хавф-хатар сифатида кўрасизми?

– Йўқ, йўқ! Ҳамманинг жамоада қолишидан худонинг ўзи асрасин – у ҳолда уруғ-аймоқчилик бўлиб кетади. Биз шахсий садоқат тамойилини эмас, ғояга садоқат тамойилини тутганмиз. Аксинча, фикримга кўра, айрим инсонларнинг жамоадан тушиб қолгани, кетгани жуда табиий, соғлом жараёндир. Бу жараёнсиз янги қон қўшилмайди, бу жараёнсиз биз тамойилларга, мамлакатга, мамлакатнинг қонунларига садоқат эмас, балки шахсий садоқат асосида ташкиллаштирилган қандайдир гуруҳга айланиб қолган бўлардик.

Масалан, мана – Ладо Гургенидзе 2525
  Ладо Гургенидзе – 2007 йил ноябридан 2008 йил октябригача Грузия бош вазири.


[Закрыть]
. Унинг бизнесдан сиёсатга кириб келишини ҳисобга олсак, шу маънода ғаройиб инсон. У билан қарашларимизда умуман (орадан шунча йиллар ўтган бўлса-да, буни ҳозир ҳам кўриш мумкин), умуман қарамақаршилик бўлмаган. Сўнгра яна қайтадан яхши бизнесменга айланди. Ўз қизиқишлари ҳамда умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат учун хизмат кўрсатишда давом этди. Бундай инсонлар ростдан ҳам ҳақиқий топилма, бундайлар жуда кам учрайди. Айтгандек, унинг Ника Гилаури 2626
  Ника Гилаури – 2009 йил февралдан Грузия бош вазири.


[Закрыть]
ҳақида гапириб, “У энг яхши Бош вазир бўлади” дея тавсия қилгани мени ҳайратга солганди. Чунки Гилаури бир пайтлар Гургенидзенинг ҳукуматида фаолият кўрсатган вақтида улар ўртасида кўплаб ихтилофлар келиб чиққанидан хабарим бор эди. Айнан сенинг лавозимингни эгаллайдиган инсон сендан ҳам яхши бўлишини айта олишга ҳамма ҳам қодир эмас. Айниқса, бу инсон билан аввалдан чиқишмаган бўлсанг.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Данное произведение размещено по согласованию с ООО "ЛитРес" (20% исходного текста). Если размещение книги нарушает чьи-либо права, то сообщите об этом.

Читателям!

Оплатили, но не знаете что делать дальше?


Популярные книги за неделю


Рекомендации